Жаҳонни лаззатига қилмағил замонни талаф

Адабий жараён

* * *

Оё, маҳваш, сани ул тири тирконингга салламно, Юзунг устундаги ул донаи холингга салламно.

Очилса офтоби талъатинг Шарқ масканидин Ёрутуб ер юзини буржи арконингга салламно.

Такаллум чоғида фаҳмдин ширу шаккар сочиб андоғ, Қилиб мўм санги дилларни дурборингга салламно.

Кўзунгни ҳалқаси жисм хонасидек жилва айлабким, Тушуб юз сафҳасига печ урон торингга салламно.

Табассум бирла ҳар дилни ўзунга ром этиб ул кун, Сочиб дури гуҳар ул навъи гуфторингга салламно.

Ниҳоли қоматингни сарву ё шамшод этмишлар,

Бу боисдин дейурман тарзи рафторингга салламно.

Хаёлий, ҳар замон, ҳар лаҳза, ҳар дам кўз тутиб сандин, Дегайким, эй нигоро, чашми хумморингга салламно.

 

* * *

Жамолинг кўрсатур бўлсанг, ул гул юздин ниқобинг ол, Муҳаббат риштасиға печ ўрон гулгун танобинг ол.

Мани маҳзун дил айла, ҳар саҳар нолон ўлурманким, Ки, мандин юз ўгурмай, ўртадин ул ижтинобинг ол.

Юрагим қайнаюр ҳар соати гирдоби дарёдан, Юзумға парда солғон сарбасар рангин ҳижобинг ол.

Кел, эй соқий, дамодам коса бергил, маст ўлай, аммо, Майи мастона тутгил, лек, мандин ул гулобинг ол.

Мани ўлдурмоғ истарсен, жаранг тиғи билан ўлдур, Хунумға зомин ўлғунг, гарданимдин ул танобинг ол.

Миниб тавсан, истасанг жунунвор сайд этгали кўнглум, Юзум суртай оёғингга, орадин ул рикобинг ол.

Хаёлий, сан ҳавас гирдобига тушсанг, жадал қилгин, Дема саҳройи ғамдин ҳар замоне ул саробинг ол.

 

* * *

Ҳеч булбул бўлмасун, ё Раб, ул гулистондин жудо, Бўлмасун ҳеч тўти бу кун шаккаристондин жудо.

Умр боғида хазон этганда фурсат топмайин,

Ҳеч мўъмин бўлмасун ул дамда иймондин жудо.

Сиҳҳати дилларга ўзин ҳамроҳ қилмай сарбасар, Бўлмасун ҳеч одам ўғли кўнглу вайрондин жудо.

Жон қушиким парвоз қилса ошёнидин агар, Бўлмасун, ё Раб, ўшал жону жонондин жудо.

Ҳар шоҳ, шаҳзодаким ўз вақтида сайр айлаюр, Юрмишида бўлмасун ул тахти кайвондин жудо.

Шодлиғини ихтиёр этма, биродар, сарбасар, Бўлмағунча ушбу ҳолат чоҳи зиндондин жудо.

Истама ҳаргиз, Хаёлий, даҳр боғидин умид,

Гул берар деб, токи, бўлмай ул зимистондин жудо.

 

* * *

Жаҳонни лаззатига қилмағил замонни талаф, Замона шўхи учун қилмағил жаҳонни талаф.

Кимики қилди талаф умрини нишотиниким, Анга мусофий эрур, қилса ким шодмонни талаф.

Нафси ғанимат эрур, яхши ишларга бошқаргин, Анинг баҳоси улуғдир, чу қилмағонни талаф.

Талаф жаҳонни арзин қил, бақоси йўқтур анинг, Тилингни тўғри қилу қилма нуктадонни талаф.

Қўлунгга берсалар хазинанинг калидин зинҳор, Суханни қулфига ур, қилма бегаронни талаф.

Саманди ҳимматингни сурмагил иззу жоҳ учун, Бу иззу жоҳи ҳазардурки, қилса жонни талаф.

Бу ерда ғайрат эту илгарига отинг сургин, Нечукки, қилди замона яхши-ёмонни талаф.

Хаёлиё, санам ўз ҳолатинггача урғил ком, Бу даҳр боғи учун қилма боғбонни талаф.

 

* * *

Ўзин қурбон қилур ҳар ким, чаманда гул юзунг кўргач, Паришон ўлур бисёр, кўнгул тори сунбулинг кўргач.

Тушубдур хол, ким доно нуқталар оро оқ юзунг узра, Сочилғай ҳар тараф анбар сувидек ул ўтунг кўргач.

Кўзунг сарчашмаси юз гулшанинг обод қилмишдур,

Бу боисдин хатинг ҳар сори ранг солмиш, ўзинг кўргач.

Ажиб қад, ажиб қомат, ажиб сарв, ажиб шамшод, Таажжубга қолур ҳар ниҳол боғ ичра юзунг кўргач.

Табассум бирла олам кўксини гул янглиғ во қилдинг, Очилғай диллар таҳа-таҳа, очилғон ул гулунг кўргач.

Қаро шомим қарор этиб, бошима солдинг қаро қайғу, Қарои йўқ ўлур ҳар сори торга гулунг кўргач.

Хаёлий, сарбасар оввора бўлди тоғу чўлларга, Кечиб ўздин, сани юз нағма бирла булбулинг кўргач.