Мирзо КЕНЖАБЕК

МЕНИ ҲАМ СОҒИНГАН БИРОР ЗОТ БОРМИ?
Шукр дейман, муҳаббатли онларимга,
Қизил дарё бўлиб оққан унларимга,
Бу кенг дунё – зулми пинҳон кунларимга
Тор кетса ҳам, муҳаббатим кетгани йўқ.
Сурур топдим гоҳи ҳаёт ишларидан,
Омон чиқдим ялдоси бор қишларидан,
Бахтим кулиб, юрагимнинг даштларидан
Қор кетса ҳам, муҳаббатим кетгани йўқ.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил  4 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *