“ҲАЗРАТИ ИШҚ” – ҲАЙРАТИ ИШҚ
Ситорабону ҲОШИМ қизи – филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).1992 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. “Иқрорман”номли шеърий тўплами нашр этилган. Мансур Жумаев ҳақида ёзарканман, Юнус Эмронинг қўшиққа айланиб кетганқуйидаги машҳур сатрлари қулоғим остида жарангламоқда:Юнус ўлди дея садо берурлар,ўлган бадан эрур, ошиқлар ўлмас…Мансур ҳам Ҳақнинг ошиғи эди. Маҳбуби қошига ошиқди…Шоирлар ярим авлиёдирлар, деган ҳикматни ўқигандим. […]