Таниқли олим Темур ХЎЖА ўғли билан
шоира Санобар МЕҲМОН суҳбати
Санобар Меҳмон: – Ассалому алайкум! Муҳтарам Темур Хўжа жаноблари!
Сиз Ватан деган тушунчага қандай қарайсиз?
Антуан де Сент-Экзюперининг қаҳрамони кичик шаҳзода: “Одамларнинг илдизи
йӯқ. Улар шамол каби учиб юрадилар”, дейди. Айнан Ватан ҳақидаги қарашларга
шу фикр призмасидан қарасак: “Илдизсиз майса бӯлмас, ӯзансиз дарё”. Сизнинг
Марказий Осиёга – Ўзбекистонга интилишингиз ӯзанига интилган дарёга қиёс деб
ўйладим.
Темур Хўжа: – Бу саволингизга 34 йил илгари 1990 йил 25 октабрда Тошкентдаги
Алишер Навоий театр залида айтган сўзим яхши жавоб бўлади: “Мен Ватанда
эмасман, Ватан менинг ичимда!” Бу сўзни айтган пайтда Совет Иттифоқи ҳали
қуламаган эди. Бу Совет Ўзбекистонига қилган тўнғич сафарим эди. Навоий
залидаги бу сўзим кейин Ўзбекистондаги барча газета ва журналларда эълон
этилди.
Хўш, агар бугун мендан шу “Мен Ватанда эмасман, Ватан менинг ичимда!”
сўзимнинг маъносини сўрасангиз, мана сиз эслатган Антуан де Сент-Экзюперининг
қаҳрамони кичик шаҳзода: “Одамларнинг илдизи йӯқ. Улар шамол каби учиб
юрадилар”, сўзига жавобдир. Ҳа, тўғри, одамлар жисман шамол каби учиб
юрадилар, лекин уларнинг миясида, юрагида, онгида Ватан туйғуси ҳеч қачон
йўқолмайди!
Энг камида менинг учун! Чунки, дадам Усмон Хўжа 1878 йилда Ўш шаҳрида
туғилган бухоролик катта савдогар оиласига мансуб бўлиб, умрининг 45 йили
Бухорода ўтиб, Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан
бўлиб хизмат қилган. 45 ёшида 1922 йил охирида Афғонистонга чиқиб кетишга
сиёсий сабаб мажбур бўлган, кейин Ватанга қайтолмасдан 1968 йилда Истанбулда
90 ёшида вафот қилган. Усмон Хўжанинг дадаси бухоролик савдогар Пўлат Хўжа,
унинг дадаси Кароматулло Хўжа. Файзулла Хўжа (кейин Хўжаев) дадамнинг
жияни бўлади. Файзулланинг дадаси Убайдулла Хўжанинг дадаси Қосимхўжа
билан Усмон хўжанинг дадаси Пўлат хўжа ака-ука бўладилар. Усмон хўжанинг
укаси Отаулла хўжа 1937 йилда, Файзулла хўжа 1938 йилда отиб ўлдириладилар.
Маърифат гурунглари
Таниқли олим Темур ХЎЖА ўғли билан
шоира Санобар МЕҲМОН суҳбати
№ 7 2024 105
Усмон Хўжа 1922 йил охирида Қобулга чиқиб
кетмаганда, уни большевиклар 1922 йилнинг ўзида
отиб ўлдиришар эди. Чунки, Усмон Хўжа Бухоро
жумҳурияти Президенти бўлиб, 1921 йил декабрь
ойида Бухорога тегишли Душанба шаҳридаги
большевикларнинг ҳарбий гарнизонига ҳужум
қилган эди.
Онам Ҳакима Тўра (1907–1995) бўлса,
Афғонистон пойтахти Қобулда туғилган,
лекин унинг ота-онаси қўқонлик бўлиб, 1880
йилда Қобулга жойлашган эдилар. Онамнинг
дадаси Сайидакрамхон Тўра эса, Қўқон хони
Худоёрхоннинг
жияни, яъни синглисининг
ўғли эди. Худоёрхоннинг охирги даврларида
Сайидакрамхон Тўра Косон ҳокими лавозимида
эди ва Қобулга 1880 йил келганида Афғонистон
подшоҳи Абдураҳмонхоннинг нойиби, яъни
садраъзам лавозимига тайинланган ва Абдурраҳмонхоннинг ўғли Ҳабибуллоҳхон
ва ундан кейин Омонуллоҳхон даврларида ҳам нойиб бўлиб хизмат қилган. Усмон
Хўжа 1922 йилда Қобулга келганида Саидакрамхон Тўранинг саройида меҳмон
бўлган ва кейин Саидакрамхон Тўранинг қизи Ҳакима Тўрага уйланган. Шу
сабабдан мен ота томонидан бухоролик, она томондан қўқонлик бўламан, лекин
Истанбулда туғилдим. Демак, тақдир шамоли ота-онамни ва мени Бухоро, Қўқон,
Қобул ва Истанбулга юбориб турган бўлса-да бизларнинг юрагимизда Ватан
илдизлари ҳар доим соғлом сақланиб қолган: “Мен Ватанда эмасман, Ватан менинг
ичимда!”
– Ўзбекистон фарзанди бўлсангиз-да Туркияда туғилдингиз, яъни ота юртга
киндик қонингиз томмади, болалигингиз ҳам бу тупроқда кечмади, лекин шунга
қарамай сизни айнан Ўзбекистонга қандай куч чорлади?
– Ватан севгиси ва соғинчи албатта ўз-ўзидан одам онги ва юрагида ўсмайди,
у олдин уйда оила тарбиясидан келиб чиқади. Дастлаб онам Ҳакимахоннинг
гўдаклигимда айтган аллалари қулоғимга кириб қолган.
Онам болалигимда эртак-ҳикояларни айтар эди, Алпомиш достонининг турли
бўлимларини ҳам онамдан эшитар эдим.
Дадам Усмон Хўжа бўлса, менга болалигимдан тортиб мумтоз адабиётдан
Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Машраб, Фурқатнинг шеърлари билан жадид
шоирларидан Чўлпон, Фитрат, Элбекнинг шеърларини ўқиб берар эди. Кейин
ўқиб-ёзишни ўрганганимда бу шоирларнинг шеърларини излаб топишга ҳаракат
қилдим. Шу сабабдан, ҳали кичик ёшлардан бошлаб ўзим ҳам шеърлар ва қисқа
эртаклар ёзишга ҳаракат қилдим.
Шу сабабдан, ўрта мактабдан кейин Истанбул университетининг турк тили ва
адабиёти бўлимига кирдим, чунки шоир ва ёзувчи бўлиш учун адабиёт фанини
яхши ўрганишим керак эди. Университетда қадимий туркий адабий тилда ёзилган
Кўктурк, Қадимий уйғур, Қорохонийлар, Хоразм ва Амир Темур ва Темурийлар
даври Чиғатой адабиётини яхши ўргандим, замонавий турк адабиётини ҳам.
Лекин у пайтларда Туркия университетларида Туркистондаги ўзбек, қозоқ, қирғиз,
туркман замонавий адабиётлари ўргатилмас эди. Мен бу адабиётларни ўзим
қизиқиб ўрганишга ҳаракат қилдим.
Cанобар МЕҲМОН – 1981 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари
университетининг халқаро журналистика факультетини ҳамда ЎзМУ қошидаги Олий
адабиёт курсини тамомлаган. Унинг “Хайёмона хўрсиниқлар”, “Фано сарҳадлари”
шеърий тўпламлари чоп этилган.
Санобар МЕҲМОН
“Илк шеърларим “Шарқ юлдузи”да чоп этилган”
106 Шарқ юлдузи
Университетнинг 3-босқичида, тақдир америкалик ўзбекшунос олимни
таништириб берди: Профессор Эдвард Ўлворд номли oлимдан 1968 йил сентябрь
ойида уйимизга бир хат келди. Эдвард у хатни дадам Усмон Хўжага ёзган эди,
лекин дадам бу хат бизга келмасдан уч ой олдин 28 июль куни вафот қилган эдилар.
Эдвард хатида дадамдан Бухоро ва жадидчилик ҳақида еттита савол сўраган эди.
Унинг хатига мен жавоб бериб, дадамнинг яқинда вафот қилганини ёздим. Кейин
бу америкалик олим билан бир неча хат ёзишиб турдим. У мендан Истанбул
университетининг Туркиёт (туркшунослик) кутубхоналарида бўлган Абдурауф
Фитратнинг бир асарининг нусхасини кўчириб беришимни илтимос қилди, уни
таъмин қилиб юбордим. Эдвард ҳам менга ўзининг 1965 йилда нашр этилган Uzbek
Literary Politics (Ўзбек адабий сиёсати) номли ўзбек адабиётини чуқур таҳлил
қилган асарини совға қилиб юборди. Кейин бу олим менинг ўзбек ва бошқа туркий
адабиётларга қизиқишимни кўриб, менга степендия топиб, ўзи дарс бераётган Нью
Йорк шаҳридаги Колумбия университетига магистратурага ўқишга чақирди.
Мен 1972 йил 4 январда АҚШга бордим ва Эдвард Ўлворд ва бошқа олимлардан
Марказий Осиёдаги замонавий адабиётлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман
тилларида), туркий тилларнинг муқоясали грамматикаси, совет тузуми ва
идеологияси, рус замонавий адабиёти фанларидан дарслар олдим: Магистрлик
диссертациям: “1970 ва 1980 йиллар қозоқ шеъриятида миллий онг-сезим” (1976),
докторлик диссертациям: “Сталиннинг ўлимидан кейинги даврда ўзбек ва қозоқ
роман-повестларида миллий онг-сезим: 1953–1983”.
– Бу юртга бўлган қарздорлик ҳиссингиз нималардан иборат. (Чунки, бу юртдан
мусофир бўлиб чиқиб кетишга мажбур бўлган ота-онангиз сизга шу аламлар ичида
бу Ватанга қанчалар меҳр туйғусини сингдиришган?)
– Инсон суйган Ватанига нисбатан ўзини қарздор билади. Қарздор бўлиш учун
фақат ўз Ватанида яшашлик шарт эмас. Ундан четда ҳам бўлсангиз Ватанингиз
учун ғамхўрлик қиласиз, унинг яхши аҳволда бўлишини, мустақил, эркин ва
фаровон бўлишини орзу қиласиз. Мен учун Ўзбекистон ва умуман, Туркистон
ота ҳамда она юртидир, ҳаётимнинг 45 йилида Ўзбекистон ва бошқа Марказий
Осиё республикалари озод, эркин ва мустақил эмас эди, улар Совет тузуми остида
жудаям оғир кунларни, йилларни ўтказдилар, зиёлилари отиб ўлдирилди!
Дадам Усмон Хўжа 45 йил Бухоро ва Туркистонда яшаб, умрининг қолган
45 йилини чет элларда “Янги Туркистон” (Истанбул 1927–1932) номли журнал
чиқариб, Туркистонинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида фаолият олиб борди.
Уни ўлдириш учун Совет тузуми кўп ҳаракат қилди, лекин муваффақ бўлолмади.
Дадам 1968 йилда вафот қилди, дадамни “Сўнгги жадидчи” демоқдалар, чунки
ўлдирилмасдан яшаган энг охирги жадидчи Усмон Хўжаўғли бўлади. Мана бундай
бир одамнинг ўғли бўлишлик менинг елкамга ҳам маънавий вазифани юклаган.
Мен қандай бу вазифадан қочиб кетаолар эдим, бу мумкин эмасди! Демак, бу Ватан
меҳр-муҳаббатини ота-онам томирларимга аста-секин сингдиришган экан…
– Умуман, сиз жаҳонгашта одамсиз, бир пайтнинг ўзида Европада жуда кўп
бўладиган ва уларнинг ҳаётини бошқалардан кўра чуқурроқ биладиган бир зиёли
сифатида айтинг-чи, Европада “киндик қони томган” тупроқ туйғусига қандай
қаралади? Уларда ҳам бу туйғу бизники қадар муқаддасми?
– Албатта, жаҳоннинг ҳамма мамлакатларида бўлгани каби Европа мамлакатларида
ҳам Ватаннинг муқаддаслиги, аҳамияти, чегарасиз севгиси одамларда
бор, уларнинг адабиётларига қарасангиз, бу ҳақда кўп шеърлар, мақоллар топасиз.
Лекин мен ўзим бу “киндик қони томган тупроқ” масаласига унча ҳам
ишонмайман. Чунки ҳам жаҳон тарихида, ҳамда Туркистон тарихида, қолаверса,
Ўзбекистонинг сўнгги юз йиллиги пайтида киндик қони Ўзбекистонда томган неча
кишилар Ватанга хиёнат қилдилар, ўз манфаатлари учун Ватанни сотдилар. Демак,
Темур ХЎЖА ўғли, Санобар МЕҲМОН
№ 7 2024 107
“Илк шеърларим “Шарқ юлдузи”да чоп этилган”
бу фақатгина киндик қонида эмас, бу одамнинг виждонидаги Ватан севгиси, Ватан
соғинчи ва Ватан туйғусидадир.
Мен, Совет Ўзбекистонига 1990 йил бориб у ерда турли шаҳарларда жами
йигирма беш кун туриб шу шеърни ёзган эдим: “Олислардан бир садо” (Кейин
бу шеърим менинг бошқа шеърларим билан бирга “Шарқ юлдузи” журналининг
1992 йил май сонида нашр этилди):
– Шеърият сиз учун нима?
– Шеърият мен учун кўнгилдаги тўлқинлар ва исён! Энг ювош ва мулойим
шеърларнинг сўзлари остида ҳам сиз бир денгизнинг тўлқинларига учрайсиз.
Худди буюк шоир Чўлпоннинг шу шеъри каби:
Бир тутам сочларинг…
Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,
Ғижимлаб ўпайми, ё тараб-очай,
Сир деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
Сир деб сақлайинми, ё елга сочай.
Сочилган сочингдай сочилса сиринг,
Анор юзларингни кимга тутасан?
Ўзинг-ку “уларда вафо йўқ!” дединг,
Нимага уларни тағин кутасан?
Очилган қўйнимда тўлғанган танинг
Кўнгилдан қилча ҳам ҳид етказмаса,
Менга яқинлашма, ай, тирик бўса!
“Севдим” деганларинг ёлғондир сенинг!..
Чўлпон, 1925
Шоир Чўлпон бу шеърида, севган қиздан муҳаббат топмаган бир йигитнинг у
қизга нисбатан исёнини жудаям маҳорат билан тасвирлайди, йигит севгилисини
ҳалиям жуда кучли севмоқда, лекин юрагида унга нисбатан исён тўлқинланмоқда.
Мана шеър қандай нарса.
– Шу ўринда яна бир савол: Муҳаббат деган туйғу сизнингча қандай талқинга
эга?
– Севги (муҳаббат) деган туйғу, мен учун бу дунёда яшаш учун энг керакли
нарса ҳаво, сув ва нондан кейин! Муҳаббат бўлмасдан ҳам жисман яшаш мумкин,
лекин ҳаётдан керакли лаззат ололмайсиз. Муҳаббатсиз яшаш бу руҳсиз яшаш
билан тенг! Севги инсонга яшаш завқи, орзуси ва умид беради. Севги йўқолганда
биздаги завқ, орзу ва умид йўқолади. Табиатнинг негизида муҳаббат бор: чечаклар
севги билан очилади, қушлар севги билан сайрайди. Мен учун шу учта нарса
жудаям зарур: ҳаёт, муҳаббат ва шеър…