Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Муҳаммад Исмоил. Чархпалакдай айланади рўйи жаҳон

Фақат сен Келдинг.Севдинг.Бахтиёр этдинг.Дилда ёнди севги туғёни.Кетгинг келди,Индамай кетдинг.Ўйинчоқдай ўйнаб дунёни. Хотирадан ҳар не ўчару,Ўчмас экан севги онлари.Титраб ёниб айтган сўзлару,Зор юракнинг ҳаяжонлари. Бармоқларинг оташи ҳар кун,Томир отар елкаларимда.Миллион гул ҳар кун сен учун,Гуллаб ётар юракларимда. Беш қитъани, оламни кўрдим,Кўрдим денгиз, уммонларни ҳам,Қанча-қанча одамни кўрдим.Тополмадим ҳеч жойда малҳам. Ким тоғларни кўрмоқ истайди.Кўрмоқ истар ким шаҳарларни.Ким […]

Набихон Чустий. Фойдали бўлса сўзинг, халқингни айла баҳраманд

Баъзилар кўрганда одам сурати, дерлар мени,Баъзи одам, сурат аҳлин сийрати, дерлар мени. Хоҳи сурат, хоҳи сийрат, минг ташаккур шунгаким,Тинч-омонлик мулкин аҳли меҳнати, дерлар мени. Ишқ мажлисгоҳидан ошиқлар олганда ўрин,Ушбу ҳайъатлар ичинда ҳайъати, дерлар мени. Фахр этарман, нозу истиғноси ортиқ ёрнинг.Дастёри бемалол, беминнати, дерлар мени. Сайр этиб баъзан ғазал корхонасида дўстлар,Бу ҳунарнинг содда, соҳиб санъати, дерлар […]

Умар Сайфиддин. Рашк (ҳикоя)

Али Жанибга! Болалик кезларимда ёзилган, чоп этишга журъат этолмаган бу ҳикоямни раҳматли онамнинг китоблари орасидан топиб олдим.  Ажиб бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Менга жуда-жуда ёқди. Олдин нега кўнглимга ўтирмай, бир четга улоқтирган эканман-а? Ҳозир нима учун бу қадар таъсирландим? Муштипар онамнинг меҳрини эслатиб юборгани учунми? Нима бўлганда ҳам… Севикли Жанибим, бугун энг гўзал асарим […]

Нормурод Нарзуллаев. Ўзимни асрай олмадим

Умр ҳам бир саҳна… Саҳна айланади мисоли ердай,Замон ҳам айланар бамисли саҳна.Умр ўтаверар бевафо елдай,Бирга айланади ҳатто тошойна! Ойнанинг бетига тушар гоҳ соя,Нур тушса кўзгу ҳам ялтираб кетар.Ўлим балосига қалқондирир доя,Гўдак азоб чекса қалтираб кетар. Эшик тирқишидан киради шарпа,Жинлар шўрвасига шерик бўлгани.Оққа дуч келдими қора ҳар даъфа,Тунни бўёқ қилиб чапласа қани?! Зоғнинг бад нияти ҳаммага […]

Ўрозбой Абдураҳмонов. Овозингдан айланай… (комедия)

Воқеа мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари четки қорақалпоқ овулларидан бирида содир бўлган эди ва кейин ҳам, балки ҳалиям давом этаётгандир. ИШТИРОКЧИЛАР: ПАРДАБОЙ – асосий номзод, жамоат арбоби ПАРДАГУЛ – муқобил номзод, шифокор аёл ПАРДАҒАНИ – муқобил номзод, ёш фермер ҚОБИЛ ОТА – овул оқсоқоли БЕКЖОН – сайлов ташкилотчиси ГУЛИ – Пардабой вакили, шоира ЖАНАБОЙ – Пардагул вакили, […]

Зилола Хўжаниёзова. Азалдан бу чархнинг эртаги мунгли

•••Қари итдай ғингшиб, улийди шамол,Деразам кўзидан боқаман аста.Чопонин елкага ташлаб бемажол, Эски йил кетмоқда, эгик бўй басти… Бонг уради соат ўн иккига нақ,Ҳовлиқиб эшигим қоқади биров.Остонадан уйим кулгига тўлар,Янги йил киради, шодон-шўх, асов. Азалдан бу чархнинг эртаги мунгли,Келиш доим қувонч, кетиш эса ғам.Тангрим, менга шундай қисмат битгинки,Қаҳ-қаҳ отиб кулай кетишимда ҳам… •••Cенда йўқ атиргул сумбати, […]

Умид АЛИ. ДАРВОЗА (ҳикоя)

Кутилмаганда гирди баланд тош деворлар билан ўралган ётоқхонамиз ҳовлисидаги дарвозани алмаштиришди. Энди ичкарига кириб чиқиш аввалгидан неча карра мушкулроқ кечадиган бўлди. Узрлими, узрсиз, белгиланган вақтда етиб келмадингми, тамом: жонсиз пўлат қошингда эрталабгача “соқов” бўлиб тураверади…

Қозоқбой ЙЎЛДОШ. ТЎЗИМ БИЛМАС ТУЙҒУЛАР ТАЛҚИНИ

Бугунги кун ўқирмани бадиий асар қаҳрамонларига ибрат ё намуна сифатида қарамайди, балки улардан ўзиникига ўхшаш руҳият, мос туйғу тасвирини қидиради. Ўзгада ўзини кўрмоқ бўлади! Ҳозирги давр ёзувчилари ҳам бировларга йўл кўрсатиб, унга қандай яшаш кераклигини ўргатиш даъвосидан йироқ. Шунинг учун замонавий асарларда муайян ижтимоий қиёфага эга типик образлар эмас, балки ўзига хос индивидуал қиёфали, бетакрор […]

«Қачон уйғонасан, эй кўнгил…». Турсун АЛИ

*** Уйқудан уйғондим тўсатдан,Кўзларимда кезар тун ранги.Кипригимни юмдим қайтадан,Уйқу бермади тонг жаранги. Далалар, боғларни кездим жим,Қалбимда уйғонди ажиб шуур.Табиатдек яшнар кўзларим,Руҳимга дарёдек оқгай нур. Нақадар бахтиёр энди кун… Уйғониш Қақшаган дарахт уйғонмоқда,Шохларда куртаклар ёзилур.Бошида шаббода тўлғанур,Дарахтлар кўнглини очмоқда. Елкада тупроқни кўтариб,Гиёҳлар уйғонур ишқаб кўз.Қиқирлаб айтганча янги сўзСой, ариқ чопмоқда ўкириб. О, табиат уйғонмоқда буткул,Эрта-кеч гуллагай […]

Раҳмат БОБОЖОН. ЁМҒИР ҚЎШИҚ АЙТАР БУГУН ШАҲАРДА…

Мен – ташвишнинг содиқ бир югурдаги,Тангри ато этган иқтидорим шу:Қирқ жойдан ямалган ошиқ юраги,Ҳар кун бўса олиб ғамнинг лабидан,Шеърдан шеърга кўчган бир осий туйғу,Ойдан ойга етмас маош кабиман. Рақибим – ҳаловат қўйнидан тонибҲар кеч сўз ташимоқ ёниқ ёдимга.Умрлик ситамни ичаман қониб,Оғриқлар куч берар эътиқодимга.Балогардон ҳисдан ахтармайман наф,Қўрқмайман манглайга ёзган хатодан.Беишқ кимсалардан кўнглимни асраб,Мен – ишққа […]