Нарзулла ЖЎРАЕВ

НИҚОБ ИЧРА НИҚОБ
ФРИДРИХ НИТШЕНИНГ ИНСОН ВА ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
Инсон ҳамиша умид билан яшамоғи лозим. У умид
уруғларини ўз вақтида экмоғи, унинг рўёби – униб-ўсиб,
ҳосили бисёр бўлишига интилмоғи лозим. Мақсадсиз,
орзу-умидсиз одамлар яшайдиган замин ориқ, ҳосилсиз,
дарахтлари баланд ўсмайдиган маконга ўхшайди.
Шу аҳволда одамлар мақсадларини ўзидан баландга
отолмайдиган, ақли ўз бўйидан баландга ўсмайдиган
митти одам бўлиб қолади! Чунки унинг орзулари,
ниятлари, улуғвор режалари ўқини отадиган камон –
қалб мўрт бўлиб қолган, торлари заиф, иплари чирик.

«Шарқ юлдузи» 2021 йил 1 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *