ҚАСАМ

Наср
Жумақул Қурбонов

Ҳикоя

Шодмонқул шоша-пиша тепкини босди. У шошиб ўрнидан қўзғалаётиб, тиззасини харсангга уриб олди. Сўнг оғриқни ҳам унутиб, олдинга қараб ҳаккалади. Булоқ бошига етгач юраги зирқираб кетди. Ён- атрофни қоп-қора қонга бўяганича кийик боласи жон талвасасида типирчиларди.