Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Юзларимни силаб ўтди қор

Бибигул А
* * *
Мен бекатда турибман интиқ,
Ёмғирларга термилиб ҳолсиз.
Келмаслигинг кундуздай тиниқ –
Келарингни ўйлайман ёлғиз!

…Кеч тушмоқда, хотирим сўлғин,
Бу дунё ҳам кўнглимдай юпун.
Ёнгинамда турган айрилиқ,
Авто тутиб берар мен учун.


Юзин ювган ҳорғин япроқлар,
Хайрлашар елка учириб.
Томчиларга айланган чоғлар,
Оловларни қўяр ўчириб.


Кетавердим. Ёлғиз. Сарҳадни,
Ўйларимда толдириб етдим.
Сен келмаган ўша бекатни,
Мен кимгадир қолдирдим… кетдим.


* * *
Йўлларнинг адоғи кўринмас сира…
Тирбанд кўчаларда тентийди умр.
Серташвиш дунёнинг елкаларидан,
Юк бўлиб тўкилиш қанчалар оғир.


Кечани узоқроқ ўйлаб бораман,
Тўлишиб кетгандай бўлади ичим.
Бўғзимга тиқилиб келади қайта,
Қисматга ўхшаган аччиқ бир ютим!


Ҳасратнинг, ҳайратнинг азоблари мўл,
Руҳимга эргашиб турмайди соям.
Ҳисларим судралиб кузакка қадар,
Тўкилар… бағримга бағри тўла ғам.


* * *
Феруза Хайруллаевага


Опа (!)
Юзларимни силаб ўтди қор,
Ёмғир сингиб ичимга етди.
Билмам, сизни нега изладим?
Сўзингизга руҳим интикди.


Билсангиз, хўп алам қиларкан,
Бу дунёнинг ташвиши аро.
Ўзинг бўлиб сўзлай олмаслик,
Ўзинг бўлиб яшай олмаслик.


Ўжарликда ўзимдан ўтган,
Юраккинам безди баридан.
Яна сизни ўйлай бошладим,
Воқифмисиз кўнглим сиридан?


Ахир мени эслолмайсиз ҳам,
Эслолмайсиз вақтнинг йўғидан.
Айтинг, опа, ўзимни қандай,
Пана қилай тақдир тиғидан?

Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil