Шоҳинур УСМОНОВА

БИР СЎЗ ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Кимлардир ҳижронга берар чап,
Кимлар бахт томонга талпинган…
Бир маъсум кўчатдай авайлаб,
“Хайр” сўзин экдим қалбингга.
Сенингсиз йитмоғим тайиндир,
Лек борман токи сен омонсан.
Биламан, қўлларинг майиндир,
Биламан, сен яхши боғбонсан…

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 11-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *