Роман
Қулман ОЧИ
ЧОРИ ХАЛИЛ ОТГА МИНДИ
Чори Халил яна йўлга тушди. Юрт кезишни яхши кўрса, нима қилсин!
Имкон туғилди дегунча, одмигина кийиниб, қаншарига ойнаси камалак жилвали
кўзойнагини қўндириб, елкасига уриниброқ қолган сумкасини илиб эркин қуш
каби қанот қоқса. Водийлару воҳалардан ошса, шаҳар-қишлоқлару овулларда,
тоғу тошларда тунаса. Қўшнисидан бошқа ҳеч ким танимайдиган одамлар ҳақида
ёзса, ёзаверса. Сумкасидан дафтар-қалами, дафтар-қаламининг ёнидаги китобдан
хатчўпи аримаса. У киролмаган эшик, суҳбатини ололмаган инсон бўлмаса. Тилини
топса! Шу чоққача у ёғидан ўтиб, бу ёғидан ўтиб бўлса-да, топиб келяпти-ку!
Аэропортларда, вокзаллару бекатларда сарғайиб кутиш, улов деганнинг унисидан
тушиб, бунисига қараб чопиш, поездларнинг шалоғи чиқиб кетган вагонларидаги
аччиқ тутун, автобуслардаги ур-йиқит, меҳмонхоналардаги жой танқислиги,
жазирама, қорасовуқ… Чидаса. “Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда?” Қурум босган
инжиқ шаҳардаги ётоқхона ёки ишхонада эснаб, мудраб, чарвидай тўнглаб
ўтиргандан минг марта авло! Элкезарлик – унинг ўсмирликдан ардоқлаб келаётган
орзуси. Газетадан берилган гувоҳномасига ҳам адабий тахаллуси “Элкезар” деб
дарж этилган! Нимасини айтасиз, саргузаштга майли баланд, саргашта йигит.
Кийимнинг одмию қулайини хуш кўришининг сабаби: тахи бузилиб, ғижим
бўлиш хавфидан холи. Бошида енгилгина сурп кепка, эгнида кепкасидай кўкиш
кўйлак, кўйлагига рангдош юпқа шим. Ҳар гал устига илар экан, ювилавериб
ўнгиб кетган уст-бошидан унчалик кўнгли тўлмай, улар билан хайрлашиш фурсати
келганини ўйлайди. Вақтини кўзи қиймай орқага ташлайверади: эрта, индин,
кейинги ҳафта. Бошқа нима қилсин: дўконларда кийим-бош тўлиб-тахланиб ётган
бўлса экан, маъқулини танласангу пулини тўлаб олиб кетаверсанг! Ҳаммаёқ шип
шийдам. Аслида, пулдан унчалик ғам ейдиган жойи йўқ. Маоши бинойи. Ой
оралатиб қаламҳақи тегиб турибди. Ошиб-тошиб кетмаса-да, ўзининг еб-ичишию
қишлоқдаги онаси билан хотинига жўнатиши учун етади. Нолиса – айб. Ўзига
Қулман ОЧИЛ – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.
1957 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика
факультетини тамомлаган. “Жайдари фалсафа”, “Сой соҳили”, “Баракали йигит”,
“Қасд”, “Сайёра”, “Гардан ва гардун” каби ўнга яқин китоблари нашр этилган.
№ 1 2026 29
Қулман ОЧИЛ
қолса, одамларга, айниқса, чолларга дарров эл бўлиб кетса: “Қани, бува, бу йилги
ҳосилдан гапиринг. Чўғи қалай?” “Бурноғи йил анча қурғоқчил келувди, улим.
Худога шукр, бу йил кўкламида қарашиб турибди! Бувдойнинг бошоғи кўкракка
уради…”
Жайдари одамлар билан гурунглашишнинг гашти бўлакча-да!
Шундай қилиб, тақдир шамоли уни яна йўлга бошлади. Бошлаши олдидан
фикри расо ва тиниқ нашр – “Жумҳурият” газетаси бош муҳаррири Ориф
Эгамберди навбатдаги буйруққа имзо чекди: “Махсус мухбир Чори Халил Чебаркўл
туманига хизмат сафарига юборилсин”. Ҳар гал бундай ҳужжатни кўрганида Чори
Халилнинг кўзлари “О.Эгам” деб чекилган имзодан ва “махсус мухбир” деган икки
сўздан чарақлаб кетади! Таҳририятдаги етти бўлимда йигирмадан зиёд мухбир,
етакчи мухбир, бўлим мудири бор. Бош муҳаррир ҳузуридаги махсус мухбир, бош
муҳаррирнинг ўзи каби – яктогина! Махсус, яъни кўпнинг орасидан танлаб олинган
ва ишонч билдирилган ягона махсус мухбир. Ойлик маоши шунга яраша: бўлим
мудириникидан ҳам ўн сўм зиёд. Топшириқни раҳбарнинг тўппа-тўғри ўзидан
олганингга, тепангда алай-балай деб бошингни қотирадиган хўжайиннинг камроқ
бўлганига нима етсин!
Уч йил аввал, профессор Ориф Эгамберди университет проректорлигидан
газетага раҳбар бўлиб келганидан сўнг, қўл урган биринчи иши – шу лавозимни
очгани ва унга ўзи номзод танлагани бўлди. Танлар экан, негадир Чори Халилга
тўхтаган. Кўпчилик буни олим билан унинг тақдиридаги ўхшашликка йўйган:
иккови ҳам уруш кўрган, иккови ҳам қон тўккан, иккови ҳам фронтовик, икковининг
ҳам дарди-касали бир.
“Чорибой отга минди! – деб таъриф берган спорт шарҳловчиси Шерпўлат
Душаев. – Қандини урсин!” Ўша отнинг номи ишонч. Чори Халилнинг ҳар қандай
чигал, можароли, жанжалли масалани ҳалол ва адолатли ҳал қила олишига комил
ишонч. Бундай чигал топшириқларни бош муҳаррир дуч келган ходимига ишониб
топширавермаслиги аён.
Ориф Эгамберди кўпнинг ичида, мажлисда гулдураган овозда гапининг
“бердиси”ни айтган: “Чарибай – дадил йэгет, лафзи ҳалал. Калами дуруст. Канун
кайидани яхши билади. Тиллани рангига эмас, тазалигига караб баҳалайдилар”.
Оқ оралай бошлаган тўлқинсимон сочини орқага тараган бош муҳаррирнинг бу
эътирофини “отга минган йигит” мўътабар унвон каби қабул қилган ва кўнглининг
бир четида истак пайдо бўлганки, қани энди, ҳамма уни ана шу мўътабар унвон
билан “махсус мухбир Чори Халил” деб атаса. Шу унвонни хосиятли тумордай
бўйнига тақиб юрса!
Ориф Эгамберди – бағрикенг, ҳалол ва дангал одам. Шунинг учун уни ҳамма
яхши кўради. Гапига қулоқ солади. Чори Халил устозини ранжитиб қўйишдан
чўчийди. Айни ҳадикда маҳлиёлик ҳам йўқ эмас: бу дунёда донишманд деган улуғ
зот бўлса, ўша зот – Ориф Эгамберди. Йўқ, унга ялтоқлик қилмайди, сиғинмайди,
лекин меҳри, ихлоси баланд. Орзуси – ушбу меҳр ва ихлос ўзининг дилига доим
нур ва фахр бағишлаб турса.
Ҳаётингда суянадиганинг, ихлос қўйган пири комилинг бўлгани – омадинг
келгани! Баъзан ўзига сиртдан қарагудай бўлса, билиб-билмай устозига тақлид
қилаётганини – ёзиши, феъли, салмоқлаб гапиришлари ўхшаб кетаётганини сезиб
қолади. Ўхшаса-чи! Ўхшаса, нимаси ёмон? Аслида Чори Халил ўзининг кимлигини
яхши билади: жимжима гапларга тоқати бўлмаса-да, китобийлиги, хаёлпарастлиги,
ўжарлиги бор.
Уни бошқа нашрларга, юқори лавозимларга таклиф қилишди: дурустгина
маош, идора машинаси, тиббий хизмат имтиёзлари, квартира масаласида ваъдалар
30
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
берилди… Кўнмади. Устозининг юзига оёқ боссинми! Ҳаётда нимагадир эришмоқ
учун нимадандир воз кечиш даркор.
Газетхон Тошбиби Мусаеванинг шикоят хатида келтирилган фактларни
текшириш учун унга тўрт кун муҳлат берилди. Бориши-келишига икки кун
кетиши аниқ, Чебаркўл деганлари дунёнинг нариги буржида. Аввал поездда, кейин
автобусда, ундан сўғин туядаю қора пиёда бориладиган овул… Йўғ-е, жуда унчалик
эмасдир?
Бош муҳаррир ҳам, аёнки, йўлга тушаётган махсус мухбирнинг ўзи ҳам, бор-йўғи
тўрт кунлик бу сафар Чори Халилни хатар дарвозасига рўпара қилиши ва ҳаётини
бутунлай ўзгартириб юборадиган синовга айланишини хаёлига келтирмаган эди.
…Тонгги ғира-ширада вилоят марказида беш дақиқа тўхтаб ўтган поезддан
тушиб, автовокзал ёнидаги бозор устидан чиқди. Келди-кетдисининг ҳисоби йўқ
оломоннинг ғивир-ғивирию шивир-шивири авжида. Сотармон ҳам, олармон ҳам
асосан қора-қура эркаклар. Бундай тунги бозор – енг ичида иш битирувчи олиб
сотарлар макони айни замонда шаҳарман деганнинг ҳаммасини забт этган. Қош
қорайганда бошланадию то миршаблар эрталаб оёққа қалқиб, хуфя тужжорларни
олдига солиб қувламагунича тўхтамайди. – Жинси шим бор, – деб шипшиди мўйловдор бир йигит унинг биқинидан келиб.– Қаерники? – дея сўради махсус мухбир гўё шартта пул санаб беришга интиқ
харидордай. – Қаерники бўларди, Американики. “Монтана”!– Нархидан келинг.– Икки юз.– Дуруст, – деб мужмалсиди харидор ва нари кетди. Чўнтагинг кўтармагандан
кейин илож қанча?
Қўйни тўла товар бўлса керак, сарғиш костюми қаппайиб турган пакана бир
одам “Фекон” кўйлакдан гап очди. Тугмалари қирсиллама эмиш. Демак, кўйлак
ҳам хорижники. – Қанча деяпсиз? – Эллик.
Чори Халил энди норози бош ирғайди: – Қиммат, ака, қиммат.
Қизил салтанатга путур етиб, мустабид тузум чок-чокдан сўкилиб бораётганини
сезиш учун айни бир бозорга бош суқсангиз кифоя. Эл нима қилсин, давлат
магазинлари ва корхоналаридан аллақачон барака кетиб, “хусусий” деган еттиёт
тушунча ҳали онгларни тўлиқ ишғол қилмаган. Гугуртдан тузгача – ҳаммасига
қирон келган. Тополмайсиз. Топилганда – тала-тала. Нарх-наво эса ўйнагани
ўйнаган. Ишсиз, бошсиз, эгасиз, ош-овқатсиз қолиб, оломонга айланган улус ўз
билганича кун кўриш пайидан. Шўро замонида тўкин-сочин куннинг ўзи бўлганми?
Автовокзал этагида аёллар ҳоким – овқат тўла челак, тоғора, қозон, манқали
билан хўрандаларни емакка чорласа, сигарет кўтарган болакайлар кашанда
овлайди. Кўмир тутуни кўнгилни айнитиб, кўзни ачиштиради. Элкезар сирланган
пақирдаги нўхатли кескан ошни кўриб яйраб кетди ва ҳаш-паш дегунча икки
сопол косасини қора мурчдан қуюқ сепиб, ялаб-юлқаб ташлади. Хушхўр, хушҳазм,
муҳими, арзонгина. Қорин тўқ – ғам йўқ.
Чебаркўлга борадиган сариқ автобус ярим соатдан кейин жўнар экан. Ўртадаги
ўриндиққа чўкдию ёнидаги сумкасига тирсак тираб, пинакка кетди. Етмиш чақирим
йўлда эски автобус оз деганда икки соат ўрмалаши тайин.
Юзини кимдир дағал ва нам қўли билан силаб, бурнига хас тиққандай бўлди.
Тепадан қуйилаётган муздай сувдан уст-бошининг шалаббоси чиқиб кетган. Ўзини
четга олай деса, оёқ-қўли – зил-замбил, кўтаролмайди, бўйнига йўғон занжир
№ 1 2026 31
Қулман ОЧИЛ
солинган. Турмоқ илинжида қаттиқ силтанган эди, боши недир харсангга урилди.
Оғзидан сўлаклари сачраганча акса уриб юборди.
Сесканиб кўзини очди ва қаршисидаги ўриндиқ суянчиғига калла қўйганини
англади. Ойнага тортилган дағал парда орасидан мўралаётган қуёш тиғларини
беаёв сочар, махсус мухбирнинг оёқ-қўли уюшиб, қотиб қолган эди. Офтоб
нурида кўзлари шафақланиб кетди. Томидаги қия очиқ туйнукларидан гармсел
ёпирилаётган “қўқонарава” лиқ тўла. Жой етмаганлар шундоқ полга ўтириб олган.
Автобус нотекис йўлда дала-дашт оралаб уриниб-силкиниб бораётганига қарамай,
ҳамма бирдай мудраган. Чори Халилни анчадан бери кузатиб келаётган бўлса
керак, ёнидаги кўкала соқоли калта кузалган одам бир тебраниб олди. Тебранганида
тиззасидаги каттагина каноп халтасидан чинни идишнинг шиқирлагани қулоққа
чалинди. – Полвонларнинг келбатини берасиз, – деди кўкала соқол ва Чори Халилнинг
сумкасидаги “Sport” деган яшил ёзувга ишора қилди. – Биз томонларда мусобақа
борми дейман?
Чори Халил аввал оғзини кафти билан ёпиб эснади ва маза қилиб керишиб олди:– Ҳа энди…
Кўкала соқол жавобни тушунмади. Элкезарнинг ўзи ҳам унчалик тушунгани
йўқ. Гап орасида билдики, кийим-бошидан дори ҳиди анқиб турган ҳамроҳи –
бугун шифохонадан чиққан. Борар манзили бир – Чебаркўл. – Чеҳрангиз таниш, – деди кўкала соқол. – Сизни қаердадир кўрганман. – Балки, – дея қисқагина жавоб қилди махсус мухбир Чори Халил. Унга қолса,
ўзи изидан тушган одамни топиши муҳимроқ эди. – Амаки, балки сиз Ирисмат
Мусаев деган одамни танирсиз? Анча машҳур дейишади?
Кўкала соқол у томон илкис бурилди ва нигоҳидаги қизиқиш – ҳайратга, ҳайрат
дарҳол ҳадикка айланди. – Нима эди? – деди ва хушламайроқ сўради: – Қариндошимисиз?
Чори Халил рад маъносида танглайини такиллатди.
Бу жавобдан кўнгли тўлмаган амаки юзини четга буриб, бошида бехосдан оғриқ
тургандай кўзини юмди. Шу кетишда манзилга етгунларича очмади ҳисоб. Ўзини
ухламишга солиб келаверди. Кўринишидан ҳали олтмишга бориб-бормаган, ранг
рўйи, эгни-боши тоза-озода, саратоннинг офтобини кам кўрган. Дабдурустдан
журъатсиз дейиш қийин-у, лекин анча эҳтиёткор одам. Журналистнинг тахминича,
қадалиб ишлайдиган майдароқ амалдор. – Мен сизни танидим, ука! – деб юборди у бирдан ва аввал кўзи, сўнг чиройи
очилиб кетди. – Сиз мухбир Чори Халилсиз. Телевизорда кўрганман!
Ёлғон устида қўлга тушган болакайдай ҳайратда қолган журналист базўр
жилмайди: – Оббо! Умрим бино бўлиб бир марта телевизорда чиқсаму шуниям эслаб
қолганингиз қизиқ!
Амаки завқланиб кулди ва изоҳ берган бўлди: бетоб одамнинг телевизор томоша
қилишу газета-журнал ўқишдан бошқа нима эрмаги қолади? Бунинг устига,
кўрсатув икки-уч марта такроран берилган бўлса. – Бу жигитни қаерда кўрганман, деб роса ўйладим. Телевизорда зўр гап
айтгандингиз-да! “Қўшнисидан бошқа ҳеч ким танимайдиган одамлар ҳақида
ёзсам”, деганингиз ёдингиздами?
Бу эътироф мойдай ёқиб кетган Чори Халил тасдиқ маъносида бош ирғади.– Яна мақолангизни эсладим. Яқинда чиққанди-ку, “Бировга қолган кун”миди? – Ҳа. – Сарлавҳасини айтинг! Сарлавҳасиям зўр!
Чори Халил ундан меҳмонхона қаердалигини сўрагиси келмай турган эди,
автобусдан тушганларидан кейин амаки яна тилга кирди:
32
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Айбга буюрмасангиз, Чорижон, бир таклифим бор.– Айтинг?– Ишингиз битганидан кейин, оқшом бизникига келсангиз. Уйим шу яқин
орада. – У қўлини кунчиқар томон чўзди. – Ҳув, сувминорани кўряпсизми?
Биқинида нарвони бор. – Ҳа, анча баланд экан.– Ўша миноранинг ёнида, Саёҳат кўчаси, 11-ҳовли. Аблай аканики қаерда деб
сўрасангиз, ҳамма билади. – Фамилиянгизниям айтсангиз хурсанд бўлардим. – Нурбоев. Аблай Нурбоев.
Чори Халил қўлини кўксига қўйиб, миннатдорлик билдирган бўлди:– Аниқ ваъда беролмайман, амаки, лекин ҳаракат қилганим бўлсин.
Ҳамроҳининг қандайдир дарди борлиги ва ўша дард Тошбиби Мусаеванинг эри
Ирисмат Мусаевга дахлдорлигини сезиш учун қилни қирқ ёрган изқувар ёки валий
бўлиш шарт эмасди. Иши ўнгидан келаётганидан енгил тортган махсус мухбир
Чори Халил меҳмонхона томон шитоб одимлади.
Мусофирхонадаги жойини тайин қилиб, туман партия қўмитаси саркотибининг
қабулхонасига кириб борганида котиба аёл бурнига пахта тиқилган хастадай палағда
овозда унинг кимлигини ижикилаб суриштиришга тушди. Ташрифномасини
кўргач, дик этиб ўрнидан турдию икки қаватли заранг эшик ортида ғойиб бўлди.
Зум ўтмай оқ-сариқдан келган тўлароқ одамни бошлаб чиқди. Чори Халил уни
таниди: саркотиб Сувон Санақулов.– Хуш келдингиз! – деди мезбон ва эшикни ланг очди. – Марҳамат қилинг,
Чорижон.
ДОРУҒА ВА ДОҒУЛИ–
Ёш экансиз, эҳтиёт бўлинг, – деб очиқчасига огоҳлантирди Сувон
Санақулов олдидаги хатдан кўзини узмай. Унинг хатдан ҳорғин нигоҳини
узолмаётганининг сабабини Чори Халил сезгандай бўлди: ўзи бир ёқли қилолмаган
жанжалга журналистни аралаштираётганидан ва яна ўзи мудҳиш хатардан
огоҳлантираётганидан хижолатда.
Саркотибнинг гапларини эшитиб, Чори Халилнинг тасаввурида бетлари бужур,
лаблари юпқа, ғазабнок бир одам жонланди ва қоп-қора қалин қошлари кўтарилиб
тушди. Бу – хаёлидан, “оббо, шундай денг” қабилидаги бир гап ўтганидан далолат.
Бундай лаҳзаларда у кўнглидан жой олмоққа уринган ўша хавотирни кўтарилган
қошлари жойига тушгунича унутади. Қулоғи ваҳимали гапларга кўникиб кетган.
Манглайини секин силаб қўяди: “Пешонамдан кўраман”. – Ҳаракат қиламан, – деди махсус мухбир Чори Халил тил учида ва атрофига
сер солди. Хона кўзига яхши таниш эди: барча ўртабўғин амалдорлариники каби
ҳашамдан холи, деворининг белигача сарғимтил-каҳрабо қипиқтахта урилиб,
локланган. Узун кенгаш столини оқ ғилоф сирилган йигирмага яқин курси лашкардек
ўраб турибди. Тўрда – хона соҳибининг тепасида – Бош котибнинг ўйчан-маъюс
сурати. Журналистнинг назарида, у жазирама кунда кабинетда димиқиб ўтирган бу
икки ўзбекка ойнаванд қасноқдан ҳайрон боқмоқда эди.– Мусаев ҳеч балодан қайтмайди, – деди Сувон Санақулов. – Эски боксчи. Тоғ
кўзига кесакча кўринмайди. Очиғини айтаман: сизни Худо етказди, ука.
Сиртдан қараганда ғалати эшитиладиган бу гаплар беҳуда айтилмаётганини
махсус мухбир Чори Халил ғира-шира бўлса-да англаб турарди. Ёш бола эмас, кўп
кўрган. Амалдор қавми журналист зотига дуч келса, икки оғиз тайинсиз, тузсиз
тутуриқсиз гапни минғир-минғир қилиб, тезроқ қутулиш пайига тушади: “Узр,
мажлисим бор эди!” Чебаркўлнинг саркори бундай қилмади. Ўрта бўйли, думалоқ
№ 1 2026 33
Қулман ОЧИЛ
кўзлари ўйчан, чеҳраси очиқ бу одам шошилмай гапирарди. Қўллари этдор, бақувват,
қарашлари синчков. Нигоҳи билан ичингизга кириб, бор ўй-хаёлингизни билиб
олмоқчидай. Тахминича, саркотиб Чори Халилдай бир беминнат мулозимнинг
келишини анчадан бери кутиб юргану энди, қулай фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи.
Аслида, бунинг ёмон жойи йўқ. Кўнглидаги бор гапни яширмасдан айтишга қарор
қилган. Бу қарор замиридаги гапларнинг завқини туйган махсус мухбирнинг касб
касали хуруж қилиб, ўзича талмовсираб, савол деганни ёғдириб ташлагиси келди.
Келди-ю, ўзини базўр ушлади. Номсиз бармоғига узукдай ўралган яшил симни секин
бураб қўйди: “Ҳозир ков-ковнинг мавриди эмас! Гап қистириб, фикрини бўлма!”
Мезбон гапирди, меҳмон жим қулоқ солди. Бу тоифа раҳбарлар гапини
бўлишингни, фикр-мулоҳаза билан ўртага суқилишингни хушламайди. Буйруқ
бериб, вазифа юклаб, натижасини сўраб ўрганган. Раъйига қараган маъқул.
Хонаси келди, қистириб ўтайлик. Махсус мухбир Чори Халилнинг қусури
десакмикан ёки ожизлиги, ишқилиб, ўзига унчалик ёқмайдиган яна бир одати
бор: бировларга лақаб тиркашдан тийилиб туролмайди. Нима десангиз денг,
қўндоқда теккан касали шундай. Қўйган лақаби қиёматгача қолишига ишончини
айтмайсизми!
Суҳбат аввалида саркотибнинг Ирисмат Мусаевга тиш қайрайдиган бирор
қасди йўқмикан, деган гумонга борди. Аммо шубҳаси асослидай кўринмади.
Кўрингани – сабр-бардош бобида мезбон Чори Халилдан баланд экан. Неча бор
ўйланиб, неча бор хўрсинди. Хўрсинишларидан сезилдики, саркотибнинг ичи тўла
дард. Вазмин одам бўлишига қарамай, ўша дард асабларини еган. Бу унинг сезилар
сезилмай титраётган қўлларидан, совиткич ғириллаб турганига қарамай, кенг
манглайи, чаккалари, бўйнида дам-бадам ялтираётган ва рўмолчаси билан артиб
олаётган реза-реза томчилардан кўриниб турибди. Четдан қараб, уни шалвираган
одам, дея олмайсиз. Чори Халилнинг билишича, кўпчилик ҳайиқадиган, пойтахтда
ҳам гапи кесадиган раҳбар. Биров жойидан қимирлатиши маҳол. Узунқулоқ
гапларга қараганда, баландроқ жойлардан умиди йўқ эмас.
Ажабки, ҳаммага зарбини ўтказиб келаётган ана шундай устомон одамга жўнроқ
бир боксчи беҳад азоб берган. Алам ўтказган. Камситган. Хўрлаган. Урмаган,
сўкмаган, албатта, лекин туманнинг олий мақомли амалдорини – Доруғасини, яъни
хўжайинини (дарров ўзига хос ва ўзига мос лақаб топганига қойилмисиз!) сариқ
чақага олмаган. Доруға тутаб кетади. Сенинг гапларинг, сенинг топшириқларинг,
сенинг қарор-марорларингга – менинг шашварим, деган-да ўша собиқ боксчи.
Мажлисга чақирсангиз – келмаса. Қарор чиқариб, эл қатори унинг хўжалигига ҳам
вазифа юкласангиз, бажармаса. Ҳисобот талаб қилсангиз, вақтида тақдим этмаса.
Тепкилагандан нимаси кам? Ҳай, майли, деб, катта бошингизни кичик қилиб,
ўзингиз олдига борсангиз, лоақал уйидан чиқиб, саломингизга алик олишни ўзига
эп кўрмаса! Дала-даштни айлангани кетган эмиш. Басирини топибди: дарвозасининг
олдида иккита ҳашаматли машина ялтираб турибди. Бири оқ, иккинчиси кўмирдан
ҳам қора…
Доруға аламидан қизариб кетди ва икки қўлини асабий силташга тушди.
Лавозимниям, қарор-марорларниям, режаю ҳисоботларниям қўятурайлик, хотини
талоқ бўп кетсин ҳаммасининг! Лекин, кишининг ёшини ҳурмат қилса, отдан
тушиб ёки ўлиб-нетиб қолмайди-ку? Бир марта акса уришга улгурмайсан, умр
ўтади-кетади. Мансаб-мартаба, мол-дунё, куч-қувват – кимлардан қолмаган? Эрта
бир кун қия бўлиб кетсанг, ўрадай очилиб қолган оғзингни шу юртнинг одамлари
ёпади, қийшайиб кетган жағларингни шу юртнинг одамлари танғийди. Шу юртнинг
одамлари кўмади сени! Ҳисобли дунё-ку!.. Бу гапларни Ирисмат Мусаев билмайди,
дейсизми? Йўқ, ақли у даражада кўтоҳ эмас. Жуда яхши билади! Зулмни кўра-била
туриб, ўчакишгандай, жўрттага қилади. Шундан лаззатланади.
34
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Доруға бир куни туман прокурори билан ички ишлар бўлими бошлиғини
жўнатса, уларни бешбаттар қилган, сира айтгулиги йўқ. Ёнида юрадиган
каллакесарларига қўшилиб икковиниям ҳақоратлаган. Туманни сўраб турган
одамлар – орган раҳбарларини-я! Улар чумоли эмас, ахир! Полвондай қорувли,
ўмгани кенг йигитлар. Ори бор экан, икковиям ими-жимида бошқа вилоятга
ишга ўтиб кетди. Нима дейсизу, нима қўясиз? Устидан бировга арз қилолмайсиз.
Арз қилсангиз, додингизни эшитган борки, осмондан тушгандай, дарров сиёсат
қилади: “Районингиздаги муаммони ўзингиз ҳал қилинг, ўртоқ Санақулов. Партия
ҳукуматимиз сизга юксак ишонч билдириб, ўша ҳудудга раҳбар этиб тайинлаган.
Ишончни оқланг! Оқлаш қўлингиздан келмаса, очиғини айтинг!..” – Нима қилардинг, гўсхўр бўлиб қолаверасан, – деди Доруға. Айтишича,
туман даражасидаги қанча катта-кичик раҳбар шу одамнинг дастидан касал
орттириб, яримжон бўлиб қолган. Қанчаси қамоқда. Қанча одамни ўлдириб,
кўлга чўктириб ёки ёқиб юборганини Худо билмаса, бандасининг тилга олишгаям
юраги дов бермайди. Қўли тирсагигача қонга ботган. Бориб турган офат! Шохини
синдирадиган марди майдон йўқ!.. Токайгача?!.
Доруға столи устидаги хатдан аввал нигоҳини, кейин ўнг қўлини олди. Бош
бармоғи билан жимжилоғи учларини туташтириб, Чори Халилга қаради.– Учта, – деди жиддий, – кейинги етти йилда учта давлат хўжалигининг
идорасини ёқиб юборди. Навбати билан. Яна майда-чуйда эмас, бақувват,
машъал хўжаликларга хўжайин бўлишни тусайди кўнгиллари. Хўжайин
бўлиб олади-да, ўғрилаш, ўзлаштириш мумкин бўлган ҳам-ма нарсани –
одамларнинг маошими, хўжа ликнинг техникасими, чорвасими, ёқилғисими,
қурилиш материал ларими – қараб ўтирмай сотади, ўмаради. Давлатнинг, халқнинг
мулкини-я! Хўжаликни очиқ лаҳадга тиққанидан кейин идорасига қўшиб, жамики
ҳужжатларини ёқиб юборади. Ёнғинни ўчириш идорасининг каттасини чақириб,
олов электр симлари носозлигидан келиб чиққан, қабилида акт туздиради. – Йўриғига юрмаса-чи?– Йўриғига юрмаса, энасини кўрсатади. Москвадан келган Бош прокуратура
тергов гуруҳининг ҳам тиши ўтмади-ку. Йигирмага яқин мелиса кечаси не бир
ваҳима билан келиб, ухлаб ётган жойидан қўлига кишан солиб судраб кетганида
одамлар енгил тортишга ҳам улгурмади. Икки кун ўтар-ўтмай чиқиб келиб, ҳеч
нимани кўрмагандай зулмини давом эттириб юрибди.
Саркотиб овозини пасайтириб, шивирлашга ўтди: – “Тоғнинг тепаси”да зўри бор! Ишдан олсангиз, эртаси куни “у ёқдан”, –
саркотиб юқорига ишора қилди, – қўнғироқ бўлади: “Ирисмат Турдиматовичдан
бошқа эрмакларинг йўқми?”
Бу гаплардан қулинг ўргулсин мақола чиқишига ичида суюниб ўтирган махсус
мухбир Чори Халил, “тоғнинг тепаси”даги ўша зўр ким бўлиши мумкинлигини
ўсмоқчилашдан ўзини тийиб туролмади. Ажабмаски, кимлигини очиқ айтиб
юборса. Аммо махсус мухбирнинг умиди эмас, иштибоҳи тўғри чиқди: суҳбатдоши
саволни эшитмаганга олди. Чўчиди, чамаси. Эҳтимол, аниғини билмас, балки
билсаям тилини тийишни афзал кўргандир. – Яна бир гап: гумашталари бозорма-бозор, дўконма-дўкон юриб, даромади сал
дурустроқ одамлардан ойма-ой ўлпон йиғадиган бўлган. Каллакесарлари аввалроқ
битта-иккита эди, энди уруғи кўпайиб кетди.
Чори Халил надомат билан бош ирғаган бўлди. Салтанатда бошқарув жилови
қўлдан чиқиб, парокандалик бошланган, аҳли жамият “рекет” деган ажнабий
сўздан бегонасирамай қўйган. Пастдагилар – юқорини, юқоридагилар подага
айланиб бораётган қуйидагиларни сўкишга тушган. – Мусаев ҳозир қайси хўжаликда ишлайди?
№ 1 2026 35
Қулман ОЧИЛ
Бу савол ортиқча эди, албатта. Ортиқча бўлса ҳам, сўради. Қаерда ишлаётганини
биларди. Газетага шикоят ёзган аёлининг хатида айтилган. Шундай эса-да, расман
тасдиқлатиб олгиси келди.– Ҳозир МТСда директор. Олти ойча бўлди. Ўз номи билан машина трактор
станцияси, ука. Икки юзга яқин техникаси бор. Юздан ортиқ одам ишлайди. Қандай
ҳунар кўрсатганини биласизми?
Махсус мухбир Чори Халил бош чайқади: йўқ. – Корхона бош бухгалтерини бутун жамоанинг кўз ўнгида кетига тепиб, ишдан
ҳайдаган. Гап қайтаргани учун. Ёши бир жойга борган, оқсоқол экан, деб ўтирмаган.
Бояқиш ҳозиргача касалхонадан чиқолмайди. – Ўша одам Аблай Нурбоев эмасми?
Доруға ҳанг-манг бўлиб Чори Халилга тикилиб қолди:– Сиз уни қаердан танийсиз?
Тўғрисини айтди. Мезбоннинг юзига маъносини англаш мушкулроқ
нимтабассум ёйилди:– Омадли йигит экансиз. Ўша.
Доруға конвертга тиркалган хатни Чори Халилга қайтариб берар экан, руҳи
синган, умидсиз оҳангда қўшиб қўйди:– Эҳтиёт бўлинг, ука. Уйгинаси куйсин бу аблаҳнинг! Биров билан суришса,
қуритмай қўймайди. – Нима қилай, индамай изимга қайтиб кетаверайми? – Йў-ўқ, ундай демоқчи эмасман. – деди Доруға довдирагандай, ҳатто
чўчиб тушгандай бўлди. – Фақат… фақат эҳтиёт бўлинг демоқчиман, холос.
Падарлаънатининг қўли ўта узун, ўзи жуда тўйиниб кетган. – Ўлгудай баттол, доғули одам, денг.– Доғули? Баайни шундай. Қотирдингиз! Зап топиб айтдингиз! – дея мақтаган
бўлди ўзининг лақабидан бехабар, асли тарих муаллимидан чиққан Доруға. – Тошбиби Мусаеванинг уйини қандай топсам бўлади? – Доғули ҳозир бу ерда эмас. Манави хатда хотини тўғри ёзибди: котибаси билан
Сочига дам олишга кетган. Қанақа котиба – ўйнаши. Бечора хотинининг аҳволини
кўрсангиз дод дейсиз. Чўлнинг этагида яшайди. Эри ўша жазмани билан бу ердан
икки кўча нарида, султон саройидай ҳовлида туради. Иккаласини ҳам бориб кўринг.
Доруға ўрнидан қўзғалди:– Машинамни бераман…– Хўп. Раҳмат.
Чори Халил нимқоронғи йўлакларидан корвалол анқиб турган идорадан чиқиб,
сал наридаги машина сари юрди. Бу иморатга кириб-чиқиб турган ўта жиддий, ўта
ҳорғин одамларнинг ярми хаста, ярми уйқучи бўлса керак, деган тахмин хаёлидан
ўтди. Яна ўйладики, Доруғанинг шунча таҳқирларга чидаб юргани ажабланарли.
Унинг ўрнида Чори Халил бўлганида, ё Ирисмат Мусаевни бир ёқли қиларди, ё ўзи
бир ёқли бўларди. Асаби темирдан экан бу одамнинг.
КУЛБАДАГИ ИККИ ЖОН
Махсус мухбир Чори Халил Чебаркўл сари йўлга чиқар экан, Тошбиби
Мусаеванинг хатини қайта-қайта ўқиган, ҳар бир сатри, ҳар бир сўзининг
мағзини чақишга уринган эди. Хатни кимдир бир неча кун чўнтагида ё сумкасида
олиб юргану кейин почта қутисига ташлагандай, жилдининг четлари уриниб,
қорайиброқ қолган. Чори Халил уни димоғига олиб боргани ва сезилар-сезилмас
керосин ҳидини туйгани ёдида. Хатжилддаги манзил билан мактуб матнини
икки одам ёзган. Хат аёл кишиники – майда, бир текис, жилдидаги ёзув эркак
36
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
одамга тегишли – ҳарфлари йирик-йирик, ҳатто бесўнақай. Нима десангиз ҳам,
катак чизиқли дафтар варағига бинафша сиёҳда минг бир ҳадик билан битилгани
шундоққина сезилиб турган хатни ўқиб, шикоятчи аёлнинг эри ситамкашликни
ўзига ҳунар қилиб олгани Чори Халилнинг хаёлидан ўтган эди.
Жазирама авжга миниб, гўё қуёш ерга тушгану ҳамма ўзини сояга урган. Темирга
қўл теккизсангиз, жазиллаб ёпишади. Саратон чилласида жизғанак бўлиб ётган
файзсиз дашт адоқсиздай кўринади. Торгина йўлни чангитиб, силкиниб, чайқалиб
бораётган қирошар машинада минг тиришсангиз ҳам, хаёлингизни йиғолмайсиз.
Юришида унум йўқ улов сабза рангини аллақачон офтоб тиғига бой бериб, чангу
тупроқдан тўн кийган. Махсус мухбир Чори Халилнинг назарида узоқ, беҳад узоқ
юриб, янтоғу бурган босиб ётган даланинг этагида қўнқайиб турган ғарибгина
кулбадан хийла берида тўхтадилар. – Келдик, – деди шофёр. – Мен машинада ўтириб тураман.
У жанжалга аралашиб қолишдан чўчиб, ғурбатдан узоқроқ юришни маъқул
кўрди, чамаси. Чори Халил кулбага қаради. Янтоқ, оққурай, хас-хашагу қора
клёнка билан амал-тақал ёпилиб, устидан лойсувоқ тортилган бу омонат кулба
бошпанадан кўра, қишда қорамол бойланадиган қўрани эслатади. Кулба деворига
суяб қўйилган ғилдираксиз велосипед занжири тупроққа қоришиб кетган.
Нотаниш одамни кўриб, икки кўланка кулбанинг каноп қоп тутилган эшигидан
сирғалиб чиқди ва сал наридаги акасга ўхшаш якка-ёлғиз, шумшайиб турган реза
баргли дарахт тагига ўтди. Махсус мухбир Чори Халил тақир ерга чўккан она
боланинг рўпарасига чўнқайди. Оғзи қуриб-қақшаб, тили танглайига ёпишиб
кетганига қарамай, сув сўрамади. Тортинмади, суви борлигига, бўлсаям тозалигига
кўзи етмай, сабр қилишни афзал билди. – Уч йилдан бери аҳволимиз шу, – деди ранги синиққина аёл ва Чори Халил
кутганидай, дарҳол кўзига ёш олди. – Кўрган кунимиз қурсин. Сизни ўтиринг
дейишга тўшамчаям опчиқмабмиз.
Элликлардаги бу аёл кўзини ерда ўрмалаб бораётган чумолидан узмай гапирди.
Ертандиру қорайиб кўринаётган ерўчоқдан бошқа, на қудуқ бор, на чироқ. Сув
билан озиқ-овқатни ҳафта-ўн кунда бойининг, яъни эрининг ёрдамчиси олиб келиб
ташлаб кетар экан. Энг яқин қишлоқ беш чақирим нарида. У ердаям одам қолмаган
ҳисоб. Шу саҳрода ким турарди? Ҳамма ўзини шаҳарга ургани-урган. Бойининг
эсидан чиқса, дўкондор – магазинчининг ўзи мотоциклида келиб хабарлашади.
Унга тайинлаб қўйилган. Она-бола сўраган нарсани йўқ демайди. Шу кунлари
ейиш-ичишдан анча қийналиб қолишган. Магазинларда нарса-қоранинг ўзи йўқ,
дейишади. – Илгари ҳаммамиз бирга ажабтовургина яшардик, – деди Тошбиби опа. – Бойим
кўнглимга қараб иш қиларди. Феъли айниганидан бери шу ерда, сургундамиз. Пул,
мол-дунё бизни бир-биримиздан айириб, орттирганимиз шу бўлди. Шу кулбадан
нари кетолмаймиз. Бойим билиб қолса, кунимизни қаттиқ қилади. – Ирисмат ака ўзи келиб турадими? – Йўқ, қорасини кўрсатмайди ҳисоб.
Махсус мухбир Чори Халил бу сургуннинг тагига етгиси келди. Шаҳарчанинг
чеккароғидан одмироқ бирорта ҳовли топиб, она-болани ўша жойга кўчирса ҳам
бўларди-ку? Нега уларни бу яйдоқ чўлга сургун қилган? Билсаки, фалокат босиб,
йўлдан озган ўғлини оғуфурушлардан асрашнинг бошқа йўлини тополмаган.
Кўздан панага олгани шу.– Биздан тезроқ қутулмоқчи, – деди опа. – Йўқ қиламан деса, шу чекка жойдан
қулайи борми?
Чори Халил оққурай чўпи билан ер тирнаб ўтирган йигитга қаради. У озиб
тўзиб кетган. Кўкнорихаёллиги кўриниб турибди. Нафас олганида чолларники
№ 1 2026 37
Қулман ОЧИЛ
каби чўкиб қолган елкалари кўтарилиб тушади. Косаларига чуқур ботган кўзлари
алланечук бежо, нигоҳи соғ одамнинг қарашига ўхшамайди. Гўё жисмию ақли
кетиб, сояси қолган. Онанинг ҳам, ўғилнинг ҳам оғиз атрофи шўралаган. Сил бўлса
керак, деб гумонлади меҳмон. Қисмат даштидаги икки шўрлик, чорасизлик тубига
отилган икки ташландиқ!
Чори Халил аёлнинг ўрнида – онасини, йигитнинг ўрнида ўзини тасаввур
қилмоқчи бўлди, лекин шуурига сиғдира олмади. – Бойим боламни наша чакма деб уравериб, майиб қипташлаган, – деб
шивирлади аёл. – Мияси қаттиқ чайқалган. Бир хил пайтлар тўхтамай гапириб
қолади. Ҳардамхаёлроқ. Лекин меҳрибон. Менга оғир иш қилдирмайди. – Фарзандлардан нечта, опа?– Икковгина. Қизимиз Сабина Олмаотага тегиб кетган. Келолмайди. Бойим
келтирмайди. Қорангни кўрсатсанг, оёғингни уриб синдираман, деган. Бир қозоқ
йигитга кўнгил қўйганини кечирмади. Оқ қилган.
Аёл бурноғи йили қишнинг чилласида ўғли иккаласи қаттиқ тумовлаганини
эслади. Бир ҳафта деганда, дўкондор хабарлашибди. Кўнгли сезиб, бирйўла дори
дармон ҳам олакелган экан. – Қишда роса совуқдир-а?– Совуқ бўлса нетайлик, ойнам. Сандал соламиз, печка ёқамиз.
Она-болага асли ўзи ёздан кўра қиш яхши эмиш. Саратонда жондор кўпаяди.
Чаён, илон, калтакесак, қурт-қумурсқа – ҳаммаси ўрмалаб келаверади. Қишда оч
бўрилар даҳшат солиб улигани улиган.
Аёл кўйлагининг кенг енги билан кўзларини артди. Махсус мухбир Чори Халил
келганидан бери сўз тополмай қийналаётган, ўртанаётган эди. Бўғзида тургани
оғзидан чиқиб кетди:– Ўғлингиз билан сизни Тошкентга олиб кетсам. Азбаройи кори хайр. Нима
дейсиз? Даволанасиз…
Шундай дейишга деди-ю, гапига ўзи ҳам унчалик ишонмаётганини сезди.
Кейин ўйласа, она-боланинг туриш-турмушини кўриб, рози бўлишса, бир йўлини
қилардим, деган мужмалроқ хаёл дилининг қайсидир кунжагида ғимирлай
бошлаган экан. Бу хаёлини калта ўйлайдиган, ҳовлиқма одамнинг қилиғига йўйгиси
келмади. Хўп деб қолишса, уларни қандай олиб кетардию қаерга жойлаштирарди?
Шу тобда аниқ билмаса-да, недир йўлини топиб ёрдам бергиси кела бошлаган,
аросатда қолган икки мискинни изиллаган даштда ёппа-ёлғиз ташлаб кетишга кўзи
қиймаётган эди. Бу харобликда икковиям узоққа бормаслиги тайин. Балки уч-тўрт
кун ётоқхонадаги ҳужрамда яшаб туришар, деб мўлжалларди Чори Халил. Ҳужраси
тор бўлса ҳам, бағри кенг. Ётоқхона эшикбони нўғой кампирга, холам билан жияним
деб таништириши мумкин. Ўғлининг тоби йўқ, балнисага жойламоқчимиз, дейди.
Унда-бунда ўзининг қариндошларидан биров-ярим қора тортиб келса, жойлаган
пайтлари бўлган-ку. Бу орада балки ижтимоий таъминот вазирига учрашиб, бор
гапни айтишга, ёрдам сўрашга уриниб кўрар. Кўз таниши, йўқ демас. Вазир рад
қилса, бош муҳаррир Ориф Эгамберди бор. Жони ачир. – Йў-ў, йў-ў! – Аёл ўрнидан туриб кетди. – Бойим билса, болам икковмизни
тирик қўймайди. Ер тагидан бўлсаям топади! Бу гапни бир айтдингиз, бошқа тилга
ола кўрманг, айланай! Акса урганиям қўрқиб ўтирибмиз.– Унда сизга қандай ёрдам берсам бўлади, опа?
Аёл ўғлига андак қараб турди-да, яна жойига чўкди ва шивирлашга ўтди:– Газетангизга ёзасизми ё бошқа йўл билан бойимнинг кўнглини топасизми –
билмадим, айланай. Ишқилиб, сизгаям, ўғлим икковимизгаям озор етмайдиган бир
йўлини қилсангиз. Бойим шу кулбамизнинг атрофини девор билан ўраб, каталакдай
битта ошхонаю ҳожатхона қуриб берса, армонимиз йўқ. Бир хил пайтлари кечаси
38
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
эшикка чиққани қўрқамиз. Мен шармсизни кечиринг, сатилга ёзиламиз. Бир куни
ўғлимнинг оёғидан илон чақиб олган. – Мол-дунёси кў-ўп, – дея жазаваси тутиб қолди ўғилнинг. – Ўнта ҳожатхонагаям
етади. Ўнта ҳожатхонагаям етади! Ўзига зўрини қуриб олга-ан!..
Аёл косовдек қорайиб кетган қўли билан саҳрога ишора қилди. – У ёқда, Қизилқум чўлида бойимнинг уч юзга яқин йилқиси бор. Мол
дунёсининг ҳисоби йўқ. – Яқин эмас, зиё-ёд! – деб чинқириб юборди ўғли.
Аёл боласининг елкасига қўлини қўйди ва секин силади. Йигит ҳансирашдан
тўхтади. Йўтали тутди. Ўқчиди. Оғзини тўлдириб тупурди. Тупроққа тушган
балғамига қон аралашган эди.
Аёлнинг айтишича, эрининг уч юздан ортиқ йилқиси, яна шунча қора молу
туяси бор. Ушоқ моли-ку беҳисоб. Қизилқумда асл қоракўл тери берадиган қўйлар
боқилади, биласиз. Молхона, қўтону сайисхоналари ҳам шунга яраша. Чорвасини
милтиқли одамлар қўриқлайди. Бир қишлоқ одам. Атрофи тиконли симлар билан
ўралган. Бегонани яқинлаштирмайди. Бориб турган капиталист!
Аёл ўғлига бир қараб олгач, бошини Чори Халил томон яқинроқ эгди.– Бойим шугина ўғлимни жиннихонага топширмоқчи. Ўз пушти камаридан
бўлган боласини! Шугина бечорани у ёққа топширса, мен ёлғиз ўзим қандай
яшайман? Қаерда яшайман? Ўламан-ку бу саҳрои кабирда! Боламни қандай кўзим
қияди! Бу дунёда бошқа ишонадиганим ҳам, суянадиганим ҳам йўқ, айланай, йўқ!
Ётгандаям, тургандаям миямнинг бир четида шугина шўрлик.
У ўрнидан туриб, бўз кўйлагининг чангини қоққан бўлди. – Болам, сен ўтириб тур, – деди ўғлининг елкасини мулойимгина силаб. – Мен
меҳмонга уйимизни кўрсатиб чиқай. Хўпми, айланай?
Маъносиз кўзларини ерга тикиб ўтирган ўғил бошини асабий силкитди: “Майли!”
Ичкарига очилган ёғоч эшикнинг олдига – остонага, эчки жунидан эшилган бўлса
керак, йўғонлиги билакдай келадиган узун арқон ташланган. Ўрмалаган жондор
ичкарига ўтолмайди. Типратиканнинг қуриб-қовжираб кетган териси эса газанда
зотини чўчитиш учун пештоққа осилган. Кирпининг ҳидига илон доримайди.
Ташқаридан абгор кўрингани билан, уйнинг ичи тузуккина. Бир хонали бўлса
да, анча кенг. Салқин. Ўртадаги чўян печка устида – сопол чойнак, уч-тўрт чинни
пиёла, қуроқи дастурхон, қалин чойнакпўш. Девор ўртасида – шишасининг
ингичка учи қорая бошлаган керосин чироқ. Эшиклари осилиб, тахмонларининг
қипиғи кўриниб қолган омонат сервантда ҳар хил коса-товоқ, қандайдир китоблар,
сарғайган газета-журналлар кўзга ташланади. Чори Халил уйни кўр деворли –
лоақал туйнуги ҳам бўлмаса керак, деб тахмин қилган эди. Тўрдаги каттагина
дарича билан очиқ турган эшикдан баҳузур шабада айланиб туриши аниқ. Бор
бўйига бўйра тўшалиб, устидан қалин намат ташланган. Иккита сопол гултувакда
райҳон гуллаб ётибди.– Ўғлим қўл-оёғимни боғлаб қўйгунича бойим билан болалар уйида туппа
тузук ишлаб юргандик, – деди ғамбода аёл. Эри жисмоний тарбиядан, ўзи меҳнат
таълимидан дарс берган экан. Бировдан яхши, бировдан мундайроқ яшаганлар. Эр
бўлмиш бир йили Москвага йўл олгану бир ойча дом-дараксиз кетган. Келганидан
кейин ўзгарган. Айниган. Болалар уйи директорлигига ўтган. Эр-хотин, қариндош
уруғ орасидан гап қочган. Мусаев йўлдан озиб, бойловдан бўшалган отдай бўлар
бўлмасга пишқириб, маишатга берилган. Уни билан қасдлашганнинг шўри қурий
бошлаган. Энди ҳамма унинг соясидан ҳам қўрқади.– Шивир-шивир кўпайди, – деди кулба бекаси. – Қизим бир куни “Отам мафияга
қўшилиб кетган эмиш” деган гап топиб келди. Мафияси нима – билмайман.
№ 1 2026 39
Қулман ОЧИЛ– Бойингизнинг орқаси бақувват дейишади-ку, Тошбиби опа? – дея ўсмоқчилади
Чори Халил. – Кимига ишонади ўзи? – Орқаси ҳамиша бақувват бўлган. Тусгина амакиси бор. Шунга ишонади.
Кимлигини айтолмайман. Ўзингиз билиб оларсиз.
Аёл тўнкариб қўйилган шопиёлани олиб, эски беқасам чопондан жабдуқ
солинган мўндидан сув қуйиб узатди:– Лабингиз қовжираб кетибди.
Меҳмон муздай сувни роҳатланиб симирди. – Ғингшиганни ёқтирмайман, айланай. Лекин нима қилай? Бир яхши одамнинг
маслаҳати билан, шу шўрлик боламни деб ёздим-да газетага. Ёзиб тўғри иш
қилмаганимниям биламан. Бойим курортдан қайтганидан кейин кунимизни
кўрсатади ҳали…
Чори Халил гап орасида ўша “яхши одам” кимлигини сўради. Омади бир
савол-да. Унга ялт этиб қараган аёлнинг юзи оқариб кетгандай туюлди: “Нима
бало, маслаҳатчиси Доғулидан ҳам хавфлироқ одаммикан?” Балки ака-укаларидан
бирортасидиру опа ўша жигарининг ҳаётини хавф остига қўйгиси келмаётгандир.
Эҳтимол, опадан билимию тажрибаси икки-уч калла баландроқ ҳамкасб
дугоналаридан бирови йўл-йўриқ кўрсатгандир. Нима бўлганда ҳам, хат Доғули
йўқлигидан фойдаланиб ёзилгани аниқ.
Махсус мухбир Чори Халилнинг синчковлиги тутдими ё қайсарлиги, ишқилиб,
саволни энди бошқачароқ бердики, қариндош-уруғ, ҳамкасб-дугоналарингиз
хабарлашиб турибдими? – Йўқ, – деди опа жавобни қисқа қилиб ва гапни бурди: – Шаҳарга бугун қайтиб
кетасизми, айланай?
Меҳмон тўғрисини айтди: – Кўрамиз. – У тўрга ўтиб, сервантдаги китоб ва газета-журналларни кўздан
кечирган бўлди. Орасида “Жумҳурият” кўринмади…
Кейинроқ, она-бола бир кунда изсиз йўқолганини билгач, ўткинчи нарсаларга
ўралашиб, икки бечорани фаромуш қилгани Чори Халилнинг юрагига оғир
юк бўлиб тушади. Ёрдам қўлини чўзолмагани учун ўзини ўзи койиб, кўнгли
билан ихтилофда яшаш азоби гирибонидан олади. Икки бечора бир кечада изсиз
ғойиб бўлган эди. Бу муқаррар фожиада ўзини айбдор ҳис қилиб, ҳолдан тояди.
Маҳмадоналикни афзал билиб, арзимас саволларни бергандан кўра, сал ҳушёрроқ,
дадилроқ бўлганида, иккаласини ҳам шаҳарга олиб кетаман, деб оёқ тираб туриб
олганида, балки улар тирик қолармиди, деб ич-этини ейди. Балки ўша маҳалда, бу
менинг мухбирлик вазифамга кирадиган иш эмас, деган орқайинликка боргандир.
Эҳтимол, ўзи уларни шаҳарга олиб кетишдан гап очиб, яна ўзи сезиб-сезмай,
ортиқча ташвишдан қочгандир: “Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига!”
“Думи”га бир эмас, мингта “ғалвир” бўлиб боғланганида ҳам, бирор чорасини
кўришим керак эди, деб эзилади. Ночорликдан таҳририятга ёзган ўша хати опа
билан ўғлининг муқаррар ўлимига ўқилган ҳукм эканини Чори Халил сезмаган
эдими? Ахир, она бечора ўз тили билан айтди-ку: “Бойим курортдан қайтганидан
кейин кунимизни кўрсатади ҳали”. Сезса-да, икки маҳкумни, уларнинг заволи
аниқлигини кўра-била туриб, саҳрои кабирда якка-ёлғиз ташлаб кетди. Уволига
қолди. Шаҳарга қайтганидан сўнг ҳам уларни ёлчитиб эсламади. Эсламади нима,
мафияга алоқадар одам ҳақида “мих” мақола ёзаётганидан, ўзининг адл маҳорати,
журъату жасоратидан маст бўлиб, унутди ҳисоб. Олдини олиш мумкин бўлган бу
ошкора қотилликда сенинг ҳам қўлинг бор, махсус мухбир Чори Халил! Тан ол,
биродар, бор! Бош муҳаррир ўша хатни қўлингга тутқазиши билан Доруғанинг
олдига оёғинг олти, қўлинг етти бўлиб югуриб келмаганингда, кейин ўша шов
шувли мақолангни эълон қилмаганингда, балки она-бола ҳали чор-ночор бўлса-да,
40
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
яшаб юрарди. Сен эса бошига кулфат ёғилиб турганларни қутқариш ўрнига, ўзингча
“мафия сардори” деб атаган кимсани фош қилиш пайига тушиб кетдинг, чўлдаги
чорвасини, қўтонларию чўпонларини аламзада Аблай Нурбоев ҳамроҳлигида бориб
кўришга, зимдан санашга, кўпиртириб қайд этишга ошиқдинг. Кўрганларингдан
қаноат ҳосил қилдинг ва буроқ отида ҳаволаниб кетдинг: “Мафиясиз мамлакат
йўқ ва бўлмайди ҳам!” Ўзинг қўлга киритган факт ва рақамлар қандай шов
шувларга сабаб бўлиши мумкинлигидан энтикдинг, ҳаяжонга тушдинг, мақолани
ёзмоққа ўтирдинг. Ёзиб, эълон қилдинг ва барча арзончи қаламкашлар каби аҳли
жамиятнинг мақтовини кутдинг. Мақтовлар, ҳамду санолар кутганингдан зиёда
бўлиб, Доғули ҳақда гапирмаган одам қолмади. Фақат бу вақтда сен ёрдам бериш
ниятида ахтариб борган ўша икки бахтиқаронинг ҳоли нима кечганидан бехабар
эдинг!..
Махсус мухбир Чори Халил хираликка йўймасин деб ортиқча саволдан тийилди.
Аёлнинг ичидан бошқа бирор гап тортиб олишга кўзи етмай қолганди. Шундай
бўлса-да, сўради: бойингизнинг чорваси қишлайдиган жой қаерда? Қандай топсам
бўлади? Опа тағин чўчиб кетди. Бир зум айтсамми ё айтмасам, дегандай иккиланиб
турди-да, қимтиниб олгач, тушунтира кетди: чўлнинг кўлга туташган жойида
“Восход” деган хўжалик бор. Шунга етганингиздан кейин чапга йўл кетган. Ўша
узала тушиб ётган йўл тўғри олиб боради.
Чори Халил машина томон юрар экан, аёлдан сўради:– Аблай Нурбоев деган одамни танийсизми?
Опа унга ажабланиб қаради ва ҳадик аралаш жавоб қилди: – Йўқ, айланай. Танимайман. Ким экан?
Хайрлашаётганларида опа махсус мухбир Чори Халилга илтижо билан қаради:
“Энди нима бўлади, айланай?” Йигит юпатган бўлди: “Қўлдан келганча ёрдам
қиламиз. Хавотирланманг”. Бериладиган ёрдам борасида аниқ мўлжали бўлмаса
да, умиди буткул сўнмаган эди: “Доғулиям одам, Худо урибдими, ўзининг хасми
ҳалоли, пуштикамаридан бўлган фарзандини бундан баттар қилса”. Ҳалиям
опанинг жони тошдан экан. Шуларни ўйлаб, ичида озгина таскин топгандай бўлди.
Зора, эрининг кўнглига раҳм солса.
Икки сўққабош икки жойда – танҳо кулба ёнида қаққайиб қолди. Махсус мухбир
уларни, улар эса Чори Халилни биринчи ва охирги марта кўраётганини кўнгиллари
сезиб турарди. Йигитнинг миясини гўё туман босган, ортига бурилмасликка, она
болани ўйламасликка уринарди.
Кунботиш томон йўл олган машина боз чайқалишга тушиб, Чори Халилнинг
хаёли қочди. Кулбадаги икки жонга ўзидан бўлак хайрихоҳ топилмаслигини сезиб
турарди. Биргина хайрихоҳлик билан мурод ҳосил бўлса экан. Бу дунёда ким
кўп – хастаю ногирон кўп, деган ўй кўнглига таскин бергандай бўлди. Ҳаммасини
пойтахтга олиб кетолмайсан, беморхонага ёки қариялар уйига жойлаштириб,
парвариш қилолмайсан. Иложи йўқ. Ўйлари ўзига ёқиб, дилидаги ғашлик ўрнини
аста-секин эринчоқ бир ҳаловат эгаллади. Тасалли тез келганини қаранг! Ўзи
ҳайрон. Сўнг бир ҳикмат хотирига тушди. Қаерда ўқигани, кимдан эшитгани ёдида
йўқ. Ўйлаб қаралса, бандаси доим ишнинг тескарисини қилар экан. Гўдаклигида
тезроқ улғайиш пайида бўлади ва ёши бир жойга етгач, болалик йилларини эслаб
хўрсинади. Мол-дунё топиш учун жонини жабборга бериб, соғлигидан айрилади
ва кейин топган ўша давлатини саломатлигини ўнглашга сарфлайди. Шу тариқа,
фоний дунё ташвишлари билан бўлиб, боқий дунёсини ҳам унутади. Қарабсизки,
унинг на бугуни ва на эртаси тўкис. Инсон гўё бир умр ўлмайдигандай яшайди ва
бир кун ҳам яшамагандай ўлади. Ўз айбини оқлаш учун фатво қидиришга тушади.
Топади ҳам.
№ 1 2026 41
Қулман ОЧИЛ
Шу тобда Доғули нима қилаётган бўлса? Балки Қора денгиз соҳилидаги соя
салқин боғларда жазмани билан ачомлашганча сайр қилиб юргандир. Эҳтимол,
тунги маишатдан сўнг хобгоҳида қотиб ухлаб ётгандир…
КУТИЛМАГАН ИЛТИФОТ
Доруға уни уйига таклиф қилганида астойдил ҳайрон бўлди. Боя ўзининг хизмат
машинасини бериб, узоқ йўлга ҳайдовчисини қўшиб жўнатганида ҳам ажабланган
эди: кутилмаган илтифот! Иккинчи манзиратини ўйлаб-нетиб ўтирмасдан рад
қилди. Миннатдорлик билдириб, меҳмонхонада тунайман – шуниси менга қулай
деди. Гапида баҳонаси йўқ, бори шу. Туман пешвосининг уйига бориб, боз устига,
оқсоқол одамнинг қош-қовоғига қараб, қисиниб-қимтиниб ўтиргандан кўра, эрталаб
қўнган жойи – мусофирхонада эмин-эркин, яйраб-ястаниб ётгани маъқул. Хоҳласа,
китоб ўқийди, хоҳласа, хаёл суради. Қовзанишнинг ҳам бирон йўли топилар. – Ошхоналар кун ботар-ботмас тақа-тақ ёпилади, – деди Доруға. – Пашшаниям
тополмайсиз.
Меҳмон кулди: – Битта-яримта пашша-ку қолар-ов?
Мўъжазгина шаҳарчанинг тандирдай ловуллаб ётган кўчаларида оқшомлари сайр
қилиш кишига роҳат-фароғат бағишлаши гумон бўлса-да, тарки одат – амримаҳол.
Ўз билганидан қолмагани дуруст. Ётоқхона ҳужрасида бир ўзи яшаб, ёлғизликка
ўрганиб кетган. Бу ёқда эрталабки бадантарбия савил қолмайди. Бармоқлари ва
оёғининг учига таяниб чўзилишни ва “қарсак чалиш”ни яхши кўради. Доруғанинг
уйида тунаса, сайри боғу эрталабки машқлардан мосуво бўлиши аниқ. Бориб, у ёқ
бу ёқдан ҳангомалашиб ўтириши, эрталабдан бери таталаб кетган қорнини хушхўр
овқат билан тўйдириши мумкин. Аммо мезбоннинг ҳиммат дастурхонидаги
таом, Ориф Эгамберди айтганидай, масжиднинг ҳалими ёки қарзи ҳасана эмаски,
соҳиби эҳсонни тил учида дуо қилиб, индамай туриб кетаверсанг. Ҳисобли дунё.
Ҳали на тўрда, на пойгакда тайинли жойи йўқ, бир амаллаб қоғоз қоралаб юрган
Чори Халилдай бир йигитга айни шароитда сабабсиз илтифот кўрсатилмаслигини
яхши билади. Таг-замирида албатта бир тама бор. Негаки, Доруғадай одамлар
мақсадсиз бир иш қилмайди. Айтганча, нега айнан уйига олиб кетмоқчи? Туман
раҳбарининг бегона кўзлардан панароқ, чет-чақада бирор чорбоғи, дам оладиган
холи гўшаси йўқми? Йўқлигига ишониш қийин. Ким кўп, ҳукумат иши билан
юрган хизматчи – меҳмон кўп. Юқори ташкилотлардан кунда-кунора катта-кичик
мақомдаги амалдорлар келиб туриши аниқ. Ҳаммасини уйига бошлаб боравермас.
“Кел, қўй, Чорибой, – деди ўзига ўзи, – бўлар-бўлмас нарсадан шубҳаланаверма. Сени
одам деб уйига чақираётган бўлса-чи?” Тўғри-да, балки дардлашгиси келгандир.
Меҳмонхоналарининг аҳволи юпунлигини айтиб турибди. Балки шундан хижолат
бўлаётгандир. Эҳтимол, туманда эришилаётган ютуқлардан гап очар ва юксак
кўрсаткичлардан мисоллар келтириб, маъруза ўқир. Ирисмат Мусаевдай ҳисобидан
адашган баъзи фуқароларимиз борлигини инкор этолмаймиз. Лекин йўлидан
адашган бундай одамлар бутун туманга соя сололмайди. Партия-ҳукуматимиз
олдимизга қўйган юксак вазифаларни шараф билан адо этяпмиз. Давлатга пахта
топшириш дейсизми, ғалла топшириш дейсизми, чорва маҳсулдорлигини кўтариш
дейсизми – ҳамма-ҳаммасининг режаларини ошириб бажаряпмиз. Мана, масалан,
тухум етиштиришни олайлик. Ярим йиллик планни бир юз эллик фоизга уддалаб
қўйдик. Йил якунлангунича икки юздан оширамиз!
Махсус мухбир Чори Халил бундай маърузаларни тишини-тишига қўйиб
шунчалик бисёр тинглаганки, бирортаси на қулоғига кирган, на калласида қолган.
Қолдириш нияти ҳам бўлмаган. Мия деган нарса давлат ҳисоб қўмитасининг
42
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
электрон ҳисоблаш машинаси эмаски, ҳаммасини хотирасида сақлаб қолса.
Иннанкейин, бу юртда планлар қандай белгиланишию қандай бажарилишини
хўб биларди. Мактабни битириш арафасида, отаси билан мотоциклда нариги
қишлоқдаги магазинга боргани ёдида. Йўлга чиқиш олдидан отаси уловнинг
белига тароқи хуржун ташлаб, икки кўзига иккита челак жойлади. Челакларнинг
устига, қишга ғарамлаб қўйилган ғўзапоялардан териб олинган бўлса керак, хас
хашак аралаш пахта ташланган. Ўғли, бу нима, деб сўраса, ота кўҳна куйини чалиб,
гапини калта қилди: “Биларсан кетарсан!” Дўконга кирганларидан кейин ўғли
телевизор устидаги кир босган картонга қўлда ёзилган ажи-бужи эълонни ўқиб
тушунди: “Ушбу товар 100 (юз) дона тухумни бепул топширганга сотилади”. Улар
бир юз иккита олиб боришган экан.
Махсус мухбир Чори Халил мезбоннинг туман аҳли эришаётган ютуқларга
доир гапларини қойил қолгандай, ҳайратга тушгандай бош силкитиб, тўлғаниб
тўлғаниб эшитишга маҳкум. Ундан нима кетарди? Кетадигани – ярим соатлик сабр
бардош. Бу орада ён дафтарига нималарнидир ёзиб олиши ҳам мумкин. Ёзгани сари
воизнинг завқи-шижоати қанот бойлаб, унга ихлосу ишончи ортаверади. Ёзиб олиш
ташвишидан халос қилиб, қўлига бир даста маълумотномаю ҳисобот, маҳаллий
газеталарда чоп этилган мақолаларни тутқазади. Махсус мухбир уларни мамнуният
билан қабул қилиб олар экан, бунча супуриндининг ҳузурини ишхонасидаги
чиқит челак кўришини билади. Воиз маърузасини туман меҳнаткашлари қўлга
киритаётган ана шундай улкан ютуқлар ҳам ёзилажак мақоланинг бир четига
қистириб кетилса, меҳмондан ҳадсиз миннатдор бўлишини таъкидлаш билан
якунлайди. Махсус мухбир Чори Халил бош ирғайди: албатта-албатта, имкон
борича. Аммо ғижинганини ўлса сездирмайди. Бунчалик бўйнибўш, мулладай
мулойим журналистга иши тушмаган раҳбар барибир ишонмайди. Илкис-илкис
унинг кўзига қараб-қараб қўйганидан сезилади. Мухбир зотига кўпчилик, айниқса,
раҳбарлар ўлса ишонмайди. Ишонмаса – гўрига. Ишонмагани дуруст.
Бу гал мезбоннинг ғарази бошқачароқ экани сезилди. Сезилгани учун эвини
қилиб, қутулиб қолмоқчи бўлди, бироқ Доруға раъйини қайтаришга имкон
қолдирмай, тирсагидан тортди. Айтдики, иккаламиз ҳам чарчадик. Меҳмонхонанинг
диққинафас хонасида ёлғиз ўзингиз шифтга тикилиб ётманг. Чори Халил бўш
келмади: кўникиб кетганман. Умрим сафарда ўтади. Қолаверса, ҳали ҳорийдиган
иш қилганимча йўқ. Мезбон бошини силкитди. Киши чарчаши учун офтоб тиғида
уззукун кетмон чопиши шарт эмас. Саратон ёруғининг ўзиям бандасининг суробини
тўғрилаб қўяди. Эътибор берган бўлсангиз, қадимда қурилган иморатларимизнинг
деразалари мўъжазгина. Бизнинг шароитда соядаги ёруғликнинг ўзиям одамни
ҳолдай тойдиради. Нима ҳам дейсиз, радиация. Бундай пайтда бир косагина муздай
айронга нима етсин!
“Айрон” сўзини эшитиб, йигитнинг оғзи сув очиб кетди. Шундай бўлса-да,
иштибоҳини яширмади:– Сизга гап тегиб қолмайдими, ишқилиб?
Доруға кулди: – Сиз “душман овозлари”нинг вакили эмассиз-ку.
Ўзбек совет матбуотининг вакили ортиқча таранг қилиб ўтиришни ўзига эп
кўрмади: “Борсам борибман-да, мендан нима кетди”. Ўзига ўнғайи – машинанинг
олди ўриндиғига ўтирди. Доруға – орқага. Махсус мухбир Чори Халилнинг кўнгли
сезиб турибди: бу лутф-марҳаматда барибир недир сир бор!
Индамай кетаверди. Кетяпти-ю, орқа ўриндиқда ўтирган одам ҳақида ўйлайди:
нега менга бунчалик ёпишиб олди? Шундай йўллар билан мени хавф-хатардан
ҳимоя қилмоқчими? Балки босаётган ҳар бир қадамимни кўз остига олишга
уринаётгандир? Бу мухбир йигит кимлар билан учрашади? Қаерларга боради?
№ 1 2026 43
Қулман ОЧИЛ
Нималар қилади? Нияти нима? Тағин ким билсин! Дарвоқе, Ирисмат Мусаевнинг
муштипар хотини билан бемор ўғлини бориб кўргани ҳақида сўрамади-ку.
Махсус мухбир Чори Халил қайсики чоғроқ шаҳар ёки қасабага борса,
таъбини хира қиладиган кўнгилсиз манзарага дуч келарди. Гўё тубсиз қудуққа
тушиб кетаётиру ер қаъридаги биқиқ ҳаводан нафаси қайтиб, бир балога йўлиқиб
қоладигандай ваҳима босади. Кўча юзида етимчадек мунғайиб турган бир хил –
пастак ва кўримсиз уйларнинг ёнидан айбдордай бошини эгиб ўтади. Гўё ўша уйлар
тархини эрксиз-нажотсиз ва ҳафсаласиз бир одам чизиб, хом ғиштини ўзи терган.
Ночоргина деразаларини қачонлардир яшилга бўяб, сувоқлари намгарчиликдан
уваланиб, ола-қуроқ бўлиб кетган деворларига эритилган оҳак сепган. Томидаги
ранги ўчиб кетган шиферларининг хийла кўтарилиб, занг босган михларини
ҳам ўша одам ўзи урган. Урар экан, бармоқлари неча марта болға остида қолиб,
тирноқлари қорайиб, кўчиб тушган. Бироқ чидаган. Ҳашамату дабдабадан буткул
холи, камтарин ва камсуқум, сабр-бардош ва қаноатга кўниктирилган мискиннинг
туриш-турмуши тимсолига айланган ғирт давлат уйлари.
Ана шундай ҳовлилардан бири олдида тўхтадилар. Чори Халилнинг уйни
кўрибоқ юраги увишди. Назарида, боши шифтига тегиб қоладию қаддини ростлай
олмайди. Кўксини тўлдириб нафас олиши қийин.
Ўша, таниш манзара: қанотлари осилиброқ қолган ёғоч дарвозаси бўялавериб
дағал тортиб кетган кафтдеккина ҳовли. Тўрда, тандирхона бўлса керак, қўрага
ўхшаш пастқам иморат. Сув қалин сепилиб, тоза-озода қилиб супурилган бетон
йўлак баландгина гувала девор ўртасидаги қўштабақали камкўрим эшикка бориб
туташган. Доруға ўша ёққа бошлади:– Нариги томонга ўтақолайлик.
Эшикдан кириб, қаддини ростлагач, махсус мухбир Чори Халил ўзининг энтикиб
кетганини сездириб қўйишига бир бахя қолди. Қаршисида турфа гуллар гуркираб
ўсиб ётган, саранжом-саришта чаманзор, пишиқ ғиштдан дид билан кўтарилган,
томи яшил тунука билан ёпилиб, қуббадор деразаларига қалин дарпарда тутилган
ҳашамдор уй намоён бўлди. У шу ёшга кириб, неча қасру маъволарни айланиб,
бундай файзли гўшани, бундай чиройли ҳовли-жойни кўрмаган эди. Мезбоннинг
дидига, пишиқ-пухталигию устомонлигига зимдан тан бериб, ичида ҳавас уйғониб
кетди. Кўча тарафдан келган одам камкўрим ҳовлининг нарёғида бундай обод гўша
борлигини хаёлига келтирармиди?
Танобий уйга ўтиш олдидан, қўл чайиб, нафасини ростлаб олган бўлди. Ҳаворанг
майин гулли кошинлар терилган деворлари, ялтираган жиҳозлари кўзни олай деб
турган бу хона Чори Халил яшайдиган ҳужрадан иккита келарди: “Бадрафхонасики
шундай катта бўлса, боргоҳи қандай экан?” Ўзининг болалиги ўтган икки хонали
пахса уйни кўз олдига келтириб, бошини сарак-сарак қилиб, маъюс жилмайиб
қўйди.
Бу муҳташам ҳовлига фақат маҳрамлар марҳамат қилиши аён. Фақир-пастаклар
остонадаги, давлат берган ночор ҳовлидан нарини кўрмай ўтиб кетади. Қизиқ, эски
уйда ким яшаркан? Умуман, кимдир яшармикан?
Хона деворига рангдош ёнма-ён икки шкаф. Бирининг ойнаванд эшикларидан
ичидаги ашқол-дашқол – совунлар тахлами, кир ювиш кукунлари, чўтка-пўткалар
кўриниб турарди. Иккинчисини очгиси келди-ю, тортинди. Назарида, кимдир
зимдан кузатаётгандай. Барибир қизиқиши устун келиб, қалин гилам-пойандоздан
юриб борди ва иккинчи шкафни очди. Қайдан билсин, эрта бир куни ўзининг
бошига ҳам шундай ҳовлида яшаш ташвиши тушса, шошиб қолмаслиги керак-да.
Бунисида – тахлам-тахлам, қат-қат сочиқ! Катта-кичик, оқ, пушти, яшил, момиқдай
мулойим сочиқлар.
44
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Қизиқ, Доруға нега унга, амалдор аҳли тишининг оқини кўрсатишдан чўчийдиган
нотаниш бир журналистга, буларни атайлаб намойиш қилаётир?
Алам билан ўйладики, ўзида ҳеч қачон бундай имконият бўлмаса керак. Ориф
Эгамберди даражасига етиб, ҳатто ундан ўтиб кетганида ҳам, топиш-тутиши
ўлчоғлиқ одамнинг бундай уй қуриши гумон. Қурса ҳам, айни шароитга йўл бўлсин.
Димоғига қовурилган гўштнинг иштаҳани қитиқловчи ҳиди урилди. Ҳовли
бурчагидаги айвонда қизил дуррачали миқти аёл ўчоқ бошида куймаланарди.
Чори Халил одатига кўра, меҳмонхонани ҳам “тафтиш” қилиб чиқди. Шифти
кутганидан пастроқ кўринди. Бироқ салқин ва баҳаво. Назарида, пастроқ шифтдан
мақсад – уй ҳовли ташқарисидан кўзга ташланмасин. Дастурхон тузатилган олти
ўриндиқли стол устига ҳарир мато ёпилган. Чарм диван, икки оромкурси, тўрда
бақувват ёғочдан ясалган қимматбаҳо жавон – ҳаммаси қизил рангда. Уйдан ҳали
ҳашаматга ўрганиб улгурмаган, ҳавасманд ва орзуманд қишлоқ аёлининг нафаси
сезилиб турарди.
Гарчи меҳмонхона жиҳозлари кўзини ўйнатаётган бўлса-да, оғзи очилиб
қолганини сездирмади. Фақат кенг хонанинг тўридаги жавонга ишора қилиб, уй
эгасидан ижозат сўраган бўлди ва батартиб терилган китобларга кўз югуртирди.
Асосан тарих, иқтисод, қурилиш ва сиёсатга доир қалин жилдли қомуслар, луғатлар.
Бадиий асарлар саноқлигина. Жавон олдидаги торгина саҳнда – газета-журналлар
тахлами. Орасида қадрдон газетасини кўриб, азиз дўстини учратиб қолгандай
қувониб кетди. Ўзининг яқинда чоп этилган “Бировга қолган кун” мақоласи
синчиклаб ўқилган шекилли, ҳошиясига қизил қаламда ҳар хил белгилар қўйилган.
Белгиларки, аёл кишининг хатини эслатади: майда, бир текис. Мухлисимизнинг
зўри бу ёқда экан-ку, деган гап кўнглидан ўтди.
Бошида гап-гапга қовушиши қийинроқ кечди: одатдаги мавзу – об-ҳаво, нархи
наводан сўзлашиб ўтирдилар. Хонага икки ёшлардаги қизча пилдираб кириб
келганидан кейин ўртадаги ўнғайсизлик ўз-ўзидан кўтарилиб кетгандай бўлди.
Қизалоқ меҳмонга ажабланиб қарай-қарай Доруғанинг олдига борди. – Неварам, – деди мезбон қизчани тиззасига олар экан, – исмлари Хадича.
Қизимнинг қизи. Онаси – талаба. Шу кунларда янгангизга уй-рўзғор ишларида
қарашиб юрибди. – Қаерда ўқийдилар синглимиз?– Филфакда. Тил-адабиётчи. – Буни қаранг. Ҳамкасб эканмиз-ку. – Шундай-шундай. Қизимиз Орзугулхон ҳам шеър-пер ёзиб турадилар. “Шуъла”
деган адабий тўгарак бор. Биларсиз?– Бор-бор, ёшлар газетасининг ҳузурида. Раҳбари Мукаррама Муродова деган
опа. Мен ҳам илгарироқ бир-икки ой қатнаганман. – Ўша тугарак аъзоси. Яқинда телевизордан чиқиб, шеър ўқидилар. – Зўр-ку, – дея мужмалсиди Чори Халил: энди эркатой қизининг “шиғирлари”ни
газета-журналларда чиқариб беришни бўйнимга осади! Невара бобосининг
тиззасидан тушиб, секин унинг олдига келди. Бегонасирабгина турган хилқатни
меҳмон ҳам даст кўтариб тиззасига олди. Димоғига гўдаклардагина бўладиган
покиза бир бўй урилиб, етмиш икки томири бўшашиб, кўнгли бузилиб кетди.
Жингалак сочларини силаган киши бўлиб, ўзини чалғитмоққа уринди. Тахмина
иккаласига ҳам фарзанд ато этганида, шу гўдакдай, балки ундан сал дадилроқ ўғли
ё қизи бўларди. Юзлари оловланиб кетди. Қизчанинг бобоси уларга завқ билан
қараб турарди. Чори Халил сезди: “Уйланганмисиз?” деган савол берилади. Сўраса,
нима деб жавоб бергани маъқул? Ҳа, дегиси келмаётир. Йўқ, дейишга тили ожиз.– Ўзингизда фарзандлардан нечта? – деб сўради мезбон.
№ 1 2026 45
Қулман ОЧИЛ
Чори Халил бош чайқади ва ич-ичидан кўтарилиб келган хўрсиниқни тўхтатишга
чоғи етмади:– Ҳали у кунларга етганимизча йўқ. – Гапингизга қараганда, уйлангансиз, шекилли? – Уйланганман десам ҳам, демасам ҳам бўлади.
Дабдурустдан тилига келган бу гапдан шундай завқ туйди, шундай қувондики,
бундан аниқ ва бундан мужмал жавоб бўлиши мумкинми? Мезбон бир лаҳзалик
сукутдан сўнг:– Нега? – деди ва хавотир билан унга тикилди. – Келин омонмилар? – Албатта. Фақат… фақат сал бетоброқ чиқди. Бепуштлик деган дардга чалинган
экан. Даволатишдан армон қолмади. Беш-олти йил бўпқолди.– Тумсами? – Ҳа, туғилишидан шундай экан. У – қишлоқда, мен – шаҳарда. Ажралиш
куйини чалиб юрибмиз. – Кечирасиз, – деди Доруға. – Ҳаёт-да. Инсоннинг бошига ҳар хил ташвиш
тушиши мумкин. – Ҳа, – бошини қуйи солди Чори Халил ва гап оҳангидан мезбоннинг ҳам
дарди ўзиникидан кам эмаслигини англагандай бўлди. Орзугулнинг боши очиққа
ўхшайди-ёв. Сўради:– Куёвингиз нима иш қиладилар?
Мезбон жим қолди ва хиёлдан кейин марҳум жигарини эслагандай эзилган бир
алфозда:– Куёвимиз нобопроқ чиқди, – деди ва беўхшов кулимсиради. – Қизимизга қанча
одам оғиз солган эди. Дуппа-дуруст зиёли одамлар-ку, деб ота-онасига маҳлиё
бўлибмиз-у, ўғлига эътибор бермабмиз. Учига чиққан нашаванд экан. – Махсус
мухбир Чори Халилга юзланди. – Ўзингиз ҳам шеър ёзиб турасизми?– Ҳа, илгарироқ шундай хатоликларга ҳам йўл қўйганман. Энди уяламан. Бизга
йўл бўлсин!– Бармоғингиздаги яшил симми? Узукка ўхшамайди?
Меҳмон хижолатдан ерга кириб кетай деди.– Шунчаки, белги. Қиладиган ишларимни эслатиб турсин деб… – Хотира чатоқми? – Йўқ, ҳаяжон сал баландроқ! – Сизнинг ёшингизда ҳаяжон яна қандай бўлсин, баланд бўлади-да!..
Айни лаҳзаларда қўлида қошиқ, лунжида овқат бўлмаганига шукр қилди.
Бўлганида, балки қошиқ тушиб кетар, эҳтимол оғзидаги насибаси танглайига
тиқилиб, чайқалиб қоларди. Тиззасида ўтирган гўдакнинг пешонасидан енгил
ўпган бўлди. Уни қўйиб юборгиси йўқ эди. – Отиз нима? – деб сўради тили бурро жажжи одамча. – Чори.– Соли.
Кулишдилар. – Менинг бибим бўласизми, Хадича биби? – деб эркалатиб сўради меҳмон
қизалоқдан. Гўдак қовоғини солиб, бошини норози силкитди: йўқ. – Нега? Бўла қолинг, илтимо-ос!– Тата беласиз? – қизча дастурхонга қаради. – Бераман, бибижон, албатта, бераман! – Чори Халил икки дона майиз олиб
узатди. Қизалоқ бош чайқади: бўлмайди. Иккита туршак олиб узатган эди, яна
бошини чайқади. “Ирис” конфетини бериб, қадрдонлик риштасини боғладилар.
Оқ чинни лаганда ош кўтариб бир қиз кирди ва ийманибгина салом берди. Меҳмон
таниди: қизалоқнинг онаси! Қомати Доруғаникидек тик, юзи оқ. Чеҳрасида андак
46
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
маъюслик, ҳорғинлик, паришонлик бор эдики, ҳаммаси, ҳатто йиғи нуқси сезилиб
турган нигоҳи ҳам ўзига ярашган. Митти гулли одмигина сербар батиси кўйлаги,
этаги тагидан жияги кўриниб турган лозими, оёғидаги хонаки бошмоғи ўзига
шундай ярашган, шундай ярашган эдики, қандай бахтли йигит бу соҳибжамолни
кечалари бағрига босган экан, деган ҳавас Чори Халилнинг кўнглини қитиқлаб
ўтди. “Жиягини ўзи тўқиганмикан?” деган гап хаёлида айланиб қолди. Уни илгари
қаердадир кўргандай эди. Қаерда? Эслай олмади. Белида тўлғаниб турган икки ўрим
қора сочига кўзи тушгач, эслагандай бўлди. Чингиз Аҳмаров “Алишер Навоий”
метро бекатига ишлаган расмлардаги гўзаллардай! Босиқ, вазмин. Суратдаги
гўзаллар кулча юзли, оқ чинни лаганда палов олиб кирган қиз эса кенг пешона,
бўй-басти ҳам, ингичка бўйни ҳам кўркамроқ эди.
Орзугул меҳмон йигитга ялт этиб қараб қўйди. Нигоҳлар тўқнашди. Йигитнинг
ичида чақмоқ чаққандай бўлди. Кўзларида меҳр, жоду ва оҳанрабога ўхшаш
нимасидир бор қизнинг юзига қизиллик югургани сезилди. Қорни ўлардай оч
бўлса-да, фикру ёди хаёлига чанг солган қизда бўлиб қолганини сезиб ўтирарди.
“Ўл-а! – деди ичида ўзига-ўзи. – Бунча эсинг кетди. Кўнглинг кўчасига кираверсанг,
нималарни истамайди, нималарни қўмсамайди!”
Ўйларини жиловлаб, ўзини бепарво кўрсатишга тиришди, қани энди қурби
етса! Кулбадаги икки жонни эслаб, хаёлини чалғитгиси келди, фикридан қайтди.
Ўтиришни, мезбоннинг хуш кайфиятини бузиб нима қилди!
Доруға ундан Тошкентнинг қаерида туришини сўради. Жавобини эшитиб,
Ҳадрада бўлса, циркка яқин жойда экан-да, деб қўйди. Гап оҳангидан ўзига
маълум нарсани жўрттага сўраганини, сўрашдан мақсади Чори Халилнинг туриш
турмушидан оз-моз хабардорлигини билдириб қўйиш экани англашилгандай бўлди.
Ошга энди қўл урганларида Доруғани телефонга чақириб қолишди. – Ким экан? – деб сўради у. – Кимлигини сўрасам, айтмади, – дея жавоб қилди эшик олдида турган Орзугул.
Унинг овози майин, қулоққа ёқадиган экан. – Жуда зарил гапи бор эмиш.
Мезбон узр сўраб ўрнидан туриш олдидан сочиқча билан лабларини артган
бўлди. Артмади. Оппоқ сочиқчани аслзодаларга хос назокат билан лабига тегизиб
қўйди. Чори Халилнинг унга ҳаваси келди. Киноларда кўрган бундай манзарани. – Хадичага қараб тур, – деди Доруға қизига. – Конфетхўрнинг яна томоғи оғриб
қолмасин.
Телефонда гаплашар экан, Доруға учта сўзни бот-бот такрорлаётгани элас-элас
эшитилиб турарди: ҳа, йўқ, кўрайли-чи. Махсус мухбир Чори Халил унинг ким
билан ва нима ҳақида гаплашаётганини билишга, тахминлашга уринди, бироқ
англай олмади. Ҳар ҳолда, қўнғироқ қилган ёши ҳам, мансаби ҳам саркотибдан
пастроқ, шу яқин-оранинг одами эди.
Чори Халил томоқ қирди. Орзугул бошини сал кўтарган эди, кўзлари вужудида
аёл зоти дош беролмайдиган куч-ғайрат қулф уриб турган йигитнинг чақнаган
нигоҳига дуч келгани сезилди. Қизнинг юзига қизил югурганини кўриб завқи,
ҳаяжони ошган Чори Халил дадиллашди:– Ижодлар қалай, сингил? Янги асарлардан борми?
Меҳмон йигитнинг дабдурустдан эски танишдай гап бошлаганидан қиз негадир
ажабланмади, бегонасирамади, қайтанга юзига жозиб табассум ёйилди:– Ҳозирча янгисиям, эскисиям мана шугина! – Она бўлмиш Хадичанинг қоп
қора сочларини силади. Боши эгилди.– Буюк асар! – деди Чори Халил тантанавор. – Илоё! – Газетамизга қарасам, – деди энди йигит боши билан жавон томон имо қилар
№ 1 2026 47
Қулман ОЧИЛ
экан, – айрим мақолаларнинг ҳошиясига ҳар хил белгилар қўйилган. Нозик дидли
мухлисимизга маъқул келмаган шекилли?
Орзугул йигитга қаради.– Маъқул келмаса, ёзиб-чизиб, қунт билан ўқирмиди ўша мухлисангиз? – деди
“мухлиса” сўзига урғу бериб. – Бошқа мақолаларингизни кўрмабсиз. Ҳаммаси
ҳаяжон билан ўқилган! – Чебаркўлда сиздай зукко мухлисамиз борлигини билмай юрган эканмиз!..
Эшикда Доруға кўринди ва гапини бўлгани учун меҳмондан узр сўраган бўлди.
Аслида, у энди бошланган ҳароратли суҳбатнинг белига тепган эди.– Мушоира бошланиб кетдими, дейман?
Икки ёш уялиб ерга қараган жойида, ҳар қалай, меҳмон гапни чечанлик билан
ҳазилга буриб юборди:– Афсуски, мушоирага Хадича бибим ижозат бермадилар.
Орзугул ноилож ўрнидан турди. Чори Халил сезди: қизнинг ҳам гурунгни жуда
жуда давом эттиргиси бор эди!..
Палов ейилиб, дастурхон йиғиштирилганидан кейин Чори Халил
меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирган бўлди:– Ижозатингиз билан, мен энди қўноқ жойимга борсам. – Қўйсангиз-чи, – дея яна манзират қилди мезбон. – Ана, ҳовлидаги чорпояга
жой солиб берамиз. Тоза ҳавода маза қилиб ухлайсиз. Салқингина. – У-бу ишларим бор эди. Ёзув-чизув дегандай. Айбга буюрмайсиз.
Доруға ўзини бўшашганга солди: – Майли, унда шофёрни чақирамиз.
Энди меҳмон таранг қилмади. – Эртага қандай мўлжалларингиз бор?
Махсус мухбир Доғули ишлаган хўжаликлардан баъзиларини бориб кўриш
ниятида эканлигини айтди. Мезбон маъқул маъносида бош силкитди:– Ҳайдовчимиз олиб бориб-келади.
Меҳмон эшик олдидаги уч зинали остонага чиқиб қараса, Ҳадрадаги дўзанда
икки жойига сўзан билан чатиб, тўзишдан асраб қолган туфлиси тўйдан шаробга
тўйиб чиққан пиёнистадай юзлари ялтираб турибди. Бозордан сотиб олаётганида
ҳам Чори Халилнинг кўзини бунчалик қамаштирмаган. Меҳмон энтикиб, мезбон
ийиб кетди, чоғи, “Қўйинг, олмайман” деганига қарамай, йигитнинг чўнтагига пул
тиқди. Меҳмонхонада санаб кўрса, бели букилмаган, шалдираган бешта ўнталик!
“Пул дўст бўлмайди, – деди яйраб Чори Халил. – Лекин душманнинг ҳам баъзан
фойдаси тегишидан кўз юмиш қийин. Айниқса, жорий харажатларинг кўпайиб
кетганида!”
Йигит ўша кунги “танишув маросими” Доруға томонидан яхшилаб ўйланган,
фаҳмлашича, ҳатто бурнининг тагидаги нўхатдай сўгали ярашиб тушган
думалоққина хотини ва маъюс-уятчан қизи билан келишилган ғаройиб томоша,
спектакль экани, қанчалик шубҳакор бўлмасин, аввалига хаёлига келгани йўқ.
Кейинроқ, пайқаб қолганидан сўнг, ўзини сезмаганга олиб ўтирди. Шундай
қилишга мажбур эди. Негаки, раво кўрилган бу маҳкумлик эвазига унга теккан
вазифадорлик, томошанинг бош қаҳрамони роли бирдан тотли туюлиб, ҳатто ёрқин
образ сифатида ўзига ёқа бошлади. Ўша лаҳзаларда эски армони – “мени менсиз
уйлантирганлари” ёдига тушмаслиги мумкинми эди!
Фақат… фақат жиддий тайёргарлик кўрилган бу томошанинг асоси қаердан
олинган? Пьеса муаллифи бош қаҳрамоннинг тирноққа зорлигини, янада
ажабланарлиси, рўзғорининг нотинчлигию хотини билан ажралиш кўйига тушиб
юрганини қаердан бунчалик аниқ била қолган? Умрида биринчи марта дуч келиб
турган бўлса? Балки сўраб-суриштиргандир. Кимдан? Қачон? Қандай қилиб?
48
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Аввал жажжигина неварасини саҳнага чиқарганини қаранг. Махсус мухбир Чори
Халилнинг гўдакни кўриб, юрак-бағри ўйилганидан сўнг қизи ош кўтариб кирганига
нима дейсиз! Уйланганимдан сўнг, бир-икки йил ўтиб фарзанд кўрганимда, ҳозир
шугина гўдакдай ўғлим ёки қизим бўларди, деган армон хаёлидан кечганини ҳам
сезгандир балки.
Меҳмонни эски ҳовли дарвозаси олдида кузатиб қўяр экан, Доруға оғир бир
юкдан халос бўлгандай енгил тортгани, хушвақт хайрлашгани аниқ сезилди. Бироқ
меҳмон ичида, нажиб оила эгаси деб ҳаваси кетган мезбондаги бу хушнудликнинг
сирини тўлиқ англай олмади. Балки махсус мухбирдан эсон-омон қутулганидандир,
эҳтимол, таппа ташлаб ухлашини ўйлаётгандир. Яна тахмин қилдики, оби нобдан
бирор қултум олгиси келгандир-у, махсус мухбир Чори Халилдан истиҳола қилиб,
ўзини тийиб ўтирган бўлса, шартта ярим пиёласини отар.
Энг қизиғи, мусофирхона деб аталмиш икки қаватли иморатдаги душ ва ўша
душда иссиқ-совуқ сувнинг ярим тунда ҳам шарқираб тургани. Жоннинг роҳати.
Тўғри, сочиғининг аскар пайтавасидан фарқи кам, тўшакларидан сичқондори ҳиди
анқиб турган бўлса ҳам, жазирамада толиққан навқирон танинг сенга розилик
билдирмасдан иложи йўқ.
Юраги орзиқиб, телба кўнглининг хумори тутгани – қўшиқ айтгиси келаётганини
сезди. Айтди:– Қадди наврастаи ларзонингга қурбон ўлам,
Ёр, сана қурбон ўлам!
“Шаҳрингизда бундай ажойиб меҳмонхона борлигидан уялиш эмас,
мақтаниш керак, Доруға бобо, – деб ўйлади махсус мухбир Чори Халил кўзи
илинар экан. – Ҳаммасидан зўри – қизингиз ойдайгина экан. Бунинг устига, боши
очиқ. Шеър ёзишини айтмаганда, бинойигина. Бегона қилиб юрмасдан Чорибойни
куёв қилиб қўя қолсангиз зап иш бўларди-да. Нима? Жуда муносиб номзод!.. –
Ичида иқрор бўлди: – Сенда бодиликнинг ҳамма туридан бор, Чорибой! Лекин
бирортасини ҳали Доруғадай санъат даражасига кўтара олганинг йўқ. Тан ол,
оғайни!..”
УСТА ХАЛИЛ САНДИҚЧИ
Чори Халилнинг кўнгли сезарди: туриш-турмушида недир ўзгариш бўлиши
керак. Лекин уни тобора кўпроқ ташвишга солиб, буткул бездирган ўша муқаррар
ўзгариш қандай ва қачон юз беради? Ахир уй-рўзғори, оиласи, ётиш-туриши
қачонгача тарновдаги муздек осилиб қолаверади? Буниси ноаён. Аёни – Тахмина
билан орани очди қилиши шарт. Мавҳумликда яшаш азобга айланиб борарди.
Исмидан маълум – оилада кетма-кет туғилган тўртинчи ўғил: Чори. Ўзбекнинг
одати шунақа: Чоридан кейин яна ўғил кўрса, унинг номи ҳам туғилишидан
маълум – Панжи, яъни бешинчи. Уларнинг оврупалик қироллардан қолишадиган
жойи йўқ! Фақат қиролларнинг тартиб рақами туғилиши билан эмас, хийла кеч,
ўҳ-ҳў, ўн, йигирма, балки эллик йил ўтганидан кейин, тожу тахтга эга чиққан куни
маълум бўлади: Карл Биринчи, Вильгельм Иккинчи, Генрих Еттинчи… Пешонасига
подшолик мартабаси битилган бўлса, албатта. Йўқса, жўнгина Чарльз, Генрих,
Кнуд, Эдуард, Вильгельмлигича қолиб кетаверади. Салтанат ворислари – ака-укаю
амаки-амакиваччалар бирор рақамга илиниш илинжида лабини ялаб, ўзаро тожу
тахт талашиб, бир-бирига қирон келтирганлари қанча!
Чори Халилнинг қишлоғи Умакайда ҳурмат-иззатинг бошқача: тўртинчи
туғилдингми – Чори, бешинчи ўғил бўлсанг – Панжи. Ота-онангнинг ғайрати
жўшиб кетиб, пешонангга олтинчи ё еттинчи ўғил бўлиб туғилиш битилмаган
№ 1 2026 49
Қулман ОЧИЛ
бўлса, бас. Чунки қишлоқда рақамлаштириш сиёсати бешинчи – Панжибой
билан барҳам топади. Кейин онанг кетма-кет ўн ўғил туғсаям, улар сен билан
уканг Панжига берилган рутбадан бебаҳра қолаверади. Олтинчи ўғил бўлакўрма.
Туғилдингми, рақамдан боумид бўлма. Ота-онанг ҳафсала қилса, бирор дурустроқ
ном қўяди, бўлмаса, кунинг Чоршанби, Жума, Наврўз, Қўчқор, Бўри, Хўроз каби
уруғ-аймоғингу насл-насабингни, туғилган жойингу кунингни шундоққина айтиб,
кўз-кўз қилиб турадиган исмни ёпиштириб қўя қолади. Отинг Теша, Ўроқ, Болта,
ҳатто Кетмон ҳам бўлиб кетиши ҳеч гап эмас.
Уста Халил сандиқчининг отаси – Бердиёр муаллим элнинг бу каби одатларини
жаҳолатга йўяр, кўзи очиқ одам фарзандини болта билан кетмонга менгзайдими,
деб куйинар эди. Саксондан ошиб, кўздан қолганида ҳам, шивирлаб айтар эдики,
мусулмон хати эскича топилиб, оловга ташланди ва миллатнинг ўқтомири буткул
кесилди. Янгича хат деганлари аҳли имонни диндан тойдириб, даҳрийлик йўлига
бошлади. Атроф-жавонибда мулла Рўзидан бошқа имом ўтадиган муслим йўқ.
Рўзининг ҳам мулла деган номи бор. На Қуръони каримни кўрган, на ҳадиси
шарифни қўлига ушлаган. Билгани – Сибирда сургунда юрганида хўжандлик бир
чаламулланинг оғзидан ёдлаб олганини тўтидек такрорлашдан нарига ўтолмайди:
“Ният кардам бигзорам ду ракаъат суннати намози пешин”.
Чорининг икки акаси бир мучалгина яшаб-яшамай, сариқдан нобуд бўлган.
Онаси дуо қиладики, Худойим энди ўша марҳум акаларингнинг умриниям,
ризқиниям сенга берсин, Чорижон!
Икки йил бурун қазо қилган отаси раҳматли саводи бўйи каби пастроқ, кўзи
кўкликка мойилроқ, барча усталар каби асабийроқ одам эди, ажинаси тутиброқ
турган маҳал гап сўрасангиз, юзинг-кўзинг демасдан силтаб ташларди: “Биларсан
кетарсан!” Бу мавриди билан ўзинг билиб оласан, дегани. Кўкрагини кериб, иягини
ичига тортиб, қадамини катта-катта, дадил-дадил ташлаб юрарди. Шошилмасдан,
томоқ қириб олиб, салмоқлаб гапиришини илгари кўрмаган, танимаган-билмаган
одам элқатори бир сандиқсоз уста эмас, колхоз раиси бўлса керак, деб ўйларди.
Бошидан қишда – шерози қўзининг терисидан тикилган, саратонда соябони
қайрилма оқ қозоқи телпак тушмасди. Юзига ярашиб турган қоп-қора кетмон
соқоли Чорининг кўз ўнгида аввал кўкалага, сўнг сийракроқ сочлари, қалин
қошлари каби оппоқ қорга айланди.
Бир қарасангиз, дуппа-дуруст, яна бир қарасангиз, айтганидан қайтмайдиган
ўжар одам бўлгани учун катта-кичик ундан хийла ҳайиқарди. Онасидан эрта етим
қолиб, ҳам давлат хўжалигининг дурадгорлигини уддалаган, ҳам сандиқ ясаб
рўзғор тебратган. Кўзи ожиз отасининг дуосини олган. Дуосини олгани билан,
айниқса, кўпроқ фахрланарди.
Умакайга йўли тушган одам Чори Халилнинг отасини сўраса, кўпчиликнинг
боши қотади: “Қайси Халил?” Отдошлари бисёр. Уста Халилни суриштирган, осон
топади. Исмининг ёнига “сандиқчи” ёки “башарти” деган сўзлардан бири илова
этилса, бас. Хонадони сандиқсиз, сандиғи гиламсиз, кўрпа-ёстиғу палаксиз ўзбек
ўзбекми! Ота бутун музофотда, балки ундан хорижда ҳам машҳур уста, сандиқчи
эди. Уста Халил қачондан сандиқсозлик қила бошлаганини ўзи ҳам аниқ айтолмас,
лекин лабига майда жез михдан беш-олтитасини қистириб, болғачасини тақиллатиб
турмаса, кўнгли кўлчимасди. Жез михга меҳрининг баландлиги – занг олмайди.
Сандиқ тунукасининг терс томонига насл-насабини “Уста Халил сандиқчи. Фалон
йилнинг фалон ойи фалон куни”, деб фахр-ифтихор билан ёза бошлаганига бирон
қирқ йиллар бўлгандир. Ота оёқдан қолганидан кейин имзо сал ўзгарди: “Уста
Халил сандиқчининг шогирди Тахминахон”.
Бошида сандиқларининг юзига “Тўйлар муборак!”, “Бахтли бўлинг!” деб
ёзиларди. Тахмина янгисини қўшди: “Уйингиздан бахт ва омад аримасин!” Илгари
50
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
сандиқлар бозорга олиб чиқиларди. Сўнг-сўнг талаб ошгандан ошиб, харидорлар
уйдан олиб кетадиган бўлди. Авваллари келин-куёвга ҳадя этилган бўлса, кейин
хатна тўйига, юбилейу туғилган кунларга сандиқ олиб бориш урфга кирди. Киройи
совға бундан ортиқ бўлмас!
Уста Халил сандиқчининг даҳанидан учта сўз чиқса, биттаси – “башарти”,
тўртта чиқса – ярми. Хийла аввалроқ, Чори эсини таний бошлаганида, ота, шу
сўзни сал аяброқ ишлатсангиз қандай бўларкан, деб маслаҳат солгани ёдида.
Отаси қовоғини уйган: “Оринг келдими?” “Йўқ”. “Башарти, оринг келмаган бўлса,
қўявер, болам. Бу – бир ўрганиш. Тилим қурғур букри, минг қилмайин, қийшайиб
кетаверади. Башарти, букрими, энди гўр тўғрилайди”.
Қўлингиз темиркосовдан қаттиқ, дейди Тахмина эрига. Аслида, ўзининг
қадоқ босган қўллари Чориникидан бешбаттар. Кафтлари гўштдор, бармоқлари
йўғон, билаклари эркакларникидай бақувват. Энсасини яшириб турган қуюқ қора
сочларини айтмаганда, ортидан қараганга эр йигитнинг келбатини беради. “Аёллик
суроби супрага урвоқ сепгулик, – дерди уста Халил сандиқчи сўнгги маҳалда. –
Суяги бузуқлиги етмагандай, эркакдаҳан. Менинг калламни бировлар айлантирди,
Чорижон”.
Уста Халил сандиқчининг боши қандай айланиб қолганидан ўғлининг сал-пал
хабари бор. Акаси ваҳима қилган: “Болангизнинг қўлидан бадиий китоб тушмайди,
ота. Ҳаммаси ўлдим-куйдим, севги-муҳаббат ҳақида. Мактабда дув-дув гап. Тиркаш
мўйловнинг қизи билан хат ёзишиб юрган эмиш. Хаёли бузилган бу боланинг.
Эрта бир куни шаҳардан Тиркашнинг ўзига ўхшаб “қўзили қўйи”ни етаклаб келса,
ҳайрон бўли-иб ўтирманг, тағин”. Тиркаш мўйлов уч йиллик ҳарбий хизматда
уйланиб, ўрис жувон билан энди оёғи чиққан қизчасини эргаштириб келганида
бутун қишлоқнинг оғзи очилиб қолган. Уста Халил сандиқчи ошнасидан сўраган:
“Уйланаман десанг, Умакайда қиз қуриганмиди, Тиркашжон?” “Умакайингда
Ольгадай қиз йўқ!” Тиркаш асли ўзи тоғлик, барча тоғ одамлари сингари қотмадан
келган, паканароқ. Паканалигини сездирмаслик учун пошнаси баланд, шу даражада
баландки, аёлларнинг ўкчали туфлисидан асло қолишмайди, тоштовон этик кийиб,
орқа-олдига енгил чайқалиб юради. Қалин қўнғир муйлови ўзига ярашган.
Ота муаллим ўғлидан ўша “қўзили қўй”нинг қизларидан қай бири Чори
билан искашиб юрганини сўрайди. Ака бўлмишга жон киради: “Истодиёндан
чиқмайдигани, иккинчиси, Тахминаси билан! Ярим кечагача тўп тепади, бўйнинг
синмагур қиз! Жаҳон чемпиони бўласан-а! Чорингиз ўша билан ҳиринг-ҳиринг
қилиб юрган эмиш. Қиз бўлмиш тўғри йўл қолиб, мактабига дарвозамизнинг
олдидан ўтиб-қайтадиган бўпқолган. Сезмадингизми, ота?”
Гапга тез учадиган ота шошиб қолади ва сўрайди: “Башарти, укангизнинг
кўнгли борми шу қизга?” Ака ўрнидан туриб кетади: “Кўнгли борми, дейсиз-а!
Бўлмаса, ҳакка кўзини очмасидан болангиз Тиркашнинг уйига қараб чопармиди?
Нима эмиш, аспальт йўл истодиёндан текисроқ эмиш! Кўнгли бор-да!..”
Акасининг гапларида жон йўқ эди, дейиш инсофдан эмас. Умакайда бошқа
стадион, бошқа асфальт йўл бўлмаса, ука нима қилсин? Қиз тушмагур ҳам йигитга
маъноли-маъноли, чорловчи-чорловчи тикилиб, хаёлларини ўғирлаган, ўғриланган
ўйларини тутолмаган йигитнинг кечалари уйқуси қочиб, вужуди қаттиқ ловуллаган,
ўсмирлик қони гупуриб, бошини ёриб юборишига сал қолгани рост. Сўнгроқ,
мактабнинг чет-чақа, хилватроқ жойларида дуч келиб қолса, Тахминанинг сийна
пийнаси, бел-селига Чорибой қўл чўзиб юборган бўлиши ҳам эҳтимолдан унчалик
узоқ эмас. Балоғат билан бўйлашиб, кўзи қизариб юрган чоғлари эди-да. Ўн етти
билан ўн саккизнинг ўртасида саксовул ҳам йигит кишининг кўзига парипайкар
бўлиб кўринади. Ана шундай масиқиб юрган маҳалларида бошқа қизлар қатори
Тахминага ҳам бир-икки тамтам гап айтиб юборган жойи бордир. Бундай ширин
№ 1 2026 51
Қулман ОЧИЛ
сўзлар сафосидан бечора қизнинг кечаларни бедор ўтказиб, юрар йўлидан адашгани,
уста Халил сандиқчининг уйи ёнидан ўтиб-қайтадиган, Чори Халилга жавобсиз
хатлар ёзадиган бўлиб қолгани ҳам рост. Аслини олганда, ўша йиллари Тахмина
каби йўлидан адашиб, Чоридан умидвор энтикиб юрган санамлар кўп бўлар эди.
Ёшлар кўзига қариялар шалоғи чиққан эски аравага ўхшаб кўринадики, сабаби –
кексалик дарди ҳали бошига тушмаган. Кексалар эса уларнинг аҳвол-руҳиятини хўб
билади. Негаки, ўзлари ҳам бир вақтлар ёш бўлган. Гап шунда. Чорининг олтмишни
қоралаб қолган отаси – уста Халил сандиқчи қачонлардир ёш, бебош бўлмаган
дейсизми!.. Оҳ, ваҳимага тушадики, башарти, бу бола қизлар билан хат-пат ёзишиб,
пана-пастқамда искашиб юрган бўлса, демак, аҳвол чатоқ. Ожиза юкли бўлиб
қолмасидан, тезроқ иккита нонни синдириб, икковининг битилмиш тақдирини
қўшиб қўйиш керак. Чори биларди, отасининг Тахмина юкли бўлиб қолиши ёки
ўғлининг шаҳардан биратўла “қўзили қўй”ни етаклаб келишидан кўра, бошқа
ғам-тавшиши бор – катта келини дардманд чиққан: ҳафтанинг олти ярим куни
бетоб. Икки марта бола ташлаган. Уста Халил сандиқчи тағин шундай тегманозик
қизга йўлиқишдан хавотирда. Овқат қилиш нари турсин, коса-товоқни ювишга
ярамайдиган келиннинг дастидан куйган. Эндиги орзуси – ишлаб чарчамайдиган,
бақувват келин топиш. Башарти, бу андазага Тиркаш мўйловнинг қизи тўппа-тўғри
келарди! Молга кунжара қоришу тагини кураш дейсизми, томорқани беллашу
кетмонлаш дейсизми, янтоқ чопишу овқат пишириш дейсизми – барини эплайди.
Бақувват! Ўзи синамол, кўз олдида ўсган. Бошқа миллатнинг қони билан чатишган,
дурагай. Соғлом келиндан – соғлом невара!
Умакайнинг қизлари шойи рўмолчаларга ранг-баранг гуллар кашталаб, хушбўй
атирлардан пуркаб, йигитларга совға қиларди. Тахмина ҳам Чорига биттасини
турк адиби Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши” романи орасига солиб берган.
Рўмолчага “Ч+Т=С” деган ҳарфлар битилганди. Ҳозир ўша рўмолча қаерда, эр
бўлмишнинг эсида йўқ.
Уста Халил сандиқчи бир бозор оқшоми, эл оёғи тингандан сўнг, қишлоқнинг
нариги буржига – Тиркаш мўйловникига қараб қоронғида туртиниб-суртиниб йўл
тортади. Шивалаётган ёмғир тагида дарвоза тақиллатиб турган маҳали ортидан
бесар ит келиб, вовуллаганча унга ташланади. У бобомерос гаврон таёғи билан
кўппакнинг бошига солади. Солади-ю, авзойи бузилади. Хосиятсиз бошланаётган
ишдан кўнгли хира тортиб, изига қайтмоқчи бўлади. Шу маҳал дарвоза очилиб,
мўйлов кўринади ва уни бағрига босади. Тенгдоши, ошнаси. Ичкари чорлаб,
дастурхон ёзилар-ёзилмасидан тўрдаги сандиқ эшикчасини очади ва арақ олади.
Меҳмон сандиқни танийди: ошнаси ҳарбийдан қайтганида ўзи ҳадя қилган! Мўйлов
ярми ичилган арақни олиб, пиёлага қўл чўзади. Уста унинг билагидан тортади:–
Бошқа куни ичарсан, жўра. Башарти, бугунги насибага аччиқ нарса
аралаштирмайлик.– Тинчликми? – Мўйлов шишани жойига қўяди.– Башарти, совчи-мовчи жўнатиб ўтирмадим. Бегоналарни орага солишдан
аввал ўзим гаплашай дедим. Сен жондайгина жўрамсан. Башарти, уч-тўрт синф
бўлсаям бирга ўқиганмиз. Бирйўла кўтарасавдо қилиб қўя қолайлик, деб келдим.
Тиркаш мўйлов бош ирғайди. Кулимсирайди. Уста Халил сандиқчи гапнинг
индаллосига ўтади:– Тахминан қизинг бизнинг Чорибой билан хатлашиб юрганидан хабаринг
борми?
Тиркаш мўйлов ошнасининг кўзига тик қарайди: – “Таминан” эмас, Тахмина. – Ана Тахмина бўлса, Тахмина-да. Башарти, шу қизингни истудент боламга
сўраб келдим.
52
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Мўйлов уста Халил сандиқчининг ўғли отасига тортганини эслайди. Азон
маҳаллари йўл ёқалаб чопиб юрганини кўрган: “Бўлди, Чорижон, – деган эди бир
куни томорқаси деворидан бўйлаб, – шунча ҳаллослаганинг етар”.
Эмишки, аскарлик шинелини ташлаганидан сўнг Тиркаш мўйловнинг ўзи
ҳам уч-тўрт кун – ҳарбийда еган қобон эти билан карамнинг ели баданидан
кўтарилгунича, эрталаб қишлоқ оралаб югурган. Югургани уч-тўрт кундан
ошмаган. Бундан кўпига ҳамсоя-халойиқ кети билан кулади.– Боланг бинойи йигит, – деди мўйлов. – Фақат сал гажирроқ. – Сал эмас, ошна. Гажирлиги туяга юк бўлгулик.
Тиркаш мўйлов қудаликка бирдан рози бўлмай, аввалига сал таранг қилади. Нима
эмиш, саратон ўтиб, кунлар сал салқинласа, янги бостирма кўтармоқчи. Тахмина
қизи пахсани линейкадан текис уради. Тупроқни ҳандақдан замбилғалтакка ўзи
отиб, ўзи ташийди, лойни кетмон билан ўзи қориб, ўзи пишитади. Кафтчада кесиб,
пешма-пеш узатиб туришни эпласангиз бас. – Тахминани узатсам, бостирмани қандай кўтараман? – Ташвиш қилма, – дейди совчи, – Тахминанни тушириб кетгунимизча,
ҳаммасига улгурасан. – “Тахминан” эмас, Тахмина, – деб боз тўғрилайди мўйлов. – “Тахмина” исмини
раҳматли қайнонам Марина Рифкатовна танлаган. Арабчада мард қиз, жасур аёл,
дегани. Қайнонам шарқшунос ўтган.
Ошнаси бўш келмайди. – “Тахминан”, “тусмоллаганда” деган жойлариям йўқ эмас.
Мўйлов юзини буради:– Билмаган нарсангни билгандай гапирма, жўра. Ҳарбийга борганингни
айтмаса, қишлоқдан нарини кўрмагансан. На эскича, на пошшойи хатдан дурустроқ
хабаринг бор. “Шоҳнома”дай улуғ китобда тилга олинган табаррук исмни пастга
урма. Хўп?
Уста Халил сандиқчи айтади:– Башарти, кўрмаган бўлсам, кўрмагандирман. Худога шукр, ўқиш-ёзиш
қўлимдан келади. Ўрисчаниям сендан дуруст биламан. Ҳар йили қирқ уч сўму
олтмиш тийинлик газет-жўрнолга обуна бўламиз. Орасида тожикчаю ўрисчасиям
кўп.
Мўйлов кулади:– Мажбурсан-да. Ихтиёринг ўзингда бўлса, газет-жўрнол деб ўлсанг киста
ковлармидинг. Болагиналаринг ўқимишли, қистайди.
Бўлармон қудалар тортишиб, қизаришиб-бўзаришиб турган жойида чойнак
кўтариб Ольга момо, яъни куёвнинг бўлғуси қайнонаси киради.– Нэга йиккав бакирэшкан? Бакирэшмаган, тэнчишлэк якшэ.
Уста Халил сандиқчи гапни илиб кетади. Ольга момога қизи Тахминанни
келинликка сўраб келганини айтади. Чоли тайсаллаяпти. Нима эмиш, янги бостирма
солармиш. Тахминанга лой қоритиб, пахса урдириб қўймоқчи. Башарти, қиз болага
шундай мушкул юмушларни қилдириш инсофданми? Майиб бўп қолади-ку! Бўйи
етган, мактабни битирган қиз бўлса. Башарти, балиқмидики, бўчкага солиб, тузлаб
қўйсангиз. Бўй қиз – учирма қуш. Узатинг юборинг-да. Тўғрими, Вульга момо?
Момонинг қаншарига қалин кўзойнак қўндирилган отюзи ёришиб кетади:– Да, конечно. Сэз кэмга сўраган? – Башарти, ўзимнинг ўғлим, Чорибойга. Тошкентда, ўқийди. Жўрнолист.
“Элкезар” деган тахаллусиям бор. – Да-да, манэки якшэ бэлади. Чари-вай – молодец бала. Тэркаш, давай, отдай.
Они любят друг-друга. Я знаю. Кхат ёзишган. Учрашкан.
Қизнинг отаси барибир ён босгиси келмайди. Баҳона қидириб, энсасини
№ 1 2026 53
Қулман ОЧИЛ
қашийди. Бермайман деса, дарвозаси тагида совчилар қатор тургани йўқ. Энаси
тарсо деб, кўпчилик бурнини жийиради. – Қозиқ устида қор турмас, – дейди Тиркаш мўйлов, – фотиҳали қиз уйида
қолмас. Феълингни биламан, Халил. Бугун кўраётганим йўқ сени. Ичинг тор. Чарс
одамсан. Нон синдирдик ҳам дейлик. Ўлай агар, эртаси куни тўйни тезлатайлик,
деб келасан. Сенга билаги болтадай хизматкор керак. Катта келининг ночор чиққан.
Уста Халил сандиқчи бош чайқайди: – Башарти, қовун пишиғигача сабр қиламиз. У ёғи сунбулаям кепқолади. – Ана кўрдингми, – дейди мезбон, – ҳалидан сунбуладан гап очиб қолдинг.
Меҳмон мезбондан қизишмай, мўлжалини айтишни сўрайди. – Мўлжалим – келгуси йилнинг ёзи, – дейди Тиркаш мўйлов. – Пишиқчилик
маҳали. Иккитагина жувона бойлаганман. Тобга келсин. Мен билган Халил бўлсанг,
сен қалин бериб ҳам ўхшатмайсан.
Йигитнинг отаси ўтирган жойида бир қимтиниб олади: – Башарти, қанча сўрайсан ўзи? Оти дунё сўрамассан?
Мўйлов бўш пиёлага қарайди:– Элдан чиқиб қаёққаям борамиз? Эл қатори беравер. – Айт, қанча? – дейди уста Халил сандиқчи дадил. Мотоциклдан ортган пул
сандиқда тургани эсига тушади.
Мўйлов бўш пиёладан кўзини узмайди: – Уч минг. – Нима-а? Қизингни пуллаб бой бўлмоқчимисан, Тиркаш? – Хўш, ўзинг айт, унда: элда қанча? – Башарти, бир-бир ярим.
Мўйлов рапидадай юзини буради: – Барака топкур, ерга урма! Илтимос, ерга урма! Эчки олаётганинг йўқ. – Башарти, сен беш қўлингни оғзингга тиқма, ошна. Майли, икки минг бераман. – Хўп, – дейди мўйлов, – яна ярим қўш. – Келишдик.
Тиркаш мўйлов яна шишага қўл узатади. Уста Халил сандиқчи яна унинг
билагидан тортади: – Тўйдан кейин тўярсан. Башарти, тотли ташвишга аччиқ нарсани аралаштирма.
Мўйлов ҳиринглайди: – Сен кетганингдан кейин мен бир қўлгина оламан. Оламан-да, тўйган
қўзидайгина бўли-иб, оёққиналаримни узати-иб ухлайман.
Уч кундан сўнг келиннинг сепини хамир учидан патир деб, тулпорга ортиб,
олдига икки қўчқорни солиб, куёвнинг акаси, тоғаси ва бир ҳамсояси мўйловникига
қараб жилади. Мезбонлар куёвтўранинг юзи доим ёруғ бўлиб, соч-соқоли оқариб,
қариб-қартайиб юрсин деб қуда бўлмишларнинг юзларига ун сепади. Патирлар
ушатилиб, фотиҳа ўқилади: икки ёш қўшақариб, ували-жували бўлсин!
Тахмина ўзида йўқ хурсанд, Тиркаш мўйлов билан кампирининг боши осмонда.
Уста Халил сандиқчи билан аёлининг кўнгли жойига тушган.
ЖОЙНАМОЗ
Нон ушатилганидан кейин куёв баҳорни мўлжаллаб вақти-соатида аскарликка
суриб юбормоқчи бўлади, лекин олмайдилар: “Теракдай бўйингга вазнинг мос
эмас, икки кило кам!” Шундай қилиб, ёзда тўй ўтади. Чори Халил қўлида бир парча
чақириқ қоғози билан яна ҳарбий маҳкамага борганида, энди ярим кило етмайди. – Ҳовлига чиқиб, – дейди зобитлардан бири, – крандаги сувдан яхшилаб тўйиб
кел.
54
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Сув жонига ора киради. Хонама-хона юриб тиббий кўрикдан ўтади ва тақсимлаш
гуруҳига рўпара бўлади.
Қалиндан-қалин, дағалдан-дағал жуздонлар қалашиб ётган узун стол бўйида
давра қуриб ўтирган беш кишидан бири – гуруҳ раҳбари бўлса керак, оқ сочли
подполковник унга хайрихоҳ нигоҳ ташлайди. Бўлажак аскарнинг ҳужжатларини
варақлар экан, салмоқлаганча дейди:– Сени, ўғлим, танкчи қилайлик десак, қаддинг расо. Танкка сиғмайсан.– Балки морфлотга борар, – дейди жун кийимли бақувват киши. – Айтганча,
сузишни биласанми? Денгиз-пенгизни кўрганмисан ўзи? – Сузишни биламан, – дейди Чори Халил. – Денгизни кўрмаган бўлсам, энди
кўравераман.– Флот хизмати – уч йил, – дейди комиссия раиси. – Бу йигитимиз универ
ситетнинг кечки бўлимида ўқиб, қурилиш бошқармасида ишларкан. Бетончи.
Ўқишидан узоқ узилиб қолади. Меҳнати куймасин.– Унда стройбатга жўнатайлик. Иккинчи-учинчи қаватларга бетонни қўли
билан шундоққина узатаверади. Кран-пран шартмас!
Ҳазил аралаш айтилган бу иддаодан Чорибойнинг лаблари қаттиқ қимтилади.
Қурилиш батальони – қора ишдан бошқасига ярамайдиган ночорлар борадиган
жой – қулоғига ҳақоратдай эшитилиб, ўзини нархи тушган матоҳдай ҳис қилади. – Ўзинг нима дейсан, ўғлим? – дея мулойимлик билан сўрайди ҳарбийдан
кўра, кўпроқ қишлоқ оқсоқолига ўхшаб кетадиган подполковник. – Ё қурилишга
кетаверасанми? – Ўзимга қолса, десантчи бўлмоқчиман.– Десант-чи?! – дея ҳуштак чалиб юборади қурилиш батальонидан гап очган
киши. – Самолёт-памолётда учганмисан ўзи?
Чори Халил бўш келмайди:– Учувчиликка даъвом йўқ. Лекин икки метр баландликдаги ғиштни бир
сакрашда тепиб синдираман!
Ўтирганлар баравар жилмайиб, жойида баравар қимирлаб қўяди: “Бола дадил
ку!”– Мана, – деди подполковник ниҳоят самимий жилмайиб, – сен айтгандай бўла
қолсин! Десант бўлса – десант-да! Бахтингни, омадингни берсин, ўғлим!
Туркманистондаги ҳаво-десанти разведка ротасида сиқиб сувини ичадилар:
ёт, эмакла, тур, югур, ўт оч, ур, ўлдир! Сўнг ёнига – парашютни тўғри жойла,
парашютни тўғри оч, тўғри сакра, пистирмани топ каби буйруқлар қўшиладики,
улгурмаган аскар сўкишдан, кетига еган тепкидан, кечалари ҳожатхона тозалашдан
насибасини мўл-кўл олаверади. Украин сержант энг майда-чуйда нарсаларгача
тихирлик қилиб ёпишиб олар, бурнаки тортган бангидай қутуриб кетар ва аскар
бечораларни шундай ҳақоратлар эдики, кечалари ҳўнг-ҳўнг йиғлаганлар бўларди.
Умрида на парашют кўрган, на самолётда учган, на осмондан сакраган Чори
Халил ҳаммасига улгураётганидан, ҳаммасини рисоладагидай бажараётганидан
ўзи ҳайрон. Ўша кунлари кўзига бадҳазм кимса кўринган сержантни кейинчалик,
муҳораба майдонларида алқаб эслайдилар: “Барака топсин, зап иш қилган экан!”
Икки ойдан сўнг, Янги йил олди, қаҳратоннинг қора кунларидан бирида қўшни
мамлакатга қўшин киритган комфирқа ва шўро ҳукумати расман баёнот бериб
айтадики, бу – шароит тақозоси, Афғонистон халқи ўтиниб сўраган дўстона ёрдам,
жабрдийда юрт инқилобий ютуқларининг ҳимояси, байналмилал бурч…
Кейинчалик, орадан неча йиллар ўтиб, Чори Халил бу гапларнинг бари қип
қизил сафсата, аслида сиёсий гангстерлик – нафс жанжали эканини англаб етади.
Жамиятда тенгсизлик, тушкунлик авж олиб, салтанатнинг боши инқироз тошига
урилганида сиёсий талончиликка қўл урилади. Урушда энг аввало адолат қурбон
№ 1 2026 55
Қулман ОЧИЛ
бўлиши эса дунёнинг ўзидек эски гап. Шўронинг “чекланган бозингарлари
байналмилал бурчи”ни адо этишга киришган кезлари қудратли тарғибот
машинаси ишга туширилиб, комфирқа баёнотининг аҳамиятию моҳияти аҳли
авомнинг қулоғига телеэкранлар, радиоканаллар, босма нашрлар, маърузалардан
қўрғошиндай қуйила бошлагач, шуурлардаги ҳуркак шубҳа-гумонлар ўча боради:
“Партия-ҳукуматимиз белгилаган йўл тўғри!” Зеро, сиёсатнинг сирли қудрати
ҳам шунда – танланган йўлнинг тўғрию ҳаётбахшлигига, ҳамтабааларни порлоқ
истиқбол кутаётганига, масалан, “Келажакда совет халқи коммунизмда яшайди!”
қабилидаги ширин чўпчак-орзуларга ишонтира олишда. Акс ҳолда одамзодга
ишониб бўлмайди, бугуннинг ўзидаёқ ёруғ кунларни талаб қила бошлаши мумкин.
Ёруғ кунларни кутавериб безган миялар мақсадли ахборотга тўлиб туриши зарур.
Шу боис хабарлар оқимида на лафз, на тутуриқ бор, конституция каби ўзгаргани
ўзгарган.
Телевизорга қарасанг, гўё шўро ҳарбийлари қўшни мамлакатга қон тўкиш учун
юборилмаган, аҳли афғон билан апоқ-чапоқ бўлиб, ҳайитлагани борган! Бирга
футболу волейбол ўйнашларини кўринг, ҳамкорликдаги маданий тадбирларини
томоша қилинг.
Ярим тунда ҳарбий самолётга чиққан аскарлар ўзини уруш олови ловуллаб ётган
бегона юрт, бегона муҳит, бегона иқлимда кўради. Изиллаган совуқ, гоҳ қор, гоҳ
ёмғир, гоҳ бўрон. Афғон заминида ўтган кунлари ҳалигача Чори Халилга фақат
танни тешадиган изғиринда кечгандай туюлади. Гўё латофатли баҳор, тўкин ёз,
олтин куз бу ўлкани буткул тарк этган. Гўё дашту биёбонларидаги жазирамаю
гармсел, ҳафталаб қум сочиб ўйнайдиган афғон шамоли ҳам совуққа таслим бўлиб,
қаҳратоннинг қатронидан либос кийган. Унинг рутубатли юртдаги биринчи кундан
то охирги дамларгача кўрганлари гоҳ тушга, гоҳ кинога ўхшарди. Ҳаммаёқда танк,
БТР – бронли машина, ҳамма қаёққадир шошган, ҳамма асабий, ҳамманинг қўлида
қурол. Саллалию кепкали, мундирлию чопонли – бари тунд, ранги синиқ. Кимса
йўқки, юзида нур, кўзида қувонч, нигоҳида ишонч бўлса. Унда-бунда тилмочликка
ҳам яраб турган Чори Халилни ёқа ушлатган бошқа манзара: ҳамма баравар эрк,
Ватан, халқ, садоқат, дин, эътиқод, бурч ҳақида гапирарди. Гўё ҳалол билан ҳаром,
ун билан тупроқ, шакар билан қум аралашиб кетган. Сер солиб қарасангиз, омочда
ер тирнаётган чолнинг ҳам, мишиғини артишни энди ўрганган гўдакнинг ҳам
кўрсаткич бармоғини қадоқ босган – қурол тепкисининг изи. Қуролини қучоқлаб
ухлайдиган халқ иккига – инқилобчилар ва мужоҳидларга бўлинган. Икки тарафга
икки дунё, икки йиртқич салтанат, ўзини жаҳонда тинчлик посбони деб эълон қилган
икки мунофиқ давлат – бир калишнинг икки пойи, Совет иттифоқи ва Америка –
пишангу қурол беришга (“Қўрқма, орқангда ўзим бор!”), шу йўл билан қадимий
ўлкага нифоқ уруғини экиб, уни хомталаш қилишга тушган. Қасамхўр тўдалар ўзаро
ёвлашиб, босқинчиларнинг қўлига сув қуйиш ва шу йўл билан тожу тахтни эгаллаш
кўйида ёнади. Дунё бино бўлганидан бери бирор куни урушсиз ўтганми ўзи?
Чори Халил паришон-пароканда хаёлларга берилиб, дунёнинг тарзига синчков
разм солгиси, фожиаларнинг тагига етгиси келади. Аён бўлганлари эса аламини
ошириб, ҳафсаласини пир қилади. Қандай айлантирмасин, алалоқибат жафокаш
халқнинг ўзи сиртмоқсевар бўлиб чиқаверади. Боши бирикмаган ким? Ўша
халқнинг ўзи! Ғаддорларнинг фитнаю қутқусига учган ким? Ўша миллатнинг ўзи!
Бир-бирининг бошини еган ким? Яна ўзи! Бўлинганни бўри ейишини билмайдими?
Билади. Азмойиш олса қани! Нажотни нега бир-бирингдан эмас, доим четдан
излайсан, эй осий банда?
Ўтмиш хатоларининг оҳанрабоси борми, тавба, аҳли одам хато қилгани сари
хатога кўнгил қўяверади. Дунёда нифоқ уруғи кўпайгандан кўпайиб, хунрезлигу
ғорат авжга минаверади.
56
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Янги жангчиларни аскаргоҳга олиб кетиш учун келган ҳарбий вертолётдан ўн
иккита қора қоп апил-тапил туширилади ва чопилган кундадек қор устига ёнма
ён тизиб ташланади: ўққа учган жангчилар! Қопларнинг ярим пучайиб, букланиб
ётганлари бор: портлаб ёки ёниб кетган шўрликларнинг танасидан қолган-қутгани.
Бир қопдан десантчи аскарнинг лойга ботган ботинкаси, изғирин шамол тортқилаб
ўйнаётган қора сочлари чиқиб турарди. Эрта бир кун ўзларининг ҳам ерда мана
шундай – тарашадек қотиб, оёқ остида қолиши мумкинлигини тасаввур қилган бўз
йигитларнинг мазаси қочади.– Худо урди! – деб ғўлдирайди ўшлик Ўринбой хўрлиги келиб. – Энди аши
жаҳаннамдан тирик чиқишимиз гумон!.. – Яхши ният қил! – ўзи ичидан зил кетиб турганига қарамай, сафдошининг
кўнглини кўтарган бўлади Чори Халил. Гапни ҳазилга буради: – Нима қилдик? Ё
тўрва-халтамизни ташлаб қочамизми?– Кўргани кўзим йўқ!– Кимни? Меними?– Йўқ, ўзимни! Аши, десантчи бўласанми, деб сўраганларида қаёғданам хўп
дедим.
Чори Халил парво қилмай деса, чидаши гумон. Телбалиги тутгандай сўрайди:– Сўкинсам майлими, ошна? – Армонда кетма! – Сен ўзи эркакмисан? Ҳалитдан ичинг ўтиб кетди! – Шундай дейди-ю,
қовушмаган гап қилганини тушуниб, дарров тилини тишлайди: “Шу ҳам қилиқ
бўлди-ю!” Елкадошининг, балки ўзининг ҳам ичини ёриштирадиган бир таскин
сўз айтгиси келади. – Биласан-ку, бу даъфи савдо – ба ҳукми тақдири азал. Эртами
кечми, борар манзилимиз – бир. Фақат Ўзига илтижо қилайлик, йигит ўлмайлик,
жўра!– Аши жойнамозинг бўлмаса, қандай илтижо қиласан?– Бу дунёнинг ўзи – жойнамоз.
Кўпни кўрган донишмандлар айтса ярашадиган илоҳиётга дохил бу гаплар
Чори Халилнинг ўзига ёқиб кетади. Ўринбой ҳам уни маъқуллагандай бўлади:– Аши ҳақ гап.
Икки йил уриниб юридик факультетга киролмаган Ўринбой изқуварлик
орзусида. “Юрфак билан журфак – қондош, эгизак”, деб қўяди ўзини Чори Халилга
яқин олиб.
Вертолёт гоҳ бирдан осмонга кўтарилиб, гоҳ қулаётгандай кескин пастга шўнғиб,
узоқ ва бесаранжом учади. Бора-боргунча ҳеч кимдан садо чиқмайди: кимдир
гўё сув тўла тунука челакка тинимсиз майда кесак отаётир. Дўл десанг, дўлга
ўхшамайди. Кейин билишса, “шўрави” деб аталмиш келгиндиларни “мужоҳид”
деб ном берилган афғон мардумлари пастдан ўққа тутган экан.
Уруш Чори Халилни тез улғайтиради. Ўзини тубсиз пулсиротнинг ўртасида
тургандек ҳис қилади. Қилкўприкки, бир-биридан тобора узоқлашиб бораётган
икки оламни чор-ночор боғлаган. Эрка кўнглидаги ҳавойи орзулари, ҳаяжони,
саркашликлари, хўроз қилиқлари унутилиб, ёш умрининг омонатлигини англаб
ета бошлайди. Хаёлларидаги мудроқлик, орқайинлик кетиб, ҳеч кимдан нажот
кутмасликка одатланади. Ўлиш ва ўлдириш хавфи, ваҳимаси, асорати толиқтириб,
юраги тошдай қотмоққа тушади. Инсоннинг пашшачалик қадри йўқлигини кўради.
Уруш бандасини одамгарчиликдан чиқариб, йиртқич махлуққа айлантириб қўяди.
Ақли оёқ-қўлию тилидан узун бўлиши керак, деб ўқитилган разведкачининг
жойи – сафларнинг олдида – душман пистирмасини аниқлаш, йўқ қилиш, иложи
бўлса, асир олиш. Унинг гуруҳи разведкага қачон чиқиши – маълум, қачон, қандай,
неча киши қайтиши – номаълум эди. Кунларию тунлари тоғлар орасида, дараларда,
№ 1 2026 57
Қулман ОЧИЛ
жарларда, илонизи сўқмоқлар туташиб кетган ғарибдан ғариб қишлоқлар атрофида
ғанимни пойлаб ўтарди. Ғаним кимлигини, қаердалигини эса фарқлаш осон
эмас. Хиёнатсиз кун йўқ. Мужоҳидларга қарши елкама-елка жанг қилаётган савр
инқилоби жангчилари милтиғининг милини бирдан сенга қаратиб, бошингга
етиши ва душман тарафга қочиб кетиши кам учрайдиган ҳодиса эмас. Тоғларда
тошдан кўра эгри-бугри ғор кўп. Юмронқозиқ инидай бир-бирига уланиб,
чўзилиб, охири кўринмай кетганки, ғанимнинг изидан тушган, қайтиб чиқмайди.
Эртаклардагидай – борса келмас.
Чори Халил кўпинча тўрт кишилик биринчи гуруҳда, қолганлар – орқароқда
йўлга тушадилар. Бухтармага дуч келинса, олдиндагилар аввал ўққа учади.
Разведкачилар навбатдаги топшириқ қандай бўлишини батальон командири,
сочига қиров қўнган, одамохун майор, “Отахон” лақабли Рифат Галиевнинг
майдончага кириб келишидан биларди. Умид қилганларининг акси ўлароқ, кўпинча
унинг юз-кўзида на қувонч, на мамнунликдан асар бўларди. Доимгидек ҳорғин
ва маъюс бир табассум. Яширишга қанчалик уринмасин, безовталик, толиқиш ва
норозилик кўриниб турарди. Шундан сезардиларки, Отахоннинг туни ҳам, куни
каби оромсиз ўтган. Ўзи огоҳ бўлган хабарлар, топшириқлар замиридан кўнгилга
таскин берадиган, йигитларнинг жавдираган кўзини қувонтирадиган мужда
тополмаган. Ақли-ҳуши тезроқ уйига қайтишда бўлган аскарлар умидсизликка
тушиб, бўғиларди: демак, ҳали-вери бу қирғинбарот тугайдиган эмас!
Жойи келганда, мулойим гапини аямай, жойи келганда, дағдаға отига минадиган
Отахон жангчиларни навбатдаги сафарга кузатар экан, доим бир хил тилак
айтар, балки, кексаларга хос самимий дуо қилар эди: “Жасорат кўрсатаман, деб
керилманглар, болаларим. Топшириқни бажариб, эсон-омон қайтиб келинглар!”
Яна фаранг адиби Александр Дюманинг “Уч мушкетёр” романидаги уч оғайни
бозингарнинг шиорини лотинчалаб қўшиб қўяр эди: “In per tuts, tuts per in!” Яъни,
“Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун!”
Ҳаммага ҳам қайтиш насиб этмасди. Чори Халил порохнинг ҳидини, спирту
тушёнканинг, яъни ўзи дунёга келмасидан анча аввал қадоқланган ва бузилиб
кетмаслиги учун тунука бонкасига обдан қуюқ ермойи суртилган тотли яхна
гўштнинг таъмини тоғларда татиб кўрди. Аввал бошида ҳар қанча оч қолмасин,
жериккан жувондек овқат ҳиди кўнглини айнитиб, нуқул ўқчитган, қустирган
бўлса, кейин-кейин бўлка нонни юз-қўлини чала-чулпа ювар-ювмай иштаҳа билан
чайнашга тушди. Кўникди. Ваҳиманинг кўзи қирқта: қаёққа қарама мурдани
кўраверганингдан сўнг кўникасан. Кўникмай қаерга ҳам борардинг.
Бир хуфтон тоққа ташланган десантчилар гуруҳи пистирмага дуч келиб,
харсанглар ортига чекинишга мажбур бўлади. Бош кўтарганни қоялар орасидаги
ғорларда писиб ётган ғаним мерганлари нишонга оларди. Тоғ шароитида
пастдагининг шўри – тепадагига осонгина ем бўлади. Қўққисдан уюштирилган
ҳужумга разведкачилар жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатади. Бундан ҳам
ёмони – уларнинг суви тугай бошлайди. Офтоб тиғида қолган аскарнинг сувдонидаги
икки қадоқ сув неча кунга етсин? Разведкачиларни ташлаб, изига қайтиб кетаётган
вертолётни мужоҳидлар уриб туширган. “Йигитлар, яна икки кунгина чидаб
туринглар!” деб жавоб беради қўмондонлик десантчиларнинг радиоалоқа орқали
йўллаган сўровига. Аммо тўрт кун ўтадики, на ҳарбий ёрдамдан, на қутқариши
зарур вертолётдан, на бир қултум сувдан дарак бўлади. “Аҳволимиз ўта оғир,
сувимиз аллақачон тугаган!” деб хабар йўллайди разведкачилар. Қўмондонликдан
садо бўлмайди. Кейин билсалар, вертолётнинг уриб туширилиши важидан чиққан
жанжал муҳокамаси чўзилиб, ҳамма айбдор қидиришга тушиб кетган экан. Беш
кун ўтса-да, десантчилардан биров хабар олай демайди. Алоқа узилади. Чанқаш
шу даражага етадики, йигитларнинг тана-тўши аёвсиз қурий бошлайди. Териси
58
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
устихонига ёпишиб, ақлдан озиш даражасига етади. Еттинчи куни тоғу тошлар,
қоялар устида “қора калхатлар”нинг баҳайбат сояси пайдо бўлади. Қалин
қамишзорлар қаъридаги ғорлар, ғорлар яқинидаги мўъжазгина қишлоқ, ям
яшил арчазор ракеталар ёмғири остида қолади. Бу ҳужум сувсизлик ва очликдан
куйиб-қорайиб кетган ва ҳуш-беҳуш ётган разведкачилар кўз ўнгида рўй беради.
Аскарларнинг ўлигию тиригини ўлат теккан қўйлардек вертолёт саҳнига апил-тапил
отиб, олиб кетадилар. Сувсизлик ва очлик ортидан келган ичбуруғи билан сариқ
касали ўз ишини қилади: десантчилар гуруҳининг аксари ҳалок бўлади. Бундай
мусибатлар Чори Халилга шўро қўшинларининг бегона юртдаги хунрезликлари
учун Яратганнинг муқаррар жазоси бўлиб кўринади. Ажабки, унинг ўзи ҳатто осон
қутулганидан енгил тортади. Мабодо, майиб-мажруҳ ёки ҳалок бўлганида ҳам,
бунинг учун афғонларни айблай олмаслигини англайди. Бошига тушган қиёмат
азобидан қутулар кунни ташналик билан кутади.
Бир куни Ўринбой сўраб қолади, шу урушни тугатишнинг бир шарти бор: сен
ёшгина жонингни қурбон қилишинг керак дейишса, рози бўлармидинг, Чори?
“Бўлардим, – дейди Чори шартта. – Ўйлаб-нетиб ўтирмасдим-да бошимни жодуга
қўярдим! Садақага арзиган жоним учун шукр қилардим!”
Ўринбой ишонмагандай кулимсирайди ва афсус билан бош силкитиб қўяди.
Аввалида Чори Халилнинг Афғонистонда эканини уй ичи билгани йўқ. Ҳарбий
почтанинг шуниси қулайки, хатжилдда хизмат манзилинг кўрсатилмайди.
Тахмина билан дийдор хатларга кўчганидан сўнг, устма-уст оқиб келаётган
мактубларни кўриб, қуролдошлари аввалига ҳавасга, кейин кулишга тушгани рост.
Охири куёвбола чидай олмайди: “Бошқа жойга кўчяпмиз. Хат ёзмай тур, баракат
топкур!” Ёзмаса қани. Ёзганини ўқиб ўтириш шарт эмас, бир хил гап. “Об-ҳаво,
нархи-навони маълум қилсам, қирқ уч кундан бери осмондан бир томчи ёмғир
тушгани йўқ. Бозорда буғдойнинг килоси 12 тийинга, арпаники 15 тийинга чиқиб
кетди. Молнинг шохдорию ушоғи арзонлашиб, гўштнинг нархи тўрт ярим сўмгача
кўтарилди. Телевизорда мафия тўғрисида зўр кино бўляпти. Кўрсангиз, қўрқиб
кетасиз. Қачон келасиз? Соғиниб кетдик!..”
Майли, такрору ғализ, анойи ва жўн гаплар бўлса-да, (хотинининг хатигаям
таҳрирчи нигоҳи билан қараганига ўласизми!), Тахминанинг хатлари бора-бора
кўзида ёши билан битилгандай туюла бошлайди. Унга ҳам раҳми келади, ҳам
соғинади. Беҳадик, беизтироб, эмин-эркин, хотиржам юрган бахтиёр кунларини
қўмсайди. Илгари вақтнинг қасди бордай чопгани-чопган – кундузлари иш,
оқшомлари ўқиш, юриш-туриши мудом қисталанг эди. Энди куннинг ҳам, туннинг
ҳам ўтиши қийин.
Эрининг хавф-хатардан холи эмаслигини сезади, шекилли, Тахмина хатларида
бот-бот сўрайди: “Қандай ўзгаришлар бор? Нега янгиликлар ҳақида кўпроқ
ёзмайсиз? Соғлигингиз жойидами?”
Ҳарбий шифохонага тушганида хотинининг хатлари изидан етиб боради.
Шифохона – пештоқигача ерга кўмилган, тор, диққинафас, сершовқин ёғоч
иморат. Ярадорлар Чори Халил каби камдан-кам ҳолларда ўз оёғида, толеи пастроқ
забардаст йигитлар замбилда олиб келинарди. Айниқса, тоғдан тушганларнинг
рангига қараб бўлмайди. Шунчалар озиб-тўзиб кетганки, бақувватроқ ҳамширалар
баъзиларини бешикдаги чақалоқдай қўлида кўтариб юрарди. Қўлсиз, оёқсиз,
кўзсиз қолган мажруҳлар қанча, аччиқ аламу киноя билан “Шарбатхона” деб
аталмиш темир эшик ичида саржиндек тахланиб ётган бахтиқаро марҳумлар
қанча! Жароҳатинг енгилроқ бўлса, муҳлатинг – узоғи билан икки ҳафта. Яранг
қорақўтир бойламасидан, гўё эшик олдида серрайиб турган азроил мисол ҳарбий
вакил келадию яна жангга судраб кетади. Кўксингни ёстиққа босиб ётган кунларинг
ортда қолади.
№ 1 2026 59
Қулман ОЧИЛ
Ҳали мактабболалигида Чори Халилнинг кўнглига зобитлик орзуси тушган
кунлар бўлган. Отасига маслаҳат солай деса, тажанглиги бор. Жеркимаса ҳам,
берадиган жавоби аниқ: “Биларсан-кетарсан!” Намозхон онасидан сўрагани ёдига
тушади: “Одам ўлдириш гуноҳи азим бўлса, ҳарбийлар дўзахга тушиши аниқми,
эна?” Динга муккасидан кетмаган бўлса-да, китоб кўрган, муслимаи боамал
онасининг насиҳати ёдида: “Бундай ҳазин хаёлларингни қўй, болам. Бандасининг
қай амали савоб, қай бири гуноҳ – ёлғиз Оллоҳга аён. Жон ато этгувчи ҳам, олгувчи
ҳам – Ўзи. Сенинг ишинг – ҳаромдан, зулмдан, ёлғондан тийилиш. Кимсани
ранжитма. Бандасини ранжитишдан осон, ранжитмасликдан қийин иш йўқ”. Яна
тайинлаганки, комсомол бўласанми, коммунист бўласанми, ихтиёринг, болам,
лекин Худони унутма.
Бошида барча тенгқурлари қатори комфирқаю комсомол айтган баландпарвоз
гапларнинг сеҳрига осонгина маҳлиё бўлиб, ҳаммасига чиппа-чин ишонган Чори
Халилни жанггоҳда ўтган азобли кунлари фикридан қайтаради. Узунқулоқ гаплар
ўрмалай бошлайди-ю, ҳарбийлар орасида пичир-пичир урчийди. Куфр гапларнинг
сал учини чиқарсангиз, бас. “Бу уруш аркони давлатдаги тўридан гўри яқин
чолларнинг иши!” деб шивирлайдиганлар пайдо бўлганини сезасиз. “Қўмоч билан
омочдан бошқа нарсани кўрмаган афғон халқига озодлик ҳадя қиларканмиз”,
деб минғирлайдиганлар кўпайиб қолганини кўрасиз. Уруш ришватпарастликка
кенг йўл очган: сон теккан зобитларнинг томоғини мойлаган одам – жаннатга,
мойламаган дўзахга йўл оларди – “Йўқсилларга шон-шарафлар бўлсин!” Бу –
моҳиятан уят-андиша зўрланиб, қонун оёқости қилингани. Айни пинҳоний
шаккокликлар, норизо кайфият ҳамманинг тилини бўлмаса-да, дилини банд этиб,
суҳбатлардан самимият кўтарилган. Икки юрт ҳам бесаранжом. Ҳорғинликнинг
чуқур гирдобидан қутулолмай овора.– Олов билан ўйнашма, – дерди Ўринбой бундай надоматларни эшитганида
ошнасига. – Деворда сичқон бор, сичқонда – қулоқ.– Шундай сиёсий ҳушёр гаплардан оласанки, “Совет Ўзбекистони” газетасининг
бош мақоласига сарлавҳа қилса арзийди!
Неча соатдан бери Ўринбой билан тортишиб келаётган эдилар. У –
юкмашинасининг рулида, заҳартанг қилганидан зорланиб, бир зум тўхтайлик,
дейди. Ёнида автоматини қучоқлаб ўтирган Чори Халил кўнмайди: “Тўхташ
мумкин эмаслигини биласан-ку, чида!” Олдинда ва орқада келаётган БТРлардаги
йигитлар ҳам ҳадеганда чироқларини милтиллатади: бир сақлаб олайлик!
Одатда разведкачилар зиммасига юкланмайдиган бу нохос топшириқнинг
энг муҳим шарти – тўхташ мутлақо мумкин эмас. Мабодо, пистирмага дуч
келиб, қуршовда қолсалар, юкмашинаси душман қўлига тушмаслиги, портлатиб
юборилиши шарт: қурол-яроғ олиб кетилаётганда бериладиган одатдаги буйруқ
шундай.
Охири ўзларича, даранинг панароқ жойига етдик, деган кунлари бўлиб, тупроқ
йўл чеккасида тўхтадилар. Чори Халил харсанг панасига ўтганини эслайди.
Ўринбой оёғи ерга тегар-тегмаси сайҳонликка қараб чоптирмоққа тушди. Ўша
маҳали қаердандир учиб келган снаряд ўз ишини қилди: оламни олов босди!
Чори Халил ўзига келиб қараса, харсангдан ўн қадамча нарида тупроққа қоришиб
ётибди. Худонинг асраганини қаранг. Лекин яғрини ҳам, бағри ҳам куйганча қолди:
Ўринбойнинг бир ҳовуч кули ҳам топилмади, Ватанига очиб кўриш қатъий ман
этилган рух тобутда бир қоп қум жўнатилди. Чори шифохонага тушди.
Энди у ярадорларнинг оҳ-воҳидан эзилиб ётганида бот-бот иқрор бўлардики,
урушни бошлаган ўз мақсадини не бир чиройли ғоялар, қандай адолатли даъватлар
билан пардозлаб, бўяб-бежамасин, ниқоблар остига олмасин, миллион йиллик
ялмоғиз кампир – ёлғоннинг қоқсуяк оёқлари кўриниб қолаверади. Мияни сал
60
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ишлатиб, айни мақсаднинг таг-заминига разм солинса, салтанатнинг, демакки,
бандаларнинг хуфиёна манфаатини – балойи нафснинг тубсиз жари сари очилган
серҳашам дарвозасини кўрмаслик мумкин эмас. Даҳри дунга корчалонлар
кўзи билан қарасангиз, ҳаммасини янада ойдинроқ кўрасиз. Бу дунёнинг асл
хўжайинлари – ўшалар, ўшаларнинг қонмас хусури. Жанжал чиққан жойда ўша
хусурнинг мурдор қўли бор. Шунинг учун курраи арзнинг ёввойи ўрмондан кам
жойи қолмаган. Техника ва технологияларга ақл энгани сари инсон ўрмондаги
ёввойи йиртқичдан ҳам баттар ваҳшийлашиб бормоқда: кучлиси заифини икки
ямлаб, бир ютаётир. Ўшаларнинг қадами етган жойда чумоли ҳам очдан ўлаётир.
Баъзан Чори Халилга бу норасо дунё боши бирикмаган нотинч маҳаллага
ўхшаб кўринади. Безориси – кўзири доим ожизининг адабини бериб, йўғу борини
талаб келган. Талар экан, тилидан адолат деган сеҳрли сўз тушмаган. Турган
гапки, қолганлар муштумзўрнинг қилмишини талмовсираганча қўллаш ёки лоқайд
кузатишдан нарига ўтмаган. Қудратли давлатларнинг заиф юртларда хунрезликни
касбга айлантирганига атроф-тумонатдаги мамлакатларнинг ўз оғзига ип ўлчатиб
ўтиргани-чи? Гардуни дунда бировга кунинг қолмасин!
Чори Халилнинг бу дунёдан ҳали насибаси узилмаган экан, уйига эсон-омон
қайтиб, елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Лекин тирик қолганидан кўнглидаги
қувончи тўлиб-тошмайди. Бошида шукр қилган бўлса, сўнг уни азобли ўйлар,
ваҳимали тушлар комига тортадиган ва тортгани сари муҳорабалардан қайтолмаган
қуролдошлари, беҳуда азоб-уқубатларга гирифтор этилган шўрлик афғонлар
олдида ўзини гуноҳкор санаб эзиладиган, уруш ҳақида гап очилган жойдан ўзини
минбаъд олиб қочадиган мажруҳга айланди.
Руҳини ва вужудини емириб ётган аламли изтироблар йиллар ўтгани сари секин
аста босилиб, кесиб ташланган саратон ўсимтасидек чандиғи кўпда сезилмаса
да, лекин доғи қолди: урушнинг мислсиз уқубатлари учун нега у, жаҳаннамга
ташланган аскар айбдор бўлиши керак?!.
ВАСИЯТ
Ўтган-кетган кечмишларни эслайверса, ота-боланинг гапи чап тушган маҳаллар
бўлган. Бир гал, мактабни битиришига яқин қолганида, Чори Халил мотоциклининг
тутунҳайдагичини пачақлаб келганини кўрган устанинг жон-пони чиқиб кетган: – Гулдай уловни-ку гўрига тиқибсан! Башарти, ўзингга бир бало бўлса, нима
қилардинг? – Одамзод ўлиб кетяпти-ю, бу-ку бир темир, – деган гап оғзидан қандай чиқиб
кетганини сезмай қолган ўғил.
Бундай жавобни кутмаган ота бехос ерга қараган ва овози мулойим тортиб
сўраган:– Ким ўлибди? – Ана, адашингиз – овчи Халил. Урушдан тирик қайтган одам узум токининг ерда
ётган қўлига суриниб жон таслим қипти. Томорқасига оралаган эчкини ҳайдайман,
деб чопган экан, бечора.– Қачон?– Бугун кеч пешинда. Жанозаси эртага эмиш.
Ота юзига фотиҳа тортади:– Худо раҳмат қилсин! Башарти яхши одам эди.
Дарвозаси дуруст улов кўрмаган уста Халил сандиқчининг мотоциклга
кўнгли кетиб юрганини ўғли сезар, падарини “темир тойхар”га мингаштириб
тўй-томошаларга олиб боргиси келарди. Ўйлай-ўйлай, йўлини топгандай бўлиб,
№ 1 2026 61
Қулман ОЧИЛ
отасига маслаҳат солади ва изнини олади. Шотиси кўтариб қўйилган аравани
сомон ташишга мослайди: саккиз жойига саккизта ингичка тарам тахтачани бурама
михда маҳкамлаб, тахтачаларга сим тўрли четан айлантириб чиқадики, таппа
тайёр тракторнинг тиркамасидай бўлади-қолади. Фарқи – салобати сустроқ. Четан
тўрнинг ораси каттароқдай, кепак сомонни ушлаши гумонроқдай кўринганида
унинг ҳам йўлини қилади: эски каноп қанор билан ичкарисидан “астарлайди” – ун
ортсангиз тўкилармикан!
Ўша йили қурғоқчил келиб, дала-даштда чорванинг тишига хас-хашак кам
тегади. Чори бир кун қисирпояни мўлжаллаб борса, бошқа куни лалми ғалласи
ўрилган анғизга хаскаш уради. Эшагини қозиқлаб, хуржунидаги хумчанинг суви
тугагунича ўттиз-қирқ жойга сомон-похол тўдалайди. Аравасига ортиб, сомони
устида обдан сакраб-зичлаб тўлдирмагунча уйига қайтмайди.
Бир куни онаси олдини ўраб чиқади: “Орқангга қайт, бола! Тандирдай ловуллаб
ётган далада итинг адашгани йўқ!” Чори мақсадини айтади. Ғайратига озгина
ғайрат қўшса, мўлжалидаги сомонни йиғади. Қишда ем-хашак қимматлайди.
Сотамизу битта улов оламиз. Қачонгача отам билан сиз кўча-кўйда бировларнинг
уловига қўл кўтариб, сарғайиб юрасиз. Онанинг лаблари титраб, кўзлари жиққа
ёшга тўлади: “Болам-а! Энангни ўлдирдинг-а!” Секин тисланиб, ўғлига йўл беради.
Айни иликузилдида хашакнинг бир қопи тиллога тенглашади ва бухоролик
чўпонларга сомон дурустгина пулланади. Ярмига янги мотоцикль олинади.
Қолганини онаси сандиғига солади:– Ўқишинг билан тўйингга, болам!
Янги улов уста Халилнинг даргоҳига келгунича беш-олти йил минилиб, қўлдан
қўлга ўтган ва икки-уч хўжайинни кўрган экан. Ака-ука сандиқсозликдан ортган
кўк бўёқ билан унга яхшилаб оро берадики, янгидай бўлмаса ҳам, чиройи анча
очилиб кетади. Бўёқ қуриганидан сўнг қарасалар, чўтка қили ёпишмаган жойи йўқ. – Бўлаверади, – дейди ака. – Қайтанга кўз-пўз тегмайди.
Чори Халил мотоцикль ҳайдашни тезда ўрганиб, қизларнинг ёнидан сигналини
чалиб ўтадиган бўлади. Ана шундай бодиёна юришларининг бирида уловини
муюлишда ўмганлатиб қўяди. Алам қиладигани – отаси ўн етти сўму қирқ тийинга
олиб берган янги шимини кийиб чиққан куни эди. Шимининг балоғи тиззасигача
айрилиб, тўпиғида пайдо бўлган яра неча ойлар, шаҳарга ўқишга келганидан
кейин ҳам битмаган. Қора турмуш ташвишлари ҳолдан тойдирган ота бечоранинг
топгани рўзғорига етмас, қўли калталикдан эзилган кунлари кўп бўларди. Кенжаси
қишда оёғига падарининг таги ойнадек силлиқ тортиб кетган эски кирза этигини,
очиқ-сочиқ кунларда талаба акасининг товони “ейилиб”, икки пойи икки томонга
қийшайиб қолган туфлисини, эгнига парча гулли бели бурма оҳорсиз кўйлагини
кийиб одам бўлган эди.
Чори Халилнинг на туғишганлари, на тенгдошлари орасида адабиётга ихлос
қўйгани бор. Ота ўғлининг ҳосилотликка ўқиб, вақти-соати билан колхозга раис
бўлишини орзу қилса, икки фарзандини ерга бериб, юрак олдириб қўйган онасининг
назарида, шифокорлик дуруст. Пединститутнинг тил-адабиётига “аранг илашган”
акаси учун бу дунёда ҳисобчиликдан яхши касб йўқ.
Ака ўзини икки масалада омади келмаган деб эзилади. Биринчиси, албатта, касб
танлашда, иккинчиси – хотин. Иккаласини ҳам отаси ҳал қилган. Ака бухгалтер
бўлишга интилганида, падари қовоғини солган: “Буғолтирликка қўлим ҳам, пулим
ҳам етмайди. Суриштирдим. Нарх осмонда. Башарти, арзони пединститут экан.
Яхши иш. Маллимлик қилсанг, уйнинг устида бўласан”.– Иккига иккини қўшсанг, неччи бўлади? – деб сўрарди акаси. – Тўрт.
62
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Ҳа, балли, тў-ўрт! Шу эсингдан чиқмасинки, ука, иккига иккини қўшсанг,
жаҳоннинг ҳамма ерида тўрт бўлади. Тўрт бўладими, демак, ҳамма жойда
буғолтирга нон топилади.
Аканинг билишича, бир туманда кўпи билан беш, борингки, ўн журналист
ишлаши мумкин. Бухгалтерлар масаласига келсак, камида минг-икки минг нафар,
ҳатто ундан ҳам кўпроғи рўзғор тебратади. Эшигидан уч-тўрт ходим кириб
чиқадиган ташкилотга ҳам, ўн минг одам ишлайдиган корхонага ҳам бухгалтер
керак. Ана сенга оддий арифметика!
Аканинг тушунчасича, бой-бадавлат одамнинг, айниқса, дурустроқ амалдорнинг
боласи журналистликка доримайди. Бадастир рўзғорда адолат ҳақида эмас,
мансаб-мартаба, бир тангани иккита қилиш ҳақида гап юради. Ижодга мойиллик
муҳтожликдан, ҳақиқатга ташналикдан туғилади. Негаки камбағалнинг қўлида
қадоғию кўнглида ориятдан бошқа нарсаси бўлмайди. Журналист деганнинг
тойчоқдай гижинглаб турганини кўрмайсан. Ҳаммасининг рангида қон йўқ. Қачон
қарасанг, кўҳна касали қўзигандай: силласи қуриган. Тойчоқларнинг ўйноқисини
бухгалтер қавмидан изланг. Кийимнинг қиммати, атирнинг ноёби ўшаларда.
Ифоридан маст бўласиз. Бойликнинг ўз бўйи бор! Журфакдаги қора-қура қишлоқ
болаларининг кўпи ҳам ўқийди, ҳам ўлиб-тирилиб ишлайди. Иши тоза-озода бўлса
қани!– Чорижон, сен мендан ўпкалама, – дерди акаси. – Эртага қийналиб қоласан.
Ҳавойи гаплар, шоирона хаёлларга қорин тўймайди. Ҳисобингдан адашма. Севги
муҳаббат ҳақидаги китобларингни қўйиб, математикани ўқи!– Ўқимай қўйган жойим борми, ака? – Биламан, укажон, биламан. Шундай бўлсаям, касб танлашда мендай адашма
дейман-да…
Адашса-адашмаса, ука журналистликни танлайди.
Чори Халил тўйдан кейин аёл кишининг оғушида маст бўлиб, хотинидан
кўнгли тўлгандай юради. Ойма-ой қишлоққа бориб туради. Висол онлари. Шанба,
якшанба. Сўнг тўрт ҳафтага чўзиладиган ҳижрон. Бора-бора Тахминанинг ўзи ҳам,
феъли ҳам йўнилмаган таёқдай, дағал кўриниб, ғашига тега бошлайди.
Шу тахлит, қаёқдан кўпроқ хавфсираган бўлса, хотима ўша томондан чиқади:
отанинг ҳафсаласи пир бўлади ва энди фикрини ўзича шарҳлашга тушади:– Тиркаш мўйловга, тотли ташвишга аччиқ нарсани аралаштирмайлик, дедим.
Йўқ, ўз билганидан қолмади. Башарти, тўй ўтгунича сабр қилиб, ичмай турса
бўларди. Энди ўзидан кўрсин! Тахминаннинг жавобини бер! Ёш умрингни бепушт
хотин билан ўтказма.
Тўйдан кейин, келиннинг чилласи чиқар-чиқмасидан, уста Халил сандиқчи
бўлар-бўлмасга бошини надомат билан чайқашни одат қилган эди.– Келин отасига тортганми нима бало ё ақли заифроқми, билолмадим, – дерди
нуқул. – Ўзи гапириб, ўзи кулади. Башарти, кўнглимдагидай чиқмади. Ўғил
бўлганида, Тиркашнинг кунига ярарди.
Бу гапдан Чори Халил қизариб-бўзаради, лаблари титрайди, аммо на “ҳа” дейди,
на “йўқ”. Ичида турмоққа тушган ғалаённи сукут билан босади. Уч йил ўтар-ўтмас
кенг яғринли, зўр болдирли Тахминанинг бели билан елкаси бир текис бўлиб, етилиб
кетган. Хўрангина жувон ўн йилдан кейин қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин
эмас. Эри “Тахмина полвон” деб ҳазиллашса, бошида қизариб-бўзариб кетарди.
Бора-бора қулоғига сингишиб қоладими, оғир олмайдиган, шунчаки, синиққина
жилмайиб қўядиган бўлади.
Уста Халил сандиқчи оғилхонадаги боқма буқаси сузганидан кейин, оёқдан
қолди ва бедорлик касалига чалинди. Кейин бу гирифторликдан фаромуш хасталиги
№ 1 2026 63
Қулман ОЧИЛ
келиб чиқди. Хотираси заифлашаётганидан шикоят қилмасди, лекин бир куни ака
укани ёнига чорлади:– Қазойи муаллақ яқин, – деди. – Башарти, Яратган омонатини олганидан кейин,
букилиб-қотиб қолган чап оёғимга яғирчоқ тошини бостириб қўйинглар. Тобутдан
тиззам чиқиб турмасин. Гўримда оёғимни узатиб, одамга ўхшаб ётай. Башарти,
Мункар билан Накир келганида путимни кўтариб, ғўдайиб кутиб олмайин.
Фарзандлари баравар бош ирғади: “Хўп!”
Васияти падарнинг давомини эшитиб, икки ўғли хо-холаб кулди.– Болаларим, – дейди уста Халил сандиқчи, – башарти, тупроққа бош
қўйганимдан сўнг Қозоғистон томонлардан йигитдир, қиздир, Халил кўка бизнинг
ҳам отамиз бўлади, деган бовурларинг келиб қолса, иззат-икром билан кутиб
олинглар!..– Келиши аниқми? – деб сўради тўнғичи. – Ё бор-йўғи тахминми?– У ёғи ёлғиз Худога аён. Изимдан яхши-ёмон гап тарқатиб юрманглар. Айтганча,
бу гапимни энанг эшитмасин.
Шундан бери ака-ука бир-биридан, бовурларимиз тарафдан меҳмон келмадими,
деб сўрайдиган одат чиқарган. Бир умр Тиркаш мўйловнинг “қўзили қўйи”дан
кулиб ўтган уста Халил сандиқчининг ўзи ҳам ҳарбийда тек юрмаган экан, чоғи.
У кенжасининг қўлини кафтлари орасига олиб меҳр билан силади. Қўллари
иссиқ, кўзёшлари қайноқ эди. – Чорижон, мени кечир, – деди йиғламсираб. – Ҳаммаси мендан ўтди, болам!– Уйтманг, ота, – деди ўғлининг ҳам кўзлари намланиб. – Ота фарзандидан
кечирим сўрамайди!
Бу гапларни эшитиб ўтирган акаси ночор илжайди.– Сўрайди, болам, сўрайди. Башарти, отаям хом сут эмган банда. Хатодан холи
эканми? Мўйловнинг қизига уйлантириб, сени бахтсиз қилдим. Тахминанга ҳеч
кўнглинг чопмади. Чопмасаям сездирмадинг. Барака топ! Юрак-бағринг тутаб
ўтяпсан. Башарти, васиятим: Тахминанни қўйиб, ўзингга муносибига, кўнглинг
ўтирганига уйлан. – Йўқ, ота, бундай деманг! Илтимос, бундай деманг! Қўлимдан кемайди! – Келади, – дея ўғлининг гапини кесди уста Халил сандиқчи. – Башарти, бу
тўрт кунлик дунёдан ўксиниб ўтма, болам! Кўнгил – Яратганнинг мулки. Мен шу
мулкни оёқости қилдим. Мени кечир! Мендан рози бўл! – Уйтманг, ота! Биров-ярим насақи гап… – Биров-яримнинг оғзига қараб ўтирма. – Тошбағир бўлманг, ота! – Ишнинг ўзингга маъқулини кўр, Чорижон, сен энди кўпларга ақл бўладиган
ёшга етдинг, – деб суяброқ гапира бошлаган отанинг қарори буткул қатъийлашди: –
Мени десанг, айтганимни қил!..
Энди Чори Халил икки ўт ўртасида ёнади: бир бармоғини тишласа, қолганлари
да зирқирайди. Жавобини берай деса, Тахмина бечорага раҳми келади. Итдай
садоқатли аёл. Кўзларидан милт-милт ёш оқизиб ёлворади: “Хўп десангиз, бола
асраб олайлик”. Эр миқ этмайди. Соппа-соғ йигит бўлса, қандай хўп десин? Охирги
маҳалларда аёлининг кўзёшлари тўхтамай қолди. “Майли, устимга хотин олинг, –
дейди Тахмина. – Фақат мени ҳайдаманг. Ўша аёлингиздан фарзанд кўрсангиз,
ўзимнинг боламдай қарайман. Аёлингизни эгачимдай суяман. Уйингизда чўрингиз
бўлиб, хизматингизни қилиб юравераман. Фақат мени ҳайдаманг. Сизсиз адо
бўламан!..”
Бу орада Чори Халилнинг қишлоққа қатнаши сийраклашиб бораверади. Ўртани
шу йўсин секин-аста совутмоқчи бўлади. Тахмина ўзи тушуниб етар. Бунинг устига,
Анжела ҳар қадамда йўлини тўсиб, нард ташлашайлик, деб қўймайди. Наманган
64
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
шевасида тилини тўшаб гапиришу муқом қилишни қотирадиган бу жувон циркда
ҳуққабоз – жонглёр. Якка ғилдиракли велосипедга ўтириб олиб, ўнтагача юмшоқ
коптокчани отиб ўйнатади. Умбалоқ ошади. Ёши Чоридан каттароқ, ўттиздан нари.
Ўзига оро беришу бадантарбия қилишдан бошқа ташвиши йўқ. Ҳар қандай кўзни
ўйнатадиган таранг сийнасига қанча томошабиннинг нигоҳи тушган, қанчаси
тамшанган, қанчаси ютинган – ҳисоби йўқ. Ҳисоблиси – иккинчи эридан чала
туғилган ва дарҳол жони узилган бир бола. Яхши жазман, лекин бола-чақам, уйим
рўзғорим дейишдан йироқ, чунон йироқ. Тахмина бечорадай қора ишнинг остида
эмас: молнинг тагини курамайди, тандир ёқмайди, томорқага қарамайди. Нияти –
бир йўлини қилиб Америкагами ё Исроилга ошиб олиш. “Бепушт аёлингни зор
қақшатаман деб ўлиб турганим йўқ, – дейди Чори Халилга. – Эр керак бўлса,
бирорта бойваччани ушларман. Унгача борини баҳам кўриб турайлик!”
Иккаласининг топишган жойи – стадион. Аввалига шунчаки бош силкиб,
саломлашишдан нарига ўтмадилар. Йигитнинг эпчиллиги, чайирлиги, куч-ғайрат
ёғилиб турган келбатига кўнгли суст кетган Анжеланинг хаёли қочган. Чори
Халил ҳайҳотдай стадионни ўн марта айланиб югурсин на оёғи ерга теккани, на
ҳансирагани, на юрак уриши тезлашгани сезилади. Нақд оҳу дейсиз. Ёнингиздан
лип этиб ўтадию лип этиб узоқлашганини кўриб қоласиз, холос.
Бир куни қиз йигитни нард ташлагани хонасига чорлади. Нард тахтасини очиш
учун энгашганида Анжеланинг оппоқ сийналарига кўзи тушган Чори Халилнинг
қони кўпириб кетмасинми. Жувоннинг эгнида енгил халатдан бошқа кийими йўқ
экан. Икки дил достони ана шундай бошланиб кетган. – Энди мени ташлаб кетсанг, – деди жувон ўша тонг, – аввал сени ўлдираман,
кейин – ўзимни!
Чори Халил кулди: унда бугундан кеч қолма!
Аёлнинг ранги учди: – Уруш кўрган одамдан қўрқ! Дийданг туянинг товонидай бўпкетган! – Ўзинг-чи, ойимтилла? Ўзинг бир мардикорнинг отида кечаси билан улоқ
чопиб, ҳечқурса қорнини тўйдирай демайсан! Хотин киши гап сотгунча, ўзига
ярашган ишни қилса-да!– Узр! Узр! – деди Анжела меҳри товланиб ва сапчиб туриб кетди. Бироздан
кейин пишириб келган қуймоғи йигитга жувоннинг оғушидан ҳам лаззатлироқ
туюлди. Аввалига Тахминага хиёнат қилаётганини ўйлаб виждони қийналгандай
бўлиб юрди. Сўнг қўл силтаб қўя қолди: “Барибир ажрашаман!”
Мовий кўзлари шаддод боқувчи Анжела кундузлари Чорини очиқдан-очиқ
танимасликка олиб, назарига илмагандай тутади ўзини. Айниқса, бегоналар
олдида. Кўпинча ётоқхонага кириб-чиқишда дуч келиб қолсалар, йигитнинг
саломини ҳам эшитмаганга олади. Мабодо, бирор одам Чорини сўраб қолса,
елка қисишдан тоймайди: “Какой Чари? Я не знаю такого человека”. Лекин
зимдан шаҳват тўла катта-катта кўзларини “ўзимнинг асалим” деган маънода
илтижо билан юмиб-очиб, лабларидан қайноқ бўсалар йўллашдан ҳузур қилади.
Аёл зоти ўзини бағишлаганида мана шундай, бошидан ҳуши оғиб, ихтиёрини
бой бериб қўяди. Оқшомлари уни илҳақ кутади ва хонасига бош суқиши билан
тўшакка тортади. Эҳтиросининг зўридан телбаланиб, унинг елкаларини тишлаб
ташлайди. Йигит ҳам унга қоплондай отилади: “Кўчада танимайсан-а, энағар!
Ҳозир ўлгунингча эсингдан чиқмайдиган қиламан!” Нозик танасини, суякларини
қисирлатиб, қанча эзғиласа, шунча очилиб, сочилиб, яшариб кетаверади: “Ну ты
зверь!” Кейин бирдан жойидан сакраб туриб, душга чопади: “Сен бечора, оч-наҳор
бўлсанг керак!” Чорининг олдига топган-тутганини қўяди. Талабалик йилларини
эслаб, студентнинг тўқ юргани бўлмайди, бошимдан ўтган, деб хўрсинади. Чори
Халилга у қичиқ гаплардан ўзини тия олмайдиган, тўшакда тўймайдиган, ишратдан
№ 1 2026 65
Қулман ОЧИЛ
бошқа нарсани ўйламайдиган аёл бўлиб туюлади. Бора-бора тарсо хоним билан
донлашиш меъдасига тега бошлайди. Бош-кўзи буткул айланиб, йигитга асиру
мубтало бўлиб қолган жувоннинг эса ўтакетган тошбағир, харсангелка, қайсаридан
қайтиб кетган Чори Халилни баъзан бўғиб ташлагиси келса, бир хил пайтлар
унинг оғушида ўлгиси келармиш. Қай бирини кўпроқ истайди, билолмай сарсон.
Билгани – жазманига жону жаҳонини беришга тайёр! Тайёрлиги учун куни келиб
хор бўлишини ҳам сезади! Анжеланинг бундай уқубатли гапларини эшитганида
йигит бепарво елка учиради:– Қишда қор ёғишидан ҳайратга тушмай қўйганман.
Дунёнинг ишлари ғалати-да! “Қўзили қўй”дан хавфсираган уста Халил
сандиқчи раҳматли энди ўша ўзи чўчиган ғанимига эга чиқай деб турганини
айтмайсизми: ўғлининг Орзугулга кўнгли суст кетганига нима дейсиз! Тақдиридан
қочиб қутулган борми бу дунёда!
Ўзингга муносибига уйлан деганида, отаси раҳматли, Орзугулга ўхшаган қизни
назарда тутган бўлса бордир. Ақлли, фаҳм-фаросатли, билимли. Катта доираларга
аралашганида ўғлимни, яъни Чори Халилни уялтириб қўймайдиган, қайтанга, унга
кўрк бағишлайдиган, кўпнинг ҳавасини келтирадиган жуфтиҳалол бўлсин! Балки
бу гапларни ҳам уста Халил сандиқчига кимдир ўргатгандир, балки ўзи ўйлаб
ўйига етгандир. – Тасаввур қил, болам, – деган эди раҳматли ота, – омадинг келиб, эрта бир кун
вазир бўпкетсанг, нима қиласан? Башарти, чет давлатдан сенга ўхшаган бир министр
рафиқаси билан келадиган бўпқолди, дейлик. Қаёққа чопасан? Тиркаш мўйловнинг
қизини етаклаб чиқасанми? Ё бировнинг хотинини қарз олиб турасанми? Башарти,
Тахминанни етаклаб чиқдинг ҳам дейлик. Шарманда қилади-ку! Бошқа тилларни
қўй, ўзбекчадаям на эплаб гапира олади, на гапирсанг тушунади. Калласи йўқ. Гап
сўзини эшитиб, умрида қўлига китоб ушламаган бўлса керак, дейсан. Башарти,
сени уятга қўйгани майли, чидашинг мумкин. Лекин бутун бир миллатни, халқни
шармандаю шармисор қилади-ку! – Мени вазир қиламан деб ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ, ота! Мендан
раҳбар чиқмайди. На раҳбарлик сиёғим бор, на бери кел дейдиганим. – Йўқ, болам, – деганди отаси. – Башарти, министр бўлмасанг, ана, катта
жўрнолист ёки шоир бўпкетарсан. Буларниям қўяйлик. Ошна-оғайни орттирасан
ку?! Башарти, келинни бирон даврага, тўй-ҳашам дегандай жойларга қаватингда
олиб боролмайсан-да. Олиб боргулиги йўқ-да!– Ота-а, – дейди ўғли. – Ундай калондимоғ оғайниларим йўқ, бўлмайдиям.
Бориям, ўзимга ўхшаган фақир одамлар.– Илоё, калондимоғи бўлмасин ҳам, – дея бўш келмаган эди уста. – Эркак –
кўчанинг одами. Эртаю кеч ишда юрасан. Башарти, уйга ким қарайди? Иккига
иккини қўшсанг, неча бўлади, деб сўрасанг, уч деса!..
Ўғли кулади. Кулганининг боиси: отаси билиб-билмай ўғлининг жон жойидан
тутган эди. Бир куни телевизор томоша қилиб ўтирган Тахмина берган савол ёдига
тушади: “Хўжайин, йигирма беш фоиз қанча бўлади?” Чори Халил тушунмайди:
“Ниманинг, неччининг йигирма беш фоизи?” “Мен қайдан билай, йигирма беш
фоиз-да”. “Қаердан эшитдинг? Ким, қачон айтди?” “Билмасам, ҳозир кинода бир
одам, сотсанг, йигирма беш фоизини менга берасан, деди. Шуни сўраяпман-да.
Қанча бўлади?” Эр: “Кинодаги ўша одам товарини неча пулга сотаркан?” Хотин:
“Билмасам. Нархини айтмади”. Эри: “Вой, хомкалла-эй! Билганингдан кейин сўра,
айтаман. Кўряпсан-ку, ёзув-чизув қилиб ўтирибман”. Хотин: “Намунча? Доим мени
камситасиз!..”
Отанинг жаҳли чиққан: “ Эртангни ўйла, болам! Башарти, дунё бехабар бу хотин
сени хор қилади!”
66
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Яна айтган эдики, тулнинг харидори кўп. Хотини ўлганлардан бирортаси илади
кетади. Айниқса, туғмаслигини билса.
ҚЎҚҚИСДАН ТУРГАН ҚУЮН
У қўққисдан кўтарилган қасирғадай шовқин-суронию ваҳимаси билан кириб
келди. На салом бор, на алик. На истиҳола, на ҳурмат-иззат. Гўё, бу даргоҳ нуфузли
газетанинг элга машҳуру номашҳур зиёлилар ишлайдиган каттакон таҳририяти –
давлат идораси эмас, кўчада ошиқ ўйнаб юрган болаларнинг чуғур-чуғур давраси.
Гўё боласининг ошиғини кимдир тортиб олгану ота бўлмиш арзандасининг олдига
тушиб, безори зумрашанинг таъзирини бериб қўймоқчи. Заранг эшикни шарақлатиб
очганида эпкинига стол устидаги икки варақ қоғоз учиб ерга тушди. Бир оёғи ҳали
ичкарида, иккинчиси ташқарида эканидаёқ бўйдор одамнинг бақувват гавдаси ва
дағдағаси эшитилди:– Чарри Калил деган корреспондент ким? – У махсус мухбирнинг исм
фамилиясини атай бузиб, масхаралаб айтди: “Чарри Калил”.
Махсус мухбир Чори Халил дарҳол таниди: “Доғули!” Кийим-боши олифтанамо,
ҳатто бачкана – ёшига ярашмагани шундоқ кўриниб турган қора кўйлак, оқ
костюм-шим, учи бигиздай оқ туфли кийган, лаблари қанчалик юпқа бўлса, бурни
шунчалик гўштдор ва узун, икки қошининг ўртаси кенг одам. Буйраклари адо
бўлган, чамаси, кўзлари тагида кўк ҳалқалар қат-қат осилиб қолган. Кўкиштоб
кўзларида – таҳдидли бир савол.– Сенмисан-ай? – ажаблангандай сўради у. Афтидан Чори Халилни ёши улуғ
роқ, басавлатроқ одам деб тасаввур қилган. Қараса, ошиқ ўйнаб юрган болакай
дан фарқи кам.– Ҳа, менман. Тинчликми? – Мен Ирисмат Мусаевман. Статьянгни жазсанг, қанша ақша оласан? – дея
бетоқат сўради у. – Айт, қанша оласан?
Чори Халил оғиз очишга улгурмади. Доғули унинг тепасига бостириб келди. – Жазма! – деди машмашалардан безиб, жони ҳалқумига келган одамдай
таҳликали овозда. – Жазғанинг минан қўлингдан ҳеч иш келмайди. Асабимни
бузғанинг қолади…– Ака, илтимос, сал ўпкангизни босинг, – деди Чори Халил ва ўрнидан турди.
Мусаев қўлини асабий силтади: гапни айлантирма! Таҳририятинг ҳам, ўзинг
ҳам менга – бир тийин. – Инфаркт бўлганман, – деди сал паст тушгандай бўлиб. – Юрагим чатоқ.– Касал бўлсангиз, дўхтирга боринг. Даволанинг.– Асабимни бузиб, мени қийнама. Илтимос! – Ирисмат ака! – деди Чори Халил самимий. – Сиздай катта-матта одамга
ярашмайди бундай дағдаға. Уят бўлади!
Муроса оҳанги Доғулига тескари таъсир қилди. Йигитнинг оғзига урди:– Оладиганингни ол-да, кетингни қис!..
Йигитнинг қути учди. Бир нарса деб узиб олгиси, ҳатто боплаб ҳақоратлигиси
келди-ю, яна шаштидан қайтди:– Чиқинг хонадан! – деб эшикни кўрсатди. – Йўқса, ҳозир мелиса чақираман.
Пастда, бинога кираверишдаги бир жуфт қўриқчи дарбонга сим қоқиш учун
телефонга энгашди. Доғули унинг билагига чанг солди. – Статьянгни жазсанг, қанша ақша оласан, деб сўраяпман сендан? – дея боз
таҳқир ва таҳдид билан ўдағайлади у шоҳтомири ёрилиб кетгудай бўлиб. – Айт,
қанша оласан? – Бақирманг, кар эмасман!
№ 1 2026 67
Қулман ОЧИЛ– Ҳей, бола! – Доғули шафқатсиз бир қиёфага кирди. – Ёш экансан, бекорга ўлиб
кетма. Ундан кўра, ана, машинамни хатлаб бераман. Ол ўшани!
Махсус мухбир Чори Халил оғиз очишга улгурмади.– Ўзингга, ўзингга бўлмаса – отангга, отангга бўлмаса – акангга ё жиянингга
хатлаб бераман. Ол! Яп-янги “Волга”. – Кечириб қўйинг-у, қаерга келганизни биласизми ўзи? – Ҳали минг километр юргани йўқ…– Оғзизга қараб гапиринг, деяпман сизга! Садақангизга зор эмасман!
Чамаси, айни жавобни кутмаган Доғули йигитга ҳайиқиброқ қаради.
Кулимсирагандай бўлди. Эҳтимол, Чори Халилга шундай туюлгандир. Ҳар
ҳолда, қарашида ҳайрат ҳам, ҳайиқиш ҳам, гангиш ҳам бордай эди. Раъйи қайтиб
ўрганмаган одамнинг юзига тарсаки тортиб юборсангиз, шундай аҳволга тушса,
эсанкираб қолса эҳтимол. Ирисмат Мусаев довдирагандай тўхтаб қолди. Балки,
журналист зоти бундай катта сийловни эшитиб, қордай эриб, лағмоннинг хамиридай
эшилиб кетади, деб ўйлагандир. Махсус мухбир Чори Халилнинг пинак бузиш
нари турсин, осмондан келганини кўриб, у баттар тутақди. Йигитнинг билагини
қаттиқроқ, эзиброқ қисди. Чори Халил бир силтаниб билагини тортиб олмоқчи
бўлган эди, собиқ боксчининг омбурдек панжалари орасидан чиқаролмади. Енги
калта ҳаворанг кўйлаги йиртилиб кетай деди. – Ай, ю-юр, юр бу ёққа-а!.. – Доғули хўжайинларга хос аламли ҳаракат билан
йигитни ташқарига судради. Махсус мухбир ноилож эргашди. Бошқа нима қилсин?
Жанжал кўтариб, кўпга томоша бўлсинми? Бошга тушганни кўз кўрар. “Меҳмон”
бир қадам олдинда, “мезбон” сал орқароқда. Четдан қараганда, айб иш қилиб
қўйган биринчи синф ўқувчисини муаллими гўё мактаб директорининг кабинетига
судраб боряпти. Бир қараганда, ҳайрон қоладиган жойи ҳам йўқ. Бир-бири
билан кўпдан бери кўришмаган икки дўсту қадрдон, ака-ука ўзаро ачомлашиб,
шошилиброқ, қистаниброқ кетаётгандай. Балки ака бўлмиш жигарини кўчанинг
нариги томонидаги тунлари сатанглар лаззат бозорига айлантирадиган хиёбоннинг
четроғида қўнқайиб турган камкўримгина, аммо доим аҳли қалам билан гавжум
“Дружба” кафесида ёқутранг коньягу сергўшт чучвара билан сийламоқчидир!..
Қани энди мана бу касофат ўрнида, ростдан ҳам, дўсти қадрдонинг бўлса.
Икковинг тозагинасидан икки-уч қўл олсанг. Мойдай кетмайдими?!. Доғулининг
юришини қаранг! Қани, нима қиларкан? Қўл кўтарса, ҳақини олади. Ёши ундан
камида икки баробар катта. Катта бўлса, энасининг гўрига! Чори Халил аяб
ўтирармиди? Вестибюлгача етаклашиб бориб, кенг-мўл деразага рўпара бўлдилар.
Бу орада йигит ўзини анча босиб олди. Мусаев эса узоқ жойдан югуриб келаётгандай
ҳансираб қолди. Юрагининг чатоқлиги рост, шекилли. – Ҳув анави, қора “Волга”ни кўряпсанми? Кўчанинг нариги четида турибди.– Кўряпман, – деди махсус мухбир Чори Халил хотиржам. – Ўша машинани сенга бераман. Илтимос, жазма ўша мақолангни. Жон ука! – Аввал ёзмасам ҳам, энди ёзаман! – Нима-а?!– Қулоқни тозалаб, ювиб юриш керак!
Ирисмат Мусаевнинг оғиз жуфтлаган гапи бўғзида қолди. Тилидан заҳар
томаётган бўлса-да, бесаранжом кўзларида ҳадик ва хавотир ўйнаб турарди. Чори
Халилнинг билагини бўшатиб, кўпчиб ётган паркет полга бир зум тикилганча
гарангсиб қолди. Оққовоқ юзига қон тепиб, ғазабдан гезариб-бўзариб кетди. Йигит
сезди: боксчи унинг башарасига солмоқчи бўлди. Журъати етмади, чамаси. Балки
болам тенги одам билан довлашиб ўтираманми, деб ўйлагандир. Балки ёқавайрон
бўлиб, қий-чув кўтаришдан ҳайиққандир. Ишқилиб, энтикканидан нима қилишини
билолмай довдираб турди-да, қўлини асабий силтади ва шармсизларча сўкинди:
68
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Пошел ты на хрен! Ёзсанг, ёзавер! Барибир шашваримниям еёлмайсан!
Бошини хам қилганича, лифт қолиб, зинапоя томон шошилди. Пўртанадай
ваҳима солиб келиб, яна шундай шовқин-сурони билан қайтган бу бесўнақай
одамнинг ўша маҳалдаги ҳолатини Чори Халил кейинчалик кўз олдидан ўтказар
экан, эс-ҳушидан тамом айрилганга ўхшарди, деган фикрга келди. Уни таажжубга
солгани – калавасининг учини йўқотиб, талвасага тушгандай гоҳ дўқ уриб
ўдағайлагани, гоҳ ялиниб-ёлворгани, гоҳ йиғламоқдан бери бўлиб кўзларигача
қизариб кетгани, салқи тортган қовоқлари уча бошлагани. Ўзбекчага – қозоқчани,
қозоқчага русчани аралаштириб гапиргани. Тағин ўлардай бесабрлиги. Важоҳати
ҳам кулгили, ҳам аянчли. Ўз ажали билан, тинчгина ўладиган одамлар хилидан
эмас. Ўйласа, Доғулининг ўша чоғдаги юриш-туриши бир сўзга жо бўлар экан:
“Аламзада”. – Кўрамиз! Ҳали олдимга эмаклаб келасан! – деб ҳайқирди Чори Халил ҳам
алам билан ва кўп ўтмай башораткарда бу гапларининг рўёбини кўриб, ўзи лол
қолди. – Аҳмоғингни топибсан!
Ирисмат Мусаев оқ мармар зинага қадам қўйган жойида таққа тўхтади.
Тўхтади-ю, бир зум оғирини у оёғидан бунисига ташлагандай, каловланиб турди.
Аммо изига қайтмади, бурилиб қарамади. Қўлини тағин, энди янада аламлироқ
силтади ва учинчи қаватдан пастга илдам тушиб кетди. Балки журналистни
жиловлашнинг бошқа йўлларини излай бошлагандир. Дам олишдан қайтгач,
хотини ёзган хатдан хабар топган ва ақлдан озай деган бўлса керак. Йўқса, эс
ҳушидан айрилган одамдай бунчалик ҳовлиқиб юрмасди. Ўзича, махсус мухбир
Чори Халилни осонгина қўлга оламан деб ўйлаган, чамаси. Олиб бўпсан!
Деразадан кузатиб турди. Доғули сояси узоқларга чўзилиб ётган етти қаватли
бинодан чиқиб, худди биров қувиб келаётгандай шитоб юриб кетди. Кимдан, қаёққа
қочяпти? Нега бунча довдирайди бу одам? Ойналарининг қора пардаси туширилган
машинага яқинлашар экан, орқа ўриндиққа қараб, “Қўяверинг! Баттар бўлсин!”
дегандек қўлини беписанд силтаб қўйди. Кимдир, балки шотирларидан бирортаси
кутиб турган бўлса керак, деган тахмин кўнглидан ўтди Чори Халилнинг. Доғули
ҳайдовчининг ёнига ўтириб, эшик ойнасининг қора пардасини ёпди. Қизиқ, одатда
хўжайинлар орқада ўтирарди-ку?!
Чори Халил дарбонларнинг олдига тушди: – Ҳозир чиқиб кетган одамни нега мендан рухсатсиз ёнимга қўйдинглар?– Ирисмат Мусаевними?– Ҳа.
Аён бўлдики, ташриф буюрган киши парламент аъзоси экан. Гувоҳномасини
очиб кўрсатибди. Депутатлар кўп жойларга, жумладан, етти қаватли “Матбуот
уйи”га ҳам изнсиз, бемалол кира олади.
Учинчи куни Ориф Эгамберди махсус мухбирни чақирди ва бир хат берди.
Жилдига Тошкент почтасининг муҳри босилган хат имзосиз, лекин ваҳимали эди:
“Ҳурматли бош муҳаррир! Газетангиз махсус мухбири Чори Халил келиб
кетганидан сўнг, Ирисмат Мусаевнинг хотини ва хаста ўғли йўқолиб қолди. Икки
бечорани кимдир бирёқли қилганга ўхшайди. Илтимос, топишга ёрдам беринг!”
Махсус мухбирнинг пешонасидан тер чиқиб титраб кетди.
Ранг-қути учган раҳбари ундан жавоб кутарди.– Нима дейсиз?– Нима дердим, – дея ютинди Чори Халил ва сал аввал Доғули дағдаға билан
келиб кетганини айтиб берди.
№ 1 2026 69
Қулман ОЧИЛ
СУРҒУЧЛАНГАН ХАТ
Чори Халил мақолани тез ёзди дейиш қийин. Ўй-хаёлида пишитиб юрди-да,
бир ўтиришда қоғозга туширди. Ҳеч нарсани, ҳеч кимни юзхотир қилмай, қандай
истаган бўлса, шундай ёзди-қўйди. Топган сарлавҳаси ўзига, айниқса, маъқул
келди. Машинкада оққа кўчиртирганидан кейин матн қуёшдай чарақлаб кетди.
Кўламни кенгроқ олиш, масалага тепароқдан қараш, файласуфона мулоҳазаларга
берилиш, ўзича хулосалар чиқаришга рағбати баланд муаллиф мақолада ҳаётий
саволларга ўзича жавоб излар эди: дуппа-дуруст юрган одам нега бирдан айнийди?
Жиноят кўчасига кириб, ҳатто ваҳшийлашиб кетади? Сабаби, унинг назарида,
ўта жўн: инсонни ножўя йўллардан тийиб турадиган эътиқодига путур етади.
Жамиятдаги қонун-қоидалар, тартиб ва одатлар писта пўчоғига айланади. Писта
пўчоғи эса балиқ бошидан бузилганида кўпаяди.
Мақоласини бош муҳаррирга котибаси орқали киритиб юборди-да, қайтиб
чиққунича юрагини ҳовучлаб ўтирди. Одати шунақа: раҳбари имзо чеккан материал
қайтиб чиқмагунича хаёли минг кўчага улоқиб, шубҳа-гумони ошиб, ўзига ишончи
йўқолиб бораверади. Бош муҳарририга ёқмаслигидан ё рад этилишидан эмас.
Қайтанга ёқишидан, қайтмаслигидан кўнгли тўқ. Таҳририда бирор чаласи чиқиб,
қалам урилишидан хавотирга тушади: “Баъзан шашасиз-да, Чарижан, шашасиз!”
Душанба куни эрталаб у хонасига кирар-кирмасидан бош муҳаррир чақиртирди. – Нималар қилиб юрибсиз, дўстим? – деди Ориф Эгамберди андак истеҳзоли ва
ташвишли оҳангда. – Ҳамма яқ астин-устун бўпкетибди-ю.
Чиройи очиқ. Шунга қараганда, бирор шум хабар йўқдай. Чори Халилнинг жума
куни чоп этилган мақоласи тилга тушиб, шов-шув бўлаётган эди. – Мана буни бир кўринг-чи.
Ориф Эгамберди кенг столининг ғаладонидан каттакон кўк конверт олиб узатди.
“Правительственное” – “Ҳукуматга доир” тамғаси туширилган жилддаги таҳририят
манзили машинкада ёзилиб, беш жойига қалин сурғуч урилган ва устидан қабариқ
муҳр босилган. Ғоят салобатли, ваҳимали хатжилддан бир варақ русча матн чиқди:
“Жумҳурият” газетасининг 198… йил 12 июль сонида эълон қилинган “Раъйи
қайтмаган одам” мақоласи вилоят партия қўмитасининг бюросида кўриб чиқилди.
Партия аъзоси шаънига доғ туширгани учун И.Т. Мусаев КПСС сафидан ўчирилди.
Биринчи котиб А.Ф.Котенков”.
Тамғасию муҳри, тартиб рақами жойида. Вилоят партия қўмитасининг қип
қизил бланкасида.– Зўр-у! – деди мақола муаллифи терисига сиғмай. – Энди уни қамашади! – Хў-ш, бу жавабни энди биз нима қиламиз? – деди бош муҳаррир рўйхуш
бермай ва кўк конвертни қайтариб олди. – Нима қилардик, биринчи саҳифанинг кўзга ташланадиган жойига “Расмий
жавоб” рукнида берсак, газетамизнинг обрўси осмонга сапчийди.
Ориф Эгамберди гавдасини креслоси суянчиғига ташлади. Қалин ойналарини
ташқарисидан кир босган дераза томон ташвишланиб қараб қўйди.– Шашилмай турганимиз маъқулми, дейман-да.– Нега?
Ориф Эгамберди чап қўли билан сийрак қошини силади.– Ўзингиз ўйланг, Чарижан. Жума куни чиққан мақала эртаси куни абкам
бюрасинда кўриб чиғилиб, Мусаев партиядан ўчирилган… Дим ажабланарли
эмасми?– Ажабланарли жойи йўқ, Ориф ака. У обкомдагиларниям қонига ташна қилиб
юборган. Шу баҳонада шартта баҳридан ўтиб қўя қолишган-да.
70
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Бош муҳаррир ўйчан бош ирғади.– Партиядан ўчириш – дим жиддий масала. Минг қилгандаям, бунчалик
ашиғичда кўриб чиғилмайди. Мусаевингиз – накас бўлсаям, туман миқёсиндаги
раҳбар. Депутат!
Чори Халил биларди. Бундай вақтда аввал махсус комиссия тузилади.
Мақоладаги фактлар обдан ўрганилади. Текширилади. Кейин бюрога масала
сифатида киритилади. Киритилишидан аввал, Марказқўм билан келишилади. Бир
кишининг партиядан ўчирилиши осон иш эмас, фавқулодда ҳодиса. Партиядан
бадарға қилинган шахс депутатликдан ҳам ҳайдалади. – Кутайлик-чи, – деди кўпни кўрган бош муҳаррир, – балки яна бирар гап чиғиб
қалар. Сиз, дўстим, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тушунаман. Яшликнинг ҳаваси
баланд, гупириб турган қанингиз ҳали савимаган – қайнақ.
Ходим одатдагидай бош ирғади: “Хўп бўлади”. Одатига кўра, ўша заҳоти
ваъдасини унутди. Бир гап қулоғингиз остида тинмай айланаверса, бошқа нима
қиласиз? Ота-онаси, акаси, улфатлари, мана энди – раҳбари айтаётир ўша гапни.
Чори Халил боши қотган, кўнгли хуфтон тортган кезлар ўзини ўзи тергай
бошлайди: “Сен ўзинг кимсан, Чорибой? Бу дунёда тентираб юришдан муродинг
не ўзи?” Тайинли жавоб тополмаганида баъзан қизишиб, тўнини тескари кийиб
оладию, вағир-вуғур қилгиси келиб қолади. Кўпинча оғир-босиқ, маънили
гапларни айтади ўша маслаҳатгўйи. “Ошна, – дейди махсус мухбир Чори Халилга, –
чумчуқ пир этса, юрагинг шир этаверса, бирор иш қила оласанми?” Ҳамрози чурқ
этмайди. Маслаҳатгўйининг мулоҳазасича, ер юзида тўрт ярим миллиард одам бор.
Чумолидай гап: битта кўп, битта кам. Ҳаётидан мамнун, дуппа-дуруст, бехавотир
яшаб юрган не-не одамлар ҳар куни йўлларда ўлиб кетаётир. Майиб-мажруҳ бўлиб
қолаётир. Фалокат. Ажал. Бандасининг куни тўлса, хасга қоқилиб жон бериши ҳам
ҳеч гап эмас. Ана, қирчанғи отида този ити билан тулки қувиб юрган овчи Халил.
Ертокининг шохига қоқилиб ўлди. Ўша ернинг ўзида жонгинаси чиқиб кетгани
чи? Аслида, девкор одам, овчи эди. Ночорлар сендан нажот ва адолат кутса-ю,
уларни кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олсанг. Тўғри келган бўйнийўғон
ожизларни, ожизларга қўшиб жамиятни, Ватанни оёқости қилаверса. Сен тепки еган
тозидай инингга кириб кетаверсанг. Айт, Чорибой, яшаб нима қиласан? Фалончи
ранжиши мумкин, ишдан ҳайдашлари мумкин, уришиб-сўкишлари мумкин,
ўлдириб кетишлари мумкин, деган “мумкинлар”ни қалаштираверсанг, қўлингга
қалам олиб, тиртанглаб нима қилардинг? Ўтингу бетинг йўқ бўлса, қишлоғингга
қури. Сандиқсоз отангга ўхшаб, дурадгорлик қилиб юравер. Фақат эҳтиёт бўл:
бирор хас-хашакка қоқилиб кетмагин тағин!.. Баски, бу дунёга келибсанми, дейди
ўжар кўнгли махсус мухбир Чори Халилнинг, ўзинг яхши кўрган, ўзинг севган,
ўз умрингни бағишлашга, безашга арзийдиган ишни қил. Сенинг қисматинг ҳам,
меҳробинг ҳам – қаламинг. Қолгани бекор. Ўгитки, нафсингни тий, хатар дарбозаси
мудом қаршингдадир.
Вилоят саркотиби имзо чекиб, муҳр босган расмий хат қалбаки бўлиши
мумкинми? Наҳотки, кимдир қаллоблик қилиб, ҳаммасини сохталаштирган бўлса?
Кимнинг боши иккита?
У қишлоқдоши Қилич фельдшерни эслади. Кайф устида бир йигитга, мазкур
фуқаро бетоблиги важидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, қабилида
маълумотнома ёзиб бергани учун уч ярим йилга кесилиб кетган эди. Ҳалигача
қамоқдан чиққани йўқ.
Чори Халил бош муҳаррирнинг хонасидан чиқибоқ телефонга ёпишди.
Чебаркўлдаги палағда овозли котиба ҳар нафас олганида бурнини тортиб айтдики,
саркотиб далага чиқиб кетган. Қачон қайтиши номаълум. Йигит илтимос қилди,
опажон, ака келишлари билан мен сўраганимни айтсангиз. Иложи бўлса, ўзингиз
№ 1 2026 71
Қулман ОЧИЛ
улаб берсангиз. Жуда зарур гапим бор. Қандай масалада? Ўзлари биладилар. Хўп,
раҳмат.
Пешингача йўлакнинг охиридаги қўлчаяр жойга боришга ҳам вақтини кўзи
қиймай қадалиб ўтирди. Тушликда сомса опкелтириб хонасида еди: мабодо,
қўнғироқ бўлиб қолса!..
Сими чувалашиб ётган сариқ телефон гардишидаги тешикларга кўрсаткич
бармоғини бирма-бир тиқиб чиқишдан ўзга чораси қолмаган эди. Сабр деган
неъмат давлат ғазнаси эмаски, қанча совурганинг билан тугамаса. Палағдайи
дардисар лоқайдлик билан (унинг совуққонлигидан дод деб юборишига сал
қолди!) манқаланди: ака даладан қайтдилар. Аммо олдиларида ҳозир Тошкентдан
келган меҳмонлар бор. Чори Халил деган киши қўнғироқ қилганини айтган.
“Нима дедилар?” “Ҳеч нарса. Бош ирғаб қўйдилар”. “Майли, кутаман, опажон.
Қўнғироғингизни кутаман!..”
Тилининг ширинлигини қаранг: “опажон” эмиш! Шу жониворнинг ҳам эр
пери бормикан? Бўлса, уни қандай суюб эркаларкан-а? Балки ётганида юзига
сочиқ ташлаб қўяр. Котиба эмиш! Гўрковдан ҳам совуқ! Доруғагаям қойил, бу
калтакесакни қайси лаҳаддан тирноғи билан кавлаб олган бўлса!
Ишхонада ҳеч зоғ қолмади. Фақат ягона эшик тагидан бир тутам хира нур
нимқоронғи йўлакка тилини чиқариб, жон бераётган итдай сулайиб ётарди.
“Кетмайман! – деб пичирлади махсус мухбир Чори Халилнинг лаблари соат
миллари ўндан ошганида. – Масалани бирёқлик қилмагунимча, эрталабгача
бўлсаям ўтираман. Қимирламайман!”
Ўн бирга яқин сими илондай ўралиб-буралиб ётган “маллавой”га жон кирди:
бўғиқ жиринглади. – Эй, ўзлариям ҳалигача ишда эканлар-да? – гўшакдан Доруғанинг вазмин овози
келди. Ишхонасидан эмас, уйидан сим қоқаётгани сезилди: невараси бўлса керак,
болакайнинг овози эшитилиб турарди. Гап оҳанги еттиёт бегонадай, зўрма-зўраки
ва ўта расмий. Демак, телефони махсус хизматларнинг “қулоғи”га уланганидан
бохабар. Эҳтиёткорликда Доруғадан сабоқ ол, Чори Халил! – Ҳа, энди, – деди махсус мухбир ва беихтиёр ёлғон тўқиб юборди. Илло, салкам
минг чақирим наридан гапираётган одамнинг ғамини еди: ваҳимага тушмасин.
Кечаси тинч ухласин. – Бугун навбатчи эдим. – Ҳа-а.– Безовта қилганим учун узр.– Сиз безовта қилсангиз, биз хурсанд бўламиз, – Доруға ҳам ёлғонни
оштахтадаги мушак сабзидай қийишда журналистдан асло қолишмаслигини
намоён этишга ўтди. Ёлғончини алдашдан мароқлироқ иш борми, деган экан
бир ҳақгўй. – Мақолангиз чиқибди деб эшитдим. Ҳаммаёқда дув-дув гап. Лекин
ҳали ўзим кўрмадим. Биласиз-ку, биз томонларга газеталар икки-уч кун кейинроқ
келади.– Афсус!– Пойтахтдаги танишлар айтишди лекин… – Обкомдагилар-чи? Обкомнинг бюросида муҳокама қилинган эмишми? – Дарров-а? Менинг хабарим йў-ўқ. Муҳокама қилишса, менга айтишарди, деб
ўйлайман. Яна ким билади, дейсиз. Ҳозир кўп нарсадан ажабланадиган замон эмас.
Сиз бу гапни кимдан эшитдингиз?– Узунқулоқ гаплар-да. Одамлар бичиб-тўқишга уста бўп кетган. – “Иккаламизга
ўхшаб!” деган гап хаёлидан ўтди йигитнинг ва тилини чиқариб, муғомбирона
кулимсиради. – Бу гапингизда жон бор, аммо.
Гап ўғирлаётгани учун Чори Халилнинг кўнгли хижил тортгандай бўлди-ю, сўнг
72
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
тумандай тарқалиб кетди. Нима, касби-да! Бировга зиён-заҳмати тегмаётган бўлса.
Қонун-понунларнинг чегараси жойида турибди. Халил овчининг томорқасига
оралаган эчкидай уларни оёқости қилаётгани йўқ. Бу дунёда Чори Халилдай
батартиб журналист, Чори Халилдай ақлли йигит, Чори Халилдай ўткир изқувар
бормикан!– Хабарингиз йўқми? Доғулининг аёли билан ўғли эсон-омонмикан, ишқилиб?– Билмадим. У ёқдан келиб, икковиниям қизиникига жўнатиб юборган эмиш.
Олмаотага.– Поездда жўнатибдими, ё?..– Аниғини билмайман, билишниям истамайман.
Махсус мухбир Чори Халил қалтираб кетди: “Гумдон қилган, энағар Доғули!
Икковининг ҳам бошига етган!” – Кулбаси турибдимикан? – Олган бад хабарини рад этадиган бирор гапни
суғуриб олишга уринди у.– Қаёқда, текислатиб ташлаганмиш, – дея истар-истамас жавоб қилди Доруға ва
гапни адоғига қараб бурди: – Бизга қандай хизматлар бор?– Йўқ. – Махсус мухбир Чори Халил шалвираб қолганини сездирмаслик учун
яна ёлғонга ўтди. Одамзод ростдан кўра ёлғонга кўпроқ ишонишга мойил бўлса,
журналистнинг айби нима! – Одатда, мақоламиз чоп этилгандан сўнг таниш
билишларнинг (“ёзишга ёрдам берганларнинг” деса, чўчиб кетиши мумкин!)
фикрини билгимиз келади-да.
“Менинг Хадича бибим яхши юрибдиларми?” деб сўрагиси келди, суҳбатдошининг
муомаласидаги ўта расмийлик, овозидаги безовталикни ва ҳорғинликни сезиб,
кўнгли тортмади. Доруға ланжлик қилмасдан, сал бўлсин, эркинроқ, самимийроқ
гаплашганида, балки сўрарди. Бироқ симнинг нариги учида турган амалдор гўё
малол келгандай, очилиброқ гапирса, ҳақи кетадигандай қисқа ва қуруқдан-қуруқ
жавоб берардики, Чори Халилнинг энсаси қотди. Доруға нимадандир чўчигандай
гапни калта қилиш ва гўшакни тезроқ қўйиш пайида эди. Йигитнинг ҳафсаласи пир
бўлди. Туман раҳбари соясидан ҳам ҳадиксираб яшайдиган журъатсиз, сусткаш
одам бўлиб туюлди. Йигитнинг икки яшар гўдакдан гап очишдан мақсади аслида
бошқа: Орзугулни унутмаганини таъкидлаш эди.
Барибир муддаосидан қайтмади:– Янгам, Хадича бибим, шоира синглимиз эсон-омон юрибдиларми?
Доруғанинг гап оҳанги бирдан ўзгариб, гўё чиройи очилиб кетди:– Шукр, яхши. Мана, Хадича бибингиз “Ҳаю, читтигул!” деб ярим кечадаям
қўшиқ айтиб юрибдилар.
Чори Халил гўшакни қулоғидан узар экан, олдидаги сарғайган бўш қоғозга
тикилиб қолди. Ўзини якка-ёлғиз, ночор ҳис қилди. Гўё ҳамма ундан юз ўгирган,
устидан кулаётгандай.– Саломат бўлинг, – деди Доруға қуруққина қилиб. – Биз томонларга бафуржа
меҳмон бўлиб келинг.
Махсус мухбирнинг саломатлиги ҳам, Чебаркўл томонларга яқин-ўртада бора
олиши ҳам гумонда қолган эди.
“Нима қилиб қўйди-им?” деб бошини чангаллаб қолади бундай гап-сўзлардан
кейин ўта саёз фильмлардаги ўта нўноқ актёрлар. Махсус мухбир Чори Халилнинг
улардан кам жойи қолмаган, Доғули кулбадаги икки жонни гумдон қилганига кўзи
етиб турарди. Бир тийиқсизни инсофга чақираман, деб нималар қилиб қўйдинг,
ошна? Икки шўрликнинг жасади энди кўлнинг тубидами ё ернинг қаъридами
ётибди. Балки куйиб кулга айлангандир. Фарқи нима? Ана сенга адолат!
№ 1 2026 73
Қулман ОЧИЛ
ФАҚАТ ҚИМИРЛАМАНГ!
У кўзини очди-ю, карахт шуурида ажабланиш туйди: “Қовоғи устига кимдир
сочиқ ташлаб қўйибдими?” Сочиқни олиб ташлаш учун қимирламоқчи бўлган
эди, аёл кишининг узоқ-узоқлардан “Худога шукр-ей!” дегани қулоғига чалинди.
Қўлини кўтаролмади. Гўё тош бостириб қўйилгандай, қуввати етмади. Тепада –
фақат оппоқ шифт. Нигоҳини секин у ёқ-бу ёққа буриб, ёнида каравотларни,
каравотларда ётган одамларни илғади. Оғзи алланечук бемаза эди.– Ким бор? – деди ва лабларида, тилида пичоқ тилгандай оғриқ сезди. Лекин
овози чиқдими, чиқмадими – билолмади. Ўзи эшитмади. – Мен, – деган элас-элас жавоб келди ва тепасида аёл кишининг оқ дуррача
ўраган боши кўринди. Жувоннинг пайваста қошларига қалин ўсма сурилган,
лаблари аранг ёпиб турган тишлари суйлоқ экан. – Балнисадасиз, укажон.
Травматология бўлимида. Фақат қимирламанг. – Кўзимнинг тагидаги сочиқни олиб ташланг, – деди Чори Халил ҳолсиз овозда.
Бироқ овози чиқдими ё шунчаки хаёлидан ўтдими – билолмади. Тамшанган эди,
қон таъми келди. – Кўзингизнинг тагида чочиқ-почиқ йўқ, ўргилай, – деб сас берди жувон. –
Юзингиз дўмбира бўп кетган. – Нега? – дея ингранди бемор. – Камроқ ичиш керак! – эркак кишининг қувноқ овози эшитилди қаердандир. –
Сизнинг ҳам бошингиз кимнингдир оёғига тегиб кетибди. Айниқса, бурнингизнинг
катталигини кўрмайсизми! Ва-ҳа-ҳа-а!..
Қўшилиб жилмаймоқчи бўлган эди, аъзойи баданида шундай оғриқ турдики, яна
инграб юборди. Гўё суякларини кимдир келига солиб, эринмасдан туйган. Туздай
майдалаганидан кейин этларига яна астойдил нинами, михми уриб, шиббалаб
чиққан. Кўзидан бошқа аъзосини қимирлатиши қийин. Бурнию қулоқларига
дунёнинг пахтаси тиқилиб, дока ўраб ташланганини англади. Овози чиқмаётгани,
чиқсаям ўзи эшитмаётгани шундан. Оғзидан нафас оларди.
Кўзларини юмиб, нима бўлганини эслашга уринди. Уддасидан чиқолмади.
Худди хотирасини кимдир жавондаги китобдек шартта юлиб олган-у оловга отган. – Қайси балнисадаман? – дея пичирлади қонталаш лаблари. – Биринчи шаҳар шифохонасида, – деди ҳамшира яна унинг боши устига
эгилиб. – Эски шаҳар томонда. Эшитяпсизми? – Ҳа. Бу ерга қандай кепқолдим? – Кепқолганингиз йўқ, окаси, – деди бояги эркак узоқ-узоқлардан. – Сизниям
менга ўхшаб “Тез ёрдам”да опкелишган.
Бемор оқ дуррачали аёл қўлини билагига қўйганини сезди. – Чорижон, сиз умуман безовта бўлишингиз мумкин эмас. Илтимос, қимирламай,
жим ётинг. Мен ҳозир дўхтирни чақираман. Хўпми?
У мижжаларини қимирлатиб, тушунганини англатган бўлди. Танглайи қуриб
қақшаб кетганди. Бирпасдан кейин бошига оқ тиббий қалпоқ кийган хушрўй
одам – дўхтир кўринди. – Уйқу қалай, биродар? – деб сўради у. – Яхши. – Қанча кўп ором олсангиз, шунча тез кўрмагандай бўпкетасиз. Омадингиз бор
экан.
Бемор кўзини юмди. Хўрлиги келди. Демак, ўлиб кетиши мумкин экан-да. – Энди бир-икки ҳафта сабр қили-иб ётиб турасиз, – деди дўхтир. Чори Халил
унга савол назари билан қарашга уринди. – Нега деганда, бошингиз озроқ лат еган.
Миянгиз бироз чайқалгандай. Ҳозир олдини олмасак, эртага асорати қолади.
74
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Кўзлари юмилди: “Инсон гўё бир умр ўлмайдигандай яшайди ва бир кун ҳам
яшамагандай ўлади”. Қизиқ!– Чап томондаги иккита қовурғангиз дарз кетган. Ўнг қошингизнинг устини,
чап қовоғингизни тикишга тўғри келди. Ёрилиб, қон қотиб қолган экан. Чап
қўлингиз тирсакдан чиқиб кетган. Жойига солиб қўйдик. Қолгани ёрилиш
шилиниш дегандай.
Врач кулди. Чори Халил ҳам тиржайишга ҳаракат қилди:– Раҳмат, дўхтир.– Фақат қимирламанг, мумкин эмас.
Дўхтир изоҳ берди. Одамнинг кўкрак қафасида ўн иккитадан йигирма тўртта
қовурға бор. Чори Халилнинг чап томондаги еттинчи ва саккизинчи қовурғалари
дарз кетган. Шалвираб, букланиб қолмаган, албатта. Лекин андак ёрилган. Ўзи
мўртроқ келади, савил, шу пастки икки қовурға. Бундай пайтда бемор бир қути
пуфак опкелтириб, навбати билан пуфлаб ётгани маъқул. Қанча кўп пуфлаб
шиширса, шунча яхши. Тузалиши тезлашади. Бошида қовурғалари оғриқ беради.
Йўталганида, акса урганида оғрийди. Начора. Чидашдан бошқа йўли йўқ. – Скорий мени қаердан опкепти? – дея беҳол пичирлади бемор. – Хадрадаги театрнинг ёнидан. Театр қоровули қўнғироқ қилган экан. Кеча,
жума куни кечаси. Бугун – шанба.
У бошидаги оғриқни зўрға енгиб, “жума куни кечаси”ни эслашга ва суроблашга
уринди. Ётоқхонанинг икки томони серқатнов. Театрнинг ёнидаги торкўча хилват.
Унда-бунда бирор уйқусираган пиёда ўтиб қолмаса, доим жимжит. Ўша хилватдан
опкелишган бўлса, демак, ишдан қайтаётган маҳал. Ким унинг қонига шунчалик
ташна эканки, жонига қасд қилмоқчи бўпти?
Ирисмат Мусаевнинг девдай қомати, қаҳрли башараси, қовғадай калласи
кўз олдига келди. Ўша! Аммо махсус мухбир Чори Халил театрнинг ёнидаги
ётоқхонада яшашини у қай гўрдан билди экан? – Елкангизга нима бўлган? Куйганми?– Шундайроқ. Аскарликдан мерос.– Танкчи бўлганмисиз?– Йўқ, десантчи!
Дўхтир, зўр-ку, дегандай қошини кериб қўйди: – Тошкентда кимингиз бор, ука? Хабар қилишимиз керак.
Мусофирнинг кими ҳам бўларди? Аёли қишлоқда. Таҳририятда бугун-эртага
пашшаниям тополмайсиз. Журналист зоти бегим кунлари ишга аранг келади-ю,
дам олиш маҳали пешонасига милтиқ тирасангиз, қорасини кўрсатармикан!
Қолаверса, мени калтаклаб кетишди, деб кимдан суюнчи олади? – Ҳеч кимим, – деб қўя қолди.– Газетада ишларкансиз. Ёнингиздаги гувоҳномангиздан билдик. Билиб, “нўл
икки”га қўнғироқ қилдик. Ҳадемай, палатани мелиса босса керак.
Бемор кўзини юмди: – Мен ҳеч нарсани эслай олмаяпман, дўхтир.– Бу – табиий. Негаки, изингиздан келиб, қаттиқ предмет билан, тахминимча,
бутилка бўлса керак, уришган. Ҳушингизни йўқотганингиздан кейин тўйгунларича
тепкилашган. Яна тахминимча, бўлди – ўлди, деб ташлаб кетишган. Сизни буталар
орасидан, қонга беланган ҳолда топишибди.
Ҳа-а, демак, ишдан қайтаётган пайтида, қош қорая бошлаганда бўлган, деб
суроблашини давом эттирди Чори Халил. Хадрада троллейбусдан тушиб, нон
дўконига киргани ёдида. Нон олганмиди-йўқми, эслаёлмади. – Шундай ашаддий ғанимларингиз бормиди?
У кўзини олиб қочди. Дўхтирга айтишдан нима фойда?
№ 1 2026 75
Қулман ОЧИЛ– Йўқ, – деб пичирлади. – Безорилар бўлса керак.– Ҳамёнингиздан озроқ чақа билан уч сўм пул чиқди.
У яна кўзини юмди: “Демак, Доғулининг иши”.– Кўнглингиз айниб, қайт қилгингиз кемаяптими?– Йўқ.
Дўхтирнинг айтишича, хавотир олмаса ҳам бўлар экан. Энг муҳими, иситмаси
чиқмабди. Дарди – куннинг кўпи билан тузаладиган касаллик. Икки-уч ҳафта
қаламини сал четга суриб, “Ноотропил” деган дори билан борди-келди қуюқ қилиб
турилса, кўрмагандай бўлиб кетади. Камроқ гаплашиб, кўпроқ ухлаши, иложи
борича, қимирламагани дуруст. – Сув.
Дўхтир ҳамширага нималарнидир тушунтиргач, боши билан бардам бўлинг
дегандек имо қилди-да, чиқиб кетди.
Ҳамшира пиёладан ошқошиқда илиқ сув олиб ичиришга тушди. Қонмади. – Қовуғингиз ҳам лат еган, – деди жувон раҳмдиллик билан. – Ҳозирча
суюқликни камроқ ичганингиз яхши.
Шундай деганидан кейингина, айб бўлсаям айтайлик, адёл тагида яланғоч
ётганини ва чотига тувак қўйилганини сезди. Кеча пешоби қип-қизил келган эмиш.
Ҳамшира берган кўзгучага қараб, алкашбашара бир одамнинг қопдай лунжлари
иягининг икки томонига хуржундай осилиб қолганини кўрди. Ҳоли аянчли эканини
англаб хўрлиги келди. Ўзини чалғитди: ўлмай қолганингга шукр қил, ўв бола! Арт
эй мишиғингни! – Қариганингизда бошингиз лиқиллайдиган, қўлингиз қалтирайдиган бўлиб
қолади, – деди ва-ҳа-ҳа-чи. – Устарада соқол олиш азобга айланиши аниқ. – Худо умр берсин-у олдин қарийлик, окаси, – деди бошқа палатадоши. – Неччи
ёшли одамни қари дейиш мумкин ўзи? – Олтмишдан ошганни. – Ўҳ-ҳў! Унгача ким бор, ким йўқ. Тўғрими, домла?
Савол ўзига, яъни Чори Халилга қаратилганини ва эҳтиром билан “домла” деб
аталганини сезди, лекин жавоб беришга шошилмади. – Сиздан сўраяпман, домла?
Жавоб бермади. Унинг баҳсга қўшилгиси йўқ эди.– Домланинг ҳали кайфи тарқамаган, шекилли, – деди ва-ҳа-ҳачи. Ўзи анча
қувноқ одам бўлса-да, овози шанғиллаган ва бетакаллуф эди. Чори Халил
палатадошларининг енгил-елпи гапларига чидаши кераклигини ўйлаб, юраги
увишди. Хўрсинди. Каравот ғичирлади.
ШЕРНИНГ ҚОРАСИ КЎРИНДИ
Бир кўнгли, Шерпўлатни хабардор қилмоқчи бўлди. Панд бермайди. Улфати.
Ижарада турадиган уйида телефони бор. Вақт топса, балки машинасида ғириллаб
келиб-кетар. Ҳар ҳолда, ошна. Ҳамсабоқ, ҳамқалам, ҳамкору ҳамдаст оғайни. Иқ
томонидан келиб, тилини топиб гапирсангиз, Шерпўлат – Шердан яхши инсон
йўқ. Акс ҳолда, ундан ярамас махлуқни тополмайсиз. “Икки қарич” гавдаси икки
юз кило лошини қандай кўтариб юради, ақлинг етмайди. Шу бўй-басти билан
яна спорт шарҳловчиси. Ҳали у мусобақада, ҳали бу. Бемалолхўжа. Лопиллаб
кетаверади. Лабида – қоғоз қистиргич скрипка-сим, қўлида – увадаси чиқиб
кетган қалин блокнот, қаншарида – сарғимтил ойнали кўзойнак. Чори Халил уни
минг километр наридан, юришидан танийди. Улфатчилигу гурунгбозликда Шерга
етадигани йўқ. Дарвоқе, иккаласи ишхонада “Скрипкачилар ансамбли” номини
олган. Шер тишини сим билан кавламаса туролмайди, Чори Халил бўлар-бўлмасга
76
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
тутақиб кетишдан тийилиш учун хазина бармоғига сим ўраб юради. Асабийлиги –
урушдан қолган мерос.
Сочи қуюқ, тароқнинг ҳукмига бўйсунмайдиган даражада қаттиқ Шер
думбулроқ кўрингани билан, ичидан пишган. Иккови довлашгани довлашган.
Қанча тортишмасинлар, охирида барибир апоқ-чапоқ бўлиб кетишади. Кўз
тегмасин. Чори Халилнинг овози баландроқ. Қизишиб кетганида, бақир-чақир
қилиб ташлаши ҳеч гап эмас. Ошнаи бепарвога асабдан Худо қарашган, темирдан
кам жойи йўқ. Пинагини бузмайди. – Бақироқ бўлсаям, туянинг бори яхши, – дейди Шер бундай кезларда шартта
ён босиб. – Лекин сен билан беҳуда тортишгунча, яхшиси, битта шарҳ ёзиб, тўрт
сўм гонорар ишлайман.
Чори Халил ошнасига хабар бериш фикридан қайтди. Шаҳарнинг киндигидаги
мўъжазгина кафеда ўтирганлари кўз олдига келиб, айтган гаплари ёдига тушган
эди. – Танқид ёзишдан қўлинг бўшамай қолди, – деди Шер коньяк тўла иккинчи
қадаҳни олгач. Шер отасидан машина калитини олаётиб сўз берган: “Қўлимга арақ
ушласам, ҳар нарса бўлай!” Арақни оғзига олмайдиган ўғил коньякдан қайтмайди.
Чори Халил ҳам дўстига садоқатини намоён этиб, қимматроқ бўлса-да, “қизили”га
ўтиб олган. Дўстинг учун заҳар ич. – Қисибгина юрсанг ўласанми?– Сенга ўхшабми? – дея кулди Чори Халил. – Менга ўхшасанг нима қипти?
Махсус мухбир Чори Халил ўрнидан турди ва овозини баралла қўйиб шеър ўқий
кетди:– Агар мен ёнмасам – ўнг қўлини чап кўксига қўйди.
Агар сен ёнмасанг – Шер томонга қўлини бигиз қилди.
Агар у ёнмаса – залда ўтирган хўрандаларга қўлини сермади.
Ким озодликка олиб чиқади,
Бу мазлум халқни?
Қучоғини кенг очиб, она Ватанини, ўн тўрт миллионлик ўзбек миллатини қамраб
олган бўлди. Ичида кўмилиб ётган миллий туйғуларига гўё қитиқ теккан каби ғала
ғовур жамоат аввал жим бўлиб қолди, сўнг бирдан қарсаклар янгради. Улардан
икки стол наридан сийраксий бошлаган сочлари – ориқ елкасига, чакка соқоли
қиртишланган иягигача осилиб тушган Шоир курсисидан турди. Чайқалиброқ
келиб, Чори Халилни бағрига босди ва майхоначи аёлга қараб ҳайқирди:– Зоя! Пожалуйста, одну бутылку коньяка к этому столу! За мой счёт!
Яна қарсаклар янгради. – Ука, юрагинг тоғдай экан! – деди у йиғламсираб. Ватан ва халқ дардида
диллари хун бўлиб кетган шоирлар бундай илоҳий лаҳзаларда доим йиғламсирайди. – Ҳамиша тоғдай бўлиб қолсин! Буюк шоирнинг шеърини сал таҳрирлаб айтдинг.
Лекин ўхшатиб айтдинг! Баракалла!
Шер шишадаги коньякни бутун залга бўлиб чиқди. Бир қултумдан бўлса-да,
ҳаммага етди. Махсус мухбир Чори Халил кайфи ошиб қолганини англаб турарди.
Хўш, нима бўпти? Бир марта ошса ошибди-да! Озурда кўнгил бир марта яйраса
яйрабди-да, Шер!– Биродарлар! – дея алёр айтиб юборди қўлида қадаҳ ушлаганча чайқалиб турган
хокисор Шоир. Ҳамма унга қаради. – Келинглар, шу қадаҳни замонамизнинг буюк
журналисти Чори Халилнинг соғлиги учун ичамиз!
Зал оёққа қалқиб, насибасини сипқорди. Хокисор Шоир давранинг ўртасига
чиқиб, кўзларини юмганча тебранишга тушди:– Назир акам кетди, Наримон акам кетди, Тошпўлат акам кетди, Саъдулла акам
кетди… Адабиётимиз ҳувиллаб қолди-и!..
№ 1 2026 77
Қулман ОЧИЛ– Сиз борсиз-ку, ака, куюнманг! – деб овоз берди кимдир. Гувва кулги кўтарилди. – Мен ёлғиз ўзим нимаям қила олардим, укажон! – деб йиғламсиради хокисор
Шоир. – Миллий адабиётимиз бир уммон бўлса!..
– Кўрдингми? – Бека иддао билан қаради “замонасининг буюк журналисти”. – Манави савил ичига кирганда ҳамма буюк кўриниб кетади, – деб шишага
ишора қилди Шер. – Ҳаммаям шер бўп кетолмайди. Мана, ўзинг мушукдай ювош тортибгина
ўтирибсан-ку!– Нима қилишим керак? – дея қизариб-бўзарди Шер. – Сенга ўхшаб бақирсам,
кимни қойил қиламан? Ўзингни Гўрўғли ботир чоғлаб қолдинг. Кўнглингга кибр
уя қўймаяптими, мабодо? – Бори-да, Шер, бори! – деди махсус мухбир Чори Халил кафедан чиқаёт
ганларида. Минг камтарлик қилмасин, худбинлик унга ҳам бегона эмаслигини
ичида тан олиб турарди. Қўшиб қўйди: – Сен бир ақлли гўрсўхтасан.– Сенинг ҳам анави дарвеш шоирдан ҳеч кам жойинг йўқ, – деди Шер. – Ақлсиз
тайтувсан. – Яшасин тайтувлар ва гўрсўхталар! Бутун дунё тайтувлари бирлашингиз! – Тезроқ юр, ўв тайтув, сийимиз борида кетиб олайлик, – Шер унинг билагидан
олди. – Ҳозир жанжал бошланади. Одам одамнинг гапига қулоқ соладиган замон
эмас.
Кўчага чиқишлари билан Чори Халил яна ҳайқирди: – Бутун дунё тайтувлари бирлашингиз!– Жим бўл-э! Ана, мелиса қараб турибди. Опкетиб қолади.– Шер! – оғзини енгига артиб, қаддини ростлаган бўлди ҳамроҳи. Ижод аҳли
кафени ҳам, ён-атрофда кўз-қулоқ бўлиб турадиган миршабларни ҳам ўзиники
қилиб олган. Хиёбондаги бу емакхонадан чиққан ширакайфларни миршаблар илиб
кетмаслигини аҳли қалам яхши билади: миршаббоши – Ички ишлар вазири –
ҳамқавм, ўзларидан. Ғазал-пазал ёзиб тургани учунми, ҳарқалай, миршаблар
тихирлик қилишса, қалами орқасидан кун кўрадиганлар осмондан келади:
“Каттангга айтама-ан, ў-ўв!..” – Сен, бола, отамга ўхшаб менга насиҳат қилишни
ёмон ўргандинг, Шер!– Насиҳатга тобинг бўлмаса, жим юр. Хўп? Бой бўласан. – Юрмасам-чи? – Калишнинг тагида қолган суваракдай ўласан-кетасан. – Гўрда ётиши буюрилган инсон уйида ётолмайди, – деди Чори Халил. –
Эшитганмисан шу гапни? Мен бечорани суваракка ўхшатганинг учун раҳмат! – Хватит, а! – дея силтаб ташлади Шер ва бидирлай кетди. – Ҳозирча хумдай
калланг ёлғиз. Қўрқадиган жойинг кам. Лекин бир умр сўққабош ўтолмайсан. Яна
уйланасан, бола-чақа орттирасан. Ўзинг қолиб, ўшаларни ўйлайдиган бўласан.
Ўзинг ўлимни бўйнингга олганинг бир сари, рўзғоринг бир сари. Жон жойинг –
рўзғоринг. Ўша кунлари салом бераман!..– Майли, омон бўлсак кўрамиз, – деб минғирлади Чори Халил ноилож. – Сени ўлдириб кетишса нима қиласан? – деди Шер троллейбус бекатига етиб,
ўриндиққа ўзларини ташлаганларида. – Ҳм. Ҳамма ўлик нима қилса, ўшани қиламан. Тошдай қотиб, террайиб ётаман.
Инсофинг бўлса, ўзинг тепамда туриб кўмдирарсан. Балки қабрим устида оташин
нутқ ирод этарсан. – Гапни айлантирма. Ўлдириб кетишларидан қўрқмайсанми, демоқчиман. – Қўрқаман, Шер, қўрқаман. Лекин қўрқдим нима-ю, қўрқмадим нима? Ажалим
етиб турган бўлса, барибир ўламан. Етмаган бўлса, эл қатори ковушимни судраб
юравераман. Худо хоҳласа, юзга кираман! Не бир муҳорабалардан омон чиқиб
келдим-ку, ошна!..
78
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Шер индамай қолади. Чори Халил ўзининг махсус мухбир эканини эслайди ва
ичидаги вулқон биқирлаб қайнашга тушади:– Ўлсам, ўз ташаббусларинг билан митинг қилишларингга кўзим етмайди-ю,
лекин юқоридан бирор имдод бўлса, энг қадрдон дўстим сифатида сенга сўз
беришлари аниқ…– Яхши ният қил, ўв бола!
У сиртида кулгандай кўрингани билан ичида зил кетиб тургани сезиларди.
Сезилгани сари дўстининг ичидаги олов ловуллаб борарди: – Ахир мен буюк журналистман! Ҳозиргина эшитдинг-ку! Ё эшитмадингми?
Отасиниям тан олмайдиган гажир шоир айтди бу гапни.
Шер гапни бошқа ёққа бурди:– Чори, ошна, ҳаром-ҳариш юрма. Касофати уриб, қўлингдан барака қочади.
Чори Халил ишшайди:– Қайси куни бир жаноннинг кўнглини овлаётганимда тепамда чироқ ушлаб
турган сенмидинг?– Валдирашни бас қил!.. Троллейбусинг келди. Чиқ! Бесарга сон тегса, авлиёлик
даъво қилармиш. – Сен-чи, ошна? Сен қандай кетасан? Биздан ўтган бўлса, узр. Аччиғингдан
туш, илтимо-ос! – Бўпти. Нари-бериси йўқ. Мен метрога тушаман…
Чори Халил троллейбусга чиқибдию ўриндиққа ўзини ташлаганича пинакка
кетибди. Бир маҳал кимдир елкасидан туртгандай бўлди. Кўзини аранг очса,
тепасида Шер турибди. Шахсан ўзлари! Ҳайрон бўлди.– Буюк зотнинг тушадиган вақти келди. Хадра.– Сен? – деб ғулдиради Чори Халил. – Сен бу ёқда нима қилиб юрибсан?– Нима қилардим, сени қоровуллаб юрибман.
Дўстини троллейбуснинг олди эшигидан чиқариб, ўзи орқа эшигига илашган
экан. Кайфи тароқ ошнам овораи сарсон бўлмасин, деган-да. Шернинг ана шундай
мўл меҳри, кенглиги бор. Мабодо бирор одам, вақти келиб, сизга икки ошнанинг
ўртасига совуқлик оралаган, бир-бирига тескари бўлиб қолган деса, ишонманг.
Бўлмаган гап. У кўпинча Чори Халилга раҳми келиб, баъзан аяб, қаёқдаги гапларни
топиб гапиради. Гапирар экан, лабидан симини олишни хаёлига ҳам келтирмайди.
Одати шунақа – тишларини симининг учи билан “қашилаб” турмаса, носқовоғини
йўқотган бангидай гарангсиб қолади. Сўнгги пайтда Чори Халилни “санғи бўп
кетяпсан” деб койигани койиган. – Кетинг ер искамай қўйди, – дейди. – Бу юртда сен бурнингни тиқмаган жой
қолдими? Йўқ ердан жанжал топиб, ёш жонингни шартта гаровга қўясан-да, ўша
можарони кўтарасига ўз пулингга сотиб оласан. – Нима қилай, ошна? – дейди махсус мухбир Чори Халил. – Гаровга қўядиган
бошқа нарсам бўлмаса. На уйим бор, на мошин-пошиним, на бошқа дурустроқ
нарсам. Жилла қурса, тузукроқ хотиним ҳам йўқ. Шугина ширин жоним. Жоним
эса ўзимдан бошқа кимгаям керак?
Шер уни хонасига суяб кириши билан каравотига ўзини ташлади. Ярим тунда
уйғониб, столи устида бир чойнак кўк чой, иккита “Қорақум” конфетига кўзи
тушди. Бир жуфт конфет бир-бирига мингаштириб қўйилган эди!
“Ў, энағар Анжела! – дея тишларини ғижирлатди Чори Халил ва ўрнидан ирғиб
турди. Ичига кирган зорманда майл ва истакларини қўзғаб ташлаган эди. – Ҳозир
бориб тит-питингни чиқараман сен хотиннинг!..”
Кечаги икки сабоқдош, икки ошна, икки қурувчи-коранда энг оммавий, энг
оммавий бўлгани учун энг нуфузли нашрлар саноғининг бошида тургувчи
газета таҳририятида беш йил бурун, саратонда бирга иш бошлаган. Мансаблари
№ 1 2026 79
Қулман ОЧИЛ
мақтангулик эмас, жамоадаги энг паст лавозим – мусаҳҳиҳ, маош ҳам шунга
яраша, лекин ўзларида йўқ бахтиёр эдилар. Университетнинг кундузги бўлимини
тугатган унча-мунча битирувчиларга насиб этавермайдиган омад, бахт эди-да бу
иш. Ўзларини бамисоли каттакон нашрнинг каттакон хўжайинидек, кўпни кўрган,
талай асарлар ёзиб, улуснинг оғзини очиб қўйган адиблардай тутардилар. Атоқли
олимлар, шоир-ёзувчилар, журналистлар орасида ишлаб, уларга тақлидан юриш
туришни, гапириш ва ёзишни ўзлаштириб олишга уринганлари-чи! Икки йил ўтар
ўтмасдан, аввал Чори Халилнинг, салдан кейин Шернинг “пилиги кўтарилди”.
Бири – махсус мухбир, иккинчиси – спорт бўлими шарҳловчиси. Чори Халилнинг
хонаси – йўлакнинг этагида, келди-кетдиси кўп, Шерники – тўрида. Алоҳида
алоҳида хоналарда қўр тўкиб ўтирадилар. Оёғига кишан урилган жамиятнинг
депсинишларидан қутулган одамларга янги замонда минбар тегиб, ҳамманинг
жағи очилган, газетани ўқиш, унда бирор нарсасини чоп эттириш аҳли зиёли учун
чўнг фахрга айланган эмасми, таҳририят чойгумдаги сувдай қайнаб ётарди.
Бемор кўзларини ярим юмганича бошининг лўқиллашига монанд нафас олиб
ётарди. Кимдир ёнида эласлангандай бўлди. Қараса, тепасида Шер турибди. Шу
қадар куйиб-қорайиб кетган, ўзини йўқотиб қўйганки, отасидан жудо бўлганида
ҳам бундай аянчли аҳволга тушмаган. Минг ҳаракат қилмасин, тили калимага
келмайди.– Нима? Сенга нима бўлди, Чори-и? – деди йиғламсираб.– Ҳеч нарса, – деб тўнғиллади бемор бепарво. – Дам оли-иб ётибман.– Йўқ, тўғрисини айт. Ким? Сени ким бу аҳволга солди?– Билармиз-кетармиз! – деди жўраси яна атай дағаллик билан. – Фақат илтимос:
панду насиҳатингни бошламай тур. Хўп?
Шер каравот ёнига чўкди:– Мен сенга нима дегандим? Қисибгина юр демаганмидим? – Дегандинг. – Чорасиз қолган одамдай жавоб қилди жўраси. – Сен қандай хабар
топа қолдинг, Шер?– Футбол ўйнардик-ку, эсингдан чиқдими? Бугун – якшанба.– Дарвоқе.– Ётоқхонангнинг ёнига бориб, машинада кутиб ўтирдим-ўтирдим. Чиқавер
мадинг. Қоровул кампирдан сўрасам, сени ўлдириб кетишган, деди.– Оббо, момоси тушмагур-эй, нафаси бунча совуқ бўлмаса! – Мусаев энди тинч қўймайди сени.
Бемор пичинг қилди:– Кўнглимни кўтараётганинг учун раҳмат, жўра!
БАТАРТИБ ЖИМЖИТЛИК
Бемор Чори Халил энди шошилмаса ҳам бўларди. Қанча хаёлга толса, вақти
етарли, бемалол. Ўйладики, мабодо, қазоси бемаврид етганида, ҳозир ўзини қабрда
кўрарди. Суянган тоғидан жудо бўлган акаси маййитга айланган укасини йиғлай
йиғлай қишлоғига олиб кетар ва чопа-чопда отаси уста Халил сандиқчининг ёнига,
атрофи сим четан билан ўралган қабристонга қўяр эди. Фасли тамуз – жазирама
авжга минган кунлар, марҳумни уйда узоқ сақлаш мушкул. Кўнгил сўраб келган
яқинларига ҳаётда адолат излаган бандага кун йўқлигидан ёзғирарди. Бошқа
касбнинг бошини тутгин, укажон, деб минг марта айтганини эсларди. Йўқ, раҳматли
ука ўз билганидан қолмади. Икки йил афғон урушидан эсон-омон келиб, тинчгина
юрган жойида адолат қурбони бўлиб ўтирибди.
Чори Халил газетага энди ишга келган Холмирза исмли йигитча Сирдарёга
чўкиб кетганида қишлоғига тонг қоронғусида кириб борганларини эслайди.
80
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Фарзандидан жудо бўлган онанинг фарёди ҳали-ҳалигача қулоқларидан кетмаган.
Холмирзанинг икки ўғли – икки гўдаги етим, йигирма беш яшар хотини бева
қолган. Кейин кимдир улардан хабар олдими? Йўқ. Худонинг раҳми келсин, деб
қўя қолишган. Бори ҳам шу-да. Ўлганга қийин. Тириклар бир кунини кўриб кетади.
Чори Халил ўтган жума ҳалок бўлганида ишхонасида бугун – душанба куни
бутунлай бошқача бошланарди. Таҳририятда одатдаги ҳангома, шарақлаб
кулишлар, очилиб-ёпилаётган эшиклар саси, шошилиб ташланаётган қадам
товушлари эшитилмасди. Гўё ҳамма нарса қўрғошиндай жой-жойида қотиб қолгану
жўшқин ижодий жараён сукунатга ўрнини бўшатиб берган. Қулоққа элас-элас
чалинаётгани – одамларнинг шивир-шивири, пичир-пичири. Овозини чиқариб
гапиришга журъат тополмаётганларнинг гапига эътибор қилинса, икки сўздан огоҳ
бўлиш мумкин: “Вой бечора-эй!”
Ҳамманинг хаёлида – наинки дўстлари, ғанимлари ҳам ҳурмат қиладиган, тан
берадиган махсус мухбир Чори Халил. Навқирон журналистнинг жасади машҳур
театр ёнидан топилган эмиш. Эшитганни ларзага солмасинми? Нега у жувонмарг
кетди? Бу хунрезлик кимнинг иши? Энди нима бўлади?..
Аниқ жавоб йўқ. Худди шу нарса – аниқ жавобнинг йўқлиги турли
тахминларнинг болалашига сабаб бўлади. Шубҳа-гумон, фараз ва бичиб-тўқиш
ларнинг олдини олиш учун бош муҳаррир жамоани мажлислар залига йиғади.
Ҳамманинг юз-кўзида, нигоҳида ачиниш, алам ва ҳадик. Дарвоқе, Шерпўлат нега
кўринмайди? Шер омонми, ишқилиб? Шер марҳумнинг акаси билан раҳматлини
қишлоғига олиб кетган.
Лаблари асабий титраётган Ориф Эгамберди шикаста овозда жамоа бошига оғир
кулфат тушганини маълум қилади. Маълум қилар экан, сабабини аниқ айтмайди,
айтолмайди. Негаки, тергов энди бошланган. Токи, махсус мухбир Чори Халил
вафотининг (худди шундай – “вафотининг” дейди) сабаблари аниқ бўлмагунича,
ҳар хил тахмину тусмол гапларни кўпайтириб, элбурутдан чанг чиқариб юрмайлик.
Терговнинг дастлабки тахминига кўра, қотиллик – номаълум безориларнинг иши.
Шунга қарамай, барча ҳолатлар синчиклаб текширилади.
Бундай огоҳлантиришдан сўнг юракларни эзаётган дард, ҳаводаги босим янада
оғирлашгандай, кулфатнинг ҳозирча тилга олиб бўлмайдиган бошқа сабаблари
бордай туюлавериши тайин.
Журналистнинг маҳв этилиши шунчаки қотиллик эмас, ҳақиқат ва ваҳима
ўртасидаги чегараки, қарор топган ақидаларга хилоф равишда уни бузмасликнинг
энг қулай йўли – сукут, ҳақиқатни билиб билмасликка, сезиб сезмасликка
олиш. Лойқаланган сув кунлар ўтарак тиниб, қотиллик билан боғлиқ воқеалар
унутилгунича виждонни бот-бот безовта қилиб турадиган машъум сукут. Кейин –
ҳадсиз-ҳудудсиз кўникиш ва лоқайдлик.
Инчунин, таҳририят батартиб жимжитликка чўмиб, тиллардаги тушовга буров
тушгандай бўлади. Масъул котиб Маҳмуд Исомиддинов газетанинг тархини чизар
экан, охирги саҳифанинг энг пастидан чумчуқнинг тилидайгина жойни қизил
қалам билан белгилаб қўяди ва навбатдаги сонда кўз илғар-илғамас таъзиянома
босилади: “Жумҳурият” газетаси таҳририяти жамоаси махсус мухбир Чори
Халилнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига
чуқур ҳамдардлик билдиради”. Тамом!
Беморнинг хаёли қочди. Жувонмарг кетган бир инсон, дилкаш ҳамкасб, қадрдон
жамоадош хотираси ҳақида лозим топилгани шу – касби, иши, лавозими. Ҳаммаси
минг йиллик рисоладагидай. Қуруқдан қуруқ, расмийдан расмий бир жумла.
Рисоладаги шу сағир жумла замиридан ҳадик ва хавотир яққол бўй кўрсатиб
туради. Наҳотки, Чори Халилнинг ҳаёти, ижоди, орзу-умидлари тўрт оғиз илиқ сўз
билан сўнгги бор эслашга арзимаса? Ахир у осмондан тушгани ёки таҳририятга
№ 1 2026 81
Қулман ОЧИЛ
кеча келгани йўқ-ку! Шу кунларга етгунича қанча азобларни бошидан кечирган!
Рўшнолик кўрмади ҳисоб. Қурилишда қора ишнинг қаърида бўлди. Афғонистонда
қон кечди. Газетада ҳам лақиллаб юргани йўқ эди. Ўзини мудом тергаб, кўп
нарсалардан чеклаб яшади. Меҳр қўйган касбига умрини бағишлашни ният қилган
ва алалоқибатда шундай бўлиб чиққан фидойи йигит эди. Наҳотки, бирор кас
юрак ютиб ростини баралла айтолмаса, ёзолмаса? Жой ширин, жон ундан ширин:
“Маъмурлар нима дейди?”
Одатда “Матбуот уйи”нинг биринчи қаватидаги вестибюлга вафот этган
журналистнинг сурати осилиб, чорчўпининг ўнг бурчагига қора лента ўраб
қўйилади. Мотамнинг ғарбона белгиси. Махсус мухбир Чори Халилга айни илтифот
ҳам насиб этиши гумон: “Гап-сўзни кўпайтириб нима қиламиз?” Насиб этганда
ҳам, оқшом тушар-тушмас сурат шартта олиб кетилиб, масъул котиб хонасидаги
бесўнақай шкаф ортига тиқилади. Кўздан нари.
Бироқ эл орасида гап ётармиди. Инкор этиш қийин бўлган рост гап барибир юзага
қалқиб чиқар ва улус орасида кенг ёйилар эди: махсус мухбир Чори Халилнинг
бошини еган – мафия!
Қаламдошларининг ичида қолиб кетган бу машъум дардни “душман овозлари”
деб аталмиш хорижий радиоканаллар қувониб-энтикиб, тўлиб-тошиб жаҳонга
тарқатган бўлар эди: бу юртда адолат истаганга кун йўқ! Мард ва ҳалол ўзбек
журналисти марҳум Чори Халилнинг аянчли тақдири бунга аччиқ мисолдир. Чори
Халил илгари тилга олиш тақатақ тақиқлаб келинган коррупция, ришватпарастлик,
мафия, уюшган жиноятчилик, рекет билан боғлиқ ўта мудҳиш муаммоларни
биринчи бўлиб матбуотда кўтариб чиққан жасур журналистлардан эди. Шундай
бўлса-да, ҳамма – ҳимоя қилиб чиқилганлар ҳам, танқид остига олинганлар ҳам,
ҳукумат амалдорларию оддий газетхонлар ҳам адолатпарварлиги, тўғрисўзлиги,
ҳалоллиги ва бағрикенглиги учун уни ҳурматлар эди. Тошкентдаги театр ёнидаги
хилват кўчадан жасади топилган навқирон публицистнинг сирли ўлими билан
боғлиқ тафсилотлар ҳанузгача шубҳали ва ноаниқлигича қолмоқда. Жамоатчиликка
очиқланмаган. Бундай қотилликлар одатда очилмасдан қолиб кетади!..
Доғули нима қиларди? Махсус мухбир Чори Халил ўлганини эшитиб, сесканиб
кетса керак. Балки, марҳумга ачинганидан эмас, яна бир жувонмаргнинг ҳаётига
зомин бўлганидан аввал ранги қув учиб, сўнг ичида ижирғаниб қўяр: “Баттар
бўлсин! Ўзидан кетганнинг жазоси шу”. Қотиллик изини зудлик билан йўқотишга
киришар ва осонгина ёпди-ёпди қилар эди ҳам: “Номаълум безориларнинг иши”.
Бемор Чори Халил кейинчалик терговчи йигитдан, воқеа жойини бориб
кўрдингизми, деб сўрайди. Терговчи унга ер остидан истеҳзо аралаш синовчан
кўз ташлаб олар экан, гарангсиб туради-да, йўқ дейишга тили бормайди чамаси,
ўша кўчага энди, йўл-йўлакай кириб ўтишини айтади. Бу жабрдийданинг кўнглига
ғулғула солмаслик учун айтиладиган рад жавобининг пардаланган, силлиқланган
мужмал ифодаси эди.
Чори Халилнинг ўлими унинг оиласи бошига катта мусибат бўлиб тушарди.
Ўғлининг дарди-ҳасрати онасини ҳам олиб кетарди балки. Акаси бечора ёлғизланиб,
шумшайиб қоларди. Жигарини ногоҳ йўқотганидан довдираб, эсарга ўхшаб қолган
акаси соппа-соғ юрган укасининг жонига ким, нима учун қасд қилганини жазирама
кунларда сўраб-суриштира олармиди? Суриштирганда-чи? Қаерга, кимга, нима деб
борарди! Орага тушиб, довдираган ака бўлмишга йўл-йўриқ кўрсатадиган бирор
мард топилмаса. Шунақа, Чорибой: “Ҳўкиз эгасига лаҳм йўқ”.
Акаси кейин, дафн маросими тугаб, хеш-ақраболар уй-уйига тарқалганидан
сўнг, кечалари юм-юм йиғлайди, ўксиниб-ўксиниб, тўлиб-тўлиб йиғлайди. Укасига
суяниб, беғам-беташвиш юрган бечора ака “раҳматли укам” деб эслайдиган бўлади.
Маййитни ювган ғассоллар қишлоқда гап тарқатарди: кўкармаган жойи,
82
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
синмаган суяги қолмаган экан раҳматлининг. Қасдлашганлар ким бўлса ҳам,
ўтакетган ваҳший одамлар экан. Бечора йигитни аёвсиз уриб, тепкилаб, азоблаб
ўлдиришгани кўриниб турибди.
Бу ваҳшийликни ким текширади? Ким жавоб беради бегуноҳ бир йигитнинг
ўлими учун? Ҳеч ким! Дарвоқе, Афғонистонда қирилиб кетган юз минглаб одам
учун ким жавоб бераётир? Ҳеч ким!
Чори Халил ўзининг тобутда ётганини тасаввур қилди. Энгаги маҳкам танғилиб,
оқ сурп билан кафанланган. Акаси қора чопон кийиб, қора терга тушганча олдинда,
оломон унинг изидан тобутни елкама-елка қилиб, лопиллатиб кўтариб бораётир.
Ана, уйилган намхуш тупроғи аллақачон қуриб қолган қабр бўйида тўхтайдилар.
Отаси уста Халил сандиқчини акаси лаҳадга қўйган эди. Чорини ҳам акаси қўяди.
Қўяр экан, ориқ елкалари тинимсиз силкинади: “Жигарим-о!”
Раҳматли отасининг қабри чўкиб, ўт-ўлан босиб ётган бўлса керак. Чори Халил
ота зиёратига бормаганига бир йилдан ошибди. Мармартош билан безамоқчи
бўлганларида қишлоқ мулласи йўлдан қайтарди: “Бу иш мусулмон умматига хос
эмас. Тупроқдан яралган бандаси тупроққа қоришади. Тош бостирманглар!”
Шундай бўлса-да, бир парча оқ мармарга падарининг номи-насаби, таваллуд
ва бандалик қилган саналарини ёзиб қўйдилар. Ҳарна белги. Вақти келиб
Чорининг қабрида ҳам шундай тош пайдо бўларди балки. Онаси йиғлаб-сиқтаб,
ёзғираверганидан кейин акаси қунт қилса, албатта. Қунт қилиши гумон. Бир
йўлини топармиз, деб ваъда беради, аммо фалон-пекин деб чўзиб юради-да, сўнг
қўл силтаб қўя қолади. Феълию аъмоли шундай. Қўли калта одам. Қарабсизки,
икки-уч йилдан кейин Чори Халилнинг гўри ер билан бир текис бўлиб кетарди.
Бундай олганда, нима фарқи бор?
Қийналганда онаси бечора қийналарди. Чорининг кўзикишидан мудом
ҳадиксираб юрадиган, ўчоқбошидан нарини кўрмай ўтаётган шўрликнинг
йиғлайвериб кўзёшлари қурирди. Боламнинг ўрнига менинг жонгинамни олсанг
бўларди-ку, Тангрим, деб оҳ урарди балки. Йўқ, онаси – жаннати аёл, бундай куфр
гапларни айтиб, шаккоклик қилмайди. Кўнглидан ўтиши бошқа гап. Узоқ умр
кўришнинг хосияти кам экан, деб ўкинса эҳтимол. Отаси бандалик қилганидан
сўнг бир бурдагина бўлиб қолган бечора онанинг аҳволи янада оғирлашиши аниқ.
Устози Ориф Эгамбердига ҳам осон бўлмасди: қон босими кўтарилиб, мазаси
қочар, ҳаётдан кўнгли совир эди. Урушда душман аниқ бўлади, деган гапи бот
бот хотирига тушарди балки. Адолат фронтида зарба қаердан, кимдан келишини
билмайсан. “Чарижан тилла йигет эди. Шундай йигетни дим асрай алмадик”.
Шер қадрдон дўстини сўнгги йўлга кузатиб, тобутини қабристонгача кўтаришиб
борарди. Чорининг ғамгусор акасига далда бўлиб, ҳассакашлик қилиб турарди.
Дўстидан жудо бўлганидан, ошнасини ҳувиллаб ётган қабристонга якка-ёлғиз
ташлаб кетаётганидан қаттиқ куярди. Кейинчалик, унда-бунда, коньяк ичиб
ўтирганида, эсласа, “калишнинг тагида қолган суваракдай ўласан-кетасан” деб
огоҳлантирганини айтиб, кўзёш тўкарди. Тўкармикан? Тўкар, ўлибдими! Айни
чоғда, ўзидан кўрсин, қисибгина юрганида бошига шу кунлар тушмасди, деб
ўйлаши ҳам тайин. Ўлганнинг бети қора.
“Тўрамлаб” қоладиган пошикаста Тахмина кийган кўкини эрининг қирқи
ўтмагунича ечмасди. Ўзини ўзи юпатарди: “Раҳматли менга, тирик эканман, сендан
ажрашмайман, дерди”. Балки жуфти ҳалолининг жувонмарг кетганидан енгил
тортарди. Негаки, эри ҳайдаган жувондан кўра, тўл қолгани авлороқ-да.
Доруғага келсак, сир бой бермасди. Ўлмаганида махсус мухбир Чори Халил
дуруст куёв бўлиши, ёнимга кириб, суянчиғим, фахримга айланиши мумкин
эди дея хаёлидан ўтказиб, аччиқ надомат чекарди: “Эсизгина!” Умидлари яна
пучга чиққанидан эзилар, кўп гаплардан кўз юмарди. Қизининг бахтсизлиги,
№ 1 2026 83
Қулман ОЧИЛ
омадсизлигидан куяр, Чорига фотиҳа қилишга улгурмаганига шукрлар айтарди.
Айтганча, Анжела-чи? Анжела нима қиларди? У шўрпешонанинг ҳам дарди
ичида қолаверарди. Кўнглини бировга ёролмаса, маҳкамага арзу дод қилиб
боролмаса, жазманининг ҳақ-ҳуқуқларини очиқчасига ҳимоя қилолмаса!
Чорасизликдан, жудоликдан тунлари ув тортиб йиғларди, холос. Қўлидан бошқа
нима келарди? Марҳум жазмани шаҳардаги бирор қабристонга дафн этилганида,
эҳтимол, сўраб-суриштириб, бир даста чиннигул кўтариб бориб, қабри устида
йиғлаб-йиғлаб қайтарди. Йиғласа, кўзёшлари самимий, аламли бўлишидан умид
қилиш мумкин. То бошқа бирор эркакни жазман тутиб ёки эр қилиб кетмагунича,
Чори билан бирга ўтказган сурурли дамларини, унинг оғушини, эркалашларини,
дағалликларини соғиниб, қўмсаб, зор қақшаб юрарди. Эслаганида ширин-ширин
энтикиши, тотли тушдай ўтди-кетди, деб маъюс тортиб қолиши тайин…
Қабр тупроғи шиббаланганидан сўнг кимдир баланд овозда сўрайди:
“Чорижон қандай одам эди?”
“Яхши одам эди!”
Қисқагина, азбаройи расмият учун айтиладиган бу савол-жавоб – инсон
умрининг хотимаси. Қора ер яна бир яхши одамни бағрига оларди.
Қолганлар-чи? Ким ўша қолганлар? Жанозага акасию марҳумнинг юзидан
ўтолмай келган хеш-ақрабо, таниш-билишларми? Чори Халилни тупроққа
топшириб, апил-тапил кўмадиган, қабристон дарвозасидан чиқар-чиқмай енгил
тортадиган танишларими?
“Дарвоқе, – деб сўрайди улар бир-биридан, – бугун телевизорда футбол борми?”
“Бор”.
“Соат неччида?”
“Футболни қўй. Маънили ишдан гапир. Тўйни нима қиламиз? Борамизми?..”
Сўнг ҳамма ўз ташвиши билан андармон бўлиб кетар, махсус мухбир Чори
Халил деган навқирон йигитни унутар эди. Ярим йилга борар-бормасдан, ундан
бирор нишон – на зурриёд, на бир жуз китоб, на уй-жой, на дурустроқ сурат
қоларди. Қолгани – газетанинг сарғайган саҳифаларидаги уч-тўрт мақола. Ким
ҳам очиб ўқирди уларни? Қабри чўкиб, устини ёввойи ўт босарди, хоки туробга
айланарди. Дардлари, армонлари ичида кетарди. Чекка бир жойдаги гўристонда
қадрдонлари дийдорига маҳтал бўлиб ётган шўрлик йигитнинг тепасига биров
ярим йўқлаб келса, қабрлар орасидан йўл тополмай овора бўлардики, қайта
қадам босиши душвор. Кимга зарил кепти ўт-ўланлар орасидан унинг гўрини
излаб юриш? Қолгани – забунлик. Гўё Чори Халил деган ўтюрак йигит бу дунёга
келмаган. Нари борса, бирор шоир маъюс сатрлар бағишлаши мумкин: “Чорижон
ҳам кетди абадиятга…”
Чори Халилнинг дили ҳазин тортиб, вужуди аталага айланиб қолгандай бўшашиб
кетди. Инсон умри шунчалар жўн, шунчалар қадрсизми? Бундан ортиқ яна нима
истайсан, Чорибой? Эртаклардагидай қирқ кечаю қирқ кундуз мотам тутсинларми!
Балки шарафингга достонлар битилиб, шаҳар-қишлоқларда маҳобатли ҳайкаллар
қўйилиши керакдир? Йўқ, асло! Наҳотки, умр шунчалик тез ўтади? Нима бўпти!
Чархи кажрафторнинг кори амали шундай бўлса, иложинг қанча! Ўзингни чумолига
менгзаганинг ёдингдами: битта кўп, битта кам!
Аччиқ алам ва ўкинчдан беморнинг хўрлиги келди. Урушда тузукроқ ўйламаган
ё дийдаси шунчалик қотиб кетган эканми, негадир кўнгли бузилди.
“Ўпкангни бос, бола! – дея шивирлаган бўлди ўзига ўзи ва кўзларини юмди. –
Бу нимаси? Андишанг қани?”
Равшанки, хаёли тўзғиб, кўнгли ҳазин тортаверса, яшашида маъно-мазмун
қолмайди. Маънисиз ҳаёт кўз ўнгидаги муз парчасидек бир зумда эриб кетади.
Чоридан бир йил кейин уйланган Шер, кўз юмиб-очгунча уч фарзандли бўлди.
84
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Энағарнинг қизи ёнбошидан илкис ўтиб кетсам ҳам туғиб юборади, дерди илгари.
Ҳозир бола-чақа ҳақидаги гаплари камайган. Ошнасининг кўнглига озор етишини
ўйласа керак. Чорининг назарида эса Тахминанинг туғмас чиққани ҳам маъқул.
Гарчи мутлақо фойдаси йўқлигига кўзи етиб турган бўлса-да, кўнглининг бир
четида фурсати келиб ҳамкасбларидан кимдир, масалан Шернинг ўзи, жондай дўсти
махсус мухбир Чори Халил ҳақида лоақал икки-уч энлик лавҳа ёзиб, газетанинг
“Хотира” рукнида чоп этишидан умид қилаётганини сезди. Кўпиртирмасин,
борини ёзсин. Оббо! Арзон-гаров гапларга бунчалик ўч бўлмаса бу кўнгил қурғур!
Ўлганингдан кейин барибир эмасми? Инсоф билан айтганда, ўша тўрт сатр гапни
ёзди нима-ю, ёзмади нима! Шундай бўлса-да, буткул унутилиб кетишини тан
олгиси келмас, аҳён-аҳёнда эслашларини, шундай яхши журналист жувонмарг
кетди, деб надомат билан гапиришларини, ёзишларини истарди.
Сен, ўзинг Шерпўлатнинг ўрнида бўлсанг, Чори Халил ҳақида бирор нарса
ёзармидинг? “Ёзардим! – дея қайсарона пичирлайди энди беморнинг лаблари. –
Албатта, ёзардим!” Ўша мақоласини қандай бошлаши ҳақида ўйлай кетди. Биринчи
жумла муҳим. У биринчи жумлани кутилмаган, сирли, илмоқли гапдан бошлашни
хуш кўради. Масалан мана бундай: “Инсон боласи бино бўлибдики, бир-бирига
ғаним. Гўё бошқа дарди-касали йўқ, бошқа ағёри йўқ”.
Ўзининг ожизлигидан кулди: бунинг нимаси, Чорибой? Асл дардинг шу экан
да? Шу бодиликни гап қилиб юрибсанми? Уял-э! Одам деган шунақа ҳам бадгумон
бўладими? Бекорчи хархашангни қўйиб, Худо сақлаганига шукр қилсанг-чи.
Афғонистондан ўлигинг қайтса нима қилардинг? Бундан чиқади, Яратган сенинг
кунингни кўп берган. Сенга аталганлари ҳали олдинда. Қолгани чикора!
Ярим пиёла муздай сув ичди.
МИЖЖАЛАРИ ТЎЛА ЁШ ЭДИ
Душанба куни чошгоҳгача Шердан бошқа биров йўқламади. “Нўль икки”
орқали хабар топган аҳли милиция уч кун деганда ҳам ваҳима билан келиб,
“палатани босмади”. Бу орада фикри анча равшан торта бошлаган беморнинг
қаддини кўтариб, каравот пешгарига елкаси билан суянишига рухсат этилди.
Бурни, қулоғи, бўйнидаги ботмон-ботмон докаю пахта олиб ташланди. Бироқ
туриш ва юриш каби дадилроқ ҳаракатлардан ҳозирча ўзини парҳез қилиб турар
эмиш. Шунисигаям шукр! Хаёл суриб ётган эдими ё кўзи илинганмикан: “Чарижа
ан!” деган ҳайқириқни эшитиб, ўрнидан сапчиб туриб кетишига сал қолди.
Тўрт кишилик кенг палата эшигининг остонасида Ориф Эгамберди турарди.
Шогирдини кўриб, баралла ўкириб юборди: – Чарижа-ан, балам, сизни нима қилиб қўйдилар!
Устозининг жумла жаҳонни бузиб ўкираётганини эшитиб, махсус мухбир
Чори Халилни баттар ваҳима босди: “Демак, аҳволим хийла чатоқ экан-да!” Тили
айланмай қолди. Ориф Эгамберди, унинг изидан бош шифокор, палата врачи,
ҳамшира, қоғоз халтача кўтарган шофёр кириб келди. Бош муҳаррир кўзёшларини
тия олмай фиғон чекиб йиғлар эди. Ўзига тобе ходимни шунча йўлдан йўқлаб
келгани бир томондан Чори Халилнинг кўнглини кўтарган бўлса, яна унинг
насиҳатларига қулоқ солмай, шунча ташвишга қўйганидан хижолат тортмоқда эди. – Мен буни шундай ташлаб қўймийман! – дея ҳайқирди адиб одатига хос
чапанилик билан. – Ҳазир бариб ички ишлар министрина телефон ураман.
Ҳаммасини ачиб ташлайман! Таптираман ўша қэйзталақ муштумзўрни! Дим
қамақда чирисин!..
Бош муҳаррир чиқиб кетганидан кейин палата сув қуйгандай бўлиб қолди.
Ёнидаги каравотда ётган боши танғилган улфатсевар ва-ҳа-ҳачи – кейин билса,
таксичи экан – секин шипшиди:
№ 1 2026 85
Қулман ОЧИЛ– Бу одам отангизмилар?– Ҳа, – деди Чори Халил. – Жуда котта жойда ишлайдилар, шекилли?– Бўлмасам-чи, лубой министрни ётқизиб-турғизади!
Уч-тўрт соатча деганда даволовчи дўхтир билан бирга ориққина йигитча келди.
Терговчи экан. Қиз боладай қисиниб-қимтиниб, гўё бировдан ҳадиксирагандай
берган уч-тўртта саволига апил-тапил жавоб олдию хайрлашиб чиқиб кетди. На
ёзиб-чизди, на бирор аниқ гап айтди. Махсус мухбир ҳам оғзини кўпиртиргиси
келмади. – Сиз бемалол даволанаверинг! – деди терговчи. – Қолганини кейин гаплашамиз.
Пешиндан сўнг дори-дармон таъсирида бўлса керак, чала уйқуда ётган эди. Бир
аёл эшикни авайлаб очди ва оёқ учида юриб ичкарилади. Танишдай туюлди. Лекин
Чори Халилни сўраб келадиган аёл борми? Палатадошлардан бирортасининг
хотиними, қизими бўлса керак, деб нигоҳини четга олди. Аммо аёл тўғри унинг
ёнига келиб, оҳистагина салом берди:– Ассалому алайкум, устоз!
Бошини буриб қараган “устоз”нинг тили калимага келмай, тошдай қотиб
қолди, десак оз, негаки тошда жон йўқ, унинг вужудида эса гўё вулқон уйғонган
эди. Йигит қизни аранг таниди. Аранг! Тушими, ўнги? Соппа-соғ бўлганида ётган
жойидан коптокдек сапчиб туриб кетмасмиди! Не чораки, ҳамма жойи танғилган.
Қимирлашга ҳаракат қилган эди, биқинида шундай оғриқ турдики, алик олиш
ўрнига инграб юборди. Синган қовурғалари ўпкаси қобиғига санчилган эди.
Чори Халил кўзларига ишонгиси келмас, ишонишга журъати етмас эди: наҳотки,
палатага кириб келган шу ҳурилиқо Орзугул, эшитаётгани унинг майин овози
бўлса?! Йигитнинг жавоби совуқда қолган одамникидай титраб-қақшаб чиқди:
– Орзугул? Сизмисиз? Қандай?.. Қандай топиб келдингиз? – Дадам ўзлари у ёқдалар. Сен борақол, устозинг-ку, дедилар.
Қиз унинг ёнида ҳамон тик турарди: – Нима бўлди? – Бурга тепди, – деб ҳазилга бурди бемор. – Оёғи бесўнақайроқ экан, бошимгаям
тегиб кетди, савил.
Жиддий тортди ва аниғини ҳали ўзи ҳам билмаслигини айтди. Фалокат босиб,
кимдир изидан келиб, бошига урибди. Ҳар эҳтимолга қарши қўшиб қўйди: бирорта
банги пулимни ўмармоқчи бўлган, шекилли. Бойвачча кўринсам керак-да. Нима
ҳам дейсиз?– Синглим, сиз ўтиринг, – деди таксичи. – Ана, бўш курси бор.
Қиз бемор ёнидаги курсига омонатгина чўкар экан, билинар-билинмас бош
ирғаб қўйди. Чори Халил кутилмаган бу нозик меҳмонга палатадошлари суқланиб,
ҳатто тамшаниб қараётганини сезиб турарди. Шундай нозик хилқатнинг бундай
қўполдан-қўпол курсида ўтириши, ўзининг эса юмшоққина, оппоққина тўшакда
чўзилиб ётиши кечириб бўлмас бир ҳол эди. Ўша сурурли лаҳзаларда ўзини парқу
тўшакда эмас, мих устида, бунинг устига қип-яланғоч (аслида ҳам шундай!)
ётгандек ҳис қилардики, хижолатдан юрагим тарс ёрилиб кетмаса гўрга эди, деган
ўй ўтарди хаёлидан.
Қизнинг хавотир ва ҳадик, хижолат ва ҳаё, қувонч ва саросима балқиб турган
юзларидан гўё нур ёғиларди. Йигит унинг ўша тобдаги қадди-бастини кейинчалик
бот-бот кўз олдига келтириб, ўзича ундан маъно-мазмун ахтариб, топиб, шундай
хулосага келадики, Орзугул бу дунёда Чори Халил кўрган, билган, таниган
қизларнинг энг сараси, ақллиси ва покизаси!
Йигитга ачиниб қараётган қизнинг чиройли кўзларида меҳр, қувонч, сеҳр ва
андуҳ бор эди. Ўша дақиқаларда йигит бу кўзларнинг, бу оҳиста овознинг қурбони
86
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
бўлиш учун Яратганга розилик бериб улгурди-қўйди. Томирларида қуйқадек қотиб
ётган ёш қони бехосдан қўзғалиб, қизиб, кўпириб, вужудини титроқ босгандай
бўлди. Хаёлида яккаш фикр: худо-худо, кўзларимдан ёш отилиб кетмасин!
Отилганида ҳам уларни ожизлик, ғам ва алам ёшлари деб ўлса тан олармиди!
Қувонч, бахт ёшлари бўларди! Тавба дейиш ўринли-ю, лекин бошига бутилка
билан солган ўша кимсалардан ҳам миннатдор бўлмоқда эди бу лаҳзаларда!
Ўшалар уни шу кўйга солмаганида Орзугул уни йўқлаб келармиди!
Бу ташрифдан лол қолиб, нафаси ичига тушиб кетган хонадошлари иккисини
зимдан кузатарди. Чори Халил сезиб турарди: қизнинг ҳар бир хатти-ҳаракати,
гапи уларнинг назаридан қочиб қутулаётгани йўқ. Қиз чиқиб кетиши билан улар
“ўў-ў!” деб бўкириб юборади ва Чори Халилни саволга тутади.– Мақолангиз дадамга жуда ёқди, – деди Орзугул оҳиста. – Талантли йигит экан,
дедилар. Ҳаммамиз ўқидик.
Чори Халил ўнг кафти устида мулойим бир тафтни туйди. Қиз унинг қўлини
секин силар ва кўзларида ёш ғилтилларди. Йигит унинг бармоқларини ушлади.
Қани энди тирсаги букилсаю қизнинг бармоқларини кўзларига сурта олса.
Кафтларини юзларига боса олса!
“Дадангиз бу ердалигимни кимдан эшитибди?” деб сўрамоқчи бўлган жойида
хаёли яна тоблаб кетди ва кейинчалик ҳам сўрашни унутди. Бунинг ўрнига жажжи
Хадичани сўраганини қаранг:– Тошкентдаги уйимизда, ойимнинг ёнида, – деди қиз. – Уч кун бўлди
келганимизга. Бир ҳафтадан кейин ўқишим бошланади.
Тошкентдаям уйларингиз борми, деб сўрагиси келди йигитнинг ва тилини
тийди. Нега бўлмасин? Ахир отаси Чебаркўлга ишга боргунича, олий таълим
вазирининг ўринбосари бўлган. Махсус мухбир Чори Халилга ўхшаб ётоқхонада
тунаб юрмагандир.– Мен энди борай, устоз, – деди қиз ва қўлини бўшатмоқчи бўлди.
Йигит қўйиб юбормади:– Яна озгина ўтиринг, илтимос!
Орзугул дувва қизарди. Кўзлари ёниб кетди:– Ойим билан манти туккан эдик. Совиб қолмасдан еб олинг. Ҳаммага етади. – Раҳмат! – Беморнинг қорни ўлгудай оч эди. “Манти” сўзини эшитиб, оғзида
бир челак сув йиғилганини сезди. – Ойингизга, дадангизга мендан кўпдан-кўп
салом ва раҳматлар айтиб, бибижонимни ўпиб қўйинг. – Хўп. – Иложи бўлса, бибижоним билан тушган суратингизни опкелинг!
Қиз қизариб кетди ва секингина бош ирғади:– Хўп. – Узр, сизни кузатиб қўя олмайман. – Ҳеч хижолат бўлманг. – Қиз унинг қўлини силашдан, йигит эса энтикишдан
ўзини тўхтата олмас эди. Орзугул бемор томон сал эгилиб, шивирлади:– Бирор ёрдам керак бўлса, тортинмай айтар экансиз. Дадам тайинладилар.
Майлими?– Хўп. Дадангизга айтинг: менга “Тез ёрдам”ни жўнатиб турсинлар.– Тез ёрдам? Сизни бошқа балнисага олиб боришадими?– Йўқ! Сиз – тез ёрдамсиз. Энди тез-тез келиб турмасангиз, тузалишим қийин.
Қиз ширин жилмайди:– Унда ҳар куни келганим бўлсин! – Мен анави эшикдан кўзимни узмай ётаман!
Икки ўрим сочи тўлғаниб бораётган Орзугул эшикдан чиқиш олдидан ортига
бурилди ва йигитга ширин табассум ҳадя қилди. Нигоҳи ҳам овозидай майин,
№ 1 2026 87
Қулман ОЧИЛ
эркаловчи ва мулойим қизнинг мижжалари тўла ёш эди. Беморнинг вужудини
бирдан ҳаловат чулғаб, дили равшан тортиб кетди.
Палатадош таксичининг тонг хобида очилган оғзи кечгача гапдан тинмайди.
Лаби-лабига тегмай сайрагани-сайраган: – Келинойимга ўхшамадилар, – деди у қиз чиқиб кетар-кетмасидан. – Бу
синглимиз кимингиз бўладилар, ока?– Шогирдим, – деди Чори Халил хушламайгина.– Кўз қисишиб юрган шогирдчалардан бўлса керак, – деди ва ўзининг
чечанлигидан мароқланиб томоқ қирди. – Лекин анча сулув қиз экан. Кўз тегмасин. – Ҳазили йўқ, шогирдларимдан. – Кўриниб турибди, насли тоза, тагли-тугли, муҳими, ақлли қиз.
Ажабки, Орзугулнинг ташрифидан кейин гўё қуёш чарақлаб, олам ёришиб
кетгандай бўлди. Чори Халилнинг бутун вужудига азоб бериб ётган оғриқ гўё
бирдан чекинди. Ўзига шундай туюлдими ё алаҳсидими – билолмади. Қиз қўлини
силаганини яқинликнинг, меҳр тўла нигоҳларини маҳрамликнинг белгиси деб
ўйлашга ўзида мойиллик сезар, чиллали куёвдай бўлар-бўлмасга оғзининг таноби
қочиб, энтикар эди.
Бир неча дақиқалик дийдор унча татимади. Қисқагина, узуқ-юлуқ бўлди.
Бегона нигоҳлар, динг бўлган қулоқлар қуршовида қандай ёзилиб гурунглашасан?
Йигитнинг эса қиз билан кўпроқ гаплашгиси, унга тўйиб-тўйиб тикилгиси,
олислардан келаётган най навосидек сокин овозини қулоқларига жо қилиб олгиси
келарди. Чунки ҳайратда, ҳаяжонда эди: ҳаётда шундай бўлиши мумкинми?
Кўраётганлари, эшитаётганлари, ҳис қилаётганлари – ҳаммаси туш эмасми? Туш
бўлмаса, бу мўъжиза, бу хилқат, бу саховат қайдан, қандай, нега айнан унга, Чори
Халилга, яъни телба-тескари турмуш, дағаллигу ўрлик, ўртамиёналикдан бошқа
мақтанадиган ҳеч вақоси йўқ фақирдан фақир бир тўпорига раво кўрилмоқда? Бу
марҳаматнинг, хайру саховатнинг сабабини қайдан, нимадан ахтарсин? Нимага
йўйсин? Орзугулни ўйлаш унга ҳузур бағишларди.
Ким нима деса десин, лекин ўша куни у мавжудлигига истеҳзо билан қарайдиган,
ўзи учун буткул янги оламга қадам қўйди, йўқ, бу ўта жўн, сийқаси чиқиб кетган,
кўҳна бир гап, парвоз қилди. Ҳа, парвоз қилди! Уни оғушига олган ўша оламнинг
номини бошидан ўтганлар севги деб атайдилар, шоирлар муҳаббат деб оҳу зор
чекадилар! Махсус мухбир Чори Халил энди бу сирли-сеҳрли оламга кўзини
каттароқ очиб қарагиси, унинг мафтункор гўшаларида сархуш кезингиси келарди.
Сўз йўқки, Орзугул йигит бошингни нисор этса арзийдиган, ақлли қиз. Ҳа, айнан
ақлли! Уни мафтун этгани қизнинг камондек қадди ва камолга етган ҳуснигина
эмас, аввало, ақли эди, десак, амин бўлаверинг.
Қиз чиқиб кетгандан кейин йигит кўзини юмиб олди: атрининг бўйи, кўйлагининг
шитирлаши, майин, эркаловчи овози, қўлларининг тафти Чори Халил билан қолди.
Қандай лаззат! Қандай бахт! Энтикди: энди бу бахтни ўлса ҳам қўлдан чиқармайди!
Кечга довур тўзғиб кетган хаёлларини йиғиб олиши осон бўлмади. Олган
нафасида ҳам Орзугул, чиқарган нафасида ҳам Орзугул. У бўлмаса, синган икки
қовурғасининг учлари тиралиб турган ўпкаси ҳавога тўлмайди. Тўлмайдими,
демак, ҳаёт тўхтайди.
Кўнгли қурғур орзу-умидлар билан лиммо-лим тўлиб, ўзини қўярга жой тополмас
эди. Ниҳоят, жазирама ҳолдан тойдирган шаҳарни оқшом ўз ҳимоясига олди. Ойдин,
ёрқин кечаларда деразадан осмонни, ойни, юлдузларни кузатганмисиз? Кузатар
экансиз, мунгли-маъюс хаёлларга толганмисиз? Нега мунгли? Нега маъюс? У
шифохона деразасидан осмонга тикилиб ётар экан, ёш умри, ота-онаси, жигарлари,
Тахмина, Доғули, кулбада кўкайи кесилиб қолган икки жон, Орзугул, жажжи
Хадича – ҳамма-ҳаммаси хаёлидан ўтарди. Хаёлидан ўтказар экан, негадир ўзини
88
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
беҳол, бечора ва бениҳоя ожиз сезарди. Ожизлигини англар экан, ўлиб кетганимда
нима бўлар эди, деб ўйлар ва яна ваҳимага тушар эди. Ер остида, лаҳадда, тупроққа
қоришиб ётганини, баданида қурт-қумурсқалар ўрмалаб юрганини тасаввур қилиб,
вужуди музлаб қолгандай бўларди. Ҳа, шундай бўлиши – жон таслим қилиши ҳам
ҳеч гап эмасди-ку! Унда нима ўзгарар эди? Ҳамма нарса! Ажали воқе бўлганидан
бери уч кун ўтар, қариндош-уруғ, ҳамкасблари, кўнгилетарнинг бари уй-уйига, ўз
ташвиши билан тарқалиб кетарди!
Ўзини ўтакетган некбин деб биладиган махсус мухбир Чори Халилнинг ўлим
ҳақида ўйлагиси йўқ. Ҳаёт – бахташ-таваккал!
ХОСЛАР ПАЛАТАСИ
Тўртинчи куни нега уни ногаҳон кўчир-кўчир қилиб қолишди, сабабига
ақли етмади. Ҳеч гапдан ҳеч гап йўқ, бир кишилик палатага ўтказиш тараддуди
бошланганини эшитиб, кўнглига шубҳа оралади: қандай бўларкан? Тантиқланиб,
ўзини бозорга солгиси келмади. Демак, вақти сероб – ҳали беш-олти кун бемалол
ётиши аниқ. Бекорчиликдан зериккан хонадошлари эрмак топилганидан боши
осмонга етиб, фол очишга тушди. – Бу – отангизнинг иши, – деди киракаш Ориф Эгамбердини назарда тутиб. –
Қойил! Бобойнинг дасти узун экан! – Бобой эмас, опай кучини кўрсатди! – деди бошқаси. – Шогирдчанинг изи
бақувват экан! Устозини хилватга тортдилар! – Униси ҳам, буниси ҳам эмас, тақсирнинг ўзи зўр эканлар! – деди учинчиси. –
Шунча одам атрофида гиргиттон! – Ана бу ақлли одамнинг гапи, – деди қаншарининг шиши ҳамон қайтмаган
Чори Халил бош бармоғини михдай қилиб кўрсатар экан. – Масаланинг доим туб
илдизига қараш керак, илдизига!
Уни тўшагидан суяб турғизишиб, ридвонаравага авайлаб жойлаганларидан
сўнг, узала тушиб баҳузур ётиб олди. Қараса, боши билан елкаси бир текис. – Ёстиқ қўймайсиларми, опалар? – деди ҳамширага, афтини иложи борича киши
раҳмини келтирадиган даражада буриштириб. – Шартми? – деб гапни илиб кетди таксичи. – Хосхонага етганингизда иккита
қўйиб оларсиз. – Йўқ, – деди Чори Халил, – тўй тўйдай бўлсин. Бошимда парёстиқ бўлмаса,
нозик беморга ўхшамай қоламан.
Ҳамхоналари енгилгина чапак чалган бўлдилар. Нозик бемор хушҳол хитоб
қилди:– Яна эфирда учрашгунча хайр, дўстлар! Тезроқ тузалиб кетайлик!– Айтганингиз келсин! Сизсиз зерикиб қоламиз энди!..
Ёнига пойандоз гиламча тўшалган кенггина диван-каравот, совутгич, телевизор,
ойнаванд шкаф, стол-стул, идиш-товоқ, айниқса, душни кўриб, ўйланиб қолди,
бу ҳижратнинг сирини билабилмади. Бундай шарафга ноил бўлиши кимнинг
марҳаматию кимнинг сийлови? Чори Халилдай бир серғалва журналистнинг
кўнглини топиш учун қилинган илтифотми? Йў-ўқ. Ориф Эгамберди бундай
қулайлик учун бировнинг олдида бош эгишига ишониш қийин. Шернинг гапи
нариги дунёда кесмаса, бу оламда, бундай нозик масалаларда кесишига шубҳа
мўл. Демак, Орзугулнинг иши. Отасига айтган. Кўп кишилик палатада иккисини
кузатиб ётган пашшахўрдаларнинг нигоҳидан ўнғайсизланиб, йигитнинг ёнида кўп
ўтиролмайди. Ўзини ўйлаган бўлиши мумкин. Хосхона – Доруғанинг марҳамати!
Чори Халил бу сийловдан қувонишни ҳам, хижолат тортишни ҳам билолмай
боши қотди. Тагига етиш иштиёқида ичи қизигандан қизиди. Бу янгиликларнинг
№ 1 2026 89
Қулман ОЧИЛ
барини Орзугулнинг меҳрига, меҳрибонлигига йўйиб, дийдорига муштоқ
мунтазир кута бошлади. Кутар экан, Анжела келиб қолмаса гўрга эди, деган ҳадик
ҳам тинчлик бермасди. Тарсо жувоннинг келганини Орзугул кўриб қолса, бундан
ортиқ шармандалик борми!
Ҳарқалай, инсоф бердими ё оёғи тортмадими, ишқилиб Анжела қадам босмади.
Чори Халил шифохонадан чиққан оқшом кўришдилар.– Жуда-жуда боргим келди – боролмадим! – деди жувон. – Кўргим келди –
кўролмадим! – Тўғри қилдинг. – Кўринишингдан касал-пасалга ўхшамайсан.– Кўз тегмасин!– Яҳудийлар бошига ташвиш тушганда нима дейди, биласанми?– Хўш, нима дейди?
– Гамзу летова. – Ўзбеклардан ўрганган экан-да: ҳар ташвишда улуғ ҳикмат бор…
Орзугул одатдагидек тушлик олдидан келди. Нақадар очилиб кетганини
кўрсангиз эди! Сеҳру жоду деган сир-синоатнинг мавжудлиги рост бўлса, ҳаммаси
шу қизга ҳадя қилинганига Чори Халил қандай ишонмасин! Ўзига маҳлиё қилиб,
ақлни олади-қўяди. Санамки, саждалар қилмай иложинг йўқ! Гаплари, ҳаракатлари,
жилмайишлари шунчалар латиф, шунчалар дилбар, шунчалар самимий, ўзига
шунчалар ярашганки, кўз-пўз тегиб қолмасин-да, деб баъзан хавотирга тушади
йигит бечора. Нигоҳлари майин, ҳуркак ва эркаловчи. Енги тирсагигача тушган
кўйлаги нозиккина қоматини қучиб турарди. Ингичка белини учлари енгил силаб
ўйнаётган сочларидан, ёш ва тароватли вужудидан келаётган бўй ақлдан оздираман
дейди. Иссиқдан сал бўғриққан юзларида майин табассум.
Инсон умрининг энтикиб эслайдиган, кўзлари ёниб қўмсайдиган энг ёрқин
лаҳзалари бўлса, ўша лаҳзалар Чори Халилнинг бошида турар эди. Орзугулнинг
дийдорида ўтказаётган дамлари умрининг энг тотли, унутилмас лаҳзаларига
айланиб улгурган.
Қиз сумкасидан хонаки бошмоқ чиқариб, пойандоз устига қўйди: – Худо хоҳласа, тезда оёққа туриб кетасиз! – Ё насиб! – деган калимани баралла айтиб юборди бемор. Бу гал олиб келган
паловининг чўғи одатдагидан анча паст, сирланган оқ кастрюлда эмас, қалин
дастурхонга ўралган каттагина чинни косада эди. Бундан чиқади, унинг хослар
хонасига ўтказилганини аллақачон билган. – Дадангизни роса овора қилибмиз-да, – деди Чори Халил кенг ва ёруғ хонага
боши билан ишора қилиб. – Овораси йўқ, – деди чинни чойнакка сув қайнатгични солиб, чой дамлашга
киришган қиз хотиржам. – Дадам ҳар куни ишдан қайтганларидан кейин телефонда
эринмай сўрайдилар: устозингнинг аҳволи қалай экан? Бирор ўзгариш борми?
Қандай овқат олиб бординг? Дори-дармондан камчилиги йўқми? Палатада неча
киши?
Орзугулнинг бу гапларини эшитиб, йигит уялиб кетди. Иззат-нафси лат егандай
бўлди. Чори Халил кими бўлибдики, Доруға бунчалик ғамини еса? Куёвликка
номзод десанг, исми-расмини қилиб совчи юбориб, оғиз солган жойи йўқ. Эълон
қилган ўша мақоласининг нафидан кўра зарари кўпроқ теккани аниқ. Тақдири
ҳалигача номаълум кулбадаги икки жоннинг хаёли махсус мухбирни тинмай таъқиб
қилади. Балки бечоралар ўлиб кетгандир. Доруғанинг эси-дарди эса Чори Халилда!
Юрагини тирнаётган ғашликдан йигитнинг феъли айниди. Айниганини қизга
сездиргиси келди:– Раҳмат-ку, лекин шу палатага ўтганим тўғри иш бўлмади-да.
90
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Вой, нега? – Эл қатори ётган эдим, – дея бундан дурустроқ важ тополмади, – ҳангома қили
иб…– Бу ер зерикарлими? Ёлғиз ўзингиз зерикиб қоласизми? – Гап зерикишда эмас, – дея яна чайналди йигит, – ноқулай. Одамлар нима деб
ўйлайди?
Орзугулнинг ингичка қошлари чимирилгандай бўлди. Назарида, бу гаплари
қизга қип-қизил инжиқлик бўлиб туюлди. Бетамизлик қилиб, ранжитиб қўйишдан
чўчиди ва гапни шоша-пиша ҳазилга бурди:– Ёлғиз ётгани қўрқаман-да!
Қиз кулди. Баттар қизарди. – Одамни қўрқитиб юбордингиз-а, Чорижон ака!
Эркаланиб, ҳаяжон билан айтилган шу икки оғиз сўз Чори гажирнинг инжиқ
кўнглидаги ғашликни ювиб кетди. Дилида бир эрка севинч уйғониб, вужуди завқ
шавққа тўлган, дарди унутилган эди. Таъбинг чоғлигида нималар бўлмайди, дейсиз.
Косадаги ошни бирга едилар. Шакароб билан зўр кетди. Орзугул икки қошиғини
унинг оғзига солса, бошқа қошиқдан ўзи татинди. – “Тез ёрдам”ни юборган инсоннинг умри узоқ бўлсин! – дея дуо қилишдан
ўзини тутиб туролмади мулла Чори. – Гўзал қизи Орзугулга ошиғу беқарор бўлиб
қолган хаста йигит ҳам тезда тузалиб, уни бир умр бошига кўтариб юрсин!– Омин! – деб шивирлади қиз йигитнинг лабларини сочиқча билан артар
экан. Овозининг титрашидан сезилдики, эҳтирослари жўшиб, ўзига бўйсунмай
қолаётир. – Соқолингиз ўсиб кетибди!..
Орзугул кечга довур ёнида бўлди. Қизнинг кетгиси, йигитнинг эса уни
қўйворгиси йўқ. Қиз палатадан чиқар чоғи яна дувва қизариб кетди ва овози тағин
ҳам кўпроқ титраб:– Айтганча, мўмиё олиб келувдим, – деди оҳиста. – Қайноқ чойда эритиб ичинг.
Суякнинг шикастини, яра-чақани тез тузатармиш.– Мўмиё олиб келган қўлларингизни берсангиз, айтганингиздай қиламан!
Қиз қўлларини узатди. Чори Халил унинг бармоқларини бирма-бир ўпиб,
кўзларига суртди. – Энди кўзингизни юминг! – деди Орзугул.
Йигит кўзини юмиб, унинг эгилиши ва дудоқларини лабига босишини кутди.
Нимадир “тиқ” этди. – Энди очинг!
Очди ва тумба устида зарҳал рамкадан ширин жилмайиб турган икки маъсум
сиймони кўрди. – Бибижон-ку! Қарашларини қаранг! Бунча жиддий бўлмасалар!
Айтинг, бундай лаҳзаларда ташналик ўтида қоврилиб юрган қайси бева ўзини
йўқотмайди, қайси жувон ҳаяжонга, эҳтиросга берилмайди? Орзугул шартта эгилиб,
ташна лабларини унинг лабларига босди ва тишлаб-тишлаб сўрди. Иккаласи ҳам
буткул йўлдан озган, бу дунёни батамом унутган эдики, ёш юракларнинг зарби
тўрт қаватли шифохонани ларзага солаётгандай туюларди. Ларзага солса-чи!– Сиз энди ёлғиз эмассиз! – деди жувон овозлари титраб.– Биламан, – деди йигит ҳам ўпкаси бўғзига тиқилгудек бўлиб. – Энди ёнимда
сен билан Хадича қизим бор!– Бибижонингиз сизни кўргани келмоқчилар.– Йў-йў! – у ярасига малҳамли дока ёпиштирилган пешонасини силади. – Мени
бундай ҳолда кўришларини истамайман. Сал одамбашара бўлиб олай, кейин…
Ўша кундан ўзини бутунлай бошқача – май ичгандек сархуш, кўпни кўрган,
дадил одамга айланиб қолгандай ҳис қилаётганини сезди. Маъшуқасининг юриш
№ 1 2026 91
Қулман ОЧИЛ
туришида ҳам шундай ўзгаришлар намоён эди. Келганида, олам нурга тўлиб, кечга
яқин кетаманга тушса, иккаласининг ҳам юрагини биров суғуриб олаётгандай
бўларди.
Ҳафта ўтиб, бемор ўрнидан туриб, каравотидан тушди ва оёғини авайлаб
пойандозга қўйди.– Қўрқманг, – деди ҳамшира. – Чуқурроқ нафас олинг.
Кўксини тўлдириб нафас олган эди, биқинида сустроқ бўлса-да, оғриқ туйди
ва бечидамлик қилиб яна инграб юборди. Синган қовурғалари панд берди. Сал
букчайиброқ бир-икки қадам қўйди.– Бу қиз аёлингизми? – Тумбочка устида турган суратга ишора қилди ҳамшира.
Чори Халил тасдиқ маъносида бош ирғади:– Қизим билан хотиним!– Келин чиройли эканлар, – деди ҳамшира сирли жилмаяр экан. – Қизингиз
қуйиб қўйгандай ўзингиз.
Чори Халилни ҳайратга солгани ҳашаматли хосхона ҳам, шифокорларнинг
меҳрибонлигию диққат-эътибори, дори-дармони ҳам, сокин-осойишта, салқин
ҳаво ҳам, ширинсухан хизматчилар ҳам эмас! Уни лол қолдиргани – Орзугулнинг
ташрифлари! Оҳиста қадамлари, ипакдай мулойим овози, чўғдай нигоҳлари!
Палатаси эҳтирос, соғинч, қувонч ва орзуларга тўлиб-тошиб, қизнинг муаттар
бўйларига қоришиб кетгандай. Бемор нима еётгани, нима деётгани, нималарни
ўйлаётганини ўзи англамайди гўё. Хаёли жойида эмас. Фақат энтикади. Фақат
соғинади. Фақат зориқиш билан кутади. Қўмсайди. Орзугул келса, ундай дейман,
бундай дейман. Келмагунича, келиб ёнига ўтирмагунича, ўтирар экан, бўйлари
димоғини эркаламагунича, қўли ҳеч ишга бормайди. Ажабо, шифохонада ётган
одамнинг қўли қандай ишга бориши керак? Бундай пойинтар-сойинтар ўй-хаёллари,
гаплари ўзини қўярга жой тополмаётганидан. Кўнглига қил ҳам сиғмаётганидан.
Ташқаридан, йўлакдан аёл кишининг овози эшитилса, эшикка умидвор тикилади.
Қулоқлари динг тортиб, юраги гурсиллаб уриб кетади. Уруш кўрган, хотин кўрган
одамга ярашадими шу? Ўзини вазминроқ бўлишга, эҳтиросларини жиловлашга
ундаган бўлади. Қани энди, тизгинсиз туйғуларини, безовта кўнглини жиловлай
олса!
Гоҳида ўз-ўзидан шод, гоҳида ложарам – ғуссага ботади. Орзугул аёл боши билан
унга тинимсиз мурувват кўрсатади, меҳрини беради. Ҳар куни овқат ташийди.
Ҳали дори, ҳали китоб олиб келади, ҳали кийимларини ювиб, дазмоллайди. Чори
Халилнинг эса ялпайиб ётишдан бошқа юмуш қўлидан келмаса. Шу эркакнинг
ишими?
Айни чоғда, шифохона ич-этини ейишга мажбур қилаётган ўй-хаёллару
муаммолардан қочиб, паноҳ топган жойга айланиб қолганини англади. Боши
тўла ғалва – кулбадаги икки жоннинг мавҳум тақдири, Тахминанинг кўзёшларию
ялинишлари, Анжеланинг тўрсайишлари, ўзининг хасталиги, қўлининг калталиги…
Ҳамма-ҳаммаси бошига шиддат билан ёғилган дўлдай уни гангитиб қўйган,
қай бирини қандай ҳал қилишни, кимдан нажот кутишни билмас эди. Шундай
вақтда, касалхонага тушгани, бир ҳисобдан, жонига ора кираётгандай туюларди.
Тузалгунича, ҳарна, таскин топиб туриши мумкин. Кейин бир гап бўлар.
Беморхонадан чиққанидан сўнг ўзига аввалги ишончи, дадиллиги қолмаганини
сезди: энди қандай яшайди? Қандай ишлайди? Қалбини кучли бир безовталик
кемирарди. Ўзига қолса, ҳаммасига тупуриб, аввалгидан ҳам баттарроқ шиддат
билан ишга киришиб кетгиси бор. Бироқ шифокорлар шахтидан қайтаргани
қайтарган.
92
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ТЎФОНДА ҚОЛГАН ОДАМ
У уч ҳафта деганда ишга чиқди. Тушликдан келиб, хонасига кириши билан
телефони чўзиб-чўзиб жиринглади.– Лаббай?– Чори, сенмисан-ай? – Ҳазиломуз, йўқ, тегажоқлик қилаётгандай ўйноқи
оҳангда сас берган таниш овоз эгасини суроблагунича яна мазхараомуз савол
жаранглади: – Башканг овримаяптими, честний бала? – Сизга нима қайғуси қолди?– Ўлмай қолганингга шукр қилиб, энди “Ноотропил”ни мўл-мўл капалайвер!..
Гўшак қисқа чалинган сигналдан жимиб, “Жумҳурият” махсус мухбири Чори
Халил ғазабдан титраб-қақшаб, қони қайнаб қолаверди. Эртаси куни кечга яқин
бош муҳаррир хонасига чорлади. Доим кайфияти зўр, машқи баланд адибнинг
бугунги ўтириши хийла ташвишли кўринди. Авзойи бузуқ. Диабетга чалинганидан
бери озиб-тўзиб, сақоқушнинг томоғидек осилиб қолган ҳалқумигача қизариб
бўзариб кетган. Совуққина кўришиб, олдида очиқ турган қандайдир рангли
журнал муқовасидан кўз узмай хўрсинди. Чори Халилнинг соғлигини, оиласининг
тинчлигини сўраган бўлди. – Ҳаммаси жойида, – дея жавоб қилди махсус мухбир ҳам қуруққина қилиб.– Шу қэйзталақ мелисага арз килиб сал шашилдикми, дейман-да, дўстим?– Нега? – Булар дим яман адамлара ўхшайди, – деди Ориф Эгамберди. Айтаётган гапидан
ўзи ҳам минг хижолат, бесаранжом нигоҳини қаерга яширишни билмасди. – На
Худани билади, на канунни.– Ёмон одамлар экани аввалбошдан маълум эди, Ориф ака.– Яман адамнинг ҳам хэли кўп-да, дўстим. Сиз-ку, майли, йигит кэшисиз. Лекин
келингаям зиён-заҳмат етказиши мумкин, деб ташвиш киляпман-да.
Ўз ходими ва унинг оиласига ичи ачиётгани табиий эди. Товонига қолишдан
хавотирда. “Лашкар деган ахир бехатар бўлмас” деди ичида Чори Халил. – Қўлидан келганини қилсин! – деди овозини чиқариб.– Кайсарликни қўйинг. Кайсарлик баъзан дим қиммата душиши мумкин.
Тўғрилаб бўлмаяжак. Биламан, сиз ўтли-шудли, иша пийшиқ йигетсиз. Шундай
бўлсаям…
Кимдир унга ҳам қаттиқ таҳдид қилганга ўхшарди. Шундай одамни ҳам
исканжага олишибди.– Очиғини айтаверинг, Ориф ака. Қамалишдан қўрқиб, энди юқорига пешгирлик
қиптими? Бундай кунчиликни биринчи марта кўришимиз эмас-ку?– Дим хатарли иша қўл урганингизни биляпсизми? – деди бошлиқ ранжигандек. –
Бирар палакат юз берса, мен кўтаралмайман, болам. У яшдан дим ўтиб гетдим. – Хатарли эканини биламан. – Билсангиз, шу шаштингиздан дим қайтинг. Илтимас!
Бу далолатни эшитиб, махсус мухбир Чори Халил ўзини тушовланган тулпордай
ҳис қилди. Рад қилса, бош муҳаррир ранжиши, қаттиқ ранжиши тайин. Орадан
гап қочиши аниқ. Хўп деса-чи? Унда ким деган одам бўлади? Чори Халил-ку,
майли, биров назарга илиб-илмайдиган жўн бир қаламкаш. Газетаси, олдида
ўтирган мана шу сочлари оппоқ, уруш кўрган, сернуфуз олиму адиб оёқости бўлиб
қолаверадими? Ақидадан узоқ ғаним оғзи қолиб, кети билан кулмайдими? Кулгига
қолишлари ҳам майли, отасининг гўрига, Доғули баттар ҳаддидан ошмайдими? Эл
улус шундай нуфузли газетани, донғи кетган профессор-адиб Ориф Эгамбердиники
эмаклатдими, демак, Доғулининг ўқ томири сувга етган экан, деб нафаси ичига
тушмайдими? Шундай одамларки, иссиқ жонини ўйлаб, ёмғирда қолган товуқдай
№ 1 2026 93
Қулман ОЧИЛ
пусиб кетди, бошқалардан нени кутасиз! Алам қиладигани шунда. Бу юртда, бу
халқнинг орасида кўкрагида ёли бор бирор эркак йўқми? Бор бўлса ҳам, ҳаммаси
урғочига тортиб кетганми?
Хўрсинди. Хўрсинганининг боиси: унинг ҳам эзилаётганини раҳбари сезсин,
билсин. Минг қилсаям, тушунадиган одам. Аммо бош муҳаррирнинг айтганларига
амал қилиш қийин, чунонам қийин, бажарилиши душвор эдики, бу ўринда
қайсарликдан кўра, ҳамияти кўпроқ озор чекарди.– Яман адамлар экан, – деб такрорлади бош муҳаррир. – Ўтакетган аблаҳ
адамлар экан. – Немис-фашистлариям яхши одамлар бўлмаган, Ориф ака!
Махсус мухбир Чори Халил ногаҳон хаёлига келган бу фикрдан ўзи ҳам танг
қолиб, лабларида нимкулги пайдо бўлганини сезди. Ориф Эгамберди унга ялт этиб
қаради. Қаради-ю, дарҳол нигоҳини олиб қочди. Индамади. Уруш кўрган икки
одам, икки жангчи бир-бирига яна нима дейиши мумкин?
Эшикдан чиқаётиб шогирд бўсағада тўхтади ва ортига бурилди: – Энди орқага қайтиб бўлмайди. Номардлик бўлади, устоз!
Устозининг хомуш юзи бирдан ёришиб, йўқ, чарақлаб кетди. Қийиқ кўзлари
қисилганича, ҳузурланиб жилмайди. Шогирдининг нияти ҳам шу – унинг
кўнглидаги ғулуни тарқатиб юбориш эди. Чори Халилни ҳали шашти қайтмаган,
шохи синмаган бола-да, деб ўйлаган бўлса бордир. Назарида, кекса адибнинг бу
табассумида ошкора ҳавас ҳам, меҳр ҳам, рағбат ҳам бор эди. Кейинчалик кекса
адибнинг бу нигоҳини кўп эслаб, дилида мудом ардоқлаб юрди.
Уч кунки, маҳалласида бир дайди пайдо бўлди. Осмондан тушадими, ердан
чиқадими, билиш қийин. Кун кўтарилганда тарвақайлаб кетган чинор соясида лип
этиб пайдо бўлади-ю, яна шундай лип этиб кўздан йўқолади. Атрофига бурилиб
қарамайди. Ёнидан ўтаётганларни сезмайди. Сезса ҳам парвойи фалак. Йўғон
харракда бошини ерга солганича мудраб ўтиради. Исқирт костюмидан кураклари
бўртиб турган бу одам анча букчайиб, дастаси синган кўза – мўндига ўхшаб қолган.
Оқара бошлаган соч-соқоли патакдан баттар. Оёғида қўпол кирза ботинка. Йўқ,
қўнжи кесилган этик. Махсус мухбир Чори Халилнинг унга раҳми келди: касал
пасалми, очми? Нега бу аҳволга тушиб қолган бечора? Қаерда тунаб, қаерларда
юради? Дайди ҳам одам. Бесар ит эмас-ку. Инсон зотидан.
Чори Халил шанба куни пешингача тўйиб ухлади. Туриб чой-пой ичганидан
кейин деразадан кўчага кўз ташлади. Ташладию пешонасига мушт егандай анграйиб
қолди. Дайди… китоб ўқиб ўтирарди. Аниқ-тиниқ кўриниб турибди. Қалингина.
Муқовасининг ранги билинмай, варақлари сарғайиб кетган китоб. “Ё, тавба! – деб
пичирлади дайдининг тек одам эмаслигини сезган махсус мухбирнинг лаблари. –
Каллали одамга ўхшайди”.
Унинг ичонғичларга хуши йўқ. Шишага меҳр қўйган одамда субут не қилсин!
Шундай бўлса-да, дайдининг қўлида китоб кўриб, ундан қизиқроқ бирор гап
олиш умиди пайдо бўлди ва ўзини тийиб туролмади. Ётоқхонадан аста чиқиб,
“китобхон” томон юрди. Яқинлашиб, салом берди. Мутолаага берилиб кетган одам
қилт этмади. Қулоғи оғирроқ бўлса керак. Яқинроқ борди. “Мўнди” бошини илкис
кўтариб, туси билинмай кетган сочлари орасидан шилпиқ кўзларини унга тикди.
Малол келгандай, қовоғини уйди.– Ҳозир, – деди зарда билан, – ҳозир кетаман!..
Қўлидаги китобини ёпиб, ёнида ётган иркит каноп қопга тиқди ва ўрнидан
турмоққа шайланди. Ҳамма жойдан ҳайдалавериб, кўникиб кетган, чоғи. – Йўқ, отахон! – деди Чори Халил шоша-пиша. – Сиз бемалол… Бемалол
ўтираверинг. Мен шунчаки… Ҳорманглашгани чиқдим.
Гапининг тасдиғи учун қўлидаги қоғоз халтачани дарҳол унга узатди. Чол бир
94
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
халтачага, бир йигитга шубҳали хавотир аралаш қаради. Кулимсирагандай бўлди. – Отахон, дейсанми? Ўзинг неччига киргансан?
“Мўнди” йигитнинг қўлидан халтачани юлиб олиб, ичига кўз югуртирди ва
ҳафсаласи пир бўлгандай ёнига ташлади. Нон, колбаса, помидор, бодринг… Нозик
кўнгилларига ўтирмади, хашаки дайди эмас, шекилли. – Араққа пулинг йўқда, а? Ё сўпимисан? – Бўлганда қандоқ, – Чори Халил шимининг чўнтагидан япасқи шишача
чиқарди. – Ўзингиз-чи? Оптурасизми?– Ота-онанг сани яхши тарбия қилган экан, – деди дайди бирдан чиройи очилиб.
Шишадаги суюқликни улоқдан чиққан отдай ютоқиб сипқорар экан. – Спасибо,
оғажон! – Сал секинроқ, – деди йигит дадиллашиб ва манзиратини тўлиқ қилиш учун
халтачадаги баррагина бодрингдан бирини узатди. Дайди мум суртилгандай
ялтираб кетган қўлини жиркангандай қалтис силтади. Газак қилишга ҳам тоб
тоқатлари йўқ экан.– Бошим ғувиллаб турган эди, савил… Сани… сизни Худо етказди. – Ёнидан жой
кўрсатди. – Ўтирмайсизми?– Ўтираман. Фақат аввал айтинг: қандай китоб ўқияпсиз? – “Асрлар садоси”ни. – У қопига қўлини тиқиб, китобни чиқарди-да, тиззаси
устига қўйди. – Нима-а? – Шундай ёзувчи бор, – дайди унга мағрур назар ташлади. – Ориф Эгамберди.
Эшитганмисан? Чапани. Зўр ёзади. Ўшанинг романи.
Йигит бош ирғади. Дайдидан моғор ҳиди анқиб турарди. Кўприкларнинг тагими,
дарахтлар соясими, бирор иморатнинг ертўласими, ишқилиб, дуч келган ерда ётиб
юрадиган қўнимсиздан атир ҳиди келсинми? – Фарҳод бозорида бир ўрисдан тортиб олдим, – деди у. – Бирор жойдан
қулайлаган бўлса керак. Ўзбекча китобни ейдими, тиши ўтмаса.
Махсус мухбир Чори Халил унинг ёнига ўтирди. Касб касалига қўшилиб,
муғомбирлиги ҳам қўзий бошлаган эди. Тамом! Бу дайди энди ундан қутулиб
бўпти: гап бермасдан кўрсин-чи! Ўтмишини ҳеч ким осонликча гапирмайди. Кайфи
ошганида чакаги очилиши мумкин.– Ўзингиз нима иш қиласиз? – деб сўради “мўнди” ҳадиксирагандай.– Маданият техникумида дарс бераман. Адабиётдан. Сиз-чи?– Кўрмаяпсанми, дайдиман, – деди суҳбатдоши сенсирашга ўтиб иддао билан.
Иддаосида “Наҳотки мендай одамни танимайсан?” деган таъна бўй кўрсатиб
турарди. – Анча бўлдими?– Минг йилча, – у ҳамсуҳбатига ишонқирамай бир қараб олди. – Нима, мелисага
бермоқчимисан? Ё мен ҳақимда китоб-питоб ёзмоқчимисан, ижикилаб қолдинг?– Ёзсам-чи? – Адашдинг-ов!– Яхши одам экансиз.
Ҳамсуҳбати илкис унга ўгирилди ва тикилиб қолди. Калака қилмаяптими деган
шубҳага борди, чамаси, таҳдидли овозда сўради:– Нима дединг?– Яхши одам экансиз…– Қаердан билақолдинг яхшилигимни? Валиймисан?
“Ранги рўйингиздан” дегиси келди, аммо юзига бир ойлардан бери – тағин ким
билсин – сув тегмаган одамга бу гапни қандай айтасан? – Китобингиздан.
№ 1 2026 95
Қулман ОЧИЛ
Жавобдан суҳбатдошининг кўнгли тўлгандай бўлди. Уни гапга солди. Дайди
аниғини айтмади, лекин Қизилқум томонлардан экан. Маориф бўлимида услубчи
бўлган. Кунлардан бир куни унга нотаниш йигит қўнғироқ қилади: “Ака, сиз мени
танимайсиз, – дейди ҳаяжон билан. – Лекин мен сизни яхши биламан. Жуда ҳурмат
қиламан. Шу тобда ҳамма ишингизни йиғиштириб, уйингизга бирров борсангиз!
Илтимос, боринг! Қизиқ манзарани кўрасиз!..”
Услубчининг юраги шув этади. Уйига қараб чопади. Калити билан эшикни очиб
киради…
Шу гапларни айтар экан, “мўнди”нинг гўё хўрлиги келади-ю, кўзёшларини
тийиб олмоқчидай, тия олмай қолган тақдирда ёнида ўтирган йигитдан
яширмоқчидай қаергадир – узоқ-узоқларга қараб қолади. Чори Халил сезиб
турибди, ҳамсуҳбатининг хира тортган кўзлари йироқларга тикилар эди-ю, ҳеч
нарсани кўрмас, англамас эди.
Хуллас, Болалар уйида ишлайдиган хотини ўзининг раҳбари билан ишрат
тўшагида ётган экан. Ўйнашининг ичкийимлари, бадани эр бўлмишнинг кўз олдида
қолади. Оп-поқ! Умрида қуёш кўрмагандай. Кўйлаги, майкаси, калтаиштони…
дастрўмолигача қордай. Ғанимлар бир-бирига ташланганида сочини доим қизғиш
рангга бўяб юрадиган хотини ўз жуфти ҳалолининг оёғига тўғаноқ солади. Жазмани
йиқилган эрни аёвсиз тепкилайди.
Дайди оғир хўрсинди ва арақдан ютди.
Кўчага қочиб қутулган эр бир вақт қарасаки, ёмғир қуйяпти, қуйяпти. У сувга
чўкиб бораётир. Қутурган дарё дейсизми, кўпирган денгиз дейсизми, ихтиёрингиз.
Уни оқизиб кетяпти. Юз-кўзидан оқаётган қонни ҳам, ёшни ҳам артмайди. Ўша
қон, ўша кўзёшлари, ўша тўфон уни комига тортиб кетади. Ўлиб-тирилиб етган
оиласи, покиза тўшаги, умрини бағишламоқчи бўлган касб-кори – ҳаммасига ит
теккан, ҳаммаси ҳаром бўлган эди!..
У нафисгина шишани қалин мўйлари босиб тушган лабига олиб борди. – Мани Лайлодан бошқа ҳеч кимим йўқ эди, – деб пичирлади савдойига ўхшаб.
У мана шундай – ўзи билан ўзи гаплашавериб ўрганиб қолган, шекилли. – Уни
яхши кўрардим! Унга суянардим!..
Чори Халилнинг боши эгилди. Дарбадарнинг ота-она, ака-ука, қариндош
уруғи – ҳаммаси уруш йиллари ўлиб кетган экан. Ҳеч кими қолмаган. Ёппа-ёлғиз!– Москвадаям уч йил тентираб юрдим, – деди у. – Яқинда қайтдим. Юк
поездида. Россиянинг саратониям бу йил ўтакетган салқин келди.
Вокзалларда, мозорларда, уйларнинг ертўлаларида тунаган дайди қаҳратоннинг
аёзлари суяк-суягидан ўтиб кетганидан сўнг юртимда ўлай деган умидда Тошкентга
қайтган. – Уйингиз томонларга бормадингизми? – Уйимга?! – у қўққисдан шундай бақириб юбордики, Чори Халил беихтиёр
ўрнидан туриб кетди. – Сани ўлдиришса-да, устингдан тупроқ тортишса-да… Нима қилардинг? Қайтиб
яна ўша гўрга кирармидинг?..– Кечиринг… Билмасдан. – Ёниб битган кулбани тиклаб бўлмайди! – дайди оғриқ азоб бераётгандай
ингранди. – Ман Лайлони яхши кўрардим, – деб такрорлади яна. – Уйланганимга
олти ой ҳам бўлмаганди. Олти ой ҳам! Детдомда бирга ўсгандик. Пединститутда
бирга ўқигандик. У Болалар уйида тарбиячи эди…
Чори Халил бундай пайтларда бандасини нима деб, қандай юпатишни билмасди.
Ким билади? Дайди эмас, бемор бўлса экан, шифосини берса, ҳали отдай бўлиб
кетасиз қабилидаги минғир-минғир гапларни айтиб қўя қолсанг.
Дайди аччиқ арақни охирги томчисигача шимиб-ялаб ютди-да, шишани орқасида
пишқириб оқиб ётган ариққа улоқтириб юборди.
96
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Ман сани танийман, – деди у бирдан Чори Халилга. – Техникумда домламан
деб бошимни қотирма.– Танийман дейсизми?– Танийман. Газетада ишлайсан. – Ҳали газета-журнал ҳам ўқийман денг? – Ёмон эздинг-да! Ўқисам-чи? Сани бир оқшом калтаклаб кетишганди. – Сиз қаердан биласиз? Кўрганмидингиз?– Кўрмасам, лақиллаб ўтирармидим? “Тез ёрдам”га ким хабар берган,
биласанми?– Биламан.– Ким?– Театр қоровули.– Тўғри. Кўчадаги телефондан ман хабар бериб, театр қоровулиман, деб
қўя қолгандим. Тупроққа қоришиб ётган бир бўлка нонингниям ман олганман.
Эсингдами нонинг?
Махсус мухбир хўрсинди:– Эсимда! Сиз мени ўлимдан қутқариб қолдингиз.– Қўйсанг-чи. Лекин номард экан ўшалар. Топишибди-ку. Тўғрими?
Чори Халил тасдиқ маъносида бош силкиди. “Мўнди” хиёл тек қолди-да, секин
шивирлади:– Олтинчи қаватдаги қизил пардали дераза сеникими?– Ҳа. Нима эди?– Эҳтиёт бўл, домулла, – Дайди шундай дедию шартта ўрнидан туриб, кетмоққа
шайланди. – Жанжал ҳали тугамаганга ўхшайди. Ўша икки жувонмарг яна деразанг
тагида айланишиб юрибди.
ҲАЛҚОБДАГИ ҚОН
Неча ойдан бери ивирсиб ётган ҳужрасида ёлғизликдан юраги тарс ёрилай
деган Чори Халил айвонга чиқди. Хонани йиғиштиришга ҳафсала қани! Эшигидан
бош суқсангиз, учинчи жаҳон уруши тугаб, тўртинчиси бошланган бўлса керак
деб қўрқиб кетасиз. Ҳамма нарса ўртада, аралаш-қуралаш. Тарсо хонимга айтса,
лабини буради: “Мен сенинг хотининг эмасман-ку! Уяламан ахир!”
Оқшомлари айвонида театр томошасидан чиқиб гурас-гурас уйига қайтаётган
шинавандаларнинг гап-сўзлари, кенг кўчадан ўтиши тобора сийраклашиб бораётган
машиналар моторининг ҳорғин саси, майдончада чуғурлашиб юрган ўйинқароқ
болаларини чақираётган оналарнинг ташвишли овозлари, кўпқаватли уйлардаги
чироқлари бирин-кетин ўчаётган хонадонларнинг деразалари, наҳорда эртароқ
туришга кўниккан улкан шаҳарни оғушига олаётган тунги оромбахш оҳангларга
қулоқ тутиш, манзараларини кузатиш мароқли. Бундай сокин лаҳзаларда хаёлдан
нималар ўтмайди дейсиз?
Ёруғлик абас тортиб, шаҳарга шом кириб келмоқда эди. Осмон равоғида осилиб
турган булутлар орасидан баркашдек ой кўтарилгунича анча овора бўлди. Кейин
олтин нурларини жумлаи жаҳонга қувониб-қувониб сочмоққа тутинди. Осмон,
замин буткул ёришиб нурга чўмилди. Ойдин тун шунчалар ёруғ эдики, чироқ ёқмай
бемалол китоб ўқийвер.
Махсус мухбир Чори Халил кўп кузатган: эрта оқшом ётоқхонага туташ сокин
боғдаги баланд-баланд қарағайларнинг серяпроқ шохларига ин қурган қарға, зоғлар
шовқини тинади. Тонгнинг ғира-ширасида яна учиб-қўниб бозорини бошлайди.
Қарға, зоғлар макон қурган боғда бошқа қушларга йўл бўлсин.
Атрофга сув сепилган. Тоза-озода. На йўлкаларда, на сарғая бошлаган майсалар
устида бирор заъфарон япроқ, ташландиқ қоғоз учратмайсиз. Файзли жой.
№ 1 2026 97
Қулман ОЧИЛ
Қарғалар дарахтнинг энг баланд шохларида, зағчалар қуйироқда тунайди.
Қоронғида жимлик чўкади. Унгача шундай шовқин кўтариладики, қулоқ батанг
бўлиб кетади. Баъзи оқшомлари бир қарға ҳорғин, хаста ва бўғиқ овозда сас беради.
Кексаси, “отахони” бўлса керак. Аҳли аёлини, жамоатини жим бўлиб, ухланглар
деб тартибга чақиради, чамаси.
Тунда дарахтлардаги қушлар осилиб турган ковушни эслатади. Аввал зағчалар
уйғонади. Шохдан-шохга сакраб тинимсиз чуғурлайди. Оғир-вазмин қарғалар сас
беришга шошилмайди.
У хаёлга чўмди: Ой деб аталмиш сайёрада ҳам инсон зоти бормикан? Бор бўлса,
ўша сайёра аҳли ҳам бир-бирининг кўзига чўп суқиш билан шуғулланармикан ё
эрмаклари маънилироқмикан?
Назарида, шундоқ баланд иморатлар орасидан нур таратиб чиққан бадрда Чори
Халилга ўхшаш бир йигит уйининг (балки ётоқхонасининг!) айвонида ўтириб,
заминга қараб хаёл сураётгандай. Хаёл сураётган бўлса, нималарни ўйлаётган
экан? Аҳли бадрнинг ҳам нафси шикаста, бир-бирига ғаниму адоватдамикан?
Йўқ, деб жавоб бергиси, жавобига ўзи ишонгиси келди.
Хаёллари ерга, қишлоққа, хотинига оғди. Дарров бу ўйлардан ўзини чалғитди.
Орзугул кўз олдига келди. Рухсори ёрқин қиз. Фақат негадир шундай ақлли
қизларнинг бахти доим кемтик бўлиши ажабланарли.
Орзугулни кўргиси келди. Ҳозир нима қилаётган экан? Суҳбатлашиб тўймайди.
Йигитнинг раъйига қарайди. Балки атай қилаётгандир. Унга ёқиш, яхши кўриниш
учун. Чори Халилнинг ўзи-чи? Ўзи ҳам улуғ адиблару олимлар даврасига бегона
эмаслигини кўрсатиш учун кўпиртириб гапиришни ёқтиради-ку: “Ориф ака ундай
дедилар, Маҳмуд ака бундай дедилар”.
Орзугулни учратгунича оила, хотин-бола-чақа орттириш унга ортиқча ташвиш
бўлиб туюлар эди. Муҳими – ижод. Ёзиш. Ёзганда ҳам қора бўёқни камроқ ишлатиб,
мулоҳазага кўпроқ урғу бериш: нега биз, бандалар бунчалик очкўз, жоҳил ва
нодонмиз? Нафсимизга қандай бало дориган?
Унга ана шундай сурурли хаёлларга берилиш ёқади. Яна Орзугулни кўз
олдига келтириш, ўйлаш, ҳаяжондан энтикишларини, қизаришларини хаёлида
жонлантириш ҳузур бағишлайди. Баъзан далли-девоналиги тутиб, унинг олдига,
пединститутга бостириб боргиси, бағрига босгиси, қўлларидан, юзларидан,
лабларидан ўпгиси келади…
Қаердан, қандай пайдо бўлди – билолмай қолди. Билгани – хона соҳибининг
рухсатисиз бегоналарни киритиш ман этилган. Қариб-қартайиб қолган сержаҳл
эшикбон кампирни кўндириш осонмас. Балки ошхона тарафдан, ётоқхона аҳли
чиқит ташлайдиган йўғон бетон қувурга осилиб чиқишгандир. Балки эшикбон
кампиршонинг кўзини шамғалат қилишгандир. Эҳтимол, уни қўрқитишган. Нима
бўлганда ҳам, бир жуфт кўланка Чори Халилнинг пешонасида эласлангандай
бўлдию иккиси унинг икки ёнига ўзини таппа ташлади. Темир каравотнинг
симтўрида тебранганча хаёл суриб ўтирган Чори Халил ирғиб турмоқчи бўлган
эди, улгурмади. – Қимирлама! – иккаласи баравар кўйлагининг икки этагини бураб пастга
тортди ва биқинига қаттиқ туртди. – Сасингни чиқарма!
Банди нафасини ичига ютишдан ўзга чораси йўқлигини тушунди. Кўз қирини
ташлади: буйруқ бергани новчароқ, чапдагиси тўлароқ. Иккаласи ҳам пишнаб
қолган, иккаласидан ҳам тамакининг аччиқ ҳиди буруқсирди. Демак, узоқдан
туриб кузатишган. Оқшомлари шу айвонга чиқиб, хаёл суриб ўтиришидан огоҳ.
Дайдининг совуқ гапини эслади: “Эҳтиёт бўл, домулла. Жанжал ҳали тугамаганга
ўхшайди…”
98
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Ҳалиям оёғингга пайтава ўраб юрибсанми? – деди тўлароғи ва бандининг
тўпиғига қаттиқ тепди. Аммо аскарий ботинкасининг қўнжи қалин эмасми, унчалик
сезилмади.
Эслади: терговчи юзма-юз қилганида кўрган. Пусиб келиб, бошига бутилка
билан солган эски “қадрдонлари”. Энди чала қолган ишини якунлаш умидида
юрган бўлса, эҳтимол. Бирор юмушни ёлчитмайдиган нодонлар. Ёлчитмоқчи
бўлса, дурустроқ касб-ҳунарнинг, ишнинг бошини тутарди. Шу икки бузоқни
қотилликка ёллаган Доғули улардан баттар нодон экан. Махсус мухбир Чори Халил
мум тишлаб ўтирарди-ю, мияси соатдан ҳам тез ва аниқ ишлай бошлаганини сезди.
Мана, кўпдан бери ҳадик билан кутганинг, ажал билан яна юзма-юз келиб турибсан,
ошна. Хўш, қани сўйла-чи, Чорибой, энди нима қиласан? Роҳи адолатда ёшгина
жонингни қурбон қилмоққа тайёрмисан ё ўйлаб кўрасанми? Йўқ, тайёр эмассан!
Ўзингни ҳам, бошқаларни ҳам алдаб, авраб, димоғингдан фидойи ясаб юрганинг
шунчаки чўпчак. Афсона! Ахир кимнинг увол кетгиси келади? Жон шири-ин!
Шундай хаёлларга бораётганининг ўзи кўнглида хиёнат бош кўтараётганидан
далолатдай туюлди: демак, аввалги завқ-шавқи, шашти сўниб, дилида шубҳалар
ғимирлай бошлабди. Йўғ-э, деб тан олгиси келмасди унинг, бундай иккиланишлар
манглайи чақа бўладиган, қоқилиб-суринадиган ҳар банданинг бошида бор.– Мелисадан аризангни қайтариб олмасанг, ҳозир пастга улоқтириб юбора
миз! – деди новчароғи. Дўқи Чори Халил кутганчалик таҳдидли ва ваҳимали
чиқмади. Одам айтаётган гапига ўзи унчалик ишонмаса, овози шундай – дудмалроқ
чиқади. – Ўзи нима гап? – деди Чори Халил хотиржам.
Ҳозир бир оғиз “йўқ” деган сўзни айтса, олтинчи қаватдан пастга учади. Гул
экилган бетон новнинг устига эски кўрпачадай тап этиб тушади. Боши билан
тушса, хўп-хўп, қийналмасдан жон берар. Мабодо, бели билан тушса, беланги
бўлиб қолади.
У мўмин-қобилгина, мулойимгина бўлиб ўтиргани билан, ичида кучли бир
қувват оловланиб, бутун вужудини жунбушга келтирмоқда эди. – Гапир! – кифтига елкаси билан туртди тўлароғи. – Тилинг борми?– Ҳай-ҳай, ошналар! – деди Чори Халил худди чойхонада бирга палов еб
ўтирган улфатларига гап қотгандай хандон-хушхон оҳангда. Бундай лаҳзаларда
меровланишга нима етсин! – Ёвош-ёвош, ахир!.. – Гапни опқочма! – деди иккала барзанги баравар. – Опқочиб ўлибманми! Биринчидан, мен мелисага ариза-париза берганим
йўқки, қайтариб олсам. Иккинчидан…– Бас қил! – деб ўшқирди ўнг томонидагиси. – Ўзи сани ўша куни гўрга
тиқишимиз керак эди.
Банди бир лаҳза бас қилган бўлиб, яна жаврашга тушди: – Ҳеч жойда ҳеч гап йўқ, бир бечорани ўлдириб юбораверасиларми, окалар!
Ахир хотиним, оилам нима бўлади? Ахир мениям мажбур қилишди?
Қасдмандларга жон кирди.– Ким мажбур қилди? – деб сўради иккаласи баравар. – Айт!– Ким бўларди, жонажон коммунистик партиямиз билан одил ҳукуматимиз!
Мени тарбиялаб вояга етказган шонли комсомол!..
Бундай аҳмоқона сафсатага қулоғи ўрганмаган, ўрганиш не, айни тобда мутлақо
кутмаган таҳдидчиларнинг оғзи очилиб қолди-ёв.– Менга қара, ўв! – деди новчароғи оёғини чалкаштириб олар экан. Банди ўйлаб
ўтирмасдан жавоб қилди: – Мана қарадим, акажон!
Бурилди. Бурилдию новчанинг ўмганига ўнг қўлининг учини нақ дудама
№ 1 2026 99
Қулман ОЧИЛ
ханжардай урди. Жонининг борича урдики, жанжал тополмай, қичишиб юрган
бармоқлари кейин роса ҳузур қилди. “Ҳиқ” этган новча букчайиб тушди. Букчаймай
нима қилсин? Зўр келгандан кейин, букчаяди-да. Юракдан ёйилган беаёв оғриқ
бутун гавдани фалаж қилиб ташлайди. Синалган. Букчайган ғанимнинг энсасига
кафтнинг қирраси билан боплаб туширсангиз, шамширда чопилган теракдай
гурсиллаб йиқилади. Новчанинг пешонаси бориб панжаранинг қилич дамидан
қолишмайдиган қирраларига урилганида, чап томондаги галварс бурнидан қон
отилиб бетон полда теп-текис бўлиб, осмонга қараб ингранарди. Унинг қаншарига
чап тирсакнинг кўзи бориб теккан эди. Чори Халилнинг уч ой бурун бутилка
еган бошида кўтарилган ғалаёндан кўз олди қоронғилашиб кетди, албатта. Лекин
иккала гўрсўхтани ҳам ҳузур қилиб тепкилаб, жағини синдирди. Тишлари отилиб,
жағлари ғижирлаб кетди. Новвотдек ушалган жағнинг олдида лат еган бош –
ҳалво. Битиши қийин. Икки қийшиқ оғиздан парқиллаб отилаётган қон ҳалқоб
бўлиб йиғилишига бир лаҳза бақрайиб қараб турди-да, дўмбоқнинг устига оҳиста
энгашиб, пешонасига тўппончасини тиради:– Яна йўлимга кўндаланг бўлсанг, пешонангдан отаман! Тушундингми?
Чори Халил афғон урушидан қайтар экан, ўзича аҳд қилган эди: “Энди ҳеч
қачон, қон тўкиш нарида турсин, чумолига ҳам озор бермайман!” Начора!
Дўмбоқ оғзини очмоқчи бўлиб ингранди, лекин эплай олмади. Кўзини очиб
юмгандай бўлди: тушундим!
Чори Халилнинг гапи қуруқ пўписа эмас, Афғонистондан хуфиёна олиб келган
тўппончасини ишга солиб юборишдан тоймасди.– Оғзингни очгунча кўзингни оч, эш-шак!
Қуролининг пўлат дастаси билан барзангининг бошига солиб, чўнтакларини
титкилади: мабодо, пичоқ-мичоғи бўлса… Йўқ. Иккаласидан чиққан пул яримта
коньякка ҳам етмасди. Қўлини мурдор қилиб ўтирмади.
Доғулининг дидию савиясига қойил қолмади: модомики, бировни маҳв этишга
жазм қилган экансан, қотилнинг ҳам муносибини танлаш керак-да. Кўчада дуч
келган бебурднинг қўлига пул тутқазиб, Ҳадрага жўнатаверасанми, баччағар!
Танлаётган кадринг илгари бундай мурдор ишлар билан шуғулланганми ё
мардикорликка биринчи марта чиқишими? Илгари чиққан бўлса, қанча, қандай
одамларни гумдон қилган? Қандай йўллар билан гумдон қилган? Мақтулларнинг
ёши, сажиясию гавдаси қандай бўлган? Буюртма бажарилганидан кейин ҳиди
сезилганми, сезилмаганми? Йўқ, кўриниб турибди: бундай саволлар ҳашаки
мафиябоши Доғулининг тушига ҳам кирмаган. Пала-партиш. Қўл урган ишини
бандаси пишиқ-пухта, тоза қилса-да!
Бундан чиқадики, Доғули деганлари Чори Халилни одам ўрнида кўрмаган.
Менсимаган. Ним-нимкала бир бола экан, бошига бутилка билан бир уриб, биқинига
икки-уч тепсанглар, думини қисиб кетади, деб ўйлаган. Шуниси тузук. Ўлдирамиз
деб уриниб ўтирманглар. Ҳали ёш экан, яримжон бўлиб, азобини тортсин. Судралиб
юрганини, тавбасига таянганини кўриб, томоша қилайлик. Доғули шошган. Балки
арзонига учгандир. Бир-икки йил қамалиб чиққан давангирларни топиб, ўшаларга
буюрган.
Журналистнинг попугини пасайтириб қўйишдек нозик ишни авомларнинг
авоми – мардикорларга ишониб бўладими?! Бундай юмушни маҳкама ходимлари
ҳадеганда эплай олмайди-ю, ношудларга йўл бўлсин…
У лип этиб лифтга кирди ва иккинчи қаватга тушиб, Анжеланинг хонасига
ўзини урди. Ойимтилла ҳуққабозликни ташлаб, энди арслон ўйнатувчиликка ўтган.
Маоши дурустроқ эмиш. Аслида, жувоннинг ёши ўтиб, суяги оғирлашиб қолган.
Велоспеднинг якка ғилдирагида саҳна айланиб, копток отишдан кўра, тўқайзор
қиролини ўйнатиш осонроқ, чамаси.
100
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Чори Халил ундан: “Ёлдор йиртқични ўйнатиш осонми, мени?” деб сўраса,
Анжеланинг лаблари араз билан қимтилади: “Арслон ҳам, сен ҳам бир гўр –
ёввойисанлар!”
Йигит унга тан бергиси келмайди: – Мен мухбирлик қилган чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда.– Менга тегиб қўя қол-да, – дейди у баъзан Анжеланинг қитиқ патини таталаб. –
Исми фамилиянгни Анора Халилга алмаштириб, атлас кўйлагу лозим кийдирсак,
дуппа-дуруст ўзбекона келин бўласан-қўясан! Зунноринг – белингда, яйраб
юраверасан. – Ҳо-о! – дейди ойимтилла ноз билан. – Яна нима, нималар дейсиз?– Қишлоғимга олиб кетаман. Мол-ҳолга қарайсан, сигир соғасан, тагини
курайсан. Арслон ўйнатиб юрган хотинга сигир чўт бўптими!..– Бас қил! – деб унинг биқинини чимчилайди Анжела. Унинг мўлжали – ўша
ўша, яна бироз пул йиғиб, четга қараб жуфтагини ростлаш. Ўша ёқларда бирорта
бойваччанинг бўйнига арқон солиб, умрининг охиригача уни сигирдай соғиш. – Хоҳласанг, бирга кетамиз, – деб Чори Халилнинг асабига тегмоқчи бўлади
жувон ҳам кўзларини ўйнатиб. – Бухоро яҳудийси деб ҳужжат тўғрилаймиз. Ўйлаб
қўйганман! Исминг – Леви, яъни маслакдош, фамилиянг – Хаим, яъни ҳаёт бўлади.
Сени дунёнинг энг бой одамига айлантираман. Барибир даҳрийсан-ку. Нима фарқи
бор? Бунинг устига, яҳудийдан ҳеч кам жойинг йўқ. Бурнинг нашватидай. Ўлгудай
ақлли, ўлгудай қувсан. Иброний тилу ёзувни ўзлаштириб олсанг, бас. Тўғрими? – Тўғри, – дейди йигит пинагини бузмай. – Туз-насиба ўртада – тангачаси
халтада. Менга маъқул! Фақат бугун кеч бўлди. Эртага эрталаб жўнай қолайлик
ўша яҳудийлар ўлкасига! Хўп?..
Жувоннинг энсаси қотади. Диндан, намоздан, Қуръондан гапирмагани, ичгани
ва жувонбозлиги учун йигитни ўтакетган даҳрий деб ўйлайди. – Бу – масаланинг сиртқи кўриниши, зоҳири. Эътиқод – кўнгилда бўлиши керак.
Ибодатни жойига қўйиб, имонсизликнинг учига чиқиб юрганлар қанча! – Масалан? – деб кўзларини пирпиратади жувон. – Масалан, ўзинг! Яҳудий бўла туриб, бир мусулмоннинг бўз боласини йўлдан
уриб, эгарлаб олганинг-чи! Шу тўғрими? – Вой, Худойим! – деб додлаб юборади Анжела. – Ким кимни йўлдан ургани
аён-ку! – Хўш? Аён бўлса айт, шашқол ташлаймиз, деган баҳона билан ўша
саҳройи йигитни хонасига чорлаган ва эрталабгача анордай сиқиб, шарбатидан
ҳузурланадиган гўзал ким?..
Чори Халилнинг уйқусида ҳаловат бўлмади. Кўзи илинди дегунича, тушига
бўлмағур нарсалар кираверди. Алламаҳалгача тунги шовқинларга қулоқ солиб
ётди. Бирор бежо ёки таҳдидли товуш келмади. Ўзини хотиржам тутишга уринар,
лекин буни минг машаққат билан эпларди. Ётоқхона аҳли кечаси билан ухламайди
ҳисоб. Ким хиргойи қилган, кимдир созини тиринглатган. Қаердандир ёзув
машинкасининг чиқиллагани эшитилади. Бировининг боласи биғилласа, бошқа
хонадан вағир-вуғур қилаётган эр-хотиннинг жанжали асабни эговлайди.
Эртаси куни чоракам ўнда турганида Анжела қуймоқ пишириб қўйган экан.
Чори Халилнинг қуймоққа ихлоси зўр. Бўйдоқнинг овқати. Нонга булаб уриб
олгач, эшикни ичкаридан илдириб, яна ўзини тўшакка ташлади. Пешиндан ўтиб,
олтинчи қаватга чиқиб қараса, айвонда тунги муҳорабанинг бирор изи – на қон, на
ўпирилган тиш қолган. Пастдаги бетон новнинг четларигина бўялгандай қизариб
кўринди.
№ 1 2026 101
Қулман ОЧИЛ
“Хў-ўш, Чорибой! – деб ўйлади у. – Табриклаймиз! Толеинг баланд экан, яна
бир ўлимдан қолдинг!”
Ўзининг бахт-иқбол юлдузига ишончи ортган йигитнинг оғир ўйларга
берилгиси йўқ эди. Осонига кўчиб қўя қолди: тарсо хоним билан ажралиш
куйини чалишга аҳд қилди. Шакарнинг ози яхши. Анжеланинг икки марта қора
“Волга”дан тушаётганини кўриб, кимнинг машинаси эди, деб сўраса, мужмалроқ
жавоб эшитди: “Бир киракашники. Рашк қиляпсанми?”
Индамади. Қани энди шу хотиндан тезроқ қутулсаю Доруғаникига совчи
юборса. Дарвоқе, кимни юборади?
ТААЖЖУБГА ТЎЛА ТАШРИФ
Сўнгги ойларда жорий ишларига ёлчитиб қўл урмагани учун столида хат
хабар, чет муаллифларнинг мақолалари хирмондек уюлиб кетган, қоғозга кўмилиб
ўтирган эди. Таҳририятда иш меъёрланган: ўласанми-қоласанми – ихтиёринг, аммо
бажаришинг – ҳар ой беш юз сатр материал тайёрлашинг шарт. Бажаролмасанг,
“кесиласан” – байрамларда бериладиган қиламиққина қордай мукофотдан,
қаламҳақидан. Эвазига мўл-кўл оладиганинг – мажлисларда пўстагинг қоқилгани.
Аяш йўқ.
Эшик очилиб, аввал хокисор Шоирнинг боши, сўнг буюк Бастакорнинг соябони
кенг шляпаси кўринди. Чори Халилнинг хаёлидан ўтган биринчи фикр шу
бўлдики, “Адабиёт ва санъат” бўлимини излаб, адашиб юришибди, шекилли. Йўқ,
адашган ўзи экан. Меҳмонлар бемалол кирдилар. Уни ҳайратга солиб, қучоқлашиб
кўришдилар. Жойлашиб ўтирганларидан сўнг, озода ва осойишта юзларини
қўллари билан силаб, эзгу тилаклар тиладилар: “Ҳаммамиздан Ўзи рози бўлсин!”
Чори Халилнинг юз-кўзидан ҳайрату бесаранжомлик бўртиб кўринди, чамаси,
хокисор Шоир йиғламсираган овозда изоҳ берди.– Шу яқин-атрофга йўлимиз тушган эди, укажон. Буюк Бастакоримиз сизнинг
зиёратингизни ихтиёр этдилар…
Хона соҳибининг қаҳ-қаҳ уриб юборишига бир бахя қолди. Чори Халил ким
бўлибдики, буюк Бастакор қасддан қадамранжида қилсалар ва зиёратига бош уриб
келсалар? Эшон бўлмаса, мулла бўлмаса, олиму уламо, ҳатто шоир ҳам эмас. Қизиқ
да! Миннатдорлик билдирай деса, ўзининг улуғлигини тасдиқлаган бўлади, кўзини
лўқ қилиб, индамай ўтириши ундан баттар – ноқулай. Мужмалроқ, паришонроқ
бош ирғаган бўлди.– Ташаббус буюк Бастакоримиздан чиқди, – деди хокисор Шоир ташрифи
муҳташамнинг аҳамиятини боз таъкидламоқчи бўлгандай. – Бу киши сизнинг
ашаддий мухлисингиз эканларки, мен фақирнинг бехабарлигимни айтинг. Чоп
этилган барча мақолаларингизни номма-ном биладилар. Офарин демасдан
иложимиз йўқ!
Буюк Бастакор мамнун бош қимирлатиб қўйди: шундай, худди шундай!
Иккаласи ҳам ориқ, костюмининг эгни елкаларида осилиб турибди. Икка
ласининг ҳам кўзлари чуқурига ботган. Гапирганида иккаласининг ҳам ўрдак
никидай ингичка ва узун бўйнида кекирдаги пастдан юқорига бориб келади.– Қойил! – деди махсус мухбир Чори Халил шодлиги ичига сиғмай кетган
одамдай. Лекин ичида яна бир бор тавба-тазарру келтирдики, ҳаётда мутолаа
завқидан баҳрадор артист ҳам учрар экан-да!
Бунчалар юксак эътибор, ҳурмат-эҳтиром ва энг ажабланарлиси, фавқулодда
ташрифнинг даромадидан кўнглига хавотир оралаганига қарамай, одоб сақлаши
зарурлигини сезиб-англаб турарди. – Раҳмат! – деди қўлини кўксига қўйиб. – Миннатдорман!
102
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Акаларининг етаклашиб келишдан мақсадини билолмай боши қотган. Балки
буюк Бастакор ҳақида биров-ярим газета-журналга у-бу нарса ёзиш даркордир?
Балки кечмиш хотираларини китоб саҳифаларида дарж этиш таманноси
кўнгилларини зиёда қилгандиру махсус мухбир Чори Халил каби беминнат
мардикорга эҳтиёж сезилгандир? Бу тусмолларига унчалик ишонгиси келмасди:
буюк Бастакорнинг ижоди ва фаолияти ҳақида ёзиб, бир нималик бўлиб қолиш
илинжида лабини ялаб, қаламини қайраб, изидан соядек эргашиб юрганлар сон
мингта. Хокисор Шоирнинг ўзи – улардан бири, буюк Бастакор куй басталаган
ғазаллари қўшиқ қилиб айтилишидан умидвор. Келиб-келиб Чори Халилга куни
қолмагандир.– Чорижон, ҳовлингиз қаерда? – деб сўраб қолдилар буюк Бастакор хонага
бир қур кўз югуртириб олгач. Йигит саволни қайси музофотда туғилгансиз, деган
маънода тушунди:– Қишлоғимиз Умакайда. – Йўқ, Тошкенти азимнинг қаерида турасиз демоқчиман.– Ҳадрада, – деди у ва юзига кулги ёйилди. – Ёш ижодкорлар ётоқхонасида. – Э-э, уйингиз йўқми? – чинакамига ажабланди буюк Бастакор. – Йўқ, – деди махсус мухбир устма-уст ёғилаётган саволларнинг сабабини ҳамон
англай олмай. – Ётоқхонада яшайман. Ўзингиз ҳам баъзан мусофирхонамизга келиб
турасиз-ку. – Сирли жилмайди. – Раққосаларнинг ёнига.
Буюк Бастакор тагдор жавобнинг замиридаги ишорани сезмасликка олди.
Яна нима қилсин? Тўғри айтасиз, Чорижон, аҳён-аҳёнда бориб тураман, деб тан
олсинми?
Хокисор Шоир хокисор овозда тилга кирди:– Марказдан жўнатилган кадрларга уч-тўрт ой ўтмасдан уй-жой берилади.
Лекин ўзимизнинг иқтидорли миллий кадрларимиз ўн йиллаб ётоқхоналару
ижарахоналарда бола-чақаси билан сарсон-саргардон юради…
Бола-чақадан гап очилиши билан Чори Халилнинг юраги дукуллаб кетди:
“Худо-Худо, сўрамасин!” Йўқ, сўради:– Фарзандлар нечта, Чорижон?
Чорижонни йўтал тутди. Тутгани баробар хокисор Шоир жонига ора кирди:– Чорижон ҳам ўзимиз каби серфарзанд. Шундай болажон ижодкор ҳалигача
бошпанасиз.
Чорижон оғзига толқон солиб ўтираверди. Бошқа нима қилсин? Йўқ, акалар, мен
тирноққа зорман деса, кимни қойил қиларди? Қолаверса, ўртада бўлаётган гаплар,
назарида, тасодифан учрашиб қолган таниш-нотаниш одамларнинг ўзбекона
шакаргуфторлигидан бошқа нарса эмас. – Сизга ўзим уй олиб бераман, – деди буюк Бастакор чўнг ишонч билан. Махсус
мухбир Чори Халилнинг ҳайрати янада ошди: “Бу марҳаматнинг боиси не?” Нима
дейсиз, феъли шундай: биров унга кутилмаганда мурувват кўрсатмоқчи бўлса,
юрагига ҳовур тушади – сабабсиз марҳамат бўлмайди. Оқилона шубҳа. Бу сафар
дабдурустдан рад қилмади, бироқ шунга яқин жавоб айтди. Яъни, миннатдорлик
билдирган бўлди. Марҳамат соҳибининг самимийлиги ғалатироқ туюлса
шундай – тил учида миннатдорлик билдирилади. Айни дамда сездирмайгина
буюк Бастакорнинг қитиқ патига тегиб ўтишдан ўзини тия олмади: – Сиздай қадрдон акаларимизнинг анча-мунчаси уй-жой масаласида ўз вақтида
қуюқ-қуюқ ваъдалар бериб, кейин жим бўлиб кетишган. Кўз-кўзга тушганда
хижолат бўлиб юришади.
Демоқчи бўлдики, сиз ҳам ҳозир катта гапириб қўйиб, кейин дом-дараксиз
кетишингиз мумкин. Бундай бўлишини асло истамайман. Негаки, сиздек машҳури
олам инсоннинг чин мухлисиман. Мен каби миллионлаб ихлосмандларингизнинг
№ 12 2025 103
Қулман ОЧИЛ
бахтига доим сиҳат-саломат бўлсангиз, янгидан-янги асарларингиз билан
халқимизни хушнуд этаверсангиз, шунинг ўзи биз учун катта давлат.
Бундай баландпарвоз гапларни эшитавериб қулоқлари кўникиб кетган, шекилли,
буюк Бастакор сезилар-сезилмас бош ирғаб қўйди: – Кўрамиз!
Қандай келган бўлсалар, шундай – хона соҳибини таажжубу таҳликага солиб,
секин чиқиб кетдилар. Иши бошидан ошиб ётган Чори Халил бўлиб ўтган гапларни
ўша маҳалиёқ унутди. Қарангки, меҳмонлар ваъдасининг изини совутмади. Эртаси
куни у хонасига кирар-кирмас жиринглаган телефон гўшагидан хокисорона овоз
келди:– Чорижон, юринг. Буюк Бастакоримиз сизга уй олиб бермоқчилар.
“Наҳотки, Орзугулнинг пойқадами ёқа бошлаган бўлса?” Йигит ширин орзудан
энтикиб кетди ва учинчи қаватдан зиналарни босиб-босмай, оёғини қўлга олиб
тушди. Эшик олдида буюк Бастакор билан хокисор Шоир яп-янги оқ “Волга”нинг
бақувват эшикларини ва ўзларининг қучоқларини кенг очиб туришибди. Минг
йиллик қадрдонлардек ачомлашиб кўришдилар. Икки улуғ зот – орқада, Чори
Халил – ҳайдовчининг ёнида, бўлаётган гапларга ишониб-ишонмай ўтирибди.
Очилиб қолган оғзини ҳамон юмолмаётган дарбонларни ортда қолдириб,
ғириллаганча йўлга тушдилар ва зум ўтмай, ижроқўм биносининг залварли эшиги
олдида тўхтадилар. Энди бу ердаги дарбонлар уларнинг истиқболига югуриб чиқди. – Бормилар? – деб гап ташладилар буюк Бастакор виқор билан.– Борлар, борлар!..
Ҳашамдор гилам-пойандоз тўшалган мармар зиналарни бир-бир босиб, иккинчи
қаватга чиқдилар. Котиба қиз ўрнидан ирғиб турди:– Здравствуйте, хаджи ака! – Салом, Катринахон! – дедилар буюк Бастакор янада салобатли овозда. – Раис
бормилар? – Борлар, – деди бети Анжеланики каби кўҳнариб қолган қиз назокат билан
ўзбекчани бурролаб. – Ҳозиргина мажлис бошладилар.– Кириб, мен келганимни айтинг.– Хўп бўлади, – котиба хокисор Шоир билан махсус мухбир Чори Халилга бир
қур беписанд назар ташлади-да, қўш қаватли баҳайбат эшик ортида ғойиб бўлди ва
дарҳол изига қайтди: – Ҳозир чиқарканлар!
Ортидан эшик очилди ва ичкаридан ҳар турли қоғоз, дафтар, жуздон кўтарган
бири биридан ҳорғин, бири биридан зериккан, зерикиш ҳам гапми, гўё дунё
ишларидан ҳафсаласи буткул пир бўлган эркагу аёл олдинма-кетин чиқишга, Чори
Халил уларни эринмай санашга тушди: ўн етти нафар экан!– Эй, ассалому алайкум, ҳожи ака! – деди сурувнинг охирида кўринган қадди
расо одам. – Маъзур тутингиз! Куттириб қўйдик!– Асло! – деди буюк Бастакор жилмайиб. – Улуғларни кутиш – биз учун
шараф! – Жавобида халфаларига, менинг катталар билан қандай гаплашишимни
кўриб қўйларинг, деган иддао яққол сезилди.– Узр, дедик-ку, ҳожи ака! – Узрни сиз эмас, биз сўраймиз, – деди буюк Бастакор. – Энди бошланган
машваратингизни буздик, биродари азиз. Бемаҳал келиб қолдик.– Ҳеч бокиси йўқ, ҳожи ака, – деди раис илтифот билан. – Пешиндан кейин
давом эттирамиз.
Ижроқўм раиси кабинети тўридаги хосхонасига бошлади. Пастқам стол
атрофига мосланган айланма дивандан жой олдилар. Тўрга – буюк Бастакор, ўртага – махсус мухбир Чори Халил, пойгакроққа – хокисор Шоир, уларнинг қаршисига
мезбон ўтирди. Кенгишгина хонанинг ўртасидаги фавворадан маромида отилаёт
104
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ган сув жилваланиб турибди. Дастурхонда сара ёнғоқ-майиздан тортиб, олтин ранг
узумгача, ҳар бири гўдакнинг бошидек келадиган нақш олмадан учлари қорайиб
куйган банангача бор. – Бу йигитни танияпсизми, ҳазрат? – деб сўради буюк Бастакор туйқусдан.
Раис Чори Халилга қаради. Нигоҳида меҳрни эслатувчи недир бир осойишталик
бор эдики, киши атак-чечак қилиб юра бошлаган гўдакни кўрганида юзига шундай
беғубор табассум югурса керак. Йигит кўзларини олиб қочди. Қизарди. Раис уни
қаердан ҳам танисин. Умрида биринчи марта кўриб турган бўлса. Газетанинг
махсус мухбири кунда кунора телевизорда чиқадиган яллачи бўлмаса. Интервью
беришни хуш кўрадиган сиёсат ёки жамоат арбоби ҳам эмас. Йўқ, дейишини кутди.
Аммо жавобни эшитиб, лол қолди.– Танигандай бўвомман.
Қойил, танийман деса ёлғон бўларди, танимайман дейиши ҳурматсизликка
йўйилиши мумкин. Ақлли одам экан.– “Раъйи қайтмаган одам”ни шу укахонимиз ёзганлар-да, – дея изоҳ берди буюк
Бастакор.– Жиян ҳақидаги анаву мақоланими?– Ҳа, ўша. – Кучли мақола бўлганди. Хўжайин ўзлари қалайлар?
Буюк Бастакор томоғини маъноли, Чори Халилнинг тушунишича, нимадандир
огоҳ этгандай қирди ва тил учида:– Яхшилар, – деди. – Салом айтдилар.
Акалари бири олиб-бири қўйиб Чори Халилни мақташга тушдилар. Англа
шилдики, миллатимизнинг шундай жасур ва шижоатли, фидойи ва иқтидорли
фарзандлари неча йиллар бола-чақаси билан ижарама-ижара саргардон бўлиб
юргани ҳолда, қизил империя марказидан жўнатилган кадрлар икки-уч ой ўтмасдан
уй-жой билан таъминланмоқда. Шаҳар ижроқўмининг шу тутумини адолатли, деб
бўладими? Чори Халил хизмат қиладиган нуфузли газета жамоасига ижроқўм
томонидан неча йиллардан бери бирорта квартира ажратилмаган.
Раис бошини силкитганча мириқиб кулди:– Биламиз, ҳожи ака, биламиз! Худо хоҳласа, бу йил сиз айтган ўша газетага
квартира ажратишни мўлжаллаб турибмиз. Режамизда бор!– Йўқ, шаҳар ҳокими бўлсангиз, масалани ҳозир ҳал қилинг! Бўлмаса, шундоқ
чиқаману Чорижонга Тошкентнинг истаган жойидан ҳовли олиб бераман! Битта
тўйдан тушган якан кетса кетибди-да!..– Қўймадингиз, қўймадингиз-да, ҳожи ака!
Раис қўлини пастқам стол тагига юбориши билан эшик очилиб, котиба кўринди:– Квартира бўлимининг бошлиғини чақир!– Хўп бўлади!– Бошланиши ёмон эма-ас, – деб қўйди буюк Бастакор. – Кўрамиз, охири
қандай бўларкан.
Остонада ўзига ғоят ярашиб турган кумуш сочлари орқасига назокат билан
таралиб, турмакланган эллик ёшлардаги аёл кўринди. Мажлис аҳли беихтиёр унга
тикилиб, йўқ, маҳлиё бўлиб қолди. Маҳлиё бўлмасликнинг иложи йўқ. Режиссёрлик
қўлидан келса, Чори Халил, ўйлаб-нетиб ўтирмасдан шу аёлга қиролича ролини
раво кўрарди. Тўлароқлигини айтмаса, кўзга ярқ этиб ташланадиган, сиймоси
эсда қоладиган кўркам аёл. Боқишлари ўз қадрини яхши биладиган, тагли-тугли
аслзодаларга хос сиполиги унга шоҳона қиёфа бахш этиб турарди.
Кейинги воқеалар бундан ҳам ажабланарли кечди. Ажабланарли бўлгани учун
улардан олган таассуротлари сирли одамлар орасида ҳуши оғиб ўтирган Чори
Халилнинг қулоғи, кўзи ва димоғида умрбод муҳрланиб қолди.
№ 1 2026 105
Қулман ОЧИЛ
Раис квартира бўлимининг бошлиғига қарата ўнг қўлини хиёл кўтарди. Энди
махсус мухбир Чори Халил рассом бўлмаганига афсусланиб кетди. Мусаввир
бўлганида, раиснинг узунчоқ тирноқларига астойдил оро берилган кўрсаткич
бармоғи сал эгилиб, бошқа бармоқлари ярим очиқ қолган шу сертук ва сертомир
қўлини тасвирлаш учун бор маҳоратини ишга соларди. Токи муаллақ қолган қўл
эгасининг кимлигини чизилган сувратдан бемалол англаш мумкин бўлсин. Кўнгли
кенг, бадавлат, ўзига ишонган, танти ва дилбар шахснинг қўли шундай бўлса керак,
деб тахмин қилди йигит.
Раис ҳамон қўлининг мувозанатини бузмаган ҳолда рус тилида топшириқ берди: – “Республика” газетаси таҳририятига битта квартира ажратиш тўғрисида, –
шу жойда меҳмонларга юзланиб, кўзини маъноли қисиб қўйгач, пастроқ овозда
ўзбекчалади: – Бисмиллани уруғингга ўт тушгур “катта оғалар”дан бошламасак,
бошимиз балога қолади, окалар. – Яна бўлим бошлиғи томон бурилиб, русчага
ўтди: – Ва “Жумҳурият” газетаси таҳририятига ҳам битта квартира ажратиш
тўғрисида ижроқўм қарорини тайёрланг ва зудлик билан имзолашга олиб келинг!
Аёл чиройли бошини назокат билан эгди:– Хўп бўлади!
Зум ўтмай, қарор лойиҳаси тайёрлаб келинди. Ижроқўм раиси оппоқ шойи
қоғозларда машинкаланган ҳужжатга, Чори Халил яна санаб турди, саккиз нусхада
шошилмасдан имзо қўйди. – Бўлдими, ҳожи ака? – деб сўради раис енгил тортгандай бўлиб. – Йў-ўқ! – деди буюк Бастакор. – Чорижон то квартирага кўчиб ўтмагунича
ҳисоб эмас!
Раис яна квартира бўлимининг бошлиғига юзланиб, қаттиқ тайинладики,
“Жумҳурият”га ажратилаётган квартира газетанинг махсус мухбири Чори Халил
жаноби олийларига (тавба, айнан шундай деди!) аталган. Қўл остингиздаги
ходимларингизнинг қулоғига шипшиб қўйинг: ўйин қилиб юришмасин тағин.
Қарор ижросини шахсан ўзингиз назоратга олинг ва ижроси таъминланганидан
кейин менга шахсан ўзингиз маълум қилинг. – Тушунарлими? – деб сўради ҳукмфармо овозда. – Тушунарли, – деди бўлим бошлиғи оқсуяк хонимларга хос нимтабассум билан
бош букар экан. – Муддат? – Муддати кеча ўтиб бўлган!
Раиснинг айтаётган ҳар бир гапи, ҳар бир хатти-ҳаракати меҳмонларни,
яъни ижод аҳлини ҳайратга солишга қаратилгани сезилиб турарди: кўринглар
ва эслаб қолинглар, мен қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган, ўзининг соясидан ҳам
ҳадиксирайдиган майда амалдор эмасман! Мен ижод аҳлига азбаройи ихлоси
баланд, дадил ва миллатпарвар раҳбар, арбобман! Мен…
Маҳорат билан ва дадил намойиш этилаётган бу саҳна кўринишидан мақсад –
эл орасида кўп юришли, гапига авом оғзини очиб қулоқ соладиган ижодкорларни
лол қолдириш. Сал нарсадан ҳайратга тушиб, эҳтиросу ҳаяжони кўпириб,
қирғоқларидан ошиб-тошадиган ижод аҳли бу томошани авомга қўшиб-чатиб, бўяб
бежаб етказишига комил ишонч.
Жойларидан қўзғалар эканлар, ҳамма, ҳатто раиснинг ўзи ҳам чапак чалиб
юборди. Йиғламоққа доим шай турадиган хокисор Шоир кўзлари ёшланганча
Абдулла Ориповнинг шеърини ёдга олган эди:– Ижроқўм уй бермиш,
Кўзларингда ёш…
Шунчалар кўпмиди дилингда дардинг.
Етар, таъзим билан эгаверма бош,
Етар, юрагимни эзиб юбординг…
106
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Учаласи ижроқўм раисига устма-уст ташаккур айтиб, миннатдорлик изҳор
этар экан, Чори Халил ўзининг гавжум бозорда адашиб қолган гўдакдан баттар
довдираётганини ҳис қилди. Киши на ҳайратга тушиши, на қувониши, на уялишини
билмай қолганида бўлади бундай ҳолат. Ишонгиси йўқ: наҳотки, авомга қолганда
қурумсоқлиги тутадиган ҳукуматдан текинга уй-жой олиш шунчалик осон ва жўн
бўлса? Қонун-қоида, навбат-савбат деганлари бекор гап экан-да. Миллионлаб одам
бир умр зор-интизор кута-кута дийдорига етолмасдан ўтиб кетадиган бошпанани
беш дақиқада тўғрилаб берган буюк Бастакор билан хокисор Шоирга, энг муҳими,
раисга қойил қолмай, тасаннолар айтмай иложинг борми?! Ҳақиқий сеҳргардан
қаери кам уларнинг?!
Хайрлашар эканлар, раис қўлини кўксига қўйди:– Хизматлар бўлса, бош устига, окалар!
Буюк Бастакор безовталаниброқ турган хокисор Шоирга қаради:– Шоир оғамизнинг недир гаплари борга ўхшайди?– Менинг хаёлимгаям келгани йўқ, – деб қолди бехосдан йиғламоқдан бери
бўлиб хокисор Шоир. – Тўғри-да, эл-юрт, миллат қайғусидан бошқа дардим борми?
Лекин жамоатчилик тоза қулоқ-миямни қоқиб қўлимга берди, акалар. Ёшиям
сўрайди, қарисиям. Эркагиям кун бермайди, аёлиям. “Фалончи ака, сиз қачон халқ
шоири унвонини оласиз?” эмиш. Мен бечора нима дердим? Ихтиёр ўзимда эмас,
биродарлар, буни фармон берадиганлардан сўранглар десам, ишонишмайди. Йўқ,
яна қисталанг қилишадики, сиз аллақачон халқ меҳрини қозонган, тан олинган
шоирсиз. Машҳур миллатпарвар, адолатпарвар шоир эмишман. Майли, бу гаплар
ўз йўлига, лекин унвонни олиш ҳам, бериш ҳам менинг қўлимда эмас-ку, тўғрими?!
Чори Халил раиснинг энсаси қотиб, тутақиб кетса керак, деб жони ҳалқумига
келди. Ахир ижроқўм давлат мукофоти улашадиган идора эмас-ку! Қарангки,
ижроқўм сардорининг чеҳраси қайтанга очилиб кетди:– Ахир шуни эртароқ айтмайсизми, Шоир ака! Камтарлик ҳам эви билан-да.
Ростдан ҳам, унвон сизга берилмаса, кимга берилади!
Меҳмонлар яна жойларига чўкдилар. Раис шаҳд туриб, хосхонасидан чиқиб
кетди ва бирпасдан кейин пахта тайёрлаш йиллик режасини муддатидан олдин
дўндирган хўжалик раҳбаридек димоғи чоғ қайтиб кирди. Ҳамма унинг четлари
кўпикланиб турган оғзига тикилди:– Бўлди, – деди хушкалом раис, – хўжайин масалани ўз назоратига олдилар.
Худо хоҳласа, тез орада Шоир акамизни унвон билан қутлаймиз!..
Ким бўлса-да, ўша “хўжайин”нинг ижроқўм раиси билан анча яқинлиги, ҳатто
оилавий борди-келдиси, улфатчилиги борлиги аён. Шоир ўрнидан туриб, ўкириб,
йўқ, бўкириб юборди:–
Раҳма-ат, оғажон, раҳмат! Ўлгунимча хизматингиздаман! Ўлгунимча
ҳаммангизга салламнолар айтиб ўтаман!..
Орадан икки йил ўтиб, “душман овозлари” хабар тарқатадики, хокисор Шоир
зиқнафас хасталиги – ҳаво етишмаслигидан вафот этибди. Ҳаммага етган ҳаво улуғ
унвон буюрмаган Шоир бечорага келганда танқис бўлиб қолган эмиш.
Раис, бизга яна қандай хизматлар бор дегандай буюк Бастакорга қаради. Буюк
Бастакор бармоқлари ингичка ва узун қўлларини дуога очди:– Илоё, умрингиз узоқ, мартабангиз бундан-да улуғ бўлсин!
У хокисор Шоир билан махсус мухбир Чори Халилга бир-бир маъноли қараб
олди-да, мулоқотга якун ясади:– Эсимиздан чиқармайлик, биродарлар! Минг отлининг бир пиёдага иши
тушиши мумкин. Ҳазратимизнинг, яъни бағри кенг, қўли очиқ, халқпарвар
раисимизнинг хизматларига доим шай туришимиз, вақти-соати келганда қўллаб
қувватлашимиз даркор.
№ 1 2026 107
Қулман ОЧИЛ
Бу даъватдаги шаъманинг даромади мавҳумроқ бўлса-да, ҳозиргина ваъда
қилинган квартира ва юксак унвон шунчаки сийлов эмаслиги аниқ сезилди.
Халфалар шоша-пиша жавоб қилдилар:– Доим тайёрмиз! – Доим тайёрмиз!..
Чори Халил яна машинага ўтирар экан, индамай кетишни ўзига эп кўрмади. Тил
учида бўлса-да, манзират қилди:– Бугунги янгиликларни қачон ювамиз?
Буюк Бастакор норози бош чайқади:– “Ювиш” – мусулмон умматига хос удум эмас. Шаробхўрларнинг иши. Янги
хонадонга кўчиб ўтганингиздан кейин шукронасига бирор жонлиқ атаб, қон
чиқариб юборсангиз, бас.
Ишхонасига келса, ҳамма уни излаган: “Қаерда юрибсиз, Чорижон? Тезроқ
райижроқўмга бориб, уйни танланг!”
Бирйўла шаҳарнинг беш жойидан беш хил квартира таклиф қилдилар. Боши
айланиб қолди. Бешинчисини – қурилиши энди тугаб, пардозлаш ишлари
охирига етиб қолган тўққиз қаватли янги уйнинг иккинчи қаватидаги тўрт хонали
шинамгина квартирани танлади: поли паркет, айвонида футбол ўйнаб, ошхонасида
тўй ўтказаверинг. Қувончи ичига сиғмайди. “Бир-икки ойдан кейин келсангиз,
кам-кўстини тугатиб, калитини берамиз”, деди прораб. Соҳиби хонадон калитни
олмагунича, Орзугулга айтмай туришга аҳд қилди.
Ишлари юриша бошлагани яхши-ю, лекин Шернинг олдида ўзини ноқулай
сезарди. У уч фарзанди билан ижарада яшайди, Чори Халил сўққабош бўла туриб,
бош муҳаррир маданият вазири билан гаплашиб берган ётоқхонадан жой олган.
Энди эса шоҳона квартирага эга чиқиб турибди. Инсофдан эмас-да. Шундай деса,
ошнаси таскин берган бўлади, квартира она сутингдай ҳалол, жўра. Бу кунларга
етгунингча не бир қиёмат кечмишлар бошингдан ўтганини дўст ҳам, ғаним ҳам
яхши билади!
“МЕНДАН РОЗИ БЎЛ!”
Чори Халил гўё чавондозу отининг юганини бўйнига салқи ташлаб қўйган:
борган жойигача борар! Қишлоғи сари юриши сийрак тортишдан узилиш палласига
ўтган. Борса, Тахминанинг севинчи ичига сиғмай, умидлари яна жонланади. Ширин
навозишлар кутади.
Эр бўлмишнинг яна кўзи етардики, бордим дегунича қўйди-чиқдидан гап
очилади. Тахминанинг мунгли нигоҳига дош бериши осон эмас. Қиёлмайсан: бир
чети – қишлоқдошинг, бошқа тарафи – кўнгил деган нарса бор, шартта ташлаб
кетолмайсан. Қандай кўзинг қийсин, ёмонлик кўрмагансан. Аниқки, эртага
ажралиш куйи чалинса, айниқса, эри уйланганини эшитса, кўп куяди. Ота-онаси
ҳам тақдирига жимгина тан бериб қўя қолмас. Собиқ куёвини гўрдан олиб, гўрга
солиши тайин.
Ҳа, хотин қўйиш билан видолашишнинг фарқи кам. Дилда чандиқмонанд
нимадир қолади. Қорақўтир бойлаб, тузалиб кетганидан кейин ҳам, эсингга
тушганида, оғриғи сим-сим сезилиб туради. Нима бўлган тақдирда ҳам, Тахмина
билан орани очди қилишдан бошқа йўли қолмаган. Юракни безиллатадиган,
кўнгилни беҳузур қиладиган иш. Начора? Тайсаллашнинг охири бор-ку. Уни-буни
баҳона қилиб қачонгача орқага ташлаши мумкин? Чорининг ҳамма иши чала. Гўё
ҳамма нарсадан иштиёқи сўнган. Бирор ишга қўл ургиси, биров билан гаплашгиси,
бирор жойга боргиси йўқ. Кўнглига сиғмайди.
Бир қараса, ишлари осонлашиб кетгандай: калтак ейиши ҳам, касалхонага
108
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
тушиб, хослар палатасида даволаниши ҳам, квартира олишию мебелдан тортиб,
уй жиҳозларигача муҳайё бўлиши ҳам. Худди эртаклардагидай. Сирли-сеҳрли,
шубҳали. Ҳаммасини кимдир зимдан кузатиб, бошқариб тургандай. Бироқ ким ўша
сеҳргар?
Янги бошпанасига кейинги гал борганида кўрди: кўп қаватли уйнинг атрофи
батартиб. Одамлар аллақачон кўчиб кела бошлаган. Квартираси эшигини
очиб, остонада қотиб қолди: ҳаммаёқ бадастир – шоҳона гиламлар тўшалган,
қандиллар осилган, шкафлар, каравотлар жой-жойига қўйилган. Музлаткич, соч
қуритгич, дазмолдан чойнак пиёлагача ялтираб турибди. Бўсағада – уч хил,
бири жажжигина – гўдакники, иккинчиси нозикроқ – аёл кишиники, учинчиси
ялпайганроқ шиппак. Кимларга аталгани аён.
Буниси энди кимнинг сийлови? Буюк Бастакор билан хокисор Шоирнинг иши
эмаслиги аниқ. Орзугул билан отасининг қўли бор деса, Доруға сувни кўрмай этик
ечадиган анойи эмас. Қизини эл кўзида тўй қилиб узатмагунича бундай марҳаматга
бош қўшмаслиги тайин. Дунёбехабар прорабдан ҳам аниқ гап чиқмади: сирни
очмасликка қаттиқ ваъда берган чамаси.
Тумсайганча изига қайтди ва сир бой бермай эзилиб юраверди. Эзилгани – бу
ҳашамдор гўшада Орзугул билан қандай яшайди? “Бир думалаб бойиб кетгани”ни
бошқаларга қандай изоҳлайди?.. Қизнинг ўзи гап очишини кутди. Ҳалигача очгани
йўқ. Шер билан эса сирлашишни ўзига эп кўрмади. Бировга, айниқса, ҳамкасбингга
айтадиган гап эмас. Кулгига қоласан.
Чори Халил сабий қалб Орзугул тезроқ ўзиники бўлишини истайди. Кейин
чи? Кейин нима бўлади? Шу савол кўндаланг келганида у Тахминанинг олдида
ўзини айбдор сезади. Қўлида тайинли касб-кори бўлмаган аёл қишлоқда қандай
кун кўради? Бировнинг уйида чўрилик қиладими? Қила оладими?
Чори Халил Орзугулга умрини бағишлашни орзу қилади. Бир умр ёнида
бўлса, бахтга-қувончга тўлиб-тошиб, ҳаётидан мамнун яшаса. Қариб-қартайиб,
боқий дунёга кетар чоғи унинг кўзларига тикилиб, юзларига, лабларига босишни,
қароқларига суртишни яхши кўрадиган ўша нафис бармоқларини кафтларига олиб,
оғушида жон берса.
Чори Халил унинг Тахмина каби шунчаки уй бекаси бўлишини тасаввур
қилолмайди. Жўнгина, рўзғорбоп аёл ўлароқ тандирдан боши чиқмай, қозон-ўчоқ
бўйида куймаланиб ўтишини кўз олдига келтиролмайди. Шундай кўркам, шундай
соҳибжамол қизнинг белида пешбанд, қўлида супурги, бошида рўмол чангга ботиб
ҳовли супуришини қандай тасаввур қилсин? Назарида, Орзугул недир улуғвор
ишлар учун яратилган.
Қишлоққа атайлаб кеч оқшом кириб борди: биров-яримнинг кўзи тушмасин.
Дарвозадан кириб таққа тўхтаб қолди: устахонанинг деразасидан шуъла тушиб
турар, айвонида эса устма-уст катта-кичик учта сандиқ ялтираб кўринар эди. Уста
Халил сандиқчидан қўл олган Тахминанинг иши!
Хомушлигини кўриб, уйидагилар, келин бўлмишнинг ўзи ҳам дарров тушунди,
чамаси. Дастурхон устида ҳадиксираб, мўлтираб қараётганини сезиб, Чори
Халил атайлаб бошини четга буриб ўтирди. Тахминанинг умиди ҳалигача буткул
сўнмаганини сезди. Демак, яна ўша гапни айтиб ёлворади: “Чўрингиз бўлай!”
Чорининг жаҳли чиқади: “Менга чўри эмас, хотин керак”.– Тахмина, – деди Чори худди бегона аёлга гапираётгандай совуққина қилиб, –
сен бемалол ишларингни қилавер.
Бу шафқатсиз дилсиёҳликнинг бошланиши, талоқ берадиган эрнинг жуфти
ҳалолига айтаётган сўнгги сўзлари, иккисини боғлаб турган заифгина риштанинг
узилиши эди. Илгари эрининг шаҳардан келиши, айтган ҳар бир гапи Тахминага
ҳадя қилинган байрамга айланарди. Хотинига сирли жилмайиб, имо қилар эди:
№ 1 2026 109
Қулман ОЧИЛ
“Тайёрлан! Икки ямлаб, бир ютаман!” Жувоннинг бирдан қони кўпириб, энтикиб,
юз-кўзлари ял-ял ёниб, терисига сиғмай, овозлари титраб, хўп дерди секингина.
Ўша заҳоти ҳаммом сари йўрғалар ва эри хобхонасига кириши билан унга
чирмашиб кетарди.
Ташна нигоҳи, яна бир кечагина қолинг, дийдорингизга тўймадим, деб
шивирлашлари. Ишини баҳона қилса, ишингиз ҳам бор бўлсин, қочиб кетмас деб
ёзғиришлари. Энди ҳаммаси ордона қолади. Шунча йил ичида бирор марта бўлсин,
мени шаҳарга олиб кетинг демаган. Кексайиб қолган қайнотаси билан қайнонасини
ташлаб кетолмаслигини биларди. Тахмина қарияларга, улар эса келинига суяниб
қолишган эди. У рўзғор юмушларини, дала ишларини, сандиқсозликкача – тўла
тўкис қўлига олган. Ёғоч танлаш, арралаш, рандалаш, жило бериш, олифлаш,
бўёқ тайёрлаш, нафис тунукага ўйма нақшлар солиш, расм чизиш, михлаш,
зулфлаш – ҳаммасини бажонидил бажарарди. Шунинг учун бўлса керак, сандиқсоз
қайнота васият қилган эдики, биламан, ўғилларимга сандиқ десам – сойга қочади.
Башарти, менинг ишимни давом эттирмоқчи бўлса, дастгоҳимни Тахминанга
беринглар. Сотакўрманглар.
Келин чиқиб кетганидан сўнг Чори онасига юзланди:– Айтилмаган гап қолмади, эна. Энди бир ёқли қилайлик. Орқага ташлаб, судраб
юришнинг фойдаси йўқ. Тахминаям кунини кўрсин, мен ҳам бирор чорасини
топарман.
Акаси унга ялт этиб қаради:– Бирортасини топдингми дейман? – Топиш қочиб кетмас!
Чори – аёлининг, акаси – укасининг изидан чиқди. Чиқди ва ҳарқалай нари кетди.
Лой супада ўтирган Тахминанинг кўзлари қизариб, қовоқлари шишиб кетганди.
Эрининг кўнглидан, жанжал бошланмаса гўрга эди, деган хавотир ўтди.– Биламан, – деб шивирлади жувон овозлари титраб, – талоғимни бергани
келдингиз. Шафқат қилинг, яна бир кеча ёнингизда бўлай. Охирги марта! Раҳмингиз
келсин!– Йўқ! – деди Чори Халил кескин. – Гапни чўзмайлик! – Илтимос, мени ҳайдаманг, – дея ўкириб юборди Тахмина. – Ҳайдасангиз ҳам
кетмайман. Сиз қайтиб келгунингизча момом билан ўтираман.– Мен қайтиб келишимни қаердан биласан? – деди довдираб эри.– Туну кун Худодан сўрайман. Худойимнинг бағри кенг. Мискинларни
ранжитмайди.
Ажралишдан гап очилса, ҳар гал ақл бовар қилмайдиган гап айтади: майли,
талоғимни беринг, майли, мен билан яшаманг, мени хотин қилманг, фақат бу уйдан
ҳайдаманг. Чори Халилнинг жони чиқади: калланг жойидами ўзи, одамлар нима
дейди? Расман ажрашганимиздан кейин, марҳамат, қизлик уйингга бор. Бахтингни
топиб кетасан. Минғир-минғирни кўпайтирма. Жувон зор қақшайди: мана шу уй,
мана шу файзли ҳовли яхши кунларини эслатиб турар эмиш. Эрининг кўнглига
кўп нарсалар келади-ю, базўр тилини тияди. Аёли алам устида, хўрлиги келиб,
пешонаси шўрлигига чидай олмай алаҳсираётганини билиб, тилини тияди. Тахмина
ота уйига сўппайганча кириб борай деса, аллақачон бўй етган икки синглиси
ўтирибди. Балки шуни, икки хонали пахса уйга бориб тиқилишини ўйлаётгандир. – Гап бундай, – деди Чори Халил, – шунча йил бирга яшаб, сену менга
бормадик. Борига қаноат қилдик. Сенга раҳмат. Лекин пешонамизга фарзанд
кўриш битмаган экан, начора. Эртаниям ўйлашимиз керак… Хуллас, мендан рози
бўл! Ажрашмоқчиман… Акам уйингга олиб бориб қўяди.
Балки, тўшагимизни алмаштирсак, Худо, ол қулим деб сенга ҳам, менга ҳам
фарзанд ато қилар, қабилида таскин сўзлар айтмоқчи бўлди, қўшилиш бор жойда
110
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ажрашиш ҳам бор. Энди ортиқчадек туюлди. Акасининг гувоҳлигида талоғини
берди ва ўша заҳоти орқасига бурилиб, ўзини ичкари олди.
Собиқ келинини юпатишга тушган собиқ қайнонанинг ўксик овози Чори
Халилнинг қулоғига чалинди: – Қизим, нарса-қораларингизни ажратиб ола қолинг.– Нимам бор, момо! – деди Тахмина. – Бўлгандаям энди ёлғиз бошимга дори
қиламанми? – Уйтманг, жон қизим, уйтманг! Ажрашиш бир сизнинг бошингизга тушибдими?
Шукр қилинг!..
Чори Халил деразадан зимдан кузатиб турарди. Ака бўлмиш мотоциклини
ўнглаган эди, Тахмина унамади. Ёпиқ дарвозага етганида тўхтаб, орқасига
қайрилди. Ҳовлига, келинлик уйига, шотиси кўтариб қўйилган аравага, уста Халил
сандиқчининг устахонасига бир-бир қараб чиқди ва ҳўнграб юборди. Ҳамманинг,
Чори Халилнинг ҳам боши ерга эгилиб, кўзлари ёшга тўлди.– Биздан рози бўл, она қизим! – деди кампир. – Сендан фақат яхшилик кўрдик.
Сени ҳаммамиз яхши кўрамиз. То ўлгунимча дуодаман, айланай! Илоё, бахтингни
берсин!..
Тахмина бу ҳовлига машинада, куй-қўшиқ, ўйин-кулги билан келин бўлиб
тушган эди. Энди талоғини олган бева. Сўппайиб, бахтсиз, умидсиз, армонларга
тўлиб қайтиб кетаётир.
Акаси дарҳол қўл силтади: “Туғмас беванинг бозори чаққон, ерда қолмайди.
Хотини ўлган бирор эркак жон-жон деб илиб кетади”. Тахмина ёш, соғлом, энг
муҳими, ишлаб чарчамайди. Бўлажак эрининг олдида юзи ёруғ, бола-чақаси билан
мерос талашишга, фисқу фасодга берилишига ҳожат йўқ.
Кўп ўтмай, Тиркаш мўйловнинг уйи сари эшакарава энди. Икки сандиқ, уч
тўрт гилам, бир тахлам кўрпа-ёстиқ, идиш-товоқ… Кетган келиннинг бисоти бир
аравадан ортмади. Эри унинг сумкасига икки юз сўм солиб қўйган эди. Маҳр
ўрнида кўрар!
Чори Халил хонасига кирдию кўнгли баттар вайрон бўлди: ўлик чиққандай
ҳувиллаб ётибди. Хотинсиз уй – уйми? Шунча йил бирга яшаб ақалли каравот ҳам
олишмаган, гилам устига кўрпача тўшаб ётиб юраверишган экан. Қизиқ, Орзугул
шундай шароитда яшашга рози бўлармиди? Квартирасидаги шоҳона жиҳозларни
кўз олдига келтириб, юрак-бағрини эзғилаб ўтган оғриқдан инграб юборди.
Ранжитиб қўяман деган андиша билан Орзугулни шу вақтгача ётоқхонасига
таклиф қилмаган. Бундай таклифни тилга олишнинг ўзи ўтакетган енгилтаклик,
ҳатто одобсизлик бўлиб туюларди. Тарсо хоним эмаски, юр десанг, эргашиб
кетаверса. Орзугул ҳам, бўлажак куёв ҳам тўй масаласи чўзилиб кетаётганидан
ўзини гўё хавотирга тушмаётгандай тутар эди. Сўнгги баҳона ортда қолиб, хотин
қўйган Чори Халил яна сўққабошлар сафидан жой олди.
Тахминанинг жавобини берганидан сўнг унинг бошоғриғи камайиш ўрнига
кўпайди: Орзугулникига ким совчи бўлиб боради? Бунақа ишларни раҳматли отаси
уста Халил сандиқчига чиқарган, дадил одам эди. Келиштирарди. Акасида журъат
йўқ, боришга рози бўлса ҳам, гапини эплаб гапиролмайди, фикрини бировга
тушунтиролмайди. Устоз Ориф Эгамбердига қайси юз билан айтасан? Бечора чол
энди сени уйлантириб ҳам қўйсинми? Шерни юборай десанг, кулгига қоласан:
оғзидаги симни кўриб, ҳамманинг энсаси қотади. Дарвоқе, хокисор Шоир-чи?
Хўш, нимаси ёмон? Куёв бўлмиш дарҳол фикридан қайтди: Шоир – оғзида гап
турмайдиган бир лақма. Ичиб олиб, ишни бузиб қўйиши мумкин… Майли, совчи
топиш бир гап бўлар, қуда томоннинг рози-ризочилиги ҳам олинар, лекин тўйнинг
харажатлари бор-ку. Уни нима қиласан, Чорибой? Ё тўйиниям қизини берганнинг
елкасига юклаб юборасанми? Йигит кишининг бу кунидан ўлгани яхши эмасми?
№ 1 2026 111
Қулман ОЧИЛ
Чори қарз кўтарай деса, шунча пулни ким беради? Берганда ҳам ўша қарзни қачон,
қандай узади бу юришида?
У ўйлай-ўйлай қалтис таваккал йўлини танлади: ё остидан, ё устидан! Орзугулга
квартирани кўрсатадиган бўлди. Шанба куни қизнинг дарсдан чиқишини кутиб
турди ва Шернинг машинасига ўтқизиб, тўғри янги иморатга қараб жўнади. – Йўл бўлсин? – деб пичирлади қиз. – Қаёққа кетяпмиз?– Борганда биласан, – дея атайлаб қавоғини уйди йигит. – Бу киши ким? – яна шивирлади қиз.– Бу йигит – менинг шахсий тансоқчим ва шофёрим, – дея дўриллаган овозда
жавоб берди Чори. – Яқинда куёвнавкарлик даражасига кўтарилиш эҳтимоли бор. – Шундай, – деб тиржайди Шер, – унвонимга қўшилиб, маошим ҳам ошади.
“Тансоқчи” машинасида қолди. Йўлагидан бўёқ ҳиди анқиб турган зиналардан
иккинчи қаватга чиқдилар ва ҳашаматли темир эшикка рўпара бўлдилар. Чори
Халилнинг бирдан шумлиги тутиб кетдию қўнғироқ тугмачасини босди. Ичкарида
тўшакдан турмаган келинчакнинг уйқули овозидек майин мусиқа таралди. Чори
Халил тугмачага яна қўл юборди. Яна ўша нозанин оҳанг эринчоқлик билан
қулоқларни силаб ўтди, лекин ҳеч ким сас бермади. – Бу қанақаси? – дея ажабланди йигит. – Уй эгаси уйида ўтирмайдими?
Қиз елка қисди:– Ҳеч ким йўқ, чоғи. – Йўқ бўлса ўзидан кўрсин. – У чўнтагидан бир шода калит чиқариб, навбати
билан қулфнинг кўзига солишга тушди Учтасидан бирортаси тўғри келмади. – Соч қистирғичинг йўқми? – Йўқ, – дея жавоб қилди қиз ташвишли овозда. – Бу кимнинг уйи ўзи?– Кимники бўларди, эгасиники. Барибир очмай қўймайман! – деди йигит ўзини
бировларнинг уйини талаб юрган устамон ўғридай тутиб. – Сейфларни очиб юрган
одамга бу заиф қулф чикора.
– Қўйинг, биров кўриб қолса нима деб ўйлайди?– Нима деб ўйласа ўйлайверсин, – деди Чори Халил. – Қўрқадиган жойимиз
йўқ.
Қулф “шилқ” этдию темир эшик очилиб кетди.– Марҳамат қилсинлар!
Орзугул остона ҳатлашдан аввал хўрсиниб олди ва ниҳоят ичкарилади.– Бу?.. Бу кимнинг уйи ўзи? – яна сўради ҳамон ётсираётган қиз.– Кимники бўларди, – деб бепарво жавоб қилди Чори Халил ва шуурида
лаззатини қиёслаш қийин тотли ҳузур туйди: ўзинг яхши кўрган аёлни ҳайратга
солишдан мароқлироқ яна нима бор? – Меники, сеники, бибижонимники!
Орзугул гўё мадордан қолди. – Ҳазиллашманг, илтимос! – деди овози титраб. – Қачон, қандай олишга
улгурдингиз буларнинг барини? – Муборак бўлсин, демайдиларми?– Муборак бўлсин! Илоё буюрсин! Лекин…– Ҳаммамизга қутлуғ бўлсин! – деди уй эгаси мағрур. – Ана, шиппагингни
кийиб ол.
Орзугул хоналарни бир-бир кезиб чиқар экан, кўзларига ишонмагандай ярқираб
турган мебеллар, эшиклар, идиш-товоқ, музлаткичгача ушлаб, очиб, силаб
кўрарди. Диван билан оромкурсига навбати билан ўтирди, жавон тахмонларини
қаричи билан ўлчаган бўлди. Ошхонадаги жўмракларни очиб, сувига қўлини
тутди. Ҳаммом деворидаги ҳаворанг кошинлар, кирювиш машинаси, ойнаванд
шкафдаги қат-қат сочиқлардан ҳайратга тушди. Чебаркўлдаги уйини эслади, чоғи. – Нега жим бўпқолдинг, Орзугул?
112
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Андак ўрин беринг тафсилотга ҳам,
Томоша қалбларни банд этсин токим.– Гётининг “Фауст”ини ёддан биласанми дейман?
Ҳайрату ҳаяжонини яширолмаётган қиз неча юз йил аввал ёзилган буюк асардан
кўнгил узолмаётгани сезилди:– Ҳодисалар ипин тезгина боғланг
Муҳаббат риштасин боғлаган каби.– Тафсилотини даданг айтмаган эдими? – Билганларида албатта айтардилар. – Унда сен ҳам ҳозирча суюнчи олмай турганинг яхши. Хўпми?– Нега? – Тўғриси, ноқулай. Мақтанчоқликка йўйишлари мумкин. Вақти-соати билан
айтармиз.
Қиз бу гапни, тўйдан олдин ноғора чалмай турайлик қабилида тушунди чамаси,
рози бўла қолди. Чорасиз қолган Чори Халилнинг юраги сиқилди: шунча нарса
кимнинг марҳамати? Наҳотки, буюк Бастакорнинг ими-жимида қилган яна бир
сийлови бўлса? Қизиқ, қариндоши бўлмаса, шогирди бўлмаса? Гапни бурди: – Муҳими, квартира сенга ёқдими? – Қандай ёқмасин? – Орзугул ўртадаги хонага қайтадан кирди. – Хадичанинг
хонасини қойиллатибсиз. Кенгишлигини, каравотининг катталигини қаранг. Бўй
етгунча бемалол ухлайверади. – Ёнига яна битта каравот қўйилса, укасига ҳам жой топилади.
Орзугул унга ялт этиб қаради ва бўйнига осилди: – Ўзимнинг халоскорим!
Гангиб қолган “халоскор” нима дейишини билолмай гаранг. Гап орасида, гўё
бўлажак тўй ҳақида қайғураётгандай буюк Бастакор билан Доруғанинг қадрдонлиги
ҳақидаги миш-мишларни қистириб ўтди: – Ораларидан қил ўтмайди, дейишади?– Қайдам, дадамнинг артист зотига тоқатлари йўқ. Ошна-оғайнисининг бари
ўзларига ўхшаган сипо одамлар.
Бундан чиқади, айни марҳамат Доруғанинг иши эмас. Шундайлиги аниқ эди.
Яна мужмал гапга суянишдан бошқа иложи қолмаган Чори Халил квартиранинг
бир-иккита кам-кўсти борлигини айтди. – Ўша зарур юмушларни охирига етказганимдан сўнг, сенга совчи юбораман.
Маъқулми?
Орзугул ерга қаради ва сезилар-сезилмас бош ирғади: – Биламан, ташвишингиз кўп.
ТУНГИ ТАҲЛИКА
Чори Халил қўл қовуштириб ўтирганим йўқ-ку, деб ўзини ишонтиришга
қанча уринмасин, кулбадаги икки жоннинг ташвиши қалбини тинимсиз ва аёвсиз
тимдалашдан тўхтамасди. Бир куни она-болани ўзим излаб борсам-чи, деган фикр
миясига лоп этиб келди ва мавҳумроқ бўлса-да, режа туза бошлади. Ўша режани
тезда амалга оширмаса, гўё бир балога йўлиқиб қоладигандай юраги ҳаприқар,
йўлга чиқишдан уни ҳеч ким, ҳеч нарса қайтара олмаслигини ҳис қилиб турарди.
Орзугулга мақсадини айтиб ўтирмади. Хавотирга солишдан тийилди. Бироқ
№ 1 2026 113
Қулман ОЧИЛ
Ирисмат Мусаевнинг ягона қизи Олмаотанинг қаерида яшашини сўраганида унинг
ранги ўзгариб кетди.– Ёши каттароқ бўлсаям, мактабдошинг-ку, тўғрими?– Ҳа, нима эди? – Шунчаки, – дея чайналди Чори Халил. – Билиб қўйганим яхши-да. Касбим
тақозоси.
Жувон елкасини қисди:– Билмадим. У томонларга йўлим тушмаган бўлса…– Оти нима ўзи?– Сабина. – Сабина Мусаевами?– Шундай бўлса керак. Балки эрининг фамилиясига ўтгандир. – Эрининг оти нима?– Оти қизиқ, Жолдасбой дейишганди.
Орзугулнинг юз-кўзини бирдан лоқайдлик эгаллаб, фикр-зикри бошқа ёққа
кўчгани сезилди. Чори ундан Жолдасбойнинг насабини сўраб ўтирмади. Билса ўзи
айтарди. Айтгани: ўша Сабина деганлари оқин жигитнинг ўланлари, термаларию
достонларини сел бўлиб эшитган, Жолдасбойнинг ўзидан ҳам кўра, дўмбирасининг
оҳангига ошиғу беқарор бўлиб қолган экан.
Бу гапларни эшитиб, Чори Халил “оҳ!” деб юборишига сал қолди. Жони кириб,
ўзини қўярга жой тополмай қолди. Кўп ўйлаб ўтирмади. Нимасини ўйласин?
“Қазақстан – үлкен мемлекет, – деб баҳузур мулоҳаза қиларди, – бірақ онда
Жолдасбай деген ағын жігіт көп болмаса керек”.
“Иккисидан бири, дея аҳдланди “Жумҳурият” махсус мухбири, ё бориб масалани
ҳал қиламан, ё ўламан! Бироқ қўл қовуштириб ўтиролмайман”. Пайшанба кунги
самолётга шартта чипта олиб, Шерга шипшиди: – Олмаотада бир оташнафас оқин чиққан эмиш. Суҳбатини олиб келаман.
Шер ошнасига жим тикилиб турди-да, масхаромуз кулимсиради:– Ким экан у туйқусдан сиздай улуғ зотни қизиқтириб қўйган оқин?– Исми Жолдасбой. Олмаотада яшайди. Хотинининг оти Сабина.– Гапни айлантирмай тўғрисини айт. Яна қайси илоннинг инига бошингни
тиқяпсан?– Биларсан-кетарсан! – деди одатдагидай. – Фақат илтимос: қаердалигимни
сендан бошқа бирор кас билмасин. Душанба кунигача қайтиб келмасам, мени
коммунист деб ҳисоблашларинг, жасадимни Чиғатойга қўйишларинг шарт эмас! – Ўлигингни қаерга кўмайлик унда? Айтиб кетгин, ахир!
Қизил империянинг қизил қўмондонларига бағишланган қайсидир ташвиқот
фильмда ёш совет аскари жангга кираётиб, сидқи садоқат билан шундай дейди:
“Омон қайтмасам, мени коммунист деб ҳисобланглар!”– Майли, – деди яна Шер паришон, – жонинг ичингга сиғмаётган бўлса, нима
ҳам дердим? Аэропортга чиқиб, кузатиб қўяман.
Чори Халил ҳали-ҳамон ишонгиси келардики, минг Худодан қайтган одам
бўлмасин, Доғули аёли ва ўғлини ўлдирадиган даражада ваҳший эмас. Кўздан
нари деб Олмаотага олиб бориб ташлаган ёки ўзларини жўнатиб юборган. Хўп,
деб мулоҳаза қилар эди у, Сабинанинг уйидан кулбадаги икки жонни топдинг
ҳам дейлик. Кейин-чи? Кейин нима қиласан? Нима қиларди, омон-эсон эканидан
хотиржам тортиб, қайтиб келаверади. Қолгани бир гап бўлар.
Мабодо тополмасанг-чи? Дом-дараксиз бўлса-чи? Унда нима қиласан? Кимдан
сўрайсан? Қаердан излайсан? Уларнинг дарагини топиши эса шартдай туюларди.
Нега шарт бўлмаслиги керак? Бир ишга қўл урдингми, мард бўл, Чорибой,
охиригача етказ!
114
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Бундай лаҳзаларда унинг вужуди оловга айланиб, ҳеч ким, ҳеч нарса кўзига
кўринмай қолади. Дунёда илҳом деб аталувчи фариштанинг мавжудлиги рост
бўлса, ўша хилқат уни лаззатли оғушига олганини сезади. Сезадию ўзини ҳақиқий
изқувар, йўқ, душман орасида юрган жосуси баркамол, хуфия ишларнинг пиридек
ҳис қила бошлайди. Ўпкаси бўғзига тиқилиб, турфа режалар тузишга берилади. Хўш,
Олмаотада аввал турдош газета таҳририятига бориб, ҳорманг-бор бўлинг қиламан
да, деб ўйлайди, халқ оғзаки ижодидан, бийрон бахшилару оқинлардан, жировлару
ўланчилардан гап очишим мумкин. Айни соҳаларда қозоқ бовурларимиз орасидан
етишиб чиқаётган ёш иқтидор эгалари билан танишмоқ орзусини айтса ҳам биров
ажабланмайди. Айтар экан, Ўзбекистонда халқ оғзаки ижодини ўрганиш, тарғиб
қилиш ва ёш талантларни тарбиялашга эътибор ғоят юксак эканини қистириб
ўтади. Бундай иддаолар қозоқ ҳамкасбларининг ичида ўт ёқиши тайин: “Бизда ёш
ижодкорларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ундан қолишмайди. Буни ўз кўзингиз
билан кўришингиз мумкин. Марҳамат!” Қарабсизки, ҳаш-паш дегунича, беш-олти
дўмбирачини унга рўпара қилишади. Орасида поччаи дардисар Жолдасбой бўлса –
айни муддао, бўлмаса, бор-йўғи шуларми, деб сал бурун жийиради. Энсаси қотгани
иш бермаса, бир замонлар Чебаркўл томонларда қўноқ бўлиб, ҳаммани оғзига
қаратиб келган Жолдасбой исмли машҳур оқинни суриштиради. Хуллас, топади.
Топмасдан қайтган жойи бўлганми? Бўлмаган! Топиши билан “Ўландан айт,
бовурим, ўландан!” деб созинию ўзини зимдан кузатишга тушади. Сўнг бағрига
босиб, кифтини келтириб мақтайди. Апоқ-чапоқ бўлиб кетади. Қимиз-пимиз,
қази-қарта, арақ-шарап дегандек… Бандасининг қулфи дилини очиш йўллари кўп.
Сўнг: “Ўзбекшани дуруст сўйлайсен-ғу, Жолдаспай?” дейиши мумкин бехосдан. У
кўзларини пирпиратади: “Вей, не деб жатирсен-ей, ахир қатиним ўзбечка-ғу! Нега
сўйлемей? Жезденг бўламин, бовурим!”
Ўриснинг арағи ичилиб турган жойда ўриснинг тили ҳам озроқ аралаштирилса,
зиён қилмас: “Ты чего, братан? Аёлінг өзбек болса, аты кім?”
“Аты Сабина-ғўй”.
“Аш-палов жасауды біледі?”
“Білмесе, өзбек боледі?”
Жолдасбойни осмонга кўтариб-кўтариб мақтаганидан, арақни босиб-босиб
ичирганидан сўнг, ўлибдими, Чори Халилни уйига қўноққа таклиф қилар. Қилмаса,
“Сабина опамни бир кўриб кетай, поччажон!” деб ўзини мастликка олади”. Бу
гапларни эшитиб, поччаси эригандан-эриб, махсус мухбир Чори Халилни ўзига
тағин ҳам яқин ола бошлашига кўзи етиб турибди. Унинг ўрнида бўлса, бошқанинг
ҳам Чорибойдай чечан қўноққа меҳри ошиб кетарди. Мезбон меҳмондан, аждодида
қозоқлар бор-йўқлигини сўрайди. Негаки, Чори Халилнинг қозоқчага тили балодай
келаётганидан ҳайратга тушиши тайин. Йўқ дермиди: “Онамнинг онасининг
бувиси қозоқ ўтган”. Бу гапидан Шерга ўхшаган гап ковлагичлар муболаға ҳам,
ёлғон ҳам излаб ўтирмагани дуруст: ўзбек билан қозоқ – бир шохнинг мевалари!
Тамом, вассалом! Бовурининг уйига йўл очилади. Масала ҳал деяверинг.
Қанчалик ажибдан-ажиб таманноларга берилиб масруру мағрур хаёллар
сурмасин, оёғи ҳадеганда тортиб, ғайрати жўшиб турмаганиданми, ишқилиб,
бовурлари дастурхонига насибаси қўшилмаган экан. Олмаотага учишидан бир кун
аввал, кечга яқин телефон чўчиб уйғонган чақалоқдай бехосдан биғиллаб қолди.
Чори Халил нохуш хабар эшитишини сезиб, гўшакка қўл юборгиси келмади.
Ордона бешинчи марта сас бергач, иложсиз қолди. – Чорижон, сизмисиз? – кекса одамнинг хириллаган шикаста овози келди.
Ҳайрон бўлди. Овоз танишдай, оҳанги нотаниш. Суроблай олмади:– Ҳа, мен. – Укажон, мен Ирисмат акангизман… Ирисмат Мусаевман.
№ 1 2026 115
Қулман ОЧИЛ
“Доғули? Раъйи қайтмаган одам?”
Бундай лаҳзаларда бошқалар нима қилади – аниқ айтиш осон эмас, аммо махсус
мухбир Чори Халилнинг тили калимага келмай қолди. Бир неча сониялик сукутдан
сўнг, мутлақо сир бой бермаган кўйи, ўта сипо, ўта қуруқ ва ўтакетган сурбетлик
билан жавоб қилди:– Таниб турибман!
Энди симнинг нариги учидаги одам бир муддат гапини йўқотиб қўйгандай
бўлди.– Сиздан бир илтимосим бор эди, – деди ҳансираб. – Агар йўқ демасангиз?
Махсус мухбир Чори Халилнинг қошлари мамнун ва маъноли кўтарилиб тушди.
Ўзи эса ўтирган жойидан ирғиб туриб кетай деди-ю, ҳаяжонини базўр босди.
Ичидаги ҳовурни аранг ушлаб, ажабланарли жойи йўқдай жавоб қилди:– Илтимос, дейсизми?– Ҳа, илтимос.
“Наҳотки?” деган совуқдан-совуқ сўз тилининг учига келди, бироқ яна ўзини
босди. Сўнгроқ шундай – ҳар қандай шароитда ўзини қўлга олабилиш фазилати
борлигидан қувонди. Олдингда тиз чўкиб турган ғаниминг билан осмондан келиб
гаплашма. Қўлтиғидан олиб, қаддини ростла. Ростлаганингни кўриб, сенинг
ниятинг холислигига, мардлигингга, ҳалоллигингга тан берсин. Тан бергани –
эзилгани. Эзилгани – сенинг ғалабанг. Уни ер тишлатганинг. Махсус мухбир Чори
Халил ўзини гўё Доғули вақтики келиб ана шундай, синиқ бир овозда, афтода бир
ҳолда сим қоқишини, ялинишини азалдан кўрабилгандай, билиш нима, комил
ишонч билан юргандай, овозига улуғвор хотиржамлик бериб жавоб қилди:– Қулоғим сизда, Ирисмат ака. – Мен ҳозир Чимкентда, отамнинг уйида ётибман. – Тўхтади. Чамаси, нафасини
ростлаб олишга мажбур бўлди. – Фалаж бўлиб қолганман. Белимдан пастим
ишламайди. Анча бўлди. – Яна ҳансирагани эшитилди. – Бирров келсангиз
дегандим. Ўзингизга айтадиган гапларим бор эди.
Кутилмаган бу таклиф-илтимос муносиб жавобни тақазо қиларди. Вақт тиғиз,
мулоҳазага берилиб ўтириш фурсати эмас. – Тинчликми? – деди “Жумҳурият” махсус мухбири яна пинагини бузмай. –
Нима бўлди?– Ҳаммасини келганингизда айтаман. Фақат йўқ деманг, укажон! Илтимос!– Ўйлаб кўришим керак, – деди энди Чори Халил ва Олмаотага, қизингиз
Сабинанинг олдига кетяпман, деб гуллаб қўйишига сал қолди. Бу гапнинг ўрнига
бир кунмас бир кун шохи синиши аниқ бўлган ғанимини яна озгина ялинтиргиси,
ялинтириб эзгиси келди. – Шу кунларда вақтим зиқроқ.– Бир иложини қилинг, жон ука! Армонда кетмай!.. – Яхши, – деди бундай дийдиёларни эшитавериб кўзи ҳам, ўзи ҳам пишиб
кетган изқуварларникидан асло қолишмайдиган лоқайдлик билан. – Эрталаб йўлга
чиқарман.
Доғули ўзини қаердан, қандай топишини ижикилаб тушунтирди. – Хоҳласангиз, бирор… дўстингиз билан бирга келинг, – деди у иккиланиброқ,
лекин ялинганнамо. – Йўқ, – дея қатъий кесди махсус мухбир Чори Халил зарда аралаш. – Тансоқчига
эҳтиёжим йўқ! – Раҳмат.– Саломат бўлинг! – деган қўмондонларга хос ўктам овоздаги жавоб янгради.– Гап биттами, Чорижон?– Бизда иккита бўлмайди!..
Гўшакни қўйдию ўрнидан ирғиб туриб, васваса босгандай хонада у ёқдан-бу
116
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ёққа асабий юра бошлади. Тушими, ўнгими? Бу қанақаси бўлди? Ўртоқ Мусаевнинг
навбатдаги ўйиними ё, ростдан ҳам ҳоли шунчалик харобми?.. Ёмон гумонга
боргиси келмади: ўзидан кетган бир банда яна ўзига қайтгандир балки? Хаёли
қочди. Бундай қулай имкониятни яна қаердан, қандай топиш мумкин?!
Шерни маслаҳатга чорлаб, чойнинг аччиғини дамлади.– Мени эртага Олмаотага кузатиб қўйиш шарафига муяссар бўлолмайсиз,
муҳтарам Шерпўлат Эшпўлатович жаноблари! – Хайрият, – деди спорт шарҳловчиси ва Чори Халил фикридан қайтганини
журъатсизликка йўйгани сезилди. – Бандасига ақл бераман деса, ҳеч гап эмас.
Шернинг қаршисида масрур турган бандаи мўмин бетоқат қўл силтади:– Каминани ўртоқ Ирисмат Мусаев шахсан ўзлари Чимкентга, отасининг уйига
чорладилар. Беланги бўлиб қолган эмиш!
Шернинг лабидаги сим тушиб кетди-ю оғзи очилиб қолди. Симни полдан олиб,
костюми енгига артган бўлди-да, қайтадан оғзига солди ва ошнасига ишонқирамай
қаради:– Қаердан олдинг бу гапни?
Чори Халил ҳозиргина телефонда бўлиб ўтган суҳбатни оқизмай-томизмай,
ғалаба нашъасидан боши осмонларга етганча, Шердан суюнчи олмоққа, шу йўл
билан фалсафа сўқмоққа ўтди. Бировга қолган кун – расво кун. Амакингнинг
эркаклик қувватига ишониб хотин олма! Бир муддат бурун Доғулининг
пуштипаноҳи – атоқли партия ва давлат арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони,
яна бир жаҳон унвону орден-медаллар соҳиби Назармат Бакирович Мусаев узоқ
давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этганини эслатди. Газеталарда эълон
қилинган ва аъёнлару акобирлар имзолаган таъзияномага кўзи тушган Чори
Халилнинг кўнглидан ўтган эдики, марҳумнинг соясида давру даврон суриб юрган
барча уруғлари қатори Доғули ҳам энди сағир қолади. Мана, айтганидай бўлиб
чиқди. Дарди бедаво Шернинг саволи эса тайин эди:– Менга қара, ади-бадингни қўй, энди Чимкентга қурийсанми?– Ё, насиб!.. Наҳорда йўлга тушаман!
Шер юзини тескари бурди: – Мусаев баъдингга урмадими-а? Бунча ёпишиб олдинг шу бадбахтга?! Етар
энди! – Йўқ! – деб ҳайқириб юборди бирдан Чори Халил. Чўчиб тушган Шер унга
ялт этиб қаради ва ошнасининг кўзларида қотиб қолган бир қайсарликни кўрди. – Охиригача етмасам барибир тинчимайман. Бир билгани бордирки, чақиряпти!
Бораман!.. – Сенга нима азоб экан-а, ҳеч ақлим етмайди? – Борсам – ўлдирарлар, бормасам – ўлам. Аҳволим шундай, ошна… – Аҳволининг қурсин! – Шернинг жони чиқиб кетди. – Сен мақолани ёздингми?
Ёздинг. Газетада чиқардингми? Чиқардинг. Бўлди-да. Вазифангни бажардинг. – Увол кетмасман! – деди Чори ишшайиб.
Сўнгги пайтларда асабийроқ бўлиб қолган Шер қўлини силтади-ю хонани тарк
этди. Чорининг мўлжали, ундан қарз олиш эди. Бошқа кимдан сўрасин? Ойликкача
ўҳ-ҳў, икки ҳафта бор. Шу кунгача қўлга илашадиган дурустроқ нарса ёзмагани,
қаламҳақи олмагани учун чўнтаги ўзидан баттар – касал. Ошнасининг топиши
ёмон эмас: отаси оёқ-уловлигингга ярар деб берган машинаси эскироқ бўлсаям, ҳали
даёв, оқшомлари киракашлик қилади. Кўчада бирор-ярим “қизилшапка” тўхтатиб
“ғинг” деса, газетанинг гувоҳномасини кўрсатиб, осмондан келади: “Ука, сиз мани
ким деб ўйлавоссиз? Машинамда ўтирганлар ҳамкасбларим!.. Генерал Узоқовнинг
тўйига кетвоммиза. Генерал Узоқовни биласизми ўзи?” “Генерал” сўзини эшитган
орган ходими шаштидан тушиши тайин. Бунинг устига, элнинг олди, ўқимишли,
№ 1 2026 117
Қулман ОЧИЛ
зиёли қавм саналмиш журналист бечораларнинг куни киракашликка қолгани
кимнинг хаёлига келади? Ҳамма бу қавмни жамиятда обрўйи баланд, бой-бадавлат,
фидойи касб эгалари деб ўйлайди. Ўйлагани дуруст-у, лекин шунга яраша ақчанинг
йўқлиги ёмон-да, савил! Яна Анжелага сарғайишдан бошқа иложи қолмаган эди.
Қор учқунлай бошлади. Бехосдан чарақлаб кетган қуёш нурларида оқ укпарлар
кумушдай ялтирайди. Осмондан биров ун элаётгандай. Деразадан сал наридаги –
япроқлари аллақачон тўкилиб, яланғоч шохлари ҳувиллаб қолган дарахтга ҳурпайган
бир ола мушук ўрмалаб чиқаётир. Қуш овламоқчи деб тахминлади журналист. Йўқ,
изида яна бир мушук кўринди. Кейингиси сарғимтил, ингичкароқ, урғочига тортиб
кетади. Мовга келиб, илиққан, чамаси. Куппа-кундуз куни маишатга бало борми,
деб кулди уларни кузатиб ўтирган Чори Халил. Бароқ айри шохлар туташган
икки новданинг ўртасига бемалол жойлашиб олиб, пастдан ўмганини ғадир-будур
дарахт танасига бериб, аранг ўрмалаётган жуфтини кутиб ётарди. Жуфтининг
қуввати бераҳим нарининг ёнигача етиб боришга етмади, шекилли, йўғон шохга
қапишганча қолди. Зорланиб миёвлади.
Чори Халил ошиқ-маъшуқ жониворларни шу алпозда қолдириб, хонасини
ёпди ва бекат томон юрди. Ётоқхонасига етгунича кайфияти ўнгланиш ўрнига
баттарлашди. Анжеланинг олдига тушгиси йўқ. Тушса, жон дейди, лекин Орзугулни
ўйлаб, унга хиёнат қилаётгандай бўлаверади. Тарсо хонимнинг қорасини кўрмай
деса, эрталаб Чимкентга жўнаши керак.
Иккинчи қаватга зинадан тушди.– Неужели? – деди Анжела уни кўриб ишва билан. – Қандай шамоллар учирди,
азизим?– Бошим ёрилай деяпти, – деди остонада қаққайиб қотган йигит. – Дори-поринг
бўлса бер?
Жувон қошларини учирди. Бошоғриғи бир баҳона эканини сезмаса, хотин
бўлармиди, арслон ўйната олармиди!– Ўтир, – деди гўдакка буюргандай. – Бечорагина бола. Бурнингдан тортса
йиқилай деб турибсан-ку. – Тортишинг шарт эмас, – деди “бола” дағаллик билан.– Қорнинг оч бўлгандан кейин бошинг оғрийди-да. Қўрқма, еб қўймайман. –
Кейин қўшиб қўйди. – Сезиб юрибман, сен яна бирорта жононни топгансан. Балки
ўз қавмингдандир. Айта қол, ўша жонон журналистми ё шоира? – Топсам-топгандирман. Лекин ёзувчи эмаслиги аниқ.
Йигит ўтирди. Аёл мис қозондаги қовурдоқни чинни лаганга сузиб, дастурхонга
қўйгунича Чори Халилнинг очликдан кўнгли айниб кетди. Иззатталаблик қилиб
ўтирмасдан шартта қўл узатди ва ҳаш-паш дегунча лаганни бўшатиб ташлади. – Умрингда овқат кўрмаганга ўхшайсан-а!
Йигитнинг чеҳраси очилди.– Бунақа ширин овқатни кўрмаганим рост.– Калланг жойига келдими, ишқилиб?– Келгандай.
Кейинги саволини кутиб, юраги пўкиллай бошлади. Қовоғини солган бўлди.
Дори сўради. Аёл аналгин узатди. Чой билан ичиб юборди. Орага чўккан ноқулай
жимликни жувон ҳам, йигит ҳам бузишга гўё журъати етмасди. Анжела бу оқшом
унинг васлига етолмаслигини, йигитнинг ўзи эса жувондан қай йўсинда қарз
сўрашни ўйларди. Қайси юзи билан сўрасин?– Хўш, иннанкейин-чи? – деди аёл эгнидаги халатининг юқори тугмаларини
бўшатар экан, ундан кўзини олмай. Бу чорлаш эди. Дарахтга осилиб турган икки
мушук Чорининг кўз олдига келди. – Эрталаб Чимкентга жўнайман.
118
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси– Чимкентга? Яна нима бўлди? Тинчликми?– Тинчлик. Ишим бор. Шахсий иш.– Қачон қайтасан?– Ишим тезроқ битса, эртага кечгача келаман.
Аёл каравотига ўтиб, халатининг этагини кўтариброқ қўйган эди, ўтириши бояги
урғочи мушукка ўхшаб кетди. Бели ингичка. Боши миттигина. Анжелага ўхшаган
оқ-сариқдан келган аёллар навжувонлигида кўзингни ўйнатаркан-у, ўттиздан
ошиши билан териси тиришиб, қаримсиқ бўлиб бораверар экан. Қани тўхтатиб
бўлса! Кўйлак кийса, этаги ерга тегадиган даражада узун, шим кийса, белининг
бор-йўқлиги биланмайди. Аёл зоти чиройли кўриниш учун тасқарага айлангунча
ўзига зеб бераверади. Яна қойил қоласанки, бир либосида икки марта кўринмайди.
Кийгани – сидирға: тўқ қизил, тўқ сариқ, тўқ яшил, тим қора. – Пулинг етарлими? – Етказарман, – деди ва нигоҳини аёлнинг чорлаб турган кўзларидан олиб
қочаркан, ўзидан ўзи ижирғаниб, нафратланиб кетди. Ори ҳали бор экан-да. – Қишлагани кетаётганим йўқ-ку!
Жувон хўрсинди ва тумбочкаси устида ётган қора сумкачасини очиб, бешта
қизил ўнталик олиб узатди. Олишини ҳам, олмаслигини ҳам билмай қолган
йигитнинг боши эгилди. – Майли, – деди ниҳоят олар экан, – сазанг ўлмасин. Керакли тошнинг оғири
йўқ.
Қалам аҳлига маош қўлдан-қўлга ўтавериб, кир босиб, илвираб кетган учталик,
нари борса, бешталик пулда берилади. Бели синмаган ўнталикларни кўриб, Чори
Халилнинг кўзлари ўйнаб кетди ва Доруғанинг уйида меҳмон бўлганини эслади.
Доруға ҳам шундай қарсиллаган қизил қоғоздан бештасини чўнтагига солиб
қўймаганмиди! Пулки, қирраси пичоқнинг тиғидай – эҳтиёт бўл, Чори Халил,
қўлингни тилиб кетмасин!– Кўп қўймадинг-қўймадинг-да, – деди у пулни чўнтагига тиқар экан, сохта
норозилик билан. Анжеладан қарзи икки юз сўмга етганди. – Ойлигим тегиши
билан ҳаммасини бирйўла узаман. – Артистлик қилмай қўя қол, – деди аёл ва сигарет тутатди. – Чин сўзим. Артистлик қилаётганим йўқ.– Барибир узолмайсан. – Сабаб?– Сабаби: биринг икки бўлмайди, пул топишни билмайсан. – Гапинг тўғри. Ҳалолроқ яшагим келади. – Сенинг ўрнингда мен бўлганимда, ҳозир манави сассиқ ётоқхонада эмас, қасрда
ётган бўлардим. – Деворда ўрмалаб бораётган суваракка кўзи тушиб, шиппагининг
бир пойи билан уриб ўлдирди. – Ҳўккиздай нарса экан, ярамас!– Қасрни билмадим-у, лекин қамоқхонада ётишинг аниқроқ эди.
Чори Халил эшик томон юраётиб, оғриғи тўхтаган бошини андак эгди:– Яна ҳаво тўлқинларида учрашгунча хайр, хоним афанди!
Жазмани ялинди:– Илтимос, яна бирпасгина ўтир.– Ишим кўп, йўлга тайёрланишим керак.– Қочишга шошилмасанг-чи, асалим! – аёл сирли жилмайди ва дабдурустдан
жиддий тортиб сўради: – Армиядан келганингга неча йил бўлди? – Нима эди? – Айт, неча йил бўлди?– Тўрт йилча бўпқолгандир.
Жувон деворга маҳкам қотирилган қўлбола шкафни очиб, картон қути олди ва
йигитнинг олдига қўйди. Қутини чанг босай деб қолган экан.
№ 1 2026 119
Қулман ОЧИЛ– Ҳалигача аскарий ботинкангда юрибсан. Ташлай қол энди.
Қутидан қўнжи калта этик чиқди. – Германиядан салом. Авайлаброқ кийсанг, йўқ деганда ўн йил чидаб беради. – Яна-чи? – деди йигит гапни ҳазилга бурган бўлиб ва юзи ловуллаб кетди. – Яна, – деди жувон шкафнинг бошқа эшигини очиб, – Чимкентга эски пальтода
бориш сендай барно йигитга ярашмайди.
Қундуз ёқали пальто ҳам йигитга лоппа-лойиқ келди. Айни сийловлар сабаб аёл
киши олдида ўзини нақадар ерга ураётганидан хижолат чекар, бироқ ич-этимни
емай турай, имкон туғилиши билан қарзларимни биратўла узаман деган илинж
билан кўнглига таскин бермоқчи бўларди.– Қайси банкни ўмардинг, Анжела? – деди қизариб-бўзариб. – Айтганча, сендан
олган қарзларим қанча бўлди ўзи?
Аёл елка қисди:– Билмайман, мен сенга қарз берганим йўқ!.. Бари совға.– Тавба қилдим! Яҳудий зоти хасис келарди, сен қавмингга хиёнат қилаётган
бўлма, тағин. – Биламан, – дея бигизини санчиб олди жувон, – паранжи ёпиниб, беш вақт
намоз ўқишим қолган, холос.
Чори Халил туни билан ўзини тергаб, ғўлдираб чиқди. Паст, шунчалар ҳам паст
бўласанми, нодон! Аёл кишининг олдида-я!..
ЗОҒОРА
Махсус мухбирлик қисмати Чори Халилни тонг қоронғисида яна йўлга бошлади.
У бошидаги оғриқ, вужудидаги карахтликни зўрға енгиб ўрнидан турган эди. Ҳаво
тунд. Кеча қуёш йилт этиб кўринган ва қор учқунлагандай бўлса-да, авзойи бузуқ
кунларнинг адоғи йўқдай. Ўқтин-ўқтин эсиб қоладиган заҳардан аччиқ шабада
сайҳонлик ва йўллардаги чанг-тўзонни осмонга совуриб ўйнайди. Димоққа
ўтирган аччиқ гард кўзларни ёшлаб, томоқни қичитгани-қичитган. Бундай кезларда
кишининг уйдан чиққиси келмай, уйқи босаверади. Чиқмасликнинг эса иложи йўқ.
У йўловчи машинага ўтирганида бир қоп қум ортилган замбилдай боши
гувуллаб, нуқул уйқу босар ва эсноғини аранг қайтарар эди. Хушфеългина кўринган
ҳайдовчига дуч келганини айтмаганда, кўнглидан ғашлик кўтарилмаган. Эгнидаги
пальто, оёғидаги этикка кўзи тушганида, кеча Анжела билан орасидан ўтган гап
сўзларни эслаб, дили баттар хира тортарди.
Кенг кўча бўйидаги гажакдор панжаралар, панжаралар ўртасига ҳар уч
тўрт қадамда қизил ғиштдан терилган чиройли устунлар, устунларнинг устига
қўндирилган думалоқ қалпоқли чироқлар – ҳамма-ҳаммасига қора лой аралаш қор
ёпишиб ётарди. Дарахтлар тақдирига тан бергандек шохларини қуйи эгиб, сукутга
чўмган. Шохдан-шохга сакраб юргувчи қушлар кўринмайди. Қандай кўринсин: аёз
забтига олган фаслда қанот қоқиш осонми?
Тумшайган шаҳар ортда қолди. Ҳувиллаб ётган далалар, баланд қирлар, яйдоқ
дарахтлар, унда-бунда кўзга ташланиб қолаётган овуллар, овуллардаги ўтовлар
файзсиз, латофатсиз кўринади. Қирларга туташиб кетган булутлар тутунни, қорайиб
кўринаётган даралар ёниб, кулга айланган ўрмонзорни эслатади. Ҳаво юракни
эзадиган даражада тунд. Шундай бўлса-да, Чори Халилнинг умиди катта: “Балки
кулбадаги икки жонни ўша ерда кўрарман. Балки ўзлари мени кутиб олишар!” – Чарчадингизми, ука? – дея гап қотади ҳайдовчи. Унинг гаплашгиси бор. Чори
Халил билинар-билинмас бош ирғайди:– Ишдан кечроқ қайтгандим, яхши ухлай олмадим.
Шундай деди-ю, лабини тишлади: ишдан гап очиб нима қилардинг, нодон?
120
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Энди қаерда ишлайсиз, касбингиз нима, қанча маош оласиз, деган саволлар билан
бошингни қотиради. – Қандай иш бўлдики, шунчалик кеч келасиз?
Йўловчи бирпас жим кетди-да, жавобни дудмалроқ қилиб қўя қолди:– Тўғрисини айтолмайман, ёлғон гапиргим йўқ. – Ту-ушунарли, – деди чўзиб ҳайдовчи. Ҳамроҳини мўътабар идоралардан
бирортасида ишласа керак деб ўйлади шекилли, ортиқча гап кавлашдан тийилгандай
бўлди. Бироқ ичи қизиб кетди чамаси, яна саволга ўтди:– Чимкентга меҳмонга боряпсизми?– Ҳа. – Қайси маҳаллага? – Маҳалласини билмайман-у, лекин эски шаҳарда.– Биринчи боришингизми?– Ҳа. – Мен айнан эски шаҳарда тураман.– Омадли йигитман-да, – деди Чори Халил чиройи очилиб. – Энди, мен қўноқ
бўлиб бораётган кишини танийман, десангиз ҳам ажабланмайман.– Балки, ростан ҳам танирман. Ким экан?– Ирисмат Мусаев.– Эй, беланги бўп қолган анави домлами? – Беланги бўп қолган дейсизми? – деб ўсмоқчилади ҳамроҳи. – Тинчликми?
Ёши катта одам-ку? – Фалокат босгандан кейин ёшга қарайдими, ука!
Анча маҳал жим кетдилар. Журналист қистамади, ҳайдовчи ўзича гапиргиси
келмади. Гап сўрашини кутарди, чамаси. Шофёрнинг сабри чидамади:– Ирисматни қаердан танийсиз? Қариндошига ўхшамайсиз? Ё шогирдимисиз?– Шундай. Ўқитувчимиз бўлган. Мактабда. – Ту-ушунарли, – деди ҳайдовчи яна чўзиб. – Бир йўқлай дебсиз-да?– Ҳа, тоби йўқ, деб эшитгандим.
Яна жимлик. Энди махсус мухбирнинг шофёрдан гап олгиси кела бошлаган
эди. Гап олиш учун Доғулининг устидан сал ёзғириши керак! Хулқи бузуқлиги
мактабда ишлаб юрган кезлардан маълумлигини эслаган бўлди. Гаплари ишонарли
чиқиши учун бўй ета бошлаган қизларни баъзан бурчакка қисиб юрганини айтди.– Бандаси нима топса, феълидан топади, – деди роҳбон ҳамма гапдан хабардор
одамдай. – Отаси раҳматли бир беозор одам эди, бир беозор одам эди. Мактабда
тил-адабиётдан дарс берган. Қозоқчаниям, ўзбекчаниям, русчаниям қийиб қўярди.
Дўмбирасини сайратиб, бир нола қилса, кўзингизда ёш ўйнарди. – Ўша дўмбирачининг ўғли нимадан беланги бўп қолган ўзи? Авария-паварияга
учраганми?
Илкис босилган тормоздан шиналар жони чиқаётган қуёндай чинқириб юборди,
йўловчининг боши пешойнага бориб урилди. Йўл четига тўхтадилар. Юраги
товонига тушиб кетган йигитнинг миясини: “Доғули юборган яна бир қотил!”
деган шубҳа чақмоқдай тилиб ўтди. Ҳозир кўкрагига пичоқ санчади-да, мурдасини
йўл четидаги жарга улоқтиради! Ақли қочди. Ўру қирлар оралаб қора тасмадек
чўзилиб кетган йўл бўм-бўш. Овлоқ жой.– Сен бола кимни авраяпсан? – дея бақирди шофёр ва унга бадхоҳлик билан
тикилди. Дағ-дағ титраётганидан кўзлари косасидан чиқиб кетар даражага етган.– Кимни алдабман? – деди махсус мухбир Чори Халил хотиржам. – Тинчликми,
ака?– Сен органнинг хуфиясисан! Мендан гап ўғирламоқчисан. Туш машинамдан!
Туш деяпман сенга!..
№ 1 2026 121
Қулман ОЧИЛ
Чори Халил гўё чўчиш нималигини билмайдигандай, иягини дадил кўтариб,
жилмайиб тураверди. – Нимага тиржаясан? – Ҳай-ҳай! – чўнтагидан қизил гувоҳномасини чиқариб узатди. – Вос-вос бўп
қопсиз, ака!– Аввалроқ шуни айтмайсанми, ука! – Айтсам, бундан баттар хавфсирардингиз. – Хавфсирамасдим. Ўзим телерадиокомитетнинг мошинасини ҳайдайман-ку.
Бешни ташла!
Ташлади! Маълум бўлдики, ҳайдовчи кеча оқшом қандайдир кўрсатув ёзилган
видеотасмани Тошкентга етказиб келган. Йўлтўсар кўпайиб кетган узоқ йўлга
ёлғиз ўзи чиқишга юраги бетламай, уловида тунаган.
Осмон ёриша бошлади.– Мени Ирисмат аканинг ўзлари чақирган, – деди Чори Халил. – Кеча пешиндан
кейин телефон қилганди.– Нима дарди бор экан бечоранинг?– Билмадим. Келганингизда айтаман, деди. Гапларига қараганда, аҳволи унчалик
яхшимас. – Яхшимас ҳам гапми, кўзгинаси нақ ўйилиб ётибди! – Нима бўлган ўзи, айта қолинг энди?
Аниғини билмас экан. Эшитишича, юқорида ишлайдиган амакисининг қони
тиниши билан Доғулининг уйига талончилар тушган. Бор-будини олиб, ўзини
майиб қилиб ташлашган. – Ҳозир акага аёли қараб ўтирибдими? – Йўқ, еттиёт бир ўрис кампир. Хотини билан биттаю битта ўғли аварияга учраб
нобуд бўлганидан сўнг ёлғиз қизи ҳам юз ўгирган дейишади. Ўтди даврон, кетди
даврон, даврон қайдадир!
Шаҳар канорасидаги эски маҳаллага сассиз етдилар.– Мана шу ҳовли, – деди ҳайдовчи жимжит кўчадаги дарвоза олдида тўхтар
экан. Жон зоти кўринмайди. Гўё ҳамма ҳалигача уйқудан бош кўтармаган. – Кутиб туролмайсиз-да, а? – деб сўради йигит.– Ишга боришим керак-да, иним.– Раҳмат! – деди Чори Халил ва ўзи севган тилакни айтиб хайрлашди: – Яна
эфирда учрашгунча хайр!
У бир зум тўхтаб, сўнгги вақтда ўзи “Сабр ва сабот узуги” деб ном берган
яшил симни хазина бармоғига ўради. Узукки, унинг гўё ҳаяжону эҳтиросларини
жиловлаб, ақлини пешлаб туради. Кумуш ё жезини тақса ҳам бўларди. Маъқул
келмагани – қўли ҳам, кўзи ҳам тезда ўрганиб қолади. Хуллас, хаёлни йиғмоқ,
кулбадаги икки жон йўллаган мактубдан бошланган сафарнинг – фожианинг
охирига етмоқ фурсати келган эди. Эътибор берди: Доғули билан ўрталарида ўтган
хунук гап-сўзларнинг оғир юки босиб турганига қарамай, айни тобда кўнглида на
ғашлик, на ҳадик ва на иккиланиш қолган. Қолгани – толиқиш аралаш хотиржамлик.
Ҳадеб қовоқ уявермай, чиройини очиб гаплашишга аҳд қилиб, товуш берди.
Дарвозани бошига қалин тивит рўмол ўраган суяги бузуқ рус кампир очди.
Меҳмон тўхтаб, атрофига кўз югуртирди. Яна ўша таниш манзарага дуч келиб
турарди. Ҳовли саҳнида кўкарган нарсанинг ўзи йўқ: на бир дарахт, на бир гиёҳ.
Урушдан кейин қўл учида қурилган, товуқкатакни эслатувчи камчиқим, камкўрим,
кафтдеккина омонат ҳовли-жой. Чори Халилнинг кўз олдига беихтиёр Доруғанинг
ички-ташқи ҳовлилари келди. Бу ташқисига яқин. Эгизакдай. Фаҳмича, Доғули шу
ҳовлидан дунёга учирма бўлган. Энди шу иморатдай эскириб, нураб, абгор аҳволга
тушганида, паноҳ излаб ота кулбасига фалажаравада қайтиб келган.
122
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Чори Халил ёғоч зиналари ғижирлаган айвончада этигини ечиб, ичкарилади.
Тоб ташлаган пол тахталари оёқ остида ўйнаб турган торгина йўлакдан ўтиб,
нимқоронғи хонага кирди. Дераза ёнидаги каттакон темир каравотда ётган қоқсуяк
одам уни кўриб, ҳайқириб юборди:– Келдингми, Чорижон! – деб ҳайқирди севимли фарзандининг йўлига илҳақ
ётган отадай. – Келдинг-а, қаддингдан, келдинг! Қойилман! Юрагинг отнинг
калласидай экан!
Меҳмон қўл бериб сўрашгиси келмай ётсираб турган эди, мезбон талпингач,
қўлини берди. Ирисмат Мусаев ҳув таҳририятга қуюндай кириб келганида ҳам
қўл олишмаган эдилар. Изма-из кирган кампир чироқни ёқиб юборди. Соч
соқоли силлиқ қирилиб, товоқдай юзи аллатовур буришиб қолганини айтмаганда,
кўзлари анча тийран боқаётган, оқ-қора йўлли пойжомада ётган қариянинг узатган
қўллари муздай. Турмуши буткул путурдан кетиб, бозори касодга учраган, минг
хил маломатларга қолган одамнинг қўлию дийдори илиқ бўлиши қийин-да. Доғули
рингга қайта чиқишдан умиди узилган боксчи каби тишлари тўкилиб, лаблари
ичига чўкиб қолган.– Бошимга қараб кулма, Чорижон! – деди ва йигитга хижолатомуз боқди. –
Кексайганда соч қурғурнинг пўстак жунидан фарқи қолмас экан. Бошимга пўстак
ёпиниб нима қилдим! – Кел, дедингиз, мана, келдим, Ирисмат ака! – дея самимий жилмайган бўлди
махсус мухбир Чори Халил. – Ўзингиз қалайсиз? – Мен, ука, ҳозирча тупроқдан ташқарида ётибман. Яқинда қаърига кираман!..
Тўғрисини айтсам, шу маҳалгача ёрилиб кетмаганимга ўзим ҳайронман.
Доғули бу гапларни гўё сафоли сафарга отланган хушнуд сайёҳдай айтди. Тирик
туриб гўр азобини тортиш нақадар аянчли! Йигит ўзини тушунмаганга солиб,
атай индамади. Гўё уй кўргани келган харидордай хона деворига, деразасига,
мебелларига, беморнинг оёқ учида милтиллаб турган электр печга, йиғиштириб
қўйилган фалажаравага жимгина назар солиб чиқди. Ранглари тўзиб кетган жиҳозлар
ўланчи отасидан қолган бўлса керак. Хонага дори, фасод яра, тер аралаш қон ҳиди
ўтириб қолганидан ҳавоси хийла оғирлашган. Ўртада – дастурхони йиғиштириб
қўйилган чоғроқ чорси стол. Беморнинг ўнг ёнбошидаги тумбочканинг усти тўла
дори-дармон. Сўлида – телефон, кафтдайгина радио, тасбеҳ, ингичка гардиши
тилларанг кўзойнак, икки-уч китоб, қизил жуздон. Китобларнинг тагидагиси –
Жиноят-процессуал кодекси, устидаги – Асқад Мухторнинг “Чинор” романи. Очиқ
тургани – Фёдор Достоевскийга мансуб машҳур “Жиноят ва жазо” асарининг русча
нашри.
Гирдиғум Доғулидан танасининг эти қочиб, адойи тамом бўлган қоқсуяк бир
қария қолган. Овозидаги таҳдид ва такаббурликдан ном-нишон йўқ. Йигит, шу
аянчли манзара сабабмикан, ишқилиб, чолга ўз кўнглида ғайирлик сезмаётганидан
ажабланди: кечагина уни писандига илиш нари турсин, ўлдириш пайида юрган
ғаними билан гўё мутлақо ёвлашмаган, бир қориндан талашиб тушган ака-укадай,
йўқ, ота-боладай аҳил-иноқ дийдорлашётганига ишонгиси келмас, лекин шундай
эди. Ўйлаб қараса, Чори Халилнинг шафқатга мойил дилида унга нисбатан хусумат
деган нарса асли ўзи аввалбошдан бўлмаган экан. Бўлганида келармиди?
Гарчи йўл-йўлакай миясида не бир ўйлар ғужғон ўйнаб, ўйларидан дам
дадиллашиб, дам ҳадик-хавотири ошиб келган бўлса-да, ўзида асло пушаймонлик
сезгани йўқ. Жон талвасасида дод солиб йиғлаётган, ёлвориб кечирим сўраётган,
вағир-вуғури оламга сиғмаётган, уст-боши қасмоқ бойлаб кетган ўксик ва жигархун
бир чолни тасаввур қилгани рост. Чол йигитни кўриб, қочгани жой тополмай
қоладигандек туюлгани ҳам тўғри. Ҳайтовур, тахминлари хато экан. Балки Доғули
тушмагур ўзини шунчаки бардам-бақувват, хушвақт кўрсатишга уринаётгандир.
№ 1 2026 123
Қулман ОЧИЛ
Балки йигитга кўнглини ёриб, шуурида маддалаб ётган дардларидан халос бўлгиси
келаётгандир. Балки, инсон вужудининг адо бўлганига қарамай, кўнглининг
ёшлигича қолгани шудир. Нима бўлса-да, Доғули унинг кўзига тик қараб гапирарди.– Кел, ўтир, Чорижон, кел, – деди дудуқланиб-тутилиб қолган Доғули кўзларида
ёш йилтиллаб. – Иккаламиз ўтган-кетгандан бир гурунг қилайлик. Ўлгудай
зерикиб, бўларим бўлиб ётибман. Эсингдами, хонангга қуюндай кириб борганим?
Эсингдами, жигарим, билагингдан тортиб судраганларим? Ўша маҳали сени
тепкилаб, янчиб ташлагим келгани-чи! Ёмон ғазабим қўзиган эди-да! Шайтон, ади
бади қилиб ўтирасанми, тос тепасидан бир уриб, қонига белаб ташла, дегандай
бўларди. Ўзимни аранг ушлаб қолдим, аранг! Вой тавба! Шунчалик ҳам аҳмоқ,
шунчалик ҳам жиззаки бўламанми! Катта-матта одам-а?! Ақлдан озиб қолай деб
юрган пайтларим экан-да! Эсласам, ҳалигача феълим айниб, ерга кириб кетгудай
бўламан. Сенга сабр-тоқатдан мўл берган экан. Мен сўкиндим, сен эса ҳали олдимга
эмаклаб келасан, дединг. Мана, ўша айтганинг бошимга тушиб турибди!
Махсус мухбир Чори Халил беморнинг ёнидаги омонат курсида ўтирар экан,
гапни нимадан бошлашни билмас, негадир ўзини яна якка-ёлғиз ва ожиз ҳис қилар
эди. Доғули унинг бегонасираб, иккиланиб қолганини сезди, шекилли: – Ажабланма, Чорижон, – деди, – отамдан қолган бу жойни ўзим танладим. Шу
уйда дунёга келган эдим. Шу уйда тинчгина омонатимни топширсам, мингдан
минг розиман. Яна бир томони – кўздан йироқ.– Худо шифо берсин! – дея дилхоҳлик кўрсатган бўлди йигит. Доғулининг
ёлғизлик жонидан ўтиб кетган юз-кўзларига синчков разм солар экан, ўзига
ихлосдан бошқа маъно кўрмади. Гаплари ҳам қандайдир бегидир, табиийдай. – Йўқ, Худо хайрингни берсин, менга Оллоҳдан шифо эмас, у дунёга осон йўл
тила. Тезроқ кетай!
Ажали келишини куйиб-ўртаниб кутиш билан овора Доғули ҳозир ёнида ўтирган
Чори Халилнинг бир вақтлар жонига қасд қилмоқчи бўлганини тан олармикин? Ё
тонадими?– Энди қўрқадиган жойим қолмади, – деди у. – Худо шоҳид, тан оламан.
Номаъқул ишларим кўп бўлган. Талмовсирашни ёмон кўраман. Инсоннинг бошқа
махлуқлардан фарқи нимада биласанми?
Чори Халил беихтиёр бош ирғади: йўқ.– Жониворлар талмовсирамайди.
Раъйи қайтмай ўрганган Доғули “мухбир бола” гапини икки қилганидан кейин
орияти қаттиқ лат еган, руҳан синган. Синдирганни синдириш пайига тушган.
Чори Халил анча хотиржам кўринса-да, оромини ўғрилаган масала – кулбадаги
икки жондан гап очишга юраги дов бермаётган эди. Ундан қизи Сабинани сўрай
қолди. Бир ҳисобда, энг беозор йўли шу.
Доғули гапни узоқдан бошлаб айтдики, аҳли аёлига жабр етказган бўлса, сабаби
бор. Унинг кўкайгинасини бир умр тилка-пора қилиб келган – хотини. Зоти паст,
нодон. Шу хотин нодон бўлмаса, қизи тўй кўрмасдан бир пиёнистадан бола туғиб
қўярмиди, ўғли банги бўлиб кетармиди?! Учаласиям юзига оёқ қўйган. Учаласи
ҳам! Ҳеч замонда инсофли ўзбек аёли эрининг устидан газетага ёзиб, кўз очиб
кўрган жуфти ҳалолини эл-юртга шармандаи шармисор қиладими?!
Йўқ, Ирисмат Мусаев фаришталикка даъвогар эмас, лекин ҳадеганда золимлик
қилиш ҳам қўлидан келавермайди. Олдини кесиб ўтганларнинг ҳақ-ноҳақ энасини
кўрсатган жойлари бўлган. Қонунни оёқости қилган жойлари бўлган. Негаки,
адолатсиз қонунларни четлаб ўтиш қўлингдан келмаса, ўзинг оёқ остида қолиб
кетасан!
Унинг белини аввал икки фарзанди буккан. Аслида, уларни зориқтирмасдан
катта қилган эди. Оқибати бу – иснодига қолиб ўтирибди. Оила, фарзандлар, хотин
124
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
масаласида унинг ғарази қаттиқ. Қаттиқ бўлгани учун она-болага Олмаотадан,
қизининг ёнидан ҳовли-жой олиб бериб, бир умрлик маишатини таъминлаб
қўйган. Қарзидан қутулган. Ҳовли олиб беришдан аввал иккита шартини айтган:
биринчиси – Доғули токи тирик экан, учаласи ҳам унинг кўзига кўринмайди.
Иккинчиси – учаласи ҳам ўлиб кетмаганига шукр қилиб яшайди. – Биласанми, ука, бир уйда бирга яшаш учун инсонни нақадар яхши кўриш
керак. Яхши кўришга арзиса, албатта. Лекин нодон – душмандан ёмон. Нодонни
енгиб бўлмайди. Нодон узум токининг гажак шохидай гап, тўғрилаш қийин.
Доғули ўйчан сукутда тин олди-да гапида давом этди. Нақлни эслади, аслида,
яхшиликни билмайдиган фарзандлар эмас, фарзандларидан яхшилик кутадиган
ота-оналар нодондир. Келган хулосаси шундай. Банги-девона ўғлидан умиди йўқ.
Адойи тамом бўлган. Оқпадар қизи ҳиммат қилса, отасининг жанозасига келар,
келмаса ҳам, омон бўлсин. Ҳаммасидан бутунлай кўнгли қолган.
Махсус мухбир Чори Халил она-бола Олмаотанинг йўлида жарга қулаб
ҳалок бўлгани ҳақидаги мишмишларни эслатди. Бу мишмишни, бангифурушлар
бахтиқаро ўғлини тинч қўяр деган умидда Доғулининг ўзи қасддан тарқатган! Тан
олади: асовлиги бор. Лекин ҳали ақлдан озгани йўқ! Қиёматни буткул унутгани
йўқ!
Чори Халил ўсмоқчилади:– Она-болани бир кўрсаммикан дегандим? – Шундай де? Гапларимга ишонмаяпсан, демак. Майли. Бор, кўр. Олмаота
дунёнинг нариги буржи бўптими! Икковиям хурсанд бўлади. Қаерда яшашини
айтаман. – Қария айтди, Чори Халил ёндафтарига ёзиб олди. Гўяндага куни қолган
собиқ боксчи ютинди. – Энди биттагина умидим ҳам, илинжим ҳам – неварам.
Неварам Хадича. – Ўша неварангиз ҳозир қаерда? – дея бўшашган овозда сўради йигит ва
бобосидан қолган гаврон таёқ кўз олдига келди. Елкаларини қисиб, қароқларини
маҳкам ёпиб олди. Гаврон таёқ қоқ миясининг устига тушди! – Қаерда бўларди, Сувон Санақуловнинг уйида! – деган садо келди. – Нима,
ўзинг уйланаётган жувон ўғлимнинг беваси эканидан хабаринг йўқми? Орзугул –
оқила қиз. Ранжитма.
Чори Халил ерга қаради. Қулоқлари чиппа битиб, кўз олдини бирдан қуюқ
туман босди ва ҳеч нарсани кўрмай, эшитмай қолди. Чап қовоғи уча бошлаганини
сезиб, аввал қовоғини, сўнг пешонасини силади.
Доғулининг ётиши хунук, ҳоли абгор, юзи сўлғин бўлса-да, фикри тиниқ,
кайфияти қаттиқ шаробхўрликдан сўнг ўзига келган, кеча маст-аластликда
кўрсатган қилиқларини энди тўғрилаб-хаспўшлашга, узрхоҳлик қилишга
уринаётган майхўрни эслатарди.
Чори Халилнинг эгилган боши икки-уч марта силкиниб тўхтади. Бугун унинг
бошига гурзию гаврон ёғиладиган кун экан. Доғули бирдан буюк Бастакор ва
хокисор Шоирни эслаб қолди. – Бўладиган гапни гапирсам, иним, уларни сенинг олдингга мен жўнатгандим, –
деди бемор ва йигитга маъноли қараб қўйди. Қарашида фахр, қувонч, завқ бор эди.
Кулимсиради. У энди ўлим тўшагида ётган хастадан кўра ҳамон ғайрати жўшиб
турган корафтадай дадил гапирар ва гапларидан ҳузур қилаётганини яширишни
ҳам гўё унутган эди. – Иккаласигаям қарашиб турган жойларим кўп бўлган. Бир
куни сен ҳақингда гапнинг учини чиқарсам, шоирнинг кўзлари ўйнаб кетди. Аммо,
ука, ижроқўм раиси, анави дуторчи, майдақадам шоирни-ку қўявер – ҳеч бирига
қойил қолмадим. Амаким қайтиш қилиб, бу кўйга тушганимдан кейин ҳаммаси
кетини буриб кетди. Ҳеч ким менга итмисан, кучукмисан демай қўйди. Аслида,
бировларга яхшилик қилиб, яхшилик кутадиган одамнинг ўзи нодон.
№ 1 2026 125
Қулман ОЧИЛ
Довдираб қолган махсус мухбир Чори Халил кампир пиёлага сузиб кетган кўк
чойни ҳўплаб ича бошлади. Ҳўплаш баҳонасида ўзини қўлга олишга уринди ва
бармоғидаги сим узугини ечиб, шимининг чўнтагига солиб қўйди. Шу лаҳзада
ёзилажак мақоласининг сарлавҳаси хаёлида ярқ этганини айтмайсизми: “Раъйи
қайтган одам”.
Афтидан, тузук-қуруқ қайнатилмаган сувга дамланган бўлса керак, чой тахир
туюлди. Бошини кўтариб, Доғулининг кўзига тик қаради ва саволга зўр берди.
Тошбиби опа Мусаева газетага юборган ўша хат кимнинг маслаҳати билан ёзилган? – Кимнинг бўларди, – дея шошилмай жавоб берди дам-бадам хўрсинаётган
Доғули. – Эски қудамиз Сувон Санақуловнинг қутқуси билан ёзилган. Мендан унга
алам ўтган. – Бу кимнинг гапи? – анграйиб қолди йигит. – Аёлингизнинг ўзи айтганмиди?– Худди шундай. Боласи икковини машинага тиқаётганимизда айтган. Мени
қудабува йўлдан урди, деган.
Чори Халил сўрайверди, Доғули кўп ўйланмай, узоқ иккиланмай дадил-дадил,
жойи келганида ўзининг шарҳу изоҳлари билан жавоб қайтараверди. У гапиргани
сари енгил тортаётгани, йигит эса жойида чўкиб бораётгани сезилиб турарди.
Қария сирларини тап тортмай очар экан, кўнгли равшанлашиб, хаста чеҳраси
ёришаётганидан мамнун.
Чори Халил квартирани танлаши билан биринчи қилган иши кираверишдаги
ёғоч эшикни алмаштириб, ўрнига темиридан қўйдириш бўлган. – Биласанми, шу ёшга кириб, таъмирлаш-тузатишдай серташвиш ишдан
бунчалик лаззат олмаган эдим, – деди Доғули. – Негалигини билмайман. Миннат
қилаяпти дема, пулнинг бетига қараб ўтирмадим. Пул нима? Эртага ўлсам, савил
қоладиган нарса-да!
Гапларининг малоли йўқдай. Чорининг китобга ўчлигидан ҳам хабардор экан.
Жавонни чинордан ясатибди. Синмайди, дарз кетмайди. Ҳаммасини завқ-шавқ
билан қилибди. Тескари дунёни қаранг. – Хадича қизимга магазиндан миттигина шиппак сотиб олаётганимда юрагим
тўлиб кетди, – деди Ирисимат Мусаев. – Ўксиниб-ўксиниб йиғладим. Бобо бўлиб,
неварамнинг дийдорига тўёлмадим!
Чори жим. Гўё тилдан қолган. Оғир хўрсиниқдан сўнг у гапни бошқа ёққа
бурмоққа жазм этди. “Раъйи қайтмаган одам” мақоласи чоп этилганидан сўнг
вилоят партия қўмитасидан газетага келган расмий жавобдан Доғулининг хабари
бормиди? – Бўлганда қандоқ! Ҳаммаси ёлғон эди. – Қанақасига? – дея ҳайронлиги янада ошди Чори Халилнинг. – Шунақасига, – деди ҳозиргина кўзлари ёшланиб турган бемор ва ҳузурланиб
кулди. Мақола газетада чоп этилган куни Доғули тўппа-тўғри биринчи котибнинг
уйига “кўтариниб борган” ва масалани жойида ҳал қилган. Қўлнинг кирини қўл
ювади. У “керакли одамлар”га ойма-ой ўлпон тўлаб турган. Амалдорларнинг
даргоҳига кўприк сололмаган одам насибанинг мўлидан умид қилмасин. Ҳозиргача
шундай бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Қабила бошлиғи,
волий, амир, хон, пошшо, қирол, бош котиб – номи дигар, мазмун-моҳияти, яъни
нафси эса ўша-ўша, бир хил. Мабодо, ўша расмий жавоб газетада эълон қилиниб,
кавла-кавла бошланган тақдирда ҳам, волий тонишдан қайтмасди: “Кимдир
қаллоблик қилган”. Айб бирор шўрлик надими муҳрхонанинг бўйнига босилиб,
ишдан ҳайдаларди. Зўр келса, уч-тўрт йилга қамалиши мумкин. Кўп ўтмай зимдан
яна тикланарди. Султон суягини хўрламас. Қўйинг-чи, миллионлаб муштарийни
лақиллатишдан тап тортмаган Доғули партиядан ўчирилмаган, ҳали-ҳамон
коммунист. Энди коммунистлигича ўлади.
126
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Савол навбати Чори Халил шифохонада ётган хослар палатасига етди. Бу
сийловнинг эгаси ким? – Ўзинг нима деб ўйлайсан? – дея саволга савол билан жавоб қилди бемор ва
роҳатижон бир алпозда кулимсираб турди. – Мен-да! Соғлиқни сақлаш министрига
шахсан ўзим айтганман.
Бундай иддаоларни эшитган Чори Халилнинг хотирига, ҳожатхона эшигини
ёпар экан, поезд проводниги ҳам ўзини етти иқлим ҳукмдоридай ҳис қилармиш,
деган эски гап тушмасинми?– Шунчалар меҳрибон экансиз, нега мени икки марта ўлдирмоқчи бўлдингиз?– Йўқ, бир марта. Худо ҳақи, бир марта! Кейингиси менинг ишим эмас. Иккинчи
марта ётоқхонангга излаб борганларнинг боплаб адабини берибсан. Эшитиб,
қайтанга, енгил тортдим.
Гарчи тили қичиётган бўлса-да, йигит ўзини босди. Мажруҳ бир кимса билан
энди тортишиш фойдасиз. Қуриган дарахтга сув қуйиш не даркор.– Орзугул касалхонага қатнаб, сендан хабарлашиб турганидан бошида бехабар
эдим. – Доғули чайналиб турди-да, уят иш қилиб қўйган боладай қизариб кетди. – Сени… сени мажақлаб ташласам, иззат-нафсим қонадигандай туюларди… Ай!
Каллам ишласа, шу аҳволга тушармидим, болам? Мақолангни ўқиб, кўзим қора
қонга тўлгани рост. Миям тошдай қотиб, итдай қутуриб кетганим рост. Ўзимнинг
ожизлигимдан тирсагимни ғажиб ташлагим келарди. – Мақоламга нима эътирозингиз бўлган? – Йўқ. Инсоф билан айтганда, борини ёзгансан. Мени қора лойга қориган
жойинг йўқ. Қонимга ташна қилиб юборгани – сенга кучим етмагани!.. – Ҳамонки гап очилган экан, айтинг: Лайло опа ҳозир қаерда?– Қайси Лайло опа? – Котибангиз десаммикан, донлашиб юрганингиз десаммикан, бир маҳаллар
Болалар уйида бирга ишлагансиз-ку, ўша жувон.– Анави дайдидан қолган суюқоёқни айтасан-да? – Доғулининг кўзлари олайиб
кетди. – Билмайман! Билишниям истамайман! Айтар гапимни эслаб қол, Чорижон:
аёл зотига ҳеч қачон ишонма! Юрак қўрингни берма! Асло берма! Битта урғочи-да,
деб қара! Мени бировларга қўшилиб, майиб қилиб ташлаган ўша урғочи Лайло!
Тошкентдаги квартирамнинг деразасидан улоқтириб юборган ўша қанжиқнинг
одамлари-ку! Ҳаммаси бир бўлиб мени таламоқчи бўлди!.. Қанча пулимнинг
бошига сув қуйганини-ку айтмай қўя қолай!
Гап-сўзларига қараганда, ўзидан кетган Доғули вақтики келиб, кўзини очса,
дўст дегани – душман, ғаним дегани – дўст. Бўғзига қадалган шу аламнинг азоби
энди уни емоқда. Сўраб-суриштирганларида, “ўзим йиқилиб тушдим”, деб қўя
қолгани-чи? – Устидан арз қилсангиз бўларди-ку.– Гапингни қара-ю, келиб-келиб энди, шу ёшимда судма-суд судралиб юришим
қолувди. Бир нарсадан – ўлмай қолганимдан афсусдаман!
Энди Доғулининг ичи бирдан ўртаниб, юраги тошиб кетган кунлари кўп
бўладики, сокин сўқмоқларда бир-бир қадам ташлаб, осойишта юргиси келади.
Юргиси келгани сари болалиги ўтган далаларни қўмсаб йиғлайди. Надоматки, у
йўлларда ажриқлар униб, сўқмоқлар кўмилиб кетган. Қани энди у равон йўллар,
қани энди у сўлим сўқмоқлар!
Шу тобда юм-юм ёш тўкаётган Доғули оёқ остида эзилиб, лойга ботиб ётган
конфет қоғозини эслатарди. Ҳам раҳминг келади, ҳам қўл силтагинг. – Ихтиёр ўзимда бўлганида, мен бу номард дунёга келмасдим, – деди у
бехосдан. – Туғилмасдим! – Ҳай-ҳай! – деб юборди чолнинг алаҳсиб-улоқиб кетганидан ажабланган Чори
№ 1 2026 127
Қулман ОЧИЛ
Халил. У Доғули шохи синганидан кейин ҳам эски ҳунаридан қолмаган: ўлим
тўшагида ётибди-ю, айбни бировга ағдармоқчи деган хаёлга борган эди. – Топган
гапингизни қаранг! Бу нолангиз ношукрликка ўхшаб кетмаяптими?– Ўхшаса ўхшар. Борим шу. Бу дунёда тўғриликдан кўра, рўё кўп, нопоклик,
мунофиқлик кўп. Ҳамма бир-бирини алдасам дейди. Ҳамма бир-бирининг кўзига
чўп сўқишга шай. Биласанми, мен умрим бўйи кекирдагимга тиралган пичоқ
билан яшадим. Айт, шунча азоб, шунча ғалва, шунча кўнгилқорачиликни бошимга
урармидим? Одамзод бу дунёга бир-бирининг кўзини ўйиш учун келмайди-ку?
Доғули айтдики, фоний дунё ўзи аввалбошдан адолатсиз яратилган. Шунинг
учун зулм ҳадсиз-ҳисобсиз! Бир қараганда, тўғри қиляпман деган ишларинг, кейин
ўйлаб кўрсанг, гуноҳи азим бўлиб чиқади. Кори дунёни кўриб ҳаётдан кўнглинг
совиб кетади.
У гапдан тўхтади. Чори Халил қария нафасини ростлаб олгунича сабр қилиб
турди.– Мана, сен – адолатсиз дунёда адолат ахтариб юрган ҳақпараст бир йигит, ўзинг
айт, қилаётган шу ишларинг тўғрими? Адолатданми? Қонунларга, низомларга,
ақидаларга мос бўлиши мумкин, лекин зулмга йўл очяпсан-ку! – Ана, холос! Қанақасига йўл очаётган эканман? – Сезиб турибман, эртага мен ҳақимда яна бир шов-шувли мақола ёзмоқчисан.
Кўр кўзнинг очилиши деган мазмунда. Тўғрими? Айт, энди нимамни ёзасан?
Ёзиладиган йўриғим қолдими? Қолган бўлса, ёзавер!– Хўш? – Йўқ, сен очиғини айт, гапимда жон борми?– Хўп, – дея кўзларини пирпиратди Чори Халил, – жон бўлса-чи?– Ўша мақоланг чоп этилса, олам гулистон бўлиб кетади, деб ўйлайсан-да, а?– Ўйласам-ўйламасам, недир ожиз кўзлар очилишига ишонаман. Сўқир кўпай
маслигига ишонаман!..– Мен эса ишонмайман. – Бу энди сизнинг таъбингиз. Сиз ишонишингиз қийин, албатта.
Сукутда қолдилар. – Мен бу дунёда кун кўрмадим. – Нима-а?! – йигитнинг кулгиси қистади. – Сиз-а? Бундан ортиқ…– Ҳа, мен! – унинг гапини бўлди Доғули. – Сизки шундай десангиз?.. – йигит бошини сарак-сарак қилди. – Унда бизга
ўхшаган бечоралар нима қилсин? Омади келган сизчалик бўлар-да?– Сен бечорамисан? Сен-а? Кийиб юрган пальтонг қанча туришини биласанми? – Мени қўйинг, – деди Чори Халил. – Ўзингиздан гапиринг, ака! Гапларингиз
ношукрликдан бошқа нарса эмас!– Тегиб кетдими?.. Майли, сен айтганча, ношукрлик бўла қолсин. Омад дединг.
Киши ўзининг омади келганини шундан билса бўладики, Чорижон, таниган
танимаган унга ўз-ўзидан ҳасад қила бошлайди. – Амакингиз ўлмаганида, байрамингиз тўхтамасди. Тўғрими?– Амаким менга ризқ бергани йўқ. Қудангдан қўй сўрама, қўшнингдан – ун.
Бир куни бетингга солади. Тан оламан: амакимнинг мансаб-мартабасини писанда
қилган, ўзимни унга жуда яқиндай тутган жойларим кўп бўлган. Лекин бўсағасини
босган одам эмасман. Ёқтирмасди. Катталаримиздан унда-бунда, бизнинг
Ирисматжон қалай деб сўраб туришининг ўзи етарди.– Шундай дейишингизни билардим. – Бир сен эмас, ҳамманинг топган гапи – шу. Амакисига ишонади деб ўйларди.
Доғулининг иқрорича, Сувон Санақулов билан аввал апоқ-чапоқ бўлиб, кейин
орасининг бузилишига амакисининг мансаб-мартабаси ҳам сабаб. Сувон Санақулов
128
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
обком секретари бўлишдан умидвор экан. Ҳузурига қуллуқ қилиб борайлик, деб
кўп қўймаган. – Қандай хўп дейман? – деди куюниб Ирисмат Мусаев. – Қўлимдан келадиган
иш бор, келмайдигани бор. Амаким ўтакетган инжиқ одам эди, раҳматли. Лоақал
ўзининг Олмаотадаги кулбасини янгиламаган. Ана, ишонмасанг, бориб кўр. Якка
ёлғиз ўғли яшаб ўтирган уйнинг олдида манави ҳовлини қаср дейсан. – Балки топган-тутганини бирор жойга кўмиб кетгандир?– Қўйсанг-чи! Коммунистнинг ўта кетган мутаассиби, нодони эди. Камбағал
оиладан чиққанию ўрис хотини билан фахрланганича ўтиб кетди. Ўлганида лоақал
жанозаям ўқилгани йўқ. Ишон. Болалари отасидан қолишмайди. Бири – Москвада,
иккинчиси Олмаотада университетда “Илмий коммунизм”дан дарс беради… Кел,
раҳматли амакимни тинч қўяйлик. Арвоҳини чирқиллатмайлик.
Доғули ёнидаги китобларга бир кўз ташлаб олди-да, мулоҳазасини давом
эттирди. Чори Халилдай ёшлар Ирисмат Мусаевнинг дарди дунёсини тушуниши
учун болалиги Иккинчи жаҳон урушига тўғри келиши керак эди. Нон ўрнига
кунжара ейиши, тупроқ капалаши, битга таланиши, очликдан шишиб ўлган
синглиси, бобоси, момосининг чала-чулпа кўмилганини кўриши керак эди. Отаси
урушда қон кечиб юрганида колхоз раиси кечалари келиб онасини зўрлаганини
кўриши керак эди!.. Бу исноддан хабар топган ногирон падари бир умр боши хам
бўлиб, хўрланиб яшаганидан эзилиши керак эди!..
Шундай кечалар бўлганки, жангчи Турдимат – Ирисмат Мусаевнинг отаси
араққа бўкиб ва аламини дўмбирасидан олиб, мунгли-мунгли ўланлар айтган.
Кўпчиликнинг назарида, у урушда чеккан азобларини, Европада қолиб кетган
чап оёғини эслаб бўзлаётгандай. Билган биларди, билмаган – йўқ: аслида, ўша
чўлоқнинг қўшиғи хор-зорлик, орият ва зулм ҳақида эди. Жангчи ўз жуфти
ҳалолига ит текканини, теккани учун аёли билан боласи тирик қолганини эшитган.
“Сиз у ёқларда юрганингизда менга ит тегди, – деб хотинининг ўзи айтган. –
Ҳафта оралаб итнинг ялоғидан бир зоғора тегарди. Ўша зоғорадан татинган ёлғиз
гўдагимиз ўлмай қолди. Ота-онангиз билиб билмасликка, сезиб сезмасликка олган
қилмишимни”.– Биласанми-йўқми, – деди Доғули, – так-так деган ўсимлик бор. Ёввойи арпа.
Заҳардан аччиқ. Буғдою маккажўхори қайда. Зоғора деганимиз ўша так-такнинг
ёрғичоқда туюлган унидан ёпиларди кўпинча. Зоғораси нонга эмас, Худо ўзи
кечирсин, сигирнинг тапписига ўхшаб кўринарди кўзимга.
Ярим тунда гижинглаган айғирда келадиган раис ўрма қамчисини хиром
этигининг қўнжига тиқиб, боланинг, яъни Ирисматнинг онаси билан ичкарига
кириб кетарди. Бир куни бола унинг олдини тўсиб чиқади.
“Бу нима қилиқ?” дея ажабланади қамчиси қўнжидан кўриниб турган раис.
“Қайтинг! – дейди бола. – Уйимизга киритмайман!”
“Сен-а?” – раис унинг ориққина елкасидан тортиб, бир туртади ва бола остонадан
нарига учиб кетади.
“Ўлдираман! – дейди оғзи-боши қонга беланган болакай. – Тухуминг билан
қуритаман!”
Қасам ичади: очимдан ўлсам ўламан, зоғорасининг ушоғиниям оғзимга
солмайман! Солмайди. Дарахтнинг обияти кетган пўстлоғини авло кўради. Тахир,
лекин тупроқдан кўра пеш, ивитилса, оз-моз шираси чиқарди. Шимиганга, ҳарна,
ўлмас толчиқ бўларди.
Она зор қақшайди: тупроқ есанг е, лекин янтоқнинг шакарига яқинлашма. Бола
чидай олмайди. Далага қараб судралади ва ҳар қадамда янтоқ шакари ичагига
тиқилиб ётган одамларга дуч келади. – Чидармидинг, айт, Чорижон, сен шундай кўргиликларга чидармидинг? –
№ 1 2026 129
Қулман ОЧИЛ
Доғули ўкириб юборди. – Отангнинг кўзёшларини, онангнинг эзилишларини кўриб
индамай кетармидинг! Биламан, сен ориятли йигитсан! Мендан баттар қилардинг
ўша раисни.
Томоғи қуриб-қақшаб кетган махсус мухбир Чори Халилнинг боши эгилади. – Лайлони танир экансан, – деди овози титраб бемор. – Демак, дайди эрини ҳам
биласан. Билмасанг, билиб қўй: эри – Исматилла ўша раиснинг кенжаси бўлади!
Йиллар ўтгани сайин ўртадаги адоват таранглашади. Бола зимзиё тундан ҳам
қорароқ кунларни қандай унутсин? Йигит ёшига етгани сари алами бўғзига тиқила
борган Ирисмат қаҳратон қишнинг қорасовуқ бир тунида собиқ раиснинг четан
деворидан ошиб ўтади ва ошхонасидаги газнинг мурватини очиб қўяди. Азон
маҳали гумбурлаган портлашдан ер силкиниб, деразалар ойнаси сочилиб кетади.
Раиснинг касалхонада ётган кенжа ўғли – Исматиллагина тирик қолади. Ўша куни
жангчи Турдимат ўғлининг пешонасидан ўпади: “Ана энди менинг урушим тугади,
болам!”
Аммо аламзада бола очган уруш раиснинг ўзи, хотини, бола-чақаси, уй-жойи
кули кўкка совурилиши билан тугамайди. Ирисмат Мусаев Болалар уйига директор
этиб тайинланганида раиснинг омон қолган ўша кенжа ўғли Исматилла энди
уйланган кезлар экан. Келин-куёв бир етимхонада тарбияланган, пединститутда
ҳам бирга ўқиган. – Хотини дурустгина, шаддодгина экан, ишга олдим, – дейди энди Доғули.
Овози совуқ, жуда совуқ жаранглайди.
Кўнгли суст кетган директор, белига қўл юборса, жувоннинг ўзи унинг бўйнига
осилиб, эрининг мижози ожизлигидан зорланади. Шундай сулув аёлига ҳадеганда
яқинлаша олмас, яқинлашганида ҳам бечорани сойга олиб бориб, суғормай
қайтариб келар экан.
Доғули бир куни Исматилланинг ишхонасига қўнғироқ қилдиради: “Шу топда
уйингизга борсангиз, қизиқ манзаранинг гувоҳи бўласиз!” Эр бўлмиш ижарада
турадиган уйига ўқдай учиб келади-ю хотини билан тўшакда отўйин қилиб ётган
эркакка ташланади. Доғули уни итариб юборганида Лайло ўз жуфти ҳалолининг
оёғига чил солади. Жазмани йигитни хуморидан чиққунича тепкилайди,
ҳақоратлайди! Исматиллани ақлдан озгандай калтаклар экан, қўнжидан ўрма
қамчиси кўриниб турган хиром этик кўз олдидан кетмайди. Ўлдириб қўйишига сал
қоладики, бечора йигит аранг қочиб қутулади. “Қорангни кўрмай! – деб бақиради
изидан Доғули. – Кўрсам, ўлдирмасдан қўймайман!” – “Зоғора” деган сўзни эшитсам, ҳалигача баданим музлаб, варажам тутиб
қолади, – деди Ирисмат Мусаев. – Кўзим қора қонга тўлиб, қутуриб кетаман.
Бир куни, унда мен машина-трактор станциясида ишлардим, бош ҳисобчимиз
мажлисда шу сўзни айтиб юборди: “Ҳозирги ёшлар очлик, яланғочлик нималигини
билмайди. На зоғорани кўрган, на кунжарани. Кетини тоғорага солаверганимиздан
кейин замоннинг қадрига етадими?” Кўз олдимга хиром этик қўнжига тиқилган
ўрма қамчи келди. Сен аблаҳ нега бугунги ёшларни ҳақорат қиласан, деб ҳамманинг
олдида унга қутурган итдай ташланганимни биламан, ўзимга келиб қарасам, ҳамма
ёқ қон. Ёши катта, бамаъни одам эди. Орага бошқалар тушиб, ажратмаганида уни
ҳам ўлдириб қўярдим. – Танийман ўша шўрликни, – деди махсус мухбир Чори Халил, – Аблай
Нурбоевни айтяпсиз-да. – Сенинг билмаган нарсанг йўқ! Уни қаердан танийсан?– Ажабланадиган жойи йўқ, – дея илмоқли жавоб қилди махсус мухбир Чори
Халил. – Таниш, билиш, ўрганиш – менинг вазифам.
130
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
ЖУЗДОНДАГИ ВАСИҚА
Эзгулик ҳамиша ёвузлик устидан ғалаба қозонадиган, ёлғон қанчалик даҳшатли
бўлмасин, адолат тантана қиладиган хайрли эртаклар ва достонларни эшита-эшита
ўсган мушфиқ Чори Халилга Доғулининг бу иқрорлари аллақандай хорижий
фильмлардаги ваҳшийликларни эслатарди. Ўша фильмларда ҳамма нарсанинг
калити – пул ва разолат.– Бошқачароқ эканига ўзингни қанчалик ишонтиришга уринма, аслида, ҳаёт
шундай, – деди ногирон. – Шунча гапни кўра-била туриб, энди ўз кулбамнинг
тутаб ёнаётганини ўзим томоша қилиб ётибман. Қўлинг узун бўлиши учун
тилингни доим калта тут. Менинг нодонлигим шундаки, дам олишда юрганимизда
бўлган воқеаларни Лайлога паққос айтиб қўйдим. У пишқириб ётган Қора денгизга
тикилиб турди-да: “Начора, – деди, – ҳар ким экканини ўради”. Энағар, зимдан тиш
қайрай бошлаган экан, амаким қазо қилганидан сўнг аламини олди.
Мезбон шифтга, меҳмон унинг каравотига тикилиб, жим қолдилар. – Қонун-қоидалар – бегоналарнинг бўсағасида юрган ҳақсиз, ҳуқуқсиз бир
ўксик чўри, – деди Доғули энди. – Салтанат кимларнинг қўлида бўлса, ўшаларнинг
йўриғига юради. Хизматини қилади. Гапларимни нотўғри, пуч дея оласанми?
– Аламзада одамнинг ростга ўхшаган даъволари, – деб ғулдиради журналист. – Эшитган чиқарсан. Мен анча-мунча одамнинг бошига етдим. Биров билади,
биров билмайди. Биров-ярим оғиз очмоқчи бўлса, пул билан, пулга кўнмаса, дўқ
пўписа билан ёпдим. – Биламан, – деди Чори Халил ва дилидаги шубҳасини яна такрорлади-қўйди. –
Ҳатто хотинингиз билан ўғлингизниям ўзингиз гумдон қилгансиз. Тан олинг!
Доғули асабий қўл силтади: ишонмасанг, ўзинг биласан. – Мени қўявер, – деди ва ўмганини кўтариб, елкасини каравотининг пешгарига
ташлади. – Энди ўзингдан кел! Ўзингни мендан пешман деб ўйлайсанми?– Тушунмадим? – безовталанди махсус мухбир Чори Халил ва эшик томонга
ўғринча кўз ташлаб олди. – Нима демоқчисиз ўзи?– Сен ўзинг, яъни адолат пешвоси, Афғонистонда қанча одамнинг бошига
етгансан, ўлдиргансан? Қирилишига бош қўшгансан?
Қариянинг таънали ва тантанали қарашидан йигитнинг яна боши эгилди.– У уруш эди, – деди ниҳоят айбдор оҳангда. – Нима фарқи бор, садағанг кетай! Барибир қотиллик. Зулм! Ундан кўра, очиғини
айт, қанча одамнинг бошини егансан? – Айтолмайман, – деди йигит. – Биласиз, бу – ҳарбий сир. Санаган жойим йўқ.
– Зулм доим ҳарбий сир, давлат сири деган қонун-қоидалар билан яширилади,
хаспўшланади, оқланади. Ишончим комилки, бегуноҳларнинг жонига мендан кўра
сен кўпроқ зомин бўлгансан. Қирғинга хизмат қилгансан. Фарқимиз – сен энди
қаҳрамонсан, мен – жиноятчи. Сени буюк жасорат соҳиби сифатида кўкларга
кўтаришади, кўкрагингга орден-медаллар тақишади. Менинг эса газетада
пўстагимни қоқишади. Шу тўғрими? Шу адолатданми?
Йигит дудмалроқ бош силкитиб, жим қолди.– Хўш, бунга нима дейсан? – Гапираверинг, гапираверинг.– Шуниси бор-да! – деди бемор йигитга киноя билан қараб тураркан. –
Оқибатини ўйламаймиз, қилмишларимизнинг оқибатини! Аслида, иккаламиз ҳам
судсиз-сўроқсиз одам ўлдирган қотиллармиз. Иккаламиз ҳам қилаётган ишимизни
тўғри, қонуний, адолатли деб ҳисоблаганмиз.
Танглайи қуриб-қақшаб кетган махсус мухбир Чори Халил чойнакка қўл узатди.
Қўллари титрар эди. Нафаси ичига тушиб кетган йигит лабларини қимтиб турди-да,
қанчалик ғалати туюлмасин, қанчалик кўнгли чопмаётган бўлсин, барибир сўради:
№ 1 2026 131
Қулман ОЧИЛ– Мабодо, эгнимдаги мана бу кийим билан, – у стул суянчиғига ташлаб
қўйилган пальтосига ишора қилди, – бўсағангизда қолган этигим ҳам сизнинг
садақангиз эмасми?– Йўқ! – Доғули пиқиллаб кулиб юборди. – Бундай нафис кийим-кечакнинг
кони – Сувон Санақулов. Нозиктаъб одамлар билан борди-келди қилишини ҳамма
билади.– Қуллуғ-э! – Чори Халил ғижинганини яширмади. – Бу гапингизга энди ўлсам
ҳам ишонмайман!
Доғули кифтини учириб, юзини тескари бурди: ихтиёринг!
Йигит ичидан зил кетди-ю, лекин сездирмади: “Ўл бу кунингдан, Чори!
Мўлтонига кунинг қолган экан-да!”
Ҳам мушкул, ҳам мароқли, ҳам хийла чўзилган бу гапхонадан беза бошлаган
йигит баҳсга тезроқ хотима бериб, кетиш пайига тушган, фақат хаста билан қандай
хайрлашишни, нима дейишни, нима қилишни билмай, типирчилар эди. Тилига
келганини айтди:– Мени шу таъналарни айтиш учун чақирган эдингизми? Бошқа гапингиз йўқми? – Айтганларим камми?.. Сенга ёқмаслигини билардим!– Йўқ! Сабоғи бир умрга етади. – Сенинг йўлинг тўғри, Чорижон, – деди Доғули ўйчан. У Чори Халил ҳақида
аллақачон узил-кесил бир фикрга келиб қўйганга ўхшарди. Айтдики, турмушнинг
аччиқ-чучугини тотиб, оқу қорасини кўргансан. Ақл-ҳушинг жойида, нафсингга
инсоф тилаган, ўзингга пишиқ, ишга дов йигитсан. Мен ҳар кимга ишонавермайман.
Биламан, сен мени алдамайсан. Хиёнат қилмайсан.
Қачонлардир дағдағаси тоғдан баланд бўлган, энди ҳил-ҳил пишиб, бошидаги
болиши тезроқ тупроққа алмашишини кутиб ётган қариянинг кўзёшлари яна
дарёдек оқа бошлади. Тунларни тонгларга улаётгани ёдига тушди, шекилли,
муаззин азонидан уйғонишнинг фароғати ҳақида гапира кетди. Овозининг
майинлиги найнинг мунгли садосини эслатар эмиш. Азон шунчалар нашъали,
шунчалар латиф, шунчалар тозаки, қулоғингни узгинг келмайди. Тинглаб ётар
экансан, дилинг равшан тортиб, бағринг тўлиб, вужудинг покланиб бораётгандай
бўлаверади. Тупроқдай хокисор, ипакдай мулойим тортиб, абадият саодатини ҳис
қиласан.
Суҳбат давомида анча ўзига келиб, енгил тортиб қолгани сезилган Доғули яна
бир иқрорини алам ва ўкинч билан айтди: Чори Халилдай мард ва ақлли ўғли
бўлишини бир умр орзу қилиб, армон билан ўтган. Энди ётиши шу бўлса, қишдан
чиқиши қийин. Қўлларини йигитга илтижою ихлос билан чўзди: – Кел, ўғлим, сени бир мартагина бағримга босай! – Босди. – Мендан сенга
кўп жабр ўтди. Кечир!.. Мени мозорга опбориб тириклайин кўмиб ташласанг ҳам
ҳақинг кетади.
Махсус мухбир Чори Халил эшитаётган гапларига ишонгиси келмас, ишонса
ҳам, бари унга худди театр саҳнасидаги томошадек туюлар ва ўша томошани четдан
туриб кузатаётганга ўхшар эди. Нима десин? Раҳмат айтсинми? Юзига солиб, ерга
урсинми? Даъво-достон қилса, шохи чиқадими? Йўқ, йигит ўзига сабр тиладики,
илоё, тоқатию хотиржамлигимнинг чеки бўлмасин.– Хўп, – деди оҳиста. – Қўл синиғи енг ичида.
Ёнида на ишонадиган ҳабиби, на суянадиган маҳбуби қолган ёппа-ёлғиз
инсоннинг қарашларига дош бериш осон эмас. Ёлғизлик алангасида куйиб адо
бўлаётган, кўзи – хира, танаси – майиб, ақли заиф тортиб бораётган ҳаловатсиз
ва забун қария гоҳ кўзига ёш олиб пойма-пой гапира бошлайди, гоҳ ёш боладай
ирғишлагиси келаётгани сезилади. Йигит унинг кўргиликларини имонининг
мўртлигига йўйди. Гўё Доғули наҳорда шу ҳовлидан кўчага чиққану зум ўтмай
пешонаси ғўра бўлиб яна изига қайтиб кирган болакай. Элдан юзи шувут.
132
Шарқ юлдузи
Хатар дарвозаси
Мажолсиз, хаста. Дунёнинг ишларига энди шу катакдай ғамхонанинг бўёғи кўчиб,
илвираб қолган ёғоч деразасига илашиб турган темир панжара оша разм солиб
англамоқдаки, умри бўйи қилган жамики ур-сурлари сариқ чақага арзимас экан.
Гўё ҳеч қачон ўлмайдигандай яшаган шўрлик одамнинг олатасир умри ҳеч қачон
яшамагандай поёнига етмоқда эди. Худойим бандаларини нега бунчалар ожиз
қилиб яратар экан!
Кўча томонда машинанинг ду-дутлагани, жандачининг, шара-бара олами-из,
деган толғин овози келди.
Бундай машмашаларнинг анча-мунчасини кўриб, кўзи пишиб қолган Чори
Халилнинг дили ҳозиргидек ғашланмаган. Шу тобда у акаси ҳали талаба эканида
оғир хасталикка чалиниб, ота-онаси кечасию кундузи ўғлининг бошида ўтириб,
Худога йиғлаб илтижо қилганларини эслади. Акаси ҳам Доғулидек озиб-тўзиб
кетган, ўрнидан туролмай қолган эди. Унга қараб ўтирар экан, махсус мухбир Чори
Халил чорасизликдан яна ўзини айбдор ҳис қилар ва кўнгли чўкар эди. Кулбадаги
икки жонга таскин-тасалли беришдан ўзга ёрдами тегмагани ва уларнинг муқаррар
ўлимини кўра-била туриб қутқаришга астойдил ҳаракат қилиб кўрмагани учун.
Энди ўша фожиаларнинг бошида турган одамнинг ўзини фақат мўъжиза қутқариши
мумкин эди. Мўъжизага эса йигитнинг ишонгиси йўқ. Яна ўйлар эдики, Доғули
келиб-келиб Чори Халилга мурожаат қилишининг ўзи ғалати. Бу нима? Тақдирнинг
ўйиними? Ё адолатнинг аламли қасоси? У Ирисмат Мусаевнинг талвасали ташвиши
ҳам энди ўзининг зиммасига ўтганини сезди. Қарияга меҳри товланиб кетди:– Майли десангиз, Ирисмат ака, бир таклифим бор. – Таклиф? – Ҳа, таклиф. – Йигит жўшиб айтдики, ўтган ишга саловат. Гина-кудурат орала
ган бўлса оралагандир. Ҳаммамиз хом сут эмган бандамиз. Бу ёғи энди – яраш
яраш. Тақрон жойда тоқ ўзингиз бўзлаб ётманг. Хўп десангиз, сизни Тошкентга
олиб кетайлик. Сизга ўзимиз қараймиз. Неварангизнинг ёнида бўласиз. Ўзингиз
олиб берган уйда яшайсиз.
Шундай деди-ю, лабини тишлади: ҳали на тўйи, на уй-жойининг тайини бор
корчалоннинг айтаётган гапларига қаранг! Бунча ховлиқасан, нодон!
Ирисмат Мусаев шифтга қараб бақрайиб қолди. Лаблари, қовоқлари учиб,
кўзлари боз ёшланди. Юзига шапалоқ егандай ўлганининг кунидан кулимсиради.
Нимадир демоққа чоғланди. Тили бормади, чамаси. Хаёли олиб қочгандай қизариб
кўкариб кетди ва юзини тескари бурди. Оғир, жуда оғир хўрсинди. Бандасининг
орзулари билан имкониятлари, хоҳиш-истаклари билан туриш-турмуши бир
бирига зид келганида, алангага айланган ўша зиддиятни ўчирмоққа ҳоли-қудрати
етмай қолганида, ич-ичидан ана шундай олов отилиб чиқса бордир. Йигит тилга
олиш сира мумкин бўлмаган ўта муҳим бир дардни бехос қўзғаб, қариянинг бир
умрлик сирини ошкор қилиб қўйгандай сезди ўзини. Минг уринманг, Тангри таоло
яратган читтакни туяқуш қилолмайсиз. Бандаси ўзгармаслигини Доғулининг
кейинги гаплари айтиб турарди. – Йўқ, – деди овозидаги дадиллик батамом сўниб, ўрнини шикасталик эгаллаган
бемор, – мени эмас, бола-чақангни ўйла, Чорижон! – У қизил жуздондан бир
варақ қоғоз олиб, йигитга узатди. – Қўлимни қайтарма, илтимос!
Нафис ва салобатли ҳужжатни кўриб, ҳайронлиги ошган йигит уни қўлидан
тушириб юборишига сал қолди. – Менинг вақти-соатим етиб қолди. Энди сенга, фарзандларингга буюрсин,
болам!
– Ўқиб кўрсам майлими?
– Бемалол!
Ўқиди. Ирисмат Мусаевнинг Чебаркўлдаги ҳовли-жойи, Тошкенту Сочидаги
квартиралари, бошқа жамики мол-мулкини невараси Хадичага мерос қолдираётгани
№ 1 2026 133
Қулман ОЧИЛ
тўғрисидаги васиқа-васиятнома экан. Йигит қарияга тикилиб қолди. Қария
эшитилар-эшитилмас овозда изоҳ берди. Доруға йилдан йилнинг хунук келаётганию
амакиси Назармат Мусаев шифохонадан тирик чиқиши қийинлигига кўзи етганидан
кейин, бу ёғига кунини ўзи кўриши кераклигини тушунган. Чўлдаги чорвасидан
сандиғидаги пулигача – топган-тутганининг ҳаммасини банкка қўймоқчи бўлган.
Яна фикри ўзгарган, банкка ҳам ишонч йўқ. Бошқа йўлини топган. Унинг олди
соттига берилганини Лайло сезган, албатта. Сезгани учун таламоқчи бўлган.
Йигит нимадир демоқчи бўлди-ю, тили калимага келмай, чеҳраси совуқ тус олди.
Бу ерга, Доғулининг ёнига келганига энди надомат чекиб, ўзини яний бошлади:
ҳовлиқма! Чори Халилнинг аччиқ истеҳзо билан қараб турган кўзларига ўзини
билган одамнинг нигоҳи дош бериши қийин эди. Мўлтайиб қолган чол жиноят
устида қўлга тушгандай сесканиб кетди. – Қадамни ҳаддан зиёд катта отиб юборган экансиз-да, Ирисмат ака? – Яна нима бўлди, Чорижон? – деб сўради Доғули кулимсираб. Бироқ мухбир
кулмади. – Рангинг ўзгариб кетди? – Боя тўғри айтдингиз, – деди йигит нафаси бўғзига тиқилгудай бўлиб, – сизга
ўхшаган одамлар асли ўзи бу дунёга келмаслиги керак!
Ўрнидан туриб, васиқани чолнинг жонсиз оёқлари ўралган кўрпа устига зарда
билан ташлади-да, пальтосини олиб, очиқ турган эшикка қараб юрди. – Чори-и! – юзига қон тепчиган Доғулининг овози қонялоққа ётқизилган
ҳўкизнинг бўкиришини эслатиб юборди. – Одаммисан ўзи?
Чори Халил тўхтади. Бурилиб, унга бегонадай, ижирғаниб қаради. – Бу гапларингни қўй. – дея бўғзини йиртиб ҳайқирди бемор. – Мен сенга пора
бераётганим йўқ, нодон бола! – Мени ёмонлаб яна юзта мақола ёзмайсанми? Ёзавер!
Бу мол-дунёнинг бари ўлаётган бир қариянинг васияти! Истасанг ол, истамасанг
бировга бер! Билганингни қил! Лекин гапимни ерда қолдириб, мени ранжитма!
Ўлаётган одамни ранжитишга ҳақинг йў-ўқ! Шайтонга ҳай бер! Жазавага тушиш
сенга ярашмайди.
Махсус мухбир Чори Халил изига қайтиб, васиқани олди ва икки буклаб,
пальтосининг ички чўнтагига тиқди: – Эҳ, кори дунё! Карамли султоннинг гапи ерда қолмасин! – Бу – бошқа гап! Баракат топ!.. – Бўлдими? – Йўқ, яна бир илтимосим бор. – Тортинманг. – Неварам Хадичани биргина кўрсам, дегандим. Олиб келсанг, сендан нариги
дунёда ҳам миннатдор бўлиб, ҳақингга дуо қилиб ётардим! – Кўнглингиз тўқ бўлсин, – деди ниҳоят чиройи очилган йигит қўл бериб
хайрлашар экан. – Бибижонни, албатта, олиб келаман!– Раҳмат! Неварамнинг кўзидан ёшини оқизмасанг бўлгани, ўғлим. Худо
хоҳласа, сенга асло оғирлиги тушмайди. Ғамини еб қўйганман. – Бу ёғини бизга қўйиб беринг. Бир гўдак бўлса, боқиб оламиз.
Чори Халил остонага етмасдан тўхтаб, яна орқасига ўгирилди:– Айтганча, Ирисмат ака, нариги дунёга жўнашга унчалик шошилмай туринг.
Кўнгли ийиб кетди чамаси, кўзлари яна ёшга тўлган қария шоша-пиша бош
ирғади: хўп-хўп!..
Оғир хатардан қутулган одамдай дарвозадан енгил тортиб чиққан махсус мухбир
Чори Халил ўзида қадимий Чимкент сайрига мойиллик сезди. Қаттиқ совуқнинг
заҳридан кейин бошланган эрувчанлик ва илиқ ҳавонинг тафти гаштли туюлиб,
шаҳар оралаб кетди. Юрт кезишни яхши кўрса, нима қилсин!