12 тур, 12 асар, 1 чемпион: Қўшработ тажрибаси
Қўшработ туманида китобхонликни тарғиб этишнинг ўзига хос ва қизиқарли формати йўлга қўйилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ёшлар ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган «Қўшработ китобхонлари–2026» мусобақаси футбол чемпионати тизими асосида ўтказилаётгани билан аҳамиятли. Танлов 12 турдан иборат бўлиб, ҳар бир тур учун биттадан бадиий асар танланган. […]