Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

ТАБИАТ ҚЎЙНИДАГИ ҲИКМАТ

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ – филология фанлари бўйича фалсафа доктори. 1985 йилда
туғилган. Қорақалпоқ давлат университенининг филология факультетини тугатган.
Республика матбуотида мақолалари чоп этилган.


90 йиллар адабиётимизга янги бир соҳир овоз келиб қўшилди. Бу ёзувчи
Исажон Султондир. Адибнинг илк қиссаси “Муножот” “Шарқ юлдузи” журналида
эълон қилинганидан кейин, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди. Қисса
моҳиятидаги катта фалсафий умумлашма алоҳида мавзу. Бизни қиссадаги табиат
тасвири билан боғлиқ бир неча ўринлар эътиборимизни тортди. Қиссадаги пейзаж
тасвирлари қаҳрамон хатти-ҳаракатларини бутун мураккаблигича ёритишга хизмат
қилади. Масалан, қуйидаги парчада буни яққол кўришимиз мумкин:
“Ғариб онасининг мижжаларидаги ёшни пайқамади, ҳумуза тортди-да:– Уйқум келди, она, – деди. – Сиз нега ухламаяпсиз?– Менинг уйқум келяпти, – деди онаизор ва ўғлининг ёнига кириш ниятидан
айниб, дарпардани тортди-да, ўрнига қайтиб борди.
Ўғлининг хонасидаги чироқ ўчди.
Тоғлар силсиласи томондан эсган шабада узум баргларини оҳиста селпимоққа
бошлади, ялпиз ва райҳон иси келиб турган муздай ҳаво ҳовлини тўлдирди. Адол
опа сўрига ўтирди-да, чуқур сўлиш олди. Бунда тақдирга тан берганлик аломати
сезилар эди…”1
Ушбу матнда англашилган тафсилот пейзажнинг вазифадошлиги уч кўринишда
намоён бўлган: биринчидан, маърифатга чанқоқ Ғариб сезгиларини англаш;
иккинчидан, онаизорнинг ўғли ҳақидаги фикрининг ўзгарувчанлиги (бошқаларнинг
болаларига нега ўхшамайсан каби истак-иродаси); учинчидан, тақдирга тан
берган Адол опанинг ўзга чораси йўқлигини, “ялпиз иси келиб турган муздек ҳаво
ҳовлини тўлдириши” қаҳрамон руҳиятига дахлдорлик касб этишини кўрсатишга
йўналтирилган.
Қисса ҳақида муҳим фикрни илгари сурган мунаққид Раҳимжон Раҳмат
қарашларига тўхталиш жоиз: “Ғарибнинг туғилишидаги ноодатийлик ва
фавқулодда қобилиятининг тез намоён бўлиши қадимги достонларимизни ёдга
солади. Алпомиш олти ёшида ҳеч ким кўтара олмаган камонни кўтаради. Мажнун,
1 Исажон Султон. Муножот. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – Б. 104
ҳали эмаклаб юрган пайтиёқ, қаерда олов кўрса ишқ оташимикин деб унга томон
интилади. Ғариб эса табиат билан диллашишни хуш кўради. Ғариб – табиат
манзаралари, ҳодисалари, улардаги ўзгаришлар замирида улкан қудрат нафасини
ҳис этиб туради. Ғарибнинг истеъдоди – табиат бағридан, гўзал манзаралардан
ҳикмат топа олади”2. Ҳақиқатан мунаққид қаҳрамон тийнатини урғулар экан, асар
бағридан ўтиб турган қизил чизиқ – пейзаж эканлигига ва у нима мақсадда ва қай
ўринда ишлатилганига қараб ўз маъносини ташиганини алоҳида таъкидлайди.
Пейзажнинг “Муножот” асаридаги муҳим аҳамияти “унга тааллуқли деталларни
ёзувчи воқеалар давомида бериб бориши динамик кўринишда намоён бўлишини
англаш мумкин”. Динамик кўриниш – ҳаракат билан боғлиқ. Қиссада пейзажнинг
статик кўриниши қабариб кўринмайди. Бунда адиб воқеалар ривожини атайин
тўхтатиб, фақат табиат тасвирини тасвирлаши кузатилмайди. Демак, динамик
хусусияти етарлича талқин қилинган. У ҳам тасвир серқатламлигини, ҳам образ
қиёфасини, ҳам ҳарактер қирраларини яхлитлаштиришни таъминлашга хизмат
қилган.
Асар қаҳрамони Ғариб табиат бағрида яшаётган жонли-жонсиз яратиқлардан
ҳикмат ахтариб яшайди:
“ – Ғариб…
Бола ялт этиб онасига қаради.– Нима қилаётибсан бу ерда?– Яна гаплашаётибман, – жавоб қилди бола.– Ким билан, тентак?– Анави бута билан, – рўпарасидаги барглари иссиқдан сўлинқираган жинғилни
кўрсатди Ғариб. – У ўзининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб беряпти.– Дам ўтларнинг юрганини кўрсанг, дам жинғиллар билан гаплашсанг… Қанақа
боласан ўзи? – койиди уни Адол опа.– Эгатга кирсам, кимдир чақираётганга ўхшаб қолди. Атрофимга аланглаб
ҳеч кимни кўрмадим. Палакларга энгашсам, яна овоз келди. Қарасам, шу бута.
Биласизми, у бир вақтлар одам бўлган экан. Жуда қадим замонларда… Мен зоҳид
эдим, шу ерда, дарахт остида туну кун ибодат қилардим, деяпти”3.
Парчада Ғариб характери янада равшанроқ кўзга ташланади. Адиб бу ўринда
қадим мифологияни қисса воқеаларига параллел тарзда чизишга эришган. Демак,
адиб пейзажнинг полифункционаллик хусусиятини ўзига хос умумлаштира олган
дейишимиз асосли. Ёш бола қалбида завқ аланга олади дейишади. Бола бу завқни
ўзича номлайди. Шунинг учун табиатга бошқача нигоҳ ташлашга одатланиб
қолади. Қалби илму донишга ташна Ғариб каби болакайлар бундай пайтлари ичига
сиғмайди. Шу “ичига сиғмаслик” бола қалбида эврилиш ясайди. Дейлик, бола ўзи
юрган йўлни қанчалик яхши билса, унинг теран нигоҳлари-ю, орзуларга лиммо
лим қалби ҳайратдан маъни топади.
Умуман, “Муножот” қиссасида Ғариб тимсолини гавдалантиришда пейзаж
муҳим аҳамият касб этган. Адиб серқатлам тасвирларда – полифункционал
пейзаж унсурларидан етарлича фойдаланган. Адиб бир вақтнинг ўзида қисса
поэтикасидаги асосий композицион унсур – пейзажга заргарона ёндашган. Зотан,
тақдир ажойиботларини англашга ташна Ғариб табиатга инсон феълининг бир
бўлаги сифатида қарайди. Ҳаракат ва ҳолат тасвири туйғуни кучайтирган.

«Шарқ юлдузи»журнали 2025-йил 5-сон

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil