

Темур ПЎЛАТОВ – 1939 йилда туғилган. Бухоро педагогика институтини,
Москвадаги Сценаристлар ва режиссёрлар олий курсини тамомлаган. Адибнинг “Бўлак
манзилгоҳлар”, “Денгиз кўчманчилари”, “Бухоро хонадони кечмишлари”, “Мулк”, “Кундашунда”, “Ғойибнинг иккинчи сафари”, “Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу-алам”,
“Тарозий тошбақаси”, “Cамурайлар театри”, “Ғофил” “Сузаётган Овроосиё” номли
асарлари чоп этилиб, араб, булғор, гуржи, инглиз, корейс, можар, монгол, олмон, поляк,
серб, словак, урду, француз, форс, хитой, чех, япон каби кўплаб тилларга таржима
қилинган.
Шерзод Комил ХАЛИЛ – 1982 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини
(ҳозирги ЎзМУ) фалсафа факультетини тамомлаган. Унинг “I left poetry” (“Мен
шеъриятдан кетганман”), “Ўлим лабиринти” номли китоблари нашр этилган.
Биринчи қисм
I
Тўлқинлар балиқчилар қишлоғидаги соҳилдан майда мавжлар ҳосил қилиб
ортга қайтиши биланоқ, бакланлар муздек совуқ оқимлар устида доира чизиб,
майда балиқларни нишонга олишганча ғалати хочсимон шакллар ҳосил қилиб, бир
майлда сузиб ўта бошлашди. Батаҳқиқ, бунинг ортидан оқчорлоқларнинг жазавали
чинқириқлари ҳам қулоққа чалинди. Бироқ айни ов пайтида причалга тақалиб
келган моторли қайиқ шовқини бу денгиз йиртқичларининг барини чўчитиб
юборди. Доим кулиб юрадиган, очиқ чеҳрали, ўрта ёшлардаги қайиқчи – нерпа
терисидан тикилган, ёғланиб кетган мўйнали телпагига қараганда – маҳаллий
аҳоли вакилидан бўлиб, ҳамқишлоқларини Кингисеп портигача етказиб, сўнг яна
қайта Николинога олиб келиб қўядиган ва шунинг ортидан тирикчилик қиладиган
ижорлардан бири эди.
Қайиқчи киши бардошини синовдан ўтказувчи икки соатлик оғир сув йўли
бўйлаб у билан бирга манзилига етиб келган ёлғиз йўловчи томонга, унинг майин
қумли қия соҳилга чиқиб олишига ёрдам бермоқчи бўлиб, қўлини узатганди, лекин
бу нотаниш унинг кўмакни англатувчи имо-ишорасини сезмагандек, хушнудлик
билан ўзини қирғоққа отди.
Бутун йўл давомида маъюс ва жим келган меҳмон қайиқчига бир оғиз ҳам гап
қўшмади. У калхат тумшуғи каби қирра бурнини плаши ёқасига буркаб ўтирар,
фақат вақти-вақти билан қўлидаги портфелига қараб, худдики бирор матнни ёд
олаётгандек, ингичка ва қонсиз лабларини беўхшов қимирлатиб, бармоқлари
орасида бир неча қоғозларни сиқимларди. Денгиз сатҳи бўйлаб бу каби саёҳатларни
юзлаб маротаба бошидан ўтказган, қизиқувчан ва шу боис йўловчилар билан
бажонидил суҳбатдош бўлишга доим раъй кўрсатадиган қайиқчи ҳам негадир бу
жиддий сайёҳга биринчи бўлиб гап қўшишни
ўзига эп кўрмай, қўнғир тусли сув бўйлаб оғир
сукут ичра келди. Шунга қарамай уни бир
тахмин қийнарди: бу кенг елкали, йўғон бўйин,
бошига баланд бурчак, алоҳа ҳозир Ленинградда
мода ишқибозлари шундай кийинишади, шляпа
қўндирган тасодифий саёҳатчи ким ва уни
Николинога қандай шошилинч иш чорлаган
бўлиши мумкин?
Қарангки, улар кўк бўшлиғининг зич
қўрғошин булутлари остида уюр-уюр тўлқинли
совуқ сувлар бўйлаб жим сузиб келишди ва
бу жимлик атроф-жавонибдаги чуқурликлар
остида, яқинлашиб келаётган бўроннинг нафаси
янглиғ оғир эди. Бу сукут хобгоҳи узра баъзида
булутлар орасида пайдо бўладиган бўшлиқда
қуёш Колбино қишлоғи уйларининг томлари
устидан ошиб ўтиб, зариф нурларини денгиз узра сочар, Ижор заводи1
нинг
пўртаҳол рангли ифлос чиқиндилари эса Ижора дарёси орқали денгизга қўшилиб
кетарди. Мазутли суюқликнинг қуюқ ёғли доғлари бўронида сузиб ўтаётган – ёғоч
ғўлалари, сув ўтлари билан қопланган қутилар маҳаллий ўғил болалар тасаввурини
қароқчиларнинг денгиз тубидан чиқиб келаётган хазина билан тўлдирилган
сандиқлари каби ҳаяжонга соларди. Ўйноқи оқимлар бу заҳаролуд доғларни қайиқ
юзасига елпир ва қайиқчи бу каби ёт ашқол-дашқоллар билан тўқнашмаслик учун
ҳар сафар қайиғини бошқаришда мўъжизавий ҳаракатларни амалга оширишига
тўғри келарди.
Соҳилга чиқиб олгач, ўша нотаниш одам, қисқа, бўғиқ овозда сўради:
– Биродар, раҳбариятдан кимга учрашса бўлади?
– Мерконга, – шоша-пиша жавоб қилди қайиқчи. – У ҳам мактаб директори, ҳам
қишлоқ совети раиси бизда…
– Ҳа, яхши жой топган экан, – жавоб қилди сирли меҳмон бироз жилмайиб. –
Мен ҳам яхши жойга келдим.
У ҳақ эди. Негаки унинг бир қанча сафдошлари поезд билан узоқ шимол –
чукчалар, коряклар, юкогирлар яшайдиган томонларга, у каби омади чопганлар эса
яқин шимол – ижорлар, кареллар, водлар кун кўраётган жойларга юборилганди…
– Жаноб, истасангиз, мен ўзим сизга бу тошлар орасидан йўл бошлаб боришим
мумкин… У тўғри шу йўлдан борилгандаги чап қўлда – шиферли бешинчи уйда
туради, эшиги устига байроқ илинган… Кўрсатиб юборайми?
– Раҳмат, шарт эмас… Ўзим топиб бораман, – деди меҳмон ташрифини
беркитишга саъй кўрсатаётган каби сирли оҳангда.
– Биласизми… Мен ҳам кулбамга шу йўл билан кетаман, аммо ортга қайтишим
1
Ижор заводи – Россиядаги оғир машинасозлик корхонаси. 1722 йилда асос солинган завод ядро
энергетикаси учун ускуналар, жумладан, ядровий реактор идишлари, нефть-кимё мажмуаси учун
пўлатдан ярим тайёр металлургия маҳсулотлари, кўприк ва йўл металл конструкциялари, пайвандлаш
электродлари ишлаб чиқарган. Завод ўз номини Ижора дарёси номидан олган. Дарё эса ижор халқи
номи билан боғлиқ. 2021 йилги аҳоли рўйхатида ижорлардан 210 киши қолганлиги қайд этилган.
Қайноғамнинг хотини саккиз ойлик ҳомиладор, уни Кингисеп туғруқхонасига
элтиб қўйишим керак. Илгари ҳам икки марта ҳомиладор бўлганда, бу балиқчи
аёлни ўзим туғруқхонага олиб борганман.
Нотаниш одам хайрлашиш учун унга қўл силкиб жўнаб қолди, гўё байроқ
осилган бинога олиб борадиган йўлни ундан кўра яхши биладигандек қатъий ва
шахдам қадамлар билан.
II
Бу орада, бир кун олдин Халқ таълими комиссарлигининг амалдори келиши
ҳақида хабар топган етмиш ёшли, сочлари оқарган, бир қарашдаёқ хушмуомала
ва камтарин кўринадиган Меркон эрта тонгдан буён кулранг сув юзасига осилиб
қолган булутли кўк этагига боққанча икки марта уйдан чиқиб, йўл қаради. У
мактабга кетаётиб, ўт ўчирувчилар минорасида – бу жойдан бутун қишлоқ кафтдек
кўриниб турарди – қўриқчи бўлиб ярим иш кунида ишлайдиган Айнага причалдан
нотаниш одам кўриниши билан ёнғин қўнғироғини одамлар қўрқиб, кулбаларидан
югуриб чиқмайдиган тарзда оҳиста ва уйғун тарзда чалишни тайинлаганди: “Ёнғин,
ўзингизни қутқаринг, деб қичқириш шарт эмас…”
КУЧЛИ АУРАГА ЎРОВЧИ АСАР
Олис Шимол халқлари ҳаёти ҳақида саноқли асарлар битилган. Ўзбек
китобхонларига бу мавзу забардаст ёзувчилар – Тихон Семушкин, Владимир Санги,
Чингиз Айтматов асарлари орқали таниш. Табиийки бу ёзувчиларнинг ҳар бири
давр тақозосига кўра мазкур мавзуга турлича ёндашган. Тихон Семушкин “Тоққа
қочган Алитет” деб номланган катта ҳажмдаги романини совет мафкурасига
бўйсундирган бўлса, Владимир Санги “Кевонглар уйланиши” асарида асосий
эътиборни кевонгларнинг миллий урф-одатларига қаратган. Қирғизнинг улуғ
ёзувчси Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб югураётган олапар” қисасида эса
асосий касби балиқчиликдан иборат бўлган нивх халқининг табиат стихиялари
билан курашиб яшаши ва оғир ҳаётига урғу берилган.
Темур Пўлатов ва Шерзод Комил Халил қаламига мансуб “Одам Атонинг сўнгги
авлоди” қиссаси эса ер юзидан батамом йўқолиб кетиш арафасида турган яна бир
шимол халқи ҳаётидан ҳикоя қилади ва бу қисса юксак гуманизм, инсонпарварлик
ғояларининг чуқур сингдирилгани ҳамда ўзига хос услуби билан шу мавзудаги
аввалги – ўзбек китобхонларига таниш асарлардан фарқ қилади.
“Одам Атонинг сўнгги авлоди” асарининг руҳи оғир. Шунга қарамай, унинг
саҳифаларида юморга мойил эпизодлар анчагина. Барча воқеалар, одамларнинг
умумий руҳи чуқур трагизм билан суғорилганки, бу китобхонни кенгроқ ўйлашга
ва мушоҳадага чорлайди. Қисса ўқирманни ўз кучли аураси билан ўраб олади. Ҳа,
айнан ўзига хос аура билан!
Балиқчилар қишлоғидаги соҳил, оқ чорлоқлар қичқириғи, майда балиқчаларни
нишонга олиб муздек сув устида ғалати шакллар қолдириб сузаётган бакланларнинг
сокин тасвири билан бошланган асарда шовқин билан причалга тақалиб келган
моторли қайиқнинг барча жонзотларни чўчитиб юборгани ҳолати ҳам ўзига хос
рамзга эга. Зеро, Ленинграддан шу ерга қадар қайиқда икки соат йўл босиб келган
меҳмоннинг “ташрифи” ижор халқинида ҳам ташвишга қўяди, ҳам чўчитади,
қисқа қилиб айтганда – бошига бало бўлади.
Асарни мутолаа қилишда давом этаркансиз, “Ижор халқи нима сабабдан
тобора камайиб бормоқда?” деган савол хаёлингизни банд этиб туради.
Дарҳақиқат, бутун дунёда сақланиб қолган ижорлар сони 1300 нафарнинг нари
Мактабга келганидан кейин ҳам йўлаклар бўйлаб ҳаяжонланиб, югургилаб
юрганча шахсан ишонч ҳосил қилиш учун биринчи ва иккинчи синфларнинг бўмбўш дарсхоналарига қараб, ҳамма нарса тартибга солинганми-йўқми деб кезинар, ўт
ўчирувчилар минорасидан чалинган бўғиқ қўнғироқни эшитмай қолдиммикан, деб
хавотирланар ёки меҳмон қоровул минорасидан кўзга ташланмай айланма йўллар
орқали келаётгану, буни Айна пайқамай қолдимикан, деб юрагига ғулғула тушар ва
бу ҳол бежизга эмаслиги ҳам директор, ҳам амалдор ҳисобланмиш Мекрон мактаб
остонасида кутётган кишиси билан юзма-юз тўқнашиб қолганида маълум бўлди.
Мекрон аввалига бир оғиз ҳам миқ этолмади, саросимага тушиб, елкасини қисиб
қўйди:
– Ўртоқ Кочубей Иван Матвеевич… хуш келибсиз, – дея меҳмонга қўлини узатди
ва унга портфелини кўтаришга ёрдам бермоқчи бўлди, бироқ меҳмон туйқусдан
қилинган бу ҳаракатдан ажабланиб, оғир хўрсинганча, сумкани орқасига яширди.
Одатда анчайин камгап феълли Мекрон ўзини оқламоқчи бўлиб, мактаб йўлаги
бўйлаб меҳмоннинг ёнидан юрганча шоша-пиша тушунтира бошлади:
– Ҳа… Мактабимиз сокин ва шинамгина… Лекин буни сиз таътилга йўйманг…
Ҳозир бизда фақат битта бошланғич синф ўқийди… Йигирма бир ўқувчи… Икки
берисида. Россия таркибида эса 266 нафар ижор яшайди. Ажабланманг, ҳозир
келтирадиган рақамларимиз янада ҳайратланарли. Масалан, бир манбада шимол
халқларидан кереклар йигирма уч кишидан иборат бўлса, бошқасида бор-йўғи тўрт
киши қолганлиги айтилади. Ҳа, бу – чиндан ҳам инсониятнинг катта фожиаси. Шу
боис оз сонли элатларнида сақлаб қолиш учун ич-ичингиздан улар нуфузи ортиши,
ўз маданияти, тили, урф-одатларига амал қилиб, тўлақонли халқ сифатида
яшашига кўмак бериш истаги бош кўтаради. Аммо қайиқда сузиб келиб, соҳилга
чиқиб олган кишининг қалбида бундай ният йўқ. У вақти-вақти билан портфелига
қараб қўяди – гўёки халқнинг тақдиридан кўра, портфелидаги қоғозлар қадрлироқ.
Ижорлар яшайдиган Николино қишлоғига ташриф буюрган бу одам билан ядро
энергетикасига мослашган Ижор заводининг мақсади бир: қишлоқни йўқотиш ва
унинг ўрини тобора тармоқлаб бораётган завод қурилишига бўшатиб бериш. Аммо
бу топшириқ тўғридан тўғри бажарилиши кўзда тутилмаган. Зеро, ўртоқ Кочубей
қурувчи ҳам, инженер ҳам эмас, маориф инспектори, холос. Унинг зиммасидаги
вазифа юзаки қаралганда беозордек кўринса-да, аслида пухта ўйланган яширин
режа – турли айблар топиб, қишлоқдаги ягона мактабни ёпиш ва шу йўл билан
халқни саводсиз қолдириш, сўнг аста-секинлик билан заводнинг кенгайишини
таъминлаш, оз сонли аҳоли яшаб турган майдонларни қўшимча заводлар қурилиши
учун бўшатиб беришга кўмаклашишдан иборат. Хуллас, бу чақирилмаган меҳмонни
қишлоқ оқсоқоли, айни пайтда мактаб директори ва депутат Мекрон кутиб
олади ҳамда инспекторга бўм-бўш мактабни кўрсатади. Яқин ўтмишда, яъни шу
воқеалар содир бўлаётган пайтдан йигирма йил аввал икки қаватли бу мактаб
биноси ўқувчиларнинг шовқин-суронидан ларзага келган, энди эса унда битта
бошланғич синф ва йигирма бир ўқувчи қолган, холос. Директор текширувчини
деворлари қорайиб кетган, аянчли аҳволдаги мактаби билан таништираркан,
шулар ҳақда сўзлайди. Мактабига аввал ҳам бир неча бор “инспекторлар” ташриф
буюрган, ҳолатни ўрганишган, лекин берган ваъдаларини амалга оширмаганлари
боис Кочубейдан ҳам бирор наф чиқишига ишонмайди. Кўнглида ўз халқи тақдири
билан боғлиқ катта ташвишлари бўлса-да, буни билдиришга журъат этолмайди.
Кочубей ишни муаллимлар ҳужжатларини кўздан кечиришдан бошлайди.
Мактабда эса биттагина олий маълумотли ўқитувчи бор. Микола исмли бу одам
ижорлар маданияти ва турмуш тарзига хос буюмларни тўплаб, музей қилиш ва
40 Шарқ юлдузи
қиз… – у мавзуни оғриқли нуқталарга бурди, аммо ўйлаб қолди, дарҳол масалани
шундай муаммоларга буриши тўғримикан? Меҳмон Николинодаги ягона мактабни
таъмирлашга ёрдам бера оладими ё илгари халқ таълимидан келган ўртоқлар
сингари у ҳам кўру карга айланадими?
У афсус билан сўзида давом этди:
– Бундан йигирма йил олдин ўқувчиларининг шовқин-суронидан икки қаватли
бу мактаб биноси ларзага келарди… Ўша пайтлар оддий ўқитувчи эдим… Иккита
фандан дарс ўтардим: биология ва физикадан… Болаларга Ом қонунига ўхшаган
қонуниятларни ўргатардим.
Унинг инспектор олдида беихтиёр Ом қонунига мурожаат қилишининг сабаби –
мактаб ҳаёти Николино аҳолиси учун маънавий ва интеллектуал маёққа айлана
олган ажойиб йиллар бўлганини, шу билан бирга Мекроннинг энди қайтмас
ёшлиги – тинимсиз меҳнату дам олишсиз ўтган кунларидан сўзлаб беришга
иштиёқмандлиги билан боғлиқ эди.
шу йўл билан уларни асраб қолиш учун ҳаракат қилиб яшаб келади. Ленинград
университетида таълим олиб, карло-фин эпоси “Калевала” бўйича диплом иши
ҳам ёқлаган. ХIII aср маданий ёдгорлиги ҳисобланган “Новгород йилномаси”
бўйича тадқиқот олиб бориб, ундан ижорлар тўғрисидаги битикларни топиб,
университет профессорларини ҳайратга солган Микола Портанен доимо қадимий
руноларда ижорлар тўғрисида битилган афсоналар, эртаклару ривоятларнинг
жонли сандиғи Аветал момо билан суҳбат қуради, унинг куйлаганларини ёзиб
олади. Чунки кексайиб қолган Аветал момо оламдан ўтса, ижорлар тарихи ҳам
тугашини яхши билади. Шу тариқа “Одам Атонинг охирги авлоди” қиссаси бош
қаҳрамони, ҳеч шубҳасиз, Мекрон бўлса-да, ўқирманнинг асосий эътибори асар
воқеаларига жиддий аралашмайдиган Микола Портаненга қаратилади.
Ўз навбатида Мекрон ҳам инспекторга ижор халқи она тили, маданияти,
оғзаки ижоди ва турли удумлари бўлганлигини уқдиришга уринаркан, “Доира”
ўйини ҳақида ҳам завқланиб сўзлайди. Ва қизиғи шундаки, айнан шу ўйин
текширувга якун ясайди. Бу ҳолат тобора қоронғи тушиб келаётган вазиятда,
директорнинг хонасида рўй беради. Дастлаб мактаб орқасида черков борлиги ва
одамларнинг ичиб юришидан ғазабланган инспектор Кочубейнинг ўзи директор
хонасида ташкил қилинган зиёфатда сима (ижорларнинг миллий ичимлиги)
дан қаттиқ маст бўлиб, “Доира” ўйинини ташкил этади. Директор билан
жисмоний тарбия ўқитувчисини хўроздай қичқиртириш ёки бошқа ҳайвонга
тақлид қилдирмоқчи бўлади. Лекин бу мақсадга эриша олмай, “Доира” ўйини
талабига кўра, ҳалқани отиб таёққа илинтириш жараёнида ўзини тутолмай
йиқилади ва ухлаб қолади.
Асарда яна бир жуда латиф қаҳрамон диққатимизни тортади. Бу ўт
ўчирувчилар минораси назоратчиси ва айни пайтда мактаб қоровули ҳам бўлиб
ишлайдиган Айнадир. Айна иш ўрни бўлган минора тепасидан ҳамма нарсани кўриб
туради. Ягона фарзанди тақдирини пияниста эридан кўра Микола Партаненга
кўпроқ ишонади. Бола ҳам ўқитувчисининг ёнидан кетмайди. Ижорлар авлодининг
сўнгги фарзанди бўлган бу бола ҳамманинг эътиборида. Шу боис Микола унга бор
билимини беради. Ҳатто бола денгизда чўкаётганда уни қутқазиб, ўзи эса ҳалок
бўлади… Ва денгиз гўё ўз қилмишидан пушаймонлик билдирган каби қояда Микола
қиёфасини намоён этади. Муаллифлар ҳам ижорларнинг бу сўнгги қаҳрамони
образини адабиёт қоясига муҳрлайдилар.
Мазкур қиссада баён қилинган яна бир фикр ўзбек ўқирманини бепарво
қолдирмайди: “Эҳ-ҳе, ҳали биз қумли Осиёда яшайдиган қорақалпоқларгача етиб
Меҳмон йўл-йўлакай қорайган шифтни, узоқ вақтдан бери оқланмаган, уста
қўли тегмаган деворларни, эсдан чиққан барча нарсаларни синчковлик билан
кўздан кечирди.
Мекрон эса эндиликда чарчаган, лоқайд амалдорнинг қизиқишини яна қайта
қозониш мақсадида тинмай вайсарди:
– Илк хўрозлар қичқириши билан, ўртоқ Кочубей, темирчининг ўғли Ерромни,
сизни ҳурмат-эҳтиром билан причалдаёқ кутиб олишга юборгандим. Қарангки,
у сизни учратмабди, таассуф… Ерромнинг тўғри йўл қолиб, айланма йўлдан –
спиртли ичимлик сотиладиган дўкон ёнидан ўтадиган одати бор… У буни хотинидан
яшириб юради… Лекин унинг аёли – ўзимизнинг Айна ўт ўчирувчиларнинг қўриқчи
минорасида ишлайди ва у барибир бунинг ҳаммасини кўради…
– Мен дўкон ёнидаги айланма йўлдан келдим… Лекин сизнинг Ерромингизни
учратмадим, – деди Кочубей бўғиқ оҳангда тор йўлакда нафаси тиқилиб.
Директор меҳмон учун ҳозирланган кабинет эшигини очгунча, амалдор яна бир
мунча вақт сокин, бўм-бўш синфхоналарга кўз югуртирди.
боришимиз керак. У ерда саводхонлар ҳалигача на араб, на лотин алифбосини
танлолмай сарсон”. Комиссариат томонидан юборилган тафтишчи Кочубейнинг
бу гапи гарчи ўтган асрнинг қирқинчи йиллари арафасида айтилган бўлишига
қарамай, бизнинг лотин ёзуви билан кирилл алифбоси оралиғида муаллақ қолган
айни кунлардаги ҳолатимизга ҳам ишора эмасмикин?!
Хусусан, асар якунидаги тасвирлар ҳам ўқувчини кўплаб мушоҳадаларга
ундайди. Ленинграддан бир аспирант шогирди билан ижор халқи меросини ўрганиш
учун келган этнограф профессор Андрей Андросов денгиз қоясига қараб, у ердаги
одам шаклини кўриб қолади. Унинг назарида бу шаклдаги сиймо бир пайтлар
ўзи ўқитган Миколанинг қиёфасига ўхшаб кетарди. Профессор кейинги сафар
келганида қоядаги тасвир янада тиниқлашиб, ҳақиқатдан ҳам у Микола Портанен
суратига айланиб қолганидан ҳайратланади. У қоядаги расмга ишора қиларкан,
шогирдига: “Бу Одам Атонинг ўғли Ҳобил”, дейди. Аспирант профессорга: “Балки
Қобилдир?” дея бироз эътироз билдиради.
Айнан шу қисқа диалог ортида ҳам катта бир ҳақиқат яшириниб ётибди.
Ахир афсоналарга кўра Қобил ўз биродари Ҳобилни ўлдирган эди. Яъни одамлар
азалдан ер учун, бойлик учун, бир-бирларини мавҳ этиб келишган. Ер юзи ҳозир ҳам
шундай урушлар гирдобида. Заводларнинг трубалари пуркаётган тутун шаҳарлару
қишлоқлар устида оғир қўрғошин булутлари ҳосил қилётгани оқибатида турли
касалликлар кўпайиб боряпти.
Шу ўринда бир савол туғилади. Қисса муаллифлари нима демоқчи? Осмонга
ажал пуркаётган шу трубалар ўз биродарини қатл қилган Қобилнинг прототипи
эмасмикин? Нега денгиз ҳам бирдан қутурди, нима сабабдан Миколани қурбон
қилди ва нима учун яна унинг сиймосини қояга муҳрлади? Еттинчи синфлигидан
бошлаб бутун умрини ижор халқининг маданий меросини сақлаб қолиш, музей
ташкил этиш ва йиғилган барча маълумотлари асосида китоб чиқариш йўлидаги
курашлари бесамар кетган Миколанинг яшаб қолишидан фойда бормиди? Бу
саволларга ҳар ким ўзича жавоб излайди ва ўзича хулосалар беради. Аммо асар
сўнггида шундай бир изоҳ бор. Уни айнан келтирамиз: “Вяйнямёйнен – “Калевала”
достони қаҳрамони. У маъбуда Илматарнинг ўғли, биринчи одам, сеҳргар.
Айтишларича иблис Лемпо уни денгизга чўктирган. Аммо у бир кун денгиз тубидан
бутун қадду бастини кўтариб, Лемпонинг найрангларидан ижорларни қутқариш
учун чиқиб келади ва дунёда адолат ўрнатади”.
Неъмат АРСЛОН,
ёзувчи
42 Шарқ юлдузи
Ичкарига киришгач, инспектор директор рўпарасидаги ўриндиққа оғир чўкди,
коридордагидек ўтроқ ва турғун ҳид билан қопланган кабинетга лоқайдлик билан
боқди. Унниққан стол, сарғая бошлаган қоғозлар билан тўлдирилган иккита
шкаф, стуллар ўрнида эса маҳаллий дурадгорлар ясаган қўлбола ўриндиқлар
қаторлашгани унинг энсасини қотирди. Маориф халқ комиссарлигининг ходими
алоҳа энди Мекронга диққат билан қош чимириб, бўз кўзларини тикканча, унга
ўзича баҳо берди, иттифоқо, Мекрон ҳам ўз ҳаётида туман марказидан тортиб,
пойтахт даражасигача бўлган текширувга келганларни кўраверганидан бу оддий
ва секин-асталик билан жон таслим этаётган қишлоққа яна бир инспекторнинг
келиши бу ерларнинг на одатий ҳаёт ритми, на мактабнинг аянчли аҳволини жилла
бўлса-да ўзгартиришига ишонмас, шунинг учун у “Бу ҳам бизга ҳеч қандай ёрдам
бермайди…” деган хулосани хаёлидан ўтказганди.
– Сизга расман ўртоқ Мекронов деб мурожаат қилсам бўладими? Шу таклифга
нима дейсиз? Чунки ҳаммасини комиссариат ҳисоботида ёзишим керак…
Мезбон бундай кутилмаган таклифдан бироз ҳайратга тушди.
– Майли, агар сизга шу қулай бўлса, – ғўлдиради Мекрон, ғазабини ичга ютиб,
бошини қуйи соларкан.
Суҳбатдошининг саросимаси ва ҳатто норозилигини пайқаган инспектор юзаки
тушунтириш берди:
– Сизга Ленинграддан хабар беришган бўлса керак… Комиссарлик бўлимига
маҳаллий халқларни ўқитиш ва уларга маърифат улашиш вазифаси юклатилган.
Мен яқиндагина чукчалар, эвенклар яшайдиган тундрадан қайтдим. Бизнинг
шарофатимиз билан илгари алифбо ва ёзувга эга бўлмаган коряклар иш юритишда
лотин алифбосини муваффаққиятли ўзлаштирмоқда… Қолаверса у ерда асл исмшарифларни ягона кирилл стандартлари бўйича номлаш учун ажойиб ишлар
амалга оширилди.
Кочубей ибратли суҳбатни ўта расмий ва зерикарли бошлади.
– Масалан, маҳаллий мактаб директори Ритхэу фамилиясини Ритхаевга
алмаштирди… Партия котиби Северпушнин Юванга эса Иванов фамилияси ёзилган
совет паспорти топширилди… Фарқни ҳис қилаяпсизми? Бир сўз билан айтганда,
уларга Қизил байроқни топшириб, ортга бой таассуротлар билан қайтдим…
Директор меҳмоннинг қуруқ ҳисоботини баъзўр тинглаб, ўзини боса олмасди:
“Мекронов бўламанми, энди? Ахир ота-боболарим етти пуштигача ижорча исмшарифда юришган бўлса, менга келганда, бу анъана бузиладими?”
Номидан ажралаёзган Мекрон авлодининг сўнгги вакили эканлигини хаёл
пучмоқларидан ўтказиб, хўрликдан эзиларкан, бундан қутулиш учун бирдан ўзини
қишлоқ советининг раиси ва депутати эканлиги масъулиятини ҳис қилиб, бообрў
оҳангда узилган суҳбатига қайтди. У меҳмонни соҳилда кутиб олиш учун юборган
Ерром ҳақида баъзи қўшимчаларни инспекторга билдириб қўйишни жоиз деб
топди:
– Қарилик қурсин, менга ишониб топширилган вазифани мана шу нопок,
пияниста Ерромга ишониб, сизнинг олдингизда бу кўйга тушганимдан
хижолатдаман. Мен уни жамоат тартибини бузгани учун жаримага тортишим
мумкин… Қирғийкўз Онуфри ота мастлар ҳақида айтганидек, ичкиликбозлар
ҳам ибодатхона олдидаги тиланчилик қиладиган черков каламушлари билан бир
хилдир… Мен темирчи Онуфрига айтаман, Ерромнинг тўрини ҳам, қайиғини ҳам
бермайди. Унга кечки овқатга балиқ ҳам йўқ, отаси уни телбаларча яхши кўрса
ҳам, меросхўри сифатида ўғлига ачинса ҳам талабимни сўзсиз бажаради… Отани
тушуниш мумкин, ахир у ота-да…
– Ҳаммаси тушунарли ўртоқ, – деди Кочубей, – халқ ўзи ҳам билмаган ҳолда
ўлгудек ичиб юрибди… Худди чукчалар, эвенклар ва бошқа шимол қабилалари
каби… Лекин Комиссариатда уларнинг тили, урф-одатлари, турмуш тарзини сақлаб
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 43
Одам Атонинг сўнгги авлоди
қолиш учун Сталиннинг оталарча ғамхўрлиги остида ишлаб чиқилган кенг дастур
бор. Майли, келинг энди, асосий масалага ўтайлик.
Жойларда “Ишга киришинг!” деган аввалдан билдирилаган огоҳлик чақириғи
туфайли, қишлоқ амалдори ва мактаб директори бўлган Мекрон кўп нарсага
инспектор келмасдан анча илгари тайёргарлик кўриб қўйганди. У оғзини карракдай
очиб, ўртоқ Кочубей қайси масалани қаттиқ талаб қилиши мумкинлигини ўзича
чамалади. Бироқ Кочубей кутилмаганда шкаф эшигини очиб, қўлини айиқ тасвири
туширилган иккита қизил ва битта кўк чизиқли ёғочдан ишланган қадаҳга узатгач,
ҳаммаси тезда ҳал бўлди. Кочубей қадаҳдаги ижор тилида ёзилган ёзувни ўқишга
тиришди. Директор енгил хўрсиниб, унинг ўқишига ёрдамлашди: “Ижор миллий
ўйинларида ғолиб чиққан мактаб жамоасига. 1923 йил”.
– Йигирма учинчи, – Кочубей ҳиссиз тарзда ўша олис йилни тилга олди. – Ўн
етти йил олдин… Бундай чоғда, халқ эртакларида айтилганидек, “Нўхот подшо
даврида” деган маталлар ёдга тушади негадир…
Аммо бу олис сана директорнинг қалбида жуда кўп ҳаяжонли ҳиссиётларни
уйғотди:
– Ҳа, ўртоқ инспектор… Бир пайтлар… Ўқитувчиларнинг бутун жамоаси, ўрта
мактабнинг биринчидан ўнинчигача синфлари бор вақтлар эди… Мен ўша йили
директор этиб тайинланганман.
…Бизнинг Николинода ўшанда бир минг етти юзта сайловчи бўлиб, уч юз
хонадон яшар, ҳамма соғ-саломат, онгли, ҳушёр ёшлар сафи ўсиб борарди… –
Мекрон бирдан давлат амалдори билан тил топишиб, чиқишиб кетди. – Ҳар баҳорда
ижорларимиз бир-икки марта “Доира” ўйинида йиғилиб туришарди… Кекса-ю ёш
завқланарди… Қувноқ ҳайқиришарди.
– Қанақа завқ? Бу мактаб ўқув дастурида борми? – директорнинг хотираларини
узиб қўйди Кочубей.
– Йўқ, лекин бу керак… Болаларга эпчиллик, ўткир кўз керак бу ўйинда, ақлзаковат ривожланади, – Мекрон яккам-дукам тишларини кўрсатиб кулиб қўйди, –
кекса ҳам, ёш ҳам бир даврада йиғилади. Ўйинбошининг қўлида қайин пўстлоғидан
ясалган халқа бўлади. Иштирокчилар доира бўлиб, таёқ тутиб туришади… Мана
шундай, – муштини қисиб, қўлини кўтариб кўрсатиб бермоқчи бўлди у, худди
бу ўйинни ўзи ўйнаётгандек. – Ўйинбоши таёқ тутиб турганлардан истаган
бирини нишонга олиб, ҳалқани ташлайди. Ҳалқа кимнинг таёғига илинса, у шарт
бажариши керак бўлади. Атрофдагилар қийқирадилар, ўйинбошининг кўзларида
қувонч порлайди. Ўйин қоидасига кўра, ҳалқа таёғига илинган кишига, ўйинбоши
масалан, хўроз каби қичқиришни буюради, у тонгда товуқхонадан қичқирадиган
ҳақиқий хўрознинг овозига ўхшаб қичқириши шарт… Қу-қу-қу-қуқ… Кулги ва
ачиниш, ҳаммаси шу нигоҳларда зуҳур этади. Агар шартни бажарувчи ҳаммасини
қойилмақом уддаласа, ўзи ўйинбошига айланади, энди ҳалқа отиш ва шарт қўйиш
унинг чекига ўтади. Акс ҳолда у доирани тарк этади, ўйинбоши навбатдаги қуръада
яна бошқа издошни танлайди. Бу сафар у, масалан, қўйга ўхшаб маърашни, кейинги
сафарда эса, қарғадек қағиллашни сўраши мумкин…
Меҳмон қизиқиб сўради:
– Таёғига ҳалқа тушган одам хўроз бўлиб қичқирмаса-чи? У қичқиришдан бош
тортса нима бўлади?
– Ўйинга қўшилган одам шартни бажаришга мажбур, акс ҳолда, одамлар унинг
устидан кулади, ҳар тугул бундан у хурсанд бўлмайди.
– Ҳаммаси кекса чолларнинг ўйин-кулгилари экан-да… Ёшларга буни
ўргатиш керак эмас, – бармоғини ниқтаб тушунтирди меҳмон. – Бунинг ўрнига
мактаб ўқувчилари учун совринига рангли ҳошияли диплом бериладиган
қўшиқлар танловини ташкиллаштириш керак, масалан: “Биз бахтли мамлакат
пионерларимиз!” мавзусида.
44 Шарқ юлдузи
Директорнинг хаёлидан оғир вазиятдан усталик билан чиқиш учун кутилмаганда
қувноқ фикр лоп этиб ўтди:
– Бу ўйинлар бир минг тўққиз юз ўттизинчи йилларнинг гапи ахир!
Меҳмон уни маъқуллади:
– Бу гапингиз ҳам тўғри, ҳатто пойтахтдан олисда, тундра бўйлаб буғуларда
кезиб юрадиган чукчалар ҳам аллақачон янги замон нафасини ҳис қилиб, янги
завқлардан ҳузурланмоқдалар. Масалан, улар музлатилган морж жигарини
ейишдан баҳслашмоқдалар, – у гап оҳанги бошқа ўзанга ўзгариб кетаётганини
англаб, беихтиёр суҳбатни тўхтатди.
– Биз ҳозир бекорчи мавзулар ҳақида беҳудага гаплашаяпмиз. Менинг эса,
ҳолбуки, вақтим кам… Ўзи бир кунга келганман, ҳатто соқол олиш ва тиш ювишга
ҳам ҳеч нарса олмадим. Қиладиган ишларим эса кўп, эҳ-ҳе… Ҳали биз қумли Осиёда
яшайдиган қорақалпоқларгача етиб боришимиз керак. У ёқдаги саводхонлар
ҳалигача на араб, на лотин алифбосини танлолмай сарсон… Уларнинг исмлари ҳам
жуда ғалати, жуфт-жуфт: Содиқни Содиқ ўғли, Бердини Худой-Берди ва ҳакозо
шаклда айтишади. Иш юритишдаги статистик чалкашликлар кўп уларда…
У портфелига қараб, жаҳл билан камарини тортиб, маҳкам боғлади:
– Менга энг муҳим ҳужжат папкаларини кўрсатинг, ўқитувчиларнинг тажриба
алмашиш ва малака ошириш ишларини, мактаб эҳтиёжларига оид ҳужжатлар –
ҳамма-ҳаммаси керак…
Бироқ улар столга юзма-юз ўтиришлари билан эшик тақиллади. Кўзлари
карашмали, пешонаси аро оқиш сочлари гажим-гажим бўлиб тушган ёшгина жувон
хонага кўз югуртирди.
Меҳмон унинг тугмалари томоғигача маҳкамланган рангин нейлон кўйлакда
эканини пайқади.
– Депутат қабулини бекор қиласизми ёки бошқа режангиз борми? – сўради аёл
ичкарига мўраларкан.
– Кўрмайсизми, менинг шундай қабулларим ҳам бор, ўртоқ инспектор, – деди
идора эгаси саросимага тушиб, – бекор қилишим керак… Учрашувга қанча одам
келган?
– Ҳозирча бир киши… – деди аёл меҳмонга диққат билан тикилиб. – Ларин
момо… Йиғлаб ўтирибди…
– Йиғламасин, ўзини боссин… Билинг-чи, нега келган? Кейин менга хабар
қиласиз…
– У қайиқда Кингисеп касалхонасига олиб боришни сўраяпти… Ухлолмаётган
экан, ҳатто овқат емапти – қорин оғриғидан азоб чекмоқда.
– Бу жиддий ҳолат, – жавоб олди аёл. – Менинг номимдан Филатонга айтинг,
уни зудлик билан олиб кетсин…
Эшик ёпилиши билан Кочубей сўради:
– Филатон… Мени олиб келган қайиқчими?
– Айнан ўша… Завод денгизга мазут тўкмаган пайтлари у бир ўзи қайиқда
Кингисепга ва Николино оралиғида қатнайди… Ўн беш йиллар илгари пирсда
қайиқлар тўла турар, кимдир иш билан, кимдир касалхонага борарди, баъзилар
якшанба кунлари Кингисеп бозоридан қичқичбақа ёки сельд балиғи сотиб олиб
келиш учун жўнарди… Маъзур тутинг, – тушунтирди идора эгаси. – Мен одатда
шу ерда, ҳам қишлоқ советининг раиси, ҳам депутат сифатида одамларни
қабул қиламан… Ўқитувчиларнинг “шахсий ишлари”ни сўраганмидингиз? – у
инспекторга яхшилаб боғланган папкани узатди: – Ҳарбий ва жисмоний тарбия
ўқитувчиси бизда бирлаштирилган, иккаласини ҳам ўртоқ Ерхо олиб боради,
унвони прапоршик.
Иттифоқо дераза ортидан шовқин ва турли овозлар эшитилди… Ҳовлида ҳарбий
дарс борарди.
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 45
Меҳмон ортиқча қизиқишсиз “Шахсий иш” қоғозларини варақлади, портфелидан
дафтар чиқариб, унга нималарнидир қайд этиб қўйди, сўнг бошини кўтармай
сўради:
– Ходимлар меҳнат ва мудофаа тоифаларига ажратилганми? Ўқитувчилар
биринчи, иккинчи тоифаларга бўлиниб, шу тарзда юз фоиз қамраб олинганми? – у
жавобни ҳам кутмасдан ўрнидан турди, бўз қумлоқ ҳовлида ўртоқ Ерхонинг
ўқувчиларни шуғуллантираётганига кўзи тушди.
– Ҳа, дадиллик бор, – деди у ҳарбий ўқитувчининг болаларни югуртираётганига
имо қилиб. Аммо кейин инспекторнинг нигоҳи ҳовлининг ёғоч панжараси ортидаги
тепаликка кўтарилган ибодатхонага тушди.
У ортида турган директорга кескин ўгирилди:
– Мактаб орқасидаги анави бино православ черковими? У ерда нима гаплар?
Сизлар у ерда яширинча ибодат маросимларини ўтказаётгандирсиз балки?
Суҳбат кутилмаганда мафкуравий ва диний тус олганлиги сабабли директор
ҳушёр тортиб, кўзларини зах, кулранг шифтга жим тикди.
– Бу ибодатхона қабристоннинг ёнида қурилган, ўтган асрдан қолган
хотира… Бизнинг ён қўшниларимиз карелларнинг она Россияга содиқлигига
финлар тажовуз қилган даврга оид, – деб жавоб берди Мекрон Ленинграддаги
депутатлик йиғилишларида ўқитилганидек баланд овозда, бироқ кутилмаганда,
узоқ хириллаб йўталди. – Биласиз, фуқоролар уруши пайтида руҳонийлар ҳайдаб
чиқарилди, черковга тўпдан ўқ узилган, кўриб турганингиздек гумбазга зарар
етказилган. Ўшандан бери бу ёғоч бино кўчанинг дайди итлари, мушуклар ва
бошқа мавжудотларнинг бошпанасига айланган… Бизга уриб сингдиришмоқчи
бўлган ёт бу динни рад этдик, ҳаммамиз ота-боболаримизнинг азалий эътиқодлари
билан қолдик, эндиликда бизнинг ҳам синфий онгимиз анча ривожланди, ҳамма
нарсанинг фарқига яхши борамиз.
– Ҳа! – инспектор миннатдорона бош ирғади ва руҳонийларга муносабатини
билдирди: – Диний афъюнга берилмоқчи бўлганлар учун социалистик онг
тўсиқдир… Онгни қайта қуриш эса мактабнинг энг муҳим вазифасидир…
– Шунга ҳаракат қилаяпмиз, – деди директор: “Синф дарсларида
қатнашганингизда, буни ўзингиз ҳам ҳис қилардингиз”, деб кутилмаганда мавзу
йўсинини ўзгартирмоқчи ҳам бўлди у юрагида ғамгинлик ҳис қилиб. Лекин яна
негадир ибодатхона мавзусига қайтди.
– Ибодатхонанинг номи бор, холос. Яқинидан бориб қарасангиз, барча
мустаҳкам тахта ва устунларни балиқчилар рўзғор эҳтиёжлари учун олиб кетишган,
черковнинг фақат ярим ёниб кетган скелетигина қолган. Николино қабристони ҳам
салкам юз йиллик тарихга эга. Энг ёши улуғ кекса Авитал момомизнинг айтишича,
ибодатхона гумбазининг вайронадан олдин бўйи икки, эни тўрт қадамлигини ўлчаб
кўришган экан… Эндиликда у ерларда айланиб ҳам юриб бўлмайди. Ҳар бир ерда
қабр, ҳаммасига мана бундай қилиб таъзим қилиб ўтишингиз керак! – у ҳаракат
билан ҳолатни кўрсатди, қишлоқ тарихига саёҳатни афсус билан якунларкан,
қўшимча қилди: – Тез орада катталар овоз берувчи фуқаролар йўқлиги сабабли
қишлоқ кенгашига сайловни бекор қилиш бўйича тақдимнома киритади. Мен эса
аллақачон халқнинг танловига айланиб бўлганман… Тўртинчи муддатга қоламан…
Бу вақт оралиғида ватандошларимга қўлимдан келган ҳамма яхшиликларни
қилишга ҳаракат қиламан…
– Ҳа, афсус, заифлашган халқлар йўқолиб кетмоқда, масалан, сизнинг
қўшниларингиз водьлар орасида ичкиликбозлик ва бузуқлик одатий ҳолга
айланган, – деганча елка қисиб қўйди инспектор, – яхшиям инқилоб туфайли бизда
бақувват ва соғлом халқларни асраб қолиш имконияти вужудга келди, акс ҳолда,
кичик халқлар тарих зарварақлари-ю афсоналарда ёки бўлмаса Эрмитаж музейи
кўргазмаларида намойиш этиладиган ғорлардаги қоятош расмлари каби фақат
хотиралардагина қоларди.
– Лекин адабиёт ўқитувчимиз Микола Партаненнинг бу борадаги фикрлари
бошқача… Сиз уни бир эшитиб боқишингиз керак, – деди директор. – Ўзим
Партаненнинг назариясини тўлиқ тушунмаяпман.
– Яна қанақа назария? – жеркиб берди Кочубей.
– Сиз ва Микола бу мавзуни ўзаро муҳокама қилишингиз мумкин бўлганида эди, –
деди директор бироз чалкашлик билан, – ҳозир сизга унинг назариясини қисқача
тушунтиришга ҳаракат қиламан. Унинг фикрича, алоҳида олинган инсон – шахс
сифатида асалари катакчаларидаги минглаб катаклардан бири сифатида болалик,
ёшлик, ўрта ёшлик ва кексаликни бошдан кечиради. Шу шахснинг умумиятини
ташкил этувчи халқ ҳам худди шу фаолиятни, яъни туғилиш, яшаш ва йўқ бўлгунга
қадар яшайди. Халқларнинг туғилишидан токи қартайиб йўқ бўлгунига қадар
беш ташқи ҳолатлар – чет элликлар билан урушлару, анъанавий турмуш-тарзини
ўзгартиришлар, балки атрофдаги заводларимизнинг табиий муҳит, сув ва ҳавога
чиқараётган заҳарли моддалари таъсири ҳам бўларкан… Заводдан Ижора дарёси
орқали денгизга чиқарилаётган чиқиндилар ҳам бу ўринда шундай таъсирга эга экан.
Миколанинг ўзи ҳам бўш вақтларида бу чуқур мавзу бўйича муҳокама қилишни
яхши кўрадиган директор эмасми, эндиликда комиссариат инспектори билан
ўртасидаги хизмат “субординация”си – бўйсунувчанликни сақлашни ҳам унутиб,
иштиёқ билан бетўхтов сўзлашда давом этарди:
– Аслида Микола биз ижорияликлар орасидан етишиб чиққан ғаройиб бир
шахсият. У Ленинград университетида “Калевала” эпоси2
бўйича диплом ҳимоя
қилган. XIII асрга оид “Новгород йилномаси”дан ижорлар ҳақидаги биринчи
эслатмани топиб, университет профессорларини ҳайратга солган. Миколани
кафедрада олиб қолишмоқчи эди, лекин бизнинг николинолик ватанпарваримиз
бунга рози бўлмаган… Келажакдаги ҳаётимизни унинг назариясига кўра баҳоласак,
ижорияликлар бу гуноҳкор заминда деярли етти асрдан бери мавжуд бўлиб
келмоқда. Айнан шундай!
– Николинолик ватанпарвар – бу ақлдан оздирувчи тутуриқсиз ғоя… Бекорданбекор буюк инқилобчи халқ ижорларни ўз қаноти остига олмади… Совет ҳукумати
ҳар бир ҳолатга кафил ва жавобгар саналади. Менга бу – ишонувчан халқ орасида
шу каби ғалаён уруғларини экувчи кимсанинг ҳужжатларини беринг! – талаб қилди
Кочубей. – Ўзингиз эса, ўртоқ депутат, назаримда унинг илм-фанга зид ғайрилмий
қарашларига бўйсунгандексиз…
Кабинет эгаси шкафдан адабиёт ўқитувчисининг шахсий иш ҳужжатларини
олар экан минғирлади:
– Эҳтимол ҳақдирсиз… Балки Миколанинг ўзи ҳам тинмай сўнгги кунларда
менга ўз ғоясини ўтказиш учун тайёргарлик кўргандир… У бўш вақтларида
қадимий темир пичоқлар, жанговар болталар, турли балиқчилик анжомлари,
идиш-товоқлар ва сопол кўзаларни йиғиб юради… Яна бронза ва кумушдан ясалган
аёллар тақинчоқларини, ҳунармандларимиз ясаган узуклар, эркаклар ва аёлларнинг
рўзғор кийим-кечакларини харид қилади… Эҳтимол сизга бемаъниликдай туюлиши
мумкиндир, аммо мен уни дарсдан ташқари пайтда бу каби оғриқли масалалар
ҳақида гапиришини ман эта олмайман. Ахир у бизнинг олий маълумотли ягона
ўқитувчимиз… У уйини келажакда Николино музейи сифатида васият қилиб
қолдирмоқчи… Мана – “Шахсий ишлар”и, қаранг…
2
“Калевала” эпоси – 50 та руник матнни ўзида жамлаган карел-фин поэтик достони. Халқ оғзаки
ижоди бўлган бу достоннинг илк версияси 1835 йилда фин лингвисти Элиас Лённрот (1802-1884)
томонидан ёзиб олинган. Тадқиқотчи достон нақлини 1849 йилда нашр этган.
Бу узун монолог давомида Кочубей адабиёт ўқитувчисига тегишли барча
ҳужжатларнинг ҳар бир саҳифасини диққат билан кўздан кечирди, баъзи
нарсаларни дафтарига қайд этди.
– Айна ҳам шу мактабда ишлайди, – деди директор унинг папкасини узатаркан. –
У ҳам қоровул ва шу билан бирга ўт ўчирувчи минорасида қўриқчи бўлиб ишлайди.
– Ўт ўчирувчилик минорасида қўриқчилик – масъулиятли вазифа, худди
хизматдаги аскар каби… Аммо унга бирдан бу икки вазифанинг юкланиши –
бошоғриқ масала…
Директор Айнанинг ҳужжатлари солинган бошқа йиғма папкани инспекторга
узатаркан, тушунтирди:
– Ўтган баҳорда қишлоқда ёнғин бўлмагани учун ўт ўчириш минораси
қўриқчиси лавозимини қисқартириб, иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан мактабни
таъмирлашга сарфлаш таклифи билан комиссариатга мурожаат қилгандим…
Мактабнинг қандай аянчли ҳолатда эканлигини кўрдингиз: деворлар, шифтлар
қорайиб кетган, хира чироқларни эса аллақачон алмаштиришимиз керак эди.
Катта ўртоқлар йиғилишларда ободонлаштиришга штат ажратиб, пулдан ёрдам
беришга ваъда қилдилар… Лекин натижа бўлмади… Бахтга қарши кейин қишлоқда
тасодифан шундай катта ёнғин рўй бердики, бунга ўхшаши олдинлари ҳеч қачон
бўлмаган. Илгариги замонларни кўрган бизнинг юз ёшли руно қўшиқчиси ва
эртакчимиз Авитал Параксеруно ҳам бунданда катта ёнғинни эслолмади. Ҳолбуки
унинг ақлу хотираси бутун, у “Калевала”ни бошдан-оёқ ёд билади… Авитал момо
буни иблис Лемпо3
нинг ҳийла-найрангисиз кимдир қила олмаслигига амин…
Чунки аланга тили саккизта уйни бирдан қамраб олди, куйган одамлар узоқ вақт
яшай олмасдан тез орада жон таслим қилди… Уларни мактаб олдидан олиб ўтиб,
ибодатхона ортидаги қабристонга қўйиб келдик. Шундай бўлди, – афсус билан
хулоса қилди ҳикоячи…
Бироз жимликдан сўнг, у яна инспекторга юзланди:
– Энди мактаб учун пулни қаердан олишни билмайман, – деди кейин ўксик
оҳангда. – Ҳар ҳолда ўқувчиларнинг ота-оналаридан бунга маблағ сўрай олмайман…
Улар шундоқ ҳам корюшка ва салака каби балиқлар билан озиқланади, аммо
Веден4
нинг ёвуз ҳукми туфайли денгизда майда балиқлар ҳам деярли қолмади.
Директорнинг нола-ю зорланишлари, хурофотга берилган азмойишларидан
чарчаган Кочубей Айнанинг шахсий ҳужжатлари папкасини қайтариб бераркан:
– Балки Айнанинг ўзи қўшимча даромадни йўқотмаслик учун уйларга ўт
қўйгандир, – деди. – Унинг қарамоғида тўшакка михланган кампир қайнонаси,
доим маст бўлиб юрадиган эри Ерром ва қайнотасининг бошқа болалари ҳам бор.
Инспектор буларнинг барчасини Айнага тегишли ҳужжатлардаги ёзувлардан
билиб олганди.
– Нималар деяпсиз? – қўлларини сараклатди директор. – Бундай бўлиши
мумкин эмас… Айна – камсуқум, Худодан қўрқади. У қайтанга югурганча ухлаб
ётганларнинг ҳаммасини уйғотиб чиққанди, илоҳ Ильмаринен5
га нажот сўраб,
мурожаат этганди.
– Бу яна қанақа Худо бўлди? – сўради Кочубей ғазабланиб.
3
Лемпо – Фин мифологиясидаги афсонавий шайтон. Насронийлик келгунча у финлар, кареллар
ва ижорларнинг иблис ҳақидаги ғояси марказида турган образ бўлган. Лемпо сўзида финча “лаънати”
маъноси мужассам.
4
Веден – балиқчилар ҳомийси. Уни тинчлантириш учун маҳаллий аҳоли жуда эҳтиёткорлик билан
муносабатда бўлган. Дарё, денгиз, кўллар олдида шовқин кўтармаган, сувга ахлат ташлашмаган, сув
маъбудасига нон, танга, совғалар келтиришган.
5 Ильмаринен – Карел-фин мифологиясидаги учта энг олий худолардан бири. У “Калевала” достонида қаҳрамон сифатида ҳам иштирок этган. Ильмаринен – шамол, ҳаво, осмон, об-ҳавога жавобгар
илоҳ саналади.
Одам Атонинг сўнгги авлоди
48 Шарқ юлдузи
– Маъзур тутинг, Айна ҳам кўпчилик ижорлар каби хурофатчи, худди менга
ўхшаб, – ўзини оқлай бошлади директор. – Уни яхши биламан. Ҳатто мактаб
олдидаги йўлдан қора мушук югуриб ўтса ҳам тўхтаб қолади: “Бу қандай белги
бўлди, бугун яхши кун бўладими ёки ёмон?” дея ташвишга ботади. Мен эса унинг
устидан куламан… Янги ахлоқ, афтидан, ҳали бизнинг ҳамма аҳмоқликларимиздан
тўлиқ халос қилолмаган… Бу ибтидоий ҳиссиётларимиз устидан ҳали йиллар
давомида ишлаш керак бўлади, – у ич-ичидан бу ёқимсиз суҳбатнинг тезроқ
тугашини истар, чунки директор ўзи ҳам сезмаган ҳолда, жуда кўп кераксиз
гапларни сўзлаётганди. Ниҳоят буни туйқус илғади чоғи, фойдали ишга ўтиш
учун дабдурустдан:
– Ўртоқ Кочубей, бизнинг миллий ичимлигимиз симадан татиб кўришга нима
дейсиз? – сўради у ва ҳали инспектор жавоб қилмасиданоқ кабинет эшигини
ланг очиб, баланд овозда чақирди: – Айна! Ҳурматли меҳмонимизга кўзада сима6
келтиринг!
Ичкарига зум ўтмай, аввал нейлон кўйлакда кўриниш берган, лекин эндиликда
ранг-баранг фартук тақиб олган ўша оқ сочли аёл яна кўриниш берди ва хира нигоҳ
билан директорга кўзани узатди. Кўза ичида ёмбидек тўқ сариқ кўпикли ичимлик
жилваланарди. Аёл меҳмонга норози қараб қўйди. У, иттифоқо, инспекторнинг ўзи
ҳақидаги қишлоққа ўт қўйиши бўйича гумонини эшик ортидан туриб эшитгандек
эди. Айнанинг бир сўз демай чиқиб кетиши ҳар ҳолда шундан далолат берарди.
Кочубей директордан қисқагина сўради:
– Бу ерда оқ-сариқдан келган аёллар кўпми?
– Бунга сира эътибор қилмаган эканман, – таассуф ила қўлларини икки ёнга
ёйди Мекрон.
– Унинг келиб чиқиши водьлар7
дан эмасми?.. – сўради инспектор. – Бу ерга
турмушга чиқиб келган, шундайми? Қон аралашгандан сўнг, соғлом зурриёд
туғилишидан умид қилишган.
– Ҳа, бир сўз билан айтганда, воқеа айнан шундай кечганини аниқ айтиб
бердингиз, – тан олди Мекрон.
– Хаёлимга нима келган бўлса – шуни айтдим, – жавоб қайтарди Кочубей. – Бу
академик Павловнинг итга иккинчи бош тикишидек бир гап аслида…
III
Кочубей қовоғини солиб, ўқитувчи Микола Партаненнинг шахсий ҳужжатларини
варақлаганча дафтарига у ҳақида алланималарни белгилаб олаётган пайт ҳали
Николино ватанпарварининг шу чекка ҳудудларига пойтахтдан инспектор
келганидан хабари ҳам йўқ эди. Айни вақтда у яна ўша юз йиллик руно матнларини
куйлайдиган Авитал момони – ўша – тирик афсоналар, ижорларнинг сеҳрли
эртаклари, қўшиғу мақоллари ва латифаларнинг шу кунларгача етиб келишидаги
ягона ҳикоячи зиёрати билан банд эди. Ёши каби бўйи ҳам дароз ва озғин бу
кампир, қишлоқнинг энг чеккасида, бир вақтлар денгиз қирғоғининг саёз қумли
кўрфази бўлган ва эндиликда вайронага айланган, на катерлар ва на балиқчилар
қайиқлари келмай қўйган, атроф-жавониби денгиз ўтлари ва чиғаноқлар билан
қопланган кулбада – бир замонлар атрофини балиқчиларнинг хотинлари
6
Сима – кучсиз маст қилувчи сариқ рангли ижор миллий ичимлиги.
7
Водьлар – Болтиқ бўйида яшайдиган фин этник халқи. 2020 йилда Россияда аҳоли рўйхатга олинганда, водьлар 99 киши қолганлиги қайд этилган. Ленинград вилоятида 40 киши, Санкт-Петербургда
25 киши, қолганлари бошқа ҳудудларда яшаши қайд этилган. Бугунги кунда бир неча киши гаплашадиган водь мулоқот тилининг ғарбий водь лаҳжаси сақланиб қолган. 2008 йилда водьлар Россиянинг
маҳаллий озчилик тоифасига кирувчи халқлари рўйхатига киритилган.
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 49
кўрфазнинг бутун узунлиги бўйлаб тортиб чиқишган симтўрлар билан ўралган,
ҳайҳотдек ғариб гўшада, ёлғиз ўзи, зоҳидона ҳаёт кечирарди. Кўп замонлардан
бери уйдан чиқмайдиган, айниқса, оқшомлари ҳатто ҳовлисига ҳам қадам ранжида
қилмайдиган Авитал момо элдошлари каби кундалик ташвишлар билан андармон
бўла олмаслигининг сабаби – бу кўрфаз одамлар учун ўз аҳамиятини йўқотган
даврлардан буён кўзлари кўр эканлигини ўқитувчига тан олиб айтганди. Шунга
қарамай у ҳамон ўз зеҳни ва ҳушёр хотирасидан мосуво бўлмаганди. Бутун бошли
туманда “Калевала” достонини – ижорларнинг келиб чиқиши ҳақидаги қадимий
рун матнларни – тўй-ҳашамлар ва ҳарбий қўшиқлару, марсиялар, номаълум
куйчилар томонидан куйланган турли хил ижод намуналарини ёддан биладиган
ягона одам бўлиб, бу ерлардан момоники каби фавқулодда кучли ва бой хотирали
бошқа бировни топиб бўлмас, иттифоқо, бу гўшани уларнинг қўшнилари – кареллар
тилида ижорлар яшайдиган ерлар – “гўзал замин” деб ардоқланишидан ўқитувчи
ҳам шу сўқир кампир каби ғурурланарди.
Микола кампирнинг ёғоч уйи эшигини биринчи марта еттинчи синф ўқувчиси
бўлганида қўрқув ичра қоққан ва Авитал ҳикояларини илк бор ўшанда эшитганди.
Орадан уч йил ўтгач, у Ленинград университетига ўқишга кирган ва эндиликда
ўзида жо қилган ёзуғлар туфайли қимматбаҳо саналадиган дафтарида кампирнинг
эртакларини ёзиб олишга киришганди. Авитал кампир кўп йиллар давомида
хотирасида сақланган ҳамма нарса – ижорларнинг афсонавий ҳаёти, дунёнинг
яратилиши – унга кўра бу замин само қуши – қалдирғоч томонидан бино қилингани,
алалхусус, бошқалардан фарқли ўлароқ, муқаддас заминда яшовчи ижорларнинг
ўзига хос дунёси, ҳамма-ҳаммасини унга айтиб берганди. Ўқитувчи Авиталнинг
йилдан-йилга оғирроқ бўлиб бораётган касалликлари унинг хотирасидан бу
афсоналарни ўчириб ташлашидан, элдошлари тарих лавҳаларида тилга олинмай
ўтиб кетишидан қўрқарди. Шу боис кампирнинг миннатдор тингловчиси, келажак
авлодлар Финландия кўрфази қирғоқларида яшаган кичик балиқчиларнинг ҳаёти
ҳақида билишлари учун “Калевала” каби қимматбаҳо қўлёзмаларни алоҳида
китоб сифатида нашр этишни хоҳларди. Авитал ҳам кетишидан олдин муқаддас
китобнинг ҳар бир саҳифасини заҳм ета бошлаган хотираси юкидан уни озод қила
оладиган бир одам пайдо бўлишини, салкам бир аср, аламли умид билан ўлмасдан
узоқ кутганди. Эндиликда у ҳатто тўшаги бўлган дивандан ҳам тура олмас, зулматда
шамдек ёниб, ўчай-ўчай деб қолган, устига-устак кампир сўқирликдан азият чекар,
дунёнинг безовта қилувчи товушлари ва овозларини эшита олмас, бироқ бир
маромда, сокин ва бўғиқ овозда, унутилган халқининг муаммолари ва бахтсизлиги
ҳақидаги Ильмаринен сагасини куйларди.
Иккинчи қисм
I
Адабиёт ўқитувчиси Миколани айни вақтда мактабда бўлиб турган муҳим
меҳмон ҳақида огоҳлантиргач, Айна тор қирғоқ бўйлаб ўзининг асосий хизмат
жойи – ўт ўчирувчилар минораси томон шошилди.
Денгиз гўё балиқ танасидаги тангачалар билан қоплангандек маъюс
жимирларди. У катта тошлар устидан эпчиллик билан сакраб ўтаркан, қайғули
осмонга хавотир билан қаради. Уфқдаги булутлар кўк тоқида айланиб, охир-оқибат
завод мўриларидан чиқаётган зич тутун билан айқаш-уйқаш қўшилиб кетди.
Миноранинг кўп йиллик қўриқчиси сезгир тажрибаси билан агар чақмоқ чақса, кўк
туйнуги тешилиб, ёмғир қуйиб берса ажабмас, деб ўйлади. Минорага етиб келгач,
завод биноларига, кейин эса қишлоққа, ҳар бир кулбанинг олов чиқиши мумкин
бўлган заиф нуқталарига қаради…
Айна ҳар сафар баландликдан денгиз сувига, қирғоқдаги бир вақтлар ташлаб
кетилган ва эндиликда ағдарилиб ётган қайиқларга қараганда, ўғли Антеро каби
Одам Атонинг сўнгги авлоди
50 Шарқ юлдузи
синфда адабиёт ўқитувчисини тинглаганидан кейин орзу қиладигани – Ильмаринен
илоҳининг қутқарувчи сандиқларини эсларди. Аммо денгизга унинг тўртинчи
синф ўғлини орзулантирган бу сандиқларни ижорлар худоси эмас, билъакс
заводдан кераксиз ашқол-дошқоллар билан сувга чиқариб юборадиган завод
ишчилари оқизар, бундан эса Айнанинг дили оғрирди. У маъюс бўлиб уйга қайтар,
шундай вақтлар, бетоқат бўлиб ухлашга тутинар, аммо тез-тез уйқуси бузилиб,
қичқириб уйғониб кетар, тўшакда безовта ағдариларкан, ён-атрофига ўқрайиб
қараб қўярди. Аммо ҳозир уйқунинг мавриди эмас. Об-ҳаво кўкнинг юқори
қабатларида момақалдироқ ҳосил қилиб қалдираркан, совуқ шамол эсиб, Айнанинг
оқ сочларини елпирди…
Донишманд ижорлар орасида ҳар бир киши ўз тарихини фақат қирқ ёшга
тўлибгина англай бошлайди, деган нақл бор. Айна ҳали бу ёшга кирмади, аммо
унинг ҳам англайдиган кечмиши, ўз шахсий тарихи бор, ҳа, бу аёл маҳаллий
халқдан эмас, у бу ердан аравада икки соатлик йўлда, денгиз қирғоғида жойлашган
Лужиц қишлоғидан келган водь қизи эди.
Кочубей қизиқиб қолган оқ сочли мактаб ишчиси, “Павловнинг ити” руҳидаги
жодугарлик намунаси бўлган бу аёл Николинога, ижорларга келин бўлиб келганди.
Халқ орасида ҳурматга сазовор бўлган донишманд лақабли темирчи Онуфри
сирли табиат ҳодисаларини, айниқса, олов ва темирнинг мистик хусусиятларини
уйғунлаштирганидек, қадим ижорлар қонига водь қонини қўшиб, маҳаллий
халқ орасида оқ сочли одамлар пайдо бўлишига сабабчи бўлганди. Ижорлар
кўпайишидан кўра, камайиб кетаётганидан ташвишланиб, элатдошлари қонини
қўшниларининг қайноқ қони билан суюлтириб, оғриқ ва азобни бирлаштириб,
элатини ёшартиришни мақсад қилганди. Худди дарахтларни пайванд қилиб, янги
навга эга бўлинганидек, ижор ва водьларни бир-бирига никоҳлаб, янги ижорлар ва
водьлар туғилишини чамалаганди оқсоқол. Тўқувчи Айна ва балиқчи Ерромнинг
никоҳ тўйи ана шундай мақсаднинг ҳосиласи бўлиб, тўйни ҳам қабилалар аро барака
ёғилишини истаб, ўтказишганди. Ёшгина жувон ҳомиладор бўлиши биланоқ,
ижор аёллари уларнинг кулбаси томон ёприлиб келишган, ёшу қари – бариси
деразаларидан қараб кетишар, аёл ва боланинг соғлигини сўраб, афсунгарлар каби
муваффақиятли натижа учун ибодат қилишарди. Ўша вақтлардаги ижорларнинг
ҳолати худдики, Биби Марямнинг Исони дунёга келтиришини кутаётгандек
таассурот қолдирарди.
Бола туғиладиган кунда табриклаш учун аёллар игна билан тўқиладиган
чақалоқлар кийимини тикишган, онаси эса унга доривор ўтлар ва рангли тошлар
солинадиган болалар сандиқчасини ясаш билан андармон бўлганди. Айнанинг
эри Ерром эса, тўққиз ой давомида, боланинг соғлиги ҳамда келажакда шимолий
денгиздан океангача чўзилиб, кўпайиб кетадиган оқ-сариқ сочли ижорларнинг
эртаси учун дўстлари билан ҳар куни сима ичиб юрди. Икки маҳаллий доя,
бўлажак Исонинг иссиқ, мурғак жуссасини биринчи бўлиб ким қўлга олиши
учун рақобатлашишга тайёр бўлса-да, Айнанинг юрти – Лужицдан келган Аалто
уларнинг бошида туриб, навбатчилик қиладиган бўлди.
Кекса аёл Аалто, Карелиянинг икки қабиласи водьлар ва ижор уруғларининг
қайта тикланишида ўзининг алоҳида иштироки борлигини яхши тушунар, бу
тикланиш жараёнида ҳар куни ичадиган отага эмас, аксинча онага катта масъулият
юкланганлигини, табиийки, ҳис қиларди. Шу сабабли у мўъжизани кутиш
ойларида, ўз халқи олдида зиммасига тушган хабаргирлик ролини ҳам бекаму
кўст бажариш учун оғир йўл азобига қарамай, элатдошларига қувноқ муждалар
элтиб, Лужицга от-аравада тўрт марта бориб келди. Ҳамма-ҳамма боланинг эсономон туғилиши учун ибодат қилар, водлар ҳали у туғилмасдан уни Антер деб
атай бошлашган, унинг адолат учун курашчи, Ильмаринен худосининг руҳонийси
бўлишини башорат қилишарди.
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 51
Иттифоқо тишсиз Аалто ўша ташландиқ, ғижирлайдиган аравада Лужицга
қайтиб келганида, ғўнғиллаб, ғамгин овозда элатдошларига боланинг юзини очиб
кўрсатаётганда унинг дағал сочларига кўзи тушган ҳамоноқ, қўлларини худди
оловда куйгандек тортиб олганини ва ундан узоқлашганини айтиб берди. У болани
онасидек оқ сарғиш, ипакдек майин сочли бўлишини чамалаганди, аммо пияниста
Ерромнинг қора қуюқ қони ирсий рақобатда устун келиб, қисмат Антеронинг
қорамағиз юзини тўқ малларанг пахмоқ сочлар билан безаганди…
– Ҳа, биз табиатга қарши боролмаймиз, – хўрсинди Айна кўкка қараб, бошидан
кечирган хотиралар ва эндиликда тўртинчи синфда ўқиётган ўғлининг тақдири
ҳақида ўйларкан.
Унинг ҳам йўлини тақдир бу ердаги барча ўсмирлар каби яна уч йилдан сўнг,
мўрт қайиқларда бўтана сувлар орқали заводнинг туманли ҳаётига элтадими?!
Айнанинг эри билан-ку ҳаммаси аниқ – у кундан-кун баттар бўлса бўлади-ю,
лекин энди ўзгармайди – унинг маъносиз ҳаёти шу зайлда, охиригача кетади, аммо
боланинг қисмати нима бўлади?
Бу қўпол, такаббур инспекторнинг Ленинграддан келиши бежизга эмас…
Илгаридан бу каби текширувлардан яхшилик кутишмасди. Уларнинг ҳаммаси – бир
гўр: мактабга ёрдам беришга ваъда беришади, аммо кейинчалик маълум бўладики,
бу ҳақда шунчаки унутиб юборишади.
Айна шундай хаёллар билан банд эди. Бу вақтда эса самовий бўрон булутларнинг
барча қоронғи ва маъюс сояларини қишлоқ уйлари устига тортиб улгурган, спирал
шаклидаги чақмоқнинг акси заводнинг қуюқ тутун чиқаётган мўрилари устидан
йилтираб ўтарди…
Туйқус турган шамол Айнаннинг боши устидан эсиб, ўт ўчириш минораси
жомига тегиб ўтди. Жомнинг садоси Айнани ҳаёт ҳақиқатига қайтарди. Яқинлашиб
келаётган фалокат ҳақидаги огоҳлантириш каби хавотирли оҳанглардан одамни
тинчлантирувчи, сўнаётган оҳангларгача айрича товушлар ифодаси бор эди
шамолнинг бу қўнғироқ чалишида…
“Шу қўнғироқларнинг нима кераги бор?” деб ўйларди Айна. “Бало келса, бўмбўш уйдан ҳам қочиб чиқиб бўлмайди, хавф қўнғироғи овозини эшитган касал
кампирлар остонагача ҳам етолмайди…”
Қўнғироқ чалиниши эҳтимол мактабнинг ҳарбий ўқитувчиси Ерхо учун
қувончлидир. Ҳарбий дарс машғулотларида унинг “Ўнгга, чапга, марш!” деган
ҳайқириқлари, балки бундай паллаларда иш берса керак. Балки шунда Ерхо ўзини
ўқувчиларига кўрсатиб қўйиш учун черковнинг вайронага айланган минорасини,
унинг қандайдир мўъжиза туфайли омон қолган ва шамолли кунларда қайғули
жаранглайдиган жомини ўққа тутиб овора бўлмаган бўлармиди? Дарвоқе, Ерхо
томонидан уриб туширилган ўша жом раҳбариятнинг буйруғига кўра ёнғин
минорасига ўрнатилганди. Бу қишлоқ бюджетидан самарали фойдаланишда
қўл келди, натижада ёнғин юзага келишида керак бўладиган насосни олишга
ажратилган пул иқтисод қилиб қолинди, ўз навбатида бу қўшимча пулларга мактаб
фасадини бўяш учун ишлатадиган бўлишди.
Сўнгги уч ёки тўрт ёмғирли мавсумдан сўнг, момақалдироқ ва чақмоқлар
негадир Николино осмонини айланиб ўтди – бундай сукунат ва иноятни одамлар
қишлоқнинг янги оқ сочли келинининг дуолари шарофатидан деб билишди ва уни
“Айна – момақалдироқни тўхтатувчи” деб атай бошлагандилар.
Аммо бу лақаб ўт ўчирувчилар минорасининг қўриқчисига қимматга тушди:
келгуси йил учун харажатлар сметасини тахмин қилган қишлоқ совети раиси
Ленинграддан мактабни таъмирлаш учун маблағ ўзлаштириш умидида ўт
ўчирувчилар минораси харажатларини том маънода қисқартиришни сўради. Айнa
қийин вазиятда қолди: энди у фақат мактаб қоровулигина эди, аммо бу узоққа
чўзилмади.
Одам Атонинг сўнгги авлоди
52 Шарқ юлдузи
Баҳорда у ўт ўчирувчилар минораси билан хайрлашиб, фақат мактаб қоровуллиги
билан андармон бўлиб юрганида, кутилмаганда ёнғин чиқди.
Тонгга яқин, туни бўйи гумбурлаган момақалдироқ, чақмоқ чақиб, завод мўрилари
устидан йилтираб, чамаси ўттиз метрли ёғочдан ишланган сув насоси минорасига
келиб урилди, туйқус аланга уйларнинг томлари бўйлаб югургилаб кетди. Олов
тили деразалардан кириб, одамларни ямламай ютишга киришди. Катта кўчадаги
қирқ кулбадан саккизтаси бутунлай ёниб кетди, куйиб ўлганлар бўлди. Улар ичида
Локки момо ҳам бор эди. Кампир фалажлиги туфайли қутқарув эшиги томон бир
қадам ҳам ташлай олмаган. Завод қонунлари ҳали ҳам крепостной давридагидек
қаттиқ бўлгани туфайли, унинг ўғли Крикко ва қизи Пеша оналарининг дафн
маросимида ҳатто иштирок этолмади. Темирчи Онуфри ва Айна, ўғли Антерни
қўлидан етаклаб қабристонга боришди, Ерром уларга қўшилди. Узоқ танаффусдан
сўнг, Онуфри Худонинг итоаткор қули бўлган Локкининг руҳини тинчлантириш
учун ибодат китобларидан хотира ваъзини хирқироқ овоз билан ўқиди…
Ўша йили кетма-кет учинчи сайловда, Айна ҳовлиларни айланиб, қишлоқ
кенгашига ягона номзод, ҳурматли Мекрон учун овоз беришга чақириш вазифасини
олди: ўшанда етмиш саккиз жон, шулардан ўн иккитаси кампиру чоллардан иборат
бўлган жамоат овоз бериш ҳуқуқига эга эди…
Худо раҳмат қилгур муҳтарама Локкининг дафн маросимидан кейин қишлоқ
советининг маблағлари тортилди, бухгалтерия ҳисоботлари қайта кўтарилди,
қишлоқнинг 1932 йил учун молиявий харажатлар режаси кесиб ташланди, мактаб
томини таъмирлашга ажратилган пуллар ёнғинга қарши насос сотиб олмаслик учун
аввалгисини тиклашга сарфланди…
…Бу галги момақалдироқ Айнанинг ҳушини йиғиштириб олишга чорлагандек,
чақмоқ сувга тушди, денгиз уфқлари туйқус ялтираб ўтди. Булутлар орасидаги
милтилловчи бўшлиққа қараркан иккинчи иш вақти бошланиш арафасида эканини
тушунди. Охирги қўнғироқни чалиш ва мактаб эшиклари, омборхонани қулфлаши
керак эди…
II
Бу орада эртакчи Авитал билан хайрлашган Микола мактабга шошилди, бироқ
ишхона ҳовлисига кирганида, директорнинг олдига кириш фикридан қайтиб,
тўғридан-тўғри синф хонасига қараб юрди. Мабодо инспекторнинг суҳбати учун
керак бўлиб қолса, уни директорнинг ўзи чақиртириб қолиши мумкинлигини
ўйлади. Ўқитувчи директор хонасининг деразаси олдидан ўтаётганда, у ердан
чиқаётган ғалати товушлардан ҳайрон бўлди: ора-сирада жимжитлик ҳукмидан
сўнг юракни зирқиратадиган қичқириқ ва кулги, қувноқ ҳайқириқлар эшитиларди
у ердан. Микола тингларди. Директор ўриндиғи яқинида осилган радиони ёқиб
қўйган, одатда у кимнидир хонасига қамаб, қаттиқ танбеҳ бераётганда шундай
йўл тутарди. Ходимларни аёвсиз тергаётганда буни бошқалар эшитмаслиги учун
бўғиқ радио садолари билан товушларни ёпиб қўярди. Унга ҳар доим таъна қилиш
учун асос топиларди: дарс қолдираётган ўқувчилар, электр моторини ўз вақтида
таъмирлай олмаган, аммо қишлоқни тарк этаётган механик, шаҳардан муҳим
телеграммани кечикиб юборган почтачи, хуллас Меркон учун кимларга бўлмасин
таъна қилишга мавзу кўп эди. У айниқса, қабристон қоровули, ҳеч кимга озори
тегмайдиган итоаткор Егоркани кабинетига қамаб олиб, муштини столга уриб,
кўп сўкар, чунки у Николино черкови унга ишониб топширилган қишлоқнинг оз
сонли аҳолисининг энг сўнггиси қабристонга боргунча мавжуд бўлиши керак деб
ҳисобларди. Яқин келажакда бу ерга ўзи ҳам боришини тасаввур қилган етмиш
ёшли қария Меркон бундан ғазабланар, ўзини тутолмасди.
…Ҳарбий дарс машғулотлари тугаб, танаффус вақтида футбол тўпи тепиб юрган
болалар мактаб ҳовлиси бўйлаб югуриб юришарди.
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 53
Улар Миколани кўришлари билан ҳаяжонга тушишди, сўнг югуриб келиб
ўқитувчини ўраб олишди. Ҳар доим жиддий ва такаббур Ерходан фарқли ўлароқ,
адабиёт ўқитувчиси ўз дарсларини ҳазил ва латифалар билан бойитиб, синф
тахтасига ранг-баранг қўлёзма плакатлар осиб, дарсларини кўргазмали ўтказишни
яхши кўрар ва бу билан ўқувчиларни руҳлантирарди. У болалар ўсиб улғайганидан
сўнг, ўзларининг она тили ва адабиётини, ижорлар тарихини билган ҳолда, ишлаб
чиқаришнинг нажосату заҳарларини денгизга ташлаётган ва қирғоқ қишлоқлари
балиқчиларининг ҳаётини хору залил айлаётган қабиҳликларни тўлиқ ҳис
қиладиган одамларга айланишини орзу қиларди. У бошқа болаларга қараганда,
айниқса, отаси бўла туриб ўзини тирик етимдек ҳис қиладиган Антерога кўпроқ
эътибор қаратар, унга кўпроқ меҳр ва билим беришга рағбат кўрсатар, буни Айна
ҳам билар, ўғлининг Миколанинг хонасига, китобларини қайтариш учун келганида,
ўқитувчи уни қандай кутиб олганлиги, уларнинг ўзаро муносабати қандайдир
ўзгача, каттароқ туйғулар асосида қурилганлигини мактаб ҳовлисидан туриб,
бир чеккадан жимгина кузатарди. Бугунги дарсда ҳам Антер ўқитувчисининг
фолбин Авиталнинг оғзидан ёзиб олган Ильмаринен худоси ҳақидаги навбатдаги
воқеага диққат билан қулоқ солди. Айна синф деразаси олдидаги мис қўнғироқни
силкитиб, дарс тугаганини эълон қилганида, Антеро одатдагидек танаффус вақтида
ўқитувчисининг ортидан синфдан чиқди. Антер онасининг қўлидан ушлаб, кулиб,
унга тинмай ўқитувчи айтиб берган воқеаларни тушунтирарди:
– Ҳа, тезроқ бўла қол, уйга қайтишинг керак, – деди Айна. – Товуқларга тариқ
сепишни унутма…
Бу вақтда директор хонасидан қувноқ базм садолари қулоққа чалинарди.
– О, бу қандай кулгили… Мен бундай қила олмайман! – дерди кимдир у ерда.
– У ерда нима бўлаяпти она? – лоқайдгина сўради Антеро.
– Уйга бор ўғлим… Уйга боргач, айтаман… Тез кет, – ўғлини катталарнинг масталаст даврасига гувоҳ бўлишини истамаган Айна, уни деярли ҳайдаб солди. Сўнг
югургилаб, мактаб ҳовлиси дарвозасига қулф осди.
“Бу ерда нима кулги?” ўйлади Микола директорнинг кабинети деразасига
яқинлашиб. Анчадан буён ювилмаган дераза ойнасининг хира кўзгусида
ичкари унча аниқ кўринмасди. Микола кўзларини тикиб, кабинетда нималар
бўлаётганлигини илғашга интилди, аммо бунга у ердан эшитилаётган чала ярим
сўзлар ва қийқириқлар бунга йўл бермади. Ичкарида нима бўлаётганини тушуниш
учун Айна унга мактаб ҳовлисидан базм бўлаётган кабинет ойнадек яққол
кўринадиган жойни кўрсатди…
Ниҳоят ўқитувчининг нигоҳида дастурхон устига қўйилган, ярим бўшаган
кўзалар, балиқлар ва бошқа зиёфат қолдиқлари бус-бутун намоён бўлди. Эшикнинг
икки томонида, худди буйруқни бажараётгандек, ҳурматли директор Мекрон,
ҳарбий фан ўқитувчиси Ерхо маст ҳолатда таёқ кўтариб, довдираб туришарди.
– Диққат! – Кочубейнинг хириллаган овози янграрди қарама-қарши тарафдан, у
чайқалиб бир қўли билан директор ўриндиғининг суянчиғини ушлаб олар, сўнг яна
сирғалиб дарахт пўстлоғидан эшилган ҳалқани силкитарди.
Микола ҳаммасини тушунди ва жилмайиб қўйди. Маст одамлар маҳаллий
халқнинг аллақачон ярим унутилган эски ўйини “Доира”ни бошлагани унга ёқди.
Микола бунақа ўйинларни болалик хотиралари сифатида эслар, Мекрон каби
кексалар учун эса бу ўйинлар баъайни ҳаётнинг ўзи каби чуқур маънога эга тўлиқ
бир мазмунни ифодаларди.
– Эй, прапоршик, от қандай юради? – деб қичқирди Кочубей ҳалқани Ерхога
ташлаб.
Ерхо таёғини чайқаб, Мекрон билан аввалдан тил бириктириб, ҳалқа учаётган
томонга атай интилаётганини Микола тушунди, аммо ҳалқа шунча интилишга
қарамай таёқ ёнидан ўтиб кетди.
Одам Атонинг сўнгги авлоди
54 Шарқ юлдузи
– Эй пахмоқ, от туёғининг овозини қилиб бер, ютқиздинг-ку, прапоршик, – деди
тили зўрға айланиб Кочубей гарчи ҳалқани тўғри ташлай олмай ютқизган бўлса
ҳам.
– Тк-тк-тк-тк-тк… – деди маст Ерхо оёқларини у ёқдан-бу ёқдан тебратганча,
Кочубейнинг буйруғига итоат этиб.
– Йўқ, ёлғон айтаяпсан, ундай эмас. Тик-тцик, тик-тцик… Мен Будённий отлиқ
аскарларида намунали аскар бўлганман. Отнинг қандай юришини яхши биламан.
Кочубей Ерхони шарманда қилиб, энди мўлжални Мекрон томонга қаратди.
Мекрон эшик тутқичига таянганча, отилган ҳалқани маҳкам тутиб олишга тайёр
турарди.
– Сиз энди нима бўлиб берасиз, ҳурматли депутат? – сўради Кочубей. –
Болалигингизда ғоз каби қичқирганмисиз ғағалаб? Эслаб кўринг.
Кочубей чайқалиб, ҳалқани кўтарганча, Мекроннинг таёғини мўлжаллади,
лекин сирғалиб стулга йиқилди. У симага қўл узатди, аммо заифлашган бор гавдаси
билан гурс этиб стол устига қулади ва шу ерда бошини эгиб қимирламасдан қотди.
– Чарчади, – деди Мекрон, – ухлаб қолди. Келинг, Ерхо, ёрдамлашинг, уни
менинг уйимга олиб бориб ётқизайлик. Эртага ўзига келиб қолади.
Чала ўликдек инспектор Кочубейни икки томонидан қўл ва оёқларидан кўтариб,
Мекроннинг уйи томон йўл олдилар…
“Бу чириган, шаҳарлик интеллигент… Икки стакан сима ва селёдка думи билан
эс-ҳушини йўқотди-қўйди”, хаёлдан ўтказди Мекрон.
– Ўйинни шу тахлит ташкил қилиб, менга катта ёрдам бердингиз, Ерхо.
Ўзингизни нақ Будённийнинг отидек тасаввур қилдингиз… Биз ижорликлар одобли
халқмиз, ҳокимиятни ҳурмат қиламиз… Аммо Иван Матвеевич каби жанобларнинг
чўчқадек хириллатиши ёки ҳовлидаги итидек вовуллатишига йўл қўя олмаймиз.
Менинг кампирим, меҳрибон Калерия, сизга ичиш учун гиёҳ дамламаси беради,
уни ичинг, эрталабга бориб ҳушёр бўласиз…
…Аммо эрталаб, Мекроннинг зах, қоронғи уйида уйғонган меҳмон ўзини ланж
ва хаста ҳис қилди, шунинг учун у зудлик билан Ленинградга қайтишга қарор
қилди.
Улар меҳмонни бир кун олдин уни Николинога олиб келган ўша Филатон
қайиғига ўтирғизишди, инспекторни совғасиз қайтариб юборишни истамай, оёғи
остига ҳиди анқиб турган бир қоп қуритилган корюшка балиғи ва бир жуфт симали
шиша қўйишди…
Учинчи қисм
I
Орадан уч кунча вақт ўтди. Бу орада халқ таълими комиссарлигидан
Николинодаги мактабни ёпиш тўғрисида буйруқ келди. Бошланғич мактаб
ўқувчиларига ўқишни Колбинодаги етти йиллик завод мактабида давом эттириш
буюрилди. У ерга уларни Филатон икки сменада қайиқда олиб борадиган бўлди.
Ижорияликлар ўртасида чуқур денгиз кўрфази номи билан аталган Усть-Луга
портини қуриш режалаштирилаётганлиги, унга олиб борадиган саёз сув бўйлаб
қишлоқни вайрон қиладиган темир йўл қурилиши – улар заводга кўмир олиб келиш
ва у ердан металлни бозорга сотиш учун қатнаши керак бўларди – тўғрисидаги
эндигина сусайган гап-сўзлар яна авж ола бошлади.
Бундай гаплар ўтган йили Кингисепдан келган чет эллик муҳандис Ҳерман Бауэр
баржа ишчиларига “Ахтунг!”8
дея буйруқ бера бошлаган пайтда пайдо бўлган, унга
доим қийшиқ трубкада тамаки чеккани учун маҳаллий аҳоли томонидан “Қийшиқ
оёқ” деган лақаб ёпиштирилганди. Ўшанда қора скафандр кийган ва сузгичларга
8
“Ахтунг” – олмон тилида бу ибора “Диққат!” маъносида келади.
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 55
эга ғаввослар унинг “Ахтунг!” деган буйруғи билан лойқа сувга шўнғишар, сув
тубида нималарнидир ўлчашар, у ердан алланималарни қидиришар, трубкадан
нафас олишиб, сўнг гавдаларини судраганча ясси қирғоқларга чиқардилар.
Кўп ўтмай улар кутилмаганда бу ердан кетиб қолишганди. Портгача чўзилиши
керак бўлган темир йўлни Лужицгача олиб бориш мўлжал қилингани туфайли
Николинони шимолий шамоллардан ҳимоя қиладиган арча ўрмонлари таг-туби
билан асфаласофилинга гумдон қилинган, шунга қарамай охирги пайтларда ишлар
негадир тўхтаб қолганди. Сувдаги ва қуруқликдаги ишларнинг дабдурустдан
бундай тўхтаб қолишини Худонинг шарофатидан деб билган хурофотчиларни
бундай ҳалокатли фикрдан қайтаролмаган Мекрон тез орада заводнинг Николино
учун фавқулодда фожиали бўлган муваффақиятларининг давом этишини сезарди.
Мактаб ёпилиши билан ижорлар қишлоқ тақдири ҳақида билиш учун яна Мекрон
қабулхонасини чор тарафдан қуршаб олдилар. Улар қишлоқда мактаб туфайли,
жаҳаннамнинг борлигига соддалик билан ишонишганди. Заводнинг минг йиллик
Николинони бузиш ҳақидаги иблисона ғояси олий ҳокимият томонидан тўхтатиб
қўйилди, чунки маҳаллий одамлар янги социалистик ҳаёт тарзини қабул қилган,
бас шундай экан, Одам Атонинг бу сўнгги авлодларининг йўқ бўлиб кетишдан
ҳимоялаш ва унинг ўзгармас руҳи бўлган мактабини сақлаб қолиш бу ҳокимият ва
унинг жамияти вазифаси ҳам саналарди.
Дарвоқе, Мекрон ҳақида нима дейиш мумкин? У сўнгги воқеалардан сўнг,
шунчаки саросимага тушиб, хўрсиниб қўйди. Илгари у кўп йиллар давомида
Николинодаги мактаб туфайли партиясиз ҳам ишчи-деҳқонлар кенгашига тўғридантўғри депутат этиб сайланар, шу боис Ленинград шаҳрига турли масалалар
бўйича сўров юбориш ҳуқуқига эга эди. Энди эса миллий масалалар бўйича
кенгаш делегатлиги завод порти ва темир йўлига бевосита хўжайинлик Ленинград
шаҳар советига ўтиб кетди ва депутат партия аъзоларидан кўрсатиладиган бўлди.
Шу боис Мекрон нафақат иссиқ креслоси ва кабинети, балки барча депутатлик
имтиёзларидан ҳам маҳрум бўлди.
Мекрон билан бирга адабиёт ўқитувчиси Микола, ҳарбий фан ўқитувчиси,
прапоршик Ерхо ҳам ўқитувчилик ишидан айрилди, лекин тез орада у бир қарорга
келиб, ҳеч бир ташвишсиз касбини ўзгартириб, заводга ишга кирди: у ерга Ерхони
пўлат ишлаб чиқариладиган очиқ оловли печда уста ёрдамчиси сифатида қабул
қилишди.
Айна мактаб мол-мулки бўлган супурги, челак ва бошқа ашқол-дашқолларни
ҳужжат асосида бирма-бир топшириб, ёнғин минорасидаги ишида қолди. Гарчи
мактаб ёпилган бўлса-да, муассасанинг кейинги тақдири номаълум бўлгани учун ўт
ўчирувчилар назоратчисининг маоши халқ таълими томонидан тўлаб бориладиган
бўлди. Баҳор жим ва сокин ўтди – кўкда булутлар кам, момақалдироқ ва чақмоқдан
асар бўлмади ҳисоб. Аммо қишлоқда вақти-вақти билан ёнғинлар кўпайди. Бунга
заводдагилар томонидан қишлоқдаги одам яшамайдиган бўш уйларни биринкетин, ими-жимида ёқиб юборишаётгани сабаблигини англаш мушкул эмасди.
Буларнинг ҳаммаси порт ва темир йўл келажаги учун амалга оширилаётганди.
Чунки аҳоли пунктлари бу ерга мўлжалланган завод келажагини минг йиллар
давомида орқага тортиши мумкин бўлган тўсиқ эдики, буни бартараф этиш учун
улар аста-секинлик билан қишлоқни вайрон қилиш ва йўқ қилиш ишларини
жадаллаштирган ва ҳар эҳтимолга қарши омма олдида иккиланиб, ҳаммаҳаммасини яширинча, тунлари, зулматда амалга оширишарди. Айна умидсизликка
тушиб қолган, лекин оқсоқол қайнотаси қўшни элатдан келган келинни қўллаб,
кўнглини кўтарарди:
– Хафа бўлма, – дерди у, ўзининг ёмон ўғли Ерромга шундай виждонли қизни
никоҳлашганидан куюниб. – Қишлоқ бюджети сендан ҳеч нарсани қирқиб
ташламайди. Бизга санитария машинаси нега керак? Бизга денгиз орқали фельдшер
Одам Атонинг сўнгги авлоди
56 Шарқ юлдузи
юборишди, ҳолбуки, у келмагунча, бирортамизда на астма, на аллергия, на сариқ
касаллик, на ошқозон ости бези саратони, на қонли диарея каби касалликлар йўқ
эди. У денгиздан қандай келган бўлса, шундай қайтиб кетди ва бошқа қорасини
кўрсатмади. Балки у ўша касалликларни қандай даволашни билмагандир ҳам… Энди
унинг бўш турган машинасининг бизга нима кераги бор?! Мен қишлоқ аҳли билан
маслаҳатлашувда унга ажратилган пулларни сенинг маошингга сарфлашларини
сўрайман…
Дарвоқе, мактаб ёпилишининг барча айблари Николинода ўсиб-улғайган,
лекин шаҳар тўралари олдида тиш-тирноқсиз ва нотовон бўлиб қолувчи кекса
Мерконнинг зиммасига юкланди. Элатдагилар амин эдиларки, мактабни ёпиш бу
ҳали бошланиши, одам яшамайдиган уйларнинг ёқилиши, ўрмонларни кесиш ва
яланглик бўйлаб шпаллар ётқизиб келинаётганлиги, ҳамма-ҳаммаси, қишлоқнинг
ҳалокатга маҳкум этилганлигидан дарак берарди. Денгиз қирғоқларидаги
ғаввосларга “Ахтунг! Ахтунг!” дея буйруқлар берилганлиги бежизга эмасди.
Заводнинг қишлоқни йўқ қилиш қарори ижорларни Миколани қишлоқда оқсоқол
қилиб сайлашга ундади. Улар бир кун уни Ленинградга бориб, университет
ўқитувчиларидан ёрдам сўраб, мактаб биносини ижор идишлари, йигирув
ғилдираклари ва бошқа уй-анжом буюмлари билан тўлдириб, этнография музейи
ташкил қилиш орқали уларнинг ўтмиш ҳаётини сақлаб қолишига ишонишар,
эҳтимол у эски ёзиб олинган ёзуғларини тўплаб, бир китоб нашр этса ҳам ажаб
эмас, деб умид қилардилар. Одамлар қулоғига музей ва завод сўзлари бамисоли
синонимдек эшитилар ва яқин келажакда порт ва темир йўл билан ўраб олинган бу
ўлик ҳалқага айланган ижорлар дунёси, йигирманчи аср қўлёзма йилномаларида,
ўша китобда ёзилган битиклар орқали янги асрга етиб борар эҳтимол, деган ишонч
берарди…
Миколанинг тақдири ҳақида ҳам тўхталсак… У шовқин-суронга, ўқувчиларнинг
қувноқ қийқириқларига ўрганиб қолгани учун, аввалига ўзи тушиб қолган вазиятга
дабдурустдан кўниколмади. Уни тез-тез соҳил ёқасида, қирғоққа урилаётган
тўлқинларнинг чайқалишини кузатаётган, денгиз шоввасига қулоқ тутиб ўтирганча,
буни мактаб ҳовлисидаги ҳайқириқлар ва шовқинларга муқояса қилаётганини уни
бир лаҳзага бўлса ҳам кузатган одам илғаб олиши мушкул эмасди. У эрта тонгдан
соҳилга келар, биринчи синф болаларининг Филатон қайиғида Колбино мактабига
жўнаб кетишаётганини кузатарди…
II
…Болалар мактабдан қайтаётганда, завод учун келган баржалар қайиқнинг
соҳилга тўхтайдиган йўлини тўсиб қўйганида, барчаси шимларини ҳимариб,
қувноқлик билан ўзларини саёз сувларга отишар ва қирғоққа томон кечув билан
чиқишарди. Шундай пайтларда Миколани собиқ ўқувчилари ўраб олишар ва лотин
алифбосини кирилл алифбосига алмаштиришгани ва улар буни янги мактабда
қанчалар қийналиб ўрганишаётганини сўзлаб беришарди…
Айна буларнинг барчасини ўт ўчирувчилар минорасидан – атрофни дурбин
билан кузатаётганида кўриб турар, Антеронинг Миколага ҳаяжонланиб,
нималарнидир гапириб беришларидан қувонар, ўзининг бепарво отаси меҳридан
маҳрум ўғлини, унинг ўқитувчисига бўлган ҳиссиётларини ўйларкан, она қалбида
ажиб хурсандчилик бўй кўрсатарди.
Зеро, она ўғлини тарбиялашдан воз кечган отаси, Антеро ҳаётида ҳеч қачон
қаттиққўл эркаклик ролини сингдирмаганидан, боланинг эртанги келажагида
буларнинг барчаси йўқотишлар ўлароқ из қолдиришидан хавотирда эди.
…Болалар мактабдан кейин уйга шошишарди. Антеро эса, бу дунёда ёлғиз,
адашган каби яшаётган Микола билан соҳил ёқасида ҳамон гаплашиб ўтирарди. Ўша
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 57
кунларда Микола Ленинградда китоб нашр этиш ва музей ташкил қилиш ҳақида
бир неча бор бориб келганига қарамай, ҳали айтарли бирон нарсага эришмаганди,
Антеро ўқитувчидан эшитган денгизнинг захоб сувларида Илмаринен илоҳи
томонидан ясалган ижорликларни қутқариши мумкин бўлган сирли сандиқларнинг
денгиз орқали юборилишини интиқиб кутарди…
Ўша мудҳиш кунда, эрталаб денгиз шу қадар бўронли эдики, ғазабланган,
пойгада бир-бирини қувиб ўтиб кетган қора тўлқинлар турли йўналишларда оқиб
келаётган ёғоч ғўлалари ва бошқа ашқол-дашқолларни саёз сувли соҳилларга олиб
келиб урар, қирғоқларга итқитар, у ердан яна денгиз тубига олиб кетарди.
Ленинград сафаридан эндигина қайтган Микола ўт ўчирувчилар минорасидан
соҳил томонга юриб келарди, табиийки, бу ерда у мазутли доғлар билан қопланган
ифлос денгиз сувидан заҳарланган сув ўтлари қабатида илашиб қолган ўлик
балиқларни кўрди, исёнкор денгизнинг қутираётган важоҳати билан сассиз
тўқнашди.
Ўқитувчининг руҳи оғир ва лоҳас бўлиб қолганди. У шаҳар сафари давомида
Николинода музей очишга рухсат ололмаганди. Бюрократик идораларда бир
эшикдан бошқасига югуришига тўғри келар, бу сарсонликда кунлар, ойлар,
йиллар ўтиб кетиши ҳеч гап эмас, музей ҳақидаги асосий масала бир четда қолиб,
улар яқин вақтлар ичида илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган янги ҳаёту
эришилган муваффақиятлар ҳақида ҳаяжон билан оғиз кўпиртиришар, ҳали бир
нарса демасингиздан сиз билан баҳслашиб кетишар, қандайдир экзотик қишлоқ
музейи ташкил этиш тўғрисидаги таваллолар ҳеч бири қулоғига кирмас, билъакс,
бундай ҳаракатлар, бу кимсалар наздида тараққиётнинг тўхтатишга бўлган ҳаракат,
эскилик сарқитлари бўлиб гавдаланардики, Микола улар билан вақтини шунчаки
зое кетказаётганини тушуниб, бундан бадтар эзилган, иттифоқо, ортга қайтишидан
бошқа йўли қолмаганди…
III
…Куннинг иккинчи ярмида, Микола соҳилда денгизни дурбин билан кўздан
кечирарди. У яна болаларни мактабдан қайтишини кутаётган, уларнинг кулги ва
ҳазиллар билан йўғрилган шўхликларини соғинганди…
Болалар қайиқ соҳилга яқинлашиб, ўзлари қирғоққа қадам қўйишлари
ҳамоноқ биринчи ўринда муаллимни ўраб олишар, шундан сўнггина уйларига
тарқалишарди. Бу гал ҳам шундай бўлди: барча тарқаб кетганига қарамай, қирғоқ
бўйида фақат Антеро қолди ва унинг ёнига ўтирди. Ўқитувчининг ғамгин ва
мулзам нигоҳига назар соларкан, Миколанинг кўнглини кўтариш учун Антеро унга
ҳазиллаша бошлади. Ўқитувчи миннатдорона Антеронинг елкасига қўлини қўйди,
улар бир муддат уфққа тикилганча шундай ўтиришди. Денгиз кечагидан кўра бироз
тинчлангандек, аммо тўсатдан катта бир тўлқин сув тубидан мисоли ўсиб чиққан
девор янглиғ юқорига кўтарилиб, қирғоқ томон бостириб кела бошлади.
Бирдан Антеронинг тасаввурида бир вақтлар шу ерда, қумлоқ қирғоқда, Микола
унга нажоткор Вяйнямёйнен9
нинг денгиз орқали келиб, ижорларни қутқариши
ҳақидаги афсонаси жонланди. Ўша афсоналарга кўра Вяйнямёйненнинг қаддубасти ҳайбатли тўлқинларга ўхшар, у денгиз тубида, ижорлар дунёсида шайтон
туғилажак соатларни пойлаб, сўнг ўз ҳаётини хавфга қўйиб, қоронғи тубсизликдан
маҳобат билан қалқиб чиқиб, Одам Атонинг охирги авлодларини қутқариш учун ер
юзасига кўтарилади…
9
Вяйнямёйнен – “Калевала” достони қаҳрамони. У маъбуда Илматарнинг ўғли, биринчи одам,
сеҳргар. Айтишларича, иблис Лемпо уни денгизга чўктирган. Аммо у бир кун денгиз тубидан бутун
қадду-бастини кўтариб, Лемпонинг найрангларидан ижорларни қутқариш учун чиқиб келади ва дунёда адолат ўрнатади.
Одам Атонинг сўнгги авлоди
58 Шарқ юлдузи
Ғазабланган денгиз йиртилган елканларни, тўрлар ва қайиқ бўлакларини, завод
баржаларини парчинланган кабиналарини ағдар-тўнтар қилиб, қирғоқ томон
шошди. Буларни кузатиб ўтирган Антеро ирғиб ўрнидан сакраб турди:
– Ана, қаранг… Вяйнямёйненнинг қутқарувчи қадду-басти зулматдан кўтарилди,
– бола кутилмаганда денгиз томонга югуриб кетди. Сўнг ўзини сувга отди-ю,
умидсизлик халқобига айланиб улгурган катта қоронғи гирдоб томон сузиб кетди.
Микола туйқус рўй берган бу ҳолатдан шошиб қолди ва бир муддат боланинг
ортидан қараб қоларкан, баржа кабинасининг Антеро томонга ҳаракатланаётганини
кўрди ва у ҳам ўзини денгизга отди. Тўлқинлар аллақачон Антерони ютиб
юборишга шайланган, Микола умидсизлик билан унга етиб олиш учун жон жаҳди
билан сузарди. Алалоқибат Миколанинг шашт ва ҳаракати беҳуда кетмади: у
ўсмирнинг заифлашган, лоҳас танасидан маҳкам тутиб, қирғоқнинг саёз сувлари
томон интилди. Антеро шу ердан, соҳилга базўр судралиб чиқди, қоқилиб, сув
ютди ва ниҳоят, қумлоқ қирғоққа етгач, юзтубан йиқилди. Бу вақтда, кутилмаганда
қирғоқ томон келган катта тўлқин, болани қутқараётиб ҳолдан тойган, ақлҳушини йўқотаёзган Миколани ортга судроқлай бошлаган, иттифоқо, бу чоғда
у, болалигида онасининг ярми ўчиб кетган, парчин-парчин суратларини эслаб,
ҳаётнинг назаркарда нигоҳларига сўнгги бора боқиб, хотиржам тарзда қирғоқдан
узоқроққа, тўлқинлар ичра чуқурроқ кириб кетаётганди…
Микола сўнгги дақиқаларда бутунлай қўрқувни йўқотди, бўғиқ ҳавони ютиш
энди у учун аҳамиятли эмас, собиқ муаллим эркин, бахтиёр ҳолда ҳушидан кетган
ва лабларида табассум билан қуйига, сув тубига чўкиб бораётганди…
Бу орада ўзига келган Антеро уни қандайдир сеҳрли бир кучли даст қирғоқда
маҳкам ушлаб тургандек қилт эта олмас, жимир-жимир тўлқинлар энди унинг
денгизга қайтишига имкон бермаётганди. Ҳолбуки, тўлқинлар ҳамон пишқирар,
соҳиллар қумини ялаб, кичик оқимлар ҳосил қилиб айланар, баржанинг вайроналари
атрофида ўқитувчининг аллақачон сув ютган боши узра шовулларди.
– Денгиз ўқитувчимизни олиб кетди! – деб қичқирарди Антеро, иккинчи гуруҳ
мактаб ўқувчиларини олиб кетиш учун соҳилга келган Филатога қараб.
Улар биргаликда Филатон қайиғида Микола йўқолган ҳудудларни уч марта кесиб
ўтишди, аммо муқаддас қурбондан бирон-бир белги ё дарак топилмади, хиёнаткор
денгиз ҳам эндиликда, кутилмаганда сокин ва осойишта бўлиб қолганди…
…Ўша қайғули кундан бошлаб, Антеро энди кўп вақтини денгиз қирғоғи
бўйида ўтказадиган бўлди… У энди улғайганини ҳис қилар, ҳаёт қадрини ўзгача
тушунаётган, ватани Николино учун ҳамма одамлар каби қайғура бошлаган, зеро,
илгарилари балиқ овланадиган саёз қўлтиқлар ва соҳиллар бўйини аллақачон завод
порти эгаллаб олган, улар кеча-ю-кундуз аҳмоқона жингирловчи металларни,
денгиз орқали ташиш билан банд эди.
Бу ҳалокатли жойдан нафақат балиқлар, оқчорлоқлар, нерпалар, моржлар, ҳатто
бу ерларни доимий манзилгоҳга айлантириб олган бакланлар ҳам узоқ-узоқларга
сузиб кетишди…
Фақатгина денгиз ҳаяжон ва хўрсиниш билан қирғоққа келиб уриларкан,
чайқалиб, неларгадир қаршилик кўрсатар, унинг оқимлари заводнинг ҳамма
жойни эгаллаб, бошбошдоқлик билан бошқараётганларнинг раъйига киришни
хоҳламасди.
Портнинг чап тарафидаги икки қоя завод баржалари ва кемалари учун маёқ
вазифасини ўтарди. Бўрон турган пайтларда денгизни тинчлантириш учун ижорлар
қадим замонлардан бери бу ерларга келиб, афсунли овозларда қичқиришар ва сув
илоҳидан тинчланишини сўрашарди.
Эндиликда ижорлар денгизнинг бу нотинчлиги замирида заводнинг ҳамма
нарса устидан ўтказаётган зуғумига нисбатан бир исённи кўрардилар. Алоҳа,
Темур ПЎЛАТОВ, Шерзод Комил ХАЛИЛ
№ 12 2024 59
бетиним тўлқинлар жарликнинг энг тепасигача сапчиб, унинг оҳактош қатламини
чиғаноқлар билан қоплаб, чайқалиб, тошлар гардини тарошлаб ювиб ташлади.
Илгарилари бу ерда оқчорлоқлар қуёш нур сочган вақтларда учиб юришни яхши
кўрар, эндиликда улар ҳам кўринмай қолган, жарлик эса аста-секинлик билан ўз
тусини ўзгартириб, худди одам юзини эслатадиган шаклга кирганди.
Денгизнинг бу ўйинини биринчи бўлиб Ленинграддан келган этнограф Андрей
Андросов пайқади. У шу кунларда ижор афсоналари ва Вяйнямёйнен қаҳрамонлиги
ҳақидаги эртакларни ёзиб олиш билан банд эди.
У бир пайтлар Микола исмли истеъдодли ижор йигитига университетда дарс
берган, унинг ўша вақтдаги қиёфасини кўз ўнгига келтираркан, бўрондан кейин
жарлик узра ҳосил бўлган одам юзи Миколаникига жуда ҳам ўхшашлигидан
ҳайратда қолганди.
– Ё, Худо! – деб ҳайқирди таъсирчан профессор, – Вяйнямёйненнинг ҳийласидан
ақлдан озиш мумкин…
…Кейинги сафар келганида Андросов Миколанинг рун матнлари куйчиси
Авиталнинг оғзидан ёзиб олган қўлёзмалари билан танишишга ва уларни нашр
этиш учун олиб кетишга қарор қилганди. Қабристондаги дафн маросимидан
сўнг, ўқитувчининг уйи эшик-деразалари ўраб-чирмаб ёпиб ташлангандан бери
ўз ҳолида ётарди. Айнан пойтахтлик меҳмон келиб, Мекрон билан маст ҳолда
доира ўйинини ўйнаб, гоҳ чўчқа, гоҳ бойўғли, гоҳ хўроз бўлиб қичқирган пайтидан
бери Миколанинг уйи томонга қадам ранжида қилмаганди. Энди у бу ерларга
профессорнинг келиши шарофати билан уйнинг у ёқ-бу ёғига қараб, тозалаб
қўйишга қарор қилганди…
…Профессор бутун ҳафта давомида Миколанинг қўлёзмаларини Ленинграддан
бирга келган аспиранти билан бирга эринмасдан ўрганиб чиқди, шу вақт давомида
улар Миколанинг уйида яшаб, овқатланиб, бутун бир кунларни шу ерда ўтказишди.
Антеро уларга ёрдам берар, у ижор аёлларининг мўйнали бош кийимларини,
бўялган кўзаларни, хотинлар тўйларда киядиган кўйлаклару, эркаклар камарларини
кўз-кўз қилар, этнографлар учун бирор эътибор тортадиган нарсани зора топиб
бериш пайида тимирскаланиб юрарди…
Иккала билимдон Антеродан бу буюмлар ҳақида сўраркан, унинг оғзидан
чиқаётган оддий сўзларни ҳам синчковлик билан ёзиб олишар, унга бир кун келиб
рус ва ижор сўзлари луғатини ҳам охиригача биргаликда тузишларига ваъда
берардилар…
Қайтишда этнографлар темир йўл шпаллари бўйлаб портга пиёда йўл олишди.
Улар қояга яқинлашганда дам олиш учун бироз тўхташди.
Профессор Антеронинг тушунтиришларини ёзаётиб, Миколанинг кулбасида
ишлаётган вақтида, тўлқинлар қоядаги нақшларни ўзгартириб, унга одам
кўринишини аввалгидан ҳам ёрқинроқ акс эттирганидан янада қаттиқ ҳайратга
тушди. Энди унда бу денгиз тубидан кўтарилган қиёфа Миколанинг юзи эканлигига
ҳеч қандай шубҳа қолмаганди.
Профессор Андросов саёҳатдаги ҳамроҳи унинг рус-ижор луғати устида
машаққатли меҳнат билан ишлагани туфайли ақлдан озган деган гумонга боришини
ўйлаб ҳам ўтирмай, қояга муҳрланган суратга ишора қиларкан:
– Бу – Одам Ато ўғли – Ҳобил, – деди.
Аспирант профессорга тўғридан-тўғри қарши чиқмаслик учун бош ирғаганча:
– Балки Қобилдир? – деб сўради.
Профессор бунга жавобан ноаниқ имо-ишоралар қилиб, заводнинг тутун
бўрқсиб чиқаётган мўриларини кўрсатди…
2023-2024 йиллар
Москва – Переделкино