Баҳодир Раҳмонов. Тоғлар юртининг тоғдек шоири

Ҳар бир миллатнинг жаҳонга танилиши турлича йўсинда намоён топади. Лекин бадиий ижод ва илмий тафаккур қурбати билан танилган миллатнинг нуфузи янада мустаҳкам бўлади. Чунки тафаккур қудрати мангуликка дахлдор. У ҳар бир даврда ўз таъсирини кўрсатиб туради ва талантларни вояга етказади. Шундай талантлардан бири авар шоири Расул Ҳамзатовдир. Бу ном кичик бир ўлка – Доғистонни дунёга […]

Давомини ўқиш

Иброҳим Чориев. Дадамнинг иши (ҳажвия)

Комилжон ҳар доимгидек бугун ҳам ишидан барвақт қайтди. Эшикни очиб, уни хуш табассум билан қарши олган хотини Ҳалимахон меҳрибончилик билан ҳол сўради: – Яхши келдингизми дадаси? Чарчамадингизми? – Раҳмат. Ўзларинг тинч ўтирибсизларми? – Шукр. Ҳалимахон эри қўлидан пакетни олиб, ошхона томон юрди, Комилжон эса кўча кийимларини пижамасига алмаштирди-да, ювингани кириб кетди. Қайтиб чиққанида безатилган стол […]

Давомини ўқиш

Абдураҳим Солиев. Сатирик характер ва маҳорат

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг «Оғриқ тишлар» сатирик комедияси номиёқ, асар мазмуни рамзий маънога асосланганидан дарак беради. Ҳар қандай инсоннинг тиши оғриса, уни даволатишга шошилиши аниқ. Агар даволашнинг иложи бўлмаса, тиш суғуриб ташланади. Асарда эса, инсонийликка шак келтириб, фақат ўз манфаати учун курашувчи, бу билан ҳақиқий ҳаётга доғ туширувчи кишиларнинг ярамас хулқ-атворларини муаллиф жамият учун […]

Давомини ўқиш

Абдулла Улуғов. Ҳур гулсан, ҳаёт

Инсоннинг ҳаёти қувончу ташвишлардан иборат. Буни қалбдан ҳис қилган истеъдодли шоира Ҳалима Аҳмедова ўз шеърларида инсоннинг кўнгил кечинмаларига мурожаат этади.Шоиранинг аксарият шеърлари ўзининг маънодорлиги, оҳангдорлиги, равонлиги ва бадиий хусусиятлари жиҳатидан мукаммал. Шу боисдан улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Эй дард, кўзларимга солмагин парда, Мен ёнган оташнинг қулимасми сен? Ёшлигимнинг ишққа тўлган кунларин – Жавоби ҳам сўлғин […]

Давомини ўқиш

Нўмон Раҳимжонов. Эстетик мезонларнинг янгиланиши

Сўз санъатининг ижтимоий-эстетик вазифаси Барча замонларда бадиий сўз акобирлари миллатнинг маънавий-интеллектуал маданият тарихини, чинакам бадиият солномасини яратишда, адабиётнинг назарий асосларини шакллантиришда мутафаккир ҳам бўлишган. Беруний ва Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий, Алишер Навоий ва Бобур, Чўлпон ва Фитрат, Абдулла Қодирий ва Ойбек, Буало ва Лессинг, Дидро ва Вольтер, Гёте ва Пушкин, Шиллер […]

Давомини ўқиш

Оллоназар Абдиев. Тузоқ (қисса)

I. ОҒИР ЖИНОЯТ Соат кечки тўққизлар чамаси. Мамбет Камолов ўзи очган жиноят ишининг расмий томонларини тугаллаб қўйиш мақсадида ҳужжат ёзиб, ишхонасида ҳалиям ўтирибди.Чин юракдан, ихлос билан ишлайдиган касбнинг ўз гашти бўлади. Ишлаганинг сайин роҳатланасан. Кўнглинг жўшиб, руҳинг юксалади. Мамбетнинг тергов ишига аралашиб, меҳнат қилаётганига ўн йилдан ошди. Шу давр мобойнида ўқишда олган назарий билимларни амалда […]

Давомини ўқиш

Тўхтамурод Зуфаров. Мақом зарбларига йўғрилган юрак

Бадиҳа Д е б о ч а Азим шаҳар Тошкентнинг гавжум кўчаларидан бири… Кўча чеккасидаги пиёдалар йўли бўйлаб аллома Юнус Ражабий юриб келмокда… у ҳар бир қадамини юрагининг урушига мослаб олгандек, бир меъёрда қадам ташлайди. Айтишларича, мақом зарблари инсоннинг юрак урушига ҳамоҳанг эмиш. Юнус Ражабийнинг босган ҳар бир қадамида худди шу ҳолат мужассам топгандек эди… […]

Давомини ўқиш

Бобур Элмурод. Билмай кириб қолдим ҳаётингизга (шеърлар)

* * * Борлиғингни ютдим амаллаб, Сеҳргарга айландим зумда. Фаслларни қўйибман қамаб, Тўрт фасл ҳам менинг измимда. Бир кечада ўғирлаб олдим, Ўтганингда гап отган сойни. Қайтишимда сўмкамга солдим, Осмон узра осилган ойни. Яна нима чиқди эсимдан, Тағин қолиб солмасин ғавғо. Фақат қолиб кетарди мендан, Қоронғуга беланган ҳаво. Ва, ниҳоят, келдим ёнингга, Буюр, ерга чўккаладим тиз. […]

Давомини ўқиш

Олимжон Давлатов. Бир байт синоати

Уй бино айлаб ажабтур элни меҳмон айламак, Улки бу уй ичра беш кун меҳмоне беш эмас. Алишер Навоий шеъриятида тушунилиши осон бўлган байт ва ғазаллар талайгина. Бундай ғазалларни шарҳлашда одатда шеърнинг бадиий-эстетик жиҳатига кўпроқ эътибор берилади. Жумладан, юқорида келтирилган байтда “беш кун” ва “беш эмас” ибораларида сўз ўйини – тажнис санъати қўлланилгани боис, алоҳида диққат […]

Давомини ўқиш

Жалолиддин Румий. “Маснавийи маънавий”дан

ХАЛИФАНИНГ ЛАЙЛОНИ КЎРГАНИ Халифа сўради: – Сенмисан Лайло, Дардга йўлиқтирган Қайсни бедаво? Қани, телба қилар гўзалликларинг, Бошқа гўзаллардан афзалликларинг? Лайло дер: – Товшингиз кўтарманг, бас, сиз, Чунки халифасиз, Мажнун эмассиз. Мажнун кўзларининг нури йўқ сизда, Самовий ҳолат йўқ юрагингизда. Унинг уйғоқлиги ухлоқдан ўтар, Унинг ухлоқлиги уйғоқдан баттар. Ҳеч нарсани кўрмас фидойи эди, Ҳушини йўқотган савдойи […]

Давомини ўқиш