(Леся Украинканинг “Мағораларда”
драмаси мисолида)

Раъно ЗАРИПОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, филология фанлари
бўйича фалсафа доктори. 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги
ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Ҳарорат”, “Онагинам”,
“Юрт қўшиқлари”, “Она юртинг – олтин бешигинг”, “Таржима санъати ва таржимон
маҳорати”, “Бадиий таржимада муаллиф ва таржимон услуби” каби бадиий ва илмий
китоблари чоп этилган.
Леся Украинка драматик поэмаларининг аксариияти ўтмиш мавзуида ёзилган
тарихий асарлар бўлиб, воқеа – ҳодисаларга ҳаққоний бўёқ берилган. Шунингдек,
драмаларида ҳам наср ва назмнинг ўзига хос хусусиятлари умумлашган.
Леся Украинканинг элликдан ортиқ лирик шеър ва иккита драматик достони
ўзбек тилига рус тилидан таржима қилинган. Таржимонлар Леся Украинканинг
лирик шеърларини таржима қилишга нисбатан тарихий-драматик асарларини
таржима қилишда анча мураккабликка дуч келишлари табиий. Чунки, шоира
тасвирлаган тарихий даврни, унинг ўзига хос сўз ва иборалари ҳамда атамаларини
ўрганиб чиқишга тўғри келади.
Леся Украинканинг тарихий драмаларида табиий-ки, архаик сўзлар кўп
қўлланилади. Уни эквиваленти иккинчи тилда бўлмаслиги таржимани мурак
каблаштиради. Қолаверса, шоира драмаларининг кўпчилиги ҳам драманинг, ҳам
шеъриятнинг хусусиятларини ўзида уйғунлаштирган. Масалан: ўзбек тилига
ўгирилган “Мағораларда” драматик-поэмаси,
худди шу хусусиятни ўзида
мужассамлаштирган. “Мағораларда” асарида саҳна тасвирлари, тушунтириш,
изоҳлар, ҳаракатлар насрий йўл билан, асар қаҳрамонларининг сўзлашувлари эса
шеърий шаклда оқ шеър усулида ёзилган.
Драматик асарларнинг мазмуни билан бирга ритмини бераман деган таржимон
носир бўлиш билан бир қаторда шоир ҳам бўлмоғи керак. Зеро, драмаларда
ҳам насрнинг, ҳам назмнинг руҳи, шакли бор. Шеърий таржимада мазмун ва
шакл уйғунлиги, яъни матн моҳиятига мос вазн, қофия, оҳанг ва жозибадорлик
сақланиши керак.
Таржимашунос олим Ғайбулла Саломов ўзининг “Таржима назарияси
асослари” номли илмий асарида бадиий таржимада муаллиф ва таржимон услуби
масаласига алоҳида эътибор қаратиб, “мувофиқ услуб калитини топиш, асарнинг
ёзилиш услуби билан ғояси ҳамда муаллиф дунёқараши ўртасидаги боғланишни
тўғри белгилаш, маром, оҳанг, синтактик тарз ва образлар силсиласига хос
хусусиятларни тўғри тайин қила билишга боғлиқ”1, дея шарҳлайди.
Шунингдек, олим таржимада услубни сақлаш борасида нафақат муаллиф
услубига, балки асарда акс этган даврнинг “садоси”га ва айрим ҳолларда
асардаги миллий муҳитни намоён этувчи маъноларга эътибор бериш кераклигини
таъкидлайди.
Шоиранинг “Катакомба” – “Мағораларда” драматик достони узоқ ўтмиш
мавзусида ёзилган бўлса-да, шоира замонаси билан уйғунлашиб кетган.
Леся Украинка бу асарида жанговор санъаткор бўлиб майдонга чиқади
ва христианликнинг эндигина пайдо бўлаётган давридаги қулдорлик ва
эксплуататорлик моҳиятини очиб ташлайди.
Асарда тасвирланган воқеа-ҳодисалар эрамиздан аввалги II асрда, ибтидоий
христианлик даврида юз беради. Асарда диннинг меҳнаткашлар хўжайин зулмига
сўзсиз итоат қилиши керак, деган ақидалари рад этилади, халқ адолатсизликка,
жабр-зулмга қарши фаол курашга чорланади.
Асар қаҳрамони Неофит қул (Неофит – бирор диний мазҳабни янги қабул қилган
киши) исён кўтарган мазлумларнинг озодликка чиқиш йўлларини излайди. У
қулликдан озод бўлиб, келажакда бахтиёр, адолатли жамиятда яшашни орзу қилади.
Шу мақсадда у Рим ҳокимлигининг таъқибидан қочиб, катта умидлар билан Рим
яқинидаги ер ости ғорлари-мағораларга яширин равишда тўпланаётган дастлабки
христиан жамоасига келиб қўшилади. Унга айтишларича христиан жамоасида
қул ва қулдорларга бўлиниш йўқ эмиш, одамлар озод ва эркинликда ҳаёт кечирар
экан. Бироқ, Неофитнинг бу масканга келиб эшитган дастлабки сўзи қуллик ҳақида
бўлади. Сабр-тоқати тугаб озодлик, эрк истаб келган Неофит руҳонийга дуч келади.
Руҳонийнинг айтишича, бу дунёда азобланган қул нариги дунёда жаннатий
бўлиб яшармиш.
Озодликка эришгайсан шубҳасиз иним,
Бош эгсанг бас дину имонга, азиятга.
Фоний дунё уқубати ила йўл босиб
Етишгайсан у мангулик, олий даргоҳга!
Биз Тангрининг муҳиблари – ҳаммамиз тенгмиз.
Паноҳимиз ва отамиз ёлғиз Худодир.
Яратгандан тонмоқ ёки унинг қошида
Такаббурлик қилмоқ фақат иблисларга хос!
Неофит унга жавобан шундай дейди:
Тақсир, қулда такаббурлик қайда бўлсин,
Майли, дейлик паноҳимиз ёлғиз Худодир.
Лекин, айтинг у даргоҳга қачон етгаймиз
Биров уни ерда дейди, биров осмонда…?2
1 Саломов Ғ. “Таржима назарияси асослари”. – Т.: “Адабиёт ва санъат”, 1983., 38-бет.
2Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972. 79-бет.
Шу тариқа асарга сингдирилган чуқур фалсафий мазмун асарнинг асосий
қаҳрамонлари Неофит қул билан руҳоний ўртасидаги диалогларда ўзининг ёрқин
бадиий ифодасини топади.
Мунозара Неофит қулнинг тўла ғалабаси билан тугалланади. Неофит кейинчалик
аста-секин руҳонийнинг сўзлари, ваъдалари мутлақо ёлғон эканлигини, озодликка
чиқишининг бирдан-бир йўли христиан жамоасида яшаб диний ақидаларга бош
эгиш, фоний дунё уқубатларига итоат қилиш эмас, балки золимларга қарши,
қулликка қарши шиддатли кураш олиб боришдан иборат эканлигини англаб етади.
Натижада, мағораларни ташлаб эрк қуёши порлаб чиқишига қатъий ишонган ҳолда
исёнчи қулларнинг яширин лагери томон йўл олади.
Умидворман шундай улуғ куч келадики,
Зулматларни ёритар ва у инсонларни
Хўжаларсиз, ҳазратларсиз ва саидларсиз
Битта эркин жамоага айлантираркан3.
Натижада, Неофит қул ушбу диний эътиқодни рад этади. Унинг учун
эркпарварлик курашида Прометей қиёфаси тимсол бўлиб қолади. Шоира ер юзида
инсоният бахти учун мардонавор курашга бел боғлаган Неофит қул сингари
кишиларни Прометей авлодлари деб атайди. Уларнинг тилидан хитоб қилади:
У инсонни ваъда эмас, ўт-оташ билан
Нурлантирди, курашларга чорлаб яшади.
Золимларни ҳазрат эмас – золим атаган
Ва шунинг-чун азоб чеккан Прометейга –
У баҳодир Прометейга таъзим этаман,
У қурбонлик тиламайди аммо жонимни
Унинг йўли, иши дея беришга шайман4.
Абдулла Орипов ўз таржимасида ана шундай фалсафий мазмунни, Прометей
руҳига қўл берган Неофит қул образини, халқини дин номидан қўрқитиб, алдаб
келаётган руҳоний образини аслиятдагидек санъаткорона ўгира олган. Шу билан
бирга Абдулла Орипов ўз таржимасида мазмун билан шакл уйғунлиги ҳам асл
нусха руҳини, оҳангини бутун жозибасини бера олган.
Хўш, бу нималарда кўринади? Драматик достон силлабо-тоник системанинг оқ
шеър формасида, беш туроқли ямбда ёзилган. Албатта, у бошдан охиригача шеърий
шаклда эмас. Тасвирлашлар, тушинтиришлар, ҳаракатлар насрий йўл билан,
диалоглар эса шеърий йўл билан ёзилган. Масалан, шундай бошланади:
“Катакомба близ Рима. В подземелье, слабо освещенном маслеными площадками
и тонкими восковыми свечами, собралась небольшая христианская община.
Епископ кончает проповедень. Слушатели и слушательницы стоят на божно,
покорно и тихо.
3 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.:“Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972. 96-бет.
4 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.:“Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972. 98-бет.
Епископ:
Восславим братья, господа Христа.
Что посадил с собою одесную
Замученного брата Хариклея.
Хор:
На небе слава господу Христу,
Что от земных оков освобождает,
Что из тюрьмы грехов выводит души
К престолу света вечного”5.
Оригинал мисрасидаги урғулар сони бешта ва шундан ҳосил бўлган пауза, яъни
туроқлар ҳам бешта.
Наш брат/ был/ у/ язычника/ рабом/
Он ныне/ раб/ господень, / раб/ ничей/6.
доимий туроқ учта:
Не для того/ пришел я/ в вашу церковь,
Чтоб/ новый кресть/ или ярмо найти/
Нет/ я пришел сюда/ найти свободу/
По слову:/ несть раба/ – несть господина/7.
Аслиятда санаб ўтилган мана шу хусусиятларнинг ҳаммаси таржимада
ифодаланган. Биринчидан, тасвирлар, тушунтириш, ҳаракатлар аслиятдагидек
насрий йўл билан, диалоглар эса шеърий йўл билан ўгирилган. Иккинчидан, шеър
ритмини сақлаш мақсадида таржимон ҳам оқ шеър формасидан фойдаланган.
Таржимада ҳам аслидагидек шундай бошланади: Рим яқинидаги мағоралар,
ингичка мум шамлар ва мой чироқлар билан хирагина ёритилган ер остидаги
масканда христианлар жамоаси тўпланган. Епископ қироатни тугатади. Тингловчи
эркак ва аёллар юзларида илоҳий ифода билан беозор сукут сақлаб турибдилар.
Епископ:
Шарафлайлик биродарлар ҳазрат Исони,
Хариклейнинг жабрдийда инисини у
Ноил этди парвардигор марҳаматига.
5 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2 том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 79 с.
6 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2 том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 98 с.
7 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2 том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 98 с.
Хор:
Гуноҳларга тўлиб ётган ер азобидан,
Кишанлардан ҳаммамизни халос этувчи
Ва Худонинг дийдорига бизни элтувчи
Пайғамбарга шараф бўлсин, шараф Исога!8
Епископ:
Мажусийлар қули эди биродаримиз,
Энди эса Тангримизга мутедир фақат!
Неофит қул:
Муте дейсан бу дунёда тобе бандалар
Қуллигича қолса самоватда ҳам?
Қул ва хўжа йўқ дердинг-ку у ёқда ахир?
Епископ:
Ҳақ гап! Тенгдир барча банда Тангри қошида!9
Доимий туроқлар ҳам аслидагидек учта:
Аллақачон/ болта турур/ дарахт қошида/
Ваҳий келди:/ “Дарахтни мен/ ҳозир майдалаб,
Алангага / айлантиргум”/ Келсангчи Исо!
Бошоқ олиб/ пишиб турар/ ўзинг эккан дон,
Ўроқчини/ кутмоқда у…/ Келсангчи тезроқ!
Роҳила ҳам / инграмоқда/ болалари йўқ/10.
Аслиятларда ибора, мақол, маталлар умуман ишлатилмаган бўлса-да, шаклининг
мураккаблиги, қолаверса, узоқ ўтмиш мавзусида ёзилганлиги таржима қилишни
анча қийинлаштиради. Ҳар қандай миллатнинг, халқнинг ёки бирор бир тилнинг
фақат ўзигагина хос бўлган сўзлари бор. Уларни иккинчи тилга таржима қилиш
анча қийин. Масалан: қадимги Римда бой зодагонларни, оқсуякларни “патриций”,
ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган табақаларни “плебеи”, қадимги Рим аскарлари
бошлиқларини ва императорларнинг имтиёзли шахсий қоровуллигидаги лашкар
жангчисини “преторианец” дейилган. Таржимада буни шундай ўзича қўлласа,
китобхон тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун таржимон бу сўзларнинг ўзбек
тилидаги эквивалантини, яъни ўзбек тилидаги муқобилини қўллаган…
Душа твоя, мой брат,
Смущается напрасно. Я – патриций,
А он – мой раб11.
8 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти , 1972 ., 98 б..
9 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.:“Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972 ., 98 бет.
10 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти , 1972., 98- бет.
11 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2- том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 137 с.
Шарқ юлдузи 120
Раъно ЗАРИПОВА
Таржимада:
Сенинг руҳинг ташвиш чекар бекордан-бекор,
Мен зодагон, у эса қул12.
Таржимада:
Ундай бўлса орамизда нега қуллар бор
Ва мансабдор руҳонийлар, ҳуқуқсизлар бор13.
Энди бу ерда “патриций”ни мансабдор руҳонийлар деб ўгирган. Бу ҳам мазмунан
тўғри келади. “Плебеи”ни ҳуқуқсизлар деб ўгирганлиги мазмун-моҳиятни очиб
беришга муносиб хизмат қилган.
Так это он нам цезаря поставил,
Патрициев дал и преторианцев
И поднял над рабами богачей?14
Таржимада:
Хоқонларни, подшоларни, зодагонларни
Ва қулларга ҳоким бўлган бой кимсаларни
Тепамизга юборган ҳам ўша Тангрими?15
Таржимон кўпгина мисраларни мана шундай мувоффақият билан синоним
сўзлардан кенг фойдаланган ҳолда таржима қилган.
“В катакомбах” (Мағораларда) асаридаги синоним сўзлар, фразеологик
бирликлар, ўхшатишлар таржимада жуда ўринли ва жозибали чиққан.
Аслиятда:
Смолкни!
Апостол тнам на благо заповедал:
“Пусть женщина на сборищах молчит16”.
Сўзма-сўз таржимада женщина – аёл деб қўлланса бўлади. Аммо, шу сўзнинг
синоними бўлган аёлларни камситишда кучли жарангловчи сўзни танлаган.
“Заифа” сўзини қўллаб таъсир кучини оширган.
Бас қил дейман, улуғ ҳаракат ўгит берган-ку,
“Йиғинларда заифалар сукут қилсин деб”17.
12 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти , 1972., 81-бет.
13 Ўша манбаа, 81-бет.
14 Там же,148 с.
15 Ўша манбаа. 92-бет.
16 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2- том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 143 с.
17 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т,: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972., 78-бет.
Абдулла Ориповнинг таржимонлик маҳорати
Абдулла Ориповнинг синонимларни ўринли қўллашини, услубий бўёқни
нақадар кучли ҳис қилишини мана бу мисолда ҳам кўриш мумкин:
Не говари “вон тут” иль “где-то там”
Оно возде, где бог в смеренных душах18.
Сўзма-сўз таржимада не говори – гапирма, сўзлама деб таржима қиламиз. Аммо
таржимон бу ерда диний тилда ишлатиладиган “шак келтирма” сўзини қўллаб,
аслиятнинг янада кучли ва таъсирли эквивалентини, синоним сўзни топган.
Шак келтирма, анов-манов жойдами деб у,
Тангри бизнинг дилимизда, демак, ҳар қайда19.
“Слово”ни ўзбек тилига “сўз” деб таржима қилиш мумкин. “Слова господни”
сўзининг ўзбек тилига “Тангри сўзи” деб сўзма сўз ўгирса, қандайдир ғалатироқ
чиқади. Зеро, Мусо пайғамбардан ташқари ҳеч бир пайғамбар Аллоҳ билан
гапиришмагани “Қуръони каримда” ҳам таъкидланади. Таржимон ушбу сўзни
ўзбек диний лексикасида ишлатиладиган “калом” сўзи билан ўгириб, мақсадни
жуда чиройли ифодалаган.
Аслиятда:
Таржимада:
Не все слова равны друг-другу, сын мой
Слова господни нам спасают душу
А не дело людские20.
Барча калом бир хил эмас, Тангри каломи
Одамлар мададидан кўра халоскор21.
Юқоридаги жумлада аслиятда “сын мой” бирикмаси мавжуд. Мутаржим барча
жойларда ушбу сўзларни ўгирмайди. Уни “бўтам” дея ишлатса маъқул бўларди. Бу
сўзда христиан диндорларига хос сўзлашув хусусияти акс этарди.
Аслиятда шундай мисра бор: Тогда мы верим, будет божий суд22.
Мана шу мисрадаги “божий суд” ни сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди, мазмуни
очилмай тушунарсиз бўлиб қолади. Абдулла Орипов “божий суд” фразеологик
брикмасининг ўзбек тилидаги ифодасини, муқобилини жуда моҳирлик билан акс
эттирган:
18 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2-том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956.,136 с.
19 Украинка Леся, Танланган асарлар, – Т,: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972., 80-бет.
20 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2-том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 146 с.
21 Украинка Леся, Танланган асарлар.– Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972., 190-бет.
22 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2-том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956.148 с.
Шундай бўлар, маҳшар келар, охират келар23.
Дарҳақиқат, барча диний китобларда “маҳшар, охират” (эквивалент таржима –
мувофиқ усул) мавжудлиги ёзилади.
Таржимон ўхшатишларни ҳам аслиятдагидек таъсирли қилиб ўгирган.
Вот до чего я дожил! Стыд и горе
Что смолоду, как нищий, побираюсь24.
Иккинчи мисра сўзма-сўз таржимада “тиланчидек тиланаяпман ёшлигимданоқ”
деб таржима қилинади. Мутаржимнинг “чол” сўзини ташқаридан киритиши таъсир
доирасини янада кучайтирган (эркин таржима).
Кўргилик деб айтса бўлар мана бу ҳолни!
Тиланчи чол бўлиб қолдим ёшлигимданоқ25.
Шунингдек, Абдулла Орипов “Стыд и горе” бирикмасини айнан ўгирмай битта
“кўргилик” сўзи билан ифодалаши ўзбек тилининг бойлигини ифодалаб турибди.
Муаллифнинг шахсий услуби унинг асарларини бошқа муаллифларнинг шунга
ўхшаш асарларидан фарқлаб турувчи асосий белги саналади. Шу сабабли, бадиий
таржиманинг зиммасидаги асосий масъулият муаллиф услубини сақлаб қолишдир.
Таржимон аслиятнинг мазмуни, образлари, услубини тўғри акс эттириш билан
бирга ундаги вазн, қофия, ритмни аниқ бера олган. Аслиятнинг сеҳрини, руҳини,
жозибасини, оҳангини сақлай олган.
Умуман, Леся Украинка драмаларининг ўзбек тилига таржима қилиниши
адабиётимиз хазинасига, таржимачилигимиз равнақига муносиб ҳисса бўлиб
қўшилди.
Мутаржим гўзал таржима намуналарини яратган. Ўз истеъдоди ва юксак диди
билан тўғри йўл тутиб аслият мазмуни ва шаклини уйғунликда беришга эришган.
Таржимоннинг жаҳон адабиётидан ўрин олган украин ижодкорининг асарини
ўзбек халқига таништириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, халқлар дўстлигига
қўшаётган муносиб ҳиссаси эътиборга лойиқ.
23 Украинка Леся, Танланган асарлар.– Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972, 93-бет.
24 Украинка Леся, Собрания сочинений, 2-том. – М.: Гос. Изд. худ. лит, 1956., 143 с.
25 Украинка Леся, Танланган асарлар. – Т.: “Ғафур Ғулом” нашриёти, 1972., 94-бет.