Алланазар АБДИЕВ

ИТ ВА ОДАМ
Қисса
Кўк булут боласи Ёмғирни бошчи қилиб, овчи
дўстлари Қаймоқ, Ўлжа, Темирлар билан бирга тўқайга
ов қилишга йўллади. Улар ўзлари билан керакли қуроланжомларини олган. Ҳар бирида биттадан ўқ-ёй, етарли пайконлари билан, бир учли темир найза, арқон,
иплар, тери қопчиқ-қоплар анчагина. Ханжар, пичоқ,
туз, нон, олов ёқадиган чақмоқ тошларни ҳам унутишмаган. Мешларда қатиқ, айрон, қимиз, сувлар. Овчилар тозиларини эргаштирса, бошчиси Ёмғир бу гал
овга ўзининг севимли ва ёқимтой, айни кучга тўлган
Бўрибосар итини олиб чиққанди.

 «Шарқ юлдузи» 2021 йил 1 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *