Рахшона АҲМЕДОВА – 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. “Орзу ва денгиз”,
“Соябон остида” номли китоблар муаллифи.
Шундоққина соҳил ёнбошида жойлашган вагон-дўконча мана неча йилки,
жойидан жилмайди. Жаноб Масаки хотини билан шу дўконда саккизоёқ пишириб
сотади. Айтишича, энг аввал бу ишни унинг отаси бошлаган. У пайтлар Масаки ёш
бола эди. Соҳил бўйлаб югуриб юрар, ҳеч нимани ўйламас, гоҳи чиғаноқлар терар,
гоҳи денгиз тўлқинлари билан ўйнашар – чинакам беғубор дамлари… Кейин-кейин
бу шўхликлари ўз-ўзидан йўқолди. Бу пайт мактабда ўқир, дарслар тугаши билан
отасининг ёнига шошарди. Отаси Масакини пул топишга қизиқтирган, уни бир
сиқим тангалар жаранги ўзига ром қилганди.
– Ахир, бу пулларга истаган нарсангни сотиб олишинг мумкин, – дерди отаси
илжайганча сиқимидаги тангаларни битта-битта тўкаркан. – Қолгани бекор, пул
фақат пул керак. Пулинг бўлмаса тамом.
Эҳтимол, бунга бир пайтлар унинг камбағаллигини баҳона қилиб ташлаб
кетган хотини сабабдир? Қўли калталиги учун аёлига кўйлак тугул бирор егулик
олиб беришга қурби етмаган пайтлари кўп бўлганини эслайди. Бунинг охири
кўринмагач, онаси Масакини отасига ташлагану ўзи соҳилга ҳар куни келадиган
кемаларнинг бирига ўтириб, кетиб қолган. Бояқиш отаси шундан кейин анча
пайт то уйини сотиб, ўтмиш хотираларидан кечмагунича ўзига келолмаган эмиш.
Кейинроқ унда шу вагончани сотиб олиб, дўкон очиш фикри туғилган. Вагон ичи
кенгу мўл, бир бурчида ухлаш, бошқа бурчида сотувчиликни йўлга қўйиш мумкин.
Хаёлига келган энг биринчи фикр саккизоёқлар бўлган, қовурилганида ўзига хос
таъм ва ўткир ҳиди сабаб бир неча километрдан сезиш мумкин. Айниқса, денгизга
яқинроқ жойга ўрнашиб олса, дўконча куну тун сайёҳлар билан гавжум бўлиши,
йўқ деганда бирорта йўловчи бош суқиб ўтиши аниқ.
Албатта, ўшанда асосий мақсади бойиб кетиш эди, бир дунё пул топиш
орқали кўпдан кўп мақсадларига эришмоқчи бўлган. Лекин кейинроқ тобора
мақсадларидан узоқлаб бораётганини сезмай ҳам қолган. Туну кун фақат
саккизоёқлар ҳақида ўйлар, қари балиқчини қандай рози қилиш, бир уюм
саккизоёқларни қанчага баҳолаш ва уларни қай тариқа пишириш кабилар
қизиқтирарди, холос. Энг ёмони, Масакига – ҳали мактабни битирмаган ғўр
болакайга – бу ишларни миридан сиригача эринмай ўргатарди.
Жаноб Масаки мактабни битирганида отасини ўрнини эгаллашга салкам тайёр
бўлиб қолганди. Мактабда ўқиб юрган пайтлари бир муддат қатнаган созандалик
курслари, тўр тўқувчилик, кемачилик каби майда-чуйда қизиқишларини
йиғиштирди. Ҳеч иккиланмай отасининг ишини қўлидан олди. Энди бойиб кетиш
унинг ҳам орзусига айланди. Отаси бу пайтда элликни уриб қўйган, вагончанинг
бир четида ўтириб унга кўмаклашар, гоҳи саккизоёқларни кесиб, чўғга ташлар,
гоҳи қоғозлардан ўрама халтачалар ясаб, узатарди. Энг муҳими, у орзусига ярим
эришган, энди олдида энг катта орзусига кўмаклашадиган ўринбосари бор эди.
Соҳилнинг нариги бурчагида, қоятошларнинг нақ устида омонатгина ибодатхона
қад ростлаган бўлиб, шом пайтлари турли рангларда ёнадиган чироқлари сабаб,
одамларнинг қизиқишини орттирарди. Жаноб Масаки қўли қўлига тегмаган
пайтлари бунга сира эътибор бермас, дўкон олди бўшаб қолгандагина ўша ёққа
кўзи тушиб қоларди. Болалик пайтлари соҳилда ўйнаб юраркан, қоронғи туша
бошлаганини ҳам шу томонга қараб биларди. Чунки атрофда энг аввал ибодатхона
чироқлари ёнар, сўнгра кўкда ой кўринар, юлдузлар милт-милт эта бошларди.
– Дада, ҳув томондаги нима? – илк бор сўраганида, отаси қисқагина, –
ибодатхона, – деб қўяқолганди. Кейинроқ ибодатхонага одамлар покланиш
мақсадида боришини, у ерда дунё истакларидан ҳоли роҳиб яшашини билиб олди.
Қоятошлар устида ўрнашган бу ибодатхона уни тобора ўзига тортар, кўриб келишга
иштиёқи ортиб борарди.
Айниқса, денгиз тўлқинлари ибодатхона жойлашган қоятошларга бош уриб
бораётгандай туюлар, хаёлида денгиз гўё унинг асири бўлгандай кўринарди. Гоҳида
эса денгиз хафа бўлгандай жимиб қолар, сокинлашар, жаҳли чиқиб ҳаддидан ошган
пайтларида эса бебош тўлқинлар ҳар қанча юқорилашга уринмасин, ибодатхона
деворигача етолмасди.
Кейин улғайди, у бу машғулотдан зерикди, денгизни кузатмай ҳам қўйди. Бироқ
ибодатхона томон ҳар кўзи тушганида ўша эски иштиёқи аланга олмаса-да, сағал
ловуллаб қўярди.
– Инсон қилаётган ишидан мамнун бўлиши керак, шунда чексиз
муваффақиятларга эришади.
Отасининг шу гаплари сабабми, доимо ўзининг хурсандлигини кўрсатишга
уринар, харидорларни ҳамиша табассум билан қарши оларди.
Отаси каби ёши ўттизга етиб етмай, ҳар кема тўхтаганида нариги соҳилдан
келадиган чексиз сайёҳлар ичидан ўзига қаллиқ танлади. У денгизни умрида
кўрмаган, биринчи бор саёҳатга чиққан ва денгиз сабаб юртига қайтиб кетишни
истамаган телба бир қиз эди. У денгизга термулганча соатлаб ўтирар, гоҳи
тўлқинлар билан ўйнашар, қумликларда оёқяланг югурарди. Қиз ҳатто қорни
очиққанини ҳам сезмасди – гўё ўзини денгизга топшириб қўйган, денгизга ошиқ
бўлгандай эди. У саккизоёқ сотаётган йигитчадан ҳам кўра, унинг ортида ўтирган
отасига кўпроқ меҳр билан термулди. Балки, бир неча йиллар илгари пул ортидан
Шарқ юлдузи
қувиб кетган отасини эслатгани учундир ёки отаси каби яхши инсонлар дунёда
ҳали тугаб битмаганига ўзини ишонтирмоқчи бўлгандир…
Отаси аввалига икки ёшнинг соҳил бўйлаб беармон сайр қилишларига қўйиб
берди. Гарчи ёқмаса-да, ўғлининг арзимаган истаклар учун пул сарфлашига ҳам
индамади. Бу гўё балиқчининг катта балиқ умидида сардин ёки макрелни хўрак
қилиб, қармоқ ташлашига ўхшарди. Ниҳоят ёшлар одатий сайрлардан зерикди,
денгиз шовқинларига қулоқлари ўрганди, чағалайларнинг қий-чувига парво қилмай
қўйишди. Ана ўшандан кейин ота иккисини ёнига чақирди, энди олдинда уларни
турмуш деб аталган йўл кутаётгани тушунтирди. Бу пайтда ёшлар бир бирига анча
ўрганиб қолганди. Улар учун энди доим бирга бўлиш муҳимроқ эди ва улар ҳеч
бир сўз демай, ота истагига кўнишди.
Бироқ Масаки ҳануз орзусидан воз кечмаган, ҳар-ҳар замон соҳил бўйида
жойлашган ибодатхона томон қараб қўярди.
Кейинги йиллар ҳам улар учун одатий тус олди. Фарзанд қувончи, оталик
бахти, оналик меҳри – бари чўғга тушган саккизоёқлар каби кичрайиб борарди.
Пул топиш, бойиш мақсади эса тобора катталашётгандай, тутун кўзларига парда
тортаётгандай эди. Йиллар… йиллар соҳилга югурган тўлқинлар каби бири келиб,
бири кетарди. Ота бу пайтда анча қариб қолган, вагонча ичкарисида набираси
билан ўйнаб ўтирар, эр-хотин эса қўли қўлига тегмай саккизоёқ пишириб сотарди.
Жаноб Масаки фақат бир кунгина, отаси вафот этганида вагонча эшигини
ёпишига тўғри келди. Бироқ отасининг мурдасини ювиб, кафанлаётганларида
ҳам беихтиёр саккизоёқлари ҳақида ўйларди. Эртаси куни яна одатий ишига
киришаркан, гўё ҳеч нима ўзгармагандай эди. Энди унинг ўрнида ўғли соҳил
бўйида югуриб чопар, гоҳи у ҳам ибодатхона томон қараб-қараб қўяр, эру хотин
эса ўз ишида давом этарди.
– Дада, анави нима? – қайси кун ўғлининг саволига отаси каби, – ибодатхона, –
деб қисқагина жавоб берди. У ҳам кейинроқ ибодатхона нима эканини, нима учун
барпо бўлганини билиб олар, бироқ ҳозир у ҳам отаси каби мўмай пул топиб бойиб
кетиш ҳақида ўйлаши керак. Пулга қизиқтиришнинг айни вақти.
Қачонлардир Жаноб Масакини барча истакларига етиштира оладиган маблағ
йиғилади, ана ўшанда, бемалол ибодатхонага бориши мумкин бўлади. Унгача
саккизоёқлар ўтда куйиб кетмаслиги ва харидорлар кутиб қолмаслиги учун қўли
қўлига тегмай пиширишда давом этиши керак.
Сўзсизлик
Сўзсиз яшаётганимизга икки ҳафтадан ошди. Эр-хотин иккимиз охирги
сўзимизни айтган кун шанба эдими якшанбами – аниқ эслолмайман, лекин можаро
доимгидек арзимаган нарсадан чиқди. Икки ёш ҳар галгидек қизиққонлик қилдик.
Бир-биримизга басма бас бақириб-чақирдик. Бор имконимизни ишга солишга
ҳаракат қилдик. Охири шовқинимиздан безор бўлган қўшни эшик тақиллатиб келди.
Орада сутчи хотин сут ташлаб кетди, бироқ жанжал якун топмади. Иккимизда ҳам
ягона мақсад, нима бўлмасин, қандай бўлмасин, кўнгилга қаттиқроқ тегадиган сўз
айтиш эди.
О, бунинг лаззатини таърифлаб бўлмайди! Айни дамда кўрарга кўзинг, отарга
ўқинг йўқ инсон шаънига энг бўлмағур, яна шу қадар қиррадор, текканида жон-
жонидан ўтиб кетадиган сўзни айтиш ва шу билан унинг ер билан битта бўлганини
кўришдан ҳам лаззатлироқ нарса бўлмаса керак. Ҳарқалай, ўша дамда иккимизда
ҳам шундай бир истак бор эди.
Биринчи бўлиб, у мушкул бу вазифанинг уддасидан чиқди. Ҳа, ҳа! Буни қандай
қилди билмайман, лекин у уддалади. Шундай бир сўз айтдики, у шундайин бир
сўз эдики… қалбимга наштар каби санчилди. Бору йўғим сочилиб кетди. Ўша
дам минг битта бўлакка бўлиниб кетдим, эҳтимол. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб,
мувозанатимни йўқотдим, ерга ўтириб қолдим. Бу сўз мени шу қадар қаттиқ
жароҳатладики, кўнглимга шу қадар оғир ботдики, жароҳат ўрнидан қон эмас,
зардоб аралаш нимадир оқаётгандек эди.
У тушунди, у мағрур боқди. Қилган ишидан мамнунлиги кўриниб турарди. Шу
билан бирга ҳамон жаҳл отида шундай ўтирардики… Тан оламан, мен ожиз қолдим.
Сўз тополмай ғудрандим. Менда сўз айтишга қувват йўқ эди. Бўғзимга нимадир
тиқилди. Энтикиб-энтикиб нафас олардиму бироқ бир сўз деёлмасдим. У ҳам
негадир бошқа сўз айтмоқни лозим топмади. Балки, мени жароҳатлаган у сўзлар
таъсирини йўққа чиқариб қўйишдан чўчиди.
Мен тўлиб кетдим. Ахир сўз қаршисида ожиз қолгандим. Сўз тополмай ёш бола
каби ҳўнграб йиғлардим. Кўксимга қадалган сўзни чиқариб олмоққа куч йўқ эди
менда.
У кетди, унга осон эди. Чопонини елкасига илдию, жаҳл отидан тушмай, кўчага
чиқди-кетди. Бошини баланд кўтарганча, ғолибона қадам ташлаб бораётганини
ортидан кўрдим. Қалбимни жароҳатлай олганидан ва шу билан бирга баҳсга нуқта
қўйганидан шод эди, эҳтимол. Мен эса ярадор, мен бечора мазлум ғам юкини
кўтаролмай алағда эдим. Кўзёшларим анор доналаридай дув-дув тўкиларди. Кўз
олдимдан бутун ҳаётим бирма бир ўтаркан, изтироб аралаш оҳ чекардим, холос.
Ёдимга тушди, онам ҳам шундай сўз қаршисида ожиз қолганига гувоҳ
бўлганман. Бир эмас кўп бора кўрганман. Дадам жаҳлдор киши эди, кулишиб
ўтириб авзойи бирдан об-ҳаво каби ўзгарардию онам томон нафрат тўла сўзлар
отишни бошларди. Бу сўзлар тош каби қаттиқ бўларди. Онам ҳам ҳимоя учун
шундай бир сўз изларди, энг оғир, энг қирралисини танлаб олардию бироқ негадир
у сўз дадамга чумоли чаққанчалик таъсир этмасди. Ёки дадам сездирмасмикан,
рости билмайман. Бироқ онам сўзлар дастидан тамом бўларди, ҳар гал. Дадам
айтган у сўзлар кўксига ҳанжар бўлиб қадалганини кўзидан оқаётган шашқатор
ёшлардан ҳам билиб олиш мумкин эди. Онам кўпинча, қадрига йиғларди. Шунча
йил яшаб эшитганим шу бўлдими, ахир хизматини қилсам, шу инсон учун яшаб
ўтаётган бўлсам, нега мени қадрламайди, деб йиғларди, бечора.
Онам қалбига таскин берадиган сўз излардим, ўша дам. Ундайин сўзни топмоқ
мушкул эди.
– Шунга хафа бўлиб ўтирибсизми, арзимийди, – дердим доимги сўзимни
такрорлаб. Шу билан ўзимча онам кўнглини кўтармоқчи бўлардим. Бироқ онам
оғриқларини ҳис қилмасдим. Онам кўксидаги жароҳатларидан бехабар эдим.
Ўша кун, ҳа-ҳа… ўша кун биринчи марта онам дардини тушундим. Онам қалбига
санчилиб қайта суғуриб олинмаган у сўзлар юкини ҳис қилдим. Онам учун ҳам
йиғладим у кун. Сўнг, қайдандир ғойибона куч сездим ўзимда. Онамнинг тоқати