ИЗЛАНИШЛАР САРХИСОБИ

Адабий жараён
Наргиза Тухтаева

Ўтган йилги болалар насрини кўздан кечирганимизда ҳам анча ўқишли асарлар яратилганига гувоҳ бўламиз. Яратилаётган асарлар шаклий-услубий жиҳатдан ҳам, жанр нуқтаи назаридан ҳам ранг-баранглик касб этмоқда. Атоқли адиб Худойберди Тўхтабоевнинг “Тагоб қишлоқ эртаклари”, Эркин Маликнинг “Набирамга мактублар”, Отабек Қувватовнинг “Олимжоннинг саргузаштлари”, Маъруфжон Йўлдошевнинг “Зарчодир остида”, Зиёдулла Латиповнинг “Мўъжизакор ҳаёт” каби қисса ва ҳикоялар тўплами шулар жумласидан.