Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Руҳи равонимда бир ҳис жонталаш

Латофат АМИРОВА – 1997 йилда туғилган. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиётиуниверситетининг филология факультетини тамомлаган. Шеърлари республикаматбуотида эълон қилинган. Тугаса дийдорлар тугайди,Биздан кейин тугаб қолмайди ҳаёт.Қалбдаги залворлар тугайди.Тугаса, тугасин! Дод! Ҳайҳот!.. Кетар бўлсам отмай қолмас қуёшингиз,Кечар бўлсанг, осмонларим қолмас ойсиз!Менсизликнинг сўқмоқлари йўлдошингиз,Яна бахтли бўлоламиз тушунинг, сиз! Мен кўп кутдим қалб эшигим очиб ҳайҳот,Кирдингизу эшикларни ёпмадингиз!Биз […]

Менга ҳамроҳ бўлди кутмаганларим

Расул РАҲМОН – 1983 йилда туғилган. Наманган шаҳридаги Маданият коллежинитугатган. “Эркаласам” номли китоби нашр этилган. * * *Армон бўлиб қолди етмаганларим,Орзу кўчасидан ўтмаганларим,Нетай, жабр кўрдим кутганларимдан,Менга ҳамроҳ бўлди кутмаганларим. Дўстларим дўстидан қилганида ор,Дунё кўзларимга келганида тор,Оғир кунларимда кетганида ёр,Менга ҳамроҳ бўлди кутмаганларим. Ҳатто жигарларим силтади қўлин,Битта ширин сўзга зор бўлди кўнглим,Ўзим ҳам ўзимни қийнаган куним,Менга […]

Дилларни қувнатар ҳар дийдор

Ҳамро БОНУ – 1971 йилда туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозиргиЎзМУ) тамомлаган. “Ҳаққа етказ”, “Арбағишнинг лолалари”, “Маҳфий учлик ёхудсирлар салтанатига саёҳат” номли китоблари нашр этилган. ИлтижоЁрим, дилда борингни баён этсанг бўлмасмиГул рухсорингни менга аён этсанг бўлмасми?..Дилга қуриб қасрингни нигоҳим ойна этиб,Ишққа ташна қалбимни макон этсанг бўлмасми?..Рухсорингни бир бора кўрмоқ истайди кўнгил.Ёлғиз сенинг ишқингда куймоқ истайди кўнгил.Сендан […]

Шайланиб бораман севги жангига

Сайёра РАҲИМИЙ – 1966 йилда туғилган. Шоиранинг “Ҳазин куй”, “Дилкашнаволар”, “Зарралардан яралган дунё”, “Севгизорлар макони”, “Мақтанчоқнинг аҳволи”,“Қувноқ болалар” китоблари нашр этилган. Юракниминг асра ётлар кўзидан,Амр этса зарар етар барибир.Ўқталиб турганда адаш сўзидан,Мушт уриб ёради исёнкор таъбир.Чўлтоқ ўйлар биланолғир истак ҳам.Инқилоб қиладикўнгилистонда.Кўзёшлар оқимиҳеч топмас барҳам,Хатолар ҳимояистар ҳар жонда.Қалблар меҳр кони биландир бардам.Танлов борар охирМен бор томонда…Келганларга […]

Ташласанг бир дам нигоҳ…

Мавлуда РЎЗИЕВА – 1967 йилда туғилган. Қарши нодавлат педагогика институтинитамомлаган. “Бир севги қисмати”, “Онамни қайтаринг юлдузлар”, “Сўздан тониббўлмас”, “Қўш ирмоқлар”, “Тушдаги учрашув”, “Кўзларимга суртгум тупроқларингни”каби китоблари нашр этилган. ДурдонаманКечалар кўкка боқиб васлингни эслаб ёнаман,Собиту сайёралар кулгусига мастонаман. Соғиниб, ҳажринг ила юз ўртаниб, юз дард чекиб,Сайдини ахтарган ул сайёд каби сайронаман. Ташласанг бир дам нигоҳ, сеҳрига […]

Бўйсунаман ёмғир измига

Муҳаммадсоли УЛУҒБЕК – 1955 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг(ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Ижодкорнинг “Юракнитушунинг”, “Дунёнинг кўзлари”, “Райҳон иси”, “Тонгга етсак…”, “Ҳаёт фалсафаси”,“Туюқдаги туйғулар”, “Имомота қиссалари” каби китоблари чоп этилган. *** Ёмғир ва мен – бу кеча дайдиСуҳбатдошмиз, кўча кезамиз.Ёмғир шивирлаб ҳеч тўймайди,Балки тонг отгунча кезамиз. Бўйсунаман ёмғир измига,Менга ҳамдард керакдир дилкаш.Қулоқ тутсам ёмғир сўзига,Аригандай […]

Соғинч рутбасини бой бермас шоир

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ – филология фанлари доктори. 1967 йилда туғилган. Тошкентдавлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. “Фитратнинг тадқиқотчиликмаҳорати”, “Ҳудудсиз жилва”, “Назарий поэтика масалалари” ва “Қодирий ва романтафаккури” номли илмий китоблари ҳамда кўплаб мақолалари чоп этилган. Миллий тилшунослигимиз отаси Маҳмуд Кошғарий ўзининг “Девону луғотиттурк” қомусий асарида қадим туркий тилда “соқинч” шаклида талаффуз қилинган“соғинч” сўзи туб маъносини ботиний ғам, […]

Уч тарихий драма таҳлили

Ғулом АТАДЖАНОВ – 1989 йилда туғилган. Нукус давлат педагогика институтинитамомлаган. Республика матбуотларида ўндан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. Усмон Носирнинг 110 йиллик юбилейи муносабати билан “Танланган асарлар”,“Усмон Носир замондошлар хотираси ва мухлислари васфида” китоблари чопэтилди1. Шоирнинг юбилейи муносабати билан 2022 йилда уч ижодкор тарихийдрама яратди. Булар – Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Усмон Носир”трагедияси уч […]

Ё борурга изн бергил, ё ўзинг кел

Нодира ОФОҚ – филология фанлари доктори. 1966 йилда туғилган. Бухоро давлатуниверситетининг тил ва адабиёт факультетини тамомлаган. Унинг “Баҳорнингбошланиши”, “Аросат фасли”, “Кўнгил шеваси”, “Сўз айвони”,“Қора наво”, “Ватандарслари”, “Бизнинг эра” каби китоблари нашр этилган. ТуркумУшбу туркум улуғвор ҳазрат Навоийдан ҳайратнинг ожизоначизгиларидир. Яъники, туркумдаги ҳар бир ғазалнинг сўнгги мисрасиҲазрат қаламига мансуб. 1Муҳаббат шавқидан борлиқни қилдинг, Раббано, пайдо!Муҳаббат шавқидан […]