Абдували ҚУТБИДДИН

УФҚМИДИНГ, ҚУЁШ КЕТГАЧ ЙИҚИЛАСАН
Осима,
Не қилай кўнглим ушмундоқ,
Бир чети осмону, бир чети тупроқ.
Бир тунда подшоман икки кишварга,
Бир кунда зордирман бир қур назарга.
Липиллаб, липиллаб бўзарди руҳим,
Хоҳла порлатиб қўй, ҳоҳла парчала,
Эсиз, ҳар томонга урди шукуҳим,
Эсиз, ўтолмадим шум даричадан.

«Шарқ юлдузи» 2020 йил 4сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *