
Рифа РАҲМОН – Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби.
1962 йилда туғилган. Қозон давлат университетининг филология факультетини
тамомлаган. Қирқдан зиёд китоб ва рисолалар муаллифи.
Ҳикоя
Сосновая Поляна далалари бағридаги
туғилган қишлоғим ботирлари
хотирасига бағишлайман.
Муаллиф
Вориснинг отаси эртага қайтиб келади!!! Немисни енгиб, адабини бериб келади!
Бу хабарни эшитган Вориснинг юраги дукур-дукур урарди. Энди момоси унга
қази мойи юргизиб, қизғиш қуймоқ пишириб беради. Онаси эса эртага чин маънода
янги кулча ёпади. Эртаси куни отаси қайтиб келади!
Уруғи қуриб қолган чойини ичиб ўтирган Ворис, печка орқасида чарх ураётган
Майсара момога шундай деди:– Бугун ухламайман. Дарвозахонада отамни кутиб ўтираман-да, сизлардан
суюнчи сўрайман. У қачон келади?
Унинг орзусида шу суюнчига эваз сифатида сандиқ тубидаги ипак матодан
кўйлак тиктириш ваъдасини олиш истаги бор эди.– Эҳ, болам, отанг қандай келсин экан-а? – деди момоси.– Онам кеча “уруш тугади” деганди-ку! Шунинг учун эртага мактаб ҳам
бўлмайди. Нўғмон ака ҳам “Уруш тугаса, оталарингиз қайтиб келади”, деб
қувонтирди. Солиҳнинг отаси қайтиб келганига ҳам анча бўлди. Миннемулла
амаки ҳам. Нўғмон аканинг ўзи ҳам.– Иминг, улар урушга ярамай қолган. Шукурлар бўлсинким, отанг Аллоҳнинг
ҳимоясида, соғ-саломат кириб келар, иншаАллоҳ!– Момо, эртага ичи қизил калишингни менга берсанг-чи! Ғалаба намойиши
бўларкан. Ҳаммамизга калиш кийиб, қизил бантик тақишни буюришди.
Вориснинг отаси– Биласан, кўчанинг баъзи жойлари ботқоқ. Оёғингга катта келиб, тушиб қолса
нима бўлади? Бунинг устига эскирган. Фақат қуруқ ерда кийишга ярайди. – Намойишга бормайманми энди? – Ворис директорнинг танбеҳи ва байрамдан
қуруқ қолишидан қўрқиб, йиғлаб юборди– Бундай демадим-ку, болам. Келгач, онангникини сўрарсан.
Вориснинг онаси бугун қишлоқ кенгашида навбатда эди. Уруш тугаганини ҳам
у мактабга келиб айтганди. Ворис учун бу қандай бахт! Гўё немис деган душманни
унинг онаси ўзи қириб ташлагандек! Мактабдан кўкрак кера-кера, фронт қаҳрамони
мисол қайтди. Баҳорги нам ерда ялпаси билан югуриб, оёқлари ачишганини ҳам
сезмади. Дарсда шўхлик қилгани учун танбеҳ эшитганини ҳам унутди. Директор
унинг қулоғидан бураб, доскага чиқараёганда уруш ҳали тугамаган эди. У доскага
чиққанида эса – тамом, якун топди.
Онаси навбатини бошқага алмаштирмаганига ҳам шукур, шу кун чоршанбага
тўғри келарди-да. Агар навбатни бошқасига берганида эди, қишлоқ аҳолиси кутган
улуғ хабарни бошқа одам етказарди.
Ворисни тортқилаб доска ёнига олиб чиқишаркан, қулоғи ҳануз шавла қайнаб
турган бир пайтда онаси нафаси қисилиб кириб келди. Келди-ю, гўё тошга
айлангандек қотиб қолди. На сўз деди, на қимир этди. Ворис орқага ўтмоқчи
бўлганида директор уни енгидан ушлаб қолди:– Онангнинг келгани яхши бўлди. Кечқурун уйингизга бориб гаплашаман деган
эдим, энди бунга ҳожат қолмайди, – деди у.
Онаси ўқитувчига қаради, аммо гапирмади. Директор ҳам ўнғайсизланиб
қолди. У Ворисни парта орасидан тортиб чиқарганини кўрган Марям опа барчани
тинчлантиради, деб ўйлаганди.
Директор парталар орасидан Ворисга яқинлашмоқчи бўлганда бола қулоғидаги
чангалдан қутулиб бўлмаслигидан қўрқиб, ўриндиққа ёпишиб олганди. Бир зумда
унинг қулоқларини қистириб олган бармоқлар бўшашиб, очилди, директорнинг
қаҳрли таёғи полга тушиб кетди. У эгилганда, синган кўзойнагининг ойнаси ҳам
стол остида ғичирлади.
Ворис катталар олдида яхши кўриниш учун ҳаммасини тўғирламоқчи бўлди,
синган ойначани олиб, директорнинг столи устига қўйди-да, яна ёзув тахтаси ёнига
туриб олди.– Бор, ўтир! Бошқа безорилик қилма! – деди ўқитувчи. Сўнг онасига қараб:– Марям опа, нега синфга шошилиб кирдинг? Нега тақиллатмадинг? Дарсни
бўлдинг-ку. Бугунгача тинч ўтирган болангни ҳам гўё жин ургандай.
Онаси ҳануз жим.
Тинчликни Вориснинг ҳозиргина йиғлаб юбораётганга ўхшаш, бехос тортилган
қулоғи остидаги қизилликни важ кўрсатиб олинаётган нафаси бузди.
Директор яна мулойим овозда:– Гапингиз бўлса айта қолинг, Марям опа. Йўқса, дарсдан кейин гаплашармиз, –
деди ва эшикни очди.
Шунда онаси ўзини қўлга олиб:– Р…райондан… демонстрацияга чиқишни буюришди! – деди зўрға. Сўнг яна
қўрқувдан товуши титраса ҳам, аниқроқ такрорлади:– Райондан шошилинч хабар: Уруш тугади!
Онаси шу сўзларни айтиши билан, Ворис қулоғининг қаттиқ оғриғини ҳам,
танбеҳни ҳам, очлигини ҳам унутиб юборди. Ҳамма болалар каби сакраб, қувончдан
нима дейишни билмай бақира бошлади. Шовқинни эшитиб бошқа синфлар ҳам
югуриб киришди.
Бироздан сўнг тартиб қайта тикланди. “Ғалаба” сўзи Вориснинг бутун вужудини
ларзага соларди. Энди отаси албатта соғ қайтади! У қувончдан нурли юз билан
онасига қаради. Аммо онаси нимагадир жимгина йиғларди…
Ворис онасининг мактабга ниҳоятда шошилиб келганини эндигина
англади. Унинг товонига нимадир урилганми қон тирқирарди. “Шиппагини
кийишга уялганидан киймаган ёки шошганидан қишлоқ кенгашида қолдириб
югурганмикин?” хаёлидан ўтказди бола. Аммо асосийси, онаси улуғ ғалаба
хабарини эшитган заҳоти, чаққонлик билан йўлга тушган, ҳатто икки қаватли
уйнинг тепасида қолдирган пойабзалини кийишни ҳам эсдан чиқарганди.
Нўғмон ака – урушдан яраланиб қайтган одам. У қишлоқ орзиқиб кутган
байрамни ҳозироқ ўтказишга тайёр эди. Бироқ шундай деди:– Ғалаба шодлиги ҳар бир юракда сақланиб қолсин. Намойишни эртага ўтказа
миз. Кўчада ботқоқ жойлар кўп. Ичи қизил калишларни кийиб, кўкрагингизга
қизил лента тақиб келинг.
Бу сўзни эшитган заҳоти, болалар мактабдан гўё парвона каби чиқиб кетишди.
Ворис билан Замина шошмай боришарди. Заминанинг онаси ҳали даладан
қайтмаган, Вориснинг онаси буни биларди.
Ғабделғазиз аканинг уруш бошидаёқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар келганди.
“Замина учун бугун жуда оғир кундир”, деб ўйлади Ворис ва овқатлангач, қўшни
қиз дарвозахонага чиқишини кутди. Ворис отаси хотира сифатида қолдирган кичик
пичоқни ҳам ўзи билан олволганди. Ахир баҳорги нам тупроқ қуримaгунча “пичоқ
қадаш”дан қизиқроқ ўйин йўқ-да!
Бироқ Замина мактабдан кайфиятсиз ҳолда, уйгача бир оғиз гапирмай келди.
Кейин уйидан чиқмади.
Эртаси намойишга ҳам Замина ўзига хос сокин юз билан келди. Унинг ёрқин
кўйлагида ҳам, қизил бантигида ҳам, чиройли сочўргичларида ҳам гўё бефарқлик
барқ урарди.
Мактаб ҳовлисида ҳар ким ўз синфи ёнида жам бўлди. Ворис бир қўлида пичан,
бир қўлида сомон тутган директорни кўриб, аввал ҳайрон бўлди. Кейин, бу “чап
ўнг” қадамни англатиш учун эканини тушуниб, кулгиси қўзиди.
Директор ҳарбий либосда келганди. Кўкраги орден-медаллар билан тўлган,
белини ёрқин темир қопқоқли қайиш боғлаб турибди. Оёғида ялтироқ этик. Ворис
ўз оёғига назар соларкан, онасининг ип билан боғлаб, маҳкамлаб қўйилган, ҳали
биров киймаган қизил ичли калишлари ва оқ, байрам учун сақланган кигиздан
тикилган пайпоқни кўрди. Вориснинг қўлига қизил байроқ тутқазиб, колоннанинг
энг олдига қўйишди. У орқадагилар эшитиб, ҳайратланиши учун бор овози билан
қичқириб қўшиқ бошлади:
Вориснинг отаси– Қизил байроқ тикамиз
Душман қалъаларига!
Душман қалъаларидаги
Ишчи болаларига…
Танаффус, мактаб қўшиқ қўйишга тайёрланаркан, директор, ёнбош ётган тўнка
устидан туриб, пичан ва сомонни силкиб, яна қадамларни тўғрилатди:
– Со-мон, пи-чан, со-мон, пи-чан!
Бу ҳам бўлмади. Тағин барчаси Ворис бошлаган қўшиққа ҳамоҳанг кетди…
Учинчи синфларга Гадения опа “Зайтӯнакай” – “Катюша”нинг татарча талқинини
танлади. “Сен чиройли айтасан” деб, Заминани энг олдинга қўйди. Байроқ кўтариб,
ҳамма билан бир қадамда қўшиқ айтиш унга осон эмас эди. Вориснинг қизга чин
дилдан раҳми келарди. У-да Ворисдан кам эмас, лекин барибир қиз бола-ку.
Ворислар синфининг овозлари бўғилиб, чарчаб қўшиқ айтишни тўхтатгач,
Заминаларнинг синфи олдинга чиқди. Байроғини ғурур билан кўтарган қизнинг
қадами мустаҳкам, юзи тиниқ эди. У Вориснинг ёнидан қўшиқ айта-айта ўтиб кетди:
Олмаю ноклар гуллаган палла
Дарё узра туманлар оқди.
иқиб тик қирғоқ бўйига,
Зайтўнакай узоққа боқди…”
Қўлларини силкиб олдинга югураётган директор уларга ҳам дам олишга фурсат
бермай:
– Со-мон, пи-чан, со-мон, пи-чан! – дерди тинмай.
Заминалар қўшиғини давом эттирарди:
Чиққач у ерга қўшиғин айтди,
Олислардаги лочини ҳақда.
Хатлардаги севги изҳорию
Соғинчларин юрак тубидан.
Намойиш тугади. Онаси отасини кутиб олишга сақлаб қўйган калишга балчиқ
чайпаб, Ворис ҳам уйга қайтди.– Мато билан калишларни ахлатга чиқарибсан-ку, – деди эшик олдида қарши
олган онаси.– Хавотирланманг, эртага отам қайтса, янгисини олиб келади, – деди бола.– Қайдан олдинг бу гапни, эртага қайтади дейсанми? – онаси бироз қизишди. – Азалдан урушда бўлгандай гапирасан! Поезднинг ўзи бир ҳафта йўл юради.
Қукмарадан пиёда яна қанча… Сабадан чиққанларида ҳам Шемардондаёқ тушириб
қолдиришлари мумкин.
Уларнинг шовқинини эшитиб, момоси эшикни очди.– Болани бунча қистайверма, – деди у Ворисни дарҳол ҳимоя қилиб. – Тўртинчи
синфни ҳам тугатмаган болани намунча даккиламасанг! Пойабзали бўлганида
борми, сенинг боғлаб қўйган калишларингда ғалабани байрам қилмасди.
Онаси эса елка қисди:– Нима қилай, шу боладан умидим катта. Ёзга бориб мактабни тугатади, деб
кутяпман. Мактабнинг тўрт синфлигини ўзинг яхши биласан, кейин нима бўлади?
У кулимсираб қўшиб қўйди:– Нима бўлганда ҳам, яхшиям бор экансан, отанг йўқлигида уйимизда эркак
киши каби турдинг.
Ворис тўртинчи синфдан кейин қўшни қишлоққа бориб ўқишни орзу қиларди.
Энди бу фақат орзу бўлиб қоладигандек туюлди. “Қойил, отам келсин-чи, у нима
деркин? Энди уйда менинг гапим ҳам ўтар”, деб ўйлади у.
Онаси уни бешинчи синфга юборишга шошилмаслигидан бола унчалик
хурсанд бўлмаса ҳам, момосининг гаплари кўнглини кўтарди. Шу орада Майсара
момо пешбандига қўлини артиб, унинг остидаги яширин чўнтакдан бир дона
шакарқандни олиб, боланинг қўлига тутқазди:– Сен жуда чиройли қўшиқ айтдинг, дейишди. Отанг қайтгач едирмоқчи бўлган
ширинликдан сенга озгинасини тайёрладим. Онанг унга жўхорили ундан кўпроқ
қўшди, уйимизга байрам руҳи кирсин деб.
Момосининг сўзларидан юраги янада қувонди, лекин шунга қарамай, қуймоқ
йўқлигини ҳис этиб, кўзига ёш келди. “Уруш тугаса, отанг қайтса, қуймоқ
пишираман”, деган эди-ку. Ҳали кутиш керак экан-да, кутавераман экан…
Инсон учун жўхоридан бўлса ҳам нон еб туриш нонсизликдан яхши, дерди
онаси. Ростдан ҳам шундай: душман енгилди! Отаси бугун бўлмаса, эртага, эртага
бўлмаса, индинга қайтса керак ахир?! Ана шундай улуғ кунда ҳақиқий кулча еса
бўларди-да… Момоси қуймоқ бўлса ҳам пишириб берса бўларди-ку!– Иссиқ жон қолганлар бир куни келади, – дерди Майсара тўти, – боши бут,
соғлом бўлса қайтиб келар. Лекин сенинг отанг… унинг қисмати бошқача.
Ворис шакарқандни Зайтунага бермоқчи бўлиб, онасига кўрсатмай, мактабга
кийиб борадиган шимининг чўнтагига солди.
Нон ҳали пишиб улгурмаган эди. Мўридан чиққан ис унинг бурнини қитиқларди,
шундан қочиб, ҳовлига чиқди. “Бугунги нон хамирини кепак чўпроси билан ёзган
бўлса керак”, деб ўйлади у. Унинг аччиқ-тўчқич ҳиди мўри оғзидан кўтарилиб,
бурнигача урилиб келарди. Пешхонанинг эшиги очиқ қолдирилган экан. “Чормага
чиқиб тушсаммикан?” деб ўйлади Ворис. Боланинг у ерда ўзи учун топган махсус
бир гўшаcи бор эди: энг азиз нарсаларини сақлайдиган жой. Уруш бошлангандаёқ
отасидан келган илк хатни ўша ерга яширганди. Энди ўша хатни олиб тушди-да,
омборхона зинасига ўтирди. Бу хатни неча марта ўқимади дейсиз?! Заминанинг ўзи
ҳам билади, аммо унда ёзилган сирни ҳеч кимга айта олмайди. Замина билармикан?
Ворис хатни юзига тутиб, гўё отасининг ҳидини ҳис қилди. У мактубни ёддан
айта оларди, аммо одатдагидек, бинафшадай бурнини тортганча, яна бир бор ўзи
эшитгудек ўқишни бошлади:
“…Бироз ҳол-аҳволимни ёзай. Мамашир қишлоғидан қирқ олти киши бир кунда
армияга олинганини биласизлар. Файзрахман, Фазлий, Ғабдалғазизлар… Бир неча
кунлик ўқувдан сўнг август ойида Сосновая Поляна деб аталган фронт чизиғига
бирга бордик. Тўғри, Ленинград яқинида. Черкoвли, тош уйли, гўзал яшил жойлар
экан. Фашистлар уруш очмаса, ҳаммаси гўзал!
Бу ерга келганимизга кўп бўлмай жангга кирдик. Афсуски, қишлоқдошлардан
ўн олти киши ҳам соғ қолмади. Бир қисми Новознаменка деган байроқли ўтарда
лазаретда ётибди. Мен ҳали соғ. Немислар шафқатсиз, вазият даҳшатли.
Кўшним Ғабдалғазиз охирги жанг олдидан “ўлсам”, деб бир омонатини
айтганди. Мен ҳам тақдирни билмайман, шунинг учун ўзи айтган дафтарни ўз
қўлим билан топширишни ният қилдим. Агар соғ қолмасам, сизлардан розилик
сўрайман. Дафтарнинг муқовасида “Ғабдалғазиз” деб ёзилган бўлади.
…Отишув қизиб турган бир пайтда у мендан олдин чопиб борди. Бир замон
қарасам – боши йўқ. Снаряд учирган. Ўзи ҳамон югураяпти, милтиғи қўлида.
Қўрқиб кетдим, ушлаб олай дедим, аммо у йўлдан четга оғмасдан қулади.
Милтиғига урилиб мен ҳам ёнига ётдим.
Сўнгра бутун қўшин биздан ошиб ўтди. Жанг тугагач, уни топдим. Боши таниб
бўлмас ҳолда эди. Қўлидан ўша дафтарни олдим. Шу ерда у билан бирга ётишим
мени омон қолдиргандир…”
Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди.
Ворис энди Заминанинг қўлига ўша омонат дафтарни қандай топширишга
юраги бетлашини ўйлаб қайғурарди. “Яхши бўлди, бугун келиб қолмади, эртага
ҳам келмайди. Заминaга кичик бир совға олиб келса, менга ҳеч нарса керак эмас:
мактабга яна яланг оёқ борсам ҳам, сабантўйга кўйлаксиз тушсам ҳам, ғалаба
қуймоғидан емасам ҳам розиман”.
Эҳ! Вориснинг отаси қайтмоқда!!! Немисни енгиб, адабини бериб қайтмоқда!
