Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ

ҚИЗИЛ ВА ЯШИЛ
Инсон зоти борки, ўзини бегуноҳ, деб билади. Бошига бир ташвиш тушганда эса қайси гуноҳларим учун бу кўргиликлар, деб Оллоҳга даъво қилади. Мэлс Тельманович ҳам ўзининг назарида фаришта бўлмаса- да, ҳар қалай шунга яқинроқ эди…
Хотини ишдан келганда дардини сездирмасликка ҳаракат қилади. Аммо баъзида ўзи билиб-билмай ҳасратини ошкор қилиб қўяди. Муслима Шариповна эрининг аҳволини яхши тушунади, ҳис қилади. Бироқ на илож? Бирдан-бир чора эрининг кўнглини кўтариш, иложи борича ёлғиз қолдирмаслик…
Йиллар ўтган сари хотинини рашк қиладиган одат чиқарди.
– Нега ҳар куни ясан-тусан қилиб кетасиз? – деди бир куни. – Ишга борасизми ёки театргами?

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 5 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *