
Яшар ҚОСИМ – филология фанлари доктори. 1955 йилда туғилган. Боку давлат
университети ва Тошкент давлат университети филология факультетини тамомлаган. Ўзбек адабиётига доир юздан ортиқ адабий-танқидий мақолалар муаллифи. “Сўз нури”, “Уйғониш садолари”, “Сеҳрли дарахтлар”, “Озарбайжон эртаклари”, “Илк лириканинг жозибаси”, “Миллий уйғониш ва ўзликни англаш лирикаси”, “Янги ўзбек шеърияти поэтикаси” (Toшкент) каби оригинал ва таржима китоблар муаллифи. Ўзбек адабиётининг қатор намуналарини озар тилига ўгирган.
(Ёш калбнинг истак ва изтироблари
хусусида ўйлар)
Адабий ва ижтимоий ҳаётда туб ўзгаришлар, одатда, навқирон авлод томонидан
амалга оширилади. Жамиятда ёш ва янги одамлар пайдо бўлмаса, инсоннинг
турмуш ва ҳаёт тарзида, ижтимоий тар тиб ва муносабатлар моҳиятида катта
янгиланишлар рўй бериши амримаҳол. XX асрнинг атоқли мутафаккирларидан
бири, улуғ инсон – испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассетнинг қуйидаги муло
ҳазалари шу жиҳатдан диққатни тортади: “Дунёда туб бурулишлар юз бериши учун
муайян одамлар типлари ўрнига бошқа хил одамлар келиши шарт: яъни, ҳаётни ҳис
қилиш ва сезиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб турувчи ўзига хос инсонлар
пайдо бўлиши зарурдир”1. Улуғ файласуф таъкид лаган мазкур қонуният жамият
ҳаётининг таркибий ва узвий қисми бўлган адабий ҳаётга ҳам тўла тегишлидир.
Ижтимоий-эстетик тафаккурда муҳим ўзгаришларнинг рўй беришида янги
авлодларнинг ҳал қилувчи таъсирига доир жаҳон адабиётидан истаганча мисоллар
келтириш мумкин. Узоққа бор май, яқин ўтмишга мурожаатнинг ўзи кифоя, деб
ўйлаймиз. Зеро, кеча ги муштарак тарихимизда 60-йилларда собиқ иттифоқ ада
биётида содир бўлган бадиий янгиланиш жараёнлари фикримизга пор лоқ мисолдир.
Ўз моҳияти ва миқёсларига кўра, умуман, дунё сўз санъатида ҳам тенгсиз ва
беқиёс бўлган ўша улуғвор янги ла нишларнинг адабий тақдирни айни навқирон
қаламкашлар – ада биёт майдонига эндигина кириб келган ёш ижодий кучларнинг
жўшқин, самимий ва фидойи бадиий изланишлари белгилайди. Маълум давр ўзбек
адабиёти, хусусан, шеъриятида янгича эстетик мезон ва меъёрларнинг вужудга
келиши, шаклланиши ҳам поэтик ёшликнинг номи ва ижодий фаолияти билан
чамбарчас боғлиқ.
1 Хосе Ортега-и-Гассет. Дегуманизация искусства. Изд-во. “Радуга”, М., 1991, Б. 11.
Хўш, 60 – 70 йиллар ўзбек шеъриятида олдинги даврлардан жиддий фарқланиб
турувчи ўзига хос эстетик тамойилларнинг туғулиши ва вояга етиши қай тарзда
кечган?
Ёш шоирлар авлоди воқеликни янгича бадиий акс этиш маданиятини − ҳаётни
“драматик ва трагик кечинмалар” орқали акс эттириш иқтидорини қандай қилиб
эгалладилар ва мазкур чинакам, асл бадиийлик салоҳиятини қай йўсинда намоён
қилдилар? Роса чорак аср мобайнида миллий сўз санъатимиздан қувғин қилинган
дардманд кечинмалар – ҳасрат, армон, ғам ва ғусса, ватан ва миллат учун куюниш,
миллий-маънавий ўтмишдан жудолик қайғуси, умуман, инсон табиатига ва
кайфиятига хос туй ғулар − маҳзунлик, маъюслик, кўнгилнинг шикаста ҳолатлари,
заминий севги ва ҳаёт изтироблари, инсон ва бор лиқнинг маъно-моҳияти билан
боғлиқ дардли ўй ва оғриқлар, хуллас, қалб аталмиш сирли салтанатдаги минг тур
фа изтиробли кечинмалар шеъриятимизда қандай қайтадан пайдо бўла бошлади? Ва
лириканинг етакчи хислати, бош белгиси − лирик кечинма қай тариқа ўзининг асл
аввалги ва азалий мақомига кўтарилди?
Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва инсон моҳияти билан боғлиқ фал сафий
мушоҳадалари, изтиробли кузатиш ва кечинмалари бевосита илк машқларидан,
дастлабки қалам тажрибаларидан бошланади, десак муболаға бўлмайди. 1960,
1961, 1962, 1963, 1964, 1965 йил ларда ёзилган, деярли, шоирнинг ўсмир чоғларида – ўн саккиз, ўн тўқ қиз, йигирма ёшларида битилган шеърларида инсон ҳақидаги
ўйларнинг теранлиги, ҳаётий таассуротларнинг тўлғинлиги сизни ҳайрон
қолдиради. Худди ўша йилларда қоғозга тушган “Умр дуч қиларкан…”, “Ҳали
олдиндадир…”, “Севгисиз одам”, “Куз хаёл лари”, “Одамлар”, “Эсла”, “Деразангни”,
“Ўйлардимки”, “Қўшик”, “Бахт кутмасман…” каби шеърларидаги шоирона
психологик кай фият, руҳий ҳолатлар фикримизнинг далилидир. Диққатга сазовор
томони, шоирнинг дастлабки қалб тажрибаларида ҳам кучли назмий мантиқ ва
фикрни аниқ ифодалаш малакаси ёрқин кўзга ташланади:
Умр дуч қиларкан бизга бир-бирини
Таҳлил этмоқ даркор аввал тақдирни.
Паҳлавон эмасман, кўкни ер, ерни –
Осмон айламоқни кутмагил мандан”.
Шоир ушбу биринчи манзумаларидаёқ қўлла ган иккита сўзга алоҳида эътибор
қаратмоқчи эдик: “Умр” ва “Тақдир”. Эҳтимол, мазкур шеър битилган кезлари ёш
муаллиф нинг ўзидан бўлак ҳеч ким “Умр” ва “Тақдир” сўзларининг тасо ди фан
тилга олинмаганлигини, худди мана шу сўз-тушунчалар унга бир умр ҳамроҳ ва
йўлдош бўлажагини ўйламаган бўлса керак. Дарҳақиқат, умр ва тақдир билан боғлиқ
узлуксиз ўйлар, изтиробли кечинмалар шоирнинг илк шеърларидан бошланган
бўлиб, бутун ижоди давомида етакчи йўналишлардан бирини ташкил этди.
Инсоннинг дунёга келиш ва яшашдан мақсади нима? “Туғилиш” ва “Ўлиш”
деган қатъий, бузилмас сарҳадлар билан чегараланган “ҳаёт” аталмиш замон
парчасининг моҳияти, маъноси нималардан иборат? Бир мартагина бериладиган,
қайтмас ва так рорланмас шу “ҳаёт”ни қандай ўтказиш керак? Ва қандай яшамаслик
за рур?! Ҳа, чинакам шеърият дунёга ва инсонга ўз муносабатини ифодалашдан,
азал-абад ва жавобсиз саволларга жавоб излашдан бошлайди. Тўғри, ҳар бир
маданий миллат маънавий меросида, неча юз йиллар давомида шаклланган, сайқал
топган сўз санъатида бу каби савол ва муаммоларга жавоблар истаганча топилади.
Бироқ улуғ санъаткорлар ва чин маънода янги деб тан олинган адабий авлодлар
олдин ўтганларнинг, салафларнинг ўгит ва сабоқлари билангина яшай олмайдилар.
Улар савқитабиий ўлароқ инсон ҳаёти ва моҳияти ҳақида ўз дил сўзларини, кўрган
ва билганларини, хулосаларини қолдиришга уринадилар. Айни шу сабабли минг
минг йиллик қадим ва кўҳна жумбоқлар, бир-биридан чигал ва мураккаб сўроқлар
янги ва ёш шоирлар билан юзма-юз келаверади. Алмисоқдан қол ган макрли дунё
эса ўзининг саробсимон қиёфалари, сон-саноқсиз сирлари билан мурғак ва беғубор
дилни ҳамон худди минг йиллар олдингидай безовта ва бесаранжом қилаверади:
Ман гу яшилликнинг маскани қайда,
Қайдадир хазонни билмаган баҳор?
Нечун у ҳовлиқиб оқувчи сойда,
Чавандоз умрининг қайтмас сеҳри бор?
Нечун уйғонади қайтадан баҳор,
Нечун инсон умри бўлмагай такрор?
Бешафқат, бежавоб саволлар… “Совуқ куз еллари”, “Хазон давраси”, “Япроқлар”
бандида кезган жимгина “Маъюс ва безовта кузни” кўриши, кузатиши ёш қалбни
қийноқли сўроқлар гирдобига ғарқ қилади. Айниқса, “Хазоннинг тақдири, сўнгги
шовқини” шоир кўнглини ларзага солади:
Мени саволларга кўмар дафъатан
Хазоннинг тақдири, сўнгги шовқини.
Кўзимга кўринар умрим қай тадан,
Гарчи сурмакдаман баҳор завқини,
Гарчанд йигит ёшим яшнаб турса ҳам,
Кексалик қисматим ўйлайман шу дам.
Вақтнинг инсон иродасига бўйсунмаган беомон оқими, дунёнинг азал-абад
тартиботи, одамзоднинг ақл етмас истак ва интилишлари ёш қалбда жароҳатли
излар қолдиради. Баҳор кетидан куз келиши, туғилиш ўлим билан ниҳояланиш,
зим-зиё тунлар ва оппоқ тонглар алма ши ниб туриши, ширин висол дамлари ва
аччиқ ҳижрон қийноқлари, қуш уйқусидай қисқа учрашувлар ва узундан-узоқ
айрилиқлар, орзу-армонлар, қувонч ва қайғу, бахт ва бахтсизликлар… бари битта
жойда, битта маконда – инсон қалбида маскан қуриши ёш лирик “мен”ни ажаблан
тиради. Табиатнинг ўз бағрида кечаётган ўзгаришларига бепарво дай сокин чидаши
эса унда ҳайратомуз маҳзунлик уйғотади:
Унга бари-бирдай ҳаёт ва ўлим,
Гўёки кекса чол сўнггини ўйлар.
Ва секин силкитиб қаҳрабо қўлин,
Кўрганин-билганин бирма-бир сўйлар.
Бир ҳикмат ўқийман хазонлардан мен:
“Яшагину бироқ япроқ бўлма сен”.
Хазонлар тилидан айтилган нидо: “Яшагину бироқ япроқ бўл ма сен”. Бу
фақат табиатнинг эмас, балки “мангу яшиллик” шайдоси романтик қалбнинг ҳам
фарёдидир. Зеро, хазонлар бу дунёга ям-яшил япроқ бўлиб қайтишларига аниқ
ишонишади. Хазон бўл ган инсон эса, ҳеч нарсага айланади, ёруғ дунёга сира
қайтиб келмайди. Ана шу “адолатсизлик”, эҳтимол, ёш шоир қалбида узоқ акс садо
берган, анчагача унутилмаган биринчи алам ва ўкинчдир.
Нечун уйғонади қайтадан баҳор,
Нечун инсон умри бўлмагай такрор?..2
Шунданми, табиатнинг доно ва ўйчан қиёфаси, вазмин сабр-бардоши лирик
“мен” тасаввурларига сиғмайди. Тақдирнинг илк зарбаларини, ҳаётдаги биринчи
жудолик ва йўқотиш азоб лари ни у жудаям оғриниб, қийналиб кутиб олади. Ёш
шоирнинг ҳис сиётчан оғриқлари, изтиробли кечинмалари билан бирга, софдил ва
соддадил ҳайратланишлари, ўксиниш ва ажабланишлари, дунёи дун савдосидаги
тажрибасизлиги хаёлингиздан кетмайди…
Наҳот биздан қолмас ҳатто мунг,
Наҳот қолмас бирор хотирот?
