Хуршид Дўстмуҳаммад. ҚАҲР (Қисса)

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД – 1951 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Ҳовли этагидаги уй”, “Паноҳ”, “Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик”, “Маҳзуна”, “Ибн Муғанний”, “Ёлғизим – Сиз”, “Кўз қорачиғидаги уй”, “Жажман” асарлари, шунингдек, “Ҳижроним мингдир менинг” қисса ва ҳикоялар тўплами, “Бозор” романи нашр этилган. “Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гаплари” хотира-эссеси ва “Журналист бўлмоқчимисиз?” […]