Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Энди айрилиққа етмас бардошим

Интизор РАҲИМОВА – филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори(PhD).
1978 йилда туғилган. Унинг қатор шеърий тўмламлари ва “Муаммоли таълимда
адабиёт ўқитиш методикаси” номли монографияси чоп қилинган.

Дарахт ҳақида баллада


Бир дарахтман –
Томирлари тупроқни қучган
Қулоч ёйган шохчалари
Булбулга ватан.
Мен дарахтман –
Ҳар баргида
Минг битта ҳикмат
Мевалари кимга оғу,
Кимларга лаззат.
Сув ичаман яхшиларнинг
бол сўзларидан
Ишонч ила боқар кўзлар
Роҳатдир жонга.
Шудринг эмар япроқларим
Тонг туҳфасидан
Сўнг улуғвор соя солар
Яхши-ёмонга.
Кимдир сийлар тўмтоқлашган
Болтаси билан
Аррасини орқасига
Гизлайди бири.
Дўстинг бари кулиб келар
Яна бошқаси
(кимлигини ошкор этар
Энди айрилиққа
етмас бардошим
Кўнглининг кири).
Бўй чўзаман,
Офтоб билан
Дардлашаман жим.
Тунда фақат
бош эгаман
Оймомажоннинг
Сутдан оппоқ сийнасига
Олмоқ учун тин…
Мен дарахтман, томирлари
Тупроқни ўпган…


* * *
Севмоқлик – қовурмоқ юракни
Рашк отлиғ оловда тилкалаб.
Севмоқлик – совурмоқ истакни
Бир дунё азобни елкалаб.
Субҳга улайман тунларим
Киприклар бир-бирин қучмайди.
Чалажон ишқ ётар кифтимда
Мажолсиз, беқанот, учмайди.
Хавотир оламан кўнгилдан
Дарз кетган девори минг ямоқ.
Севишдан қўрқади шунчалар
Ва билар азобли севилмоқ…


* * *
Ҳижроннинг дилини доғлаб бораман,
Исмимни номингга боғлаб бораман,
Қалбимнинг қўридан жой олган жонсан,
Йироқлашган онинг, “оҳ”лаб бораман.
Кўксимни ёриб кўр, ишқдан дод дейди,
Соғиндим, куйдирдинг, минг фарёд дейди.
Не учун суйдиринг, эй, дунёйи дун
Севгидан бўлибди ким обод, дейди.
Куймагим маълумдир, ишқ озоридан,
Насибамиз бисёр ғам бозоридан.
Гулни-ки бўйини бир тотмай туриб
Ўтдик дилни тирнар тиканзоридан.

Энди айрилиққа етмас бардошим


* * *
Қайдасан,
адашган йўловчи
умримга изнсиз
кириб
тополмасдан қолган
қайтиш йўлини.
Бирга ахтарамиз
андуҳларимдан
илон изи каби
чалкашиб кетган
йўлларда
йўқолган
Мени ҳам Сени…


* * *
Бугун сени кўрдим ойдан ойдиним,
Шу тобда дунёнинг бахти пойимда.
Денгиз мисол тубсиз маъноли нигоҳ
Михлаб қўйди гўё турган жойимда.
Яна сени кўрдим, эркам, боладай
Шўхликларим ошди, қийқирдим, кулдим.
Шу лаҳзалик бахтни туймоқлик учун
Минг бора туғилиб, минг бора ўлдим.
Энди айрилиққа етмас бардошим,
Ҳиссиз яшамоқлик қўлдан келмайди.
Ошиқлик шунчаки бир туйғу эмас,
Бу гўзал ишқимиз завол билмайди.


* * *
Олавер, бу галги сўровинг сабримнинг энг сўнгги томчиси.
Олдинроқ олгансан ихтиёримни,
кейин тортиб олдинг эркни бир йўла
кейинги қурбонлик эди кулгичим…
Фақат ниқобларинг йиртилгач сездим –
қаршимдаги
меҳрни қаҳрга яширган сийрат.
Борлиғим дегандим олдинг боримни
Мен энди ҳеч бир вақосиз,
ҳеч кимсиз вужуд…
Охиргиси эди
кўнгил ва сабр…
Кўнглимни беҳосдан синдириб қўйдинг
энди синиқ кўнгил
ҳамда
косасиз қолган сабримни
Кўтариб турибман йўл ўртасида…


* * *
Чўғдек юрак қўлларимда ураётир,
Ишқсиз кунлар товонини сўраётир.
Кўзёшларим ўчиролмас оташини
Муҳаббатим ўз қўлимда ўлаётир.
Муштдеккина юрагимга зулм қилдим…


* * *
Қисмат қайга мени йўлласа ҳамки,
Итоат қиляпман, жимгина, беун.
Кўзларимни тикиб олис-олисга,
Кутаман, бир куни рўй берар афсун.
Кутаман шу кунни, оқармоқда соч,
Тиззалар амримга бўйсунмай қўяр.
Юзда ғамларимдан яралган ажин
Ҳижрон дамларимни сариққа бўяр.
Ўзимни овутмоқ пайида гоҳи,
Бефарқлик дастурин ёқмоқ бўламан.
Мени омон қўймас шунда нигоҳи
Кўз қирин ташласа, тамом, ўламан!
Шоирга ўлим йўқ, дейсизми яна,
Шоирлар дунёга келмай ўлганлар.
Ишқдан бунёд бўлган вужудларини
Ўзлари кўзёши тўкиб кўмганлар…
Минг бор дардларимга сурилган малҳам,
Мен эса оҳиста эриб бораман…

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil