Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

ТЕАТРГА БОРДИМ. СИЗ-ЧИ?СИЗ-ЧИ?

Инсон ўз хатоси, камчилигини тан олишни
ҳам билиши керак. Минг афсус, бу масалада
кўпчилигимиз оқсаймиз. Бунинг устига, тўрт то
мондан мақтовлар ёғилиб турса… Ахир камчи
ликсиз киши, хатосиз иш бўлмайди, дейдилар.
“Беайб парвардигор”, деган гапни такрор-так
рор эшитганмиз. Бу сўзларни ёзишимдан мақ
сад бор. У ҳам бўлса, шахсан ўзим бир хатомни
тан олишдир. Аниқроғи, анча давр мобайнида
театрга бормаганим, яхшими, ёмонми, ўрта
чами, ишқилиб яратилаётган саҳна асарларини
кўришдан узоқлашганимни айтиб қўймоқчиман.
Ахир жадид боболаримиз, Беҳбудий домла-ю
Ҳамзадай буюклар ўз айтар сўзларини халққа
театр орқали айтганларидан хабардор одам
театрдан узоқлашиб юрса, турмушнинг икир-чи
кирлари билан банд бўлиб, олдидаги театрга
бориб, саҳна асарларини кўришни унутиб қўйса
бошқалардан хафа бўлиши мумкинми?!
Театр ҳақида гап кетса, болалик йилларим эсимга
тушади. Қўқондаги Ҳамза номли театрнинг кўплаб
саҳна асарлари қишлоғимиз клубида тез-тез намо
йиш қилинарди. Саҳнаям саҳна эди-да. Бир эшиги
ёпилса, иккинчиси очилиб кетарди. Энди ўша актёр
ларнинг азобларини кўз олдимга келтиряпман. Го
голнинг “Уйланиш” спектаклидан тортиб, ўзбек дра
матургларининг кўплаб асарларини ўша клуб саҳна
сида кўрганман. Ҳозир у клублар савдо дўконларига
айланиб кетган…
Қўқон театрида пойтахтдаги отахон театрда фао
лият юритган актёрлардан қолишмайдиган санъат
корлар фаолият юритган, деган хулосага келганман.
Ўзбекистон халқ артистлари Занжирали Мирзатов,
Рашидхон Содиқов ва Мадаминжон Жўраевларнинг
бир-биридан ёрқин ижроларини кўрганимга ҳам 55
йилдан ошибди. Уларнинг ҳар бири саҳнани муқад
дас деб билган ҳақиқий ижодкорлар эди. Ишонма
сангиз, телевидение фондида сақланаётган бўлса,
Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи асосида саҳналаш
тирилган асарни кўришингиз мумкин. Кузнинг изғи
ринли ва қиш кунларида ҳам театр жамоаси қиш
лоғимизга гастролга келиб қоларди. Ўша кунлари
кўпчилигимиз учун байрам бўлар, клубда қўйилган
ҳар бир саҳна асари эсдан чиқмас хотирага айлан
ганди…
Тошкентга келгач, талабалик даврида Шукур
Бурҳондек буюк инсонни кўрмоқ мақсадида “Қиё
мат қарз” спектаклига уч маротаба кириб ҳаяжон
ланганларим, “Мен Чилига ишонаман” спектакли
орқали театр кучи қай даражада эканлигини бил
ганларим, “Ғариблар” асарини кўргач, бир неча кун
ўйланиб юрган кунларим ҳам ортда қолди. Олим Хў
жаев, Сора Эшонтўраевадай забардаст санъаткор
лар маҳорати театр оламидан узоқ одамларни ҳам
ҳайратга солганлигини кўрганман, кузатганман. Ке
йинчалик бир неча йил театрдан узоқлашиб кетиб
ман. Менга ўхшаганлар кўп бўлса керак, деб ўзимни
овутгандек ҳам бўламан. Йиллар давомида бор
йўғи 5-6 спектаклни кўрганман, холос.
Кейинги 2-3 йилда таниқли адиб, шоир ва драма
тург Қўчқор Норқобил асарлари отахон театр қатори
бошқа театрларда ҳам кетма-кет қўйила бошланди.
Бир балоси бўлмаса… Ўша бир “бало”ни яқинда
билдим. Тўғриси, Муқимий номидаги театрга бориб,
ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим. Ҳамроҳим – та
ниқли журналист Аҳрор Аҳмедов.
тида ириб-чириб ётмаслиги керак, биласанми? Биз
нинг Ватанимизни билимли авлод қутқаради, бунинг
учун етук мактаблар керак, ана шундагина бизлар
оёқ остида қолиб кетмаймиз.
Армонсиз инсон йўқ. Қоракўллик Тўхтамурод
домлани яхши кўриб қолгандим. Унинг мактаб оч
ганлигидан, ўқувчилари эришган ютуқлардан ҳам
хабардор бўлганман. Бир неча йил аввал шифохо
нада қисқа муддат даволанишга тўғри келди. Бир
кун кечқурун уч нафар оқ халатли, гап-сўзидан “бў
ладиган бола”га ўхшаб турган талабалар билан суҳ
батлашиб қолдим:
— Қаерликсиз, дўхтир болалар?
— Қоракўлданмиз.
— Бўлмаса, бир-икки саволим бор.
— Сўранг, ака.
— Жумаев домлани танийсизларми?
— Шогирдларимиз. Шунинг учун ҳаммамиз
грантга ўқишга кирганмиз.
— Устозларинг вазир, казо-казоларнинг фар
зандларини, ҳатто ўз неварасини ҳам имтиҳондан
ўтмагани учун мактабларингга қабул қилмаганмиш,
қизи отаси билан аразлашиб, бир неча йил гаплаш
май юрган, деб эшитганман. Шу гаплар ростми ё биз
ўрганиб қолган ёлғон тўқималарми?
— Иби, нима деяпсиз? Ҳаммаси тўғри. Интернат
мактабимиз учун домла ҳатто миниб юрган машина
сини ҳам сотиб юборган. Мактабимизга фақат би
лимли, ўқийман деган болалар қабул қилинган.
“Бўладиган бола”лар билан суҳбатимиз шу
ерда тугаганди. Ўша куни Тўхтамурод домла
билан насиб этса, албатта, суҳбатлашаман,
деб ният қилгандим. Аммо домланинг ҳаётдан
кўз юмганлигини эшитган куним “бу ҳам бир
армонга айланди”, деб афсус, нодамат чек
канман.
Лекин орзу-армоним ушалди. Жумаев домлани
театрга бориб кўрдим. Салкам икки соат оралиғида
унинг дардига шерик бўлдим, мактаб очаман, деб
елиб-югурган устоз азобларини кузатдим. Бир-икки
жойда кўзим ёшланди. Буниси кексалик аломати,
дегандай бўлдим. Лекин қаҳри қаттиқлар ҳам йиғ
лайдиган саҳналар бор спектаклда. Ўзимча унга
“миллат қаҳрамони” деб баҳо бергандим. Ўша қаҳ
рамонимни ҳаётда бўлмаса ҳам, саҳнада кўрдим.
Спектакль бош қаҳрамонининг сўзлари:
— Халқ ҳам, Ватан ҳам кимларнингдир зуғуми ос
Спектакль охиридаги Тўхтамурод домланинг мо
нологи томоша залини ларзага солади. Ўз ролини
маҳорат билан ижро этган Меҳмонали Салимов,
Масъуда Отажонова ва барча актёрларга миннат
дорлик қарсаклари тинмайди. Саҳна асарининг юки
деган гап бор. “Бизга мактаб керак ёхуд замон Авло
нийси” асарининг юки жуда оғир. Ҳар бир актёр ана
шу юкни ҳис қилган ҳолда ўз ролини ишончли тал
қин этган. Хуллас, бу спектаклни кўргач, ўйлайсиз,
ўйланасиз, ҳақиқий саҳна асарининг кучини кўрасиз.
Драматург Қоракўлга бекорга бормаганлигига амин
бўласиз. Иқтидорли ижодкор юрагидаги дардларни
саҳнага олиб чиққан. Театрнинг ёшгина бош режис
сёри Достон Ҳақбердиев драматургнинг айтар гап
ларини тушунган. Икки ижодкорнинг бир-бирини ту
шуниши ўз самарасини берган.
Ўша куни Сирдарёдан бир автобусда ўқитувчи
лар, ўқувчилар келишибди. Эртасига “Мен театрга
бордим”, деб номланган мақола ёзмоқчи бўлдим.
Ёзолмадим. Чунки гуноҳим бор. Қоракўл қочиб ке
тибдими? Спектаклни кўрдим-ку, деб ўзимни овут
дим. Лекин бир гапни айтмасам бўлмас.
Ҳали Тўхтамурод Жумаев домланинг азобли кун
лари эсимдан чиқмай турганда, куни кеча Қўчқор
укам қўнғироқ қилиб қолди:
— Ака, Муқимий театрида яна бир асарим қў
йилди. Вақтингиз бўлса, ўтарсизлар.
— Албатта борамиз!
Бордик, бу гал сафимизга қўқонлик ёзувчи дўсти
миз Носир Зоҳид ҳам қўшилди.
Куз эмасми, бироз ёққан ёмғир ўз кучини кўрсат
гандай, ҳаво топ-тоза туюлди менга. Тарихий театр
олдидаги ёзувларни ўқийман: “Осмон ҳамма гапни
эшитади”. Қўчқор ҳам қисқароқ қилиб, асарини бир
сўз билан номлаб қўяқолса бўлмасмикан? Хотираси
бутунлар эслаб қолаверади. Бизларни ҳам ўйланг,
иним! Шундай телба-тескари ўйларга ҳам бордим.
Энди янги драма ҳақида. Юқорида ёзганимдай:
“Осмон ҳамма гапни эшитади”… Асар номи гўёки то
мошабинни ўзига жалб қилиш, жарангдорлик касб
этиши учун атайлаб шундай қўйилган бўлса керак,
деган фикрга борасиз. Шошилманг, спектаклни кўр
гач, бу адибнинг юрагидан отилиб чиққан нидо экан
лигига ишонч ҳосил қиласиз! Осмон ҳамма гапни
эшитяпти. Аммо биз, ердагилар-чи? Билиб, эшит
маганга солаётганлар қанча? Гап шунда!
Шу барчага баробар осмон остидаги одамлар:
мен, сиз, у қандай яшаяпти? Асар бош қаҳрамони
Мўмин афғон уруши қатнашчиси. Ногирон бўлиб
қайтганлардан бири. Айрим кимсалар унинг исмига
“контуж” сўзини ҳам қўшиб айтишади. Уни, уруш жа
роҳати камлик қилгандай, фарзандсизлик азоби ҳам
эзади. Ягона илинжи гўзал тоғ табиатини асраб қо
лиш… Ўрмон яратиш… Қарз-қавола билан бўлса ҳам
у ҳар куни ўзи яшаётган ҳудуд, тоққа яқин жойда кў
чат экиш билан андармон. Бироқ ўз кунини кўраёт
ган, ўзи тайёрлаган лойиҳа бўйича (урушдан олдин
у архитектура институтида икки йил таҳсил олган)
сайёҳлик мажмуаси яратишни ният қилган Мўминга
айрим маҳаллий тўралар тинчлик беришмайди.
Қандай қилиб дейсизми? Буни спектаклни томоша
қилиш жараёнида билиб оласиз… Унинг азобларини
биргама-бирга кўтаришга аҳд қилган Ольга ҳам минг
азоб ўтида қовурилади. Унинг айби нима? Бу гўзал
қизнинг умри “контуж” билан ўтаяпти.
Асар бош қаҳрамони инсониятни босиб келаёт
ган хатардан сақламоқчи. Она табиатни асрамоқчи!
Шу мақсадда ҳеч нарсадан қайтмайди. Курашади.
Ўз лойиҳасини маҳаллий очкўз ва ноинсоф кимса
лардан бири ўзлаштириб, ўзиники қилиб олганини
билиб қолгач, унинг кураши янади авжга чиқади.
Бир неча бор юқори идораларга хат жўнатади, пой
тахтга боради, алалоқибат ғолиб чиқади. Шундай
экан, аслида ким жинни? Фақат ўзини ўйлайдиган,
ҳаётини ёлғон остига қурган ҳоким ва унинг гумаш
талари жинни эмасми? Ҳокимнинг “дум”ларидан
тортиб, маҳалла раиси ва пойтахтдан борган олиф
талар жинни эмасми? Саҳнадан: “Одамлар, кўзин
гизни очинг!” деган ҳайқириқ келади. Режиссёр Дос
тон Ҳақбердиев бошчилигидаги актёрлар жамоаси
ҳаёт ҳақиқатини моҳирлик билан саҳнага кўчириш
ган. Истеъдодли бастакор Ойдин Абдуллаеванинг
асар руҳияти, зиддиятлар ва кескин қарама-қарши
ликларга мос ҳолда яратган мусиқалари драманинг
янада таъсирчанлиги ошишига хизмат қилган.
Спектаклдаги бош қаҳрамон ролини талқин эт
ган актёр Умид Шодмоновнинг ролларини кўп кўр
ганман. Лекин уни қайтадан кашф қилдим. Гўзал
Ольга образини қойилмақом қилиб ижро этган акт
риса Инобат Умированинг маҳорати томошабин
лар қалбида чексиз ҳайрат уйғотгани шубҳасиз.
Умид ҳам, Инобат ҳам спектакль давомида ўз об
разлари ичида яшагани, ўз қаҳрамони қисмати,
қалб кечинмаларини бутун борлиғи билан ҳис қил
ганини англайсиз.
Спектакль давомида ҳаяжонини босолмаган то
мошабинлар ҳар бир саҳна сўнгида актёрларни қар
саклар билан олқишлаб туришди. Бу асар ва унинг
ижрочиларига томошабиннинг холис ва самимий
баҳоси эди. Ҳозирги уч-тўртта қўшиқ айтиб-айтмай,
ўз нархини фалон долларга чақишдан уялмайдиган,
ўзларига ортиқча баҳо қўйиб олганларни бу фидойи,
саҳнани қисмат деб билган чинакам санъаткорлар
билан асло таққослаб бўлмайди. Ана ҳақиқий санъ
аткорлар! Спектакль тугагач, ҳар бир ролни маро
мига етказиб ўйнаган барча актёрларни томошабин
лар оёқда тик туриб, давомли қарсаклар билан ол
қишлади.
Театрдан чиқаётиб, шеригимиз Аҳрор Аҳмедов
Тожикистондан келган бир томошабин билан қи
лаётган суҳбати қулоғимга чалинди:
— Ака, зўр спектакль кўрдим. Кўз ёшларимни
тиёлмадим. Ҳақиқий ҳаёт бу! Зўр асар экан. Худо
хоҳласа, яна келиб кўрамиз, — деди меҳмон.
Театрдан чиқиб, бир оз пиёда юрдик. “Халқлар
Дўстлиги” саройининг ёнидан ўтаётиб, шу ҳаша
матли маданият масканига қарадим. Чироқлар пор
лаб турибди. Тўрт минг кишилик зал тўла бўлса ке
рак. Ҳозирча улоқ қўшиқчиман деган “бирровчи”
ларда. Аслида театрда бўш ўрин қолмаслиги лозим.
Мана шундай сермазмун саҳна асарлари қўйи
лиши давом этса, вақти келиб театрда жой топил
май қолишига шубҳа йўқ. Зеро, театрлар томоша
бин билан файзли. Театр ҳам яхши бир китоб ёки
романнинг ўрнини босиши мумкин.
Шу боис бир-биримизга “Мен театрга тушдим,
сиз-чи?” деган саволни бериш, назаримда, жуда
ўринли эшитилади.


Анвар АБДУВАЛИЕВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
журналист.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil