Қозоқбой ЙЎЛДОШ

ЙИРИК ТУЙҒУЛАР КУЙЧИСИ
Қалбини шеъриятнинг пичоғида қиймалатган шоир
воқеликка уйғоқ кўз билан қарайди, унинг энг нозик
жилваларини ҳис этиб, гўзаллигидан юраги тошиб
қувонади, ёмонлигидан қалби қонга тўлиб қайғуради.
Ўзидан кечган, ҳаётини шеърга тиккан шоиргина
қалбига шеъриятнинг пичоғини санчий олади. Ҳаётда
юракни қонга тўлдирадиган сабаблар ҳали кўплигини
билса-да шоир оқибатда эзгуликнинг енгишига
ишонади. Бу йўлда оромдан кечиб, азобларга чидаб,
синовларга дош бериб курашиш керак деб билади.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 11-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *