Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Замон англамаса, англар келажак!

Мирзо КЕНЖАБЕК – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи. 1956 йилда
туғилган.
Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ)журналистика
факультетини тамомлаган. “Қуёшга қараган уй”, “Муножот”, “Шарқ тили”,
“Баҳорим еллари”, “Муҳаббатнинг йўли хатарли”, “Ҳасрат китоби” ҳамда кўплаб
шеърий ва публицистик мажмуалари чоп этилган. А.С. Пушкиннинг “Евгений Онегин”
шеърий романи, Ф. Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” китоби ва бошқа бир қатор исломий
асарларни ўзбек тилига таржима қилган.


* * *
Келар бўлсанг менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!
Фалак, менга келар бўлсанг,
ҳама сайёралар қолсин,
Тун – ой, кундуз – қуёш, тонглар
ёниқ зуҳрони бошлаб кел!
Кўлу кўлмакни бахш айла
кўлу кўлмак фидосига,
Менга, эй ёр, улуғ уммон,
улуғ дарёни бошлаб кел!
Куну тундан насибам бер:
ато эт энг узун кундуз,
Сиридан энг узун кеча –
шаби Ялдони бошлаб кел.
Жаҳонда бахтга тўйганлар
манга дўст бўлмаги мушкул,
Манга ишқ ичра хор бўлган
дали, расвони бошлаб кел!

Замон англамаса, англар келажак!
Санга бўлсин бу ирфонда
бари ашрофу аъёнлар,
Манга, эй дўст, дили султон,
руҳи подшони бошлаб кел!
Неча кенг дашту саҳрони
дили торларга тортиқ эт,
Манга ул Карбало янглиғ
буюк саҳрони бошлаб кел!
Рафиқ ўлмас муҳаббатда,
жунунда ҳиммати пастлар,
Ол-эй дўст, қитъалар – санга,
манга дунёни бошлаб кел!
Чала дўсту чала душман,
чала ул марду номардинг,
Менга қалби салим бир дўст,
етук барнони бошлаб кел!
Бисотда битта жоним бор,
уни мен Сенга бахш этдим,
Ҳудудсиз раҳматинг бирла
дари уқбони бошлаб кел!
Қиёмат кун Раҳим Раббим
ки, шояд раҳм этиб, поклаб,
Буюрса хос малакларга:
“Манга Мирзони бошлаб кел!..”


Ғазал


То жаҳонда ишқу ғам ёдгори бор,
Ҳар кўнгулнинг ўз азиз асрори бор.
Кимки, юзда кулгуси бор – пардадур,
Дилда ўлмас дардининг мозори бор.
Топди иймон давлатин улким, мудом
Дилда – тасдиқ, тилда ҳам иқрори бор.
Пок кўнгул Ҳаққа нечоғ бўлса яқин,
Шунча кўп қўрқувда оҳу зори бор.
Боқ, қуёшга кўп яқин бўлган сари
Чўққилар бошида оппоқ қори бор.
Кундузи қайнар жаҳон бозорлари,
Ишқ элининг кечалар бозори бор.

Тунлари бўлгай қамардек нур фишон,
Ҳар кишининг гар шамсдек ёри бор.
Бор ҳаёт урфики, булбул дод этар,
Гулнинг эрса бир сукут изҳори бор.
Маъсият домида Мирзо йиғлагай,
Дилда – андуҳ, тилда истиғфори бор.


Карвон
(Бир муассаса кечинмалари)
Саҳро кемалари – улуғ карвонлар,
Замондан замонга ўтгувчи армон.
Ҳақнинг Расули ҳам айтмиш қачонлар:
“Карвонлар йўл босар уч манзил томон!..”
Каъбадир, Мадина, Масжиди Ақсо –
Шарафли уч манзил карвонлар учун…
“Жоним борадур!..” деб Саъдий ҳам аммо,
Хотирот қолдирмиш замонлар учун.
“Шайдолиғ диёрин карвони – деб – бу”,
Ошиқ Навоий ҳам наво чекмишлар.
Дарду ғам карвони қолибдир мангу,
Гарчи кўп карвонлар келиб-кечмишлар!
“Зўр карвон йўлида етим бўтадай…”
Ўлмас нидо қилди Ғафур Ғулом ҳам.
Ёш ўғлон истагин сезган отадай,
Нидосини англар хос ҳам, авом ҳам.
“Бир карвон китоб” деб, ҳикматга қориб,
Айтди Эркин Воҳид халққа сўзини.
Наъра тортиб ўтди Абдулла Ориф,
“Салобатли карвон” атаб ўзини!
Карвон қўнғироғин сўнг Омон Матжон
Китобга ном қилди, узукка кўздек.
Қўнғироқ жарангин англайди ҳар жон,
Туркми у, туркманми, қозоқми, ўзбек!
“Карвон кўрдим!” дея сўнг Усмон Азим,
Не вайрон дилларни айлади ҳайрон.
Бизлар яшаб ўтган замон ва тузум –
Асли туялари бўзлаган карвон!
6

Замон англамаса, англар келажак!
Саҳро кемалари – улуғ карвонлар,
Замондан замонга ўтгувчи хаёл!
Не буюк карвонлар турфа замонлар
Баъзи таҳқирларга дуч келган, филҳол!
Дўстлар! Айтар сўзим саналмас хато,
Бир нохуш одатнинг бордир армони:
Карвонлар саҳрога етгунича то,
Эшакка боғланган туя арқони!
Бас, эшак туяга йўлбошловчидир,
Не буюк карвонлар тушаркан йўлга.
Бу нечук ҳақорат, не хорловчидир,
Эшак бошлаб борса карвонни чўлга!
Буюк сафарларга эшак ярамас,
Саҳро этагидан қайтадир эшак!..
Дўстлар, айтар сўзим энди сир эмас,
Оламга ёйилар бу ҳасрат, бешак!
Бу ҳолдан бир ғамгин армонимиз бор,
Даврлар ўтажак, йиллар елажак!
Бизнинг ҳам бир нурли карвонимиз бор,
Замон англамаса, англар келажак!


Охират диёри
(Шайх Сўфи Аллоҳёр
ҳазратларига татаббу)
1
Холиқо! Сенсан азал, Сенсан абад,
Бўлди даҳрингда гуноҳим беадад.
Тавбани танҳо Ўзинг этгунг қабул,
Мағфират қилгувчи зот Сенсан фақат!
2
Холиқо! Куч бер, муножот айлайин,
Энди вайронимни обод айлайин.
Бир гуноҳ хавфи туғилса, ҳар қачон
Сен билан ёлғиз мулоқот айлайин.
3
Холиқо! Пок нур – Сенинг килкинг эрур,
Энг гўзал хулқ ҳам Сенинг хулқинг эрур.
Банданинг сарҳадлари беҳудадир,
Қай томон боқсам, Сенинг мулкинг эрур.

4
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
5
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
6
Холиқо! Оламда мен мастман, ахир,
Охират мулкида бекасман, ахир.
Кўп кулиб дунёда мен оз йиғладим,
Оҳ, Расул билганни билмасман, ахир!
7
Холиқо! Ким Сенга дўстдир, бизга дўст,
Бас, Сенинг сўзинг сабаб мен сўзга дўст.
Бул куни йўқдир ўзимдан ўзга ёв,
Ул Куни йўқдир Ўзингдан ўзга дўст!
8
Холиқо! Мулкингда бор ростлик фақат,
Мен кечикканман, ишим мастлик фақат.
Бор эди бир бегуноҳликнинг йўли,
Ушбу йўл – дунёга келмаслик фақат.
9
Холиқо! Бандангни ҳақ роҳингга ол,
Бул ўтардин ул қароргоҳингга ол.
Холиқо! Жисмимни тупроғингга бер,
Холиқо! Руҳимни даргоҳингга ол!
10
Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.
1
1
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
8
Шарқ юлдузи
Замон англамаса, англар келажак!
12
Холиқо! Васлингни хоҳлайман ўзим,
Оҳ уриб лек ғорда ухлайман ўзим.
Йиғламасман ўз ғариб ҳолимга ҳеч,
Ўз ўжар феълимга йиғлайман ўзим.
13
Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
14
Холиқо! Ҳеч ҳасратим хоҳловчи йўқ,
Ул Диёрда бандани йўқловчи йўқ.
Мен гуноҳкорман, Ҳакам Сенсан Ўзинг,
Лек Ўзингдан ўзга ҳам оқловчи йўқ!
15
Холиқо! Қутқар гуноҳзордан мени,
Ёрдам эт, этма жудо Ёрдан мени,
То тирикман, энди йиғлаб ёлборай:
Қилмағил маҳрум дийдордан мени!..
Тўртликлар
Ҳа, мен сокин юрадирман ерга қараб,
Балки ҳикмат терадирман ерга қараб.
Дунё ичра нигоҳимни ғофил деманг,
Мен осмонни кўрадирман ерга қараб.

  • * *
    Эй инсон, хоҳ яхши, хоҳи ёмон бўл,
    Сен мудом ожизу мазлум томон бўл.
    Баъзан туққанинг ҳам қадрингга етмас,
    Ўзингнинг бахтингга ўзинг омон бўл!..
  • * *
    Ҳаё қил малакдан, Ҳақдан, инсондан,
    Омон чиқ то дунё деган зиндондан.
    Агар уялмасанг, билганингни қил,
    Ҳаё иймондандир, ҳаё иймондан!..
  • * *
    Ҳақиқат жарчиси ғамда, хундадир,
    Бу дунё – сен бошинг қўйган кундадир!
    Иймон даъво қилсанг, ҳаёга ёр бўл,
    Ҳаё қайда бўлса, иймон ундадир!..
  • * *
    Эй дўст, бўлай десанг кулфатдан йироқ,
    Ғофилдан йироқ бўл, ғафлатдан йироқ!
    Аллоҳдан қўрқувдир ҳикматнинг боши,
    Ҳақдан қўрқмаган зот – ҳикматдан йироқ!..
  • * *
    Жаҳонда жоҳилдан чин дўст чиқмади,
    Тонгги уйқулардан ризқ-рўз чиқмади.
    Неча йил оғзингни пойладим, эй дўст,
    Тилингдан ҳикматли бир сўз чиқмади!..
  • * *
    Мангулик истасанг, тарки вужуд қил,
    Бандага юкинма, Ҳаққа сужуд қил!
    Аллоҳга яхши сўз юксалар фақат,
    Ё яхши сўз сўзла, ёки сукут қил!..
  • * *
    Коинот ҳаёти, қут-мадори – сув,
    Инсон пайдо бўлиш сабабкори – сув,
    Ўткинчи дунёга алданма, эй жон,
    Биз турган дунёнинг пойдевори – сув!..
  • * *
    Минг турли усту бош – энгилларга боқ,
    Юки оғирлару енгилларга боқ.
    Жонсиз жасадларни кўрмоқ истасанг,
    Эй дўст, муҳаббатсиз кўнгилларга боқ!
  • * *
    Айрилиқ азобин найдан билурсан,
    Бир висол қувончин тўйдан билурсан.
    Модом ўз қалбингдан бехабар бўлсанг,
    Ўзгалар қалбини қайдан билурсан?!
  • * *
    Замон англамаса, англар келажак!
    Чўллар бор, тафтидан нон иси келар,
    Диллар бор, меҳридан жон иси келар.
    Золимлар боғида юз хил гуллар бор,
    Лекин даргоҳидан қон иси келар…
  • * *
    Дунё уйинг бўлсин, чаманинг бўлсин,
    Доим эркин хаёл маъманинг бўлсин.
    Жаҳонгашта бўлиб, дунё кезсанг ҳам,
    Оқибат қайтарга Ватанинг бўлсин!..
  • * *
    Эй дўст! Ким бўлсанг ҳам, бир ғаминг бўлсин,
    Мол-мулк кўп бўлса ҳам, бир каминг бўлсин.
    Дунёнинг ғамида бўлсанг ҳам тун-кун,
    Охират аҳлидан ҳамдаминг бўлсин!..
  • * *
    Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
    Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
    Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
    Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан…
  • * *
    Дунёда сир борки, сочма-соч дунё,
    Қорни тўқ, усти бут, кўзи оч дунё.
    Азал орифларнинг кўзи ўнгида
    Кийимлари қат-қат – яланғоч дунё!
  • * *
    Сўзлаш самодаги малойик билан,
    Сирлашма кўп аҳли алойиқ билан.
    Ошиқ, Гўрўғлидек ўзингдан қолма,
    Ишқ иши битмагай халойиқ билан.
  • * *
    Ҳаёт йўлларида дўст бор, ғаним бор,
    Дунё матоидан қандай ғамим бор?
    Раббим бор, меҳрибон Пайғамбарим бор,
    Бас, менинг оламда нима камим бор?!
  • * *
    Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
    Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
    Ой, қуёш, коинот: замину само,
    Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!
  • * *
    Бир сўзим бор, айтай сенга йўли билан:
    Эл бўлмагин элбўлмаснинг эли билан.
    Дунё билан муҳораба айласанг ҳам,
    Катта йўлда тортишмагин лўли билан…
  • * *
    Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
    Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
    Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
    Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.
  • * *
    Бири кам келганлар бири кам кетди,
    Олам сарватлари дам-бадам кетди.
    Ҳеч нарсанг йўқ эди – борингни бердинг,
    Сендан нима кетди? – Сендан ғам кетди!
  • * *
    Дардингни ўз дилин тиғлаган билур,
    Дарду ғамин пинҳон сақлаган билур.
    Ҳолингни дунёда кулганлар билмас,
    Кеча зулматида йиғлаган билур.
  • * *
    Фироқдан титраса тоғлар, йиғлама,
    Йиғлаб хазон тўкса боғлар, йиғлама.
    Аллоҳ учун мажнун, бемор, зор бўлсанг,
    Тегрангда бор экан соғлар, йиғлама.
  • * *
    Йўлимда ғовлар бор, фитнаю фироқ,
    Шукр, дардлар бериб сийладинг бироқ.
    Беморман – яқинман Сенга, ё Раббим,
    Тузалсам, бўлмайин мен Сендан йироқ!..
  • * *
    Бу қуёш мен учун ғоят муҳтарам,
    Бу ой менинг учун азиз, мукаррам.
    Уларга пок кўзлар айлаган назар,
    Нурли саҳобалар боққан ўтган дам.
  • * *
    Беморнинг жонида бир изтироб бор:
    “Шифо сўрайинми, сўрамай зинҳор?!
    Соғайсам, савобим кўпайгайдирми?
    Ёки гуноҳларим ортгайми такрор?!.”
  • * *
    Аввал кўзни асра, шул эҳтиётдир,
    Ҳар бир имолари махфий ҳаётдир.
    Кўзни тўғри тутгил, оламлар Рабби
    Кўзлар хиёнатин билгувчи Зотдир.
  • * *
    Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
    Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
    Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
    Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.
  • * *
    Асл дўсту ёрлар келсин биз томон,
    Ғамгинлар, беморлар келсин биз томон.
    Давлати борларни тўрга ўтқазинг,
    Фақат қалби борлар келсин биз томон!..

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil