Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Жунжикар ташқарида куз

Шоҳрух УСМОНОВ – 2001 йилда туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент
давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти
факультетини тамомлаган. “Тадорик” номли таржималар тўплами нашр этилган.

Жавоб


“Май ичаман,
лекин энди майкосага қарамасман…”
Мактубдан


Санинг шариф дўстларинг мавжуд,
Маним эса ҳеч кимим…
Зотан,
Санинг каби мандаги сужуд
Сажжодани этмамиш ватан.


Санинг ҳатто хобларинг сутранг,
Нетай, маним ўнгим-да қаро?
Балким мани севмоғинг аттанг,
Балким бу ишқ жоиз ул-хато.


Санинг ғуссанг ғусса дегулик,
Маним бори дардим кечаги.
Наҳот ҳижрон умри – мангулик,
Ай заъфарон кўнгулпечагим?!


Санинг кўзинг – икки мисра шеър
Ўзинг мисли Хуршиди Канъон.
Маним эса қадрим қаро ер –
Ажаб, гарчи эмасман Санъон!


Санинг ҳар бир иқроринг расо,
Маним эса иддаоим пуч.
Жунжикар
ташқарида куз
Майли, май ич топмоқ-чун сафо


Майкосага қарамасдан ич!
Санинг шариф дўстларинг мавжуд…


Рассом


Ярим тун.
Жунжикар ташқарида куз.
Ичкарида эса уйғоқ бир илҳом.
Дастгоҳ қаршисида куйиб-пишади Соядай қилтириқ, қоқсуяк рассом.


Ҳамон тунларини никоҳлар тонгга,
Қайта-қайта чизиб битта асарни,
Битта кулбасида ўчмайди чироқ Ўзи ҳам кулбадай хароб шаҳарнинг.


Унинг номин билмас ҳали бу дунё,
Ҳали танимайди бирор фалончи.
Фақат ранглар билан тиллашади у,
Чизар…
Чизаверар…
Шудир юпанчи.


Бир тунга ботирар мўйқаламин у,
Бир хунга ботирар мўйқаламин у,
Ўзда бор рангларни пайқамай юрган
Очунга ботирар мўйқаламин у.


Чизар…
Чизаверар…
Билмайди тиним,
Эпчил қўллари бор Пикассо мисол.
Унинг-чун кундалик ҳаётидамас,
Суратларда яшар бор-йўғи висол.


* * *
Майли, кўрма менга кўнглингни раво,
Майли, суйма мени – бермагин паноҳ.
Менинг-ку шундоғам гуноҳим сероб,
Сенга фаришталар ёзмасин гуноҳ.


Майли, тунларимни кемирсин соғинч,
Мисқоллаб емирсин лошимни ҳижрон.
Менинг-чун «сен» ҳамда «ишқ» сўзлари чин,
Фақат сен сира ҳам сўзлама ёлғон.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil