Абдулҳамид ЧЎЛПОН

КЎКЛАРДАН ЮПАТГИЧ ЮЛДУЗ АХТАРАЙ
Тиниқ ҳаво. Кўк юзинда оппоқ, ҳарир пардадек
Оқ булутлар, унда-мунда ёйилганлар паришон.
Шуълаларнинг акси билан, йилтиллаган енггандек,
Кун тиғлари, қарашларга ўткир-ўткир санчилган.
Қип-ялонғоч дарахтлар ҳам қучоқ очиб, кўз тутиб,
Кўк кўйлакнинг битишини чидамасдан кутарлар.
Қарғалар ҳам қишда қилган гуноҳларин унутиб,
Узр айтмасдан, индамасдан, учиб-учиб кетарлар.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 5 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *