Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

ЭВРИЛИШ

Ҳаким САТТОРИЙ – 1953 йилда туғилган. Қарши давлат педагогика институтива Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. Унинг “ҲазратСоҳибқирон”, “Имзоли хатлар”, “Маҳак тоши”, “Вақт манзаралари” сингарикитоблари, “Соғинч” романи нашр этилган. Лев Толстойнинг “Сергий ота”, “БечораИван Ильич”, “Крейцер сонатаси” қиссаларини таржима қилган.

“Шарқ юлдузи” журнали доим ўқишли нашр бўлган. Аммо собиқ Иттифоқ
даврида ўз саҳифаларида ўша тузум талабига мос бўлган турли жанрдаги асарларни
ҳам эълон қилиб борган бу журналда 1981 йил бир роман эълон қилинди. Мазкур
асарни ўқибоқ, унинг журнал саҳифасигача босиб ўтган йўли силлиқ бўлмаганини
тасаввур этиш қийин эмасди. Хуллас, журналда Мамадали Маҳмудовнинг “Ўлмас
қоялар” романи чоп этилганди.
Бу воқеа (ҳолатни чинакамига “воқеа” деб баҳолаш мумкин, чунки у пайтлар
матбуотда чиқадиган оддий битиклар ҳам минг бир чиғириқдан ўтарди)га жиддий
тус берганимнинг сабаби – бутун бошли ташвиқот машинаси лаънатлаб турган
бир мавзуни республикадаги энг нуфузли нашр оқлаб, байроқ қилиб кўтариб
чиққанди гўё. Бу мисли саратонда қалин қор ёғишидек гап бўлганди. Романни
ўқиган жамоатчилик шок ҳолатига тушиб қолганди: “Бу нима? Наҳотки биз шу
пайтгача қанчалаб бегуноҳни қийратган, қолоқ, саводсиз ўлкага илм-маърифат
олиб келган буюк оғаларнинг онасини учқўрғондан кўрсатган аждодлар шундай
жасур, қўрқмас, мард одамлар бўлган? Ахир улар ёвузлик тимсоли, дунёнинг кўз
олдида миллатимизни шарманда қилган ўғри, босқинчи, каллакесар ёввойиларку!”
Ҳақиқатдан ҳам шўровий мафкура томонидан озодлик ҳаракати худди шу
тарзда шакллантирилган, онгга сингдирилган, лаънатга гирифтор этилган эди.
Лекин бирданига Мамадали Маҳмудов деган ёзувчи… шу “душман”ни
кўкларга кўтариб ўтирибди. Ёзувчи ўз асарида уларни очиқча улуғламаган бўлсада, мутолаадан кейин шу тарздаги кутилмаган ижтимоий кайфият, ўзгариш юзага
келганди.
Ўша давр ёшлари бўлган биз ҳам бу романни ютоқиб ўқиб чиқдик. Тўғри,
асарнинг бадиий хусусиятлари юзасидан кейин ҳам эътирозлар бўлди. Лекин
мавзу нуқтаи назаридан нафақат асарнинг ўзи, унинг ҳар бир жумласи кишини
ўзига тортарди. Қандайдир дилга яқин, жон томирларни тебратиб ўтарди. Ахир у
пайтларда ҳам мафкурафий сиёсий таърифдан ташқари халқнинг ўз тасаввуридаги
“босмачи” ҳам бор эди-да! Қолаверса, ҳали ўша суронли давр курашларида
қатнашганлар, гувоҳи бўлганлар ёруғ оламни тарк этмаган, уларнинг сирли
ҳикоялари оқшомги гурунгларнинг энг асосий мавзуси бўларди. Масалан, Бозор
бобом (Худо раҳмат қилсин), отамнинг акаси, ўша издиҳомларнинг ўртасида
бўлган. Аммо тасаввуримиздаги наган тақиб, одамга ўқ отган, босқинларда
қатнашган бобом гоҳида айрим сирли гапларини ошкор қилгач, негадир ўзини
тута олмай нуқул йиғларди. Биз, болалар бу ҳолни кексаликка йўярдик.
“Кундузи саллот, кечаси босмачилар қишлоқни эгалларди”, бири “Хотинларни
зўрлагани учун ўрисни осди”, бири “Одамни улоқ қилиб, кўпкари чопди…”
тарзидаги гаплар кўп янграрди. Бу таассуротлардаги “босмачи” бизга китоблар,
кейинчалик фильмлар орқали тасвирланган “босмачи”дан кескин фарқ қиларди.
Хуллас, “Ўлмас қоялар” романи қандайдир босим остида чекинган, унутилган
тасаввурларни жунбишга келтириб юборганди.
Мен ҳам аввал журналнинг ўзини беркитиб авайлаб-асраб юрдим. Кейин қизил
чақириқлар ичида “оқ қарға”дек ажралиб турган саҳифаларни ажратиб олиб,
беркитиб қўйдим. Албатта, адабий жараён ҳақида узуқ-юлуқ тасаввурим бор, ҳали
бу ишнинг “касри” кимнингдир пешонасини ғурра қилишини сезардим. Ва кўп
ўтмай роман кузатув нуқтасидан изсиз йўқолгандек бўлди…
Шубҳасиз, тор доирада бўлиб ўтган гап-сўзлар жамоатчиликка маълум
қилинмасди. Аммо баъзан адабий шарҳларда “Ҳатто “Ўлмас қоялар” каби совет
жамиятига туҳмат билан ёзилган асарлар кимларнингдир масъулиятсизлиги
туфайли эълон ҳам қилинди” тарзидаги зарда билан айтилган чиқишларга
кўзимиз тушиб қоларди. Балки бундан кейинги жараёнлар кимларнингдир кўз
ўнгида кечган, унинг ҳар бир лаҳзаси хотираларда муҳрланган бўлиши мумкин.
Аслида ҳам бу воқеа камдан-кам учрайдиган нодир ҳодиса бўлиб, унинг бутун
алгебраси-ю алгоритми, анатомияси-ю физиологиясигача заррама-зарра тадқиқ
қилиниши керак, деб ўйлайман. Чунки “Ўлмас қоялар”нинг тақдири сув айирғичга
ўхшайди: шундан кейин ё юксалиш, ё йўқолиш рўй бериши керак эди.
Илгари ҳам “Боғдон қашқири” қиссасида биринчи марта босмачилик ҳаракати
иштирокчиларини миллий озодлик курашчилари сифатида тасвирлаган адиб
“Ўлмас қоялар” романида сўнг маънавий эврилишлар, тарих ҳақида “Қора дўлана”
асарини ёзди. Ёзувчи қисматидан қаноатланмас, ёхуд унинг бутун вужудини
миллат дарди эгаллаб олганди. Лекин афсуски, худди шундай қисматга эга
кўплаб ижодкорлар юртимиз ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам аросатда қолиб
кетди. Уларнинг номи катта давраларда тилга олинмайди, ҳар қандай илтифоту
сийловлардан йироқ, жамият учун олабўжи. Кишига бир марта бериладиган
азиз умрни бундай аросатда ўтказиш улар учун азоб бўлса, жамият учун фожиа.
Иқтидорли одам янтоқ пояси эмас-ку, ҳар жойда кўкараверса, демак, уларга
иқтидор туҳфа этган Яратган олдида ҳам жамиятнинг ўзига хос масъулияти,
жавобгарлиги бор.
Шу маънода Мамадали Маҳмудов ҳам умрининг 17 йилини сиёсий маҳбус
сифатида қамоқда ўтказди. 2013 йилнинг апрель ойида мамлакатда бошланган
сиёсий ислоҳотлар туфайли озодликка чиқарилди. 2018 йил Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси аъзолигига тикланди, бу ташкилот тадбирларида қатнаша бошлади.У, чамаси, ҳаммасини унутишга, орқага ташлашга уринди. Аммо юришларисаросар, борлиғи ялтироқ залларга ярашмайдигандек, атрофидаги силлиқ жамоагасингмайдиган алпозда кўринарди. Умрининг гуллаган даври, фараҳли дамлариқамоқхонанинг зах бўлмаларида кунпаякун бўлганига қарамай, яна ул-булнарсалар ёзди, эълон қилди. Буларни жамоатчилик интиқлик билан қабул қилди.Халқ бу енгилмаган, орли, бир вақтнинг ўзида жабрдийда фарзандининг жамиятгақайтганидан мамнун бўлди гўё.Аммо умрининг гул даври сўлган, баҳорини қўмсаган, томирларида қонзардоб билан аралашиб оққан новда қайтиб гул очмади. Табиат қонунларижамиятдаги бахтиёрлигу бахтсизликлардан, ирода-ю иродасизликдан, таскинва ҳукмдан – ҳамма-ҳаммасидан устун эди. Охири иложсиз тақдир ҳукмигабўйин эгди ва болалари, яқинлари даврасида вафот этди. Унинг инсонга фақатбир мартагина бериладиган умр баҳорини хазон қилишганди! Шунга қарамай усўнгги кунига қадар ўз халқи учун куйиниб, ёниб, шу қисматни топди ва шу ажрмукофоти билан кетди.Афсуски, қизил империя аллақачон қулаганига қарамай, унинг шарпаси ҳамоняшаётгандек. Бу шарпа қўрқув тарзида ўша кунларни кўрган кишиларнингонгида, шафқатсиз тартиблар шаклида бошқарувда, ўта эҳтиёткорлик тарзидамафкурада ва турли кўриниш ҳамда ҳолатларда сақланиб қолгандек. Олайлик, буҳолат ҳозиргача сўз санъатида фикрни жиловлаш, ҳар бир ишорадан душманликқидириш, тафаккур табиати рад этадиган қолипларга ёпишиб олиш сингарикўринишларда зоҳир бўлиб келди. Ҳолбуки, шу заминда яшаётган ҳар бир эслиҳушли одам ўз қавмига, нон-туз тотган ватанига ёмонлик раво кўрмайди. Унингҳаяжони нимадандир жони ачиганидан, куйинганидан, вазиятни яна ҳам яхшироқтомонга ўнгланишини истаганидан бўлса, ажаб эмас. Унинг қайсарлигини, ўзфикрини ўтказмоқчи бўлганини эса қатағонлар қолипига солиб талқин қилишадива сунъий равишда бир “олабўжи”ни яратишади. Бу усул босқинчиларнинг“Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” деган қоидасига айнан мос. Шундай қилиб,хоҳлайсизми, йўқми, қарама-қарши икки томон пайдо бўлади, демак, эндиисталган пайтда учқун чиқариш мумкин. Йиллар давомида шундай тартиб амалдабўлиб келди.Замондошимиз, умрини ноҳақликлар қурбон қилган адиб МамадалиМаҳмудовнинг фожиали тақдири одамларни инсонпарварроқ бўлишга, ўткинчидунёда бир-бирини қадрлаб яшашга ундамайдими? Бир одамнинг умрини турмадаўтказиб, унга тазйиқ қилиб, бирор нарсага эришилдими, нима ўзгарди? Аксинча,нафақат бир инсон ҳаётдан “дод” деб кетди, балки кўплаб асарлари ёзилмай қолди.Бугун миллат, келажак манфаатини илгари суриш мавриди келган. Бу ҳақиқатни“Эврил, Турон!” деб ҳайқириб кетган Мамадали Маҳмудов ўз ҳаёти ва ижодибилан яна бир марта тасдиқлаб кетди.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil