Шаҳодат ИСАХОНОВА

НОДИРАИ ДАВРОН
Тарихий роман
Моҳлар ойим отасининг мулки кўплигини волидасидан
эшитган бўлса-да, Андижондаги хонадонлари-ю,
боғчаларидан бошқа бирор ерга чиқмагани ва уларни ўз
кўзи билан кўрмагани сабабли Яйпандаги яйловларининг
бу қадар катталигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган
эди. Учи-қуйруғи йўқ саксовулзорларни кўрганда эса
Моҳлар ойим ҳайратдан шошиб қолди.Кумушранг
саксовулларнинг ингичка ва майин шохчалари,
жийданинг баргига ўхшаш майда япроқлари шу қадар
гўзал ва нафис эдики, уни биринчи бор кўрган одам тил
билан ифодалаши мушкул эди.

«Шарқ юлдузи» 2021 йил 1сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *