Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Муртазо ҚАРШИБОЙ. THE PEARL OF THE SOUL*

Муртазо ҚАРШИБОЙ – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист. 1961 йилда туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. “Ўнгланмаган тақдир талқини”, “Талотўпдан уйғунлик сари”, “Инсон мўъжиза излаб яшайди”, “Ўттиз йиллик андиша” каби адабий-танқидий, публицистик ва шеърий китоблар муаллифи. Қисса Ростлар маъманидур дайр, туз ур ул сари гом,Кимки ул эгри қадам урди, […]

Хуршид Дўстмуҳаммад. ҚАҲР (Қисса)

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД – 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Ҳовли этагидаги уй”, “Паноҳ”, “Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик”, “Маҳзуна”, “Ибн Муғанний”, “Ёлғизим – Сиз”, “Кўз қорачиғидаги уй”, “Жажман” асарлари, шунингдек, “Ҳижроним мингдир менинг” қисса ва ҳикоялар тўплами, “Бозор” романи нашр этилган. “Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гаплари” хотира-эссеси ва “Журналист бўлмоқчимисиз?” […]

Маҳфуза ТЎЙЧИЕВА. “Босириқ”дан кейинги илинж

Байрам АЛИнинг “Босириқ” тўпламига кирган ҳикояларини ўқиш жараёни силлиқ кечди. Келинчакнинг ўзи ҳам англаб-англамаган ўта нафис, ингичка ҳиссиётлари тасвирланган “Топишмоқ”, ғарб адабиётини эслатиб юборувчи “Ҳамдардлар”, ўқиб бўлгач кўнглингизда аллақандай ғашлик қолдирадиган “Нимкоса”, жуда таниш сюжет чизиғига эга “Почча”, алоҳида талқинга арзирли “Илинж” каби ҳикоя қаҳрамонлари ўқирманни зериктириб қўймайди.Китобдаги илк ҳикоя “Куз ёмғирлари” воқеалари таҳририятга яқиндагина […]

Темур Пўлатов. Шерзод Комил Халил.  ОДАМ АТОНИНГ СЎНГГИ АВЛОДИ (Қисса)

Биринчи қисмI Тўлқинлар балиқчилар қишлоғидаги соҳилдан майда мавжлар ҳосил қилиб ортга қайтиши биланоқ, бакланлар муздек совуқ оқимлар устида доира чизиб, майда балиқларни нишонга олишганча ғалати хочсимон шакллар ҳосил қилиб, бир майлда сузиб ўта бошлашди. Батаҳқиқ, бунинг ортидан оқчорлоқларнинг жазавали чинқириқлари ҳам қулоққа чалинди. Бироқ айни ов пайтида причалга тақалиб келган моторли қайиқ шовқини бу денгиз […]

Фармон Тошев. Хуш фазилат яхшидур

*** Чархнинг гирдобида гоҳ шод, ношод ўзим,Гоҳ сайд бўлдим кўнгилга гоҳ сайёд ўзим. Аҳли нодон ёнида бўлди нодон фикратим,Маънию сўз қадрин айладим барбод ўзим. Булҳаваслар аҳлига ошино бўлгач, нетай,Ўз-ўзимга ё ғаним, ёки бир бедод ўзим. Шавқи ишқидин вужуд ўзни осмон айлади,Ки, муҳаббат боғида ҳам Жунун, Фарҳод ўзим. Яхшиларга ким атай айласа жавру жафо,Изтиробим беадад – […]

Ойдиннисо. Чап қовурға (ҳикоя)

Аяжоним Файзинисо Муртазо қизихотирасига бағишлайман Қандай кечиради? Кечирмаса, қандай яшайди?Бир пайтлар мана шу озодликка қарши курашмаган эдими? Мана шу эркин қанотларини қайиришни, ихтиёрини унга топшириб, унинг хоҳиш-иродасига кўра иш кўриб бахт топишни, бу оламда чангини ҳам қолдирмай йўқ бўлиб кетиш ва унга айланишни, у билан бир жону бир тан бўлишни хоҳламаган эдими! Мана энди, ўзининг […]

Миразиз Аъзам. Ҳақиқатнинг суврати-ла хаёлни ёрит

*** Қиш кетди,МуҳлатиИззати битдиБаҳор кириб келдиСурури билан.Янгилашни билди Замонимизни,Илиғи,Иссиғиҳам нури билан.Еллар унга қанот БағишлаётирОчилиб бормоқдаТупроқ, коинот.Интизор бўлгандикОппоқ кунларгаЖамики очилганОчилмоқчи бўлганМос-мовий, қипқизилОппоқ гулларгаҚалбимизда мана.Соғинчли салом,Соғинчли салом… *** Денгизнинг йўлига қирғоқлар девор,Қирғоққа бош урар уммон мавжлари.Тўлқинлар ҳолига чорлоқлар додлар,Кўнгилда мум тишлар алам авжлари. Ҳеч нени яшириб бўлмас ҳеч қачон,Қуёшдан кўзи бор кунларнинг, ахир!Барибир ўз ишин бажарар замон,Чўлпоннинг […]

Байрам АЛИ. Икки ҳикоя.

ИЛИНЖ Бу воқеага кўп бўлган эмас, олти йил бурун, атиги олти йил бурун бўлиб ўтганди. Эл ичра тирик афсонага айланган шундай бир одамнинг икки кундан бери оғзи кўпириб, мислсиз қийноқлар ичида жон талашиб ётишини кўрган одам ишонгиси келмайди. Ахир муқаддас китобларда номи ойдин, элнинг ияк суяган устунлари эмас, юзи туман, қилмиши қора кимсаларнинг қийналиб жон […]

Баҳром Рўзимуҳаммад. Булбул чаҳ-чаҳидан қизғондим фақат…

Нозлимхонсулув зиёратгоҳида Ой тўлишган тунда Денгиз узра Яна Сени излаб борсам визиллабҳали очилмаган экансанқиёмига етмаган экан- да ифор Қанотимни шабнамга чайдим оёғимни артдим шафаққа келдим тонг елининг ичида Балки қизилдирсан балки зангори сенга қўнмоқчиман очилсанг-чи Капалаклар кулди устимдан чимчилаб қочди ниначи ҳали замон мўралар қуёш Сени мен шамолдан шуъладан эмас булбул чаҳ-чаҳидан қизғондим фақат Жийда […]

Қамчибек Кенжа. Туш (ҳикоя)

Ёлғизгина ўғли ҳам хабар олгани келмаётганидан жиғибийрон бўлиб, муштига тупуриб юрган етмиш беш ёшлардаги ўрта бўй, ўртача жуссали, калта кузалган соч-соқоли ҳали батамом оқариб улгурмаган қария шу кеча ғалати бир туш кўрдию, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Хобида кўзининг оқу қораси катта ва тубсиз бир даранинг нариги томонида, шундоққина жар ёқасида қандайдир тараддудда, безовталаниб, қўлларини […]