Абдулла ОРИПОВ

Мен нечун севаман Ўзбекистонни
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун Ватан дея, еру осмонни:
Муқаддас атайман, атайман танҳо.
Аслида, дунёда танҳо нима бор,
Пахта ўсмайдими ўзга элда ё?
Ёки қуёшими севгимга сабаб,
Ахир, қуёшлику бутун Осиё.
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Боғларин жаннат деб, кўз-кўз этаман.
Нечун ардоқларкан тупроғини мен,
Ўпаман, тупроғинг бебаҳо, Ватан!
Аслида, тупроқни одил табиат
Тақсим айлаганку, ер юзига тенг.
Нечун бу тупроқ деб, йиғлади Фурқат,
О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Сабабини айтгин десалар менга.
Шоирона, гўзал сўзлардан олдин,
Мен таъзим қиламан она халқимга.

«Шарқ юлдузи» журнали 3 сон 2021 йил

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *