ИШОНЧНИНГ ҚАНОТИ – ОРЗУ ВА ХАЁЛ

Назм
Рустам Мусурмон

Кўксимда юрагим – қанотли отим,

Фаришта силарди нурли ёлларин.

Дулдул зотли отим, қуш зотли отим

Севарди парининг оққуш қўлларин.