Эшқобил ШУКУР

ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТИШ
Осмон кўрдим ойларга тўла,
Замин кўрдим юлдузларга мўл.
Кўксим тўла шамоллар ила
Қайтаяпман, чор тарафим йўл.
Йўл бошлайди унут бир ўлан,
Ва, руҳимда оғир тантана.
Кўза-кўза кўзёшлар билан
Уйимизга қайтяпман, она.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 11-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *