Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Ҳайрат босиб келар баландроқ

Шаҳриёр ШАВКАТ Бухоро Бухоро бордиму кела билмадим,Оҳулар мўлтираб ўртади, воҳ-воҳ!Амирлик аркининг ўрнидек қадимМуҳаббат дилимни этди қароргоҳ.Тирилди кўзимда мудраган орзу,Такаббур ўйларим тортганда лоҳас.Саҳрога туядек чўккан шаҳар бу,Минори калонукалондимоғмас…Ҳайратим ҳапқириб сўрайди ёрдам:Бу ўша – лаблари чиройли ҳовуз!Бу – Сомон йўлининг илмини ёвданДонишманд қумларга яширган улус!Топмадим. Рақибим – қоп-қора қутқу,Асабим, ғазабим терлади излаб…Қизилқум чўлига дўнаман буткул,Чой қуйиб узатса […]