Омон МАТЖОН

ТОНГ ЙЎЛИДА ҚУЁШ НАФИС ЗАР ЁЯР

Бир дўстим дуторда, бир дўстим торда
“Сақили наво”ни чалган чоғинда
Қалбим гоҳ нурларга ошуфта бўлди,
Гоҳ қолди қора бир ғамнинг доғинда.
Юртим тарихидан бу куй бир манзар,
Муаззам шодлик бу, ғам бу ложарам.
Ҳаётнинг икки зид қутби бир куйда
Қандай янгратдийкин мусалсал жаранг?

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 5 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *