Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

ЮРАГИ ОЛОВ ШОИР


Сарвиноз
АБДУШАРИФОВА


Ижод аҳли борки, унинг юрагида, онгу шуурида дард ётади. Бу дард гўёки чўққа
ўхшайди. Кимсанинг юрагига тушиб, жизиллаб унга азоб беради. Вақт ўтгани
сайин у катталашиб, ловуллаган олов-алангага айланади. Ҳеч бир шоир ёки ёзувчи
йўқки, ижод дардидан бехабар бўлса…
Шоир Омон Матжоннинг шеъриятга кириб келиши ҳам шу зайлда кечди. Бу
дард шоирнинг ўзлиги билан тўқнаштирувчи илоҳий кучдир. У 1968 йилда
ёзилган “Шеърият” деб номланувчи шеърида шундай ёзган эди:
Шеърият – ҳамманинг ўзи, ўзлиги,
Шеърият ўзинг-ку, қалбдан қалбга
Эзгуликнинг беқиёс ганжин
Ишонч қоғозисиз элтиб бергувчи…
Ҳақиқатан ҳам, шоирнинг ҳар шеърини қайта мутолаа қилганимизда, беихтиёр
ўзини қайта кашф қилганининг гувоҳи бўламиз. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек,
шеър орқали Омон Матжон қалбидаги ўша оташни янгитдан аланга олганининг
гувоҳи бўламиз. Шоир ҳаётдаги майда деталлардан, воқеа-ҳодисалардан
таъсирланади.
Дейлик, кимдир ҳаётда фожиа, аянчли ҳолатга дуч келганида йиғлайди, кимдир
ётиб қолади. Айнан ўша пайтда ижодкор ўзини қайтадан кашф этади.
Мен шеър ёзсам,
Энди уни қоғозга эмас,
Анов ял-ял ёнаётган ўтга ёзаман.
Ўтнинг алвон шиорлари, олов лаҳжаси
Қалбимдаги ёнишлардан сўлар безабон.

Омон Матжоннинг Зулфияга бағишлаб ёзган ушбу шеърида унинг шеър ёзишдан
муддаоси баён этилган, десак муболаға бўлмайди, албатта. Шеърни шунчаки
қоғозга ёзиб бўлмайди, муҳими, у қалбларга ёзилсин. Шундай ёзилсинки, унинг
таъсиридан юрак ўтга айлансин ва китобхонни ўзига асир эта билсин. Тингловчи
асар яратувчининг “қалб ёнишлари”ни, сўзсиз, тингласин. Кейинги байтда шоир
шеърини Жайҳун ( Амударё )нинг тошқин, лойқа сувларига битишини таъкидлайди.
Бу шеър энди тўлқин бўлиб, денгизларни мавжлантирсин. Денгиз мавжларида
шундай хосият борки, бир қарашда улар роҳатбахш, кишига ҳузур бағишлайдиган,
асабларни тинчлантирадигандек туюлади, бироқ бу мавжлар дарёларни остин-
устун қилишга-да қодир. Унинг шеърлари юракларга шундай кириб борсинки,
улар одамзоднинг бутун вужудини қўзғасин, мавҳум бўлган кечинмаларини вайрон
қилсин. Ҳақиқий шеър фақат шундагина пайдо бўлади.
Омон Матжон шеърларида инсониятга тушунарсиз ҳақиқатларни содда
кўринишларда ошкор этади. Бу инсонларнинг ўзлигини англашга бир туртки, холос.
Бироқ ўша турткини юзага чиқариш учун, энг аввало, “ёниш” даркор. Ижодкорнинг
қуйидаги мисраларидан ҳам буни сезиш қийин эмас:
Дарахтлар ёнмоқда бугун дунёда
Ёниб, ўзгаларни уйғотмоқ не бахт.
Дўстларимдир барча ёнаётганлар,


Ижодкор учун унинг ижоди гўёки бир инқилобдир, бироқ бу инқилобнинг
бошқаларидан фарқи бор. Шоирнинг юрагидаги инқилоб бу эзгуликдир. Ўша
эзгуликдан барчани бохабар қилиш учун бўлса у ёнишга-да тайёр. Шундагина
бошқалар ҳам бу ёнишни ҳис қилишга қодир бўлади. Кейин улар ҳам бу эзгуликни
ҳис қилган ҳолда ёнишни бошлашади.
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг ижодида Навоийнинг “Аввалгиларга
ўхшамас” ҳамда Огаҳийнинг “Устина” ғазалларига боғлаган мухаммаслари алоҳида
таҳсинга сазовордир. Хусусан, “Аввалгиларга ўхшамас” мухаммаси Навоий
байтлари билан мустаҳкам боғланиб, умумий фикрнинг салмоғини намоён этади:
Бул жаҳон тун бирла тонг баҳс этар бир ҳужраким,
Ваҳ! Қуёш савдосиға шамлар нечук бўлди ҳаким,
Ишқ бу – ўз умрим анга нечун қасамлар ичмаким,
Демангиз Ширину Лайли онча бир ишқ ичраким,
Хўблиқда ул санам аввалгиларга ўхшамас.
Шоир ижодини кузатар экансиз бундай мисолларга кўплаб дуч келасиз.
Масалан, Омон Матжон Навоийнинг етти байтли ғазалини етти бандли мухаммас
ҳолига келтирган. Мухаммас жуда равон ўқилади. Унда ишқий, ижтимоий сиёсий
ва фалсафий ғоялар Навоий услубига хос юксак поэтик мушоҳадакорликда баён
қилинган. Тахмисчи ҳам Навоиёна бадиий тасвир усулларини қўллашга эришган.
“Омон Матжон асарларини ўқиган киши ўз тақдиридан миннатдор ва ўз
истиқболига ишонган ижодкор халқ юрагини тинглайди, завқланади, кўнглига
шодлик тўлади, тўлиб куйлагиси, қувониб яшагиси келади”, дейди Ўзбекистон
халқ ёзувчиси, Ҳамид Ғулом. Ўзбек шеъриятини бугунги кунда шоир Омон
Матжоннинг ижодисиз тасаввур қилиш жуда қийин. У шеърларида қисқа сўз билан
чуқур маънони акс эттира олган эди.

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil