Sharq yulduzi - adabiy-badiiy, ilmiy, ijtimoiy-siyosiy jurnal.

Сўз хоқони



Сўна АББОСАЛИ қизи – 1961 йилда Ғарбий Озарбайжоннинг Гўйча туманидатуғилган. Баку давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.Иккита тарихий роман, тўртта қисса, тўртта ҳикоя, иккита шеър ва битта болаларшеърларидан иборат китоби нашр этилган. У озарбайжонлик машҳур ёзувчи АзизаЖафарзодадан кейин тарихий роман ёзган иккинчи аёл ёзувчидир.


“Озодликдан гўзал неъмат йўқдир…”
Хоқоний Ширвоний

Арава яшил рангга бурканмиш тоғ этаклари бўйлаб чўзилган йўлда оҳиста
кетиб борарди. Ширвон ерларида айни кўклам чоғи. Ён-атрофдаги адирлар
устига қандайдир сеҳрли қўл соҳиби тўқиган алвон гиламини ёйиб қўйгандек.
Ям-яшилликлар узра қизғалдоқлар, барқ уриб очилган гулчечаклар бир-бирига
чирмашиб ўсиб ётибди…
Одатда тонгни ўзларининг ёқимли овози билан қарши оладиган булбуллар
табиат қўйнида ял-ял очилган турфа чечаклар гўзаллигидан сархуш ҳамон
куйлашарди. Осмон бағрида ёйилган оқ булутлар оппоқ бўлиб очилган момиқ
пахта толаларини ёдга соларди. Кўк узра парвоз қилиб яйраётган қалдирғочлар
инсон қалбига алланечук завқу шавқ бағишларди…
Оғир ҳаракат қилаётган отларига арава қўшилган икки отлиқ боғ-роғларга
туташган Малҳам қишлоғига етиб келган эдилар. Отлиқлардан бири
Ширвоншоҳлар саройининг Малик уш-шуаро1си Абул Аъло Ганжавий бўлса,
иккинчиси ўз замонасидаги фозил инсонлар ҳомийси ҳамда аҳли ҳолнинг устози
сифатида танилган Иззиддин Амир Ширвоний эди.
Улар қишлоққа киргач, йўлда эшагининг устига майда-чуйда тўлдирилган
хўржинлар юклаб олган ўрта ёшлардаги йигитга дуч келдилар. Йигит қишлоқ
оралаб нарса сотиб юрган эди. Ширвоншоҳ саройидан келаётган йўловчилар
унинг рўпарасида тўхтаб, салом бердилар. Йигит алик олганидан сўнг Абул Аъло
уни саволга тутди.
1 Шоирлар шоҳи.
– Бизлар бу қишлоққа шуҳрати Шомаҳидан олис-олисларга ёйилган,
Ҳақойиқий тахаллуси ила шеърлар ёзадиган Малҳамлик ёш шоирни кўргали
келдик. Балки уни танирсан?!
Йигит тўхтаб, бир зум жим бўлиб қолди. У аввалига қаршисидаги отлиқларнинг
бу ерликларга ўхшамас, ўзгача кўркам қиёфасига ҳавас билан боқди, сўнгра
яқиндаги ўйма нақшли ёғоч дарвоза томонни кўрсатиб, қўли билан ишора қилди.
– Балки сизлар Афзалиддин Иброҳим ибн Аллиюн-Нажжор табибнинг уйини
қидираётгандирсизлар? У сиз айтаётган шоирнинг амакиси. Шоирнинг отаси
оиласини ташлаб кетганидан бери у шу ерда – амакисининг уйида яшайди…
Отлиқлар йигитга раҳмат айтишиб, у кўрсатган дарвоза томон қайрилишди.
Улар дарвозанинг рўпарасига келиб тўхташлари билан дарвоза ичкаридан очилди.
– Сизлар ким бўласизлар? – дея, эшик очган узун бўйли йигитнинг баланд
овози отларни чўчитиб юборди.
– Биз Аллоҳнинг меҳмонимиз, – деди Абул-Аъло. Сўнгра отдан тушаркан,
йигитга бошдан-оёқ разм солиб, унинг таклифи билан ичкарига кирди. Тоғ
кўксидан эсаётган майин шабада ҳовлидаги кенг боғнинг тотли мевали дарахтлар
шохи, гул буталари, шифобахш турли ўсимликлар баргларини силаб еларди. АбулАълонинг саволли нигоҳи тағин йигитга қадалди. У исмини эшитиб, аммо ҳали
ўзини кўрмаган Ҳақойиқийнинг ёшини тахминан ўзининг Ганжадан Ширвонга
келган пайтидаги ёшида тасаввур қилган эди. Ўшанда Абул-Аъло ўн беш-ўн олти
ёшларда эди, унинг қаршисида турган йигит эса, йигирма тўрт-йигирма беш ёшга
кирган кўринади.
– Қани менга айт-чи, сен Ширвон ерларида тиллардан тилларга кўчиб юрган
шоир Ҳақойиқиймисан?
Йигит “Ҳақойиқий” номини эшитгач, бироз кулимсираб, оҳиста тилга кирди:
– Мен Ширвон элида хонақоҳи Қуёш бобо номи билан машҳур бўлган табиб
ва муаллим Мирзо Кофиуддин Умар ибн Усмоннинг ўғли Воҳидиддин Усмонман.
Тўғри, мен ҳам шеър ёзаман. Аммо Ҳақойиқий тахаллуси билан шеърлар ёзадиган
шоир менинг амакиваччам Афзалиддин Иброҳимдир. У мендан анча ёш. Лекин
ҳозирда у ўз шеърларини Ҳассанул-Ажам2 тахаллуси билан ёзаяпти…
Шу пайт ҳовли четида шохлари буталаб ётган йирик қора жўка дарахти остидан
бир кишининг сояси қалқди ва у баланд овози билан суҳбатга келиб қўшилди.
– Ассалому алайкум! Унга Ажам Ҳасаний тахаллусини мен берганман.
Болалигимда Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.) билан Ҳасаний деган бир араб
шоир яқин дўст бўлгани ҳақида раҳматли бобомнинг суҳбатларидан эшитгандим.
Бизнинг Афзалиддин Иброҳим ҳам Ҳассанул-Ажам каби улуғ шоир бўлсин!..
Юз-кўзларидан нур ёғилиб турган, ёши олтмишдан ошиб қолган кекса табиб
меҳмонлар томон юриб келаркан, сўзида давом этди:
– Хуш келибсиз Аллоҳнинг меҳмонлари! Қани марҳамат, бу ёққа ўтингизлар,
– дея, устига дастурхон ёзилган хонтахта томонга ишора қилди. Меҳмонлар
жўка дарахтининг остида, ўрмон дарахтлари ёғочидан жуда чиройли қилиб
ясалган айлана хонтахта атрофига, курсиларга ўтиб жойлашдилар. Кенг хонтахта
дастурхони устига дамланган чой, қуритилган турли мевалар ҳамда ёнғоқ билан
мураббо тўлдирилган идишлар қўйилганди…
2 Ҳассанул-Ажам (яъни Ажам Ҳассанул-Ажам) – Ҳақонийнинг тахаллуси.
– Афзалиддиннинг болалик чоғидан таълим-тарбияси, таҳсил олиши
билан ўзим шуғулланиб келаман, – деди унинг амакиси Мирзо Кофиуддин,
Ширвоншоҳлар саройидан келган меҳмонларнинг бу ерга келишидан мақсадини
билган каби. – Али Нажжор акам унга ўзи яхши кўрган уста-дурадгорлик ҳунарини
ўргатмоқчи эди. Аммо у чет элга бош олиб кетиб қолди. Отаси уйдан кетганида
Афзалиддин энди саккиз ёшга кирган эди. Акамнинг нега бундай қилганини ҳеч
ким билмайди, ҳозирги кунга қадар унинг на тириги на ўлигидан бирор хабар йўқ!
Ўша пайтдан бошлаб бу боланинг тарбиячиси, ҳам устози ўзимман. Унга ҳисобкитоб, ҳуснихатни-да ўзим ўргатганман. Афзалиддин Қуръони шарифни хатим
қилганидан сўнг, уни мадрасамдаги ўзимнинг кутубхонамга бошлаб келдим, – дея
қўлини чўзиб, мадраса жойлашган томонга ишора қилди. – Мана шу мадрасада
унга табобатдан ҳам дарс берганман… У бу ерда ўқиб юрган кезларида форсийда
шеърлар битган форс-тожик шоири Саноий Ғазнавийнинг “Ҳадиқатул-ҳақойиқ”3
китобидан таъсирланиб, “Ҳақойиқий” тахаллусида шеърлар ёзарди. Ўғлим
Воҳидиддин Усмон эса Афзалиддинга бир ажойиб қилиб мусиқадан дарс берган.
Мирзо Кофиуддин Умар ибн Усмоннинг “Тиб мадрасаси” деб атаган мактабнинг
бир томонида кутубхона, бошқа бир томонида шифохона ва унинг ёнида ҳар хил
хасталиклар муолажасида ишлатиладиган турли малҳамлар, ҳаб дорилар, дамлама,
шарбат ва суртмалар тайёрланадиган дорихона ҳамда ҳакимлар яшайдиган
ҳужралар жойлашган эди.
Абул-Аъло Ганжавий атрофга кўз югуртираркан, Афзалиддиннинг амакисига
шундай деди:
– Ҳурматли Умар ибн Усмон, шогирдларингиздан бири менга сиз ҳақингизда
кўп самимий сўзлар айтиб, бир қанча яхши маълумотларни сўзлаб берган эди.
Сизнинг Ширвонда моҳир табиб бўлишингиздан ташқари, машҳур сўфий олим,
файласуф, буюк математик ва мунажжим сифатида ҳам шуҳрат қозонганингиз
ҳақида биламан. Сизнинг қўлингизда шифо топган инсонларнинг қувониб,
миннатдор бўлиб сизга “ер ва осмон қуёши” дея таъриф берганидан ҳам хабаримиз
бор. Эшитишимча, сиз ҳам шу жойда расадхона очиш ниятида экансиз…
Мирзо Кофиуддин эҳтиром ила Абул-Аъло Ганжавийнинг гапини бўлди.
– Аллоҳ насиб этган бўлса, гар умр вафо қилса, иншааллоҳ орзуимизга
эришармиз. Ҳурматли шоирлар шоҳига, мен ҳақимда сўзлаган у аҳли-ҳолнинг
исми ким экан?
Шу чоғ Абул-Аълони ногоҳ йўтал тутиб қолди. Буни кўрган Мирзо Кофиуддин
дарҳол меҳмонларнинг отларини узумзор устунига боғлаб қайтган ўғлига юзланди.
– Ўғлим Воҳидиддин, хизматкорларга тезда бориб айт, меҳмонларга бир яхши
жўка чойидан тайёрлаб беришсин.
Воҳидиддин хизматкорлар томон кетгач, Мирзо Кофиуддин Ширвоншоҳ
саройининг “Шоирлар шоҳи” деб мурожаат қилаётган меҳмони Абул-Аълога
юзланиб деди:
– Қуритилган жўка гулининг дамламаси йўтални кесади.
Абул-Аъло чуқур хаёлга чўмди. Ўйлари уни олис-олисларга – Фалакийнинг
Ширвоншоҳ саройига ташриф буюрган илк кунларга қараб етаклади. Сўнгги
3 Ҳадиқат ал-ҳақойиқ – ҳақиқатлар боғи.
пайтларда унинг тақдиридан нигорон бўлиб, у жуда хавотирда эди, тез-тез касал
бўлиб қолаётган Фалакий шоирлар даврасида ҳам камдан-кам кўринарди.
– Сиз Аҳли-ҳол деб атаган шогирдингизнинг асл исми Абу Низом Муҳаммад, –
дея, Мирзо Кофиуддиннинг саволига жавоб қилди. – Абу Низом ёшлигидан сизнинг
эътиборингиз туфайли нужум илми сирларини пухта эгаллаган. Мен саройда унга
шеър санъатидан сабоқ бердим. У кеча-ю кундуз осмону фалакка тикилиб оввора
бўлгани сабаб, саройда Фалакий дея тахаллус олди ва шеърларини шу тахаллус
билан ёзмоқда. Ҳозирда у Ширвоншоҳ саройининг мўътабар шоирларидан
бири. Айни кунда “Аҳкоми-нужум”4 номли катта бир асари устида ишламоқда.
Шу сабабдан уни бу ерга келишимдан хабардор қилмадим, диққатини бўлиб,
ҳужрасидан чиқаришни истамадим…
Мирзо Кофиуддин қўлидаги пиёлани ерга қўяркан, таассуф билан бош чайқади.
– Бу ерда илм-фан ва тиббиёт марказининг кенгайиши, равнақ топишида
меҳнат қилган олимлар ҳақида суҳбатлашиш ҳамда иқтидорли талабаларни ёдга
олиш мен учун доимо мароқли кечади. Лекин бу жойга Фалакий ҳам келганида
бизнинг Афзалиддин мендан ҳам кўпроқ хурсанд бўлган бўларди, чунки унинг
қалбида Фалакийга нисбаттан ўзгача ҳурмат ва муҳаббат бор, уни ҳатто ўзининг
устози деб билади… Эҳ, қаранг, Афзалиддиннинг ўзи ҳам келмоқда! “Ўзи ҳақида
кетаётган суҳбат устидан чиққан инсон – покдомон инсондир”, дея боболар тўғри
айтганлар.
Афзалиддин меҳмонлар олдига яқинлашгач, хушмуомалалик билан салом
бериб, улар билан сўрашди. Амакисининг ишораси билан курсилардан бирини
суриб, Изиддиннинг ёнидан ўтирди.
– Афзалиддин Ҳасанул-Ажамни учратганимиз жуда яхши бўлди-да, бу
учрашув менга ҳам, Изиддин Ширвонийга ҳам манзур бўлади, – деди Абул-Аъло
хурсандлигини яширмай.
Афзалиддин ёнида ўтирган Изиддин Ширвонийдан беш-олти ёш кичик эди.
Аммо ташқаридан қараганда уларнинг ёши бир-бирлари билан тенг кўринарди.
– Изиддин ёш бўлса-да, сарой шоирларимиз орасида энг кўзга кўринган
шоирларимиздан бири, – дея сўзида давом этди Абул-Аъло. – У ҳам Афзалиддин
сингари Фалакий шеърларининг шайдоси. Мана, Афзалиддин ҳам даврамизга
келиб қўшилди, балки энди суҳбатимиз мавзусини бироз ўзгартирармиз? Қани,
аввал бошлаб Изиддин бизга Фалакий Ширвонийимизнинг нозик руҳ-ла қаламга
олинган ошиқона шеърларидан бирини ўқиб берсин.
Изиддин жўка чойидан бир ҳўплади. Шу чоғ Воҳидиддин Усмон ҳам ўзининг
Арганун5 номли созини қўлга олиб, оҳиста черта бошлади. Изиддин мусиқа садоси
остида Фалакий Ширвонийнинг ушбу шеърини ўқиди:
Кўнглимни де, қай кеча айрилиғинг қон этмади?
Қай бир чоранг бу синиқ қалбимни нолон этмади?
Бирор кун йўқ-ки, сенинг меҳру ишқинг дилбарим,
Қалбимни ўтга солиб, кўзёшим уммон этмади.
4 Астрология ҳукмлари.
5 Қадимий торли чолғу асбоби.
Абул-Аълонинг юзига табассум югуриб, баланд овозда деди:

– Устозингизга баракалло! Энди ўзингиз ёзганларингиздан ҳам
тинглаймиз.
ўқинг,

– Куйингда ҳолимни фалак, тун кечалар сўрди мендан:
“Сени бу аҳволга солган айтгил, ким ул, кўрсат деди”.
“Ёримнинг хумор кўзлари!” – дедим, деди, ул “Ҳайҳот!
Улар сархуш бўлиблар, қоч, йўқса ўлдирарлар сени!”
Бу сафар уни Мирзо Кофиуддин Абул-Аълодан аввал олқишлади.
– Офарин, яшанг!..
Шундан сўнг Малик уш-шоир “Ажойиб, ажойиб сатрлар”, дея, Афзалиддин
Иброҳимга юзланди.
– Қани, энди Афзалиддин Ҳасанул-Ажамни ҳам бир тинглаб кўрайлик-чи.
Афзалиддин Иброҳим аввал амакисининг юзига боқди, сўнгра, унга мусиқа
оламининг нозик жиҳатларини ўргатган амакиваччаси Воҳидиддинга ҳам бир
назар ташлаб олди. Шунда Воҳидиддин ҳам болалигидан истеъдодига тан бериб
келаётган Афзалиддинга кўз қирини ташлаб, Арганун созини чертиб тилга солди.
Афзалиддин шеър ўқий бошлади.


Тоғам семурғ каби жон фидо айлаб,
Қанотин остига олди, жо айлаб –
Меҳр билан берди, тарбия-таълим,
Мен унинг уйида ўсиб улғайдим.
Доимо ёнимда меҳрибон бўлди,
Яролиғ кўнглимга ҳам дармон бўлди.
Кўрди сўз мулкига харидор манам,
Исмимни атади – Ҳасани-Ажам.


Абул-Аъло мамнунлик билан бош ирғади. Кўп илмлардан воқиф бўлган
тажрибали сарой шоирлари бошлиғининг эътибори Афзалиддинга тушган кундан
бошлаб, қалбида унга нисбатан ўзгача меҳр уйғонган эди. У гўё бир хазинага дуч
келган каби оромини йўқотганди. Шундан сўнг у даврада қулай фурсат келганида
Афзалиддинга юзланиб, ўз мақсадини баён айлади.
– Мен бу жойга аслида сизни буюк Манучеҳр саройига таклиф қилиш ниятида
келган эдим…
Унинг бу сўзларини эшитган Афзалиддининг қалби қувончга тўлди. Шоир
йигитнинг бўлажак устозига боқиб турган ҳайрат тўла нигоҳлари севинчидан
дарак бериб турарди.
Шундан сўнг у бир лаҳза хаёл оғушида ўзининг Фалакий Ширвоний билан
учрашиш онини тасаввур қилди. У билан бирга бўлган бахтли кезларни кўз ўнгидан
ўтказди. Лекин хаёлидан яна алланима ўтди шекилли, бирдан жиддийлашиб,
ўрнидан турди ва бошини эгганича бир нафас жимиб қолди. Шу дамда у ўзининг
беминнат таълим-тарбияси билан уни шу даражага етказган амакисининг бир умр
хизматида бўса-да, ҳақини адо эта олмаслигига амин эди.
– Агар амаким раво кўрмасалар, мен бу қутлуғ таклифга хўп дея олмайман.
Амаким юксак маданият, илм одами. Сув қуёш таъсирида чайқалиб, юқорига
қараб қалқигани каби, мен ҳам унинг ҳимоясида ўсдим, оёққа турдим. Улар
математика ва фалсафа фанларининг чуқур билимдони, айтишим мумкин-ки, ўз
даврининг Арастуси кабидир…
Афзалиддининг бу сўзларини тинглар экан, Абул-Аълоннинг нигоҳи Мирзо
Кофиуддин Усмонга қадалди. Шундан сўнг Мирзо Кофиуддин Усмон оғир ўрнидан
турди ва жиянига яқинлашди. Қўлини унинг елкасига қўйиб деди:
– Менинг энг катта орзуйим, сени бу дунёда сўз мулкининг қудратли
султони сифатида кўрмоқликдир… Бу дунёнинг ишини билиб бўлмайди, ўғлим,
балки бизлар бошқа кўришмасмиз. Сўзларимга қулоқ сол, сенга айтар сўзим ҳамда
васиятим шулки, қачондир одамлар сенинг исмингни тилга олганларида, у шарқу
ғарбнинг афзали десинлар…
Ўша куни Афзалиддин амакисининг дуосини олгач, опаси, унинг фарзандлари
билан, сўнгра мадрасага бориб, у жойдаги дўстлари билан хайрлашди. Шундан
кейин Шомаҳига – Ширвоншоҳлар саройига қараб йўлга тушди.
* * *
Саройнинг кенг кўркам боғида ястаниб турган гуллар шоҳи – атиргулларнинг
хушбўйи руҳга ором бағишлаб, бетакрор нафис гўзаллиги ҳар қандай инсонни
ўзига мафтун этарди. Қирмизи атиргул ғунчалари эса худди ҳукмдорларнинг олтин
тожига ўхшарди. Ширвоншоҳнинг саройи атрофини қуршаб олганча, қўриқламиш
тилла безакли қилич таққан қўриқчиларнинг ташқи кўриниши Ширвон шойисидек
ярқираб, товланиб турарди.
Шомаҳининг муҳташам гўзаллиги, қадам-бақадам ўзгача дид билан кўркам
ободонлаштирилгани Ширвоншоҳлар давлати ҳукмдори Манучеҳр III нинг қудрати
ва унинг бунёдкор ҳукмдор эканидан далолат бериб турарди. Шаҳарни ўраб турган
пурвиқор Майсари тоғлари унинг табиий мудофаа истеҳкомлари ҳисобланса-да,
Ширвон давлатининг қудрати ва таҳликасизлигини таъминлаш мақсадида Боку,
Қабала, Шаброн каби бошқа шаҳарларда ҳам катта истеҳком ишларини олиб
бориш, Гулистон сингари қалъаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида фармон
берилган эди. Сарой улуғлари ҳукмдор қаршисида таъзим бажо келтираркан,
уни Манучеҳр Хоқоний Бузрук – Буюк Хоқон, Хоқони-Кабир6 ёки Хоқони Акбар,
яъни Улуғ Хоқон дея кўкларга кўтариб улуғлашарди.
Ҳукмдор Манучеҳр салжуқийлар салтанатининг заифлашганидан фойдаланиб,
йиллик ўлпонни тўлашдан бош тортгач, Ширвондаги ободонлаштириш ишларига
эътибор қаратди ва давлатнинг маданий ҳаётини жонлантириш ҳақида қайғурди.
Пирсаат дарёси бўйлаб чўзилган карвон йўллари Шомаҳи ва Ширвоншоҳлар
давлатига дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан иқтисодий-маданий алоқалар
ўрнатиш ва давлатни янада ривожлантириш учун кенг имконият яратди…
Ширвоншоҳлар саройидаги шоирлар мажлисида эндигина ўн саккиз ёшни
қаршилаган Афзалиддин Ҳасаний-Ажамни учратиб қолган Фалакий Ширвоний
қучоқ очиб, уни бағрига босди. Ўша куни улар назм мажлисидан сўнг сарой
боғининг сокин бир бурчагида ўтириб суҳбат қуришди. Улардан анча узоқда кўзга
6 Кабир – катта (араб).
ташланиб турган ҳовуз бўйида Ширвоншоҳнинг ислом динини қабул қилган
завжаси Тамара, сарой хонимлари ва канизаклари билан биргаликда айланиб сайр
қилиб юрарди. У Гуржистон ҳукмдори Давид Қуручи IV нинг қизи эди. Ҳусни
малоҳат, ақлу заковат соҳибаси бўлган Тамара Гуржистон ва Ширвон маликаси
унвонларини олганди.
– У ҳокимиятга келганидан сўнг саройда илгари ҳукм сурган турли жанжал,
келишмовчиликларга барҳам берилди, Ширвон гулюзли турк ва туркман қизлари
билан безалди. Ўлканинг ҳар тарафида олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш
ишлари туфайли Манучеҳр III “Буюк хоқон” деган ном олди…
– Ҳа, шунинг учун бўлса керак, сиз уни ўз шеърларингизда буюкликда иккинчи
улуғ Жамшид, подшоҳлар подишоҳи дея мадҳ этибсиз. Саховатда Баҳманга,
мардликда Рустамга ўхшатибсиз! Унинг мадҳини кўкларга кўтариб, “Офтоб юзли
Манучеҳр – кўкнинг қуёшидир, У қоронғи олам юзидан зулм пардасини олди”, дея
ажаб сатрлар битибсиз!
Фалакий Афзалиддиннинг очиқча айтган бу самимий сўзларидан инжимади.
Шогирди қаршисида ўзини тажрибали устоз каби тутиб, деди:
– Сарой шоири ҳукмдор ёки унинг атрофидагиларни улуғлаб мақташи
ўтмишдан келаётган бир анъана. Шуни унутмагин-ки, шоирлик санъатимиз қайси
замонда бўлмасин, ҳукмдорлар ёки сарой аҳлининг ғамхўрлигига муҳтож. Шоҳ
ёки амалдорлар ва уларнинг яқинларига атаб мақтову мадҳиялар бағишлашнинг
ёмон жойи йўқ, бу ҳол ҳеч қандай фалокат саналмайди, чунки ҳукмронларга
мадҳиялар ёки ўтганларига атаб марсиялар ёзиш билан биз ўз замонамизнинг
тарихий йилномасини яратамиз. Биздан кейин дунёга келган тазкирачилар шоҳлар
ҳаёти ва улар кечган замона баёнини биз ёзиб қолдирган шу каби асарлардан
билиб ўрганадилар. Сен ҳам Ширвоншоҳга мадҳиялар битишда ўз маҳоратингни
намоён қиласан деб ўйлайман!
Афзалиддиннинг ёдига у саройга йўл олганидан хурсанд бўлиб, ўзининг
дуосида “Менинг буюк орзуйим, сени бу дунёда сўз мулкининг қудратли султони
каби кўрмоқликдир…” дея лутф этган амакисининг сўзлари ёдига тушган бўлсада, ўз қайсарлигидан тонолмади.
– Аммо мен ҳар ҳолда ножоиз мукофотдан кўра, адолатли жазо афзал деб
биламан. Қолаверса, қилич аҳли билан қалам аҳли ўртасидаги муносабатларда
самимийлик кўприги устунлари ҳар лаҳза қулаб тушиши мумкин. Худди чаён ва
тошбақа қиссасидаги каби…
Фалакий сарой боғида яйраб сайр қилиб юрган хонимлар тарафга бўйлади ва
Афзалиддинга боқиб, деди:
– “Эл ўтган кўприкдан ўтишдан қўрқма, сен ҳам ўт”, деган боболар. Сен нега
шоирларнинг теварак-атрофдан бу ерга – Хоқони аъзам саройига оқиб келиши
ҳақида биласанми?.. Ўйлаб кўр, бизлар каби сарой назм мажлисларида иштирок
этмоқ, ул Буюк Хоқон ҳузурида шеър ўқимоқ ҳар кимга ҳам насиб этмайди…
Шундан сўнг Фалакий бир нафас сукутга чўмди. Бироз аввал назм мажлисида
шоирлар ҳукмдори – Малик уш-шуоро Абул-Аъло Ганжавийнинг Афзалиддин
ҳақида айтган сўзларини эслади ва унга савол берди:
– Ёки шу сабаб сен саройга келишга иккиланиб қолганмидинг?
***
Ўз атрофига истеъдодли ёшларни тўплаган Абул-Аъло Фалакий Ширвоний
ўзи каби Афзалиддиннинг ҳам келажакдан умиди катта эди. Малик уш-шуаро
ўзини Ганжада Шаддодийлар саройида катта ҳурматга сазовор бўлган Қатрон
Табризий анъаналарининг давомчиси ҳисобланарди. У Ганжада дунёга келган,
Озарбайжон турки бўлса-да, Шомаҳига кўчиб келганидан сўнг бу ерда давлат
саройида форс тилида ўз шеърият мактабини яратган эди.
Туркий одат бўйича ўзини Хоқон деб атаган Буюк Манучеҳр саройи ичида
ҳам бой кутубхона бор эди. Афзалиддин каби бошқа ёш шоирлар бу ерда араб,
форс ва турк тилларида қимматли адабий ва илмий асарларни ўқиб, ўрганардилар.
Қолаверса, бу жойдаги хаттотлик санъатининг нозик жиҳатларини пухта
эгаллаган ёш шоирларга кўчирма олиш учун нодир китоблар берилар эди. Ёш
хаттотлар қийин меҳнат эвазига тунда чироқнинг ёруғи, кундузи қуёш нури
тушиб ёришадиган ҳужраларда жойлашиб олиб, уюм-уюм кўҳна китобларга янги
ҳаёт бахш этардилар. Абул-Аъло саройга муаллим бўлиб келган кунидан бошлаб
Афзалиддиннинг яхши илм олиши устида қайғурарди ва кўп ўтмай уни саройга
муносиб хизматга ўтказиш ҳақида ўйларди.
Саройда балоғатли гўзал сўз айта оладиган шоирларга ҳукмдорнинг ўзи
ҳомийлик қиларди, саховат ила қимматбаҳо совғалар ҳадя этиб турарди. У зотнинг
вақти чоғ бўлган баъзи кезлар сарой хазинасидан шоирларга инъом этилган
қалам ҳақи шунчалик баланд бўларди-ки, буни кўрган улуғ сарой амалдорлари
ҳам ҳайратда қолишарди. Ҳатто сарой аъёнлари орасида ҳасад қилиб уларни
ҳукмдорнинг кўзидан йўқотмоқчи бўлган бадкирдорлар пайдо бўлган ва уларнинг
сони кундан-кунга кўпайиб борарди.
Ширвоншоҳ ҳомийлик қилган шоирлар сарой муҳитида фақат ўз асарларини
ёзибгина қолмай, балки уларнинг баъзилари эски китоблардан нусха кўчирар,
яна бир қисми ўша даврнинг энг сара китобларини таржима қилиш билан машғул
бўлардилар.
Орадан кўп вақт ўтмай, шогирдлари орасида Абул-Аълонинг алоҳида
эътиборида бўлган ва ғамхўрлигини аямаган шогирди Афзалиддин ҳам сарой
ичида энг кўзга кўринган уста хаттотларнинг олд қаторидан жой олди. Бир куни
Буюк Манучеҳр иштирок этган назм кечасида Малик уш-шуаро уни ҳукмдорга
таништираётиб шундай деди:
– Ҳузунгизда турган, ўзининг гўзал шеърлари ила танилган ёш шоирлардан
бири, Хақони аъзам сўрови билан Ширвоншоҳ саройига келиб жойлашган Абу
Бедил Афзалиддин Иброҳим ибн Али Нажжор Ҳақоиқий Ҳасанул-Ажам бўлади.
Манучеҳр вино солинган қадаҳни қўлига олиб, бош ирғаганча Афзалиддиннинг
шеър ўқишига изн берди.
Афзалиддин Ширвоншоҳ Манучеҳр ибн Фиридуннинг таърифини шундай
сўзлар билан бошлади:
– Сизнинг муборак қўлингиз, Буюк Манучеҳр, фақат саховат бағишламоқ
учун очилур, қирмизи-ол шароб бодасини тутмоқ учун ёпилур. Ер юзида бирор
мавжудод сиздан адолатсизлик кўрганини айта олмас, ёлғиз қалам қамишидан
ўзга. Ахир унинг қаршингизда ҳеч бир гуноҳи йўқ эди-ку, аммо сиз унинг бошини
кесиб, танидан жудо айладингиз…
Мажлис аҳли Афзалиддининг сўзларини ҳайрат ичра тинглаб, сукунат ичра
унга боқиб турарди. У ўз мадҳиясини ўқишда давом этди ва шундай деди:


– Оёғини ўп шоҳнинг, тожу тахтин дуо эт,
Жон ширасин истасанг, Манучеҳрни мадҳ эт.


У амалда бир малак, жангларда арслон эрур,
Туронни фатҳ айлаган Рустами-достон эрур.


Шу пайт мажлисдан “Офарин, машаллаҳ…” деган овозлар жаранглай бошлади.
Манучеҳрнинг бош вазири Сайид Жамолиддин Абул Наср:
– Бу йигитнинг оғзидан лаъл-жавоҳир ёғиляпти. Ул таби-равон соҳибидир, –
деди.
Унинг бу сўзларидан Афзалиддиннинг қалби жўшиб, бир-икки қадам олға
юрди-да, ҳукмдор тахти ёнидаги байроққа ишора қилиб, шундай деди:


Шер нишонли бу байроқ давлатининг рамзидир,
Бутун ажам мулкини қиличи-ла фатҳ этур.


Бордир у тутган жомнинг оби-ҳаёту майи,
Баҳри-муҳит обидир, оби-беҳиштнинг майи.


Ҳар ёнда фароғатнинг сабабкори ул эрур,
Роҳатлик бўлган жойда, эл ҳам билимдон бўлур.


Жом каби, Довуд каби хислати бор шоҳдир ул,
Файзу барака, комил ҳикмати бор шоҳ эрур.


Дунёга ҳоким бўлган, бахтли эрур имдоди,
Шеърият самосида юлдузга қўнган номи…


Бу сафар Манучеҳрнинг чап томонида ҳозир турган вазир Аминиддин
Муҳаммаднинг ҳам юзига табассум югуриб, дилидаги ҳайрати тилига кўчди:
– Баракаллоҳ! Бу йигитнинг жўшқин нозик таъби шеърият самосида чарх уриб,
парвоз этмоқда…
Абул-Аъло бу вазирнинг наинки саройдаги файласуфлар, ҳаким, мунажжим ва
шоирларга ҳомийлик қилишини, шу билан баробар ўлканинг машҳур олимлари,
меъморлари ҳамда истеъдодли наққошларига ҳам ёрдам бериб юришини яхши
билар эди. У қўлини кўкрагига қўйган ҳолда, ҳам ҳукмдорга, ҳам вазирга таъзим
қилиб, шундай деди:
– Қудратли Хоқони аъзамнинг номига муносиб таъриф бўлди…
Ширвоншоҳ Манучеҳр Абул-Аълонинг шогирдлари ўртасида ёш шоир
Афзалиддинга нисбатан ўзгача меҳру эътибори борлигидан хабардор эди. Барча
ҳукмдорлар саройида бўлгани каби, унинг саройида ҳам оғиздан-оғизга сўз
етаклайдиган одамлар бор эди. Малик уш-шуаронинг яқинда саройга бошлаб
Сўз хоқони
138 Шарқ юлдузи
келган бу шоир йигитни қизи Ойбекага куёв қилиш ниятида юрганидан ҳам
хабардор эди. Шунинг учун, у айни дамда ҳузурида турган бу шоирдан саховатини
дариғ тутмади.
– Шундай экан, бундан буён шоиримизнинг тахаллуси Хоқоний бўлсин8, –
деди Ширвоншоҳ Манучеҳр.
Абул-Аъло ҳам, Афзалиддин ҳам ҳукмдорга эҳтиром билан таъзим бажо
келтирдилар. Афзалиддин бир зум хаёлга чўмди, қулоғи остида беихтиёр
амакисининг айтган сўзлари садо берди: “Менинг буюк орзуйим, сени бу дунёда
сўз мулкининг қудратли султони каби кўрмоқликдир…”
– Муборак бўлсин! Хайрли бўлсин! Ишончим комилки, Хоқоний тахаллуси
бугундан бошлаб Ширвоншоҳга ҳам, ёш шоиримизга ҳам фахру шараф
бағишлайди! – деди, қувонч ила Абул-Аъло.
Ҳукмдор ўз тахтида жойлашиб, ўнг қўлини юқори кўтарди ва йиғилганларни
ҳайратга солиб, фармонини эълон қилди.
– Бугундан эътиборан Ширвон давлатининг энг муҳим ва шарафли
лавозимларидан бири – менинг хусусий котибим9 вазифасини Хоқонийга ҳавола
этаман…
* * *
Саройга Абул-Аълонинг тавсия, таклифи билан келган ва бу ерда янги юлдуз
каби чарақлаб порлаётган Хоқоний ўзини улуғ устози қаршисида ўз маънавий
бурчини билган зиёли талаба каби тутарди. Назм мажлисларидаги мукофотлар,
ҳадялардан ташқари унга ҳар йили сарой хазинасидан ўттиз минг дирҳам
тўланарди. Орадан кўп вақт ўтмай, у Ширвоншоҳнинг саройи яқинидан ўзига
муносиб уй сотиб олди.
Абул-Аъло Ганжавий шогирдини кузатаркан, унинг қисқа вақт ичида
Ширвоншоҳ саройида қўлга киритган катта муваффақиятларидан севинарди.
– Сен нозик назмий ишоралар билан буюк достонларга татийдиган фикрларни
ифода этишда моҳирсан!..
Устозидан бундай тарифни эшитган Хоқоний мағрурланиб, эркалик билан
жилмайиб, деди:
Сўз ганжининг соҳиби, сўз мулкининг хоқониман.
Ҳар бир калимамда бор юз ганжи-хоқоним маним…
– Ичингдаги ғурурнинг овозини бўғ, бу ҳайқириқлар тағин бошингга балолар
келтирмасин!
Хоқонийнинг устози Абул-Аъло Ганжавий истеъдодли шогирди билан назму
ижод борасида мароқли суҳбатлар қуриш ниятида унинг уйига тез-тез келиб
турарди. Бу келиб-кетишлар бора-бора уларнинг орасида қариндош-уруғчилик
муносабатларининг вужудга келишига ундади. Ширвоншоҳ саройи шоирлар
раҳбарининг, аввалда ўзининг шогирди бўлган Фалакий Ширвонийга турмушга
бериш истагида юрган қизи Ойбека Хоқонийга унаштирилди. Устози Абул-
8 Баъзи манбаларда Хоақоний Ширвонийнинг Ширвоншоҳ Манучеҳрнинг фармони билан
Хоқоний тахаллусини олгани ҳақида ёзилган. Хоқоний – яъни Хоқонга мансуб.
9 Котиб, хаттот.
Аълонинг ўз қарорини бундай ўзгартиргани Фалакийни кўп маъюс қилди, у
саройда ўзига жой тополмай, қийналди. Шундан сўнг қисқа муддатга ёлғизликка
чекинишни ихтиёр этди ва ўз ҳужрасидан ташқарига чиқмай қўйди. Унинг астасекин ранги сўниб, заъфарон тус олди. У Хоқоний билан учрашиб қолган чоғида
ўзининг маъюслиги, кўнглидаги изтиробларни яширишга ҳаракат қиларди ва
унга ўз аҳволидан шикоят этишни, тақдиридан сўз очишнинг ҳожати йўқ, деб
ўйларди. “Эҳтимол, Хоқоний эркинлик борасидаги бу каби қарашларида ҳақдир.
Унда менинг роҳатимни ихтиёримдан жудо қилган изтироблар нима эди? Нега
кечаги тушунчаларимга бугун ўзим қаршиман? У аввал бошда менинг шогирдим
эди, энди у ҳам устозлик мақомига кўтарилди…”
Бир куни хафа бўлиб юрган Фалакийга тасалли бериш учун Абул Аъло
Ганжавий унинг ҳужрасига ташриф буюрди. Шогирдига йигирма минг дирҳам
пул бераркан, шундай деди:
– Ўғлим, сен бу пулга Туркистондан менинг қизимдан ҳам гўзалроқ қирқта
канизак сотиб олишинг мумкин…
Фалакий бош чайқаганча, устози узатган пулдан юзини четга бурди ва қалбидаги
сўзлар тилига чиқиб, пичирлади:
– Қизиқ, нега бу ўлканинг қул бозорида мард туркларнинг қуллари ва гўзал қизжувон канизаклари бунча арзон сотилади? Замон шунчалар адолатсизми?
– Шубҳасиз, сени ўйга солаётган, азоблаётган бундай фикрлар сўнгги кунларда
чеккан изтиробларинг туфайлидир. Менга қулоқ сол Фалакий, иш билан овун,
токи юрагингни қайғу-ғамга бериб қўйма. Ҳеч қачон ғамнинг қули бўлиб қолма…
Фалакий кўзларини юмиб, бир лаҳза ўзини ҳужрасида ёлғиз, йўқ, балки қоронғи
зиндонда турган каби танҳо ҳис қилди. Унинг овози чуқур бир қудуқ тубидан
келаётган каби эди гўё:


– Воҳ, дардимга ҳеч ким мададкор эмас,
Найларам-ки, бахтиёрлик ёр эмас.
Жон олар сабру интизорим менинг,
Найлайин, чорам интизорлик эмас.
Бу қадар ҳолим паришон айлади,
Воҳ, ғамимга ҳеч ким ғамбардор эмас.


Бу қасидани тинглар экан, Абул-Аъло ҳайрон бўлиб ундан сўради:
– Бу ғазални қачон ёзган эдинг? Ёки бирдан кўнглингдан чиққанини
сўзлаяпсанми? Айтаётган бу сўзларинг “Зиндон-ку!” Ҳеч қачон қамоқда
бўлмагансан, ахир, маҳбуслик ўзи нима, қийноқлар нималигини билмайсан!..
Фалакий устозининг юзига боқди.
– Аслида мен ҳам бир маҳбусдирман, устоз. Жисму жоним бугун шу жойда
чириётган бўлса, эртага ҳақиқатдан ҳам қайсидир қоронғи зиндонларнинг бир
бурчагида жон бериб, тупроққа қайтаман…
– Фалакий, бас, бундай сўзларни қайтарма. Нималар деяпсан, ахир? Ёки
мунажжимлигинг тутиб, юлдузларга боқиб фол кўраяпсанми?
Фалакий чуқур хўрсинди.
– Ҳа, устоз! Юлдузлар мени ҳам, Хоқонийни ҳам, устозимиз Абул-Аъло
Ганжавийни ҳам зиндон ҳаёти кутмоқда, деб айтаяпти. Менга қилган бу
ноҳақлигингизнинг жазосини ҳар учаламиз бирга тортамиз.
Абул-Аълонинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилиб кетди. Шу чоғ
Шомаҳининг Жума масжиди минорасидан ёқимли азон овози эшитила бошлади.
Абул-Аъло Фалакийнинг ҳужрасидан чиқиб кетаётиб, бир дам тўхтаб, орқасига
қаради.
– Намоз вақти бўлди, охирги пайтларда масжидга ҳам чиқмай қўйдинг. Яхши,
сен ўзинг яна бир яхшилаб ўйлаб кўр, руҳий мувозанатингни йўқотиш ўзингни йўқ
қилиши мумкин. Қани, ўрнингдан тур, Аллоҳдан мадад сўра. Энди бизга Аллоҳ
марҳаматига сиғинмоқдан ўзга йўл йўқдир…
* * *
Ойбека билан Хоқонийнинг никоҳларидан сўнг орадан бироз вақт ўтгач,
Хоқонийнинг маънавий оламида катта ўзгаришлар юз бера бошлади. У йигирма
икки ёшга тўлган эди. Шоирнинг ботиний дунёқарашидаги бу бурилиш ўша даврда
Ширвон ва Аранда диний-ижтимоий ҳаракат сифатида кенг тарқалган, сўфийлик
тариқатига мойиллигидан пайдо бўлганди. Авваллари Ибн Сино фалсафаси билан
қизиққан Хоқоний Ширвоний, эндиликда бир ижодкор сифатида ўз амалларида
Тангрининг розилиги ва унинг муҳаббатини қозонишга ҳаракат қиларди. Машҳур
сўфий олим, файласуф Имом Насириддин Бакувий билан учрашув, суҳбатлари
унинг иймонини, ахлоқий қарашлари, маънавий оламини сўфийлик руҳида
мукаммаллаштира борди. У эндиликда ижод қилаётган шеъру ғазалларини шу
эътиқод сиёҳи билан ёзиб яратарди.
Бир томондан у Ширвоншоҳ Манучеҳрга, маликалар маликаси Тамарага,
уларнинг ўғли Ахситон, қизи малика Исматиддинга, Салжуқ султони Алп
Арслонга атаб мадҳиялар битарди. Бошқа томондан, сарой аҳлини аямай қаттиқ
танқид қиларди. Саройда ўтказилган шеърлар танловида биринчи ўринни
эгаллаган Хоқоний эндиликда сўз санъати оламида устози Абул-Аълони ҳам ўз
соясида қолдириб кетган эди. Унинг бу каби муваффақиятлари сарой аҳли ичида
баъзи бировларнинг ҳасадига сабаб бўлиш билан бирга, устози Абул-Аълони ҳам
хавотирга солиб қўйганди.
Сўнгги пайтларда “Шомаҳи заминининг қудрати Бухоронинг буюклигини
ҳам ортда қолдирди”, дея ҳикоятлар тўқиган Хоқонийнинг ҳар бир мадҳиясини
хоқон минг тилла динор билан мукофотлашни одат қилган эди. Хоқоний сарой
шоирларининг мажлисида ўзини тез-тез мақтаб туришдан ҳам тортинмасди:


– Ижод сирин билмоқ, истасанг келгил,
Унинг сирларини мендан ўргангил.
Камолот бобида бир зарра эдим,
Қуёш мақомида кўкка юксалдим.
Энди сўз мақоми ичра танҳоман,
Шоирлардан баланд парвозда рутбам…


Хоқонийнинг сўз санъати дунёсида тобора юқорилаб бораётган маҳоратини,
шоирона гўзал овози, назмидаги ўзига хос сўз ўйинлари, шеъриятининг ташбеҳларга
бойлигини кўриб, гувоҳ бўлиб турган сарой шоирлари орасида унга ҳасад кўзи
билан қараётганларнинг сони кундан-кунга ортиб борарди.


– Ҳақлиман, фахр этишга, кўриб қўй, ҳамма билсин,
Сўз дунёсин шоҳиман, майли, қўй ҳамма кўрсин…


Сўнгги кунларда ушбу байтлари тилдан тилга, оғиздан оғизга кезиб юрган
Хоқоний ўз вақтини асосан маҳорат дарсларида, Мужир тахаллуси билан шеърлар
битаётган шогирди Абулмакарим Мужриддин Бойлақоний билан бирга кечирди.
Мужир ҳамда устозининг асарларидан нусха кўчирди.
Аммо бу даврга келиб сўз мулкининг хоқони Афзалиддин Хоқоний борган сари
ўзи яшаётган сарой ҳаётидан безиб борарди. Бундаги ҳукмдор амалдорлари, ҳатто
сарой аслзодаларига қарши мақомда турарди. Унинг саройнинг юқори мартабали
амалдорлари билан бирга йўл тутмай, айрича хатти-ҳаракатларидан қайнотаси
Абул-Аъло қаттиқ хавотирга тушаётган эди. У куёви қаршисида ўзининг ҳурмати
ва мавқе эътиборини қўлдан бой бериб қўйишдан қўрқарди.
Бир куни у куёвининг бу каби хатти-ҳаракатидан нолиди.
– Мен сенинг шеърият бобида мукаммал таҳсил олмоғинг учун ҳаракат
қилдим, сенинг тилингни, қаламингни шоирликка йўналтирдим. Ҳақиқий шоир
бўлганингни кўрган чоғимда сени Ширвоншоҳ Манучеҳрнинг саройига бошлаб
келдим. Хоқонга ўзим таништирдим, сенга Хоқоннинг номини ҳам ўзим бердим.
Лекин энди сен қайсарлик отига миниб, осмонда қилич ўйнаяпсан… Асрлар оша
сарой ҳаётининг завқу шавқига ўрганиб қолган одамларни қайта тарбиялаш, уларнинг терисини қуёш оташида куйдириш билан баробар бир ишдир!


Менга савол берсанг, эй Афзалиддин,
Англайсан, эҳтимол ўзинг тўғрисин.
Онт ичгум ул азиз жонинг-ла, рости –
Сендан норозиман, гапимнинг асли…
Сенинг устозингман, ҳамда қайнотанг,
Боламсан, кўзимнинг нурисан, аттанг.
Сен аввал ўзингга устоз, деб билдинг,
Сенга қизимни бердим ва куёв қилдим.
… Не ғазаб, устимга ўтлар сочасан?
Мен на шамол, на тупроқ, сен оловмассан!


Хоқонийнинг қалбидан “Тўғри одамга сабр ярашади” деган фикр кечган бўлсада, ўзининг ғазабини жиловлай олмади. Беихтиёр Ширвоншоҳлар давлатининг
саройи дарвозаси гумбазининг ичига бир-бирига қаратиб ўйилган икки шер ва
уларнинг ўртасидаги сигир боши рамзига тикилиб қолди. Шу пайт икки кучли
панжа остида эзилган ул бечоранинг ожизлигига раҳми келиб, кўнглини алланечук
ўкинч, изтироб ўртади ва ғазаби жўшди…
Абул-Аъло ҳеч кимнинг сўзини кўтармайдиган, тўғри келганида ҳатто
Ширвоншоҳнинг ҳам сўзи устига сўз айтолган куёвининг кўзларида ғазаб
учқунларини кўриб жим қолди.
Устозининг ночор аҳволини сезган Хоқоний ҳам ўзининг ҳамда устозининг
нозик руҳига тасалли бермоқ ниятида сўз айтди:
– Муҳтарам устоз, мен ўзим ёзаётган шеъримнинг тарбиявий кучига ишонаман.
Менимча, ҳар бир тарбиячи шоирликни эплай олади. Лекин ҳар бир шоир тарбия
қилишни билиши лозим!..
Унинг бу сўзларини тинглаб турган Абул-Аълонинг ҳам сабру тоқати тугади.
– Йўқ! – деди у овозини кўтариб. – Сен барча қасидаларинг, мадҳияларинг
эвазига Ширвоншоҳдан олган мақтовлару эътиборга, улар туфайли кийган фахр
либосингга, яшаётган сарой ҳаётига ношукурлик қилма, ўғлим!
Бу гал Хоқоний қайнотасига шаъма қилиб деди:
– Мен баъзи шоирларга ўхшаб яхшироқ совға олиш учун қасидаларимни
Ширвоншоҳнинг айшу ишрат мажлисларида ўқиётганим йўқ-ку? Айшу ишрат
базмларида шеър ўқигувчи шоирлар ичимлик ва мусиқанинг таъсирида бўлган
Ширвоншоҳнинг бундай пайтларда янада саховатлироқ бўлишини яхши билишади.
Мен эса, аксинча, бундай пайтларда сукут сақлашни, жим туришни афзал кўраман.
Абул-Аълонинг ҳаяжондан овози титраб кетди ва Хоқонийга сўнгги марта яна
бир бор насиҳат қилган каби деди:
– Мен Ганжадан Ширвонга келганимда ўн олти ёшда эдим… Ўшандан
бери йиллар давомида минг бир заҳматлар эвазига бу салтанатда эришган обрўэътиборимни сенинг бу каби ўринсиз қайсарликларинг туфайли йўқотишни
истамайман. Шунинг учун сенга саройнинг мўътабар инсонларига қарши тунд
қарашларингдан имкон қадар зудлик билан воз кечишингизни тавсия қиламан!..
Орадан бир неча кун ўтди. Хоқоний ўз ихтиёридан бир қадам ҳам ортга
қайтмади. Абдул-Аъло унга панду насиҳат кор қилмагани ва бу усул билан уни
йўлга сололмаслигини сезиб, шогирднинг ўз устозига қилган ношукурлиги ҳақида
кескин бир ҳажв ёзди.
Хоқоний ҳам ўша кунлар гўё нималар биландир машғул бўлди. Ўзининг шахсий
ҳамда ижтимоий ҳаётида Сарой шоирларининг бошлиғи бўлган қайнотасининг
аралашаётганини ҳазм қилолмади. Гўёки ёши ўзиникидан ўттиз ёш катта бўлган
қайнотаси ва устози Абул-Аъло қаршисида энди “қарзи қолмади”, шу сабаб, тез
орада унга киноя билан қаттиқроқ жавоб беришга мажбур бўлди.
Шундай қилиб, ҳукмдорнинг марҳаматига соҳиб бўлмоқ, унинг ишончини
қозонмоқ учун шоирлар шоҳи Абул-Аъло Ганжавий билан унинг шогирди
Хоқоний Ширвоний ўртасидаги зиддият борган сари янада чуқурлашиб борарди.
Ҳатто, вазият шу нуқтага келиб етди-ки, бир куни ҳукмдорнинг ҳузурида устози
тарафидан танбеҳ эшитган Хоқоний ҳиссиётларга берилиб кетди. Ва Абул-Аълодан
бир нафас қутулиш ниятида уни Исмоилийлар мазҳаби маҳфий тариқатининг
раҳбари Ҳасан Саббоҳ10га рағбат кўрсатганликда айблади.
Бу жуда хавфли айблов ҳисобланарди…
Қулоғи ҳар дам мақтовлар тўла ёқимли сўзларга ўрганган Ширвоншоҳ
Манучеҳр бу айбловни эшитгач, қаттиқ ғазабланди. Унинг қалбини ваҳима
босди. У тахтга ўтирганидан бери Ҳасан Саббоҳнинг муридлари ва унинг
фидоий тарафдорларининг ёлғиз мақсади унга суиқасд уюштириш эканини яхши
биларди. Ниҳоятда мустаҳкам ҳисобланган Аламут қалъасини босиб олиб, ўттиз
йилдан ортиқ у жойда тариқатнинг маҳфийлигини сақлаш мақсадида бу жойни
ўзига қароргоҳ қилган Ҳасан Саббоҳнинг маҳфий фидоий айғоқчилари айни шу
жойдан топшириқ олишар ва ўша замондаги подшоҳ, халифа ва ҳокимларга таҳдид
солардилар. Шу сабабдан ушбу қалъа қотиллар ва босқинчилар маркази, дея ном
чиқарган эди.
Шундан сўнг Ширвоншоҳ Буюк Манучеҳр Абул-Аълони ҳамда унинг
Хоқонийнинг саройга келишига қадар унинг ҳимоясида бўлган Фалакий
Ширвонийни ўзига қарши суиқасдда айблади ва ҳар иккисини ҳибсга олиб Шаброн
қалъасидаги зиндонга ташлади…
…Фалакийнинг мунажжимлигига заррача шак келтирмаган эллик беш ёшли
Абул-Аъло Ганжавий ўша кундан бошлаб сарой ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган
эди. Ўша куни видолашув чоғида сўнгги бор шогирдларига юзланаркан, тақдирига
тушган бу каби кўргиликдан шикоят этиб, қуйидаги сўзларни айтди.
– Токи, қалбим сув ва олов каби нозик ва кучли экан, нечун ҳар ярамас, ёвуз
одамнинг қаршисида ўзимни тупроқ ва шамол каби камтар айладим?! Бу адоғсиз
бевафо умрим давомида замондошларим орасидан бирорта ҳақиқат соҳиби, мард,
садоқатли инсонни топа билмадим?!


Мен билган ориф эли ҳасаддан бўлмас йироқ,
Мен билган олим эли жафо чекур ҳамиша…
* * *
Ойбека отасининг ҳибсга олинган кундан бошлаб Хоқонийни қоралади. У
турмуш ўртоғининг қалбини ачиштириб, ўртаб сўз айтиш учун пайт пойлаётгандек
эди гўё. Бу воқеадан икки-уч кун ўтгач, Малҳамдан хабарчи келди ва у
Хоқонийнинг суюкли амакиси – Кофиуддин Усмоннинг ўлими ҳақида хабар
келтирди. Ўша куни Ойбека эрига нисбатан қалбидаги нафрат ила ғазабини тия
олмади…
Хоқоний шогирди Мужриддин Бойлақоний билан биргаликда отини ҳозирлаб,
йўлга тушмоқчи бўлган заҳоти Ойбека унинг ёнига келиб, йиғлай-йиғлай шундай
деди:
– Аллоҳ ҳақи – ноҳаққа тегмас! Сиз отамга ноҳақ зулм қилдингиз, унга нисбатан
ўта ҳақсизлик қилдингиз, шу сабаб Аллоҳ сизни ҳам отангизнинг ўрнида ота каби
азиз бўлган энг яқин инсонингиз, амакингизнинг ўлими билан жазолади.
10 Ҳасан Саббоҳ (1055–11240 – Аламут қалъасини ўзига қароргоҳ қилган Низори Исмоилийлар
давлатининг илк ҳукмдори (1090–1124). Асл номи Ҳасан ибн ас-Саббоҳдир.
Хоқоний кўзларидан кўз узмай боқиб турган Ойбеканинг маъсум кўзларидан
нигоҳини олиб қочди. Ширвоншоҳ саройини абадий тарк этиб, Тифлис томон
йўлга тушаркан, дўсти Иззиддин Ширвоний унга Абул-Аъло Ганжавийнинг қизи
Ойбекани аввал бошда Фалакийга турмушга бермоқчи бўлган ваъдаси ҳақида
гапириб берган эди. У Изиддинга нисбатан хиёнатдан кўнглини асраган, соф
қалбли инсон сифатида ҳурмати ва меҳри баланд эди. Унинг билан бўлган ҳар
бир учрашувни саодат, унинг айтган ҳар бир сўзини насиҳат деб биларди. Шунинг
учун, Ойбекага юзланиб, айбдор оҳангда шундай деди:
– Болалигимдан ўзим хафа бўлсам бўлардим-ки, ўзгани хафа қилмаслик одатим
эди. Мен аввал бошлаб Фалакийни, кейин муҳтарам устозимнинг қалбини
ранжитдим… Бундан тонмайман.
– Бас, сиз менинг ҳам қалбимни оғритмадингизми, руҳимни азоблаб тилка-пора
қилмадингизми?! Сиз отамнинг розилиги билан бўлган муқаддас никоҳимизни
паймол қилдингиз… – деди ва бармоғидан феруза кўзли узукни чиқариб,
Хоқонийга узатди. – Буни олиб кетинг, бу никоҳимиз кунидаги сизнинг менга
берган маҳрингиз11.
Шариат қонунларига кўра, аёл никоҳ куни эркак берган маҳрни қайтарса, бу
унинг талоқ сўраб, ажралишни талаб қилишини англатарди.
Хоқоний узукни унга қайтараркан, шундай деди:
– Мен ҳам оғир йўқотишларни бошимдан кечирдим, Ойбека!.. Жуда оғир
йўқотиш!.. Агар шу қароринг сенга тасалли берса, майли, мен сенга талоқ бердим.
Бугундан бошлаб менинг завжам бўлмоқдан озодсан! Узук ва бу уй-жойларнинг
ҳаммаси сенда қолсин! Чунки устозим Абул-Аъло мени бу саройга таклиф қилиб,
бошлаб келмаганида бу каби уй-жойлар менинг ҳаттоки тушимга ҳам кирмаган
бўларди.
Ойбека тақдирнинг бу каби ўйинларидан изтироб ичра бошини чайқади.
Хоқонийнинг яхши инсон эканлигини билган ҳолда, бўлиб ўтган фалокатларга
ич-ичидан ачинди.
– Нега, нега ахир бундай қилдингиз?
– Ҳаётда шундай нарсалар борки, унинг изоҳи топилмас! Бу дунёда нимаки юз
берса, тақдири илоҳийдан… Агар борди-ю, шу тобда мен зиндонга тушганимда,
сен мендан эмас, албатта отангдан нафратланган бўлардинг…
У Ойбекага, бу фоний дунёда инсоннинг бошини танасидан жудо қилишга
арзигулик шундай гуноҳлар ҳам бор-ки, аммо улар саройда жиноят ҳисобланмайди,
демоқчи бўлди-ю, айтолмади.
* * *
Усмон Кофиуддинни қуёш нурига чўмган тоғ ён бағирлигига дафн қилдилар.
Шу кундан бошлаб Мирзо Кофиуддинга “Қуёш бобо” деб мурожаат қиладиган
ўша қишлоқнинг одамлари ана шу тоғ ёнбағирлигини ҳам “Қуёш бобо” деб атай
бошладилар, унинг мозорини зиёратгоҳга айлантирдилар.

Хоқоний Ширвоний амакисининг вафотидан қаттиқ қайғурди. Қуёш бобонингмозори олдида амакисининг ўғли Воҳидиддин Усмон билан биргаликда тиз чўкиб,кўзёш ила қайғусини марсия шаклида кўнглидан тўкди:Оҳким! Кетди оламнинг донишманди бу дунёдан,Кетди, самолар эшигин менга очган азиз инсон!Унинг руҳи кўтарилиб, кетди асл маконига,“Энди ортга қайтгил” дея, келган экан унга фармон.Эй, Хоқоний айрилиқдан мотам тутгил, кўзёшинг тўк,Ки, ул зотнинг тарбияси айлаб сени комил инсон…* * *Хоқоний амакисининг йили чиққанидан сўнг қайта уйланишга қарор қилди.Кўп ўтмай тақдир уни Қура соҳилида жойлашган қишлоқлардан бирида яшовчиФотима исмли гўзал қиз билан учраштирди. Фотима ундан ўн икки ёш кичик эди.Бу никоҳдан кўп ўтмай, Хоқоний Ширвондан бир муддат узоқлашишни хаёлқилди. Аввалига у кичик бир жамоат билан Шомаҳи-Жавод12-Ардабил йўли орқалиХуросонни зиёрат қилмоқ нияти билан сафарга чиқди.Ардабилдан ўтаётган чоғида бу қадимий шаҳар яқинида чўққиси “Оқ чалмали”Савалан тоғининг салобати, улуғвор кўриниши Хоқоний ва унинг ҳамроҳлариниҳайратга солди. Тоғ этагида кўплаб мевали боғлар ястаниб ётарди. Муқаддастоғнинг табиий гўзаллиги ва кўзни қамаштирувчи ажиб манзарасига мафтун бўлибқолган шоир йўлида давом этаркан, ўзининг “Савалан тоғининг таърифи” номлишеърини қаламга олди.Саодат қибласи Савалан тоғи,Худди Каъба каби шуҳрат айлайди.Каъба яшил кийинар, у оқ либосда,Чунки зиёратчи оқ эҳром боғлайди.Бир пайт ўқигандим фазилатини,Уч йил-ки, кўрмоқни қилардим орзу.Ва келдим ниҳоят зиёратига,Не ажаб тоғларнинг онасидир у…Сафар соҳиблари Ардабилдан Раштга ва у ердан чанг-тупроқли карвон йўлиорқали Қазвин шаҳри томон йўлга тушдилар. Бу қадим шаҳарнинг муҳташамЖума масжидида намоз ўқиганларидан сўнг, шу жойнинг карвонсаройида тунабқолишди ва эрта тонгдан яна йўлда давом этдилар. Бир неча кундан кейин Райгаетиб келганларида ширвонлик зиёратчиларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Хоқоний12 Жавод – ҳозиги Собиробод. келишидан аввалроқ хабар топган Рай ҳокими Амир Инанж уларнинг шаҳарникесиб ўтиб кетишларига рухсат бермади. Шундай қилиб, бутун умри давомидаХуросонни кўришга интилган ижодкор орзусига эриша олмади. “Орзу шундай биртоғ эрур, чўққисин забт этиб бўлмас…”Хоқоний дард ичра ўлтириб, бир маҳзун нола ёзди.Не сабаб билмам мени, Хуросонга қўймадилар?Булбулманам, гулузору гулистонга қўймадилар.Мен бутун йўлни босиб, шод келгандим то Райгача,Бас, не учун-ки, дийдори ул жононга қўймадилар.Рай бир тегирмон бўлса гар, Хуросон эрам айвони,Тегирмонда қолиб кетдим , воҳ, айвонга қўймадилар.Қалбимнинг дардига дармон Хуросон дарёси эди,Етай, десам ҳукмронлар-ки, дармонга қўймадилар.Бу ҳол Хоқонийнинг қалбини шу қадар ларзага солди-ки, натижада у Райдаоғир касал бўлиб қолди. Шифокор унинг касалини кўздан кечирар экан, парҳезқилишини маслаҳат берди. Шунда у шифокорга юзланиб деди:Райга муҳаббатим баланд, жойим тўшак бўлса ҳам,Бу зиёрат Каъбам каби, менга тақиқ қўйса ҳам…Орадан бир ҳафта ўтди. Хоқонийнинг аҳволи бироз яхшиланиб, ўзига келганидансўнг Хуросон сафарини якунламасдан Табризга қайтишга мажбур бўлди.Ортга қараб йўл оларкан, Занжонда Озарбайжоннинг буюк файласуфиАйнуддовла ҳаким аз-Занжоний билан учрашди. Ўшанда Занжоний унимеҳмондўстлик билан қабул қилиб, самимий муносабат кўрсатган эди. Табризгақайтиб келгач, Хоқоний Айнуддовлага миннатдорлик мактубини битди ва унгамактуб билан бирга совға сифатида бир қора от, оқ салла, қора кўйлак юборди.Кейин Табриздан Шамохига қайтди.Шундан сўнг, Хоқонийнинг кечаётган ҳаёти, умр саҳнасида озодлик истагидаёнаётган қалбини энг улуғ сафар, Ҳаж зиёрати сафарига чиқмоқ, Аллоҳнингуйини зиёрат этмоқ истаги эгаллаб олди. “Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ватинч жой қилдик…”13 дея хитоб этилган Аллоҳнинг зикри ва Маккада жойлашганМақоми Иброҳимнинг тинчлик маскани, дея таъриф этилгани ҳақидаги муқаддассўзлар қалбига жойлашиб, кеча-ю кундуз оромини буткул маҳв айлади. Унингбу сафар ҳақидаги орзуси Хуросон сафарини орзу қилганидан бутунлай ўзгачаэди. Хоқоний ўзи излаётган озодликка Ҳаж зиёрати орқали Каъбада етишмоғидан13 Бақара сураси, 125-оят. умид қилар, муқаддас Байтуллоҳни тавоф этиб, гуноҳлари кечирилишини сўрабАллоҳга илтижо қиладиган ўша улуғ кунни интиқиб кутмоқда эди.У Шаброн қалъаси зиндонида ёзган Фалакий Ширвонийнинг “Зиндон”номли қасидасини қайта-қайта ўқиб чиққанди. Қасидадаги ҳар бир мисрасидаянгарувчи замона аҳволидан шикоят, адолатсизликларга қарши норозилик фиғониХоқонийнинг қалбини ларзага келтириб, оғир ўйларга ғарқ қилиб қўйган эди.Қасиданинг “Дардимга ҳеч ким мададкор эмас”, дея нола қилувчи байтиқулоғидан кетмай тинимсиз акс садо берарди. Шунда у ўзини ҳам бир лаҳзаШаброн қалъасининг совуқ зиндонида ҳис қилди. Сўнгра гўдаклик чоғлариниэслаб, кўз олдига келтирди. Рашидуддин Рашид ва Амир Абдулмажид исмли иккиўғли дунёга келган чоғлар кўнглида саройдан бош олиб, узоқларга кетмоқ истагипайдо бўлганини эсга олди. Токи фарзандларим бирор нарсадан чўчимай ўссин,қўрқув билмай, риёлардан йироқ ҳолда вояга етсин, деган ўйлар ундаганди уни буистакка.Кўнглим, кел сен ақлим паноҳида бўл,Ки, ақл нафсу балони синдирур.Бир бурда нону сувга қаноат қил,Бойлигу, мавқе, мансабдан юзни бур.У шу ўй билан ўрнидан турди ва Ширвоншоҳ ҳузурига йўл олди. Йўл-йўлакай,Манучеҳрдан Ҳаж зиёрати – Маккага бориш учун қандай рухсат олиш йўллариниўйлаб борди. У ёшлигида, эндигина саройга таклиф қилинган пайтларда ўзинибунга ҳақли, деб тушунган эди. Энди эса…Бир дам қадамлари секинлашди. Юрак уришлари қулоқларига эшитилабошлади. “Ширвоншоҳ кўнглимнинг эрк истаб ёнишларидан хабар топса, зулмўчоғи, деб атаганим бу саройдан бир нафасга-да узоқлашишимга йўл қўймайди…”,деган хаёл кечди унинг фикридан. Беихтиёр кўнглидаги сўзларни пичирлади:Хоқоний! Бу замона ёмон замондир,Ёмонларнинг қўлидан яхшилик келмас.Ёмонлардан яхшилик кутма, рози бўл,Яхшилардан ёмонлик кўрмагайсан, бас.“Ҳа, ҳа… Афзалиддин Иброҳим, бу замона ёмон замондир, баъзан олмос бодагақўрғошин тўкар… Ўтган кунларинг кўпроқ эртакка ўхшайди…”Ўтди у давронлар, кечди не дамлар,Ки, Жамшид подшоҳ эди, дев эса навкар.Не фалак айланди, гувоҳдир дунё,Жамшид қул бўлибди, девлар ҳукмдор…Кейин ўз-ўзига шундай маслаҳат берди: “Ҳаракат қил, ҳар қандай ҳолатда ҳамбу ердан тезроқ узоқлаш… Қалбинг заҳмига Ҳаж зиёрати малҳам бўлади…”Сўз хоқони148 Шарқ юлдузиУ узоқ сафарлар қалам аҳли руҳининг дармони, деб эшитган эди. Ўззамонасининг зиёлилари – шоир ва тазкирачилари бу каби узоқ сафарларнингузун йўллари давомида ўзларининг янгидан янги асарларини ёзадилар, янги ижодмаҳсулларини яратдилар, олимлари бир-бири билан дунёвий илмлардан қизиқарлисуҳбатлар қурадилар, баҳслар юритдилар…Муборак Ҳаж зиёрати йўли бир, баъзан икки йил давом этарди. Ҳаж сафариодамларни доно қилар, зиёратдан қайтиб келганларидан сўнг уларга қайсидирмаънода жамият ҳаётида содир бўлаётган ҳодисаларни тозартириш масъулиятитушарди. Шунинг учун зиёрат сафарлари ҳар бир зиёратчининг ўз қадамини ўлчаббосишига буюрарди, келажак ҳақида янги тоза фикрларга ундарди…* * *1156 йил. Фасли баҳор. Ажам мулкида жойлашган Ширвон эллари Наврўзнибайрам қиларди.Хоқоний бошида тож, белида қилич билан байрам либосида тахтда ўтирганҳукмдорнинг ҳузурига кириб келди.– Наврўзингиз муборак бўлсин, эй халқнинг раҳнамоси, – деди ва унга таъзимбажо келтирди. Сўнгра қуйидаги сатрларни ўқиди:Бир Наврўзи бор элнинг, қўш байрами менда бор,Бири Наврўзим, сенсан иккинчиси ҳукмдор!Хоқоний, ниҳоят номини ўзи қайта-қайта мадҳ айлаган, исми ва шуҳратинибутун дунёга тараннум этган хоқондан кўпдан орзуси бўлган улуғ зиёратга чиқишгарухсат олди.Сафар олдидан хаёлга чўмиб, ҳаётининг ўтган кунларини қайта-қайта ёд этди.У Тифлис сафарини, бобосини ва амакиси Мирзо Кофиуддинни, онаси Робия,отаси Али Нажжорни эслади.Онаси уни сўнгги бор кузатаркан, “Номинг ўлмас, абадий боқий бўлсин, ўғлим!”дея дуо қилган эди. Унинг онаси отасига турмушга чиққанидан сўнг ислом дининиқабул қилган насроний қизи эди. Балки, Афзалиддин Иброҳимнинг ўсмирликдаврида христиан оламига қизиққанининг боиси ҳам шундамикин? У черковқоидалари ҳақида кенг билимга эга эди. Кўпинча, Грузия подшоҳи саройиданШирвоншоҳлар саройига келган насроний руҳонийлар Хоқонийга устоз ва олимсифатида мурожаат қилишарди. Қасидаларининг бирида ҳам у бу ҳақида шундайёзганди:Сабоқ истаб келурлар беҳисоб руҳонийлар,Оламда мендан ўзга олимни кўрмаганлар.Хоқоний хотиралар бағрини тарк этиб, сафар йўлига тушгач, йўл давомидадунёнинг буюк ва қадимий шаҳарларига саёҳат қилиши ҳақида орзу-хаёл қилибСўна АББОСАЛИ қизи№ 6 2024 149борарди. Тез орада у Аллоҳнинг инояти билан бу шаҳарлардан бирин-кетин йўлбосиб ўтиб, Макка шаҳрига – Ҳаж зиёрати томон юз тутади. Ушбу йўл давомидаҲамадон, Исфахон, Бағдод каби шаҳарларни ҳам кўради…Бу шаҳарлар мусулмон оламида энг машҳур дин, илм, адабиёт ва маданиятҳамда дунёга танилган ҳунармандчилик марказлари эди. Фозил инсонларяшайдиган ушбу шаҳарларда у ҳам кўплаб олам ва одам сирларини биладиганзамона донишмандлари билан учрашиб, ҳамсуҳбат бўлади…Бир неча кундан сўнг Хоқоний Шомаҳидан Бардага ва у жойдан чиқибНахчивонга жўнаб кетди. Нахчивондан ўтиб, Сулфага етиб боргач, Ораз дарёсибўйлаб узанган карвон йўли орқали Табризга қараб йўл олди. Хоқоний йўлйўлакай карвон қўнғироқларининг тинимсиз жарагини тинглаб бораркан, зиёратчишоирнинг кўнгли “Ҳақни шу овоздан ахтар!” дея сўзлаётган каби эди гўё. Шундайқилиб, у йўл давомида кўрган-кечирганлари ҳақида қоғоз-қалам билан сирдошбўлди…Маккага борар йўл Занжон, Ҳамадон, Исфаҳон, Хузистон, Бағдод каби йирикшаҳарлар ва унда жойлашган тижорат марказлари, илм-фан ўчоқлари бўйлабўтарди. Ушбу шаҳарларда у таниқли давлат ва дин арбоблари, машҳур файласуфларбилан учрашди, турли илмий суҳбатларда иштирок этди.Унинг ана шундай гўзал маъно булоғига қиёслаган унутилмас учрашувларданбири Ҳамадонда содир бўлди. Бу жойда Хоқонийни ғазал ва рубоийлари ҳақидаузоқ-узоқлардан эшитиб таниган олимлар ва шоирлар меҳр билан қарши олдилар.Тез орада салжуқийлар ҳукмдори Султон Муҳаммад ибн Маҳмуд ҳам унингбу ерга ташриф буюргани ва Ҳаж зиёрати учун йўлда давом этишидан хабартопди. Султон уни ҳузурига таклиф этиб, ўз қароргоҳида қабул қилди. СултонМуҳаммаднинг саройидаги бастакорлардан бири унинг шеърларига басталаганқўшиқларини куйлади.– Ҳамадоннинг суви бол каби ширин эрур, шамол унинг заъфарон14 хушбўйиникелтирур. Агар қишлоқ аҳли ерга бир таёқ қадаса, бил, унинг тупроғидан зафаронуниб чиқар. Агар Ироқ ҳаёт бешиги бўлса, Ҳамадон шул бешикни тутган келиндир.Ироқнинг атрофида боғ йўқдир, аммо Ҳамадон маънолар баҳоридир. Агар сизҲамадонда яшаб қолсангиз, толеингиз кулар, ҳар саҳар-оқшом икки байрамкўрарсиз…Имодиддин Ҳамадоний исмли олим шундай деди:– Мазмунли шеър ва қасидаларингиз Ширвон вилоятининг хоки парваришайлаб вояга етказган Афзалиддин Хоқонийнинг тоғ чашма-булоғи каби қайнабчиқаётган шоирлик илҳомидан дарак беради. Сиз ҳали ёшлик чоғларингизданоқшеър айтишда катта маҳоратга эга бўлгансиз ва Ширвон шоҳининг ҳузурида буюкмавқега эришгансиз.Хоқоний жавоб берди:– Отам нажжор эди, дарс олиб ундан,Бўлдим замонада шоир, сухандон.14 Хушбўй зиравор ўсимлик.Сўз хоқони150 Шарқ юлдузиФахриддин Шомлининг чеҳрасига табассум ёйилди:– Муҳтарам ширвонлик ҳожининг шеърларидан туркий атирлар хушбўйикелади, баски, унинг ватани Озардир.Ўшанда йиғилганлар орасида даврнинг илғор фикрли олимларидан саналганМажидиддин Ҳалил ҳам бор эди.Макка сафарига йўл олган Хоқоний масжидда намоз ўқиди, сўнгра замонанингэнг машҳур табиби бўлган Ибн Сино қабрини бориб зиёрат қилди ва Қуръонтиловат айлади. Ҳамадонда учрашиб танишган диний уламолар Ҳажнинг фарзамал эканлиги ҳақида сўз юритдилар. Алванд тоғ этакларида, боғу гулзор ичидаташкил этилган олиму уламолар мажлисидаги суҳбатлар Хоқоний руҳига тоғҳавосидек мусаффолик бахш этиб, тозартирди. У ёзишни бошлаган “Туҳфат-улИроқайн”15 (Икки Ироқ туҳфаси) маснавийларида ана шу учрашувлар ҳақида сўзюритиб, учрашган олимларни мадҳ этарди.У бундай учрашувларда ўзининг тасаввуфга мойиллигини яширмасди ва бирқасидасида шундай деб ёзган эди:Мен ўз номидан фахр этишни ташлаган Хоқонийман,Оч-юпунлар ичра жойим, мен аслида халқонийман!..Фозил одамлар яшайдиган Бағдод шаҳрини, Бағдод – адолат боғи дея, янгиасарида васф айлаган шоир бу жойларни Одам алайҳиссалом жаннат деб тасаввурқилгани ва уни малакларга топширганини тилга оларкан, шундай деб ёзган эди:“Дажла шу сабабдан оқарди бундан, малаклар дарёда чўмилсин ҳар он…”Бағдод ҳавоси, сувларини кўриб ҳайратда қолган шоир, унинг тонг-саҳаргишабадасини Исо пайғамбарнинг нафасига, сувларини ҳаёт булоғига ўхшатганбўлса-да, ота-боболарининг ватани – Ширвонни соғина бошлаган эди. Ўшадамларда она юртини эслаб, унинг меҳру соғинчини қуйидагича қаламга олганди:Ширвон асли ҳар жиҳатдан улуғликнинг ойнасидир,Унинг суви, тонг шамоли ҳар дардимнинг давосидир.Ватан, сенга жоним фидо, садоқатдан яралгансан,Бағдоднида тўлғантирган унинг мўл-кўл маъвосидир.Ширвон халқи олийжаноб, яралгандир асли азал,У жой гўзал табиатли бир латофат мевасидир…Маърифатда Ширвон аҳли юксак эрур араблардан,Хоқонийга жон бахш этган она юртим ҳавосидир.15 “Туҳфат-ул-Ироқайн” (Икки Ироқ туҳфаси) – ўша даврда Ироқ икки қисмга ажратилар эди.Бири араб Ироқи бўлиб, унда араблар яшар эди. Иккинчиси, ажам Ироқида эса, озарбайжон, форслар каби бошқа миллатлар яшайди.

Кунлардан бир куни йиллар давомида орзу қилгани каби гўё бошига озодлик
тожини кийиб, Дажла бўйида – бахт тахтида ўтирган озодлик ҳожисига ички бир
овоз шундай деди: “Эй, ижод соҳиби, руҳларни кўрмоқ истасанг, сен Дажланинг
жамолини томошо қил!..”
Шоир шу ёшга қадар яшаб ўтган умрини четдан туриб сарҳисоб қилди, бирбир кўз ўнгидан ўтказди. Айни пайтда, “Дажла дарёси латофат ила тотли нафас
оларди…” дея, қалбидан кечаётган фикрларни қандай қилиб қоғозга туширганини
ўзи ҳам сезмай қолди. Қаршисидаги дарёнинг сирли мавжланиб оқиши, сувининг
бетакрор таъмини беҳол ҳис қилди ва ёзишда давом этди: “Бу тот ва бу лаззатнинг
таъми икки восита ила яраларди, бири ҳис-ҳаяжон ичра қалбга, юракка кўчиб
маъно яратарди, иккинчиси тилга келиб сўзга айланади. Қалбим бу маънолар
дурини бармоқларимга йўналтирар, бармоқларим эса қалам учини ишга соларди.
Шундай қилиб, ҳар бир эсаётган шамол эпкини Дажла юзини мавжлантириб, ўзгача
гўзаллик бахш этаркан, бу каби мафтункор ҳолатнинг ажиб суратлари менинг
қаламим орқали бир-бир қоғозга кўчар эди. Шунда кўзларимнинг қорачиғи
Дажлага тикила-тикила шундай дер эди: “Э, илоҳий дарё! Сен ё қалбингда гавҳару
марваридларни эритганмисан? Ёки сен ошиқларнинг кўзёшимисан? Ё, учаётган
юлдузмисан ёки айлангувчи фалакми?”
Дажла шундай жавоб қиларди гўё: “Йўқ, мен юлдуз эмасман, ё айлангувчи
фалак ҳам эмас. Мен каромат денгизидан бир қатрадирман, холос…”
Бу “туҳфа”ни назмга солган Ажам Ҳасаний Хоқоний-Хақойиқий кейинроқ ушбу
мазмундаги фикрларни ёзган эди: “…Аллоҳ йўлингни берсин, эй Хоқоний… Аллоҳ
сенга соғлик берсин, эй Хақойиқий… Сен лозим бўлган даражага етиб келдинг,
омад қуши кафтингга қўнди, энди уни зинҳор қўлдан бой берма; шунингдек, шароб
ила кечувчи турли ярамас давра суҳбатларидан ўзини торт, офат-фалокатга елтувчи
дунёлардан ўзингни эҳтиёт қил; қонингдаги бу кўҳна, ифлос найрангдан жонингни
омон сақла, ўзингни илм-маърифат соясида қутқар. Агар қалбинг яраланмаслигини
истасанг, баднафс инсонларнинг эшигига зинҳор ёрдам сўраб борма, токи улардан
озор чекмагайсан… Бу каби кимсалар тушган карвонсаройга кириб қолмагил-ки,
ўз уйингга қайтиб киролмагайсан. Бу дунё бозорининг чангу ғуборидан асралгилки, қалб хазинасин жавоҳирларидан маҳрум бўлмагайсан.
Мен Ширвон маҳбусхонасида эдим. Тўсатдан бир илоҳий овоз келди: “Агар
юксалмоқ истасанг, оёққа тур ва йўлга туш, хазинага борар йўл фақат заҳмат
ичрадир. Яъни, ўрнингдан тур, Шомга отлан, у ердан араблар диёрига, Маккага
қараб йўлга туш ва аввало… қулликни бўйнингга ол, “эҳром”га кир. Сўнгра бир
нафас тўхтаб, Ҳаж ибодати олдидан қалбан, “Эй Аллоҳим, мен сени лойиқлигингча
англай билмадим” деб айт… Шундан сўнг Маккага юзлан, эшигининг ҳалқасини
икки қўллаб тутиб, сен ҳам ўшал турк каби у айтган сўзларни қайтар: “Э, менинг
муқаддас уйим, мен сен каби ўзга уй кўрмаганим каби, сен ҳам менга ўхшаш бошқа
инсонни кўрмагансан”. Ана шундай сўнг сен Каъбага юзлана олишинг мумкин”.
У шаҳарнинг гўзаллигига боқиб, қайта-қайта айланиб сайр қилар экан, борди-ю,
кунлардан бир куни Ширвондан ўзга жойда мангу қолиб кетгудек бўлса, унда на
Ҳамадонни ва на Боғдодни ўзига маскан эта олмаслиги ҳақида ўйлар эди.
Хоқоний Боғдоднинг бой кутубхонасида кўплаб таниқли олимлар билан
танишганди. Бир пайтлар ушбу кутубхонага Хатиб Табризий раҳбарлик қилган
эди. Унинг туркчада қилган маърузасини араб адабиётининг билимдони бўлган
кўр устози қандай ёқтириб қолгани ҳақида бағдодлик уломолардан эшитган ва
қалби шодликка тўлган эди.
Бугун эса араб шоирлари Хоқонийнинг шеърларига мафтун бўлиб қолган
эдилар. Уни машҳур араб шоири Абу Умар Аҳмадга ўхшатардилар.
Фурсат етиб, Бағдоднинг олиму шоирлари – Шаҳобиддин Абу-Наср Юсуф
Димашқий, унинг укаси Фахриддин Димашқий, Изаддин Ашар ва Зиёдин Абу
Наҳиф каби мавлонолар билан хайрлашган Хоқоний, Фурот дарёси бўйида
жойлашган Куфа шаҳрига қараб йўл олади.
Кейинроқ сосонийларнинг қадимий пойтахтига кириб борган Хоқоний қалб
оғриғи билан ўзининг “Мадойин харобалари” номли қасидасини қаламга олди.
Достонга ўхшаш ушбу асарида “Куфа бирла Мадойинни маънода баробар тут”, – дея
ўтмишда зардуштийлар Мадойини ҳозирги кундаги мусулмонларнинг Маккаси
қадар буюк аҳамият касб этганини маҳорат билан назмга солди.
Бир неча кундан кейин ширвонлик зиёратчи Маккага етиб келди ва у жойда
Каъбани зиёрат қилди. “Иймони пок устозлар тушмаслар шакка, аввал Аллоҳ
дейдилар, сўнг эса Макка…”
Кейин Мадинага қараб йўл олди ва унда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг
ва илк икки халифанинг қабрларини зиёрат қилди. Ушбу зиёратгоҳлар чоғида
унинг ҳар нафаси ибодатга ғарқ бўлиб, тавба қиларкан, у энди ҳеч қачон шаробга
яқинлашмасликка, ўз нафсини жиловлаб, қўлга олишга ният қилди. Хоқоний ҳар
нафас ўз дуоларида гуноҳларини кечиришини сўраб Аллоҳга илтижо қиларди.
Устози Абул Аъло ва Фалакий Ширвонийнинг маҳбусликдан озод этилишини
ёлвориб сўрарди: “Уларга ва Ширвоншоҳ зиндонида ётган барча маҳбусларга
ёрдам бер, ё Рабб!”
Хоқоний Мадинадан кейин Мосулга қараб йўлга тушди. Йўлда кетаётиб у
яйловда бир Аббосий халифанинг сарой одамлари билан овга чиққанини кўриб
қолди. Халифа “қатор” усули билан ов қиларди. Унинг текисликда тикилган
чодирига шунчаки яқинлашиш қийин эди. Хоқоний у ерда аввал халифанинг
вазири Жамолиддин Исфаҳоний билан учрашди. Вазир уни чодирига таклиф қилди.
Хизматкорлар дастурхонни очдилар. Дастурхон устида Хоқоний унга ўзининг бир
неча шеърларидан ўқиб берди. Вазир Жамолиддин Исфаҳоний унинг шеърларини
мароқ билан тинглар экан, кўнгли яйраб ундан сўради:
– Қани менга айт-чи, қардошим, исминг нима? Яхшимисан, аҳволинг қалай?
Аслинг кимдир, қаерликсан ўзи?
– Муҳтарам вазири аъзам, мен Ширвон шаҳрида туғилганман, ҳам илми
толибман, ҳам сўз билимдони. Халилуллоҳ бўлган ўз даврида отам, мен аслида
дурадгор-наққош ўғлиман…
Сўнгра у Жамолиддин Исфаҳонийга ўзининг тахаллусини айтиб, таништирди.
– Хоқонийман, ер юзига ёйилмишдир шуҳратим…
– Бас, қандай қилиб келиб қолдинг бизнинг Ироққа?
– Мени тақдир иқболим бошлаб Ироққа,
Қалбим орзулаган шул қароргоҳга,
Истадим шоҳни бир зиёрат айламоққа.
– Жуда яхши! – деди вазир, – сўзла қардошим, менга не хизматинг бор.
– Халифага менинг бул ғариб кечада унинг даргоҳига келиб қолганимни хабар
қил. Мени ўз чодирида қабул этсин! Таърифу мақтовлари жуда баланд бўлса-да,
менинг мақтову мадҳияларимга ҳам бир эҳтиёжи борлигини айт.
Вазир бош чайқади.
– Ҳамма шоирнинг ҳам бундай ишончга ҳадди сиғмас. Ҳар қандай шоир
Халифанинг олдида сўз айтишга қўрқади. Аммо сен… Мен сенга ушбу тасодифий
учрашувимиздан эсдалик сифатида ўзимнинг қимматбаҳо узугимни ҳадя қиламан.
Хоқоний вазирнинг узугини қўлга оларкан, диққат билан унга тикилди. Узукка
Жамолиддин Исфаҳонийнинг исми ўйиб ёзилган эди. Вазир ушбу узукни мумга
босиб, муҳр ўрнида ишлатар эди.
Хақоний шу лаҳзада халифани ушбу узукка, ўзини эса мумга муқояса этиб
шундай деди:
– Баъзан қимматбаҳо узукнинг ҳам арзимайдиган мумга иши тушади.
Вазир унинг ташбеҳини ғариб бир шоирнинг ҳозиржавоблиги, дея қабул қилди
ва сўзида давом этди.
– Шоир, ўз ватанингга қайтгач, сенга бахшида этганим бу узукни кўз қорачиғи
каби асрашинг керак. Токи бу узук сен билан бирга экан, сенинг яқинингга ҳеч
қандай заҳмат йўлолмас. Мабодо, Ширвонда бошингга бирор фалокат тушиб
қолгудек бўлса, шу узукнинг паноҳида ҳар қандай балолардан қутуласан!..
Хоқоний вазир қаршисида таъзим қилиб, чин дилдан унга миннатдорлик
билдирди.
Шоир табиатли Мосул ҳокимининг вазири Жамолиддин Муҳаммад Исфаҳоний
уни халифа ал-Муғтафийнинг ҳузурига бошлади. Халифа ширвонлик ҳожини
чуқур меҳмондўстлик билан кутиб олди. Хоқоний бу учрашувда ҳатто халифанинг
қўлини тутиш шарафига муяссар бўлади. Ўша пайтдаги халифат қонун-қоидаларига
кўра унинг қўлини тутмоққа рухсат этилмасди. Одатда буюк давлат арбобларининг
шарафига ташкил этиладиган қабулларда камдан-кам ҳоллатларда халифанинг оёғи
остида ўтиришга рухсат бериларди. Лекин Хоқонийга халифанинг ёнида қолиб,
унга фахрий котиб вазифаси ҳам таклиф қилинди, лекин шоир хушмуомалалик
билан бу таклифни рад этди.
* * *
Эртаси куни Хоқоний Мосул ҳокимининг вазири Жамолиддин Муҳаммад
Исфаҳоний суҳбатини ва унинг ҳикматли насиҳатларини ўз тилидан қуйидагича
назмга солди:


Манмансираб мақтама асло ўзингни,
Ҳамиша мухтасар айла сўзингни.


Жоҳилдир ўзини мақтайдиган ҳам,
“Кўп нарсани биламан” дема, билсанг ҳам.

Мантиқсиз, асоссиз, ёлғон сўзламоқ,
Нодон одамларнинг иши, бўл огоҳ.


Тил уятга қўймасин, дея инсонни,
Унга оғиздан пайдо этмиш зиндонни.


* * *
Шомаҳига қайтиб келан Хоқоний энди Ширвоншоҳ саройида фақат тантанали
йиғилишлар ва расмий қабуллар пайтида кўринарди. У муқаддас Каъба зиёрати
пайтида Аллоҳнинг инояти билан озодликка чиққандек эди гўё.
Бир куни Ширвоншоҳнинг вазири унга савол берди.
– Нега сарой мажлисларида камнамосан, шоир?
– Мен Аллоҳнинг уйида – муқаддас Каъбада тавба қилиб, шароб яқинига
бормасликка ваъда берганман. Саройдаги шеър ва мусиқа йиғинлари шаробсиз
ўтмайди. Мен тавба қилиб, ўз нафсимни жиловлашга сўз берганман…
Шунда вазир соқолини силаб, деди:
– Ҳатто Одам Ато ҳам ўз нафсини бошқаролмаган эди…
– Менга руҳимни бошқаришни шариат ўргатди. Ичкиликнинг боши гуноҳ,
ўртаси сархушлик, охири фалокатдир. Шунинг учун ҳам юзимга ўт-олов сачратган
бир қизга талоқ бердим, ўзга бокира диний қизга уйландим. Энди токи бошимни
олсалар-да, мен ўз танлаган йўлимдан қайтмайман, иншаАллоҳ.
– Бас, тушундим-ки, сен бу хатти-ҳаракатинг билан Ширвоншоҳнинг жазосидан
ҳам қўрқмайсан?
– Ҳақ йўлига қайтганлар, озод эрур жазодан. Мен ўзимнинг озодлик неъматимни
саройнинг дабдабали ҳаётига алмаштиришни истамайман.
Аммо озодлик зиёратининг қувончи узоққа чўзилмади. Сарой аъёнлари
фурсат етган заҳоти унга инъом этилган узук ҳақида гапиришарди. Гўё уларнинг
тахминларига кўра, бу узукнинг қандайдир ғайриоддий шифобахш кучи бормиш…
Ниҳоят, бу гаплар аввал Ширвоншоҳлар тахти вориси Ахситонга, сўнгра буюк
хоқоннинг ўзига етиб борди.
Ширвоншоҳнинг вориси Ахситон узукни унга беришини талаб қилди.
Ахситонга узукни бермагани учун шоирни қўрқув босиб турган бўлса-да, хоқон
унга жуда юмшоқ муомала қилди.
– Менга узукни сот, мен эвазига сенга бир шаҳарни бераман.
Хоқоний кўнглидан ҳалифанинг вазири бу узукни менга у туфайли ҳар қандай
фалокатдан қутқарилишим мумкинлигини айтиб берган эди, аксинча, унинг бу
совғаси туфайли турли ҳалокатга дучор бўларканман, деган гаплар ўтди.
– Йўқ, – деди, бироқ қатъиян у, – токи ҳаёт эканман, бу совғани ҳеч кимга
сотмайман.
Унинг лаблари яна нималардир деб пичирлади: Мен асрнинг Ҳусайниман,
душманим Язидийлар, кунларим Ашуродир, Ширвон менга Карбало…
Забони нималар дея шивирлаётганини ўзи ҳам англамаётгандек эди. Унинг бу
аҳволини кузатиб турган саройдаги хайрихоҳларнинг нигоҳларида таажжуб пайдо
бўлди. Улар Ширвоншоҳ шоирни қатл этишга буюради, дея саросимага тушиб,
қўрқаётган эдилар. Ширвоншоҳ эса қўлини соқолига қўйиб, хаёлга чўмган эди.
Сарой қоидаларини шеърлари орқали танқид қилган, саройни “зулм ўчоғи” деб
атаган Хоқоний, ўзининг бу каби хатти-ҳаракатлари бамисли олов билан ўйнашиш
эканлигини яхши биларди. Аммо эртами, кечми Ширвоншоҳ Манучеҳр ва ёки
унинг эрка ўғлининг ғазабига дучор бўлиши муқаррарлигини сезгани учун ҳар
қандай жазога тайёрдай тутарди ўзини.


Кимдир сўз айтдиким, Хоқоний ортиқ,
Ярашмас саройга, буюк Хоқонга.
Балли, тўғри айтди, сув ташитмоққа,
Лойиқ эмасдир асло дев Сулаймонга.
Саройдан кўп азият чекдим ва лекин,
Кенг қалбим сиғмагай ул тор зиндонга.


“Қилич яроси битар, сўзнинг яроси битмас”, дея аҳли дониш айтгани каби,
орадан бир неча кун ўтиб, Ширвоншоҳ уни Шаброн қалъасидаги зиндонга ташлади.
Бу пайтда Абул-Аъло Ганжавий ва Фалакий Ширвоний зиндондан озод этилган
эдилар. Энди “Зиндон”ни ёзмоқ навбати Хоқонийга етиб келган эди.
Ҳар саҳар кўкка учар оҳ ила афғоним маним,
Ғарқ бўлар қонли шафақ, ки чашми-гирёним маним.
У етти ойдан кейин зиндондан озод этилди. Зиндондан чиққанидан сўнг ортиқ
Шамохида қололмади. Саргардон кезганича аввал Дарбандга борди, сўнг бир муддат
Ганжада яшаб қолди. Дарбандда шоирни унинг шеърларини яхши биладиган сўз
харидорлари, ҳатто шаҳар ҳокими Сайфиддин Арслон Музаффарнинг ўзи ҳам,
юксак муҳаббат билан қарши олди.
Давоми бор



Озар тилиданДилором АБДУРАҲМОН қизи таржимаси


Дилором АБДУРАҲМОН қизи – 1963 йилдатуғилган. Тошкент Политехника институтини(ҳозирги ТТУ) тамомлаган. “Кўнгил шафақлари”,“Таҳаюл тонги”, “Ишқ ёмғири” каби шеърий,“Настарин бутаси”, “Юлдузлар шивири”, “Беоромкуйлар”, “Қадирлида – тўрт кун”, “Бўлган воқеа”номли таржима китоблари чоп этилган.



Rukunlar

Ulashish:

Arxivlar

📥  1 son  2022 yil 

📥  2 son  2022 yil 

📥  3 son  2022 yil 

📥  4 son  2022 yil 

📥  5 son  2022 yil 

📥  6 son  2022 yil 

📥  7 son  2022 yil 

📥  8 son  2022 yil 

📥  9 son  2022 yil 

📥  10 son  2022 yil 

📥  11 son  2022 yil

📥  12 son  2022 yil

📥  1 son  2023 yil 

📥  2 son  2023 yil 

📥  3 son  2023 yil 

📥  4 son  2023 yil 

📥  5 son  2023 yil 

📥  6 son  2023 yil 

📥  7 son  2023 yil 

📥  8 son  2023 yil 

📥  9 son  2023 yil 

📥  10 son  2023 yil 

📥  11 son  2023 yil