Ишонмайман, муҳаббатдан сўнг
Бегоналик бошланса наҳот?
Бироқ энг буюк ва шафқатсиз муаллим – Ҳаёт ҳамма нарсага ўргатади одамни.
Табиатан орзуманд ва саодатманд инсон қоқилиб-йиқилиб, минг турли савдоларни
бошдан ўтказиб, тақдирга тан беради. Инсон бир умр азоб ва изтироблар билан
англаб етган нарсаси − яшаш илмининг энг яширин сири эса, одатланишидан,
мослашишдан иборатдир. Тақ д ирга тан бермасдан, одатланмасдан, мослашмасдан
яшаб бўлмай ди. Бу беомон қонуниятни тан олмаганларни ҳаёт кечирмайди.
Инсон умрининг мазмуни, маъно ва мантиғи туғилиш ва ўлиш, бор лик ва йўқлик
манзилларидан ҳеч қачон четга чиқолмас экан, илож қанча?! Зеро, тақдири азал
бу. Яралишдан шундай − инсон шундай қилиб яратилган. Лекин орзуманд ва
саодатманд ёш кўнгил ҳали дунёнинг барча сирларидан воқиф эмас. Ҳали ҳаётнинг
аёвсиз ва фожиавий моҳиятига етиб бормаган. Ёш лирик “мен” барчани бир дай
ўртаган бу ғамзада ечимга кейинчалик келади:
Лекин қутулмоқ йўқ ҳижрон дастидан,
Фақат қалбимизда бардош ва сабот.
Дунё да жамики ҳислар устидан,
Қаҳқаҳа уради қадим бу ҳаёт.
Ҳа, бир пайтлар дунёни адолатсизлиги ва омонсизлиги учун куюниб, сўроқ
қилаётган лирик қаҳрамон вақти келиб бани-одамга хос иложсиз тасаллига юз
буради:
2 Абдулла Орипов. Йиллар армони. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва саньат нашриёти, Тошкент,
1984, б. 38.
“Оҳ, қандай ўлим бу севги ўлими”
Надомат нимага ва афсус нучун?
Оламда неки бор ўчар бешафқат.
Бизнинг вазифамиз кўникмоқ беун,
Бизнинг вазифамиз унутмоқ фақат.
Шу ўринда, бир эскартиш. Чинакам истеъдодларнинг маънавий-бадиий
изланиш ларида ҳаётни идрок этиш, ҳақиқатни англаб етиш жараёнлари тур лича,
ўзига хос ва бетакрор бир йўсинда кечади. Улар келган нати жалар, узоқ ўйланиш ва
изланиш оқиба тида чиқарган хулосалар эса бир-бирига яқин, оҳангдош. Зеро, мут
лақ моҳият ва ҳақиқатнинг ўзи якка, ягона. Барча буюкларнинг дунёвий ва инсоний
қарашлари, руҳий ва маънавий сабоқлари за миридаги уйғунлик, кўп жиҳатдан
умумийлик шундан бўлса ке рак.
Кўникмоқ ва унутмоқ… Мана шу яшаш фалсафасини ва ҳаёт сабоғини эгаллаб
олгунга қадар қанчадан-қанча ҳижрон тунларини, айрилиқ азобларини кўнгилдан
кечириш зарур экан. Сабрли ва сирли очунни “Нега?”, “Наҳот?”, “Нечун” деган
дилтанг саволлар билан ҳали қанчалар бедор ва безовта қилиш керак экан…
Осмон уфқларга сепар кул рангин,
Булутлар чопади, ҳорғин, беэга.
Ҳаво нега мунча маъюс,
Ҳаво нега мунча ғамгин:
Оҳ, мен сендан ажралдим нега?!…
Айрилиқнинг, йўқотишу йўқликнинг ранги, бу − кул ранги!… Бу серқирра
истиорада ошиқ туйғуларининг, барча умид ва орзулари нинг ёниб кул бўлгани
нозик ифодаланган. Гўё осмонлар ҳам худди ўша кул рангига чайилгандай. “Осмон
уфқларга сепар кул ран гин”. Айни чоғда ушбу мисрада яна бир яширин ўхшатиш
мавжуд; кўкларни кул ранги − бўз булутлар қоплаган, қуёш кўринмайди. Демак,
худди осмон ҳам ўз қуёшини йўқотиб, айрилиқ азобида тўлғанаётгандай. Навқирон
ошиққа дунё ўз меҳваридан чиққандай туюлади: “булутлар чопади ҳорғин, беэга”.
Ошиқ қалбининг куйиб кулга айлангани ҳаволарга кўчган, ҳаво ҳам кул рангида:
“Ҳаво нега мунча маъюс, ҳаво нега мунча ғамгин” Тасвир ва кечинмалар замиридаги
трагизмнинг даражаси, поэтик фикрнинг ҳаракат доираси, бадиий тахайюлнинг
муаззамлиги ва муҳташамлиги беиҳ тиёр қалбингизни энтиктиради.
Табиийки, кекса ва кўҳна одамга нисбатан ёш ва янги одам дунёга унчалик
мослашмаган бўлади. Ёшлик билан мавжуд ҳаёт орасидаги зиддиятларнинг объектив
ва табиий сабаби ҳам шу. Қолаверса, ёшлар ижодида иқрордан кўра инкорга,
ижтимоий мувозанат билан муросадан кўра исёнга мойил ликнинг ўқ илдизи ҳам
бевосита шунга бориб тақалади. Ёш одам нинг дунёни унчалик билмаслиги, яхши
танимаслиги унинг ҳар бир қадамида сезилади. У ҳаётнинг аччиқ-чучугини қайта
қайталаб татимаган, иссиқ-совуғини етарли дара жада ҳис қилмаган. Дунёнинг
ёруғ юзигина унга таниш. Нафақат ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғи, балки
нақ дунёнинг ўзи ҳам шундай, ярми – нур, ярми – зулмат. Маънавият фасллари,
қадрдонлик ва бегоналик, ётлик ва туғишганлик, муҳаббат ва нафрат, дўстлик ва
душманлик, садоқат ва хиёнат, эзгулик ва ёвузлик, олижаноблик ва пасткашлик айни
нур ва соялардай, кун ва тундай, худди табиат фаслларидай айлана ҳаракатланади,
бир-бирига ўрин бўшатиб беради. Инсон бу муқаррар изчилликни ўзгартиришга,
мана шу мангу ҳаракатланиш доирасини ёриб чиқишга қодир эмас. Бироқ ёшликнинг
кучи ва ўзига хослиги, ҳаётни яшнатувчи-яшартирувчи қудрати, бетакрор жозибаси
ва таровати бевосита шу туфайли, яъни қадим ва эски дунёни танимаслиги − тан
олмаслиги оқибатида рўёбга чиқмайдими?!
Инсон кўпни кўрган кексалардай тажрибали ва эҳтиёткор бўлиб туғилганида,
аввал бошданоқ ўта ақлли ва донишманддай дунёга келганида эди − ҳаёт жуда
жозибасиз ва зерикарли туюлмасмиди?! Ёшлик ўзининг ва ўз сирли-сеҳрли
туйғуларининг абадиятига ишон маганида, ўз ҳиссий оламининг ўткинчилигини
англаб етганида Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин, Вомиқ ва Узро, Асли ва
Карам, Ромео ва Жульетта сингари умрбоқий ишқий афсоналар туғилармиди
дунёда?! Чин дилдан севадиган навқирон қалб ўзи нинг ва ўз туйғуларининг
мангулигига савқи табиий ишонгани, “кўникиш ва унутиш”га одатланмагани учун
ҳам абадий айрилиқ, йўқотиш унда адоқсиз оғриқлар, узундан-узоқ куюнишлар
сифати да акс садо беради.
Хайр энди… Қалбимда бир видо қолди,
Хайр энди, сен кетдинг, бегуноҳ оҳу.
Бугун сен қайдасан? Қайларда қолдинг?!
Сен бугун ким ларнинг маъсум ҳамроҳи?!
Қайси бир одамнинг бахтига ёрсан,
Очилдими сенга толе дарчаси?!
Бугун сен кимларнинг меҳрига зор сан,
Менинг юрагимнинг мажруҳ парчаси.
Висол ва ҳижрон ёш ли рик қаҳрамон учун худди жаннат ва дўзахдай аксил
тушунча лар дир. Шу боисдан ҳам у жаннатий висол дамларини унута олмагани дай,
дўзахий ҳижрон тунларини ва қийноқларини эслашни ҳоҳ ламайди:
Қўйгил, у кунларни эслатма менга,
Қалбимни ёқмасин бу хазон фаслинг.
Энди бегонаман, жонгинам сенга,
Энди бегонадир менга ҳам васлинг.
Гоҳида севилиб, гоҳи ғамдадир
Ишқ узра ёзар дим мен эркин қанот.
Билмайман қайси кун, қайси дамдадир,
Ме нинг қисматимга чанг солди сайёд.
Унинг қўлидадир бу кун имко ним.
Бу кун ҳамроҳимдир гўзал изтироб.
Кўйгил, у кунларни эслат ма жоним,
Кўйгил, юрагимга сен берма азоб”.
Янги лерик “мен” ишқ моҳияти ва ошиқ қисмати хусусида чуқур, қайғули ўйлар
сура ди. Зиддиятли ва чигал фикрлар гирдобида азобларга қолади. У сев ги ва ҳижрон,
муҳаббат ва жудолик худди ҳаёт ва ўлим, борлик ва йўқлик сингари бир-бирини
инкор қилувчи, бир-бирига қарама-қар ши тушунча ва кечинмалар эканлигини ўйлаб
ажабланади. У хиж рон ва фожиа, айрилиқ ва аза моҳиятан бир эканлигини кашф эта
ди. Уларни йўқ лик ва йўқотишнинг турли кўринишиларидай қабул қилади:
О, инсон қисмати, бунчалар чигал,
Бунчалар хилма-хил фоже ва аза.
Демак, табиат баҳорда уйғониб, кузда ўз поёнига етгандай, инсон ёруғ дунёга
келиб кетганидай, севги ҳам туғилади ва ўлади. Ҳаётдай, инсондай, ёшликнинг
ўзидай севги ҳам абадий эмас. Ҳатто у ҳам ўткинчи ва ўлимга маҳкум. Инсоннинг
инсонга севгиси, яъни Заминий севги муваққатдир ва унинг ўлими муқарардир.
Ёш шоирнинг маънавий оламида ва эстетик дунёқарашида жиддий ўзгаришдан
дарак берувчи “Севги ўлими” шеъри мураккаб ва азоб ли изланишлар ҳосиласидай
туғилган…
Энди сен тутмассан асло қўлимни,
Ўтган севгим учун очмассан аза.
Оҳ, қандай ўлим бу севги ўлими,
Унга на қабр бор ва на жаноза.
Абдулла Орипов лирикасида дунёнинг фоже моҳиятига етиб бориш ҳамда
воқеликни драматик ва трагик туйғулар воситасида инъикос этиш даставвал
ҳаққоний ва табиий севги кечинмаларини тасвирлашдан бошланади. Шоирнинг,
айниқса, илк лирикасида муҳаббат туйғуларини умуминсоний изтиробларнинг
таркибий ва узвий қисми сифатида ифодалашга интилиши бўртиб кўзга таш ланади.
Умуман, олтмишинчи йиллар ёшлар шеъриятида, хусусан, Абдулла Орипов ва Рауф
Парфи ижодида муҳаббат ҳислари ҳаётий фожиаларнинг ўзига хос кўринишларидай
талқин қилиниши бежиз эмасди, албатта. Бу, биринчидан, ёш шоирларнинг инсон
ва севги қисматини асл ҳолича, ростгўй акс эттиришга эҳтиросли талпи ниш
нинг натижаси эди. Иккинчидан эса, янги шоирлар авлоди ўзлари нинг ҳаётий ва
трагик мазмунли ишқий шеърлари билан энг яқин ўт мишдаги − ўттизинчи йиллар
ўрталаридаги шафқатсиз қатағондан ке йин адабиётда авж олдирилган инсоннинг
ва инсон туйғулари нинг сохта, чучмал ифодасини, умуман, ўша чорак асрлик
даврнинг ғай риҳаётий ва ғайрибадиий тажрибасини таг-туги билан инкор қилишни
кўзда тутган эдилар. Ўттизинчи-эллигинчи йилларнинг адабий инсоншунослиги
бутунлай яроқсиз эканлигини, миллатнинг ва ҳаётнинг маънавий эҳтиёжларига
сираям жавоб беролмаслигини фош қилишни ва таъкидлашни ёш қаламкашлар
жудаям истар эди лар.
Олтмишинчи йиллар шоирлар авлодининг эстетик инкор пафоси билан
йўғрилган қатор шеърларида шахсга сиғиниш даври бадиий тажрибасига тўғридан
тўғри, бевосита муносабатни ҳам кузатиш мумкин. Абдулла Ориповнинг бир
қанча қалам тажрибаларида, жумладан “Баҳор кунларида” шеърида масалага айни
шундай ёнда шувнинг гувоҳи бўламиз. Муаллиф мазкур шеърини “ҳазил” деб
атаган бўлса-да, унда муҳим ва жудаям жиддий муаммолар ўртага ташланган эди:
Баҳор чоғи эди, шод эдик жуда,
Боғда дилдор билан айлардик висол.
Жилмайиб юрардик ҳуда-беҳуда,
Худди китоб ларда ёзилган мисол.
Ушбу сатрларни синчковлик билан ўқир экан, ҳушёр ва малакали ўқувчи дарров
ёдга олади, “Баҳор”, “Шодлик”, “Боғ сайри”, “Бахтиёр ошиқлар висоли”, “ҳуда
беҳуда жил майишлар….” шулар “мутлақ бахтиёрлик ва шодлик” даврининг ки
тобларини, ўша “осий ва забун” замон асарларида тасвирланган қаҳрамонлар
қилиқларини эслатади-ку! Худди шундай. Мазкур чучмал ва бетайин ўхшатишлар,
ғаройиб ифода ва образлар кон фликтсизлик “назарияси” асосида яратилган адабиёт
поэтик арсе налидан олинган. Шоир мана шундай тасвир усули устидан кула туриб,
айни пайтда, севги ҳам, висол ҳам, ҳатто баҳор боғларидаги “дилдор билан сайр”
ҳам бутунлай бошқача эканлигини, китоб лар да ёзилгандай эмаслигини кўрсатиб
ўтади:
Бирдан гумбурлади момақалдироқ.
Ҳавонинг авзойи бузилди, не ҳол?
Ёмғир ҳам ширил лаб қуйди-ку шу чоғ,
Худди китобларда ёзилган мисол.
Бир зум ёмғир ичра қолдик иккимиз.
У менинг кўксимга бош қўйди беҳол.
Шоирнинг нияти ҳаётни нуқул пардозлаб, силлиқлаб кўрсатган, ёлғон ва қалбаки
туйғуларни куйлаган, “иллатлардан илҳомланган” адабиётнинг устидан шунчаки
кулиш эмас, албатта. У куюниб ҳаёт нинг бошқачалигини таъкидлайди:
Йўқ, энди китобга ўхшамади ҳеч.
Қурғур ёмғир биздан кетибди кулиб.
Икков икки ёнга тар қал дик шу кеч,
Менинг белим оғриб, у тумов бўлиб…
Янги шоирлар авлодининг бадиий тафаккуримиз ривожидаги энг улкан
ҳизматларидан бири, бу – воқеликни сохта-оптимистик талқин усулида инъикос
этиш анъанасини итқитиб ташлашидан иборат эди. Эркин Воҳидов, Абдулла
Орипов, Рауф Парфи, Чўлпон Эргаш, Омон Матжон, Маъруф Жалил, Муҳаммад
Али каби ўзига хос истеъдод эгаларининг илк лирикасида ана шу янгиланиш пафо
си, айниқса, ёрқин акс этганди.
«Шарқ юлдузи» журнали 2025-йил 6-сон