Байрам АЛИ

БОСИРИҚ
Қисса
Ўшанда мен унга Диогеннинг ҳангомаларини сўзлаб
берарканман, аввалига унинг кулмаганини кўриб, бироз
ажабландим. Кейин эса ҳангома ҳайф кетмасин дея,
унинг замиридаги доноликни гапириб бермоқчи бўлдим.
Лекин кутилмаганда, у гапимни чўрт бўлди:
– Доно гапларнинг ҳам яроқли муддати ўтиши
мумкин… – деди чуқур хўрсиниб. Мен ундан бундай
қўрсликни кутмаганим, уни ўзимга ўхшаб ақллилик
даъво қилишга қодир деб билмаганим учун ҳангу-манг
бўлиб қолдим.
– Буни сенга ким айтди? – сўрадим беихтиёр.
– Ойпар. Ойпар опа айтди, – деди у.

«Шарқ юлдузи» журнали 3 сон 2021 йил

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *