Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Ахтариб келасан ҳали вақт ўтиб

Ситора
НАИМЖОНОВА
Ситора НАИМЖОНОВА – 2005 йилда туғилган. Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод
мактабини битирган. Зомин семинари қатнашчиси. Ҳозирда Ўзбекистон журналистика
ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.

* * *
“Гўзал тупроқ узра қуйилди оқшом”1
куннинг нафасини бўғди ҳур зулмат.
Ҳориган куртакнинг акси намоён,
совуқ қаршилайди баҳорни фақат.


Осмон этагини қоққан ҳар тунда,
юлдуздай сочилиб кетдим ҳар сафар.
Ўйлар қуршовида гўё бир тушдай,
сен бор хотирларим қучарди зафар.


Шўх шамоллар каби кезиб дарбадар,
ахтариб келасан ҳали вақт ўтиб.
Йўқолиб кетаман боқийлик қадар,
Сассизлик домига раҳнамо бўлиб.


Қорамтир майсалар бағридан ва ё
кўлмаклар сатҳидан топарсан мени.
Қалбим – чексизликка сингиб кетган жо,
сукутга гирифтор қидириб сени.


Майда ғубордирман, ҳадиклар эниб,
Аросат даштида муаллақ турма.
Балки саробдирман, яхшиси мени
излаб ўтирма!
1 Зулфия Исроилова шеъридан.


Куз


Куз – сарғиш қиёқлар гуллаган чаман,
шудринглар туғилган майсазор бағри.
Куз – ижод оғуши айлаган Ватан,
олтин барг қоплаган табиат тархи.


Куз – мўъжаз кўнглимнинг ғариб кулбаси,
кўнгил ором олар, жаннатмакон уй.
Куз – кекса мезоннинг безабон саси,
лек бийрон қалбимга у ҳамоҳанг куй.


Кўҳна қаҳратондан саховат истаб,
нигоҳлар рангига чанг солган япроқ.
Куз бу – боқийликдан яралган қисмат,
дил руҳин мавҳ этган тандаги титроқ.


Ҳамонки ҳамроҳим, ҳам сирдошим куз,
сохта кулгилардан чиққан чин дардим.
Куз бу – ёлғонларга келиб юзма-юз,
минг йилки ҳақликдан тўкилган қадрим!..


Тушдаги азоб


Тушларга эрк берган қаро тун,
ҳадикиб ётаман ўрнимга.
Интизор, пайт пойлаб бу уйқим,
қисиниб киради қўйнимга.


Зулматга занжирбанд нигоҳим,
ҳориган кўйида тўлғонар.
Ичимда минг йиллик гуноҳим,
даҳшатли туш бўлиб уйғонар.


Заминни қуршайди зулумот,
Ибтидо…
Ёнади нафс кўзи.
Атрофда кўринмас бирор зот,
азобга гувоҳман бир ўзим.


Дарахтлар баргида қон балқир,
шохида илонлар дарбадар.
Узоқда увиллаб бир қашқир
юракка солади хавф-хатар.

Булутлар бирлашиб тоғ билан,
бегуноҳ чақмоқни синдирар.
Шамоллар ҳеч, унсиз, гунг тилда,
ҳаво йўқ бўғзимга тиғ тирар.


Хаёлим кўникмас қийноққа,
чиройли туйғулар ожиздир.
Қўрқувим ўзини осмоқдан,
ғалаён, ғам ютиб титрар “зир”.


Ярим тун. Уйғондим.
Шунча дард…
Руҳимнинг манглайи тер гўё.
Азобдан бохабар этган ҳад,
бу рўё, шунчаки бир рўё.


Ошиқ сўзи


Ҳаво босиқ, сукутлар босиқ,
Вужудимда сўзлар аланга.
Зариф ҳислар кўнглимга осиқ,
Янги нафас уйғонар танда.


Сайёҳ хаёл дайдима ортиқ,
чап кўксингда гулласа боғлар,
ва у ерда ҳаяжон ортиб,
Юрагингни ғойибга чорлар.


Кундуз гўзал, кеча беғубор,
ҳар не ажиб саналар бу дам.
Бунча мўъжаз бўлмаса ишқзор,
йўлагига йўлатмайди ғам!


Бу туйғуда ожиздир очун,
ҳиссизлик ҳам сололмас соя.
Аслан бахтни кўрмоқлик учун,
кўзларингга қараш киф

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil