Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

“ҲАЗРАТИ ИШҚ” – ҲАЙРАТИ ИШҚ


Ситорабону ҲОШИМ қизи – филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
1992 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. “Иқрорман”
номли шеърий тўплами нашр этилган.

Мансур Жумаев ҳақида ёзарканман, Юнус Эмронинг қўшиққа айланиб кетган
қуйидаги машҳур сатрлари қулоғим остида жарангламоқда:
Юнус ўлди дея садо берурлар,
ўлган бадан эрур, ошиқлар ўлмас…
Мансур ҳам Ҳақнинг ошиғи эди. Маҳбуби қошига ошиқди…
Шоирлар ярим авлиёдирлар, деган ҳикматни ўқигандим. Уларга оддий одамларга
маълум бўлмаган сирлар аёндир. Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ” китобини
ўқиш жараёнида шоир ўзининг ҳар бир шеъри, ҳар бир сатри билан Олий Жамолга
яқинлашиб борганини ҳис қилиш мумкин.
Шоир шеърларини шартли равишда 3 гуруҳга бўлиб тадқиқ этиш ўринлидир:

  1. Илоҳий ишқ (ҳазрати Ишқ) наволари.
  2. Инсоний муҳаббат куйланган ижод намуналари.
  3. Ижтимоий мотивлар асосидаги шеърлари.
  4. Илоҳий ишқ йўлида ёзилган ашъорлар бизни олис тарих томон етаклайди.
    Тасаввуфнинг сирли оҳангларини, Ишқи ҳақиқийнинг нозик асрорларини онгимизда
    жонлантиради. Навоий ва Фузулий, Насимий ва Машраб каби шоирларимизнинг
    оҳангини тинглагандай бўламиз.

  5. Попуклари кулоҳ дарвеш бўлганман,
    Озод шамолларга таниш бўлганман,
    Қандай унутайин, эҳ она дарё,
    Най бўлишдан олдин қамиш бўлганман.


    Ушбу тўртликда шоирона иқрорлар ўқирманни олис мозийга олиб боради.
    Мавлоно Румийнинг “Тинглагил, най не ҳикоят айлагай, Айрилиқлардан шикоят
    айлагай” сатрлари беихтиёр қулоғимизда жаранглайди.
    Шоирнинг шеърларида инсоний муҳаббат Илоҳий ишқ учун кўприк вазифасини
    бажаради. Буни мумтоз адабиётда мазҳар ишқи деб юритишади. Мазҳар – Мажнун
    учун Лайли, Фарҳод учун Ширин эди. Мазҳар – Яратганнинг нури тушган яратиқ
    эди. Айни шу ҳолатларга ишора қилиб шоир ёзади:

  6. Нетонг, бу йўл тумани
    Видога олиб борса;
    Бир гулнинг ишқи мани
    Худога олиб борса!

  7. Инсоний ишқ орқали покланиб, Худога юзлашиш ҳақидаги фикрлар тараннум
    этилган бу сатрларда Ҳазрат Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида
    Фарҳоднинг таърифида айтилган “Ҳақиқатга бадал бўлди мажози” мисраларини
    эслатувчи ифода мавжуд.
    Мансурнинг “Тангрига мактублар” деб номланган туркуми адабиётимиз
    тарихидаги муножотларни ёдга солади. Тўртта мактубдан иборат туркумнинг
    биринчи мактубида қуйидаги сатрлар бор:

  8. Эй кўзимни айлаган соқий,
    Эй сўзимни сор айлаган зот.
    Шеърларимни шифо қил боқий,
    Шеърни менга кор айлаган Зот!

  9. Мазкур бандда муаллиф ўз шеърларини абадиятга инсоният учун шифо
    бўлишини дуо қилиб сўрамоқда. Мансур Жумаев шеърлари хаста дилга шифо
    бўладиган, ҳузунли қалбга таскин бағишлайдиган хусусиятларга эга дурдоналар
    эканини унинг илтижолари, муножотлари, Тангрига тўғридан-тўғри қилинган
    мурожаат шаклидаги шеърларида кўриш мумкин.
    Иккинчи мактубда муножот исёнга айлана борганини кузатамиз. Ҳақиқий шоир
    бошқа инсонларнинг дардини ҳис қила олади. Шу сабабли муаллиф дунёдаги турли
    ижтимоий муаммоларни ўз дарди каби қалб ойнасидан ўтказади. Шоир ижтимоий
    масалаларни назарда тутар экан, дунёдаги урушлар, талотўпларни кўриб нега
    жимсан, дея Яратганга исён қилади.

  10. Бир жанггоҳга айланди дунё,
    Бу жанггоҳда наҳот Сен йўқсан?!

  11. Бу оний ҳолат барча ижод аҳлига таниш бўлса керак. Сўз мулкининг султони
    Алишер Навоийда ҳам шундай исёнли ҳолатлар лаҳзалик тарзда бўй кўрсатганки,
    Ҳазрат ҳам Тақдирга тадбир йўқлиги ҳақида ёзаркан, “Не дерсен бас бу жамъи
    бенавоға,. Гуноҳе қилмайин қолғон балоға?” дея исён қилган ўринларини
    ўқиганимиз бор.
    Мактублар сўнггида лирик қаҳрамон яна умид ва ишонч асосида илтижо қила
    бошлайди:

  12. Ёшимизни ёмғир айлаган,
    Сочимизни қор айлаган Зот.
    Дардимизни йўқ қила қолгин,
    Йўқдан бизни бор айлаган Зот!

  13. Айни шу мисралар ўқирманнинг кўнглига таскин бўлиб ёғилади. Йўқдан бизни
    бор айлаган Зот, албатта, бор дардимизни йўқ қила олишига комил ишонч пайдо
    бўлади.
    Шоирнинг тамсиллар асосида бунёд бўлган яна бир шеъри “Ярашмоқ учун
    ҳам низо туғилган” мисраси билан бошланади. Бошдан охир ҳаётий мисолларни
    ўзининг фикрларига уйғун тарзда келтирган мазкур шеърининг сўнггида шоир
    Яратганга мурожаат ва муножот қилади:

  14. Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
    Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо,
    Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
    Ундириб мени бир ҳайрон қил, Худо.

  15. Мазкур тўртликда ваҳм шери, чавандоз нафс, яхши оғочлар каби тамсиллар
    келтирилиши тасодифий эмас. Шоир Яратганнинг чексиз қудрати олдида ўзини
    ожизу нотавон ҳис қиларкан, нафсидан паноҳ тилайди, дунёвий ваҳималардан
    асрашини, яхши оғочлар – фарзандлар камолини Тангридан сўрайди.
  16. Мансурнинг инсоний муҳаббат куйланган шеърлари орасида она тимсоли
    алоҳида аҳамиятга эга. Шоирнинг она ҳақидаги сатрлари “Ҳазрати ишқ” китобининг
    ичидан турли мавзудаги шеърлар оралаб жой олган.

  17. Топганимни йўлга харж қиламан мен,
    Онам дийдорини важ қиламан мен.
    Каъба тавофидир онам дийдори,
    Бир йилда ўн марта ҳаж қиламан мен.

  18. Бизни кузатиб боринг:
  19. Telegram (https://t.me/SharqYulduziJurnali)|  Facebook (https://www.facebook.com/profile.php?id=61550856855096&mibextid=9R9pXO) | web-sayt (http://sharqyulduzi.uz/)
  20. Telegram (https://t.me/SharqYulduziJurnali)
    Боридан безди жоним,
    борлигин сезди жоним;
    жоним ё ерга кирди,
    ё кўкда кезди жоним.
    Кўзимдан сизди жоним,
    бир савол эзди жоним:
    жоним-ай,
    жоним берай,
    сени ким чизди, жоним?!
    Сени ким чизди, жоним?!

    Мазкур шеърда лирик қаҳрамонни ҳаяжонлантирган, унинг чексиз ҳайратларига
    сабаб бўлган тимсол бу Ёрнинг гўзаллиги. “Сени ким чизди, жоним?!” риторик
    сўроқ гапи айни Олий Наққошга – Яратганга ишора қилмоқда. Яратганнинг
    яратиқларидан ҳайратланиш ҳам аслида инсонликнинг асосий мезонларидан
    биридир.
  21. Ижтимоий мавзулар Мансурнинг шеърларида бўртиб кўзга ташланади.
    Унинг Муҳаммадали Ғаффоровга бағишланган “Бешинчи мусофир” шеъри
    шоирнинг ижтимоий миссияси ҳақидаги йирик кўринишда яратилган картинадир.
    Шеър шимол томонларга ишлагани кетган мусофирларнинг ҳаёт тарзи ҳақидаги
    тасвирлар билан бошланади. Тун чўкиб, ҳамма ухлаётганда контейнер ичидаги
    шоир йигит ижод дарди билан тўлғона бошлайди:
    Илҳомнинг чўққисида ижод қилаётган шоир электр узилишларига гувоҳ
    бўларкан, дарҳол қолган тўрт шеригини уйғотиб, уларга шеър ўқиб беради:
    Темир бошпанани дақиқа сайин
    ишғол қилар экан совуқ аёз, қиш,
    тўртта ҳамхонасин уйғотиб тайин,
    шеър ўқиб бергувчи шоирга олқиш!


    Албатта, шеър аёзга бас кела олмаслигини таъкидларкан, муаллиф шоири бор
    вагондаги беш мусофир кечаси билан ҳаракатда бўлгани сабаб аёз заҳрига бас
    келишганини такидлайди. Аммо шоири йўқ бошқа вагондаги мусофирлар эса
    совуқдан музлаб вафот этишади:
    Не чора бор, ахир,
    ким нима ҳам дер,
    бариси навқирон,
    ғайир йўқ эди,
    лекин бу вагонда
    уйғотиб,
    шеър-пер
    ўқиб берадиган шоир йўқ эди.

    Айни шу нуқтада муаллифнинг асл мақсади воқеани шунчаки баён этиш эмас,
    балки ушбу воқеий шеър орқали шоирнинг инсоният яшаб қолиши учун, ўзлигидан,
    жонидан жудо бўлмаслиги учун нақадар зарур шахс эканлигини таъкидлашдир.
    Ушбу шеърдаги тирик қолган беш мусофир, вафот этган мусофирлар, контейнер,
    шоир, чироқ, аёз – буларнинг бари рамз бўлиб умумий бир ғояни: шоирнинг
    инсоният олдида бурчи ниҳоятда залворли эканини исботлайди. Шоир чироқ каби
    халқини аёзлардан асрамоғи, уларни уйқуга бош қўйишларига изн бермасдан, керак
    бўлса, мажбуран бедор тутиб, асрамоғи лозимлиги “Бешинчи мусофир” шеърининг
    асосий хулосаларидан биридир.
    Ҳали ҳам совуқдир шимол, дўстларим,
    ҳали ҳам бир ғафлат қувар эрларни…
    Аёзда чироқсиз қолдирма, Тангрим,
    шоири йўқ контейнерларни!

    Хулоса қиладиган бўлсак, Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ” тўплами
    Ҳазрати Ишқнинг юксак оҳангдаги тараннуми бўлган шеърий гулдастадир.
    “Ҳазрати ишқ” – ҳайрати ишқ! Шоирнинг умри унинг шеърлари, муножотлари,
    мактублари, китоблари орқали давом этаверади.

«Шарқ юлдузи» журнали 2025-йил 8-сон

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil