КЎЗИМ ГАВХАРИДА САЙР ҚИЛАР ДУНЁ

Назм
ХАЛИМА АХМЕДОВА

 Шеърлар

Ҳар фасл биздадир, биз фаслдамиз,

Кўксимизда урсин тонгнинг юраги.

Токи огоҳ этсин борлигимиздан

Шаффоф шудрингларнинг тоза жаранги.