ЗУМРАД ДИЁР НАСИМЛАРИ

Публицистика
Зафар Рўзиев

Воҳамизнинг ҳадсиздек туюлгувчи кенгликларига назар солган киши Қашқадарё жуғрофияси ҳайратомуз эканлигига ишонч ҳосил қилади. Вилоятимизнинг бир та- рафида чўққиларини оппоқ қор қоплаган Ҳисор тоғ тизмалари ястанган бўлса, бир тарафи қуёш тафтида исиниб ётган чўлу биёбонлар ва дашту далалардан иборат.

Соҳибқирон Амир Темурга бешик бўлган бу воҳа тарихи она ер илдизи билан туташганлиги муболаға эмас. Ерқўрғон харобаларидан топилган осори-атиқалар эрамиздан аввалги олис ўтмишдан ҳикоя қилади. Оқсарой, Кўкгумбаз, Дорус-са- одат ва бошқа тарихий обидалар ҳозирга қадар кўкка бўй чўзиб турибди. Лангар ота, Ҳазрати Султон, Султон Мир Ҳайдар, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Қусам ота каби зиёратгоҳлардан одамлар қадами узилмайди. Мазкур меъморий обидалар хорижий саёҳатчиларни ҳам қизиқтириб келмоқда. Насафийлар, кешийлар каби авлиёлару улуғ уламолар яратиқлари бугун қайта тиклангани барчамизни хушнуд қилмоқда.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили 24–25 февраль кунлари вилояти- мизга ташрифи чоғида Абу-л-Муин Насафийнинг бой илмий асарлари ёшларни турли ёт оқимлардан асрашда, уларнинг етук инсон бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эди. Айни кунларда Қарши туманидаги Қовчин қишлоғининг “Имом Муин” қабристони ёнида шарқона безаклар билан зийнатланган мақбара лойиҳаси асосида қурилиш ишлари олиб бориляпти. Бу қабристонда мангу қўним топ- ган Абу-л Муин Насафий ва Шамсиддин Ҳалвоний қабрлари зиёратгоҳга айланди.

Қашқадарё азалдан адабиёт, санъат ва маданият ўчоқларидан бири бўлиб келган. Алишер Навоий Самарқандга сафар қилганда, албатта, воҳа тупроғига қадам қўйиб ўтган. Деҳлавий, Бедил, Мирзо Ғолиб сингари улуғ шоирларнинг ота-боболари Кеш – Шаҳрисабздан эканлигини авлодлар яхши билишади. Хиромий, Хаёлий каби ўз даври- нинг орифу шоирлари яратган асарлар бизнинг маънавий мулкимизга айланган.

Ўтган асрнинг 60-йилларида адабиётга ўзининг ўктам овози билан кириб келган Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов шеърияти даврнинг “музла- ган шуур”ини калом нури билан ёритиб юборди. Юртбошимиз ташаббуси билан Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилиб, у ерга шоир ҳайкали ўрнатилди. Мактабга шаҳар ва туманлардан адабиётга меҳр қўйган ўқувчилар қабул қилинди.

Ҳамюртларимиз Ўзбекистон халқ шоирлари Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзуллаев, шунингдек, Самар Нурий, Шарофжон Орифий, Гелди Бердиев, Муҳаммад Раҳмон, Исмоил Тўхтамишев, Носир Муҳаммад, Назар Шукур, Чори Аваз, Муҳаммад Очил, Муҳаммад Ғаффор ва бошқа шу каби ўз даврида ижоди билан эл назарига тушган ижодкорлар номини унутишмайди.

Бугун Қашқадарё вилоятида туғилиб вояга етган Икром Отамурод, Нормурод Норқобилов, Поён Равшанов, Жаббор Халил, Ғози Раҳмон, Шарофат Ашурова, Ҳол Муҳаммад Ҳасан, Қулман Очил, Ҳаким Сатторий, Ўроз Ҳайдар, Темирпўлат Тиллаев, Назар Эшонқул, Луқмон Бўрихон, Амирқул Карим, Зебо Мирзо, Зебо Раҳимова, Рустам Мусурмон, Сирожиддин Рауф, Нафас Шодмонов, Амир Худойберди, Эркин Хушвақтов, Жаббор Эшонқул, Шодиқул Ҳамро, Ориф Ҳожи, Ўктам Садин, Ғафур Шермуҳаммад, Лола Ўроқова, Нилуфар Умарова, Ғайрат Мажид, Баҳодир Абдураззоқ, Фароғат Худойқулова, Алишер Назар, Гулноза Мўминова каби истеъдодли ёзувчи ва шоирлар ўз овози билан бадиий етук асар- лар ёзиб, она юрт тупроғи, халқимизнинг орзу-интилишларини баланд пардалар- да куйлашмоқда. Ёш ижодкорлардан Адиба Умирова, Нурилла Чори, Элёр Мурод, Бахтинисо Маҳмудова, Нуриддин Расулов, Нодира Назар, Раҳмиддин Абраевлар эса изчил изланиб, бадиий ижодда ўз сўқмоқларини кашф этишга интилмоқдалар. Вилоятимиз санъат дарғалари миллий маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқдалар. Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари Икрома Болтаева, Муҳтарама Носирова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тожиддин Муродов, Рустам Маъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, рассом Азамат Сатторов каби санъат ва мадани- ят намояндалари ўз ижодлари билан халқимиз эътиборини қозонишган. Қашқадарё азалдан бахшилар диёри. Деҳқонобод, Қамай, Чироқчи бахшичилик мактаблари мамлакатимиз бўйлаб довруқ ёйган. Қодир бахши Раҳимов яратган достон ва тер- малар халқ оғзаки ижоди хазиналаридандир, десак хато қилмаймиз. Ўзбекистон халқ бахшилари Шомурод шоир Тоғай ўғли, Қаҳҳор бахши Раҳимов ва уларнинг

издошлари бахшичилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Қашқадарё ўзининг яна бир қирраси билан жаҳон харитасида эътиборлидир. Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида географик харита бўйича Халқаро параллел- дан (39 градус 08 минут) ўтувчи ягона жой ҳисобланади. Бу эса Ҳисор тоғ тизмала- ри йўналишидаги ушбу масканда коинотни кузатиш учун катта қулайлик яратади. Ана шу тоғ бағрида ташкил этилган Китоб кенглик станциясида осмон жисмлари- ни юқори аниқликда кузатиш имконини берувчи дунёдаги бешта обсерваториядан бири – “Майданак”ка асос солинган. Истиқлол йилларида “Майданак”даги ишлар янги босқичга кўтарилди. ЎзФА Астрономия институти қошидаги Кенглик станция- си ҳамда ушбу обсерваторияда ўрнатилган телескоплар базасида Баландтоғ астро- номик обсерваториялар Китоб мажмуи ташкил этилиб, у Германия ва Франциядан келтирилган қурилмалар, EAST халқаро лойиҳаси доирасида роботлаштирилган за- монавий телескоп ҳамда техник асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Шундан сўнг соҳада катта натижаларга эришилди. Масалан, 2009 йилда “Майданак” обсервато- риясининг масъул кузатувчиси Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан телескопда галактикани чуқур кузатиш ва таҳлил этиш орқали янги кичик сайёрани кашф этди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таклифига биноан, унга буюк олим Мирзо Улуғбек даврида жаҳон астрономия марказига айланган шаҳар шара- фига “Самарқанд” деб ном берилганидан фахрланамиз. “Майданак” астроиқлими бўйича Канар ва Гавай оролларидаги халқаро обсерваториялардан асло қолишмайди. Қашқадарё вилояти ўзининг иқтисодий имконият ва истиқболлари билан ҳам

мамлакатимиз иқтисодиётида муносиб ўрин эгаллайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида бир қанча истиқболли лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва саноат соҳасидаги қатор лойиҳалар, шулар қатори, “МДҲ доирасидаги энг йирик мега-лойиҳалардан бири” деб тан олин- ган Шўртан газ-кимё мажмуасининг салоҳиятини янада оширишга қаратилган ик- кита лойиҳа билан танишган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятнинг туризм салоҳияти ва мавжуд ноёб тарихий-маданий меросдан самарали фойдаланиш борасида  иш- лар олиб борилмоқда. Вилоятда бугунги кунда 1 минг 311 маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Шу рақамнинг ўзи Қашқадарё туризм соҳасида катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатади. Соғлиқни сақлаш соҳасида Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси қурилмоқда, жорий йилнинг декабрида Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали фойдала- нишга топширилади. Давлатимиз раҳбарига тақдим этилган енгил саноатга доир лойиҳа 2017–2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модерниза- ция қилиш бўйича манзилли дастур бўлиб, унда 17 та корхона ташкил этиш режа- лаштирилган. Мазкур дастур доирасида уч мингга яқин иш ўрни яратилади.

Президентимизга тақдим этилган лойиҳалардан яна бирида Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туманларида 2017–2019 йилларда жами 5 минг гектарда янги токзорлар барпо этиш кўзда тутилган. Яккабоғ туманида бир йилда 4 минг тонна узумни қайта ишлаш лойиҳаси, шунингдек, Таллимаржон сув омборининг табиий ҳавзасида балиқ етиштириш лойиҳаси амалга оширилади, Қамаши туманида қуён етиштириш, қуён гўшти ва терисини қайта ишлашга ихтисослашган хўжалик ташкил этилмоқда.

Вилоятимиздаги иқтисодий ва ижтимоий соҳада рўй бераётган янгиланишлар ва ислоҳотлар мамлакатимиз умумий иқтисодиётидаги ижобий янгиликлар ва ўзгаришлар, ислоҳотлар билан ҳамқадам бораётгани бизни қувонтиради.

Кейинги беш йилда белгиланган вазифаларни амалга оширишда Инвестиция дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши жуда муҳим ўрин тутади. Ушбу дастурда са- ноатда, бутун иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича энг муҳим вазифалар белгиланган. Вилоят иқтисодиётига кейинги беш йил давоми- да барча манбалар ҳисобидан 36 триллион 586 миллиард сўмдан зиёд инвестиция жалб этилади. Инвестицияларнинг 80 фоизга яқини бевосита ишлаб чиқаришни янгилашга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Мамлакатимизда қазиб олинаётган газнинг 64, нефтнинг 67, газ конденсатининг 87,4 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келаётир. Ғузор, Нишон, Мириш- кор, Муборак, Косон туманлари углеводород қазилмалари, Қамаши, Яккабоғ, Ки- тоб, Шаҳрисабз, Деҳқонобод туманлари тоғли маъданлар ва фойдали норуда тоғ жинсларига, ноёб кимёвий элементларга бой.

“Шўртан нефть-газ”, “Муборак нефть-газ” корхоналари, “Шўртан газ-кимё» мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар за- води, Таллимаржон иссиқлик электр станцияси, “Ҳисор нефть-газ” сингари йирик ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатимиз саноатида ҳам алоҳида ўрин тутади. “Кўкдумалоқгаз”, “Шўртангазмаҳсулот” каби қўшма корхоналар ҳам юртимиз иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этаётир.

Вилоят аҳолисини мақбул иш жойлари билан таъминлаш мақсадида 2017–2018 йил- ларда Қашқадарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурга асосан 2017 йилда қиймати 1 трлн. 695 млрд. сўм ва 110 млн. доллар маблағ ҳисобига 2711 та лойиҳа

амалга оширилиши натижасида 18 мингга яқин иш ўрни яратилди. Жумладан, саноат соҳасида қиймати 1 трлн. 291 млрд. сўм ва 110 млн. доллар маблағ ҳисобига 776 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 7784 та иш ўрни яратилди.

Мустақиллик йилларида вилоятнинг тоғли ҳудудларига ҳам темирйўл кириб кели- ши бу ерда мавжуд улкан хомашё захираларидан фойдаланиш имконини берди. Айни пайтда ушбу табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларнинг негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темирйўл линияси юртимизнинг жанубий вилоятларини жадал ривожлантириш, ҳудуддаги фойдали қазилма бойликларини самарали ўзлаштириш, ижтимоий инфра- тузилмани тараққий эттиришга хизмат қилаётир. Ушбу ўзгаришлар туфайли ташкил этилаётган саноат корхоналари ҳисобига тоғли туманлар, олис қишлоқлар инфра- тузилмаси ривожланмоқда. Тошкент – Қарши йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электр поезди қатнови энди Китобга қадар узайтирилади. Ижтимоий соҳадаги ўзгаришлардан бири сифатида Қарши шаҳрида 5 гектар майдонда лойиҳа қиймати 11 млрд. сўм бўлган маданият ва истироҳат боғининг барпо этилгани, Қарши аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 2017– 2018 йилларга мўлжалланган қурилиш ишларини молиялаштириш манбалари белгилангани, Косон туманида 150 ўринли мусиқа ва санъат мактаби қурилгани, Қарши шаҳридаги учта ёпиқ сузиш бассейнлари капитал таъмирланиши натижа- сида аҳолини сузиш спорти билан шуғуланиши ва нуфузли мусобақалар ўтказишга имконият яратилгани, Китоб туманида 70 ўринга мўлжалланган тез тиббий ёрдам бўлими ҳамда поликлиника биноси қурилиб, фойдаланишга топширилгани, 2017 йилда 2104 та уй-жой, жумладан, 1789 та намунавий лойиҳалар асосида ва уларда 410 та иссиқхона, Қарши шаҳрида 315 та арзонлаштирилган замонавий кўп қаватли арзон уй-жойлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилганини кўрсатиш мумкин. Амалга оширилаётган барча хайрли ишлар вилоятимиз иқтисодиётини кўтариш, ободонлаштириш, халқимиз турмуш шароитини яхшилаш, тинчлигини таъмин-

лашга қаратилган.

Воҳа адабий муҳитини давр талаби асосида жонлантириш бугунги куннинг вазифа- си. Ижодкорларни нафақат маънан қўллаб-қувватлаш, балки моддий таъминотини ях- шилаш борасида ҳам чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, Муборак туманида яшов- чи 2-гуруҳ ногирони, истеъдодли адиб Баҳодир Абдураззоқнинг уйи тўлиқ қайта таъ- мирланди. Шу билан бирга моддий ёрдам кўрсатилди. Бунда туман ҳокимлиги ва Халқ қабулхонаси раҳбарларининг эътибори катта бўлди. Шу туманда яшовчи 2-гуруҳ ноги- рони, ёш қаламкаш Барака Болтаевга ҳам ҳомийлар томондан моддий кўмак берилди.

Адабиётда ўзидан ёрқин из қолдирган марҳум шоир Назар Шукурнинг “Ўзбе- кистон” нашриётида чоп этилган “Осмон ташбеҳлари” сайланмаси тақдимотида мамлакатимизнинг таниқли ижодкорлари қатнашдилар.

Адабий тўгараклар ишига ҳам янгича ёндашилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Ёзув- чилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими қошида “Ёшлик илҳомлари”, Қарши давлат университетида “Шуъла”, Шаҳрисабзда “Навқирон давра” ва  бошқа  ада- бий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Касби туманидаги “Чашма” адабий тўгараги раҳбари, “Жасорат” медали соҳиби, шоир Вали Яратов Миришкор, Муборак ва бошқа туманлар ёш қаламкашларини ўз атрофига бирлаштираётгани қувонарлидир. Касби тумани ҳокимлиги кўмагида тўгарак аъзолари ижоди жамланган “Чашмадан сув си- мирганлар” баёзи тақдимоти ўтказилгани ҳам ижобий тадбирлардан бири бўлди.

Қуёшли ва зумрад диёр насимларидан баҳра олган воҳамиз ижод аҳлининг са- лафларига муносиб равишда ўзбек адабиёти ривожига ҳисса қўшишига ишонамиз.