Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Юрагимни тутай кафтинга

Дилфуза ЭШОНОВА – 1987 йилда туғилган. Тошкент вилоят давлат педагогика
институтини тамомлаган. Ижодкорнинг “Соғинч”, “Ғова тарихи” номли шеърий ва
тарихий китоблари нашр этилган.

* * *
Кел елкангга қўяй бошимни,
Ҳаётни кўп аччиғин тотдим.
Кўзларингда яшилранг ҳаёт,
Ва излаган бахтимни топдим.


Энди мушкул меҳрингсиз яшаш,
Мен юракнинг амрига кўндим.
Йўқотилган йилларни бир-бир,
Кўзларингни тубига кўмдим.


Ҳасратларим тоғ эди ютдинг,
Бахтлар келди сен келарингда.
Қулаётган қояларимни,
Тутиб қолдинг елкаларингда.


Кўп тентидим сенсиз йилларнинг,
Қўлларида хазондек яшаб.
Кириб келдинг қалбим тўрига,
Гуллаётган баҳорга ўхшаб.


Юрагимни тутай кафтинга,
Керак бўлса ол жонимни ол.
То тирикман қалбим тўрида,
Гуллаётган баҳор бўлиб қол.

Кечикдим


Сен эрта туғилдинг,
Ё мен кечикдим.
Саҳарлар кечикди,
Шомлар кечикди.
Мен сенга ичикдим…

Кўзёшим ёмғирдай томчилар,
Юрагим ўзимга бегона.
О! Ҳижрон аёвсиз қамчилар,
Вужудим даллию девона.


Борсанки, тотлидир бугуним,
Ҳув эртам қўл силтар кечикиб.
Чапимда санчиган юрагим,
Ичикиб боряпти, ичикиб.


Сен эрта туғилдинг,
О! Мен кечикдим.

Манглайда қазои қадарим,
Бўйнимга дормиди бу ишқинг,
Эй мени жонимнинг хатари.


Сен эрта туғилдинг,
Ё мен кечикдим…

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil