Шароф БОШБЕКОВ

ЯХШИ АСАР КАМ БЎЛАДИ ВА
У ҚИММАТ ТУРАДИ
– Мен ҳам дастлаб ўзбек киносининг аҳволини кўриб,
ҳамма айб ижодкорларда деб юрдим. Бошимга тушгандан
сўнггина билдим. Кейинги тахминан ўн йил ичида менинг
бир эмас, икки эмас, нақ олтита сценарийим “Ўзбеккино”
пешволари томонидан рад этилди. Уларнинг ҳаммасини
йиғиб, “Қабул қилинмайдиган асарлар” номли китоб
тайёрлаб, нашриётга топшириб қўйдим. Ҳозир яна битта
“тишли-жағли” асар устида ишлаяпман, Худо хоҳласа, у ҳам
қабул қилинмайди ва мен асарлари энг кўп қабул қилинмаган
ўзбек ёзувчиси сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”га
кираман.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 10-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *