Абдуқаюм ЙЎЛДОШ

ЖАДИД
Йигит ўзининг анархистлиги билан мақтанишни
яхши кўрадиган, Убайдулла неча бор исмини айтган
бўлишига қарамасдан уни ҳамиша ҳақоратомуз тарзда
“сарт” деб чақирадиган, мудом менсимасдан, тепадан
келиб муомала қиладиган, осиёликларни иккинчи
нав одамлари деб билишини яширмайдиган, доим
кеккайиб юрадиган ҳамсоясини унчалик хушламасди.
Аммо ҳозир ноилож бориб ёрдамлашишга
мажбур бўлди. Убайдулла чинданам ичига тош
тўлдирилгандай жуда залворли чамадоннинг бир
томонини аранг ердан уза олди.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 11-сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *