Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

ТУЮҚ ҲАВОЛАРИДА
Ой чиққанда, ой чиққандай, гилос гуллади,
Коинотни суйиб, қўйиб ихлос гуллади.
“Кўриб қолай…” деб, уйғонди тонг сачраб, чунки,
Буни сабо ўз оғзидан бехос гуллади.

* * *
Ғафлат уйқусини қувгилу кўз оч,
Туфроқ тўлдирмаса – тўймас бу, кўз оч.
Лекин, меҳр туюр, киприкла суйиб,
Кўнгил эшигини, шарти шу, кўз, оч.

«Шарқ юлдузи» журнали 2021 йил 2 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *