Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Хаёллар кезади пойи-пиёда

Одил ИКРОМ Хазонрез боғларда жилмаяди куз,Оғир гуноҳ каби тўкилар хазон.Бу кўҳна дунёга боқар ёруғ юз,Кўҳна дунёдаги энг кўҳна армон.Юракни ўйнатиб, ўйнайди қадим,Қўрқинчли боғ ичра ҳасрат жинлари,Соғинчдан қабариб кетар юрагим,Қирқ кун гўрда ётган ўлик сингари.Аммо кетолмасман ғурбатдан қочиб,Қайси бир турбатда тентирар танам.Сен билан тирикдир саркаш қувончим,Сен билан гўзалдир мозорбости ғам.Кузак қучоғида мудраб ётар боғ,Шамол ҳам арвоҳдай […]